07.03.2013
“Кардиологияда ташхис ва даволаш ҳалқаро стандартлари” мавзусида ўқув мактабини ўтказиш тўғрисида
01.03.2013
Буйруқ №60.ОТМ ва ИТИ томонидан вазирликнинг Илмий текшириш фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига тақдим этилиши лозим бўлган хужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги 365-сонли қарорларида кўрсатилган вазифаларни бажариш мақсадидаги ССВ буйруғи.
18.02.2013
Буйруқ №48. Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий - педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида
ВМнинг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳамда “Республика Олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси бўйича 5-мажлиси қарорларида кўрсатилган инновацион ғоя ва ишланмалар, илмий-тадқиқот ишларининг муҳим натижаларини тегишли тармоқ ва соҳаларга, манфаатдор вазирлик ва идоралар фаолиятига жорий этиш самарадорлигини баҳолаб бориш тизимини яратиш мақсадидаги ССВ буйруғи.
15.02.2013
Буйруқ №46. Болалар таянч-харакат тизими касалликларини диагностика ва даволаш стандартларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш, замонавий тиббиёт технологиялари ва дори воситалари ишлаб чиқаришни ривожланишини инобатга олган ҳолда болалар таянч-харакат тизими касалликларини диагностика ва даволаш стандартларини такомиллаштириш мақсадидаги ССВ буйруғи.