UZ RU

Буйруқ №185. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида тиббиёт туризми йўналиши бўйича олиб борилаётган фаолиятни янада такомиллаштириш тўғрисида

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 20 апрелдаги 185-сонли буйруғи

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида тиббиёт туризми йўналиши

бўйича олиб борилаётган фаолиятни янада такомиллаштириш тўғрисида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида хорижий фуқароларга кўрсатилаётган пуллик тиббий хизматлар мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш, ихтисослаштирилган марказлар ва клиникаларнинг рақобатбардошлигини ошириш, айрим юқори технологияли тиббий ёрдамга мухтож бўлган республика аҳолисини етук хорижий марказлар, клиникаларда даволаниши учун уларга малакали ва мақбул йўналишларни танлашда кўмаклашиш мақсадида,

Б У Ю Р А М А Н:

1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида тиббиёт туризмини ривожлантириш бўйича 2016-2017 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш Бош бошқармаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида тиббиёт туризмини ривожлантириш йўналиши бўйича масъул ва мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинма этиб белгилансин.

3. Даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш Бош бошқармаси (Ш.Ю.Нишанов) мазкур буйруқнинг 1-иловаси билан тасдиқланган Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида тиббиёт туризмини ривожлантириш бўйича 2016-2017 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар режаси ижросини ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ таъминласин ва ушбу йўналишда қуйидагиларни амалга оширсин:

тиббиётнинг барча йўналишларида замонавий юқори технологияли диагностика ва даволаш ёрдами кўрсатишга ихтисослашган хорижий марказлар, клиникалар ва шифохоналар тўғрисида маълумотлар базаси босқичма-босқич шакллантирилсин ва тиббиёт туризмига бағишланган веб-сайтда жойлаштириб борилсин;

Бош бошқарма таркибида ташкил этилган чет эл йўналишларига авиачиптани миллий валютага сотиб олиш маълумотномасини бериш бўйича тузилган тиббий комиссия таркибига Тиббиёт туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи киритилсин;

тиббиёт туризми соҳасида хизматлар кўрсатаётган хорижий клиникалар, марказлар ва компаниялар тўғрисида маълумотлар билан республика клиникалари ва марказлари доимий равишда таъминлаб борилсин;

хорижий фуқароларни ҳамда хорижий тиббиёт клиникалари ва марказларини Ўзбекистон Республикасидаги етук ихтисослаштирилган марказлар, шифохоналар ва клиникаларда кўрсатилаётган юқори технологияли тиббий ёрдам билан таништириш ва тарғиб этиш мақсадида махсус ташкил этилган веб-сайтдан фойдаланиш, семинарлар, давра суҳбатлари, ўзаро тажриба алмашиш каби тадбирларни ўтказиш таъминлансин;

Тиббиёт туризмини ривожлантириш бўлими республикадаги барча тиббиёт муассасалари, хорижий клиникалар ва марказлар, тиббий туризм соҳасида фаолият юритаётган республикадаги ва хорижий мамлакатлардаги нодавлат тижорат ва нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.

4. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, олий ўқув юртлари ва илмий-текшириш институтлари клиникалари раҳбарларига:

республика клиникалари ва марказларида даволанган хорижий фуқаролар тўғрисида хисоботлар хар чоракда кейинги ойнинг 5-санасигача Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш Марказига мазкур буйруқнинг 2-иловаси билан тасдиқланган шаклга асосан тақдим этиб борилсин;

клиникаларда даволанаётган ва айрим юқори технологик тиббий ёрдамга мухтож бўлган беморлар тўғрисида маълумот (тиббий ҳолати, текшириш натижалари, якуний диагнози акс эттирилган ҳолда) Тиббиёт туризмини ривожлантириш бўлимига электрон тармоқ орқали доимий равишда бериб борилсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига:

ҳудудий бошқармаларда тиббиёт туризмини ривожлантириш бўйича фаолиятни олиб бориш Бошқармаларнинг даволаш бўлими зиммасига юклатилсин;

мазкур буйруқнинг 4-банди билан кўзда тутилган хисоботлар 2-иловадаги шаклга асосан белгиланган муддатларда Тиббиёт туризмини ривожлантириш бўлимига топширилиши таъминлансин.

6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир

А. Алимов

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил "20" апрелдаги

185 - сонли буйруғига илова

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида тиббиёт туризмини ривожлантириш бўйича 2016-2017 йилларга мўлжалланган комплексчора-тадбирлар режаси

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддати

Бажариш учун масъуллар

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми

1.

Тиббиёт туризми бўйича хорижий мамлакатлар халқаро тажрибасини ўрганиш, натижалари бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш ва ушбу соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар киритиш.

2016 йил
1 майгача

ДПЁТББ, ОваБМҚББ,
ХваПХТЭМ

Тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи тузиш.
Хиндистон, Туркия, Жанубий Корея, Россия ва бошқа давлатларнинг тиббиёт туризми бўйича тажрибасини ўрганиш.
Ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш ва таклифлар ишлаб чиқиш.

2.

Одам организми ва тўқималарини кўчириб ўтказиш (трансплантация)нинг қонуний асосларини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2016 йил
2 чорак

ДПЁТББ, ОваБМҚББ,
ХваПХТЭМ,
Юридик хизмат

 

Тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи тузиш.
Ушбу масала бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.
Таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига ўрнатилган тартибда киритиш.

3.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида тиббиёт туризмини ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш.

2016 йил
15 майгача

ДПЁТББ,
ТИФМД, ХваПХТЭМ,
Юридик хизмат

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
Тиббиёт туризмини ривожлантириш бўлими таркибий тузилмасини қайта кўриб чиқиш, малакали кадрлар билан таъминлаш.

4.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида тиббиёт туризми масалалари бўйича махсус комиссия ташкил этиш.

Ташкил этиш - 2016 йил
15 майгача,
фаолияти доимий

ДПЁТББ,
ТИФМД, ХваПХТЭМ,
Юридик хизмат

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғини қабул қилиш ва комиссия низомини тасдиқлаш.
Комиссия 2016 йил иш режасини ва кейинчалик ҳар йили йиллик иш режаларни тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш.

5.

Республика ихтисослаштирилган марказлар ва клиникалар потенциалини аниқлаш орқали Ўзбекистон фуқароларининг республикада ва хорижда юқори технологик амалиётларга бўлган эхтиёжини аниқлаш.

Рўйхат тузиш – 2016 йил
1 июнгача

ДПЁТББ, ихтисослаштирил-ган марказлар, клиникалар

Республикада ихтисослаштирилган марказлар ва клиникаларда амалга оширилаётган мураккаб ва ноёб жаррохлик, кам инвазив ва диагностик муолажалар рўйхатини тузиш.
Республикада ихтисослаштирилган марказлар ва клиникаларда мавжуд сабабларга кўра амалга оширилмайдиган муолажалар рўйхатини тузиш.

6.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт туризми бўйича расмий веб-сайти (medtourizm.uz) фаолиятини янада такомиллаштириш.

2016-2017 йилларда

Матбуот хизмати,
Узмединфо,
ДПЁТББ, ХваПХТЭМ

Веб-сайтни доимий янгилаш, ахборот материалларни жойлаштириш, интерактив хизматларни доимий ишлашини таъминлаш.

7.

Республика ихтисослаштирилган марказлар, илмий-текшириш институтлари клиникалари, йирик шифохоналарда хорижий фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича халқаро бўлимлар ташкил этиш.

Ташкил этиш - 2017 йил
1 январгача,
фаолияти доимий

ДПЁТББ,
ТИФМД,
ХваПХТЭМ

Халқаро бўлимлар ташкил этиладиган муассасалар рўйхатини шакллантириш.
Муассасаларда халқаро бўлимлар ташкил этиш, уларни малакали кадрлар билан таъминлаш.
Халқаро бўлимлар ходимларини маркетинг ва менежмент курсларида ўқитиш.

8.

Республика ихтисослаштирилган марказлар, илмий-текшириш институтлари клиникалари, йирик шифохоналарда кўрсатилаётган тиббий хизматлар рекламасини, жумладан ижтимоий рекламаларни барча оммавий ахборот воситаларида, шахар кўчаларида баннерларда, телемониторларда жойлаштириш.

2016-2017 йилларда

ДПЁТББ, ХваПХТЭМ, ихтисослаштирил-ган марказлар, клиникалар

Тиббиёт марказлари тўғрисида реклама маълумотлари тайёрлаш, сценарийлар тузиш, реклама роликлари, баннерлари, плакатлари тайёрлаш.
Рекламаларни жойлаштириш бўйича тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузиш.
Тайёр реклама маҳсулотларини фуқаролар эътиборига етказиш.

9.

Оммавий ахборот воситалари, интернетда республика тиббиёт марказлари, клиникаларини кенг тарғибот қилиш, муассасалар имкониятларини хорижий фуқаролар эътиборига етказиш.

2016-2017 йилларда

Матбуот хизмати,
ДПЁТББ, ХваПХТЭМ, тиббиёт марказлари, клиникалари

Оммавий ахборот воситалари учун мақолалар, кўрсатувлар тайёрлаш, шу жумладан расмий веб-сайт орқали эълон қилиш.

10.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари, кенг жамоатчилик учун матбуот анжуманлари орқали республика йирик марказлари ва клиникаларида аҳол ига кўрсатилаётган тиббиётнинг замонавий илғор юқори технологияларини етказиш.

2016-2017 йилларда

Матбуот хизмати,
ДПЁТББ, тиббиёт марказлари, клиникалари

Тасдиқланган режа-жадвалга асосан аҳолига кўрсатилаётган ихтисослаштирилган хизматлар тўғрисида матбуот анжумани ўтказиш.
Анжуман якунлари бўйича пресс-релиз эълон қилиш, мақолалар чоп этиш.

11.

Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида республиканинг йирик шаҳарларида, вилоятлар марказларида хорижий клиникалар томонидан бепул консультациялар, акциялар орқали беморларни ташқи туризмга ундовчи рекламалар жойлаштирилишининг олдини олиш.

2016-2017 йилларда

Матбуот хизмати,
ДПЁТББ, ХваПХТЭМ

Республикада хорижий клиникаларнинг тиббиёт туризми бўйича рекламаларини жойлаштирилиши масалаларини ўрганиш.
Натижалари бўйича Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат Қўмитасига тегишли мурожаат билан чиқиш.

12.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида ташкил этилган ахборот хизмати фаолиятида замонавий технологияларни қўллаган ҳолда самарадорлигини ошириш.

2016 йил давомида

ДПЁТББ, ХваПХТЭМ

Танлаб олинган марказларда беморлар учун инфокиосклар, электрон рўйхатга олиш тизимини ташкил этиш.

13.

Республикадан ташқарида хорижий клиникаларда даволаниб қайтган (ташқи туризм) Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида доимий янгиланиб турувчи маълумотлар базасини яратиш.

Буйруқ қабул қилиш -
2016 йил
1 июнгача,
хисоботлар хар чоракда

Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁТББ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг статистик хисобот шакллари бўйича буйруғига қўшимча киритиш.
Хар чоракда ҳудудлардан ва республика ДПМларидан хисоботлар йиғиш, таҳлили асосида маълумот тайёрлаш.

14.

Республика ихтисослаштирилган марказлар, илмий-текшириш институтлари клиникалари, йирик шифохоналарда хорижий фуқароларга алоҳида сервис хизматлари кўрсатишни ташкил этиш.

2016-2017 йилларда

ДПЁТББ, ХваПХТЭМ, тиббиёт марказлари, клиникалари

Сервис хизматларини ташкил этиш бўйича манзилли рўйхат тайёрлаш.
Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига сервис хизматларини йўлга қўйиш (режа-жадвал асосида).

15.

Хорижий фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар тарифларига устамалар белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш.

2016 йил
2 чорак

ХваПХТЭМ, ИМваИАББ

Хисоб-китобларни амалга ошириш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига ўзгартириш киритиш.
Муассасалар пуллик хизмат тарифларини қайта кўриб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш.

16.

Танлаб олинган йирик ихтисослаштирилган клиникаларда хорижий фуқаролар учун мини отел ташкил этиш (қуриш ёки мавжуд бино реконструкцияси йўли билан).

2017 йил
3-4 чоракда

ДПЁТББ, МТБРББ, ихтисослаштирил-ган марказлар

Бемор ва уларнинг яқинлари учун кичик мехмонхона қуриши мўлжалланган марказлар манзилли рўйхатини тайёрлаш.
Қурилиш-реконструкция ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш.
Қурилиш-реконструкция ишларини амалга ошириш ва ишга тушириш.

17.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кўп тармоқли катталар ва болалар тиббиёт марказлари, ихтисослаштирилган марказлар филиаллари, вилоят шифохоналарида кардиохирургия, интервенцион кардиология, каминвазив онкология, эндохирургия, ангиография соҳаларида юқори технологик диагностика ва даволаш усулларини жорий этиш.

2016-2017 йилларда

ДПЁТББ, ОваБМҚББ,
bхтисослаштирил-ган марказлар

Ҳудудий кўп тармоқли марказлар даволаш ва диагностика жараёнига замонавий юқори технологияли оператив даволаш услубларини, жумладан очиқ юракда кардиохирургик операциялар, лапораскопик амалиётлар, онкологик касалликларда иммуногистохимик текширишлар, диабетик ретинопатия ва глаукомада лазер операцияларни жорий этиш.

18.

Соғлиқни сақлаш соҳасида мутахассислар билимларини ошириш ва юқори технологияли тиббиёт асбоб-ускуналарида ишлашга ўқитиш мақсадида Европа, АҚШ, Осиё ҳудуди мамлакатлари етук тиббиёт марказлари ва клиникаларида тор доирадаги мутахассисларни ўқитиш.

Чора-тадбир – ҳар йил январ ойида, ижроси - 2016-2017 йилларда

ТИФМД, ДПЁТББ, ОваБМҚББ

Қайта ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга мутахассисларни танлаш ва йўллаш бўйича чора-тадбирлар режасини тайёрлаш.
Халқаро ҳукумат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилот, жамғарма ва молия институтлари, тиббиёт марказлари ва клиникалари билан халқаро шартномалар тузиш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил «20» апрелдаги

185-сонли буйруғига 2-илова

________________________________ да тиббиёт туризми йўналиши бўйича кўрсатилган тиббий хизматлар

(муассаса номи)

тўғрисида 20__ йил_________________________даврига

ҲИСОБОТИ

Муассаса номи

Беморнинг Ф.И.Ш.

Ташхис

Қаерга йўлланган
(қаердан келган)
(мамлакат, клиника)

Кўрсатилган хизматлар, натижа

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ: Ҳисобот Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш Маркази қошидаги тиббиёт туризмини ривожлантириш бўлимига ўсиб борилаётган натижа билан хар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасигача тақдим этилади. Алоқа учун телефон – 267-25-15.