Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Навоийда тиббиёт ҳафталиги
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, халқимизга кўрсатилаётган тиббий хизмат кўлами ва сифатини ошириш, репродуктив саломатликни таъминлашга хизмат қилмоқда.
Бу жараёнда аҳоли ўртасида тиббий кўрикларни ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тиббий маданиятни ошириш юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ана шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг бир гуруҳ малакали шифокорлари Навоий вилоятида соғломлаштириш ҳафталигини ўтказмоқда. Кардиолог, терапевт, невропатолог ва яна бир қатор йўналишлар бўйича мутахассислар ҳафталик давомида вилоят шаҳар ҳамда туманларининг энг чекка ҳудудларида бўлиб, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашади. Тадбирнинг дастлабки кунида Навоий шаҳри ва Кармана тумани аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил қилинди.
Навоий шаҳридаги 4-оилавий поликлиникада эллик нафардан ортиқ бемор кишилар саломатлиги кўрикдан ўтказилди.
– Юрак ишимия касаллигига чалинганман, – дейди Навоий шаҳрида яшовчи Мухтор Шомуродов. – Поликлиникамизга Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази шифокорлари келиб, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатаётганидан беҳад мамнун бўлдик. Менга Тошкентдаги Республика ихтисослаштирилган кардиология марказида даволаниш учун йўлланма берилди. Соғлом одамга байрамлар татийди. Насиб бўлса, пойтахт шифохонасида даволаниб, юртимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – мустақиллигимизнинг 20 йиллигини хурсандчилик билан кутиб олиш орзусидаман.
Пойтахтдан ташриф буюрган шифокорлар Навбаҳор туманида ҳам бўлдилар. Туманда аҳолининг репродуктив саломатлиги, тиббий маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни пайтда туманда марказий шифохона, кўп тармоқли поликлиника, йигирмага яқин қишлоқ врачлик пункти аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
– Эл соғ бўлса, юрт бой бўлади, – дейди тумандаги «Қоражон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳусан Қурбонов. – Маҳалламизда 2,5 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Маҳалладошларимизнинг деярли барчаси пойтахтлик шифокорлар кўригидан ўтди. Халқимиз саломатлиги йўлида қилинаётган бундай хайрли ишдан, айниқса, кексаларимизнинг кўнгли тоғдек кўтарилди.
– Ватанимиз мустақиллигининг 20 йиллиги байрами муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирдан кўзланган мақсад юрак қон-томир касалликларининг олдини олиш, маҳаллий тиббиёт ходимларига бу борада амалий ёрдам кўрсатишдан иборат, – дейди Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази директори Равшан Қурбонов. – Соғломлаштириш ҳафталиги давомида марказимизнинг тажрибали шифокорлари аҳоли ўртасида юрак қон-томир касалликлари бўйича чуқур таҳлил ўтказиш билан бирга, бу касалликларнинг олдини олиш юзасидан кенг тушунтириш ишларини ҳам олиб боришади.
Бундай тадбирлар аҳоли саломатлигини асраш йўлида юртимизда амалга оширилаётган ишлар самарасини янада оширишга хизмат қилади.
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...