Буйруқ №46. ЎзРВМ 2016 йил 22 январдаги 01-14/1-2-сон “Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги 01-14/1-2-сон “Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Қонунини амалга ошириш бўйича Комплекс чора-тадбирлар режаси” ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги 01-14/1-2-сон “Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Қонунини амалга ошириш бўйича Комплекс чора-тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги 01-14/1-2-сон “Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Қонунини амалга ошириш бўйича Комплекс чора-тадбирлар режаси” раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги 01-14/1-2-сон “Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Қонунини амалга ошириш бўйича Комплекс чора-тадбирлар режаси”ни амалга ошириш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;
“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (янги таҳрири) ҳамда уни амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг Комплекс чора-тадбирлар режасининг ижросини таҳлил қилиш ва мониторингини олиб бориш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ишчи гуруҳига (А.Худаяров):
ушбу буйруқнинг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган чора-тадбирлар режаларида кўрсатилган тадбирларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилиши, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тайёрланиши, манфаатдор вазирлик, идоралар билан келишилиши ва Вазирлар Маҳкамасига киритилишини ташкиллаштириш;
Қонуннинг ва уни амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг Комплекс чора-тадбирлар режасининг ижросини таҳлил қилиш, мониторингини олиб бориш ва амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар чорак якуни бўйича чоракдан кейинги ойнинг 15-санасигача Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этиш топширилсин.
4. Мазкур буйруқ ижросининг назоратини ўз зиммамда қолдираман.
Вазир А.Алимов
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2016 йил “27” 01 даги
46-cон буйруғига 1-илова
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги 01-14/1-2-сон “Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Қонунини амалга ошириш бўйича Комплекс чора-тадбирлар режаси” ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
№ |
Тадбирлар номи |
Бажарилиш муддати |
Амалга ошириш шакли |
Масъул ижрочилар |
I. Амалдаги норматив - ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини қабул қилиш |
||||
1 |
Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқлаштириш мақсадида норматив - ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш. Хатлов натижалари асосида: Қонунчиликка ушбу Қонундан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш; идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Қонунга мувофиқлаштириш. |
2016 йил январь-февраль
2016 йил июнь |
Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонуности ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари, идоравий норматив - ҳуқуқий ҳужжатлар |
Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси, Юридик хизмат, Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси |
2 |
Қонуннинг 19, 20, 21 ва 22-моддалари ижросини таъминлаш мақсадида дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилиш қоидаларини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш |
2016 йил июнь |
Вазирлар Маҳкамасининг қарори |
Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси, Юридик хизмат |
3. |
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг 169-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 декабрдаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги Низомни Қонуннинг 3, 5, 6 ва 12-моддалари билан мувофиқлаштириш мақсадида қайта кўриб чиқиш |
2016 йил июль |
Вазирлар Маҳкамасининг қарори |
Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси, Юридик хизмат |
4 |
Қонуннинг 23-моддаси ижросини таъминлаш мақсадида Сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини муомаладан чиқариш ва йўқ қилиб ташлаш тартиби тўрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2016 йил август |
Вазирлар Маҳкамасининг қарори |
Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси |
5 |
Дори воситалари ва тиббий буюмларни экспорт ва импорт қилишга оид норматив- ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва зарур ҳолда Қонуннинг 24-моддаси билан мувофиқлаштириш. |
2016 йил август |
Вазирлар Маҳкамасининг қарори |
Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси |
6 |
Қонуннинг 25-моддаси ижросини таъминлаш мақсадида “Дори воситалари ва тиббий буюмларни олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом”ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш |
2016 йил сентябрь |
Вазирлар Маҳкамасининг қарори |
Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси |
II. Қонунни амалга ошириш бўйича ташкилий тадбирлар |
||||
7 |
Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш
|
мунтазам равишда |
Қонун ва комплекс чора-тадбирлар ижросини таҳлил қилиш ва мониторингини амалга ошириш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳи тузиш ва ишчи гуруҳи томонидан Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда маълумот киритиш |
Идоралараро ишчи гуруҳи, Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси, Назорат инпекцияси
|
8 |
Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти соҳасидаги амалдаги давлат стандартларини хатловдан ўтказиш, зарур ҳолларда уларни Қонун меъёрлари билан мувофиқлаштириш |
2016 йил январь-июнь
|
Вазир буйруғи |
Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси |
9 |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқларини хатловдан ўтказиш, зарур ҳолларда уларни Қонун нормалари билан мувофиқлаштириш |
2016 йил январь-июнь |
Вазир буйруғи |
Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси |
10 |
Асосий дори воситалари рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (Қонуннинг 6- моддаси)
|
2016 йил февраль
|
Вазир буйруғи |
Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси, Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси |
11 |
Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (Қонуннинг 6 моддаси)
|
2016 йил июнь |
Вазир буйруғи |
Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси, Даволаш-профилактика ёрдами ташкиллаштириш Бош бошқармаси |
12 |
Қонуннинг 20, 21, 22-моддалари нормаларидан келиб чиққан ҳолда “Яхши дорихона амалиёти” Давлат стандартини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
|
2016 йил октябрь |
Вазир буйруғи |
Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси |
13 |
Орфан дори воситалари рўйхатини тузиш бўйича халқаро тажрибани, республикадаги касалликлар структурасини ўрганиш асосида кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхатини тайёрлаш ва тасдиқлаш
|
2016 йил ноябрь |
Вазир буйруғи |
Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси, Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси |
Қонуннинг ҳуқуқий тарғиботи бўйича ташкилий тадбирлар |
||||
14 |
Давлат бошқаруви идоралари ва хусусий сектор ходимлари учун қабул қилинган Қонун нормалари ва талабларини тушунтириш мақсадида семинарлар ўтказиш |
2016 йил апрель-июнь |
Семинарлар жадвали |
Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси |
15 |
Қабул қилинган Қонун нормалари ва аҳамиятини тушунтириш мақсадида оммавий-ахборот воситалари вакиллари учун пресс-конференция ўтказиш
|
2016 йил май |
Матбуот конференцияси |
Вазирликнинг Матбуот котиби (Ф.Санаев) Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси |
16 |
Қабул қилинган Қонун нормаларига мувофиқ дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги билимларни ошириш бўйича аҳоли ўрта-сида кенг тушунтириш ишларини олиб боришни ташкил этиш: қабул қилинган Қонуннинг мақсади, мазмуни ва амалий аҳамиятини кенг ёритиш мақсадида радио эшиттиришлар, телекўрсатувлар циклини ташкил этиш, республика нашрлари ва маҳаллий нашрларда мақолалар чоп этиш; қабул қилинган Қонун нормалари ва аҳамиятини тушунтириш мақсадида аҳолининг кенг қатламлари орасида маъруза ва семинарлар ўтказишни ташкил этиш |
2016-2017 йиллар |
Радио ва телекўрсатувлар жадвали |
Вазирликнинг Матбуот котиби (Ф.Санаев) Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси
|
17 |
“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (янги таҳрири) ҳамда уни амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг Комплекс чора-тадбирлар режасининг ижросини таҳлил қилиш ва мониторингини олиб бориш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳи томонидан Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда ахборот киритиш |
Чоракдан кейинги ойнинг 15 санасигача |
Таҳлил ва мониторинг бўйича маълумот |
Ишчи гуруҳи |
Изоҳ: зарур ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киртилаётган, янги қабул қилинаётган ёки бир қонуности ҳужжатига бирлаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ўзгартирилиши мумкин.