UZ RU

Буйруқ № 456.Хусусий тиббиёт муассасаларининг лицензия талаб ва шартларига риоя этишлари юзасидан 2015 йил декабрь ойида ўтказиладиган текширишларда иштирок этувчи мансабдор шахслар ва экспертларнинг таркиби ва текширишларни ўтказиш муддатларини тасдиқлаш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ
27.11.2015 № 456

Хусусий тиббиёт муассасаларининг лицензия талаб ва шартларига риоя этишлари юзасидан 2015 йил декабрь ойида ўтказиладиган текширишларда иштирок этувчи мансабдор шахслар ва экспертларнинг таркиби ва текширишларни ўтказиш муддатларини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 апрелдаги “ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш тадбирларини ташкиллаштиришда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар ва ҳаракатлар” мажмуи ижросини таъминлаш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2015 йил декабрь ойида тиббий фаолият билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг лицензия талаб ва шартларига риоя этишлари бўйича ўтказиладиган текширишларда иштирок этадиган мансабдор шахслар ва экспертларнинг рўйхати ҳамда текширишларни ўтказиш муддатлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Текшириш гуруҳлари раҳбарларига:

текширишни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 7 июндаги
162-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг лицензия талаб
ва шартларини бажариши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказиладиган текширишлар учун назорат саволномаси” асосида ўтказиш;

текшириш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 6 майда 1573-сон билан рўйхатга олинган “Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида”ги ҳамда 2011 йил 7 ноябрда 2280-сон билан рўйхатга олинган “Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисида”ги Низомлари талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш;

текшириш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни ўз вақтида хўжалик юритувчи субъектларга тақдим этиш;

текшириш жараёнида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан санитария меъёр ва қоидалари бузилганлиги аниқланганда қонунда белгиланган тартибда чора кўриш учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоят ДСЭНМига маълумот киритиш;

ўтказилган режали текшириш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома(маълумот)лар ҳамда тўпланган ҳужжатларни ўрнатилган тартибда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Л ва НТМТКТХСНҚ бошқармасига тақдим этиш;

текшириш жараёнида фаолиятида камчилик аниқланган хўжалик юритувчи субъектларда текшириш якуни бўйича расмийлаштирилган далолатномада кўрсатилган муддатларда ушбу буйруқ асосида текширишга масъул қилиб белгиланган шахслар томонидан назорат тартибидаги текшириш ўтказилиши ва расмийлаштирилган далолатномалар ҳамда тўпланган ҳужжатларни ўрнатилган тартибда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Л ва НТМТКТХСНҚ бошқармасига тақдим этиш топширилсин.

3. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Л ва НТМТКТХСНҚ бошқармаси мутахассислари ҳамда Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси НТМТКТХСНҚ бош мутахассиси А.А.Мухаммадиеванинг хизмат сафари билан боғлиқ харажатлари тиббий фаолиятни лицензиялашдан тушган маблағлар ҳисобидан тўлансин.

4. Вазирликнинг 2015 йил 26 октябрдаги 405-сонли буйруғига асосан фаолияти жорий йилнинг 21-30 ноябрь кунлари режали текширилиши белгиланган “Улуғбек” хусусий корхонасининг раҳбари иш жойида бўлмаганлиги сабабли текшириш ўтказилмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин ва хусусий корхонанинг тиббий фаолиятини режали текшириш жорий йилнинг 12 – 21 декабрь кунлари уни ўтказишга масъул қилиб белгиланган шахслар томонидан ўтказилсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари текшириш жараёнига тегишли мутахассисларнинг жалб этилишига ҳамда экспертлар томонидан хулосаларнинг ўз вақтида тақдим этилишига масъул эканлиги қайд этилсин.

6. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир                                            А.Алимов

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2015 йил 27 ноябрдаги
456- сонли буйруғига илова