UZ RU

Буйруқ №378. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 августадаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-4822-сонли Фармони ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 августадаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-4822-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида

БУЮРАМАН:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 августадаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-4822-сонли Фармони раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. 2016 йил 1 октябрдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонида белгиланган тадбирларнинг сўзсиз бажарилиши, ходимлар орасида тушунтириш ишлари олиб борилиши ҳамда иш ҳақига ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан мунтазам назорат олиб бориш шахсан биринчи раҳбарлар зиммасига юклатилсин.
  3. 2016 йил 1 октябрдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари хизматчиларининг иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдорлари ўрта ҳисобда 1.15 баробар оширилган ҳолда ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқилиши таъминлансин.
  4. Мазкур Фармонда белгиланган бошланғич разряднинг ойига 149 775 сўм миқдоридаги энг кам иш ҳақи тариф ставкаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин.
  5. Белгилаб қўйилсинки, иш ҳақига ҳамда пенсияларга қўшиладиган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2016 йил 1 октябрдан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
  6. Вазирлик тасарруфидаги хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар 2016 йил 1 октябрдан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақига мувофиқ ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш
    ва меҳнат сарфини камайтириш ҳисобига иш ҳақи миқдорини оширсинлар.
  7. Республика бюджетидан молиялаштиришладиган республика тасарруфидаги тиббиёт муассасалари раҳбарлари, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари, ўрта тиббиёт ўқув юртлари ва илмий тадқиқот институтлари директорлари 2016 йилнинг 10 сентябрига қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармасига 2016 йил 1 октябр ҳолатига тасдиқланган тарификация рўйхатини тақдим этсин.
  8. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ё. Файзуллаев зиммасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда республика миқёсида молиялаштирилувчи муассасаларни оширилган иш ҳақларига етарли миқдордаги бюджет маблағлари билан таъминлаш масаласини ҳал этиш вазифаси юклатилсин.
  9. Мазкур буйруқ чиқарилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 7 июлдаги 356-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  10. Мазкур буйруқ ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.

 

Вазир                                                                          А. Алимов

 

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил 26 августдаги 378

сонли буйруғига илова

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 августдаги ПФ-4822-сонли Фармонига асосан ўрнатилган бюджетташкилотлари ва муассасаларн ишчилари лавозим ставкалари (маошлари) миқдори

 

Мехнатга хақ тўлаш разрядлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 августдаги ПФ-4822-сонли Фармонига биноан 2016 йил 1 октябрдан қўлланиладиган тариф ставкалари миқдори (сум)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 августдаги ПФ-4822-сонлн Фармонига биноан 2016 йил 1 октябрдан ўрнатилган тиббиёт ходимлари тариф ставкалари миқдори (сум)

1

370 843

471 492

2

408 137

518 821

3

449 025

570 493

4

493 808

627 707

5

540 987

690 313

6

590 263

759 359

7

641 636

835 445

8

694 956

927 257

9

748 426

1 029 254

10

803 094

1 142 633

11

858 660

1 256 612

12

915 874

X

13

973 987

X

14

1 032 399

X

15

1 092 159

X

16

1 152 818

X

17

1 214 076

X

18

1 276 383

X

19

1 339 438

X

20

1 403 542

X

21

1 468 394

X

22

1 533 696

X