O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

FARMOYISH

Тошкент шахрида “Эндокрин касалликларнинг
эпидемиологияси, ташхиси, олдини олиш ва
даволаш масалалари” мавзусида илмий-амалий
конференция ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йилга мўлжалланган асосий ташкилий тадбирлар режасига асосан

1. 2012 йил 15 май куни Тошкент шахрида Эндокрин касалликларнинг эпидемиологияси, ташхиси, олдини олиш ва даволаш масалалари” мавзусида илмий -амалий конференция ўтказилсин.

2. Конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масъулияти Фан ва ўкув юртлари Бош бошқармаси (Ш.Э.Атаханов), Даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш Бош бошқармаси (Д.Б. Миразимов) ), Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаларига (Д.И.Ахмедова) ва Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология илмий амалий тиббиёт марказига (С.И. Исмаилов) юклатилсин.

3. Эндокрин касалликларнинг эпидемиологияси, ташхиси, олдини олиш ва даволаш масалалари”мавзусидаги Республика илмий-амалий конференция дастури 1- илова,

- ташкилий қўмита таркиби 2-илова,

- ишчи гурухлар таркиби 3-илова,

- ўринлар тақсимоти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази директори С.И. Исмаиловга:

- конференцияни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча сарф-ҳаражатлар хомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар хисобидан қопланиши назарда тутилсин.

- конференция иши якунлангач, 10 кун муддат ичида вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига хисобот топширилсин.

- сертификатларни тайёрлаш ва конференция қатнашчиларини ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминлаш амалга оширилсин.

5 Конференция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш ССВнинг Ахборот марказига (Санаев Ф.Ч.) юклатилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар хокимияти Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар хокимияти Соғлиқни сақлаш бошқармаларига, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорларига, илмий текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар директорларига 4-иловага мувофиқ, конференция ишида қатнашиш учун мутахассислар, профил кафедраларининг мудири ва ходимларини хомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар хисобидан юбориш юклатилсин.

7. Ушбу фармойиш ижросини назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.В. Алимов зиммасига юклатилсин.

Вазир А.И.Икрамов

Ўзбекистон Республикаси

Соғликни сақлаш вазирлигининг

2012 йил « » даги

___ сонли Фармойишига 1-илова

“Эндокрин касалликларнинг эпидемиологияси, ташхиси, олдини олиш ва даволаш масалалари” мавзусидаги илмий - амалий конференция дастури

1. Калконсимон без касалликлари секцияси

2. Кандли диабет секцияси

3. Нейроэндокрин касалликлари секцияси

4. Репродуктив эндокринология секцияси

5. Болалар эндокринология секцияси

Фан ва ўқув юртлари

Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.Атаханов

Ўзбекистон Республикаси

Соғликни сақлаш вазирлигининг

2012 йил « » даги

сонли Фармойишига

2- илова

“Эндокрин касалликларнинг эпидемиологияси, ташхиси, олдини олиш ва даволаш масалалари” мавзусидаги илмий амалий конференция ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

Раис: Алимов А.В.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни

сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосар

лари

Аъзолар:

Камилов А.И.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни

сақлаш вазирининг ўринбосари

Атаханов Ш.Э.

Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи

Миразимов Д. Б.

Даволаш профилактика ёрдамини кўрсатиш Бош бошқармаси бошлиғи

Ахмедова Д.И.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармасининг бошлиғи

Хабилов Н.Л.

Илмий-текшириш ишларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи

Исмаилов С.И.

Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори

Мусажанова Л.Х.

Фан ва укув юртлари Бош бошкармаси бош мутахассиси

Санаев Ф.Ч.

ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи

Рустамова Х.Т.

Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг илмий ишлар буйича уринбосари

Хайдарова Ф.А.

Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг даволаш буйича уринбосари

Рахимова Г.Н.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти эндокринология кафедраси мудири

Ўзбекистон Республикаси

Соғликни сақлаш вазирлигининг

2012 йил « » даги

сонли Фармойишига 3-илова

“Эндокрин касалликларнинг эпидемиологияси, ташхиси, олдини олиш ва даволаш масалалари” мавзусидаги илмий амалий конференция қатнашчилари учун ўринлар

Т А Қ С И М О Т И

Муассасалар

Уринлар

1

Кораколпогистон Республикаси

2

2

ТошПМИнинг Нукус филиали

1

3

Андижон вилояти

2

4

АндДавТИ

1

5

Бухоро вилояти

2

6

БухТИ

1

7

Жиззах вилояти

2

8

Кашкадарё вилояти

2

9

Навоий вилояти

2

10

Наманган вилояти

2

11

Самарканд вилояти

2

12

СамДавТИ

1

13

Сурхандарё вилояти

2

14

Сирдарё вилояти

2

15

Хоразм вилояти

2

16

ТТАнинг Урганч филиали

1

17

Фаргона вилояти

2

18

Тошкент вилояти

10

19

Тошкент шахри

26

20

Тошкент тиббиёт академияси

5

21

ТошПТИ

5

22

ТошВМОИ

5

23

ИТИ, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар

10

24

РИЭИАТМ

30

Жами:

120

Эслатма: Семинарга Кораколпогистон Республикаси ССВ, вилоятлар бош эндокринологлари ва бош педиатр-эндокринологлари, ТошВМОИ, тиббиёт олий ўқув юртлари, Илмий текшириш институтлари, Илмий ва ихтисослаштирилган илмий марказлардан мутахассислар таклиф этилади.

Фан ва ўкув юртлари

Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.АТАХАНОВ