Буйруқ №21.Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини атгестациядан утказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳакида
БУЙРУҒИ
2014 йил “18” декабр №21
Тошкент ш.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини атгестациядан утказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳакида
Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон "Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ва 2010 йил 13 майдаги 91-сон "Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А.Алимов