Онлайн Хизматлар
Ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни, фикрларингизни билдириш ёки саволлар бериш учун кўйидаги матнни тўлдиринг.Батафсил
Ушбу булимда сиз мавжуд булган иш жойлари билан танишиб, узингизни резюменгизни куйишингиз мумкинБатафсил
Лео Бокерия Хоразм вилоятида кардиожарроҳлик амалиётини ўтказмоқда
2 июнь куни Бакулева номидаги Россия юрак қон-томир жарроҳлиги Илмий-амалий маркази директори академик Лео Бокерия Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош кардиожарроҳи Республика ихтисослашган кардиология марказининг Хоразм филиалига ташриф буюрди.
Лео Бакерия ва маҳаллий кардиожарроҳлар юрак қон-томир касалликларининг оғир шаклларига чалинган беморларни операция қилмоқда. Бу Ўзбекистон мутахассислари учун ўзига хос мастер-класс бўлмоқда. Шунингдек, кардиожарроҳликнинг долзарб масалаларига бағишланган суҳбатлар ҳам ташкил этилмоқда. Россиялик академик Хоразм вилоятида 4 июнгача бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентнинг топшириғи бўйича Республика ихтисослашган кардиология марказининг Хоразм филиалида Бакулева номидаги юрак қон-томир жарроҳлиги Илмий-амалий маркази филиали ташкил этилмоқда. Бугун бу ерда йилига 100дан зиёд кардиожарроҳлик операциялари ўтказилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, минтақавий филиал мақомини олиниши билан бу кўрсаткич 3−4 баробарга ортади.
Ҳозирги кунгача Республика ихтисослашган кардиология марказининг Хоразм филиалида вазни 10 кг гача бўлган болаларда кардиожарроҳлик операциялари ўтказилмаётган эди. Россия илмий-амалий маркази филиали ишга тушиши билан бир ёшгача болалар юрагида ҳам мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилади.
Манба: gazeta.uz