28.05.2014 Буйруқ № 185 "Ўзбекистон Республикасида перинатал тиббий ёрдамни ҳудудийлаштириш тўғрисида"
Ҳомиладор, туғадиган ва янги туққан аёллар ҳамда янги туғилган чақалоқларга кўрсатилаётган перинатал ёрдам сифатини ошириш, ундан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, соғлиқни сақлаш тизимининг барча босқичларидаги тиббий муассасалар ва тиббиёт ходимлари ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини ошириш, оналар ўлими, перинатал ўлим ва гўдаклар ўлими кўрсаткичларини камайтириш мақсадидаги ССВ буйруғи.

26.05.2014 Хусусий тиббиёт муассасаларининг лицензия талаб ва шартларига риоя этишлари юзасидан 2014 йил июн ойида ўтказиладиган текширишларда иштирок этувчи мансабдор шахслар ва экспертларнинг таркиби ва текширишларни ўтказиш муддатларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 25 февралдаги 62-сонли буйруғига асосланган ССВ буйруғи.

17.05.2014 Буйруқ №173. “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш ҳақида
Республикада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ва “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи.

13.05.2014 Кушма қарор № 6 "ОИВ/ОИТС (ВИЧ/СПИД) вируси билан касалланган шахслар ишлаши ман этилган ишлар рўйхати ва касб турлари тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"

11.05.2014 Бўйруқ № 406 "Cоғлиқни сақлаш муассасаларидаёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида"
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 ноябрдаги “Ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги 309-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2014 йил 28 октябрдаги 05/13-4914-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадидаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи.

23.04.2014 Буйруқ №7.Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ “Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги ССВ буйруғи.

15.04.2014 Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

15.04.2014 Буйруқ №5.Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ “Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ССВ буйруғи.

04.04.2014 Буйруқ №131 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамширалари иши самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида"
ВМнинг “Қишлоқ врачлик пунктларини янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2014 йил 28 мартдаги “Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамширалари иши самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадидаги ССВ буйруғи.

04.04.2014 Буйруқ №130 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Қишлоқ врачлик пунктларида аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий санитария ёрдами сифат ва самарадорлигини ошириш тадбирлари тўғрисида"
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий санитария ёрдами сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 декабрдаги 63-сонли баёни талаблари ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларни такомиллаштириш мақсадидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи.


Pages: Prev. 1 ... 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 ... 84 Next All