Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Соғлом турмуш – бахтли ҳаёт
Хоразм вилоятида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, хавфли ОИВ/ОИТС касаллиги тарқалишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ҳамда давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ОИВ касаллигининг тарқалишига қарши курашишнинг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир.
Мазкур ҳужжатлар ижроси доирасида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ОИТС, гиёҳвандлик, кашандалик ва ичкиликбозлик каби иллатлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган турли тадбирлар, давра суҳбатлари, акция ва форумлар ташкил этилмоқда.
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Хоразм вилояти кенгаши томонидан амалга оширилаётган “Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” лойиҳаси ҳам ОИТСга қарши курашиш, ёшларга ушбу касаллик, унинг тарқалиш йўллари ва аянчли оқибатлари ҳақида маълумот бериш ва огоҳ этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
– Мазкур лойиҳа “Ёшлар ўртасида ОИВ/ОИТС ва гиёҳвандликнинг олдини олиш”, “Ёшлар ўртасида репродуктив саломатликни ошириш”, “Ёшлар ўртасида сил, йод ва камқонлик касалликларининг олдини олиш”, “Ёшлар ЭКО ҳаётни танлайди”, “Ёшлар чекишга қарши”, “Ёшлар ўртасида тоза қўллар, тўғри овқатланиш, шахсий ва оммавий гигиенани ривожлантириш” каби олти йўналиш бўйича амалга оширилмоқда, – дейди лойиҳа координатори Шерзод Каримов. – 2014 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида таълим муассасалари, маҳаллаларда “Биз гиёҳвандликка йўқ деймиз”, “Биз, ёшлар ОИТСга қаршимиз”, “ОИТСсиз ҳаёт сари” каби мавзуларда турли акциялар, расмлар танловлари ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилди. Ёшларга ОИВ ва ОИТСдан сақланиш йўллари, гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари тўғрисида маълумотлар берилди. Ўн беш мингга яқин йигит-қиз иштирок этган тадбирларда 3 мингга яқин мавзуга оид буклетлар тарқатилди. Бозорларда, темир йўл вокзаллари ва аэропортда, аҳоли гавжум жойларда “Нажот – покликда”, “Соғлом турмуш – саломатлик гарови”, “Умрнинг хазонга айланмаслиги ҳар кимнинг ўз қўлида”, “Соғлом турмуш – бахтли ҳаёт” каби шиорлар остида тарқатма материаллар тарқатилди. Ушбу касалликка қарши курашишда ота-оналар, ёши улуғ инсонлар билан ҳамкорликда ишлашга ҳаракат қилмоқдамиз. Уларнинг кўмаги лойиҳамизни тўлақонли амалга оширишда алоҳида аҳамият касб этаётир.
Аҳоли, айниқса, ёшларнинг тиббий маданиятини юксалтириш, улар ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш мазкур касалликка қарши курашишнинг энг самарали йўлидир. Бу борада оиланинг ўрни муҳим аҳамиятга эга. Чунки ўтказилаётган тадбирларнинг самараси ҳар бир фуқаронинг тарбиясига, дунёқарашига бевосита боғлиқ. Ёшларни ушбу балодан асраш учун аввало оила қўрғони мустаҳкам бўлиши, унда соғлом турмуш тарзи ҳукм суриши лозим.
Аҳмаджон Шокиров, ЎзА
Манба: uza.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...