Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий-санитария ёрдами кўрсатиши белгиланган тиббиёт муассасалари
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2010 йил 31 майдаги
161-сон буйруғи билан тасдиқланган Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида аҳолига пуллик тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги Низомга
1-илова
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий-санитария ёрдами кўрсатиши
белгиланган тиббиёт муассасалари
Р ў й х а т и*
1. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш муассасалари:
қишлоқ ва маҳалла врачлик пунктлари;
қишлоқ участка шифохоналари;
туман ва шаҳар оилавий поликлиникалари;
туман ва шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникалари;
туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари (туман ва шаҳар марказий шифохоналарининг хўжалик ҳисобидаги соғломлаштириш, реабилитация бўлимларидан ташқари).
2. Шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш муассасалари:
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий Маркази, унинг вилоятлардаги филиаллари;
тез тиббий ёрдам бўлимлари, станциялари ва шифохоналари.
3. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари:
болалар муассасалари (болалар уйлари, шифохоналари, сиҳатгоҳлари, поликлиникалари, марказлари, боғчалари ва бўлимлари);
туғруқ муассасалари (акушерлик комплекслари, туғруқ бўлимлари, перинатал марказлар - режали гинекологик бўлимлар ёки ўринлардан ташқари);
оналик ва болалик муассасалари (“Она ва бола”, скрининг марказлари);
ўсмирлар марказлари.
4. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликларни даволаш муассасалари:
руҳий ва руҳий-асаб касалликларини даволаш муассасалари (диспансерлар, шифохоналар, марказлар ва сиҳатгоҳлар);
сил касалликларини даволаш муассасалари (клиникалар, диспансерлар, шифохоналар ва сиҳатгоҳлар);
онкологик касалликларни даволаш муассасалари (клиникалар, диспансерлар, марказлар ва шифохоналар);
тери-таносил касалликларини даволаш муассасалари (клиникалар, диспансерлар ва шифохоналар - тери касалликлари бўлимлари ёки ўринларидан ташқари);
эндокринологик касалликларни даволаш муассасалари (клиникалар, диспансерлар ва шифохоналар);
наркологик касалликларни даволаш муассасалари (диспансер ва шифохоналар);
касб касалликларини даволаш муассасалари (марказлар ва бўлимлар);
лепрозорийлар;
ОИТС-марказлари.
5. Юқумли касалликларни даволаш муассасалари (клиникалар, шифохоналар, марказлар ва бўлимлар).
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат Дастури тўғрисида»ги ПФ-2107-сонли Фармони билан босқичма-босқич ўз-ўзини молиялаштиришга ўтган тиббиёт муассасаларидан ташқари.