2013  2012  2011  2010  2009  2008  2007  2006  2005  2004  
2003  2002  2001  2000  1999  1998  1997  1996  1995  1994  
1993  1992  1991  


22.07.2013 Буйруқ №244. Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги “Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадидаги ССВ буйруғи. Буйруқ № 244 22.07.2013
17.07.2013 Буйруқ № 232 "2013/2014 ўқув йилида клиник ординатурага қабул қилиш тўғрисида"
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг режасига биноан, шунингдек, тиббиётнинг долзарб йўналишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ва талабни эътиборга олиб, вазирлик буюртмасига асосланган ССВ буйруғи. Буйруғи № 232 17.07.2013 Download
10.07.2013 Буйруқ № 225 "Болаларга тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"
Боланинг ижтимоий кафолатларини ва саломатлигини муҳофаза қилиш ҳуқуқларини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш стратегияси ва тактикасини такомиллаштириш мақсадидаги ССВ буйруғи. Бўйруқ № 225 10.07.2013
28.06.2013 Буйруқ №207. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасалар молия-иқтисодиёт ва юридик хизмат бошлиқлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар ва лавозим маошига 10 фоизгача устама белгилаш Тартибни тасдиқлаш
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 февралдаги “Айрим бюджет ташкилотлари ходимлари баъзи тоифаларининг лавозим разрядларини белгилаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасалар молия-иқтисодиёт ва юридик хизмат бошлиқлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар ва лавозим маошига 10 фоизгача устама белгилашни ягона тартибини киритиш мақсадидаги ССВ буйруғи. Буйруқ № 207 28.06.2013
24.06.2013 Буйруқ №63. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни  ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи. Буйруқ № 63 24.06.2013
24.06.2013 Буйруқ № 3-мб-сон. Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг 51-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, шунингдек, статистика маълумотларини электрон шаклда тақдим этиш тартибини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарори. Буйруқ № 3-мб-сон 24.06.2013
17.05.2013 Буйруқ №161. Бирламча тиббий-санитария муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган профилактик йўналишдаги тадбирларни такомиллаштириш тўгрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, бирамчи тиббиёт муассасаларида умумий амалиёт шифокори тамойилига асосланган фаолиятни янада такомиллаштириш, шунингдек, жойларда амалга оширилаётган профилактик тадбирларнинг сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадидаги буйруғи. Буйруқ № 161 17.05.2013
01.03.2013 Буйруқ №60.ОТМ ва ИТИ томонидан вазирликнинг Илмий текшириш фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига тақдим этилиши лозим бўлган хужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги 365-сонли қарорларида кўрсатилган вазифаларни бажариш мақсадидаги ССВ буйруғи. Буйруқ № 60 01.03.2013
18.02.2013 Буйруқ №48. Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий - педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида
ВМнинг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳамда “Республика Олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси бўйича 5-мажлиси қарорларида кўрсатилган инновацион ғоя ва ишланмалар, илмий-тадқиқот ишларининг муҳим натижаларини тегишли тармоқ ва соҳаларга, манфаатдор вазирлик ва идоралар фаолиятига жорий этиш самарадорлигини баҳолаб бориш тизимини яратиш мақсадидаги ССВ буйруғи. Буйруқ № 48 18.02.2013
15.02.2013 Буйруқ №46. Болалар таянч-харакат тизими касалликларини диагностика ва даволаш стандартларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш, замонавий тиббиёт технологиялари ва дори воситалари ишлаб чиқаришни ривожланишини инобатга олган ҳолда болалар таянч-харакат тизими касалликларини диагностика ва даволаш стандартларини такомиллаштириш мақсадидаги ССВ буйруғи. Буйруқ № 46 15.02.2013

Pages: Prev. 1 ... 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 Next All