Ҳамшира Ҳат Қидириш/ Чоп

Онлайн Хизматлар

Ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни, фикрларингизни билдириш ёки саволлар бериш учун кўйидаги матнни тўлдиринг.Батафсил

Ушбу булимда сиз мавжуд булган иш жойлари билан танишиб, узингизни резюменгизни куйишингиз мумкинБатафсил

Журнал Ҳақида

Журнал Ҳақида

Тиббиёт ходимлари, жумладан, ҳамширалар, фельдшерлар, фармацевтлар, тиш дўхтирлари, тиббиёт йўналишида таҳсил олувчи ёшлар ва бошқа тиббиёт соҳаси вакиллари учун мўлжалланган, икки ойда бир марта нашр этиладиган илмий-амалий, тиббий- маърифий " Hamshira " ҳамшираларни дунё андозасига мос билимлар билан мунтазам таъминлаб туришда сиртқи мактаб вазифасини ўтайди. Журнал 1997 йил таъсис этилган.

  • Журнал 2014 йилдан бошлаб бир йилда 6 та сон чоп этилади.
  • Формат – А4.
  • Ҳажми (бет) – 32.
  • Тарқатилиши – обуна, кутубхона.
  • Муассис – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
  • Бош муҳаррир - Ўктам Cафаевич Исмаилов, тиббиёт фанлари доктори.
  • Директор - Абдукарим Усманходжаев, тиббиёт фанлари номзоди.
  • Директор ўринбосари - Рихсихон Салиходжаева, тиббиёт фанлари номзоди.

Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, журналда бир қатор рукнлар остида чоп этиладиган мазмунли мақолаларни ўқишиyubpз мумкин. Бу рукнларда берилиб бориладиган мақолалар ҳамширалар ҳамда бошқа тиббиёт ходимлари учун тушунарли ва аниқ қилиб ёритиб берилади.

Асосий рукнлар

  • Соғлом бола йили
  • Ислоҳот одимлари
  • Расмий ҳужжатлар
  • Назария
  • Ҳамширалик иши
  • Ҳамширалик парвариши
  • Илмий тадқиқот
  • Амалиёт
  • Ҳамширага қайдлар
  • Тадбир
  • Стоматология
  • Билиб қўйган яхши
  • Амалий машғулот
  • Соғлом турмуш тарзи
  • Шифобахш ўсимликлар
  • Оналик ва болалик
  • Назм гулшани
  • Инглиз тили сабоқлари

Мақолаларнинг муаллифлари – фан докторлари, профессорлар, врачлар, тиббиёт институтлари ва коллеж ўқитувчилари, ҳамширалар, ўз касбининг профессионаллари ҳамда журнални доимо кузатиб борувчи ўқувчилари.

Журналга обуна бўлиш АК “Matbuot tarqatuvchi”, ОАЖ “Ўзбекистон почтаси” ва унинг филиаллари ҳамда таҳририят орқали шартнома асосида амалга оширилади.


Ягона Ўзбекистон Порталида жойлашган сайтлар

Норматив хужжатлар