“Кардиологияда ташхис ва даволаш
ҳалқаро стандартлари” мавзусида
ўқув мактабини ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бирламчи даволаш-профилактика муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий ёрдами сифат ва самарадорлигини ошириш, юрак қон-томир касаллигини босқичма-босқич тиббий тиклаш, бирламчи бўғинда ва ихтисослашган тиббий ёрдамни узвийлигини таъминлаш мақсадида
1. 2013-2014 йилларда жадвал асосида Тошкент шахри ва худудларда “Кардиологияда ташхис ва даволаш халқаро стандартлари” мавзусида ўқув мактаби ўтказилсин.
2. Ўқув мактабига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масъулияти Фан ва ўкув юртлари Бош бошқармаси (Ш.Э.Атаханов), Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Д.Б. Миразимов), Республика ихтисослаштирилган Кардиология марказига (Р.Д.Курбанов) юклатилсин.
3. “Кардиологияда ташхис ва даволаш халқаро стандартлари” мавзусидаги ўқув мактаби дастури 1- илова, - ўқув мактабини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига:
-ҳар бир худудда ўқув мактабини ўтказиш учун зарур шароитлар тайёрлансин.
Республика ихтисослаштирилган Кардиология маркази директори Р.Д.Курбановга
- ўқув мактаби дастурини тузиш, маърузачилар иштирокини таъминлаш ва юқори савияда ўтказиш юклатилсин.
5. Ўқув мактаби ташкилий масалаларини мувофиқлаштириш ва иштирокчиларнинг (маърузачи) хизмат сафари билан боғлиқ бўлган барча сарф-ҳаражатлар ҳомийлар томонидан амалга оширилиши инобатга олинсин.
- Ўқув мактаби иши якунлангач, 10 кун муддат ичида вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига хисобот топширилсин.
сертификатларни тайёрлаш ва семинар қатнашчиларини ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминлаш амалга оширилсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармаларига 2-иловага мувофиқ, ўқув мактаби ишида қатнашиш учун умумий амалиёт врачлари, терапевтлар, эндокринологлар ва кардиологлар иштироки таъминлансин.
7. Ушбу фармойиш ижросини назорати Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.Атаханов зиммасига юклатилсин.
Вазирнинг биринчи ўринбосари | А.А.Худаяров |
| Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил «___»___________даги сонли фармойишига 1-илова |
“Кардиологияда ташхис ва даволаш халқаро стандартлари” мавзусидаги ўқув мактаби дастури
- Юрак қон-томир касалликларини эпидемиологияси, олдини олиш, ташхиси.
- Юрак қон-томир касалликларини даволашда халқаро стандартларни қўллаш.
- Қандли диабет касаллигига чалинган беморларда юрак қон-томир касалликларини даволашда халқаро стандартларни қўллаш.
Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи | Ш.Э.АТАХАНОВ |
| Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил «___»___________даги сонли фармойишига 2-илова |
“Кардиологияда ташхис ва даволаш халқаро стандартлари” мавзусидаги ўқув мактабини ўтказиш жадвали
№ | Тошкент шаҳри ва худудлар | Ўтказиш муддати |
| 2013 йил | |
1 | Тошкент шахри ваТошкент вилояти | март- апрель |
2 | Наманган вилояти | апрель |
3 | Хоразм вилояти | май |
4 | Бухоро вилояти | июнь |
5 | Кашкадарё вилояти | сентябрь |
6 | Тошкент шахри | октябрь-нроябрь |
7 | Самарканд вилояти | декабрь |
| 2014 йил | |
1 | Тошкент шахри ваТошкент вилояти | январь-февраль |
2 | Сирдарё вилояти | март |
3 | Жиззах вилояти | апрель |
4 | Сурхандарё вилояти | май |
5 | Кораколпогистон Республикаси | май |
6 | Андижон вилояти | июнь |
7 | Фаргона вилояти | июнь |
8 | Навоий вилояти | ноябрь |
Эслатма: Коракалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилаётган ҳар бир ўқув мактаби гуруҳига 80- 100 нафар умумий амалиёт врачлари, терапевтлар, эндокринологлар ва кардиологлар таклиф этилади.Ҳар бир худудда 10 та гуруҳ, 2 кунлик (12соат) дастур асосида ўқитилади.
Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи | Ш.Э.АТАХАНОВ |
Ҳужжат рақами: 2894
Қабул қилиниш санаси: 27.02.2013