Буйруқ №62. Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги Низом
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
«ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИДА ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ТАЙИНЛАШ ҲАМДА БЕМОРНИНГ ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ, САҚЛАШ ВА ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ, ШУНИНГДЕК ДОРИХОНА МУАССАСАЛАРИ ТОМОНИДАН АҲОЛИГА ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ РЕЦЕПТ АСОСИДА БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ БУЙРУҚҚА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон, 455-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 23 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2118-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги 404-сон «Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 1999 йил 14 январдаги 18-сон «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 18 июндаги 191-сон «Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2118, 2010 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 26-27-сон, 219-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Вазир А. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 25 август,
62-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 25 августдаги 62-сон буйруғига
ИЛОВА
«Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Буйруқда:
а) номи ва 1-бандидаги «дорихона муассасалари» деган сўзлар «дорихоналар» деган сўз билан алмаштирилсин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги ва «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги 404-сон «Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 1999 йил 14 январдаги 18-сон «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:».
2. Низомда:
а) номи, 1-банд ва 1, 3, 4 ҳамда 5-илова белгиларидаги «дорихона муассасалари» деган сўзлар «дорихоналар» деган сўз билан алмаштирилсин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги ва «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги 404-сон «Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 1999 йил 14 январдаги 18-сон «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ барча даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш, шунингдек дорихоналар томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тартибини белгилайди.»;
в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Даволаш-профилактика муассасаларида сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тақиқланади.»;
г) 7-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Қуйидаги ҳолларда беморга тайинланган дори воситаларининг асослилиги даволаш-профилактика муассасасининг бўлим мудири ёки навбатчи шифокори ёхуд клиник фармакологи билан келишилиши лозим:»;
бешинчи хатбошидаги «дори воситалари» деган сўзлар «дори воситаларининг асослилиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 10-бандда:
биринчи хатбошидаги «савдо номи билан патентланмаган халқаро» ва «2-иловасида келтирилган» деган сўзлар тегишинча «халқаро патентланмаган» ва «2-иловасига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Даволовчи шифокор томонидан даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморга рецептда озиқ-овқатлар билан ўзаро таъсирлашувчи дори воситалари (овқатланишдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатланишдан кейин) қўлланилиши бўйича маълумотлар кўрсатилиши шарт эмас.»;
е) 16-банддаги «дорилар» деган сўз «дори воситаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 19-банддаги «уни» ва «дорихона муассасасидан» деган сўзлар тегишинча «унинг» ва «дорихонадан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
з) 25-банддаги «дорихона муассасасига» ва «дорихона муассасаси» деган сўзлар тегишинча «дорихонага» ва «дорихона» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
и) IV бобнинг номидаги «Дорихона муассасалари» деган сўзлар «Дорихоналар» деган сўз билан алмаштирилсин;
к) 30-банддаги «Дорихона муассасаларидан» деган сўзлар «Дорихоналардан» деган сўз билан алмаштирилсин;
л) 31-банддаги «дорихона муассасаларидан» деган сўзлар «дорихоналардан» деган сўз билан алмаштирилсин;
м) 32-бандда:
биринчи хатбошидаги «Дорихона муассасасидан» деган сўзлар «Дорихонадан» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Рецептда кўрсатилган дори воситалари дорихоналар томонидан уларнинг халқаро патентланмаган номига асосан берилади.»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, дорихоналар томонидан, биринчи навбатда, маҳаллий дори воситаларини таклиф этиш тавсия этилади.»;
н) 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Дорихоналар томонидан рецепт асосида дори воситалари берилганда, рецепт ушбу муассасанинг фармацевт ходими томонидан олиб қолинади, экстемпорал усулда тайёрлаб берилган дори воситалари эса қўшимча равишда мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги Дорихонада рецептларни қайд этиш журналига киритилади.»;
о) 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Дорихонанинг фармацевт ходими томонидан рецепт олиб қолинганда, унинг йиртма корешогига берилган дори воситаларининг номи ва серия рақамлари киритилади ва унинг фамилияси, исми, отасининг исми ёзилиб, имзоси ҳамда дорихонанинг штампи қўйилган ҳолда бемор (беморнинг қариндошлари ёки ишончли вакиллари)га даволовчи шифокорга тақдим қилиш учун берилади.
Дорихона томонидан дори воситалари «стикер» ёки дори воситаси ҳақида тўлиқ маълумот (дорихонанинг номи, дори воситасининг номи ва серия рақами)га эга бўлган товар чеки билан берилганда, рецептнинг йиртма корешогини тўлдириш талаб этилмайди.»;
п) 35-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Дорихона томонидан амал қилиш муддати бир йилгача бўлган рецептлар асосида дори воситалари берилганида, рецептнинг орқа қисмида дори воситасининг миқдори ва берилган санаси кўрсатилади, рецептнинг йиртма корешогида эса дори воситаларининг номи, серия рақамларини кўрсатган ҳолда дорихонанинг штампи қўйилади ва бу ҳақда Дорихонада рецептларни қайд этиш журналига қайд қилинади.»;
иккинчи хатбошидаги «дорихона муассасасига» деган сўзлар «дорихонага» деган сўз билан алмаштирилсин;
р) 36 ва 37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Бир йилгача амал қиладиган рецептларнинг муддати тугаганида рецепт асосида охирги дори воситасини берган дорихона томонидан «Рецепт ҳақиқий эмас» штампи босилади ва ушбу дорихонада олиб қолинади. Бунда рецептнинг йиртма корешогига ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилган маълумотлар киритилган ҳолда бемор (беморнинг қариндошлари ёки ишончли вакиллари)га даволовчи шифокорга тақдим қилиш учун қайтариб берилади.
37. Рецептда ушбу Низомга зид равишда расмийлаштирилган ёки бир-бирига номутаносиб дори воситалари кўрсатилган бўлса, дорихона томонидан унга «Рецепт ҳақиқий эмас» штампи босилади ва бекор қилинади. Бунда бекор қилинган рецепт ҳақидаги маълумотлар ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги Нотўғри ёзиб берилган рецептларни дорихонада ҳисобга олиш журналида қайд этилади ва рецептни берган даволаш-профилактика муассасасининг раҳбарига нотўғри ёзилган рецептлар тўғрисида хабар берилади.»;
с) 2-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
т) 6-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
у) 7-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва «Дори-дармон» АК билан келишилган.
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2016 йил 23 август
«Дори-дармон» АК бошқарув раиси А. КАМИЛОВ
2016 йил 24 август
«Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА
«Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихоналар томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низом»га
2-ИЛОВА
Рецепт бланки
Изоҳ:
Рецепт бланкининг ўлчами — 105 х 148 мм.
Рецептнинг йиртма корешоги ўлчами — 70 х 148 мм.
(рецепт қисмининг орқа томони) |
ЭСЛАТМА
Даволаш-профилактика муассасасининг реквизитлари босма усулда ёзилади ёки штамп қўйилади.
Рецептда шифокорнинг фармацевт ходимига дори воситасининг таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида, дори воситаларини қўллаш усули эса ўзбек ёки рус тилида кўрсатилади.
Рецептда битта дори воситаси ёзилади.
Рухсат этилган асосий рецептура қисқартмаларидан фойдаланиш мумкин.
Рецепт даволаниш учун керакли миқдорда берилади.
Қаттиқ ва сочилувчи дори воситалар граммларда (0,001, 0,5, 1,0), суюқ дори воситалари эса миллилитр ва томчиларда белгиланади.
«Ичиш учун», «Маълум» ва ҳ. к., — иборалар билан чегараланиш ман этилади.
Шифокор имзоси унинг шахсий муҳри билан тасдиқланади.
Дори воситалари берилгандан кейин рецепт дорихонада қолдирилади, рецепт йиртма корешоглари расмийлаштириб берилади.
Рецептда тайинланган дори воситаси бўйича тушунмовчилик келиб чиққан ҳолларда, рецептда кўрсатилган шифокорнинг телефон рақами орқали шифокор билан боғланиб аниқлик киритилиш мумкин.
Экстемпорал усулида тайёрланган дори воситалар № ___ |
Дорихона штампи |
||
Қабул қилган дорихона фармацевт ходимининг Ф.И.О. |
Тайёрлаган дорихона фармацевт ходимининг Ф.И.О. |
Текширган дорихона фармацевт ходимининг Ф.И.О. |
Берган дорихона фармацевт ходимининг Ф.И.О. |
(рецепт йиртма корешогининг орқа томони) |
БЕМОР УЧУН ЭСЛАТМА
Рецептнинг йиртма корешоги (стикер, дори воситаси ҳақида тўлиқ маълумот берувчи товар чеки) дори воситаси билан даволаниш якунига еткунига қадар сақланиши лозим.».
«Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
2-ИЛОВА
«Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихоналар томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисида»ги низомга
6-ИЛОВА
Дорихонада рецептларни қайд этиш
ЖУРНАЛИ
Дорихона номи __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
|
||||||||
Т/р |
Сана |
Беморнинг Ф.И.О. |
Рецептни берган даволаш-профилактика муассасасининг номи ҳамда даволовчи шифокорнинг Ф.И.О. |
Дори воситасининг номи, миқдори ва дозаси |
Дори воситасининг шакли |
Дори воситасининг нархи |
Беморнинг манзили, телефон рақами |
Изоҳ |
«Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
3-ИЛОВА
«Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихоналар томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисида»ги низомга
7-ИЛОВА
Нотўғри ёзиб берилган рецептларни дорихонада ҳисобга олиш
ЖУРНАЛИ
Т/р |
Сана |
Рецептдаги хатоликлар (дозаси нотўғри кўрсатилган дори воситалари кўчирилади ёки ундаги ёзувларнинг ноаниқлиги кўрсатилади) |
Нотўғри рецепт берган шифокорнинг Ф.И.О. |
Шифокор ишлайдиган даволаш-профилактика муассасасининг номи |
Даволаш-профилактика муассасасининг раҳбарига хабар берилганлиги ҳақида маълумот |
|
». |