ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

("Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10 ва 11-моддаларига

ўзгартишлар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг

2010 йил 19 майдаги ЎРҚ-246-сонли Қонуни)

"Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10 ва 11-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 19 майдаги ЎРҚ-246-сонли Қонунига мувофиқ, шунингдек тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Хусусий тиббиёт муассасаларига лицензия бериладиган тиббий фаолият ихтисосликлари турларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев

Номер документа:  270
Дата принятия:  26.11.2010