UZ RU

Буйруқ №52. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий фармацевтика саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий хом ашё ва доривор ўсимликлар асосида импорт ўрнини босувчи рақобатбардош дори воситаларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасида маҳаллий фармацевтика саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий хом ашё ва доривор ўсимликлар асосида импорт ўрнини босувчи рақобатбардош дори воситаларни ишлаб
чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2016 йил 16 январда ўтказилган “Ўрмон хўжаликлари имкониятларидан кенг фойдаланиш, доривор ўсимликларни етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлашни янада ривожлантириш, ўрмон хўжаликлари моддий техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2016 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 6-сон йиғилиши қарорининг 3-банди ва 2016 йил 24 январда ўтказилган “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий фармацевтика саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий хом ашё ва доривор ўсимликлар асосида импорт ўрнини босувчи рақобатбардош дори воситаларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1-сонли йиғилиши баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида

БУЮРАМАН:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2016 йил 16 январда ўтказилган “Ўрмон хўжаликлари имкониятларидан кенг фойдаланиш, доривор ўсимликларни етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлашни янада ривожлантириш,- ўрмон хўжаликлари моддий техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2016 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 6-сонли йиғилиши ва 2016 йил 24 январда ўтказилган “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий фармацевтика саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий хом ашё ва доривор ўсимликлар асосида импорт ўрнини босувчи рақобатбардош дори воситаларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрйсида”ги 1-сонли йиғилиши баёнлари раҳбарлик ва ижро ўчун қабул қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2016 йил 16 январда ўтказилган “Ўрмон хўжаликлари имкониятларидан кенг фойдаланиш, доривор ўсимликларни етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлашни янада ривожлантириш, ўрмон хўжаликлари моддий техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2016 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 6-сон йиғилиши қарорининг 3-банди ва 2016 йил 24 январда ўтказилган “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий фармацевтика саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий хом ашё ва доривор ўсимликлар асосида импорт ўрнини босувчи рақобатбардош дори воситаларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1-сонли йиғилиши баёнининг ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши учун масъуллар томонидан уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши таъминлансин.
  4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров ва вазир ўринбосари С.Сайдалиевлар зиммасига юклатилсин.

 

Вазир                                                 А.Алимов

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил “_29_” __01_даги

52-сон буйругига илова

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2016 йил 16 январда ўтказилган “Ўрмон хўжаликлари имкониятларидан кенг фойдаланиш, доривор ўсимликларни етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлашни янада ривожлантириш, ўрмон хўжаликлари моддий техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2016 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 6-сон йиғилиши қарорининг 3-банди, 2016 йил 24 январда ўтказилган “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий фармацевтика саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий хом ашё ва доривор ўсимликлар асосида импорт ўрнини босувчи рақобатбардош дори воситаларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1-сонли йиғилиши баёнининг ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг чора-тадбирлар режаси

Амалга ошириладиган тадбирлар

Ижро

муддати

Масъул ижрочи

Назорат

1.

Ўсимликлар асосида дори воситаларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини белгиланган муддатларда амалга ошириш мақсадида 2015 йилда тузилган тармоқ жадвалини инвентаризациядан ўтказиш ва заруриятга кўра 2016-2017 йиллар учун тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

икки

ҳафта

И.Азизов А.Ибодуллаев Ҳудудий ишчи гуруҳи

А.Худаяров

2.

Ишлаб чиқариш эҳтиёжларига кўра 2016 йилда ўрмон ҳўжаликлари томонидан етиштириладиган доривор ўсимликлар хом ашёсини харид қилиш бўйича шартномаларни тўлиқ тузиш ва шартнома қийматининг камида 30 фоизи миқдоридаги аванс маблағларини тўлаб берилишини ҳамда белгиланган муддатларда доривор ўсимликлар харид қилинишини таъминлаш чораларини кўриш.

2016 йил март, йил

давомида

А.Ибодуллаев Б.Алматов И.Азизов Ҳудудий ишчи гуруҳи

С.Сайдалиев

3.

2017 йил учун фармацевтика корхоналари томонидан доривор ўсимликларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Урмон хўжалиги Бош бошқармасига киритиш.

2016 йил сентябрь

Х.Джалилов И.Азизов Ҳудудий ишчи гуруҳи

А.Худаяров

С.Сайдалиев

4.

2016 йилда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган импорт ўрнини босувчи, хусусан доривор ўсимликлар асосида тайёрланган дори воситаларини Асосий дори воситалари рўйхатига ва даволаш стандартларига киритиш.

мунтазам

равишда

М.Ибрагимова

Ш.Нишанов

А.Худаяров

5.

Даволаш-профилактика муассасалари ва аҳоли ўртасида доривор ўсимликлар хомашёси асосида тайёрланган дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларини истеъмол қилишнинг афзалликлари ҳақида реклама ва тарғибот ишларини олиб бориш. Оммавий ахборот воситалари орқали доривор ўсимликлар етиштириш бўйича долзарб муаммолар, улардан тайёрланадиган дори воситалари ва БФҚларни аҳоли соғлиғини сақлашда қўлланилишининг самарадорлиги ва хавфсизлиги борасида телекўрсатувлар, радио эшиттиришлар, видеороликлар ва илмий оммавий мақолаларни чоп этилишини ташкил этиш.

мунтазам

равишда

Ф.Санаев, Х.Джалилов, Ш.Нишанов Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари

А.Худаяров

С.Сайдалиев

6.

Даволаш-профилактика муассасаларида фитобарлар ташкил этилишини таъминлаш ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш учун Республика ишчи гуруҳига маълумотномалар тақдим этиб бориш.

ҳар ой якуни бўйича

Ш.Нишанов, М.Мирахмедов, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошлиқлари соғлиқни сақлаш бошқармалари

А.Худаяров

7.

Маҳаллий дори воситаларни врачлар томонидан беморларга тайинланиши ва уларни самарадорлиги юзасидан доимий мониторинг олиб бориш ва аниқланган натижалар юзасидан Доимий фаолиятдаги ҳайъат мажлисларида муҳокамалар ўтказиш.

мунтазам

равишда

М.Ибрагимова

Ш.Нишанов,

А.Худаяров

8.

Янги дастур моҳияти ва мазмунини маҳаллий фармацевтика корхоналари, дорихоналар ва тадбиркорлар иштирокида муҳокама қилиш. Бу йўналишда мавжуд бўлган муаммоларни ўрганиб уларни бартараф этиш бўйича Республика ишчи гуруҳига маълумотномалар тақдим этиб бориш.

ҳар ой якуни бўйича

Х.Джалилов, А.Ибодуллаев Ҳудудий ишчи гуруҳи

А.Худаяров

С.Сайдалиев

9.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2016 йил 24 январда ўтказилган 1-сонли йиғилиши мажлиси қарорига мувофиқ фармацевтика корхоналари ташкил этиш бўйича доимий мониторинг натижаларини Республика ишчи гуруҳига киритиб бориш.

ҳар ой якуни бўйича

И.Азизов А.Ибодуллаев Б.Алматов Ҳудудий ишчи гуруҳи

А.Худаяров

С.Сайдалиев

10.

Ишчи гуруҳига киритилган таклифларни чуқур таҳлил қилган ҳолда фармацевтика корхоналарини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига таклифлар киритиб бориш ва амалга оширилаётган ишлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиш.

ҳар ойда

Х.Джалилов А.Ибодуллаев Б.Алматов Ҳудудий ишчи гуруҳи

А.Худаяров

С.Сайдалиев

11.

Доривор ўсимликларни қайта ишловчи корхоналар эҳтиёжини аниқлаш асосида экспортбоп доривор ўсимликларни етиштириш учун талабларни ишлаб чиқиш ва “Узфармтаъминот” унитар корхонасига талабнома бериш. Уларни қайта ишлаш ва экспортини амалга ошириш мақсадида республика ҳудудидаги фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи компаниялар томонидан унитар корхонага улуш киритиш йўли билан молиялаштириш ишларини ташкил этиш.

 

 

 

мунтазам

равишда

И.Азизов, А.Ибодуллаев Б.Алматов Ҳудудий ишчи гуруҳи

А.Худаяров

С.Сайдалиев

12.

“Ўзфармсаноат” АК билан биргаликда Давлат рақобат қўмитаси томонидан тақдим этилган бўш турган бино ва иншоотларни ўрганиб чиқиб, Давлат рақобат қўмитасига таклиф киритиш.

 

 

 

 

 

икки

ҳафта

муддатда

И.Азизов, А.Ибодуллаев Б.Алматов Ҳудудий ишчи гуруҳи

А.Худаяров

С.Сайдалиев

13.

Аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, импорт ўрнини босувчи, ўта зарур дори воситаларини, шу жумладан, ўсимликлар асосида тайёрланган дори воситаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш ва уларни ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш бўйича “Ўзфармсаноат” АК га таклиф киритиш.

бир ҳафта муддатда

Х.Джалилов

А.Худаяров

14.

Ўсимликлар асосида маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган БФҚ ларни соддалаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказиш ишларини назоратга олиш.

мунтазам

равишда

А.Ибодуллаев

А.Худайбергенов

С.Сайдалиев

15.

Ўсимликлар асосида БФҚ ларни ишлаб чиқарувчи корхоналарни ташкил этиш ва фаолиятини амалга ошириш ишларини мониторингини олиб бориш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан Республика ишчи гуруҳига таклифлар киритиб бориш.

ҳар ойда

А.Ибодуллаев Б.Алматов Ҳудудий ишчи гуруҳи

С.Сайдалиев

16.

Республикада доривор ўсимликлар асосида ишлаб чиқарилган • дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналари, маҳсулот турлари, ишлаб чиқариш ҳажмлари ва экспорти бўйича мониторинг ишларини олиб бориб, Республика ишчи гуруҳига таклифлар киритиб бориш.

ҳар ойда

Х.Джалилов И.Азизов Ҳудудий ишчи гуруҳи

А.Худаяров

С.Сайдалиев

17.

Республикада ишлаб чиқарилган ва гигиеник сертификациядан ўтган БФҚларни ишлаб чиқарувчи корхоналари, маҳсулот турлари, ишлаб чиқариш ҳажмлари ва экспорти бўйича мониторинг олиб бориб, Республика ишчи гуруҳига таклифлар киритиб бориш.

ҳар ойда

А.Ибодуллаев

Б.Алматов

Ҳудудий ишчи гуруҳи

С.Сайдалиев

18.

Ўрмон хўжаликларида етиштирилаётган доривор ўсимликларни етарли ҳажмларда сифатли етиштириш ва қайта ишлашни таъминлаш мақсадида имтиёзли асосда узоқ муддатга ижарага бериладиган майдонларда ўстириб тайёрланган доривор ўсимлик хом ашёларини мунтазам равишда мониторингини амалга отттириттт ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича жойида таклифлар бериш.

мунтазам

равишда

И.Азизов, А.Ибодуллаев Ҳудудий ишчи гуруҳи

А.Худаяров

С.Сайдалиев