Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва касалхона ичи инфекциялари профилактикасига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Амалга оширилаётган Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш доирасида аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш, шу жумладан, одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (кейинги ўринларда ОИВ инфекцияси деб аталади) профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволаш соҳасида ижобий натижаларга эришилди. Ушбу йўналишда комплекс тадбирларнинг амалга оширилиши эпидемик вазият барқарорлашига кўмаклашди.
Шу билан бирга ўрганиб чиқишлар ОИВ инфекцияси тарқалишига самарали қарши курашишга ва касалхона ичи инфекциялари профилактикасига тўсқинлик қилаётган бир қанча муаммолар мавжудлигидан далолат беради, жумладан:
биринчидан, касалхона ичи инфекциялари билан касалланиш пасайганлигига қарамай, даволаш-профилактика муассасаларида қон орқали юқадиган инфекциялар профилактикасида камчиликлар мавжуд;
иккинчидан, даволаш-профилактика муассасаларини, айниқса соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинини тиббий асбоблар ва сарфлаш материаллари билан ўз вақтида ва тўлиқ таъминлаш борасида зарур чоралар кўрилмаяпти;
учинчидан, жойларда, айниқса чекка туманларда тиббиёт муассасаларини электр энергияси ва тоза ичимлик сув билан узлуксиз таъминлашда муаммолар сақланиб қолмоқда. Бу тиббий асбобларни стерилизация қилиш сифатига ва амалга ошириладиган даволаш-профилактика муолажаларининг хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмоқда;
тўртинчидан, даволаш-профилактика муассасалари стерилизация бўлимларининг зарур ускуна ва инвентарь билан жиҳозланганлиги даражаси талабларга жавоб бермайди, стерилизация тадбирларини ташкил этиш усулларига замонавий ёндашув мавжуд эмас;
бешинчидан, республика минтақаларида ОИВ инфекцияси юққан шахсларни стационарда даволаш билан қамраб олиш етарли эмаслигича қолмоқда, ОИТСга қарши курашиш бўйича минтақавий марказлар ва ОИВ инфекцияси диагностикаси бўйича туманлараро лабораторияларининг заиф моддий-техника базаси амалга оширилаётган ишлар сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.
ОИВ инфекциясининг ўз вақтида профилактикаси, диагностикаси ва уни даволаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада кучайтириш, беморларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, уларни стационарда даволаш билан қамраб олишни кенгайтириш, касалхона ички инфекциялари билан касалланиш ҳолатларини энг кам даражага келтириш мақсадида:
1. Қуйидагилар ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва уни даволаш бўйича аҳолига кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада такомиллаштириш ва кенгайтиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
қон орқали юқадиган инфекциялар профилактикаси соҳасида даволаш-профилактика муассасалари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
эпидемиологик назоратни ва республикада ОИВ инфекцияси тарқалишини назорат қилиш ҳамда касалхона ички инфекциялари профилактикасини кучайтириш;
тиббий асбобларни стерилизация қилиш ва тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш бўйича функцияларни хусусий тузилмаларга бериш йўли билан давлат тиббиёт муассасаларида давлат-хусусий шерикликни босқичма-босқич жорий этиш;
даволаш-профилактика муассасаларини тест-тизимлар ва ретровирусга қарши препаратлар билан узлуксиз таъминлаш ҳамда республикада ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича тадбирларни барқарор молиялаштириш мақсадида бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдорини босқичма-босқич кўпайтириш;
фан ва техниканинг энг янги ютуқларига асосланган ОИВ инфекциясини даволашга ва касалхона ички инфекциялари профилактикасига инновацион ёндашувларни кенг қўллаш;
ОИВ инфекцияси юққан шахсларни комплекс тиббий-психологик қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этиш;
ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва уни даволаш бўйича тиббиёт ходимларининг касбий билимлари даражасини ошириш;
давлат тиббиёт муассасаларининг ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва уни даволаш билан шуғулланувчи тиббиёт ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш;
ОИТСга қарши кураш бўйича марказлар ва ОИВ инфекцияси диагностикаси бўйича туманлараро лабораторияларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, уларни замонавий диагностика ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш;
хорижий ихтисосли муассасалар билан мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликни янада ривожлантириш.
2. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва касалхона ички инфекциялари профилактикаси бўйича амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини оширишга доир комплекс қўшимча чора-тадбирлар (кейинги ўринларда Комплекс чора-тадбирлар деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комплекс чора-тадбирларда назарда тутилган тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши бўйича вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти ва ўзаро ҳамкорлиги самарали мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини таъминласин ва амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
3. Белгилансинки, Комплекс чора-тадбирларда кўрсатилган муассасаларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга зарур маблағларни назарда тутсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
а) Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига дастлабки босқичда соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида тажриба лойиҳаларини жорий этишни, кейинчалик ижобий тажрибани республиканинг барча минтақаларида ёйишни назарда тутган ҳолда тиббий асбобларни стерилизация қилиш ва тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш соҳасида давлат-хусусий шерикликни босқичма-босқич жорий этиш ҳақида таклифлар киритсин;
б) Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда даволаш-профилактика муассасалари, шу жумладан, стерилизация қилиш бўлимлари ва операция блоклари сув, газ ва электр энергияси билан узлуксиз таъминланганлиги ҳолатини ўрганиб чиқсин ва ҳар бир минтақа бўйича уларни давлат ривожланиш дастурларига киритиш бўйича биринчи навбатдаги таклифларни тайёрласин;
в) Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда республика минтақаларида ОИВ инфекцияси юққан шахслар стационарда даволаш билан қамраб олинишини кўпайтиришга ҳамда даволаш-профилактика муассасаларини кўп марта ва бир марта ишлатиладиган тиббий асбоблар, тиббиёт буюмлари ва сарфлаш материаллари билан тўлиқ ва ўз вақтида таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирлар кўрсин;
г) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда тегишли ҳудудда ва умуман республика бўйича ОИВ инфекцияси ва касалхона ички инфекциялари тарқалиши профилактикасининг ҳолати доимий равишда комплекс баҳоланишини таъминласин, уларнинг ҳолати ёмонлашиши муносабати билан аниқ тадбирларни ишлаб чиқсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда жазони ижро этиш муассасаларида ҳамда ички ишлар органларининг тиббиёт муассасаларида эпидемиологик назорат ва ОИВ инфекцияси ва касалхона ички инфекциялари тарқалиши устидан назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар, жамоат ташкилотлари билан биргаликда ОИВ инфекцияси юққан шахсларни ижтимоий, ҳуқуқий, маънавий ва тиббий-психологик қўллаб-қувватлаш, ёшлар орасида, айниқса ОИВ инфекцияси тарқалиши масалаларида кенг тушунтириш ва тарбиявий тадбирлар олиб борилиши, жамиятда оила қадриятларини ва маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ишларини кучайтирсинлар.
7. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мавзули материалларни эълон қилиш, теле ва радио эшиттиришлар туркумларини ташкил этиш йўли билан аҳоли орасида ОИВ инфекциясига қарши курашишнинг долзарб масалалари мунтазам ва кенг ёритилишини таъминласинлар.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С.Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б.Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил “___” июндаги
ПҚ-_____-сон қарорига
илова
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва касалхона ичи инфекциялари профилактикаси бўйича амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини оширишга доир комплекс қўшимча чора-тадбирлар
Т/р |
Тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Харажатлар (млн сум/АҚШ доллари) |
Молиялаштириш манбалари |
Масъул ижрочилар |
I. Касалхона ичи инфекциялари профилактикаси сифатини ошириш |
||||||
1. |
Қон орқали юқувчи инфекцияларнинг олдини олиш соҳасида даволаш- профилактика муассасаларининг фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни такомиллаштириш. |
Ижтимоий-демографик хусусиятларни ва эпидемиологик жараёнларнинг ҳаракатлантирувчи кучларини инобатга олган ҳолда қон орқали юқадиган инфекциялар билан касалланиш бўйича эпидемиологик вазиятни ўрганиш ва таҳлил қилиш. Қон орқали юқадиган касалхона ичи инфекциялари тарқалишининг олдини олиш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ушбу ҳужжатларга илғор тажрибани инобатга олган ҳолда ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг идоравий ҳужжатларини белгиланган тартибда қабул қилиш. Касалхона ичи инфекциялари тарқалишининг олдини олишга оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва талабларини тиббиёт ходимларига етказиш. |
2018 йил 1 декабр-гача |
- |
- |
ССВ, Адлия вазирлиги |
2. |
Давлат хусусий ҳамкорлиги асосида соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини тиббиёт муассасаларида тиббий асбобларни стерилизация қилиш ва тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш бўйича тажриба лойиҳаларини жорий этиш. |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.
Тажриба лойиҳаларини амалга ошириш. |
2018 йил 1 сентябр-гача
2018-2019 йй. |
- |
- |
ССВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар хокимликлари |
3 |
ОИВ инфекцияси профилактикаси ва уни даволаш учун ретровирусга қарши препаратларни маҳаллий шароитда ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ўрганиш. |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотларни киритиш.
|
2018 йил 1 сентябр-гача
|
- |
- |
ССВ, Фанлар академияси, Инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги. Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси |
4 |
Даволаш профилактика муассасаларини, жумладан стерилизация бўлимлари ва жарроҳлик бўлимлари сув, газ ва электр энергияси билан узлуксиз таъминланганлик ҳолатини ўрганиб чиқиш. |
Тараққиёт борасидаги давлат дастурларига ҳар бир ҳудуд бўйича тегишли таклифларни тайёрлаш ва уларни давлат ривожланиш дастурларига киритиш. |
2018 йил 1 сентябр-гача
|
- |
- |
ССВ, Уй-жой ва коммунал хизмат вазирлиги, “Ўзбекэнерго” АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар хокимликлари |
5 |
Жазони ўташ муассасаларида ҳамда ички ишлар органларининг тиббиёт муассасаларида ОИВ инфекцияси ва касалхона ичи инфекциялари тарқалиши устидан эпидемиологик назорат қилиш тизимини такомиллаштириш. |
Чоралар мажмуини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш |
2018 йил 1 сентябр-гача
|
- |
- |
ИИВ, ССВ |
ОИВ инфекция юққани шахсларни стационар шароитида даволаш сифатини яхшилаш |
||||||
6 |
Ҳудудлардаги юқумли касалликлар шифохоналари ва бўлимлари негизида ОИВ инфекцияли шахслардаги қўшимча касалликларни даволаш учун махсус ўринлар ташкил этиш. |
Махсус ўринларни ташкил этиш. Республика ОИТСга қарши кураш маркази қошидаги клиника ва юқумли касалликлар шифохонасида ОИВ инфекцияси юққан шахсларни даволаш мезонларини ишлаб чиқиш. ОИВ инфекцияси юққан шахсларда қўшимча касалликларни даволаш учун дори воситалари, диагностикумлар ва тиббий асбобларга эҳтиёжни аниқлаш. |
2018 йил 1 октябргача |
- |
- |
ССВ, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимликлари |
7 |
Республика ОИТСга қарши кураш маркази, Вирусология илмий-текшириш институти ва бошқа илмий-амалий тиббиёт марказларининг юқори малакали мутахассисларини юқумли касалликлар шифохоналарига бириктириш йўли билан ОИВ инфекцияси юққан шахсларни даволаш сифатини ошириш. ОИВ инфекцияси юққан шахсларни даволаш билан шуғулланувчи тиббиёт ходимларини Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Республика ОИТСга қарши кураш маркази, Вирусология илмий-текшириш институти ва бошқа илмий-амалий тиббиёт марказлари базасида ўқитиш. |
Ташкилий чоралар. |
2018 йил 1 августгача Жадвал асосида |
- |
- |
ССВ |
8 |
ОИВ инфекцияси юққан оналардан туғилган олти ойликкача бўлган болаларни қуруқ сут аралашмаси билан таъминлаш. |
Қуруқ сут аралашмасини сотиб олиш ва тарқатиш. |
2019й
2020 й
2021 й
2022 й |
1 752 сўм
1 752 сўм
1 752 сўм
1 752 сўм |
Давлат бюджети маблағлари |
ССВ, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимиятлари |
9 |
Вирусли, бактериал ва замбуруғли қўшимча инфекцияларни даволаш ва улар профилактикасини амалга ошириш. |
Даволаш протоколларига мувофиқ қўшимча касалликларни даволаш ва улар профилактикаси учун дори воситалари сотиб олиш. ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахсларни умрини узайтириб, ҳаёт сифатининг яхшилаш ва ўлим кўрсаткичларини пасайтириш. |
2019 й
2020 й
2021 й
2022 й |
828 сўм
846 сўм
863 сўм
880 сўм |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
ССВ, Молия вазирлиги, Саратонга қарши курашиш жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимиятлари |
10 |
ОИВ инфекциясини даволаш ва профилактикаси учун ретровирусга қарши дорилар билан узлуксиз таъминлаш. |
Даволаш протоколларига мувофиқ даволаш-профилактика чораларини амалга ошириш. ОИВ инфекцияси билан яшовчи даволанишга муҳтож шахсларни ретровирусга қарши терапия билан қамраб олиш. |
2019й
2020 й
2021 й
2022 й |
2,661/2,58 АҚШ доллар
3,338/2,13 АҚШ доллар
6,137/1,1 АҚШ доллар
8,535 АҚШ доллар
|
Давлат бюджети/ОИТС, безгак ва силга қарши кураш глобал фонди маблағлари. Давлат бюджети маблағлари |
ССВ, Молия вазирлиги |
11 |
Жинсий алоқа йўли билан юқувчи касалликлар (ЖАЙБЮК) ва ОИВ-инфекцияси билан касалланиш хавфи юқори бўлган шахслар ўртасида профилактик чоралар ва синдромал даво олиб бориш мақсадида 15 та ”Дўстона хоналар” узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш ва уларга руҳий ёрдам кўрсатиш. |
Зарур тиббий препаратлар ҳамда анжомлар ва маҳсулотлар билан таъминлаш. |
2019й
2020 й
2021 й
2022 й |
130,6 сўм
142 сўм
153,8 сўм
165,6 сўм |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
ССВ, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимиятлари |
III. Даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техника базасини кучайтириш |
||||||
12 |
Зарур иш шароитларини яратиш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини қуйидаги йўллар билан ошириш: Республика ОИТСга қарши кураш маркази клиникаси худудида реанимация, диагностика бўлимлари ва марказий омборхона биноларини қуриш; Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Хоразм вилоятлари ОИТСга қарши кураш марказлари учун бинолар қуриш; Республика ОИТСга қарши кураш маркази қошидаги ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси ҳудудида 40 ўринга мўлжалланган қўшимча бинони қуриш; Республика ОИТСга қарши кураш маркази қошидаги клиника ҳудудида реанимация, диагностика бўлинмалари ва марказий омборхона қуриш; Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Хоразм вилоятлари ОИТСга қарши кураш марказлари учун бинолар қуриш; Республика ОИТСга қарши кураш маркази биносининг мукаммал таъмир ва реконструкциясини амалга ошириш; Тошкент вилоятининг Бекобод ва Ангрен шаҳарлари, Оққўрғон, Чиноз, Янгийўл ва Ўрта Чирчиқ, туманлари, Андижон вилоятининг Булоқбоши, Қўрғонтепа ва Шаҳрихон, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманлараро ОИВ инфекцияси диагностика лабораториялари биноларини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, уларга алоҳида хоналар ажратиш йўли билан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш ва зарурий иш шароитларини яратиш. |
Лойиха-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш. Реконструкция ва қурилиш ишларини амалга ошириш. Тиббий асбоб-ускуналарни сотиб олиш ва жиҳозлаш. |
2021 йил
2020 йил
2020-2022 йиллар
2020-2022 йиллар
2020-2022 йиллар
|
7000 сўм
5500 сўм
16400 сўм
1000 сўм
4000 сўм
|
Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббий муассасаларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимиятлари |
13 |
Лабораторияларни 3-4-авлод тест-тизимлари билан таъминлаш |
Эҳтиёжни аниқлаш, молиялаштириш учун буюртмаларни тайёрлаш. Тест-тизимларни сотиб олиш ва тақсимлаш. Аҳолини ОИВ инфекциясига текшириш билан қамраб олишни кенгайтириш. |
2019 йил
2020 йил 2021 йил
2022 йил |
8000 сўм
8000 сўм 8000 сўм
8000 сўм |
Давлат бюджети маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги |
14 |
Лабораторияларни ОИВ-инфекцияси диагностикаси учун иммуноблотлар, даволашни мониторинг қилиш учун реагентлар (СД4, ПЦР) билан таъминлаш. |
Эҳтиёжни аниқлаш, молиялаштириш учун буюртмаларни тайёрлаш. Тест-тизимлар ва регентларни сотиб олиш ва тақсимлаш.
Диагностика сифатини ошириш. ОИВ инфекциясини даволаш самарадорлиги мониторингини олиб бориш.
|
2019 йил
2020 йил
2021 йил
2022 йил |
0.726/0.37 АҚШ доллари 0.795/0.39 АҚШ доллари
0.884/0.39 АҚШ доллари
1.363 АҚШ доллари
|
Давлат бюджети / ОИТС, безгак ва силга қарши кураш бўйича Глобал Жамғарма маблағлари Давлат бюджети маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги |
15 |
ОИТСга қарши кураш марказлари автомобиль паркларини янгилаш. |
Буюртмаларни тайёрлаш ва автотранспорт сотиб олиш. |
2019 йил |
1705 сўм |
ОИТСга қарши кураш марказларининг бюджетдан ташқари маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ўзавтосаноат” АЖ |
IV. Тиббиёт муассасаларини кадрлар билан таъминлаш ва илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш |
||||||
16 |
ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва даволаш бўйича тиббиёт ходимлари малакасини ошириш. |
Ташкилий тадбирлар. |
Домий |
- |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
17 |
ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва уни даволаш соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг долзарб йўналишлари рўйхатини ишлаб чиқиш. |
Ташкилий чоралар |
2019 йил |
- |
- |
ССВ, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги |
18 |
Соҳа бўйича хорижий ва халқаро илмий-амалий марказлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ушбу йўналишда тажриба алмашишни ташкил этиш |
Ташкилий чоралар |
2019-2022 йй |
- |
- |
ССВ, ИИВ |
V.Аҳоли, айниқса ёшлар орасида ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича ахборот-маърифий ишларни кенгайтириш |
||||||
19 |
ОИВ инфекцияси профилактикаси, ОИВ инфекцияси юққан шахсларга руҳий ёрдам кўрсатиш борасида аҳоли орасида кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлари учун грантлар ажратиш. |
Ташкилий чоралар |
2019 йил |
- |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ни қўллаб- қувватлаш жамоат фонди маблағлари |
Фонд маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси |
20 |
ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган гуруҳлар орасида профилактика чора-тадбирларини ўтказиш мақсадида “Ишонч хоналари”нинг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш |
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, ОИТСга қарши кураш марказлари тузилмасига “Ишонч хоналари”ни киритиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун алоҳида штат бирликлари ажратиш. Зарур тиббий анжомлар билан таъминлаш. Аҳолининг заиф гуруҳлари орасида ОИВинфекциясига текшириш билан қамраб олишни кенгайтириш. Хавф гуруҳлари орасида ОИВ инфекциясини барвақт аниқлаш ва ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган гуруҳлар ўртасида ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш. |
2019 йил
2020 йил
2021 йил
2022 йил |
3900 сўм/1.16 АҚШ доллари
3900 сўм/1.16 АҚШ долл
3900 сўм/1.16 АҚШ доллари
12900 сум |
Давлат бюджети, ОИТС, безгак, силга қарши кураш глобал жамғарма маблағлари
Давлат бюджети маблағлари
|
ССВ, Молия вазирлиги |
21 |
Аҳоли, айниқса ёшлар орасида миллий қадриятлар ва анъаналарни ҳисобга олган ҳолда ОИВ инфекцияси профилактикасига бағишланган саҳна кўринишлари, ҳужжатли фильмлар намойишини ташкил этиш. |
ОИВ инфекцияси профилактикасига бағишланган саҳна кўринишлари, ҳужжатли фильмларни яратиш. Турли телеканалларда фильмларни ва театрларда саҳна кўринишларини мунтазам намойиш қилиш. |
2018 йил ноябр-декабр |
- |
- |
“Ўзбеккино” АЖ, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, МТРК, Маданият вазирлиги, ССВ
|
22 |
ОИВ инфекцияси профилактикасига бағишланган кўргазмали плакат ва буклетларни тайёрлаш. |
Тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотларда кўргазмали плакат ва буклетларни тарқатиш. |
2018 йил 1 октябргача |
- |
- |
ССВ, Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар хокимликлари |
23 |
ОИВ инфекцияси профилактикасига бағишланган ижтимоий видеороликларни ишлаб чиқиш. |
4та йўналиш: диагностика, профилактика, даволаш ва руҳий-ижтимоий қўллаб қувватла бўйича ижтимоий видеороликлар сценарийларини тайёрлаш. Ижтимоий видеороликларни тасвирга олиш ва уларни миллий ва худудий телеканаллар орқали намойиш этишни йўлга қўйиш. |
2018 йил 1 октябргача |
- |
- |
“Ўзбеккино” АЖ, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, МТРК, Маданият вазирлиги
|
24 |
Халқ билан мулоқот қилиш ва ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича ахборотларни оммабоп веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиш. |
Маълумотларни тайёрлаш ва оммабоп миллий веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқларда жойлаштириш. Ижтимоий тармоқлар орқали “Мулоқот дарчаси” ташкил этиш йўли билан аҳолидан тушаётган саволларга жавоб берган ҳолда ОИВ инфекцияси профилактикаси чораларини ёритиш. |
2018 йил 1 октябргача |
- |
- |
ССВ |
Комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга жами харажатлар:103,222 млрд сўм ва 34,879 млн АҚШ доллари
|
|
|
|||
Шундан |
|
Млрд сўм |
|
АҚШ доллари, млн сўмда |
|
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари |
- |
67,617 |
- |
24,439 |
|
Таълим ва тиббий муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси манбалари |
- |
33,9 |
- |
- |
|
ОИТС, безгак ва силга қарши курашиш бўйича глобал жамғарма маблағлари |
- |
- |
- |
10,44 |
|
ОИТСга қарши кураш марказларининг бюджетдан ташқари маблағлари |
- |
1,705 |
- |
- |