Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги “Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-4456-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 365-сонли қарорларида кўрсатилган вазифаларни бажариш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н
1. Вазирлик тизимидаги Олий таълим муассасалари (ОТМ) ва Илмий тадқикот институтлари (ИТИ) раҳбарларига:
Катта илмий ходим изланувчи ва мустақил изланувчилар учун докторлик диссертация мавзуларини илмий ва илмий - педагогик фаолият олиб бораётган олимлар, шу жумладан, илмий - техник дастурлари доирасида илмий - техник лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган фан докторлари (етакчи олимлар) докторлик диссертацияларининг тавсия этиладиган мавзуларини ҳар йилнинг апрель ойигача қадар шакллантирилиши йўлга қўйилсин.
Тавсия этилаётган мавзулар ОТМ ёки ИТИ кафедра ва бўлимларида, ҳамда фан йўналишлари бўйича муаммо кенгашларида уларнинг фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор вазифаларига мувофиқлиги юзасидан мухакомадан ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Мувофиқлаштириш кенгашларида кўриб чиқиш учун ҳар йилнинг 15 апрелга қадар вазирликнинг Илмий текшириш фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига тақдим этилиши таъминлансин.
Докторлик диссертациялари учун тавсия этиладиган мавзуларни вазирликнинг Мувофиқлаштириш кенгашларидан ўтказиш учун ОТМ ва ИТИ томонидан вазирликнинг Илмий текшириш фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига 1-иловада кўрсатилган хужжатлар тақдим этилиши ташкиллаштирилсин.
Вазирликнинг Мувофиқлаштириш кенгашларида мухокамадан ўтган диссертация мавзулари ҳар йилнинг 1 майга қадар ОТМ ва ИТИ илмий кенгашларида тасдиқланиб 15 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фан ва технологияларни мувофиқлаштириш қўмитасига (Қўмитага) тақдим этилиши назорат қилинсин.
2. “Узмединфо” маркази директори М.В. Баймухамедовга:
ушбу буйруқ ва буйруқда келтирилган илованинг тўлиқ матни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайтига жойлаштирилсин.
3. Мазкур фармойиш ижроси назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А. Худаяров зиммасига юклатилсин.
Вазир | А.В. Алимов |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни
сақлаш вазирилиги 2013 йил “_01_”___03____ даги _60__сонли Буйруқга 1 –илова |
ОТМ ва ИТИ томонидан вазирликнинг Илмий текшириш фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига тақдим этилиши лозим бўлган хужжатлар
Р Ў Й Х АТ И
1. ОТМ ёки ИТИ нинг йўлланма хати;
2. Тавсия қилинаётган докторлик диссертацияси мавзуси бўйича қуйидаги таркибга мувофиқ аннотация:
- Мавзунинг давлат илмий техник дастурларига таалуқлик эканлиги;
- Мавзунинг тиббиёт фани назарияси ва амалиётининг хозирги кун эхтиёжларига мослигини асослаш (анъанавий ёндашувлардан тиббий ёки ижтимоий ва иқтисодий нуқтаи назардан устуворлигини исботлаш);
- Илмий ишнинг мақсад ва вазифалари;
- Изланиш материаллари ва қўлланадиган услубий ёндашувлар (илмий изланишни амалга ошириш учун реал шароитнинг мавжудлиги);
- Илмий изланишдан кутилаётган янгиликлар;
- Илмий изланишнинг амалий аҳамияти (тиббий, ижтимоий ва иқтисодий);
- Илмий изланиш натижаларини қўллаш сохалари.
3. ОТМ ёки ИТМ Муаммо ҳайъати мажлиси баённомасидан кўчирма;
4. Диссертация мавзуси бўйича патент бўлимининг маълумоти.
Ҳужжат рақами: № 60
Қабул қилиниш санаси: 01.03.2013