UZ RU

Буйруқ №501. Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 22 март 140-сонли “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 22 март 140-сонли “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 22 март 140-сонли “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадида

 

БУЮРАМАН

1. Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 22 март 140-сонли “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғига қуйидаги тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Буйруқнинг 4-бандига “Тингловчиларга малака ошириш цикли якунланганидан сўнг бериладиган сертификатларда умумий ёки мавзули малака ошириш цикли эканлиги аниқ кўрсатиб берилсин” деб қўшимча киритилсин.

Буйруқнинг 1-банди, 6-хат бошисидаги “Соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари, олий тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш 5 йил давомида 288 соатни ташкил этиши белгилаб қўйилсин” сўзлари “Малака тоифасини ошиш учун тиббиёт ходимлаининг асосий иш жойидан ажралган ва ажралмаган холдаги малака оширишнинг барча турдаги зарурий ўқиш соатлари йиғидисининг хар беш йилдаги хажми:

врач кадрлар учун – 8 хафтадан кам бўлмаган (288 соат);

фармацевтлар учун – 4 хафтадан кам бўлмаган (144 соат) деб белгилансин” деб ўзгартирилсин.

Соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари ва муовинлари учун малака ошириш соатлари йиғидиси 288 соат бўлиши, шунинг 216 соати бошқарув (мененджмент) асослари бўлиши белгилаб қўйилсин.

Буйруқнинг 2-иловаси, 5-хатбошисидаги “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш энг кам ҳажми жами 288 соатни ташкил қилади, жумладан 144 соат умумий малака ошириш (мутахассисликнинг барча йўналишлари бўйича), энг кам ҳажми 108 соат мавзули малака ошириш (мутахассисликнинг алоҳида танланган бўлимлари ёки долзарб масалалари бўйича) ва энг кам ҳажми 36 соат – мутахассислик бўйича семинар, конференция, конгресс, съездларда иштирок этиш ва ҳ.к.” сўзлари,

 “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш жами 288 соатнинг 144 соати умумий малака ошириш (асосий мутахассислик бўйича), қолган  144 соати мавзули ёки ёндош мутахассисликлар (шунингдек ахборот-коммуникация технологиялари, валеология ва ҳ.к.) бўйича малака ошириш  ва семинар, конференция, конгресс, съездларда (жумладан хорижда) иштирок этганлиги тўғрисидаги сертификатлари соатларининг йиғидисидан ташкил топади.

Шунинг билан бирга, семинар, конференция, конгресс, съездларда иштирок этганлиги тўғрисидаги сертификат соатларининг йиғиндисидан қатъий назар 36 соатгача бўлган ҳажми инобатга олинади” деб ўзгартирилсин ва қўшимча киритилсин.

Буйруқнинг 2-иловаси, 18-хат бошисидаги “Тингловчининг асосий иш жойидаги буйруғи ва вазирликнинг рухсати билан хорижий давлатлардаги юқори технологик марказларда амалга оширилган чет эллик мавзули малака ошириш ва стажировкалар тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳолда жорий йилда бир маротаба мавзули циклларнинг 36 соатгача бўлган миқдорини қоплайди (семинар, конференция, конгресс ва съездлар мавзули малака ошириш сифатида инобатга олинмайди)” сўзлари,

 “Тингловчининг хорижий давлатлардаги юқори технологик марказларда мутахассислиги бўйича амалга оширган чет эллик мавзули малака ошириш ва стажировкаларини тасдиқловчи ҳужжатлари (сертификат, гувоҳнома) Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фан ва ўқув юртлари бош бошқармаси эксперт комиссияси томонидан ҳаққонийлиги тасдиқлаб берилган хулосаси бўлган ҳолда мавзули малака ошириш цикли сифатида ҳисобга” деб ўзгартирилсин.

Буйруқнинг 5-иловасида тасдиқланган Соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари, олий тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш муассасалари рўйхатига Электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш “UZMEDINFO” Маркази киритилсин.

2. Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш Республика Маркази директори А.Б.Яркулов ушбу буйруқ талаблари асосида ҳужжатларни қабул қилишни таъминласин.

3. Электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш “UZMEDINFO” Маркази директори М.В.Баймухамедов ушбу буйруқни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг    веб-сайтига жойлаштирсин.

4. Мазкур буйруқ ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Вазир                                                            А.Алимов