Буйруқ №420. Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2221-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда амбулатор-поликлиника муассасаларида болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш ва ушбу йўналишдаги замонавий технологиялар амалиётини жорий этиш мақсадида
БУЮРАМАН:
- 5 ёшгача бўлган болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатиш бўйича Қўлланма 1-иловага;
болаларда антропометрик ўлчовларни ўтказиш муддатлари (болаларни ўсиш ва ривожланиш мониторинги) 2-иловага;
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан тавсия этилган болаларни бўйи, тана вазни ва вазн-бўйи индекси кўрсаткичлари жадваллари 3-иловага;
болаларнинг ўсиш ва ривожланиш эгри чизиқлари 4-иловага;
амбулатор-поликлиника муассасаларида болалар касалликларини интегрирлашган усулда олиб бориш бўйича қўлланиладиган дори воситаларининг рўйхати 5-иловага;
ташкиллашмаган болалар, мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида таълим олаётган болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш алгоритми 6-иловага;
2 ёшгача бўлган болаларни кўкрак сути билан боқиш бўйича ҳисобот шакли 7-иловага;
болаларнинг жисмоний ривожланиши бўйича ҳисобот шакли 8-иловага;
5 ёшгача бўлган болаларнинг ўсиш ва ривожланиши ҳамда овқатлантириш мониторингини амалга ошириш бўйича мониторинг ва баҳолаш анкетаси 9-иловага;
мунтазам равишда спорт ва мактаб дастури бўйича жисмоний тарбия билан шуғулланаётган 6-18 ёшдаги ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар шакли 10-иловага;
18 ёшгача бўлган болалар ўртасида олиб борилган тиббий кўрик натижалари тўғрисидаги ҳисобот шакли 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига, республика даволаш-профилактика муассасалари раҳбарларига:
5 ёшгача бўлган болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида ва даволаш-профилактика муассасаларининг таркибидаги маслаҳат поликлиникаларида бирламчи тиббий ёрдамни болалар касалликларини интегрирлаштирилган усулда олиб бориш бўйича Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг тавсияларига амал қилган ҳолда мазкур буйруқнинг 1-иловасидаги Қўлланма талабларига мувофиқ ташкиллаштириш;
болаларга амбулатор тиббий ёрдам кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартларига мувофиқ амалга оширилиши ҳамда буйруқнинг 5-иловасида белгиланган дори воситаларининг қўлланилиши бўйича тегишли чоралар кўриш;
болаларнинг антропометрик ўлчовларини буйруқнинг 2-иловасида белгиланган муддатларда ўтказиш ҳамда болаларни ўсиш ва ривожланишини баҳолашни 3- иловадаги Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан тавсия этилган антропометрик кўрсаткичлар жадвалларига (стандартлар) ҳамда 4-иловадаги болаларнинг ўсиш ва ривожланиш эгри чизиқларига асосан олиб бориш;
ҳар бир ҳудудда ташкиллашмаган болалар контингентининг ҳамда мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида таълим олаётган болаларни мазкур буйруқнинг 6-иловасида белгиланган алгоритмга мувофиқ чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкиллаштириш;
болалар касалликларини интегрирлаштирилган усулда олиб бориш, кўкрак сути билан боқиш, болалар ўсиш ва ривожланиш мониторингини амалиётга татбиқ этилишини ушбу дастурларнинг координаторлари билан ҳамкорликда 9-иловага мувофиқ доимий равишда баҳолаш ва мониторингини олиб бориш;
барча ҚВП ва поликлиникалар кесимида спорт билан мунтазам равишда ва мактаб дастури бўйича жисмоний тарбия билан шуғулланаётган 6-18 ёшдаги ўқувчиларни ёш ва жинс гуруҳлари бўйича 10-иловадаги жадвалларга мувофиқ маълумотларни электрон базага киритиш ва доимий равишда янгилаб туришни ташкил этиш, мазкур жадвал асосида мониторинг олиб бориш ва ҳудуд миқёсидаги мониторинг натижалари бўйича йилига икки маротаба (октябр ва май ойлари) ҳисоботларни Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармасига тақдим этиш ва бунга ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг раҳбарларини масъул этиб белгилаш;
мазкур буйруқнинг ижроси юзасидан 7, 8 ва 11-иловаларда қайд этилган жадваллар асосида йиллик таҳлил олиб бориш ва натижалари бўйича ҳисоботларни тасдиқланган шаклларга мувофиқ ҳар йилнинг 25 декабрига қадар Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказига тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
3. Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ў.Исмаилов, Тиббий таълимни ривожлантириш маркази директори М.Х.Алимовалар Олий ва ўрта тиббий таълим муассасаларининг ўқув дастурларига 5 ёшгача бўлган болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатиш бўйича қўлланма асосида дарс соатлари киритилиши ва унинг сифатли ўтилишини таъминласин.
4. Саломатлик ва тиббий статистика институти директри З.Д.Муталова ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Д.И.Ахмедоваларга:
бир ой муддатда мазкур буйруққа мувофиқ болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатиш бўйича тиббий ҳужжатлар ва ҳисоб-китоб ҳамда ҳисобот шаклларига тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар киритиш;
болалар саломатлигининг амбулатор-поликлиника хизматига оид бўлган статистик кўрсаткичлари болалар ёши цензини 18 ёшгача оширилишини ҳисобга олган холда шакллантириш юзасидан тегишли чоралар кўриш вазифаси юклатилсин.
5. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Д.И.Ахмедова мазкур буйруқнинг ижроси юзасидан 7, 8 ва 11-иловаларда қайд этилган жадваллар бўйича ҳудудлардан йиллик ҳисоботларни йиғиш ва тахлилини олиб бориш ҳамда натижалари бўйича ҳисоботларни тасдиқланган шаклларга мувофиқ кейинги йилнинг 20 январига қадар вазирликнинг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармасига тақдим этилишини таъминласин.
6. Вазирликнинг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Р.Хасанова, Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.М.Хусановларга буйруқда белгиланган тадбирлар юзасидан жойларда ташкилий-услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш ишларини олиб бориш вазифалари топширилсин.
7. Мазкур буйруқ чиқарилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 1992 йил 12 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси болалар аҳолисига амбулатор-поликлиника хизматини ташкиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 537-сонли, 2006 йил 3 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида кўкрак сути билан эмизишни муҳофаза қилиш ва “Болага дўстона муносабатда бўлган муассаса” ташаббус амалиётини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 81-сонли, 2007 йил 30 мартдаги «Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича замонавий технологияларни тадбиқ этиш тўғрисида”ги 145-сонли, 2011 йил 1 мартдаги “Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг йиғилиш баёни ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 62-сонли ва 2012 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида ташкиллашган болалар контингентига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдамни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 99-сонли буйруқлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ушбу буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров ва вазир ўринбосари Л.Туйчиевлар зиммасига юклатилсин.
Вазир А.Алимов
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2015 йил “02” ноябрдадаги
420-сон буйруғига
1-илова
5 ёшгача бўлган болаларга
амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатиш бўйича ҚЎЛЛАНМА
Соғлиқни сақлаш ташкилотчилари, соғлиқни сақлаш бирламчи буғинининг тиббий ходимлари, болалар даволаш-профилактик муассасалари, тиббиёт олий ўқув юртлари, ўрта махсус билим юртлари ва ТошВМОИ учун қўлланма
Ушбу қўлланма Жаҳон Соғлиқни сақлаш такшкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар фонди ЮНИСЕФ тавсияларига кўра тузилган ва болаларни ўсиш ва ривожланишини баҳолаш, болалар касалликларини интегрирланган усулда олиб бориш, кўкрак сути билан овқатлантиришни ўз ичига олган ҳолда ҳаётининг биринчи 5 йиллигида болаларни овқатлантириш ва озиқлантириш тамойиллари ҳамда ривожланиш мақсадидаги парвариш киритилган.
1-БЎЛИМ. БОЛАЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ВА МОТОР РИВОЖЛАНИШИНИ БАҲОЛАШ
КИРИШ
Боланинг ўсиш ва ривожланиши – унинг саломатлигининг асосий кўрсаткичлари. Болалар ёшига хос бўлган асосий хусусиятлардан бири бу ўсиш ва ривожланиш жараёнининг интенсивлиги. Ҳимоя кучларининг ишончлилиги, жисмоний, руҳий ва интеллектуал мукаммал ривожланиш саломатликнинг асосий кўрсаткичлари. Соғлом бола ҳаракатчан, серқувват, билимга чанқоқ бўлади. У атроф муҳит шароитларига тез мослашади. Яна шуни эътиборга олиш керакки, болалик даврининг асосий хусусияти бўлиб интенсив ҳолда ўсиш ва ривожланиш ҳисобланади. Қанча бола ёш бўлса, ушбу жарёнлар шунча интенсив кечади.
Боланинг ўсишини баҳолаш – бу боланинг вазни ва тана узунлиги ёки бўйини ўлчашдан ва ўлчов кўрсаткичларини стандарт кўрсаткичлар билан таққослашдир. Мақсад – боланинг ўсишини ва ривожланишини баҳолаш, ўсиш борасида муаммолар мавжудлигини, муаммолар пайдо бўлиш эҳтимолини аниқлаш ва уларни бартараф этилиши.
Болани кўрсаткичларнинг тўғри ўлчаш ва кўрсаткичларини тўғри шарҳлаш бу боланинг ўсиш ва ривожланиш муаммоларни аниқлашдаги муҳим қадамлардир. Агар болада ўсиш билан боғлиқ муаммо, ёки уни юзага келишига олиб келувчи эҳтимол кузатилса, тиббий ходим бунинг сабабини аниқлаш учун боланинг онаси ёки бошқа тарбиячиси билан суҳбатлашиши зарур. Сўнг ўсишнинг муаммолари сабабларини бартараф этиш чораларини кўриш жуда муҳим аҳамиятга эга. Боланинг саломатлигини мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан, тегишли дастурларсиз унинг ўсишини баҳолаш муаммоларини бартараф этиш самарасиздир.
“Жисмоний ривожланиш” тушунчаси антропометрик кўрсаткичлар ҳақидаги тасаввурлар ҳамда психомотор ривожланиш кўрсаткичлари йиғиндиси билан боғлиқ ҳолда боланинг ўсиш ва ривожланишини, умуман олганда унинг саломатлигини баҳолашда асосий кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. Битта ягона кўрсаткичлар ўлчови боланинг айни вақтдаги ҳолатини акс эттиради. Боланинг ўсиш ва ривожланишини баҳолаш ва мониторинги учун аниқ муддат оралиғида ўлчовларни олиб бориш лозим:
· Тана вазни (оғирлиги) ва унинг қўшилиш тезлиги
- Бўй ва бўйнинг ўсиш тезлиги
- Бош айланаси ва бош айланасининг қўшилиш тезлиги
- Кўкрак қафаси айланаси
· Психомотор ва ақлий ривожланиши
Жадвал 1. Қачон ва қандай оралиқда ўлчовларни олиб бориш лозим
Антропометрик ўлчовларни ўтказиш муддатлари |
Боланинг ёши |
Биринчи ўлчов |
Туғилганда |
Иккинчи ўлчов |
15 кунлигида |
Учинчи ўлчов |
30 кунлигида |
Ҳар ойда |
ҳаётининг биринчи йилида |
Ҳар 3 ойда |
1 ёшдан 3 ёшгача |
Ҳар 6 ойда |
3 ёшдан 5 ёшгача |
Ҳар йилда |
5 ёшдан 18 ёшгача |
Боланинг ўсиши ва ривожланишида муаммолар туғилса ҳамда кўкрак сути етарлича бўлганини текшириш учун бола вазнини кўпроқ ўлчашга тўғри келиши мумкин. Ўсиш мониторинги аномал белгилар ривожланишигача, ҳали бола кўрсаткичлари мумкин бўлган чегарада бўлганида, овқатланиш етишмовчилиги ёки касаллик туфайли ўсиш тўхташи ёки ўсишда орқада қолишни аниқлашга ёрдам беради. Бундай ўсишдаги бузилишларни эрта аниқлаш эрта аралашувлар ўтказишга имкон беради. Ўсиш мониторинги соғлом болаликни таъминлашда катта аҳамиятга эга бўлган тиббий тадбир бўлиб ҳисобланади.
ЖССТ томонидан ишлаб чиқилган ва тавсия этилган , болаларнинг ўсиш ва ривожланиш нормалари
Илгари ўсишга оид намунавий маълумотлар, муайян бир мамлакатдаги соғлом деб ҳисобланган терма равишда танланган болаларнинг кўрсаткичларидан фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқилган эди. Намунавий термага киритиш учун, болаларнинг ўзини соғлом тутишининг аниқ шаклларига изоҳ бериш зарурати йўқ эди. Натижада муайян давр ва мамлакат учун, доимий бўлган турли овқатланиш режими ва бола парвариши бўйича жамланган, болаларнинг жисмоний ривожланишини ифодалайдиган намунавий маълумотлар тўплами юзага келди.
ЖССТ томонидан 6-та мамлакатдан, яъни Бразилия, Гана, Ҳиндистон, Норвегия, Оман ва Америка Қўшма Штатларидан танланган болаларнинг ўсишига оид маълумотларга асосланган стандарт кўрсаткичлар ишлаб чиқилди. Болалар қандай ўсиши ҳамда айрим тавсия этилаётган ҳулқ-атвор шаклларини ифодаловчи маълумотларнитадқиқотдаги терма (масалан, она сути билан овқатлантириш, стандартли педиатр парвариши ва чекмаслик) мезонлар қаторида таъминлаш мақсадида ўсишнинг намунавий маълумотлари соҳасида ЖССТнинг Кўп марказли тадқиқоти (Multicentre Growth Reference Study -MGRS)1 ишлаб чиқилди.
Тадқиқотда болалар туғилганидан то 2 ёшгача бўлган даврда ҳаётининг дастлабки ҳафталарида тез-тез кузатилиб турган ҳолатда назорат қилинди. 18 дан 71 ойгача бўлган бошқа болалар гуруҳи бир марта ўлчанган ва туғилишдан 5 ёшгача бўлган давр учун икки терма маълумотли стандартларни ишлаб чиқишда қўлланилган.
MGRS, кўплаб мамлакатларда тавсия этиладиган овқатланиш ва парваришда бўлган болаларни қамраб олган ҳолда, оддий таърифловчи характерга эга эталон (таққословчи меъёр) маълумотлардан фарқли ўлароқ нормал ўсиш учун меъёрлар билан таъминлади. Янги стандартлар тавсия этилаётган соғлиқни сақлаш ва озиқлантиришни (масалан, эмлаш, касаллик вақтидаги парвариш) таъминлашда, қандай ривожланишни таъминлашни намоён этади. Ушбу стандартлардан дунёнинг турли минтақаларида фойдаланиш мумкин, чунки тадқиқотлар кўрсатганидек, болаларнинг овқатланишда, соғлиғини сақлашда ва парваришида эҳтиёжлар таъминланса, улар ҳамма жойда бир хил суръатларда ўсадилар ва ривожланадилар.
Ўсишнинг янги меъёрларининг қўшимча афзалликлари қуйидагилардан иборат:
· Янги стандартларга кўра, она сути билан озиқланаётган чақалоқлар нормал ўсиши ва ривожланишнинг намунаси сифатида кўриб чиқилади. Натижада соғлиқни сақлаш соҳасида меъёрий базани ва кўкрак сути билан озиқлантиришни жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлаш кучаймоқда.
- Янги стандартлар меъёридан кўп озиб кетган ва ортиқча вазн/семизлик билан болаларни янада самарали аниқлашга кўмаклашади.
- Янги стандартлар, жумладан ВБИ (вазн бўй индекси) дунёда ривожланиб бораётган семизлик эпидемиясини олдини олишда ҳизмат қилади.
- Жадвалларга кўра, кутилаётган ўсиш суръатларининг стандарт тенденциялари тиббий ходимларга етарлича овқатланмаслик ва семизлик хавфига дуч келаётган болаларни бу ҳол муаммо даражасигача чиқишини кутмаган ҳолда аниқлашга имкон бермоқда.
Жисмоний ўсиш стандартларидан ташқари, боланинг ўсишига оид ЖССТнинг меъёрлари қаторига, моторика ривожланиши бўйича оралиқдаги 6-та асосий индикаторлар киради (ёрдамисиз ўтириш, тўрт оёқлаб эмаклаш, ёрдам билан туриш ва ёрдам билан юриш, ёрдамисиз тик туриш ва юриш). Соғлом болалар бу белгиланган индикаторларга 4-18 ойлик даврда эришишлари лозим.
1 БОБ. БОЛАНИНГ ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА УЛАРНИ ЎЛЧАШ
Мазкур бобда боланинг ҳар бир қатновидаўсишини баҳолаш ва эгри чизиқларни танлаш, қабулга келган кунидаболанинг ёшини аниқлаш; боланинг вазни, узунлиги ёки бўйини ўлчаш; боланинг ВБИ (вазн – бўй индекси)ни жадвал ёки калькулятор ёрдамида аниқлаш масалалари ёритилади.
Ёш, жинс, вазн, узунлик ва бўй кўрсаткичлари кейинги модулда таърифланган жисмоний ривожланишнинг қўйидаги индикаторларини шархлаш учун қўлланилади:
- Узунлик/бўйнинг ёшга нисбати.
- Вазннинг ёшга нисбати.
- Вазннинг узунлик/бўйга нисбати.
· ВБИ (вазн бўйи индекси) ёшга нисбати.
Ўғил ва қиз болалар учун ўсиш эгри чизиқлари ҳар хил, чунки бола туғилганидан бошлаб ўғил ва қиз болаларнинг бўйи ва оғирлигида фарқ бўлади.
Ўсиш эгри чизиқларига белгилишларни ҳар бир бола туғилганидан бошлаб, унинг ривожланиш тарихида қайд этилиши лозим.
Ўсишнинг алоҳида кўрсаткичларини баҳолаш учун, боланинг аниқ ёшини билиш муҳим.
Математик ҳисобни қўллаган ҳолда, боланинг ҳозирги кундаги ёшини аниқланг (боланинг ривожланиш тарихини юритиш бўйича тавсиялар иловасига қаранг). Агар бола бир ёшдан катта бўлса, унинг ёши нечада эканлиги ҳисоблаш лозим.
Боланинг хронологик ёшини аниқлаш
Боланинг аниқ хронологик ёши туғилган кунидан бошлаб ҳар бир текшириш вақтида аниқланиши керак. Хронологик ёш йил ва ойларни ҳисоблаш билан аниқланади.
· Агар бола бир ёшдан ошган бўлса тўлиқ йил ва ойларда ёзинг, масалан, «1 ёшу 6 ой», «2 ёшу 3 ой». Агар туғилган кунидан тўлиқ бир ой ўтмаган бўлса унда «1 ёш», «2 ёш» деб ёзинг ва ҳокозо.
· Агар боланинг ёши 3 ойдан 1 ёшгача бўлса тўлиқ ойларни ёзинг, масалан, «4 ой», «11 ой».
· Агар бола 3 ойгача бўлса тўлиқ ҳафталар сонини ёзинг, масалан, «9 ҳафта».
· Кўрик вақтида боланинг ёши ва жинсидан келиб чиқиб эгри чизиқларни танланг. Ўсиш индикаторларини, танланган эгри чизиқларда акс эттириш лозим.
1.1. Вазнни ўлчаш
Тана вазни ёки оғирлиги — боланинг ўсиш ва ривожланишининг муҳим таркибий қисмлардан бири, ва унинг қўшилишининг камайиши ёки тўхташи овқатланиш ва ўсиш етишмовчилигининг биринчи белгиси бўлиб ҳисобланади.
Болаларни қўйидаги тавсифга эга тарозилардан фойдаланган ҳолда ўлчаш тавсия этилади:
- Ишончли ва мустаҳкам
- Электрон (рақамли дисплей)
- 150 кг гача ўлчаш
- 0,1 кг (100 г) гача аниқлик билан ўлчаш
- Чақалоқлар учун ишлатиладиган тарози, 20г аниқлик билан
Вазнни ўлчашга тайёрланиш
Онага боланинг вазнини ўлчаш сабабларини тушунтиринг. Масалан, боланинг жисмоний ривожланиши, унинг касал бўлгандан сўнг тикланиши ёки боланинг озиқлантириш ва парваришдаги ўзгаришидан таъсирланишини баҳолаш мақсадида буни ўтказинг.
2 ёшгача бўлган болаларнинг тана вазнини ўлчаш
· Имконият бўлса, вазнни ўлчаш учун рақамли (электрон) тарозилардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Чақалоқлар учун қўлланиладиган тарозилар камида 20 г гача аниқликка эга бўлиши лозим
· Ҳар гал вазнни ўлчашдан аввал тарози калибровкаланган ва болага мослаштирилган бўлиши керак
· Боланинг вазнини ўлчашдан олдин болани ётқизганда, фойдаланиладиган йўргакни (пеленка) ўлчаш зарур.
· Бола вазнини, тўлиқ ечинтирилган ҳолатда ўлчаш лозим
· 7-8 ойликдан катта бўлган болаларни ўтирган ҳолатда ўлчаш мумкин
· Боланинг соф вазнини билиш учун унинг йўргак билан бирга тортилган вазнидан йўргакнинг вазнини айириш зарур
· Вазни 5 кг гача бўлган болаларни ричагли тарози ёрдамида ўлчаш мумкин
2 ёки ундан катта ёшдаги болаларнинг тана вазнини ўлчаш
Агар бола 2 ёки ундан катта ёшда бўлганда, бола тинч ҳолатда турган бўлса, алоҳида вазнини ўлчаш зарур. Бола мустақил равишда тарозига туриши ва ҳаракатланмаслиги зарурлигини тушунтиринг.
· Болани ечинтиринг. Аниқ вазн кўрсаткичи олиш учун бола устки кийимини ечиши кераклигини тушунтиринг. Ҳўл йўргак ёки пойафзал ва ҳўл памперслар 0,5 кг дан зиёд бўлиши мумкин. Чақалоқларни яланғоч ҳолатда тарозида тортиш лозим; вазнини ўлчашдан олдин гўдакни қалинроқ йўргакка ўраб қўйинг. Каттароқ ёшдаги болалар фақат ички кийимда қолиши мумкин.
· Агар болани ечинтириш учун хона ҳарорати жуда совуқ бўлса ёки бола инжиқлик қилиб, ечинишни хоҳламаса, бу ҳолатда болани кийимда ўлчаш мумкин, лекин бўйни қайд этиш журналида вазнини ўлчаш жараёнида бола кийимда бўлганлигини қайд этиш лозим. Бу ўринда боланинг асабини бузмаслик муҳим, чунки унинг хали узунлик/бўйни ҳам ўлчаш зарур.
· Агар болани урф-одатларга кўра ечинтириш ўринли бўлмаса, фақат мумкин бўлган даражагача ечинтиринг.
Шарҳ: Агар боланинг узунлиги/бўйини ўлчашга халақит қилиши мумкин бўлган сочларида тақинчоқлар бўлса ёки сочлари турмакланган бўлса, уларни ўлчашлар ўртасида тўхтаб қолмаслик учун вазнни ўлчашдан аввал ечинг. Айниқса кичик ёшдаги болалар йиғлаб юбормаслиги учун, уларнинг буй/узунлигини ўлчашда тарозидан тезда стол ёнига ўтиш муҳим аҳамиятга эга.
Боланинг ёши 2 ва ундан катта бўлса ва у тинч ҳолатда турган бўлса, алоҳида вазнини ўлчаш зарур. Онадан боласини кийимларинива пойафзалини ечишда ёрдамлашишини сўранг. Бола билансуҳбатлашинг ва уни тарозида турганда ҳаракатланмаслиги зарурлигини тушунтиринг. Бола билан мулойим гаплашинг ва қўрқитманг.
· Тарозини ёқиш учун қуёшли панелни бир сонияга тўсинг. Тарозининг фойдаланишга тайёрлиги 0,0 сони чиқиши билан тасдиқланади.
· Болани тарозининг ўртасига оёқлари орасини бироз очган ҳолда (агар белгиланган бўлса оёқлар изи устида) қимирламасдан туришини илтимос қилинг.
· Бола вазнини 0,1 кг гача яхлитланг.
1.2. Узунлик ёки бўйни ўлчаш
Боланинг ёши ва тик туриш имкониятидан келиб чиқиб, танасининг узунлиги ва бўйини ўлчанг. Боланинг узунлиги ётган ҳолатда, бўйи эса тик турган ҳолатда ўлчанади.
· Агар бола хали 2 ёшга тўлмаган бўлса, узунлигини ётган ҳолатида ўлчанг.
· Агар бола икки ёки ундан юқори ёшда бўлса ва у мустақил тик тура олса, бўйини тик турган ҳолатида ўлчанг.
Тик турган ҳолатдаги бўй кўрсаткичи ётган ҳолатдагидан кўра 0,7 см камроқдир.
Мазкур фарқлик эгри чизиқларда фойдаланиладиган ЖССТнинг бўй меъёрларини ишлаб чиқишда ҳисобга олинади. Шунинг учун бўй ўрнига узунлик ва аксинча ҳолатда ўлчовларни тегишли равишда тўғрилаш зарур.
· Агар бола хали 2 ёшга тўлмаган бўлса ва тана узунлигини ўлчаш учун у тахтага ётишни истамаса, унинг бўйини вертикал ҳолатда ўлчаб, кўрсаткични узунликка айлантириш учун унга 0,7 см қўшинг.
· Агар бола 2 ва ундан юқори ёшда бўлса ва тик туришга ҳоли бўлмаса, тана узунлигини ётган ҳолатда ўлчанг ва кўрсаткичларни бўйга айлантириш учун ундан 0,7 см айиринг.
Узунликни ўлчаш учун зарур бўлган асбоб-ускунанинг номи ўлчов доскаси (баъзида инфантомер) деб аталади, уни текис, мустаҳкам юза, масалан стол устига қўйиш лозим.
Тўғри вертикал юзага, масалан девор ёки устунга текис полда тўғри бурчак остида ўрнатилган бўй ўлчагични қўлланг.
Ўлчов столи ёки бўй ўлчагич сифатли текис сув ўтказмайдиган лакланган ёки полировка қилинган доскадан ясалган бўлиши лозим. Горизонтал ва вертикал қисмлари тўғри бурчак остида маҳкам мустаҳкамланган бўлиши керак. Ҳаракатланадиган қисми узунликни ўлчашда оёққа тираш ёки бўйни ўлчашда бошга тираш мақсадида хизмат қилади. Агар рақамли асбоб қўлланилмаётган бўлса, ўлчов тасмасини доска бўйлаб ёпиштириш лозим, шунда ҳаракатланадиган қисмлар унга ишқаланмайди ва рақамларни ўчириб юбормайди. Инфантомер ва бўй ўлчагичларни ишлатиш ва уларни сақлаш бўйича маълумотлар кейинги бўлимда таърифланган.
Узунлик ёки бўйни ўлчашга тайёрланиш
Бола ечинган ҳолатда бўлганида вазнини тортишдан сўнг дарҳол унинг бўйи/узунлигини ўлчашга тайёрланинг. Ўлчашдан аввал боланинг пойафзали ва пайпоғи, ўрилган сочлари ва сочдаги тақинчоқлари бўй/узунликни ўлчашга ҳалақит қилмаслиги учун ечилганига ишонч ҳосил қилинг.
Агар болани яланғоч ҳолда вазни тортилса, унда ҳўл бўлиб қолмаслик учун узунликни ўлчашда қуруқ йўргакларга ўраш мумкин. Агар хона салқин бўлган ва бир оз кутишга тўғри келаётган бўлса, болани бўй/узунликни ўлчагунча қалинроқ йўргакка ўраб туринг.
Боланинг узунлиги ёки бўйини ўлчашда, она бу борадаги барча жараёнларга кўмаклашиши, шунингдек, болани овутиши зарур. Онага ўлчаш сабаблари ва бу йўналишдаги босқичларни тушунтиринг. Унинг саволларига жавоб беринг. У Сизга қандай ёрдам бериши мумкинлигини кўрсатиб ва тушунтириб беринг. Ўлчовларни талаб этиладиган даражада бажариш учун боланинг тинчлигини сақлаш муҳимлигини айтинг.
Узунликни ўлчаш
Узунликни ўлчаш тахтасини гигиена меъёрларига риоя қилиш ва болага қулайлик яратиш мақсадида юпқа мато ёки юмшоқ қоғоз билан ёпинг.
Онага болани ўлчов тахтасига ётқизиши ва унинг бошини ўлчаш вақтида қимирлатмасдан ушлаб туриши зарурлигини тушунтиринг. Унга болани ётқизишдан олдин қаерда, яъни Сизнинг рўпарангизда, ўлчов тахтасининг бир томонида тасмадан нарироқда туришини кўрсатинг. Шунингдек, унга боланинг бошини қаерга (бош учун мўлжалланган тахтага) қўйиш кераклигини кўрсатинг. Бунда у болани ортиқча безовта қилмаслиги, тез ва дадил ҳарақат қилиши лозим.
Она Сизнинг йўл-йўриқларингизни тушуниб, ёрдам беришга тайёр бўлганида:
· Бола тахтанинг бош қўядиган жойига боши билан тиралиб туриши учун уни чалқанчасига ётқизишини илтимос қилинг.
· Бошини тезлик ва эҳтиёткорлик билан шундай сурингки, қулоқ каналидан кўзнинг қуйи чегарасигача бўлган фаразий вертикал чизиқ тахтага нисбатан перпендикуляр ҳолатда бўлиши керак. (Боланинг кўзлари шифтга қаратилган бўлиши лозим). Онани боланинг бош томонида туриб, бошини ушбу ҳолатда ушлаб туришини илтимос қилинг.
Бу ўринда тез ишлаш муҳим аҳамиятга эга. Сизга ўлчов тасмаси кўринадиган жойда туринг ва ҳаракатланадиган тахтани суринг:
· Бола тахтада текис ётганига ва ўз ҳолатини ўзгартирмаётганига ишонч ҳосил қилинг. Елкалари тахтага тегиб туриши ва қадди букилмаслиги зарур. Онага агар боласи қаддини букаётган ёки ҳолатини ўзгартираётган бўлса, Сизга айтиши кераклигини илтимос қилинг.
· Бир қўлингиз билан боланинг оёқларини аста ушлаб туринг ва бошқа қўлингиз билан тахтани суринг. Оёқларни охиригача текис ва тўғри туришини таъминлаш учун секингина, зиён етказмаган ҳолда тиззаларини босинг. Шарҳ : чақалоқларнинг тиззаларини каттароқ болаларникига ўхшаб текис ҳолатга олиб келиб бўлмайди. Чунки уларнинг тиззалари ниҳоятда нозик бўлиб, тез шикастланиб қолиши мумкин, шунинг учун камроқ куч ишлатинг.
· Агар бола жуда инжиқлик қилаётган бўлса ва унинг иккала оёқларини бир ҳолатда ушлаб туриш қийин бўлса, унда керакли ҳолатда бир оёқ билан ўлчанг.
· Тиззаларни ушлаб туриб, тахтанинг паст қисмини боланинг оёқларига тираб қўйинг. Боланинг товони тахтага текис жойлашиши ва оёқ бармоқлари тепага қаратилган бўлиши керак. Агар бола оёқ бармоқларини букаётган ва товони тахтага тегмаётган бўлса, унинг оёғини тагини қитиқланг ва бола оёқ бармоқларини тўғрилаганда, тезда тахтанинг ҳаракатланувчи қисмини суринг.
· Бўйни қайд этиш журналининг қабулга келиш карточкасидаги кўрсатмаларни ўқинг ва боланинг узунлигини 0,1 смгача яхлитлаган ҳолда ёзиб қўйинг. Бу Сизга кўринган охирги чизиқнинг ўзидир (0,1 см=1мм).
Унутманг: Агар Сиз ҳозир узунлигини ўлчаган бола 2 ёки ундан юқори ёшда бўлса, унда узунликдан 0,7 см айириб, натижани ривожланиш тарихига бўй кўрсаткичи сифатида қайд этинг.
Бўйни тик турган ҳолатда ўлчаш
Бўй ўлчагич текис жойда турганига ишонч ҳосил қилинг. Пойафзал, пайпоқ ва соч турмаклари ечилганини текширинг.
Она билан бирга ишланг ва бола билан бир хил баландликда бўлиш учун тиззада туриб, қўйидагиларни бажаринг:
· Болага оёқларини бироз икки томонга очган ҳолда тахтага туришига ёрдам беринг. Унинг 5 та нуқтаси: боши, кураги, думбаси, болдири ва товони вертикал тахтага тегиб туриши керак.
· Онани боланинг тиззаси ва тўпиғини тўғриланган ҳолатда вертикал тахтага товон ва болдирларини теккизиб, ушлаб туришини илтимос қилинг. Ундан боланинг эътиборини жалб этиш, зарурат бўлганда уни овунтириш ва агар у ҳолатини ўзгартирган бўлса, Сизга айтишини сўранг.
· Бола бошини шундай тутиши керакки, қулоқ каналидан кўзнинг ташқи қиррасигача бўлган горизонтал чизиқ тахта асосига параллель бўлиши лозим. Боланинг боши шу ҳолатда сақланиши учун унинг даҳанидан катта ва кўрсаткич бармоғингиз билан ушлаб туринг.
· Зарурат бўлганда, бола қаддини текис тутишига кўмаклашиш учун унинг қорин қисмини секингина босиб қўйинг.
· Боланинг бошини шу ҳолатда ушлаб туриб, бошқа қўлингиз билан боланинг бошига ўлчов тахтасининг тепадан тушириладиган қисмини сочларига зич тақанг.
· Кўрсаткичларни аниқлаб, болани ривожланиш тарихига, боланинг бўйини 0,1 смгача яхлитлаган ҳолда ёзиб қўйинг. Бу Сизга кўринган охирги чизиқнинг ўзидир (0,1 см=1мм).
Эслатма: Агар Сиз ҳозир бўйини ўлчаган боланинг ёши 2 дан кам бўлса, унда бўйга 0,7 см қўшиб, натижани Қабул карточкасида тана узунлиги кўрсаткичи сифатида қайд этинг.
1.3. ВБИ (вазн-бўй индекси)ни аниқлаш
ВБИ – одам вазнининг бўйига/узунлигига нисбати. ВБИ боланинг ёшига кўра ташқи кўринишини ифодалашда жисмоний ривожланишнинг фойдали кўрсаткичи бўлиши мумкин. ВБИ қўйидагича ҳисоблаб чиқилади:
Вазни (кг.да) ÷ бўй/тана узунликнинг метрга айлантирилгандаги квадрати
2 ёшгача бўлган болада узунликни ўлчаш, ва 2 ёшдаги ва ундан катта болаларда – бўйни ўлчаш муҳим аҳамиятга эга. Боланинг ВБИ сини аниқлаш учун аввал бўйини узунликка айлантириш (0,7 см қўшган ҳолда) ёки узунликни бўйга айлантириш (0,7 см ни айирган ҳолда) лозим.
ВБИ аниқлашда жадвалидан фойдаланиш ҳам мумкин:
· Жадвал 2нинг чапдаги четки устунида боланинг узунлиги ёки бўйини (сантиметрда) топинг. Агар аниқ маълумотлар келтирилмаган бўлса, энг яқинини танланг. Боланинг ўлчамлари ушбу кўрсаткичларнинг ўртасида бўлса, навбатдаги, юқори кўрсаткични танланг.
· Боланинг вазнини горизонтал тарзда қаторлар бўйича изланг. Агар аниқ вазн кўрсатилмаган бўлса, энг яқин кўрсаткични танланг. Агар вазн тахминан иккита кўрсаткич орасида бўлса, уни «чизиқда» деб ҳисобланг.
· Жадвал 2нинг юқори қаторида боланинг ВБИ ни топиш учун бармоғингизни тепага силжитинг (ёки бармоқ билан қуйига тушиш мумкин, чунки ВБИ қуйи қаторда кўрсатилган). Агарда вазн ўрта чизиқда бўлса, ВБИ кўрсаткичи ўртада бўлади, масалан 15 ва 16 оралиғида 15,5 га тенг бўлади. ВБИ ни боланинг ривожланиш тарихидаги “Кўрикларни қайд этиш” саҳифасига киритиб қўйинг.
Эслатма : агар боланинг иккала оёғида шиш бўлса, унинг ВБИ ни ҳисоблаш керак эмас, чунки ана шу шишлар ҳисобига унинг вазни меъридан оғирроқ бўлади. Оёқларида шиш бўлган болани зудлик билан касалхонага жўнатинг.
Жадвал 2. ВБИ жадвали


Ўлчов асбобларини сақлаш
Ўлчовнинг аниқлигини таъминлаш учун тарози ва ўлчов асбоблари - бўй ўлчагичлардан тегишли тарзда фойдаланиш керак. Асбобларни тоза ҳолатда, нормал хона ҳароратида, нам теккизмасдан сақлаш лозим.
Юнискейл тарозиси иссиқ ҳароратда ёки ёруғлиқ етишмайдиган ҳолларда яхши ишламайди. Агар тарози қизиб кетган бўлса, унинг совушини кутинг. Ёруғлик етишмаса, ёруғлик манбаига яқинроқ суринг. Тарозига туриш пайтида қуёшли панелга оёқ қўйманг, бу унинг эскиришига олиб келади, бунинг ўринига устига нарса ёпиб, ёруғликни тўсиб қўйинг.
Жиҳознинг аниқлигини харид қилиш пайтида текшириб олинг. Сўнгра ҳар ҳафта, масалан, ҳафтанинг душанба ёки шанба кунлари тарозини ва ўлчаш столларини текшириб туринг.
Тарозини текшириб туриш учун:
· Оғирлиги олдиндан маълум бўлган 3, 5, 10 ва 20 кг ли юкни тортиб кўринг.
· Назорат учун юкни тарирланган ҳолда тортиб кўринг, буниг учун тарозига аввал 20 кг юкни қўйиб, тарозини тарирлаб, 3 кг қўшинг. Кўрсаткич 3 кг ни кўрсатиши керак.
· Тарози ноаниқ бўлса, имкон қадар уни калибрланг. Акс ҳолда, ноаниқлик доимий равишда (масалан, домий равишда +0,2 кг га оғиш) кузатилса, тегишли равишда унга тузатиш киритинг (масалан, 0,2 кг ни айирган ҳолда).
· Йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларни кузатинг. Агар ўлчов хатолари ўзгариб турса, масъул ходимга тарозини ўзгартириш ҳақида топшириқ беринг.
Узунликни ўлчаш тахталари/бўй ўлчагичларни текшириш:
Узунликни ўлчаш тахталари/бўй ўлчагичларни йиғиш пайтида узунлиги маълум бўлган новдалардан фойдаланган ҳолда уларнинг тўғри йиғилганлигини текшириш керак.
Мустақкамлагичларнинг текислигини ва зичлигини текширинг. Агар нуқсон топсангиз, уларни текисланг ёки зичланг.
Ўлчов тасмаси ёзувларининг аниқлигини текширинг. Агар ўқиш қийин бўлса, уни алмаштириш зарур.
2.БОБ ЎСИШ КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ ШАРҲИ
Ўсиш кўрсаткичлари, боланинг ёшига нисбатан алоҳида ўлчовлар орқали, ўсишини баҳолаш учун фойдаланилади. Ушбу боб қуйидаги, боланинг ўсиш кўрсаткичларини шарҳлаш заруратини ифодалайди:
• Ёшга нисбатан бўй/узунлик
• Ёшга нисбатан вазн
• Бўй/узунликка нисбатан вазн
• Ёшга нисбатан ВБИ
Кўриб чиқиладиган айрим кўрсаткичлар, боланинг ёшига боғлиқ бўлади, чунки болани бўйини тик ҳолатда ўлчаш учун, у тик тура оладими, ёки ётган ҳолатни эгаллайдими, бу унга боғлиқ. Боланинг кўрсаткичларини, ўсиш эгри чизиқларида белгилаб бориш керак, бу боланинг ўсишини динамикада кузатиб бориш ва муаммоларни аниқлаш имконини беради. Боланинг қайси жинсга мансублигига қараб, ўсиш ва ривожланиш картасидан тўғри фойдаланиш керак, чунки қиз ва ўғил болалар жисмоний жиҳатдан ҳар хил ўсадилар.
Болалар ўсиши эгри чизиқлари
Боланинг ўсиши ва ривожланиши ҳақида керакли маълумотларни олиш учун бир неча кетма-кет юқорида белгиланган ўлчов муддатларидаги ўлчов натижаларини шу ёшга мансуб жисмоний ривожланиш эгриликларида акс эттириш. Эгриликлар ва графиклар тузилганда вертикал чизиқда боланинг тана вазни, узунлиги (бўйи), бош айланаси, горизонтал чизиқда – унинг ёши қўйилади. Биргина антропометрик ўлчов (масалан, бўй ёки тана вазни) болани ўсиш ва ривожланишини баҳолашда унча кўп қийматга эга бўлмаганлиги учун, ёшга нисбатан вазн, ёшга нисбатан тана узунлиги ва узунликка нисбатан вазн кўрсаткичларини ҳисоблаш ва эгри чизиқларда акс эттириш лозим. Шуни таъкидлаш керакки, эгриликлар боланинг жинси ва ёшини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Ушбу қўлланмада фойдаланиладиган ўсиш эгри чизиқлари Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) томонидан тавсия этилган меъёрлар асосида, кўпмарказлашган тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган.
2.1. Ўсиш кўрсаткичларини жадвалда жойлашиши
Боланинг жинсига қараб, керакли ўсиш эгри чизиқларини танлаш керак. Ўсиш кўрсаткичлари, танланган эгри чизиқларида белгилаб борилиши керак. Жадвалларга “нуқталар”ни белгилаш учун, жадвалларга тегишли бўлган атамаларни тушиниш керак:
• x-ўқи – жадвалнинг асосидаги горизонтал чизиқ. Ўсиш жадвалларида x-ўқи ёшни ёки узунлик/бўйни кўрсатиши мумкин;
• yўқи – жадвалнинг чап тарафидаги вертикал чизиқ. Ўсиш жадвалларида y-ўқи бўй/узунликни ёки ВБИни кўрсатиши мумкин;
• киритилган нуқта– жадвалдаги нуқта, керакли белгиланган жойдан x-ўқига йуналадиган чизиқ (масалан: ёшни кўрсатади), ва керакли белгиланган жойдан y-ўқи га йўналтирилган чизиқ ( масалан: вазнни кўрсатади).
Ёшга нисбатан бўй/узунлик
Бўй/узунлик кўрсаткичи, боланинг тана узунлигини ошишини ёки боланинг ёшига ёш қўшилиши билан унинг бўй/узунликни ўсиб боришини кўрсатади. Бу кўрсаткич, етарли овқатланмаслик натижасида, ўсишдан орқада қолаётган болаларни ёки сурункали, тез-тез касалликлари бор болаларни аниқлаш имконини бериши мумкин. Шунингдек бўйи, ёшига нисбатан, ўртача бўйдан узун болаларни ҳам аниқлаш имконини беради. Жуда узун бўй, муаммо бўлиб, эндокрин бузилишлардан дарак беради.
Жадвалда, ёшга нисбатан узунлик/бўйни акс эттириш учун:
• Тўлиқ ҳафта ва ой ёки ёш ва ойни вертикал чизиқда (вертикал чизиқлар оралиғида эмас) белгиланг. Масалан, боланинг ёши 51/2 ойлик бўлса, нуқта беш ойлик чизиқда белгиланиши керак ( 5 ва 6 ой чизиқлари оралиғида эмас).
• Горизонтал чизиқлар оралиғида узунлик/бўйни иложи борича аниқ белгиланг. Масалан, бу кўрсаткич, 60,5 смни ташкил этса, нуқтани иложи борича вертикал чизиқлар оралиғи марказида белгиланг.
• Икки ва ундан ортиқ қатнов маълумотлари, нуқталар билан белгиланган бўлса, боланинг ўсиш тенденциясини аниқ кўриш мақсадида, нуқталарни тўғри чизиқ билан туташтиринг.
Эътибор беринг, кўрсаткич, тўғри белгиланганми, ва агар керак бўлса, яна қўшимча боланинг ўлчовларини ўтказинг. Масалан, узунлик/бўй кўрсаткичи, бошқа маълумотлардан фарқли бўлиб, кам ёки паст чиқиши мумкин. Агар шундай бўлса, Сизнинг қайсидир ўлчовингиз, нотўғри.
Ёшга нисбатан вазн (оғирлиги)
Ёшга нисбатан вазн кўрсаткичи, болада вазн етишмовчилиги ёки оғир вазн етишмовчилиги борлигини баҳолаш мақсадида, шунингдек ортиқча вазни бор ёки семизликдан азият чекаётган болаларни таснифлаш учун ҳам қўлланилади. Вазн кўрсаткичини аниқлаш осон бўлганлиги учун, бу кўрсаткичдан тез-тез фойдаланилади, аммо боланинг ёши аниқлаш имкони бўлмаганда, бу кўрсаткичга ишониш керак эмас.
Изоҳ: агар боланинг иккала оёғида ҳам шиш кузатилса, болада суюқликнинг ушланиши сабабли, вазни ортади, ва айрим ҳолатларда жуда паст вазнни ҳам аниқлаш имконини бермайди. Боладаги вазн-ёш ва вазн-бўй кўрсаткичларини кўрсатинг, аммо боланинг ривожланиш тарихига шу пайтда, боланинг икки оёғида ҳам шиш кузатилганини қайд қилинг. Бу бола, албатта кузатувга олиниши, текширишга жўнатилиши ва унга махсус парвариш ва коррекция бўлиши шарт.
Жадвалда, ёшга нисбатан узунлик/бўйни акс эттириш учун:
• Тўлиқ ҳафта ва ой ёки ёш ва ойни вертикал чизиқда (вертикал чизиқлар оралиғида эмас) белгиланг;
• Вазнни горизонтал чизиқда ёки улар оралиғида аниқ вазнни кўрсатиш учун белгиланг, масалан, 7,8 кг.
Икки ва ундан ортиқ қатнов маълумотлари, нуқталар билан белгиланган бўлса, боланинг ўсиш тенденциясини аниқ кўриш мақсадида, нуқталарни тўғри чизиқ билан туташтиринг.
Узунлик/бўйга нисбатан вазн
Узунлик/бўйга нисбатан вазн кўрсаткичи, бу бола эришган бўй/узунлигига вазнинг нисбатидир. Бу кўрсаткич, боланинг ёши аниқ бўлмаган ҳолатларда, жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Узунлик/бўйга нисбатан вазн эгри чизиғи, озиқланишида оқсил-энергетик етишмовчилиги сабабли озғин ёки озғинликнинг оғир даражаси (ориқлик) бор бўлган, тана вазни етарлича бўлмаган болаларни аниқлаш имконини беради. Шунингдек, бу эгри чизиқ, семириш хавфи бўлиши мумкин бўлган, тана вазни ортиқча болаларни ҳам аниқлаш имконини беради.
х-ўқида тананинг узунлиги ёки бўйи см.да, y-ўқида вазн кг.да келтирилган.
Жадвалда, узунлик/бўйга нисбатан вазнни акс эттириш учун:
• Тана узунлиги ёки бўйни вертикал чизиқда белгиланг (масалан 75 см, 78 см). Кўрсаткични тўлиқ см. яхлитлаш керак бўлади.
• Горизонтал чизиқдан фойдаланиб, вазнни, иложи борича аниқ белгиланг.
• Икки ва ундан ортиқ қатнов маълумотлари, нуқталар билан белгиланган бўлса, боланинг ўсиш тенденциясини аниқ кўриш мақсадида, нуқталарни тўғри чизиқ билан туташтиринг.
Ёшга нисбатан ВБИ
1 бобда боланинг вазни, бўйи/узунлигига асосланиб, калькулятор ёки ВБИ жадвали ёрдамида ВБИ ни аниқлаш келтирилган. Ёшга нисбатан ВБИ кўрсаткичи, семириш ёки ортиқча вазнли болалар скрининги учун аҳамиятга эга. Ёшга нисбатан ВБИ ва бўй/узунликка нисбатан вазн эгри чизиқлари, кўп ҳолларда жуда ўхшаш натижаларни беради. х-ўқида боланинг ёши тўлиқ ҳафта, ойларда ёки ёш ва ойларда, y-ўқи –ВБИ кг/м2 кўрсатилган.
Ёшга нисбатан ВБИ ни жадвалда кўрсатиш учун:
• Вертикал чизиқда (вертикал чизиқлар оралиғида эмас) боланинг ёшини тўлиқ ҳафта, ойларда ёки ёш ва ойлардабелгиланг.
• Горизонтал чизиқда ВБИ ни белгиланг (масалан, 14,5). ВБИ ни аниқлаш учун калькулятордан фойдаланилган бўлса, сонни ўндан биргача яхлитлаш мумкин. Агар ВБИ жадвалидан фойдаланилган бўлса, ВБИ ни бутун сон сифатида кўрсатиш мумкин.
• Икки ва ундан ортиқ қатнов маълумотлари, нуқталар билан белгиланган бўлса, боланинг ўсиш тенденциясини аниқ кўриш мақсадида, нуқталарни тўғри чизиқ билан туташтиринг.
2.2. Ўсиш жадвалларидаги кўрсаткичларнинг шарҳи
Болаларни нормада ўсишига кўмаклашиш катта аҳамиятга эга. Ўсиш кўрсаткичларини эгри чизиқларга кўйиш, бола нормал ўсаётгани ёки йўқлигини аниқлаш имконини беради.
Врач боланинг оғирлигини ва узунлигини ўлчайди ва қайд қилади. Сўнг кўрсаткичларни нуқталар билан эгриликларга белгилайди. Бир неча ташрифдаги белгилар тўғри чизиқ ёрдамида туташтирилади. Бу тўғри чизиқ боланинг ўсиш эгри чизиғи ёки тенденция деб аталади.
Жадвалдаги эгри чизиқлари, нуқта шаклида жойлаштирилган болаларнинг ўсиш кўрсаткичларини шарҳлашда ёрдам беради. Ўсиш жадвалидаги О медиана бўлиб, у жадвалнинг марказида жойлашган. Қолган бошқа эгриликлар z-кўрсаткич чизиғида жойлашган бўлиб, улар марказдан қанчалик узоқдаликни ёки масофани кўрсатади. Ҳар бир графикдаги медиана ва z- чизиқлар - бу ЖССТнинг кўп марказлаштирилган текширувларида олинган оптимал ўсиш ва ривожланиши учун шароити бор болаларнинг ўсиш кўрсаткичларидир.
Графикда жойлашган вазн ва бўй кўрсаткичларини шарҳлаш
· Нормада ўсаётган боланинг эгри чизиғи одатда тахминан медианага параллел жойлашган бўлади. Бу эгри чизиқ медианадан юқори ёки пастда жойлашиши мумкин.
- Қолган бошқа эгриликлар z-кўрсаткич чизиғида жойлашган бўлиб, улар марказдан қанчалик ўзоқдаликни ёки масофани кўрсатади. Z -кўрсаткич чизиқлари жадвалларда мусбат (1, 2, 3) ёки манфий (-1, -2, -3) сонларда кўрсатилган. Умуман, медианадан ҳар қандай йўналишга узоқлашган нуқта (масалан 3 га ёки z-кўрсаткичли 3 чизиғига яқин), ўсишда бўлиши мумкин бўлган муаммолардан дарак бериши мумкин, аммо боланинг ўсишга мойиллиги, ҳолати ва ота-онасининг бўйи ҳам ҳисобга олиниши керак.
· Эгри чизиқлардаги йўналишларни кескин ҳар қандай ўзгариши (эгри чизиқни йўналишини нормадан пастга ёки юқорига ўзгариши) бу ҳолатни сабабини ўрганишни ва муаммони бартараф этишни талаб қилади.
- Горизонтал тўғри чизиқ бола ўсмаётганини кўрсатади. Бу ҳолат стагнация деб аталади ва ўрганишни талаб қилади.
· Ўсиш эгри чизиғи Z- кўрсаткичли чизиқлар билан кесишса хавфдан дарак беради. Ўзгаришлар қаерда бошланганлигига (медианага нисбатан) ва ўзагаришларнинг тезлигига асосланиб врач хавфни аниқлаши мумкин.
Графиклар асосида ўсиш ва ривожланишида муаммолар аниқлаш
Ўсиш жадвалларидаги эгри чизиқларда, z-кўрсаткичнинг аниқ чизиқларида кўрсатилган нуқталарни, яқин ёки узоқ жойлашишига қараб, ўсишдаги муаммоларни аниқлаш мумкин:
· -2 ва -3 белгили чизиқлар орасида, нуқтани жойлашиши, “- 2 дан паст” ни кўрсатади;
· 2 ва 3 белгили чизиқлар орасида, нуқтанинг жойлашиши, “ 2 дан юқори” ни кўрсатади.
Ўсиш эгриликлари ёнида жойлашган, қорамтир жадвалда ўсишдаги муаммолар дефинициялар (белгилар) билан танишинг. Улар ўзида z-кўрсаткичида берилган қўйидаги тушунчаларни кўрсатади:
· Паст ёки жуда пастбўй.
· Камвазн, тана вазнининг жуда камлиги.
· Озиқланишнинг оқсил-энергетик етишмовчилиги (ООЭЕ)/озғинлик, озғинликнинг оғир даражаси/ориқлик.
· Семириш, жуда ортиқча вазн ва ортиқча вазн хавфи.
Z-кўрсаткич, стандарт чекланиш (СО) белгиси сифатида ҳам аталиши мумкин. Z-кўрсаткич ёки СО ҳақида, мукаммал маълумот олиш учун, шу қўлланмада келтирилган иловага қаранг.
Кейинги саҳифада келтирилган жадвал, Z-кўрсаткичлиўсиш ва ривожланишдаги муаммоларни эркин аниқлаш имконини беради. Кўрсаткич у ёки бу дефиницияга, Z-кўрсаткич чизиғидан пастда ёки юқорида жойлашганлиги қараб келтирилади. Агар у аниқ Z-кўрсаткич чизиғида бўлса, бола кам хавф тоифасида турганидан далолат беради. Масалан, “ёшга нисбатан вазн” 3 чизиғида бўлса, “тана вазни жуда кам” деб эмас, балки “кам вазнлик” деб қаралади.
Боланинг ўсиш эгриликларида белгиланган нуқталарни Z-кўрсаткич чизиғи билан солиштиринг, улар ўсишда муаммолар борлигини кўрсатмаяптимикан. Қуйидаги жадвалда кул ранг қилиб кўрсатилган қисмлар, меъёр чегарасидалигини билдиради.
Жадвал 3. Ўсиш кўрсаткичларини шархлаш
Z-кўрсаткич |
Ўсиш кўрсаткичлари | |||
Ёшга нисбатан ўзунлик/бўй |
Ёшга нис-батан вазн |
Ўзунлик/бўйга нисбатан вазн |
Ёшга нисбатан ВБИ | |
3 дан юқори |
Илова 1 га қаранг . |
Илова 2 га қаранг
|
Семизлик |
Семизлик |
2 дан юқори |
Ортиқча вазн |
Ортиқча вазн | ||
1 дан юқори |
Ортиқча вазн хавфи (3 иловага қаранг) |
Ортиқча вазн хавфи ( 3 иловага қаранг ) | ||
0 ( медиана ) | ||||
-1 дан паст |
Паст бўйлик хавфи |
Камвазнлик хавфи |
ООЭЕ/озиш хавфи |
ООЭЕ / озиш хавфи |
-2 дан паст |
Паст бўйлик ( 4 иловага қаранг ) |
Камвазнлик |
ООЭЕ/озиш Енгил даражали |
ООЭЕ/озиш Енгил даражали |
-3 дан паст |
Жуда паст бўйлик ( 4 иловага қаранг) . |
Жуда камвазн |
ООЭЕ/ озиш оғир даражали ориқлик |
ООЭЕ/озиш оғир даражали ориқлик |
Иловалар:
1. Бу қисмда турган боланинг бўйи жуда баланд. Баланд бўй кам ҳолатларда муаммо чақиради, агар жуда баланд бўлмаса (жуда баланд бўй эндокрин бўзилишлар, масалан ўсиш гармонига таъсир қиладиган ўсмалар). Бундай болаларни махсус мутахассисга юбориш керак.
2. Бу қисмда, ёшга нисбатан вазни кўрсатилган бола туради, унда муаммо бўлиши мумкин, буни ёшга нисбатан ВБИ ёки бўй/узунликка нисбатан вазн кўрсаткичларига асосланиб баҳолаган маъқул.
3. Белгиланган нуқта 1 дан баландда бўлса, бу бўлиши мумкин бўлган хавфдан далолат беради. 2 z-кўрсаткичи томонида бўлса, аниқ хавфни кўрсатади.
4. Боланинг бўйи паст ёки жуда паст бўлса, унда ортиқча вазн кузатилиши мумкин.
Расм 1-3. Қиз болаларнинг ўсиш жадваллари
Ёшга нисбатан узунлик/бўй, ҚИЗ БОЛАЛАР
Ёшга нисбатан ВБИ, ҚИЗ БОЛАЛАР
1. «Ёшга нисбатан вазн» эгри чизиғи медианага («0» рақамли чизиқ) нисбатан боланинг ёшга нисбатан вазнини қўшилишини кўрсатади.
Қиз боланинг «ёшга нисбатан вазни» жойлашганига кўра:
• «-2» дан « +2» гача нормал вазнга эга бўлиб ҳисобланади;
• «–2» дан пастда - вазн етишмовчилиги – камвазнлик;
• «–3» дан пастда – вазн жиддий етишмовчилиги– жуда кам вазнлик. Ориқликнинг клиник белгилари кузатилиши мумкин (ВБИни ҳам кўриб чиқиш лозим);
• «+2» юқори - ортиқча вазн;
• «+3» дан юқори – семизлик, лекин бу ҳақида бўйга нисбатан вазн ва ёшга нисбатан ВБИ кўра хулоса қилиш керак.
2. «Ёшга нисбатан узунлик/бўй» эгри чизиғи медианага («0» рақамли чизиқ) нисбатан боланинг узунлиги ёки бўйига қўшилишини кўрсатади.
Қиз боланинг «ёшга нисбатан узунлик/бўй» жойлашганига кўра:
• «-2» дан « +2» гача нормал узунлик/бўйга эга бўлиб ҳисобланади;
• «–2» дан пастда - бўйда орқада қолиш – паст бўйлик;
• «–3» дан пастда – бўйда жиддий орқада қолиш– жуда паст бўйлик;
• «+2» юқори - баланд бўй;
• «+3» юқори – жуда баланд бўй.
3. «Ёшга нисбатан ВБИ» эгри чизиғи медианага («0» рақамли чизиқ) нисбатан боланинг бўйига нисбатан вазнини кўрсатади.
Қиз боланинг «ёшга нисбатан ВБИ» жойлашганига кўра:
• «-1» дан « +1» гача нормал ВБИ эга;
• «-1» дан « -2» гача - ООЭЕ/ озиш хавфи;
• «-2» дан « -3» гача- ООЭЕ/озиш енгил даражали;
• «–3»пастда – ООЭЕ/озиш оғир даражали;
• «+1» дан « +2» гача - ортиқча вазн хавфи;
• «+2» дан « +3» гача - ортиқча вазн;
• «+3» юқори– семизлик.
Расм 4-6. Ўғил болаларни ўсиш жадваллари
Ёшга нисбатан вазн (оғирлик), ЎҒИЛ БОЛАЛАР
Ёшга нисбатан узунлик/бўй, ЎҒИЛ БОЛАЛАР
Ёшга нисбатан ВБИ, ЎҒИЛ БОЛАЛАР
1. «Ёшга нисбатан вазн» эгри чизиғи медианага («0» рақамли чизиқ) нисбатан боланинг ёшга нисбатан вазнини қўшилишини кўрсатади.
Ўғил боланинг «ёшга нисбатан вазни» жойлашганига кўра:
• «-2» дан « +2» гача нормал вазнга эга бўлиб ҳисобланади;
• «–2» дан пастда – вазн етишмовчилиги – камвазнлик;
• «–3» дан пастда – вазн жиддий етишмовчилиги– жуда камвазнлик. Ориқликнинг клиник белгилари кузатилиши мумкин (ВБИни ҳам кўриб чиқиш лозим);
• «+2» юқори – ортиқча вазн;
• «+3» дан юқори – семизлик, лекин бу ҳақида бўйга нисбатан вазн ва ёшга нисбатан ВБИ кўра хулоса қилиш керак.
2. «Ёшга нисбатан узунлик/бўй» эгри чизиғи медианага («0» рақамли чизиқ) нисбатан боланинг узунлиги ёки бўйига қўшилишини кўрсатади.
Уғил боланинг «ёшга нисбатан узунлик/бўй» жойлашганига кўра:
• «-2» дан « +2» гача нормал узунлик/бўйга эга бўлиб ҳисобланади;
• «–2» дан пастда – бўйда орқада қолиш – паст бўйлик;
• «–3» дан пастда – бўйда жиддий орқада қолиш– жуда паст бўйлик;
• «+2» юқори – баланд бўй;
• «+3» юқори – жуда баланд бўй.
3. «Ёшга нисбатан ВБИ» эгри чизиғи медианага («0» рақамли чизиқ) нисбатан боланинг бўйига нисбатан вазнини кўрсатади.
Ўғил боланинг «ёшга нисбатан ВБИ» жойлашганига кўра:
• «-1» дан « +1» гача нормал ВБИ эга;
• «-1» дан « -2» гача – ООЭЕ/ озиш хавфи;
• «-2» дан « -3» гача – ООЭЕ/озиш енгил даражали;
• «–3»пастда – ООЭЕ/озиш оғир даражали;
• «+1» дан « +2»гача – ортиқча вазн хавфи;
• «+2» дан « +3» гача – ортиқча вазн;
• «+3» юқори– семизлик.
2.3. Барча ўсиш эгри чизи қларини кўриб чиқиш ва кузатиш
Юқорида келтирилган мисоллар орқали, битта ўсиш эгри чизиғи нуқтасига қараб, муаммоларни аниқлаш мумкинлиги кўринди. Шунга қарамасдан боланинг барча ўсиш эгри чизиғини кўриб чиқиш керак, айниқса, агар бирорта ўсиш эгри чизиғида муаммо бўлса. Масалан, боланинг боланинг тана вазни ортиқча, ёшга нисбатан. Сиз, ёшга нисбатан узунлик/буй ва узунлик/бўйга нисбатан вазн эгри чизиқларини ҳам ўрганиб чиқишингиз керак.
• Ёшга нисбатан узунлик/бўй кўрсаткичида қўшилганини билдиради. Паст бўй (ёшга нисбатан узунлик/бўй кўрсаткичини -2 дан паст бўлиши), бола узоқ вақт ўсиши учун етарли озуқа олмаган ва/ёки иккиламчи инфекция ўтказганлигини англатади. Кам вазнли бола, бўйга нисбатан меъёрий вазнга эга бўлиши мумкин эди, аммо унда паст бўйлик сабаби ёшга нисбатан кам вазнликдан.
• Узунлик/бўйга нисбатан вазн – ўсишнинг ишончли кўрсаткичи, хатто, бизга ёш аниқ бўлмаганда ҳам. Вазн йўқотилиши (узунлик/бўйга нисбатан вазн кўрсаткичи -2 паст бўлиши) яқинда ўтказилган ёмон ҳолатлар натижасидир, яъни етарли даражада овқатдан чегаралаш ва касаллик.
Ўсиш эгри чизиқларини шарҳлаганда, боланинг ташқи кўриниши ҳақидаги кузатишларингизни ҳам эсланг. Бола, узунликка нисбатан вазн кўрсаткичи -1 бўлса, кўриниши ёмон бўлмаслиги мумкин, агар у қотмадан келган бўлса (озғин эмас). Узунликка нисбатан вазн кўрсаткичи 1 дан юқори бўлса, боланинг кўриниши ёмон бўлмаслиги мумкин, агар у бақувват бўлса (семиз эмас).
Озиқланишнининг оқсил – энергетик етишмовчилиги/озғинликнинг клиник белгилари алоҳида эътиборни талаб этади. Вазн йўқотилиши озиш билан бирга кечади. Бу ўсиш эгри чизиқларининг ёшга нисбатан вазн ва узунлик/бўйга нисбатан вазнда кўринади. Аммо шиш (оқсил абсорбциясининг бузилиши натижасида), болада кам ёки паст вазн эканлигини яшириши мумкин. Боланинг вазнинг жадвалда белгилаганда, унинг оёқларида шиш бўлса, ривожланиш картасига бу ҳақида албатта ёзиб қўйиш керак. Икки оёғида ҳам шиш бор бола -3 паст кўрсаткичга эга ва у махсус тиббий ёрдамга муҳтож.
2.4. Ўсиш эгри чизиқларида жараённинг шарҳи
Боланинг ўсиш жараёнини аниқлаш учун, ўсиш (бир нечта қатнов натижасида белгиланган нуқталар) индикаторларига эътибор беринг. Жараён боланинг доимий ва яхши ўсаётганлигига ёки болада ўсиш билан боғлиқ муаммо борлигига ёки “муаммога хавф” борлигига ва қайта кўрикдан ўтиш кераклигига ишора қилади.
“меъёрида” ўсаётган болалар, медиана ва –қийматга ёнма ён/паралел юрадилар. Кўпчилик “меъёрида” ўсаётган болалар, z-кўрсаткич чизиғида ёки улар оралиғида ва салкам медиана ёнида; балки меъёр медианадан баланд ёки паст бўлиши мумкин. Ўсиш эгри чизиқларини шархлашда қўйидаги ҳолатларга эътибор беринг, улар муаммо борлигидан ёки хавф борлигидан дарак бериши мумкин:
• Боланинг ўсиш чизиғи z –кўрсаткичли чизиқ билан кесишади.
• Боланинг ўсиш чизиғида кескин юқорилашиш ёки пасайиш кузатилади.
• Боланинг ўсиш чизиғи тўғри чизиқда (стагнация) қолади: тана узунлик/бўйда ёки вазнда қўшилиш йўқ.
Юқоридаги ҳолатлар хавфлими ёки муаммо чақирадими, бу ўсиш жараёнида ўзгаришлар қаердан бошланганлигига ва қаерга йўналишига боғлиқдир. Масалан, бола касал бўлди ва вазн йўқотди, кескин ўсди (эгриликда кескин юқорилашиш билан ифодаланган) бу “қувиб етувчи” ўсиш деб аталиши мумкин. Ўсиш эгри чизиқлари жараёнини шарҳлашда, боланинг барча ҳолатларини эътиборга олиш жуда муҳим аҳамиятга эга.
z-кўрсаткич чизиғидаги кесишув
z-кўрсаткич чизиғида кесишувчи ўсиш чизиқлари, хавфдан дарак беради. Хавфнинг шарҳи, жараённинг қайси жойида ўзгариш бошланди, жараённинг кечиши ва боланинг касаллик тарихига асосланади (медианага нисбатан).
Боланинг чизиқлари, z-кўрсаткич чизиғи билан кесишса (пастдан ёки юқоридан), бу боланинг ўсишида муҳим ўзгаришлар бўлганидан далолатдир. Ўзгариш, медианага йўналган бўлса, бу яхши ўзгаришни, агар медианадан бўлса, бу муаммони ёки хавфни англатади. Боланинг чизиғи медианага яқин бўлса ва айрим ҳолларда юқоридан ва пастдан кесишса, бу меъёр.
Ўсиш чизиғи юқорилашиши ёки пасайишиши натижасида z-кўрсаткич чизиғи билан кесишса, бу ўзгаришнинг муаммолик даражаси қанчалигини ўрганиб чиқиш керак. Агар камвазнлик ёки ортиқча вазн жараёни вақтида аниқланса, бу эрта аралашувларга ва муаммони бартараф этилишига олиб келади.
Ўсиш эгри чизиғининг кескин юқорилашиши ёки пасайиши
Боланинг ўсиш эгри чизиғини ҳар қандай кескин юқорилашиши ёки пасайиши эътиборни талаб қилади. Агар бола касал бўлган бўлса ёки жуда озғин бўлса, тикланиш даврида кескин юқорилашишни кўтиш керак, чунки бола, “қувиб етувчи” турдаги ўсишда бўлади. Акс ҳолда, кескин юқорилашиш, яхшиликдан эмас, бу овқатланиш амалиёти ўзгарганлигини англатади ва ортиқча вазнга сабаб бўлиши мумкин. Агар бола вазнни тез қўшган бўлса, унинг бўй/узунлигига ҳам эътибор беринг. Бола фақат вазн қўшган бўлса, бу муаммо. Агар бола вазн ва узунлик/бўйни бир хилда қўшса, демак бу касалликдан кейинги ёки овқатланишни яхшиланиши сабабли “қувиб етувчи” ўсишдир. Бундай ҳолатларда, ёшга нисбатан вазн ва ёшга нисбатан бўй/узунлик юқорилашишни кўрсатади, бу вақтда ўсиш чизиғи, бўйга нисбатан вазн кўрсаткичи z-кўрсаткич эгри чизиғида доимий бўлади.
Меъёрида ёки етарли овқатланмайдиган боланинг ўсиш чизиғида кескин пасайиш, муаммо борлигидан ва бу муаммони ўрганиш кераклигини англатади.
Болада ортиқча вазн бўлса, ўсиш чизиғи кескин пасайиши керак эмас, чунки катта вазнни йўқотиш яхши эмас. Ундан кўра, бола вазнини йўқотмасдан, бўй/узунликни қўшиб бориш керак, яъни “ўзини вазнигача ўсиши керак”.
Ўсишнинг текис чизиғи (стагнация)
Ўсишнинг текис чизиғи ёки стагнация, одатда муаммони англатади. Агар боланинг ёши ва бўйи ўсиб, вазни ўзгармаса, демак болада муаммо бор. Бунга мустасно, семириш ёки ортиқча вазни бор болалар, уларнинг вазни вақт ўтиши билан ўзгармайди, ва ёшга нисбатан ВБИ ёки бўйга нисбатан вазн кўрсаткичлари соғлом натижаларни беради.
Агар ортиқча вазнли боланинг озиши секин даражада бўлса, унинг узунлик/бўйини ўсиши давом этиши керак. Аммо боланинг бўйи айрим муддат ичида ўсмаса, бу муаммодан далолат беради. Бу муаммо ёшга нисбатан узунлик/бўй эгрилигида, ўсишнинг текис чизиғи сифатида ифодаланади.
Ўсиш эгриликлари зўр кўрсатилган, “динамик ўсиш даври” ёшидаги гуруҳларда ҳам (масалан ҳаётининг биринчи 6 ойлигида), бир ой мобайнидаги стагнация ҳам бўлиши мумкин бўлган муаммодан дарак бериши мумкин.
Ёшга нисбатан ВБИ эгри чизиғи жараёни
Вазн ва бўйдан фарқли, ВБИ ёш катталашиши билан, алоҳида ўсмайди. Бола ҳаётининг биринчи 6 ойлигида, узунликка нисбатан вазн, актив қўшилиши натижасидаВБИ эгри чизиғи кескин кўтарилади. ВБИ гўдакликнинг кечки даврларида пасаяди ва 2 ёшдан 5 ёшгача нисбатан доимий бўлиб қолади.
Ёшга нисбатан ВБИ, узунлик/бўйга нисбатан вазнга ўхшайди ва семириш, ортиқча вазнни аниқлашда қўлланилади. Ортиқча вазн хавфини шарҳлашда, боланинг ота-онасининг вазнини ҳам ҳисобга олиш керак. Агар боланинг ота-онасидан бири семизликдан азият чекса, бу бола учун ортиқча вазн хавфини кўпайишига олиб келиши мумкин. Боланинг ота-онасидан бири, семизликдан азият чекса, унда ҳам ортиқча вазн бўлиши 40 %ни, агар иккала ота-онасида ҳам семириш бўлса, болада ортиқча вазн бўлиши 70 %ни ташкил этиши мумкин. Семириш ва ортиқча вазн, камвазнлик билан бирга юриши мумкинлигини билиш муҳим.
Бош айланаси
Соғлом болада ўсиш бош миянинг ўсишини акс эттиради. Туғилганда бошнинг ўртача айланаси 35 смни ташкил қилади. Бош айланаси биринчи ой ичида энг тез (3-5 смга) катталашади.Бош айланасининг ўртача қиймати 3 ойликда 40,5 см, 6 ойликда – 43 см ва 12 ойликда – 46 смни ташкил қилади. 6 ёшли боланинг бош айланаси катта одамнинг бош айланасининг 90%ини ташкил қилади, айни вақтда шу ёшдаги боланинг бўйи катта ёшдаги одамнинг бўйидан фақат 70%ини ташкил этади. Ҳаётининг дастлабки 2 ёшидаги болаларда бош айланасининг ўртача кўпайиши жадвалда келтирилган.
Жадвал 4. Боланинг бош айланасини кўпайиши.
Дастлабки 2 йилда бош айланасининг кутилаётган ўртача кўпайиши | |||||
|
ЁШИ | ||||
0- 3 ой |
3-6 ой |
6-9 ой |
9-12 ой |
12-14 ой | |
КЎРСАТКИЧ (см) |
5,4 |
3,0 |
1,8 |
1,4 |
2,2 |
2.5. Махсус парвариш лозим бўлган ҳ олатлар
Ҳар пайт, боланинг ўсиши ва ривожланишида нотинчлик бўлса, аниқланган бузилишларни коррекция қилиш бўйича чоралар ўтказилиши лозим.
Махсус парвариш лозим бўлган ҳолатларга қуйидагилар киради:
· Агар боланинг ўсиш эгри чизиғи нормал диапазон чегараларида жойлашмаган бўлса, унда болада вазн етишмовчилиги ёки ортиқча вазн бўлишидан далолат беради. Бундай ҳолатларда болани нормал ўсиши учун овқатланиш коррекцияси ёки бошқа сабабларни (касаллигини) бартараф этиш керак. Масалан, ўзгартиришлар истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларга тегишли, ёки овқатланиш сони ва ҳажми. Ёки бола соғлом бўлиши учун, кўпроқ эмоционал қўллашга ёки жисмоний фаолликка муҳтож бўлиши мумкин.
· Агар болада жиддий вазн етишмовчилиги бўлса у махсус парваришга муҳтож бўлади.
· Агар болада семизлик кузатилса у махсус парваришга муҳтож бўлади.
3 БОБ. БОЛАЛАРНИНГ МОТОР РИВОЖЛАНИШИ
Мотор ривожланиш бос қ ичлари
Боланинг ишончли ва кўрсаткичли ўсиш индикаторларидан бири бу унинг мотор кўникмаларига эришганлиги:
· Ёрдамсиз ўтиради;
· Қўл ва оёқларида эмаклайди;
· Ёрдам билан туради;
· Ёрдам билан юради;
- Ёрдамсиз туради;
- Ёрдамсиз юради.
Мотор ривожланиш одатда мотор ривожланиш босқичлари (мотор веха) ёшга қараб баҳоланганда. Бу олтита мотор кўникмаларга эришгунча бола ривожланишнинг кўп оралиқ босқичлардан ўтади. Мотор кўникмаларни баҳолаш фақатгина уларни бажаришини, балки у қандай ва қайси даражада қилгани ҳам назарда тутилади. Текшириш мезонларига уни мустақил бажараётганини ёки унга шу керак ҳолат қўйилгандан сўнг бажараётганини ҳам инобатга олиш лозим. Шундай қилиб, баҳолаш усули қандай ўтказилганлигига ва боланинг мотор кўрсаткични интерпретация қилганда фарқ минимал бўлишига ҳаракат қилиш керак.
Ёрдамсиз ўтиради
Таърифлаш. Бола ҳеч қандай ташқи таянчсиз, кўлларини ишлатмай, ўзининг танаси ва боши оғирлигини мувозанатда ушлаб туради. Бола тўғри бошини кўтариб ўтиради (олдинга оғмасдан). Оёқларнинг бири одатда букилган.
Мезонлари. (а) Бола бошини тўғри ушлайди; (б) бола қўлларини ишлатмай, ўзининг танаси ва боши оғирлигини мувозанатда ушлаб туради; (в) бола 10 секунддан ортиқ тўғри ўтиради.
Текшириш муолажаси. Болани ўзингизга қаратиб ўтирғизинг. Кейин болага ўйинчоқни шундай берингки, у икки қўллаб уни ушлаб турсин ва таянишга ишлатолмасин.
Қўл ва тиззаларида эмаклаш
Таърифлаш. Бу мужассамланган ҳаракатлар босқичи бўлиб, бунда бола кафт ва тиззаларига таянади. Қўл ва оёқларни ҳаракатларини навбатма-навбат бажаради: чап оёқ ва ўнг қўл олдинга ва орқага навбатма-навбат синхрон ҳаракатланади; бу ҳаракатлар бир неча марта такрорланади.
Мезонлари. (а) қўл ва оёқларининг олди ва орқага навбатланувчи ҳаракатлари; (б) боланинг қорни пастга тегмайди; (в) циклда кетма кет узлуксиз 3 мартадан кам бўлмаган ҳаракатларни бажаради.
Текшириш муолажаси. Боланингқорни пастга тегмаган ҳолда, қўл ва оёқларига тиранган ҳолатда қўйинг. Тиббий ходим ёки бошқа парвариш қилувчи шахс 120-150 см нарида болани чақиради. Агар бола ўзи эмаклаб келмаса, ўйинчоқ ёки бошқа бирор нарсани кўрсатиб боланинг нигоҳини жалб қилади. Болани ўйинчоқ олдига эмаклаб бориш ва уни олишга ундаш керак.
Ёрдам билан туради
Таърифлаш. Бу тик турган ҳолда икки оёқларда ҳаракатланиб биринчи қадам ташлаш. Биринчи бор унда ўзинг мувозанатини сақлаб, олдинга ҳаракатланиш имконияти бўлиши керак. Энг ёркин белгиси – бу бола ҳақиқатдан ҳам ўзининг мувозанатини ушлаши, ҳаракатланмайдиган предметни ушлаб (масалан мебель), унга таянмасдан ва суянмасдан туриши.
Мезонлари. (а) бола иккала оёғида вертикал ҳолатда туради; (б) суянмасдан ҳаракатланмайдиган нарсани икки қўли билан ушлайди (в) бола танаси ҳаракатланмайдиган предметга тегмайди; (г) боланинг оёқларига тана оғирлигининг катта кисми тўғри келади; (д) бола шундай ҳолатда 10 секунддан ортиқ туради.
Текшириш муолажаси. Болани шундай ҳолатга қўйингки, боланинг оёқлари тана оғирлигини ушлаб турсин. Бола ҳаракатланмайдиган предметдан шундай узоқликда турсинки, танаси билан суянмасдан уни қўллари билан ушласин. Шундай қилиб, боланинг оёқларига тана оғирлигининг катта қисми тўғри келади. Тиббий ходим болани эгилмаётганлигига ва ҳаракатланмайдиган предметга суянмаётганлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Ҳаракатланмайдиган предметнинг баландлиги бола қорни сатхидан баланд бўлмаслиги керак.
Ёрдам билан юради
Таърифлаш. Бу кўрсаткич ҳаракатланмайдиган предметга таяниб (масалан мебель), англанган қадам ҳаракатини қилишга уриниш ва шунинг мақсадида ўзининг ҳолатини ўзгартириш.
Мезонлари. ( а) Бола вертикал, бели тўғри ҳолатда; (б) бола ҳаракатланмайдиган предметни икки қўлида ушлаб, ёнбошга ёки олдинга қадам босади; (в) бир оёғи олдинга сурилади, иккинчиси тананинг оғирлигини ушлаб туради; (д) шундай қилиб, у 5 қадамдан кам бўлмаган ҳаракатни бажаради.
Текшириш муолажаси. Болани шундай ҳолатга қўйингки, боланинг оёқлари тана оғирлигини ушлаб турсин. Бола ҳаракатланмайдиган предметдан шундай узоқликда турсинки, танаси билан суянмасдан у қўллари билан ушласин. Агар бола ўзи ҳакаратланмаса, унга нигоҳини жалб қиладиган ўйинчоқ ёки бошқа бирор нарсани кўрсатиш керак бўлади. Болани ўйинчоқ олдига боришга ва уни олишга жалб қилиш керак. Ҳаракатланмайдиган предметнинг баландлиги бола қорни сатхидан баланд бўлмаслиги керак.
Ёрдамсиз туради
Таърифлаш. Бола ўзининг мувозанатини сақлашини ва ўзининг оғирлигини оёқларида ушлаб туришини кўрсатади. Бу ҳолатда боланинг оёқлари букилмаган, бола эгилмасдан ва ҳеч нарсани ушламасдан оёқларида (оёқ учларида эмас) туради. Бола ҳамма вақт мувозанатини мустақил ушлаб туради.
Мезонлари. (а) Бола вертикал ҳолатда, иккала оёғида (оёқ учида эмас), бели тўғри туради; (б) боланинг оёқлари тана оғирлигини 10% ушлаб туради; (в) бола ҳеч нарса ва ҳеч кимни ушламайди; (г) бола шу ҳолатда мустақил 10 секунддан кам бўлмаган вақтда туради.
Текшириш муолажаси. Болани полга қўйинг ва вертикал ҳолатда ушлаб туринг. Бола ҳолатини ўзгартира оладимиё йўқми, аниқлаш учун, аста секин қўлларингизни олинг, бошқа жойга олиб қўйинг ва шу ҳолатда 10 секундан кам бўлмаган вақтда болани мустақил қолдиринг.
Ёрдамсиз юради
Таърифлаш. Бола ўзининг мувозанатини сақлашини ва ўзининг олдинга босган қадамларини назорат қилишини кўрсатади. Уни ушлаб туришнинг ҳожати йук, чунки ҳолатни ўзгартириш ва қадам ҳаракатини бажариш мустақил юриш вақтида қўлланади. Бундай вертикал ҳаракатланиш босқичининг муҳим кўрсаткичи - боланинг қадамларини бутун тана билан ҳаракатланмаслиги. Бу босқич боланинг 2-3 ишончсиз босган биринчи қадамларини ўз ичига олмайди.
Мезонлари. (а) Бола вертикал, бели тўғри ҳолатда; (б) бир оёғи олдинга сурилади, иккинчиси тананинг оғирлигини ушлаб туради; (в) бола ҳеч нарса ва ҳеч кимни ушламайди; (г), у мустақил 5 қадамдан кам бўлмаган ҳаракатни бажаради.
Текшириш муолажаси. Болани ҳеч нарсага тиранмаган ҳолда вертикал ҳолатга келтириш керак бўлади. 120-150 см узоқликда туриб олдингизга болани чақиринг. Баъзан парваришловчи шахс болани тетиклантириб туриши керак бўлади.
Мотор ривожланишнинг асосий кўрсаткичлари билан бирга, боланинг психомотор ва ақлий ривожланишини баҳолашда жадвалларда келтирилган аниқ моторика ривожланиш босқичлари, нутқ ва эшитиш босқичлари муҳимдир.
Жадвал 5. Аниқ моториканинг ривожланиш босқичлари.
Аниқ моториканинг ривожланиш босқичлари | |||
Болани ривожланиши |
Ёши (ойлар) |
Боланинг ривожланиши |
Ёши (ойлар) |
Ўйинчоқ ушлайди |
1 |
Қўлларини чалиштиради |
3–4 |
Кубикни қўлига олади |
6–7 |
Нарсаларни қаттиқ ушлаб туради |
10 |
Предметни ушлайди |
3–4 |
Нарсаларни жойини ўзгартиради |
5 |
Бир оз ушлаб туради |
7–8 |
Объектни қўйиб юборади |
12 |
Жадвал 6. Нутқ ва эшитишнинг ривожланиш босқичлари.
Нутқ ва эшитишнинг ривожланиш босқичлари | |||
Болани ривожланиши |
Ёши (ойлар) |
Боланинг ривожланиши |
Ёши (ойлар) |
Илжаяди |
1–1,5 |
2 сўз |
12 |
Гу-гу қилади |
2 |
3 сўз |
14 |
Товушга қарайди ва овоздан танийди |
4 |
Тушунарсиз гапиради |
12–14 |
Қўнгироқни эшитади |
5 |
4–6 сўз |
15 |
Кулади |
4–5 |
7–20 сўз |
17 |
Гувранади |
6–7 |
Иккита сўз бирга |
19–21 |
Имо-ишора қилади, ўйнайди |
9–10 |
50 сўз |
21–24 |
«она» ёки «бува» бошқа одамларга |
10–11 |
250 сўз |
36 |
Биринчи сўз |
11 |
3 сўздан жумла |
36 |
«она» деб тўғри одамга айтади |
10–11 |
Кўпликнинг шаклларини қўллайди |
36 |
Бу бўлимда келтирилган ўсиш ва ривожланиш кўрсаткичлари – бу фақатгина мўлжал олувчи кўрсаткичлар, бола улардан олдинга ўтиб кетиши ва орқада қолиши ҳам мумкин. Боланинг саломатлигини баҳолашда, бола ривожланишидаги ўзгаришларни ўзига хослигини аниқлаш ва уларни коррекцияси ҳақида хулоса қилиш учун бола ўсиши ва ривожланишининг доимий равишда баҳолаш ва мониторингини ўтказиш лозим.
2 БЎЛИМ. ОВҚАТ ВА БОЛАЛАРНИ ОВҚАТЛАНТИРИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
Болаларнинг ўсиш ва ривожланишидаги четланишларнинг таҳлили кўкрак ёшидаги болаларни ва илк гўдак ёшидаги болаларни оптимал овқатлантириш ва рационал эмизиш соғлиқ, жисмоний ва руҳий ривожланишни белгилайдиган энг муҳим омиллар қаторига киради. Кўкрак билан эмизиш амалиёти, эмизиш схемалари ва эмадиган ва илк ёшдаги болаларнинг овқатланиш статуси устидан мунтазам назоратни амалга ошириш зарур, шундагина мавжуд муаммоларни аниқлаш ва соғлиқ ёмонлашувининг ва болаларнинг секин ўсишининг олдини олиш стратегиясини ишлаб чиқиш мумкин.
1 БОБ. КЎКРАК СУТИ БИЛАН ЭМИЗИШ
1.1. Кўкрак билан эмизиш нима учун муҳим
Онага қандай ёрдам беришни билишдан илгари, кўкрак билан эмизишнинг қанчалик муҳимлиги ва унинг афзаллиги нимада эканлигини тушунишингиз лозим. Сиз кўкрак сути ва унинг ўрнини босувчи махсулотлар орасидаги фарқни билишингиз, сунъий овқатлантиришнинг хавфли эканлигини тушунишингиз керак.
Чақалоқ болалар учун энг яхши таом - кўкрак сути ҳисобланади, у бола ҳаётининг дастлабки 6 ойида унга керакли ҳамма озиқ-овқат моддалари билан таъминлайди. Бундан ташқари, унинг таркибида жажжи инсоннинг ноёб эҳтиёжларини қондирадиган озиқ-овқат моддалари – айрим ўрнини алмаштириб бўлмайдиган поли-тўйинмаган ёғ кислоталари, айрим сут оқсиллари ва осон сўриладиган шаклдаги темир моддаси бўлади. Кўкрак сути шунингдек саноат томонидан ишлаб чиқариладиган болалар овқат аралашмаларида бўлмайдиган ва микробли ҳамда вирусли инфекциялардан ҳимояни таъминлайдиган, шунингдек янги туғилган чақалоқ ичагининг мослашувига ва ривожланишига имкон бера оладиган иммунологик ва биологик актив моддаларни сақлайди.
Жадвал 7. Етилган кўкрак сути, сигир сути ва болалар озиқ аралашмасининг таркиби
Етилган кўкрак сути, сигир сути ва болалар озиқ аралашмасининг ( 100 мл) таркиби | ||||
Таркиби
|
Етилган кўкрак сутининг ўртача кўрсаткичлари |
Болалар озиқ-аралашмаси
|
Сигир сути
|
Уй шароитида тайёрланган озиқ аралашмаси |
Энергия (кДж) |
280 |
250–315 |
276 |
221 |
Энергия (ккал) |
67 |
60–75 |
66 |
63 |
Оқсил (г) |
1,3 |
1,2–1,95 |
3,2 |
2,1 |
Ёғ (г) |
4,2 |
2,1–4,2 |
3,9 |
2,5 |
Углевод (г) |
7 |
4,6 – 9,1 |
4,6 |
8,0 |
Натрий (мг) |
15 |
13–39 |
55 |
36 |
Хлор (мг) |
43 |
32,5–81 |
97 |
63 |
Кальций (мг) |
35 |
59 |
120 |
75 |
Фосфор (мг) |
15 |
16,3–58,5 |
92 |
60 |
Темир (μг) |
76 |
325–975 |
60 |
39 |
Витамин А (μг) |
60 |
39–117 |
35 |
23 |
Витамин С (μг) |
3,8 |
5,2 |
1,8 |
1,2 |
Витамин D (μг) |
0,01 |
0,65–1,63 |
0,08 |
0,05 |
Жадвал 8. Она сути, ҳайвонлар сути ва сунъий арашмалар орасидаги тафовутлар
|
Она сути |
Ҳайвон сути |
Сунъий сут аралашмалар |
Бактериал қўзғатувчилар |
Йўқ |
Эҳтимолли |
Тайёрлашда эҳтимоли бор |
Инфекцияга қарши омиллар |
Мавжуд |
Йўқ |
Йўқ |
Ўсиш омиллари |
Мавжуд |
Йўқ |
Йўқ |
Оқсиллар |
Керакли миқдорда, енгил ҳазм бўлади |
Жуда кўп, ҳазм бўлиши қийин |
Қисман коррекция қилинган |
Ёғлар |
Кераклича ёғ кислоталари, овқат ҳазм қилиш учун липаза мавжуд |
Асосий ёғ кислоталари кам, липаза йўқ |
Асосий ёғ кислоталари кам, липаза йўқ |
Темир |
Озроқ, яхши сўрилади |
Оз миқдорда, камроқ сўрилади |
Қўшимчалари кўп, ёмон сўрилади |
Витаминлар |
Етарлича |
“А” ва “С” етарли эмас |
Витамин қўшимчалари |
Сув |
Етарлича |
Қўшимча талаб қилинади |
Қўшимча керак бўлади |
Сут таркибидаги ўзгаришлар
Оғиз сути – бу туғруқдан кейинги бир неча кун давомида келадиган сутдир. У куюқ, сарғиш рангда бўлади.
Етилган сут – бу сут бир неча кундан кейин ҳосил бўлиб, сутнинг миқдори ошади. Кўкрак тўлади, шишади ва оғирлашади. Бу ҳолат айрим ҳолларда “сут келиши” деб айтилади.
Эртанги сут – бу эмизишнинг бошида ажраладиган сут.
Кечки сут –бу эмизишнинг охирида ҳосил бўладиган сут.
Кечки сут ранги бўйича эртанги сутга нисбатан оқишроқ. Чунки унинг таркибида ёғлар кўп. Бу ёғ бола учун асосий қувват манбаи ҳисобланади. Шу сабабли болани кўкракдан жуда эрта ажратмаслик муҳим.
Эртанги сут кечки сутга нисбатан кўкимтир, у кўп миқдорда ажралиб чиқади ва болани етарли миқдорда оқсил, лактоза ва бошқа компонентлар билан таъминлайди. Бола эртанги сутни истеъмол қилганлиги сабабли ўзига керакли миқдордаги сувни қабул қилади. Болага ҳаётнинг биринчи 4 – 6- ойлигида, ҳатто иссиқ ҳаво иқлимида ҳам қўшимча ичимлик керак эмас. Агар у чанқоғини сув билан қондирса, унда кўкрак сутини кам истеъмол қилади.
Жадвал 9. Оғиз сути
ТАЪРИФИ |
МАЗМУНИ |
Иммуноглобулинларга бой |
- Инфекция ва аллергиядан ҳимояни таъминлайди |
Лейкоцитларга бой |
- Инфекциядан ҳимоя қилади |
Бўшаштирувчи таъсирга эга |
- Меконийнинг ажралишига кўмаклашади ва сариқликнинг олдини олади |
Ўсиш омилларига эга |
- Ичакларнинг етилишига ёрдам беради, аллергия белгиларининг олдини олади |
А Витаминига бой |
- Инфекцияга берилувчанликни сусайтиради, кўз касалликларининг олдини олади |
Кўкрак билан эмизишнинг руҳий афзалликлари
Гўдак бола учун:
• Болада диспепсик касалликларни камайтиради.
• Респиратор инфекциядан ҳимоя қилади.
• Отитнинг учрашини камайтиради.
• Некротик энтероколит, менингит, ботулизм ва бошқа касалликлардан ҳимоя қилади.
• Аутоиммун касалликлар хусусан, 1 тип қандли диабет келиб чиқишининг олдини олади.
• Тўсатдан ўлим ҳолатини камайтиради.
• Сигир сутига нисбатан аллергия ҳолатини камайтиради.
• Болада келажакда семириш хавфини камайтиради.
• Сут таркибидаги ярим тўйинган ёғлар бўлганлиги ҳисобига болани психомотор ривожланишини ва кўриш қобилиятини яхшилайди.
• Сутдаги омиллар ҳисобига IQ шкаласига биноан боланинг ақлий ривожланишини оширади.
• Жағлар ривожланиши ва шаклини яхшиланиши ҳисобига тишлар аномалияларини камайтиради.
Она учун:
Эрта кўкракка кўйиш онанинг туғрукдан сўнги даврда кучларини тикланишини таъминлайди, бачадон қисқаришини тезлаштириш ва қон кетишининг олдини олиши туфайли оналар ўлимини камайтиради, ҳамда қон кетишини камайиши туфайли онада гемоглобин заҳирасини сақлайди.
• Климакс олди даврда кўкрак саратонини келиб чиқиш хавфини камайтиради.
• Тухумдонлар саратонини камайтириш эҳтимоли бор.
• Суяклар минерализациясини яхшиланиши ҳисобига климаксдан кейинги даврда сон суяклари синишининг олдини олади.
Кўкрак билан эмизишнинг руҳий афзалликлари
Кўкрак билан эмизиш она билан бола ўртасида нозик, узвий муносабатни шакллантиради. Бундан ташқари чуқур ҳиссий қониқиш олади. Туғруқдан кейин дарҳол яқин мулоқотда бўлиш бу ўзаро муносабатларни шакллантиради.
Болалар туғруқдан сўнг онаси билан қолса ва дарҳол кўкрак билан эмизилса кам йиғлайди ва тез ривожланади.
Кўкрак билан боласини боқадиган оналар боласига меҳрибон бўлади. Бола ўзига кам эътибор талаб қилади. Оналар ўз боласидан воз кечиши камаяди ёки боласини хафа қилмайди.
Айрим текширишлар шуни кўрсатадики, кўкрак билан эмизиш болани ақлий ривожланишига ижобий таъсир қилади. Кам вазнда туғилган болалар ҳаётининг биринчи ҳафтасида кўкрак сути билан эмизиб боқилса, каттароқ ёшда ақлий баҳолаш ўтказилганда, сунъий овқатлантирилган болаларга нисбатан яхши натижалар кўрсатган.
Она сутининг инфекцияга қарши моҳияти
1. Она организмидаги лейкоцитлар ҳимоя антитаналарини ишлаб чиқаради.
2. Алоҳида лейкоцитлар кўкрак безларига тушиб у ерда антитаналарни ишлаб чиқаради.
3. Онадаги инфекцияга қарши антитаналар сутга тушиб болани ҳимоя қилади.
Тавсиялар
• Бола туғилгандан кейин илк 30-60 дақиқа давомида кўкракка тутинг.
• 6-ойгача фақат кўкрак сути билан боқинг.
• 6-ойдан кейин қўшимча овқат беринг.
• Кўкрак билан эмизишни 2 ёшгача ва ундан ортиқ давом эттириш мумкин.
Кўкрак ёшидаги болаларни овқатлантиришнинг ҳар хил турларини баён қилишда қўлланиладиган атамалар
1. Истисносиз кўкрак билан эмизиш:
Истисносиз кўкрак билан эмизиш – бу фақат кўкрак билан эмизиш, қўшимча овқат ва ичимликларсиз, шу жумладан сув ҳам берилмаслик (дори дармон, витамин, минерал қўшимчалардан ташқари; ўз онасининг соғилган кўкрак сути ҳам мумкин).
2. Кўкрак билан эмизишнинг устуворлиги билан овқатлантириш:
Кўкрак билан эмизишнинг устуворлиги билан овқатлантириш – кўкрак билан эмизишдан ташқари болага кам миқдорда сув ёки ичимлик, масалан, чой бериш.
3. Кўкрак билан тўлиқ эмизиш:
Кўкрак билан тўлиқ эмизиш – бу истисносиз кўкрак билан эмизиш ёки эмизишнинг устуворлиги билан овқатлантириш.
4. Шиша идишдан овқатлантириш:
Шиша идишдан овқатлантириш – бу болани шиша идиш ёрдамида унинг ичида нима бўлишидан қатъий назар, ҳаттоки, соғилган кўкрак сути бўлса ҳам, овқатлантириш ҳисобланади.
5. Сунъий овқатлантириш:
Сунъий овқатлантириш – бу болани сунъий озуқалар билан овқатлантириш бўлиб, бунда кўкрак билан умуман эмизилмайди.
6. Қисман кўкрак билан эмизиш:
Қисман кўкрак билан эмизиш-бу болани кўкрак билан эмизиш билан бир қаторда, сут, бўтқа ёки бошқа овқатлар билан сунъий овқатлантириш ҳамдир.
7. Ўз вақтидаги қўшимча овқатлантириш:
Ўз вақтидаги қўшимча овқатлантириш – болани 6 ойлигидан бошлаб кўкрак сути билан бирга бошқа қўшимча овқатлар билан овқатлантириш.
1.1. Кўкрак билан эмизиш
Сўрғич ҳалқаси атрофида "Монтгомер безлари" деб номланувчи кўп сонли майда безлар жойлашган. Бу безлар ёғсимон суюқлик ишлаб чиқариб, терини соғлом ҳолатда тутиб туради. Кўкрак бези ичида майда халтачалар кўринишида альвеолалар жойлашган бўлиб, сут ҳосил қилувчи безларни ҳосил қилади. Пролактин гормони бу безларда сут ҳосил бўлишини стимуллайди. Альвеола атрофида мушак толалари жойлашган бўлиб, улар қисқаради ва сутни сиқиб чиқаради. Окситоцин гормони мушак толалари қисқаришини стимуллайди. Кичик найчалар ёки ўтиш йўллари альвеоладан сутни чиқаради. Ареола остида ўтиш йўллари кенгайиб, сут синусларини ҳосил қилади. Бу ерда эмизишга тайёргарлик вақтида сут тўпланади. Сўрғич орқали ўтиб, найчалар тораяди.
Секретор альвеолалар ва найчалар тутиб турувчи бириктирувчи тўқима ва ёғ билан ўралган. Айнан шу тўқималар кўкрак бези шаклини ва ўлчамини аниқлайди. Ҳам кичик, ҳам катта кўкрак безлари бир хил миқдордаги кўп сут ишлаб чиқарувчи безларни тутади.
Пролактин
Бола кўкракни эмаётган вақтида сўрғичдан импульслар сут безларига келади. Бу импульсларга жавобан, гипофизнинг олдинги бўлаги пролактинни ишлаб чиқаради. Пролактин қондан сут безларига келиб, секретор сут безларини стимуллайди ва сут ишлаб чиқарилади. Бола кейинги сафар овқатлантирилганда кўкрак безига келиб тушган сутни сўради. Биз биламиз, бола қанчалик кўп эмса, сут безларидан шунчалик кўп сут ишлаб чиқарилади. Шундай қилиб, бола қанчалик кўп эмса, шунчалик кўп сут ишлаб чиқарилади.
· Пролактин тунда кўп ишлаб чиқарилади, бундан чиқди, сут ишлаб чиқишини сақлаб туриш учун тунда эмизиш фойдали.
· Пролактин онани бўшаштиради ва баъзида уйқучанликни чақиради. Шунинг учун тунда ҳатто эмизаётган вақтида у одатда яхши дам олади.
· Пролактинга тегишли гормонлар овуляцияни сусайтиради, шу тарзда кўкрак билан эмизиш онани янги ҳомиладорликдан сақлайди. Бу ҳолларда тунда кўкрак билан эмизиш муҳим.
Кўпчилик аёлларда боласига кераклигидан кўп сут ишлаб чиқарилади. Агар онанинг эгизак боласи бўлиб ва улар кўкракни эмса, кўкрак безлари иккаласи учун сут ишлаб чиқаради. Кўпчилик оналарда иккита болага етадиган сут ишлаб чиқарилади.
Агар бола кам эмса, сут безлари кам сут ишлаб чиқаради.
Агар бола эмишни тўхтатса, сут безлари тез орада сут ишлаб чиқаришни тўхтатади.
Окситоцин рефлекси
Бола кўкракни эмиш вақтида сенсор импульслар сўрғичдан бош мияга келади. Бунга жавобан гипофиз орқа бўлаги окситоцинни ажратади. Окситоцин сут безлари қон томирларига тушади ва альвеолалар атрофидаги мушак толалари қисқаришини стимуллайди. Альвеолаларда тўпланган сут найчалар орқали сут синусларига ўтади. Баъзида сут ташқарига оқади. Мана шу окситоцин рефлекси ёки сут хайдаш рефлекси дейилади.
Окситоцин пролактинга қараганда тез ишлаб чиқарилади. У айни озиқлантириш учун сутнинг сут безларига келишини стимуллайди. Окситоцин бола кўкракни эмишидан олдин ишлаб чиқарилади, яъни она эмизишига тайёргарлик кўраётганда. Окситоцин рефлекси ишлаб чиқарилмай қолган ҳолларда, болада сутни олишида қийинчиликлар пайдо бўлиши мумкин. Сут безлари сут ишлаб чиқаришни тўхтатгандек кўриниши мумкин. Аммо сут безлари сут ишлаб чиқаришни давом эттиради, лекин оқмайди. Окситоцин учун кейинги муҳим далил шуки, у туғруқдан кейин бачадон қисқаришини таъминлайди. Бу ўз навбатида бачадондан қон кетишини тўхтатади, лекин баъзида бир неча кунлар давомида бачадонда оғриқ ва қон қуйилиши бўлиши мумкин, оғриқ анча кучли бўлади.
Окситоцин рефлексини кучайтирувчи ва тўхтатувчи факторлар
Яхши ҳиссиётлар, масалан, она боласидан кўнгли тўқ бўлганда, унга меҳр билан муносабатда бўлса ёки унинг сути боласи учун энг яхши озуқа эканлигига ишонса – окситоцин рефлекси иши кучайиб, сут қуйилиб келади. Болага тегиш, кўриш ёки унинг йиғисини эшитиш каби сезгилар ҳам окситоцин рефлексини кучайтиради.
Лекин ёмон ҳиссиётлар, оғриқ, ҳаяжонланиш ёки сутнинг миқдорига шубҳаланиш рефлекс ишини тўхташиши мумкин ва сут келиши тўхтайди. Бахтга қарши бу вақтинчалик ҳодисадир.
Окситоцин рефлексини тушунишда она ва бола ўртасидаги муносабатга тегишли иккита асосий банд муҳимдир:
- оналар боласини кўриши, унга тегиши ва қайғуриши учун болани доимо ёнида тутиши лозим. Бу кўкрак сутининг келишини кўпайтириб, онани эмизишга йўналтиради. Она боласидан алоҳида бўлган ҳолларда окситоцин рефлекси бундай тез ишлаб чиқарилмайди.
- Сиз она билан суҳбатлашаётган вақтингизда унинг ҳиссиётларини тушунишингиз керак. Унинг кайфиятини кўтариб, ишончини оширишингиз муҳим ва шу билан бирга кўкрак сути келиши таъминланади. Кайфиятини бузадиган ёки сут келишига шубҳаланишга мажбур қилувчи сўзларни ишлатиш керак эмас.
Оналар кўпинча окситоцин рефлексини билишади. Окситоцин рефлексининг улар ёки Сиз билиб олишингиз мумкин бўлган бир нечта белгилари мавжуд.
Фаол окситоцин рефлексининг белгилари ва сезгилари
Она англаши мумкин:
· Болани эмизиш вақтида ёки эмизишдан олдин сут безлари сиқилиши ёки игна санчигандай бўлиши.
· Бола йиғисини эшитганда ёки у ҳақда ўйлаганда кўкрак безларидан сут ажралиши.
· Бола кўкракни эмаётган вақтида, иккинчи кўкракдан сут ажралиши.
· Эмизиш вақтида агар бола кўкракни қўйиб юборса кўкрак безларидан сутнинг отилиб чиқиши.
· Биринчи ҳафта давомида эмизиш вақтида бачадон қисқариши туфайли оғриқ, баъзида қон кетиш тарзда кузатилиши мумкин.
- Боланинг секин чуқур сўриши ва ютиши, унинг оғзига сут келаётганлигидан билдиради
Бир неча белги, сезгилар ёки ҳиссиётлар бўлганда, она ўзида фаол окситоцин рефлекси ва кўкрак сути келаётганлигига ишониши мумкин. Аммо онада фаол окситоцин рефлекси бўлса ҳам, у бу ҳиссиётларни сезмаслиги ва белгиларни ўзида кузатмаслиги мумкин.
Кўкрак сути ишлаб чиқаришини тўхтатувчи факторлар (ингибиторлар)
Сут ишлаб чиқаришни сут безларининг ўзи назорат қилади. Кўкрак сути ўзида сут ҳосил бўлишни қисқартирадиган ёки тўхтатадиган моддаларни тутади. Кўкракда кўп сут қолган ҳолларда ингибитор безли ҳужайраларда унинг секрециясини тўхтатади. Бу сут айниқса безларининг ҳаддан ташқари тўлиб кетишидан ҳимоя қилади. Бу агар бола ўлган ёки бошқа сабабларга кўра кўкракни эмишни тўхтатган ҳолатларда жуда муҳим. Агар кўкрак сути эмганда ёки соғганда сут безларидан чиқса, ингибиторлар ҳам чиқиб кетади. Шунда сут безлари кўп сут ишлаб чиқара бошлайди. Бола кўкракдан эмишни тўхтатгандан, кўкракда сут безлари сут ишлаб чиқаришни тўхтатади. Агар бола асосан битта кўкракни эмса, бу ҳолда сут безлари кўп сут ишлаб чиқаради, ҳажми бўйича ҳам бошқасидан катта бўлади. Сут безларида сут ҳосил бўлиши давом этиши учун, уларни доим бўшатиб туриш керак. Агар бола ҳеч қайси кўкракни эммаса, бу ҳолда сут ишлаб чиқишни сақлаб қолиш учун уни соғиш лозим.
Боланинг рефлекслари.
Асосий учта рефлекс мавжуд: қамраб олиш (излаш), сўриш ва ютиш. Боланинг лаби ёки лунжи бирор нарсага тегса, оғзини очади ва бошини буриб кўкракни излайди. У тилини пастга туширади ва олдинга ҳаракатлантиради. Бу ҳаракат “қамраб олиш ёки излаш рефлекси“ дейилади. Табиийки, бола “қамрайдиган“ кўкрак бўлиши керак. Бола танглайига бирор нарса тегса, сўриб бошлайди ва оғзи сутга тўлгач ютади.
Кўкракка тўғри қўйиш
Бола ареоланинг катта қисмини ва унинг остидаги тўқимани оғзи билан ушлайди. Сут синуслари ареола ости тўқимасида жойлашган. У кўкрак тўқимасини узун "сўрғич" шаклида тортади. Ҳақиқий сўрғич бу "сўрғич"нинг учдан бир қисмини ташкил этади.
Бола сўрғични эмас, кўкракни эмади.
Бола тилининг ҳолатига эътибор беринг:
– Тил олдинга итарилиб, пастки милк ва сут синуслари орасида жойлашган. У кўкрак тўқимаси "сўрғичида" чашкасимон шаклга кирган.
– Сўрганда у кўкрак тўқимасини "сўрғич" шаклида тортиб, оғзида тутади.
– Окситоцин рефлекси туфайли сут синусларига тушади.
– Тил босими остида сут синусларидан сут бола оғзига тушади.
Агар бола кўкракни тўғри олган бўлса, у сутни енгил сиқади ва бу жараён "самарали эмиш" дейилади. Кўкракни тўғри эмиш ташқи белгиларига ахамият бериш лозим:
– Оғзи катта очилган;
– Пастки лаби ташкарига қайирилган;
– Тили кўкрак атрофида;
– Ияги кўкракка тегиб турибди;
– Ареола купроқ бола оғзининг юқори қисмида кўринган.
Яна шуни тушуниш муҳимки, бундай кўкракни сўрганда, бола оғзи ва тили сўрғични ва кўкрак терисини шикастламайди.
Болани кўкракка нотўғри эмганда, ареоланинг катта қисми хамма томондан кўринади.
Асосий лаҳза: Агар Сиз ареоланинг кўп қисмини кўрсангиз, бу бола кўкракка нотўғри тутилгани эмас. Баъзи бир оналарда ареола жуда катта бўлади, Сиз уни бола кўкракка тўғри тутилганда ҳам кўришингиз мумкин. Бола оғзи устидаги ва остидаги ареола қисмини солиштириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Схема 1. КЎКРАККА НОТЎҒРИ ҚЎЙИШНИНГ ОҚИБАТЛАРИЖадвал 10. Кўкракка нотўғри қўйиш сабаблари.
Овқатлантириш учун шишачалардан фойдаланиш |
|
Тажрибасиз она |
|
Функционал қийинчиликлар
|
|
Малакали қўллаб-қувватлашнинг йўқлиги
|
|
Кўкрак билан эмизиш қўйидаги кўпгина ҳолатларда самарали бўлади:
• Она ўзини яхши ҳис қилмоқда.
• Бола кўкракка тўғри қўйилган бўлиб, самарали эмишга имкон беради.
• Бола хоҳлаганча кўп ва узоқ эмади.
• Атрофдагилар кўкрак билан эмизишга кўмаклашади.
1.1. Соғлиқни сақлаш амалиёти
Саломатликни ҳимоя қилиш бўйича амалий машғулотлар кўкрак билан озиқлантиришга катта таъсир этади. Нотўғри соғлиқни сақлаш тажрибаси кўкрак билан озиқлантиришга ҳалақит беради ва сунъий овқатлантириш тарқалишини таъминлайди. Тўғри соғлиқни сақлаш тажрибаси кўкрак билан овқатлантиришни қўллаб – қувватлайди. Оналикни ҳимоя қилувчи ҳизматлар туғруқдан кейин дарҳол кўкрак билан эмизишини бошлашлари учун, оналарни тайёрлашга ёрдам беради. Бу даврда кўкрак билан эмизишни йўлга қўйишда оналарга ёрдам беради. Бошқа соғлиқни сақлаш органлари боланинг икки ёш ва ундан ортиқ кўкрак билан эмизишини давом эттиришига ёрдамлашишда муҳим рол уйнайди.
1989 йилда ЖССТ ва ЮНИСЕФ "Кўкрак билан эмизишни қўллаб-қувватлаш, ҳимоялаш ва ҳамкорлик: туғруққа ёрдам кўрсатувчи хизматларнинг муҳим роли" номи остида ҳамкорликдаги ҳисоботини нашрдан чиқарди. Унда оналикни ҳимоя қилувчи хизматлар кўкрак билан овқатлантиришни қандай қўллаб-қувватлашлари мумкинлиги ёзилган. "Ўн қадам" ҳамкорликдаги ҳисобот асосий тавсияларининг қисқача таърифини тақдим этади. Улар асосан "Болага дўстона муносабатдаги шифохоналар" учун хизмат қилади. Агар оналикни ҳимоя қилувчи хизматлардан бирортаси "болага дўстона муносабат" номини олмоқчи бўлса, "Ўн қадам" нинг ҳаммасига риоя этиши керак.
Муваффақиятли эмизиш томон "10 қадам"
Ҳомиладорлик, туғишда тиббий ёрдам кўрсатиш ва чақалоқни парваришлаш бўйича хизмат кўрсатувчи ҳар бир тиббий муассаса:
1. Кўкрак билан эмизиш бўйича жорий килинган қоидаларга қатъиян амал қилиши, уларни тиббий ходимлар ва туққан аёлларга мунтазам етказиб туриши.
2. Барча тиббий ходимларни кўкрак билан эмизишни иш жараёнига тадбиқ этиш борасида зарур бўлган кўникмаларга ўргатиши.
3. Барча ҳомиладор аёлларни эмизишнинг афзалликлари ҳамда қандай эмизиш кераклигидан хабардор қилиши.
4. Бола туғилганидан сўнг ярим соат ичида эмизишни бошлашда оналарга ёрдам бериши.
5. Оналарга қандай эмизишни ҳамда ўз фарзанди билан вақтинча бўла олмаган ҳолда ҳам сут ҳосил бўлишини қувватлаб туришни кўрсатиши.
6. Тиббий кўрсатмалардан ташқари ҳолларда чақалоққа она сутидан бошқа ҳеч қандай овқат ва ичимлик бермаслиги.
7. Оналар ва чақалоқларнинг бир палатада куну тун бирга бўлишини амалиётга киритиши.
8. Гўдакни режали эмас, балки талабига кўра эмизилишини рағбатлантирилиш.
9. Кўкрак билан эмизилаётган янги туғилган чақалоқларга она кўкрагини рад этувчи ҳеч қандай воситалар ва тинчлантирувчи моддалар (сўрғич) берилмаслиги.
10. Эмизишни қўллаб-кувватловчи гуруҳлар тузилишини рағбатлантириши ҳамда туғруқхонадан ёки шифохоналардан чиқарилаётган оналарни шундай гуруҳларга юбориши лозим.
Кўкрак билан эмизишда антенатал тайёргарлик
Оналар гуруҳи билан:
Кўкрак билан эмизиш афзаллигини тушунтиринг.
Кўкрак билан эмизиш бўйича оддий маълумот бериш.
Туғруқдан кейинги бўладиган воқеаларни тушунтиринг.
Оналар саволларини муҳокама қилиш.
Ҳар бир она билан алоҳида:
Кўкрак билан эмизишда олдинги тажрибаси ҳақида сўраб – суриштиринг.
Унда бирор – бир савол ёки хавотир бор – йўқлигини сўраш.
Агар у сут безлари бўйича хавотирда бўлса уларни кўздан кечириш.
Онада ишонч пайдо қилиш ва Сиз унга кўмаклашишингизни тушунтириш.
Лактациядан олдинги даврда овқатланиш хавфи.
Болага илк кўкрак билан эмизишдан аввал ҳеч нима берманг.
Лактациядан олдинги овқатлантириш хавфи қуйидагилардан иборат:
У оғиз сути – боланинг энг дастлабки озуқаси ўрнини олади.
Болада диарея, септицемия ва менингит каби инфекциялар ривожланиш эҳтимоли юқори.
Болада сунъий озуқа протеинларни қабул қилолмаслик, аллергия, масалан, экзема пайдо бўлиши эҳтимоли юқори.
У сўришни шакллантиришга ҳалақит беради.
Болани очлиги қониқтирилганлиги сабабли, у сўришни унчалик истамайди.
Агар бола сўрғичли шишачадан сунъий озуқа билан овқатлантирилса, кўкракни олиши қийинроқ бўлади.
Бола сут безларини кам сўради ва кам стимуляция қилади.
"Сут келиши учун" кўп вақт талаб этилади ва бу ҳам кўкрак билан эмизишда қийинчилик туғдиради.
Агар бола ҳаттоки бир неча маротабагина лактациядан олдин овқатлантирилса, онада сут безларидаги қийинчиликлар, масалан, сутнинг димланиб қолиш каби ҳолатлар кузатилиши мумкин. Кўкрак билан эмизишни эртароқ тўхтатиш эҳтимоли истисносиз кўкрак билан эмизишга қараганда, эртароқ пайдо бўлади.
Она ва бола бирга бўлишининг ва боланинг талабига кўра эмизишнинг афзалликлари
Она ва боланинг бирга бўлиши ва талабига кўра эмизиш руҳий боғлиқлик ва кўкрак билан эмизишни шакллантиришда ёрдам беради.
Биргаликда бўлишнинг афзалликлари:
- Она боласини кўриб туради, бу руҳий боғликлик пайдо бўлишига ёрдам беради.
- Бола кам йиғлайди, уни шиша идишдан овқатлантириш сабаби камаяди.
- Она кўкрак билан эмизишга кўпроқ ишонч ҳосил қилади.
- Кўкрак билан эмизиш давомлироқ бўлади.
Талабига кўра эмизишнинг афзалликлари:
- Кўкрак сути тезроқ келади.
- Боланинг вазни тез ошади.
- Кўкрак бези дағаллашиш муоммолари камаяди.
- Болани кўкрак билан эмизишга ўргатиш осонроқ.
Кўкрак билан эмизишнинг эрта босқичида онага қандай ёрдам бериш
Шошилманг ва шовқин кўтарманг:
Ҳатто бир неча дақиқа вақтингиз бўлганда ҳам хотиржам ва шошилмасдан гапиринг.
Онадан у ўзини қандай ҳис қилаётганлигини ва кўкрак билан эмизиш қандай кечаётганлигини сўранг.
Унга қандайдир маълумот бериш ёки таклиф қилишдан олдин она ўзини қандай ҳис қилаётганлигини айтишига имкон беринг.
Кўкрак билан эмизишни кузатинг.
Онани кўкрак билан эмизаётган вақтида хотиржам кузатишга ҳаракат қилинг.Агар боланинг жойлашуви яхши ва кўкракка тўғри тутилган бўлса, онанинг ҳаракатларини маъқулланг. Ортиқча кўрсатмаларнинг ҳожати йўқ.
Агар зарур бўлса, қулай жойлашиб олишга ёрдам беринг.
Агар онада ноқулайлик бўлса ёки бола кўкракка нотўғри тутилган бўлса, унга керакли ёрдамни кўрсатинг.
Онага ўринли маълумотни беринг.
Онада талабга кўра эмизиш бўйича болада овқатланишга ҳохиш борлигини билдирувчи белгилар ҳақида билими борлигига ишонч ҳосил қилинг.
Онанинг саволларига жавоб беринг.
Онада сўрамоқчи бўлган бир қанча саволлари бўлиши мумкин. Ёки суҳбат жараёнида уни нимадир безовта қилаётганлигини билиб оласиз. Унга қандай маълумот керак бўлса, оддий ва аниқ қилиб тушунтиринг.
"Муваффақиятли кўкрак билан эмизиш томон ўн қадам" 10 қадам ошкор этади:
Кўкрак билан эмизишни қўллаб-қувватловчи гуруҳлар тузишни кенгайтириш ва туғруқхона ёки шифохонадан жавоб берилган оналарни бу гуруҳларга йўналтириш. Кўпчилик оналар кўкрак билан эмизишдан воз кечишади ёки бола ҳаётининг биринчи ҳафталаридан қўшимча овқат беришни бошлашади. Кўпинча онада бундай ҳолларда қийинчиликлар пайдо бўлади. Шунга қарамасдан, оналарга хали сут "келиб" улгурмасдан ва кўкрак билан эмизиш йўлга қўйилмасдан, туғруқдан кейинги бир – икки кунда жавоб берилади. Ҳатто амалиёт яхши йўлга қўйилган шифохоналар ҳам ҳамма қийинчиликлардан ҳоли эмас. Улар оналар истисносиз кўкрак билан эмизишади деб ишонтира олмайдилар. Шунинг учун, она уйида бўлганида ҳар қандай ҳолат рўй бериши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.
Кўкрак билан эмизадиган оналарга ёрдамчи манбалар:
- Оила ва дўстларнинг қўллаб-қувватлаши.
Кўкрак билан эмизадиган оналарга ёрдамнинг имкони бор манбаларига киради. Оила ва ўртоқларнинг қўллаб-қувватлаши кўпинча қўллаб-қувватлашнинг асосий манбаси ҳисобланади. Кўкрак билан овқатлантириш анъана бўлганда ва оила аъзолари бир-биридан узоқда яшамаса умумий қўллаб-қувватлаш яхши бўлади. Аммо баъзи бир анъанавий тушунчалар хато бўлиши мумкин. Кўпгина аёллар, айниқса шаҳарда қўллаб-қувватлашга эга эмас. Унинг шишачадан овқатлантиришни маслаҳат берувчи қариндошлари ёки ўртоқлари топилиши мумкин.
- Шифохонадан жавоб берилгач бир ҳафта давомида эрта постнатал назорат.
Бу назорат кўкрак билан эмизишни кузатиш ва унинг қандай бораётганлигини ўз ичига олиши лозим. Она ҳали жиддий қийинчиликларга дучор бўлмасдан, Сиз унга майда қийинчиликларни тўғрилашига ёрдам беришингиз мумкин.
- Даврий назорат ва соғлиқни сақлаш хизматлари томонидан кўрсатиладиган ёрдамни давом эттириш.
Ҳар доим ҳамшира она билан муносабатда бўлганда, боланинг ёши иккига етгунча кўкрак билан эмизишни қўллаб-қувватлаши лозим.
- Соғлиқни сақлаш ходимларининг ёрдами.
Соғлиқни сақлаш ходимларининг кўкрак билан эмизувчи аёлларга ёрдам беришлари осон. Чунки улар яқин бўладилар. Улар соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларига қараганда оналар билан кўпроқ учрашиб, кўпроқ эътибор қаратадилар. Соғлиқни сақлаш умумий ишчи ходимларини кўкрак билан овқатлантириш масалалари бўйича маслаҳатлар беришга ўқитилса жуда фойдали бўлар эди.
- Кўкрак билан овқатлантиришни қўллаб-қувватлаш гуруҳлари.
Кўкрак билан эмизишни қўллаб-қувватловчи гуруҳлар
– Гуруҳ тиббий ходимлар томонидан ташкил этилиши мумкин. Гуруҳга кўкрак билан эмизишни жуда муҳим деб ҳисобловчи ёки аёллар маслаҳатхоналарида, туғруқхоналарда учрашиб бир-бирига ёрдам бериб келаётган оналар киради.
– Эмизувчи оналар гуруҳи кўпинча бирортасининг уйида ёки умумий жойларда 1-4 ҳафтада бир марта учрашиб турадилар. Уларнинг суҳбатлари давомида “Кўкрак билан эмизишнинг афзалликлари“ ёки “Қийинчиликларни енгиб ўтиш“ типидаги аниқ мавзулари бўлиши мумкин.
– Улар бир-бирларини қўллаб-қувватлаб, тажриба алмашишади. Пайдо бўлган қийинчиликларни енгишга ёрдамлашади. Улар ўзининг органинизмини яхши билишади.
– Гуруҳда кўкрак билан эмизишни кўпроқ биладиган қатнашувчи бўлиши керак. У бошқаларни ўқитади. Нотўғри қарашларини тўғрилай оладиган ва пайдо бўлган қийинчиликларни ҳал этиш усулларини таклиф этадиган қатнашувчи бўлиши керак. Бу гуруҳнинг ижобий йўналишига эга бўлишига ёрдам беради ва фақат имкониятларга қараб қолмайди. Бу тиббий ходим ёки муаммони чуқур тушунган ҳар қандай аёл бўлиши мумкин.
– Лозим бўлган ҳолларда мурожаат этиш учун гуруҳга маслаҳатчи керак. Бу кўкрак билан эмизиш бўйича махсус тиббий ходим бўлиши мумкин ва улар вақти-вақти билан учрашиб турадилар. Гуруҳга кўкрак билан эмизиш бўйича энг янги маълумотлар ҳам зарур. Тиббий ходим бунга ёрдам бериши мумкин.
– Оналар нафақат йиғилишлар вақтида бир-бирига ёрдам беришади. Балки нимадандир хавотирлик ёки иккиланишлар пайдо бўлганда бир-бирига мурожаат қилишлари мумкин.
– Кўкрак билан эмизишни қўллаб-қувватловчи гуруҳёлғиз оналар ҳаётида муҳим фактор бўлиши мумкин.
– Оналар бир-бирига кўкрак билан эмизиш бўйича ишончни шакллантиришида ва хавотирни камайтиришда муҳим фактор бўлиши мумкин.
– Улар бир-бирига тиббий ходимдан олиши мумкин бўлмаган ёрдамларни бериши мумкин.
Ётган ҳолда эмизаётган онага қандай ёрдам бериш
· "Онага" қулай бўшашган ҳолда ётиб олишига ёрдам беринг.
Агар у тирсакларига суянса, бўшаша олмайди.
- Унга болани қандай ушлашни кўрсатинг.
Бунда ҳам ўтириб эмизишдаги 4та асосий жиҳатлар катта аҳамиятга эга.
Она болани қўли билан пастдан кўтариб туриши, зарур бўлса, юқоридаги қўли билан кўкракни ушлаши мумкин. Агар она кўкракни ушламаса, у болани юқоридаги қўли билан ушлаши мумкин.
Эмизиш учун бошқа ҳолатлар жуда кўп. Масалан, она тик туриб кўкрак билан эмизиши мумкин. Энг муҳими, қандай ҳолат бўлмасин, бола самарали эмиш учун оғзини катта очиб, кўкракни оғзига тўлдириб олиши керак.
Масалан:
- Она болани "қўлтиқ остидан" ҳолатида ушлаган.
- Она болани эмизаётган, кўкракка қарама-қарши қўлда ушлаган.
Болани кўкракка қўйишда онага қандай ёрдам бериш :
- Она билан сўрашиш ва кўкрак билан эмизиш қандай кечаётганлигини сўраб-суриштириш;
- Кўкрак билан эмизишга баҳо бериш;
- Унга кўмаклашиш мумкинлигини тушунтириш ва кўрсатиб беришга унинг розилигини сўраш;
- Онага қулай ва эркинлигига ишонч ҳосил қилинг.
Ўзи ҳам қулай ва эркин ҳолатда ўтириб олиши болани қандай ушлашни тушунтириш ва керак бўлса, буни кўрсатиш.
4та асосий жиҳатлар:
– чақалоқнинг боши ва танаси бир тўғри чизиқда туриши керак;
– чақалоқнинг юзи кўкракка қараган, бурни эса кўкрак учи сатҳида жойлашган бўлиши керак;
– чақалоқни она танасига яқинроқ тутиш керак;
– агар чақалоқ янги туғилган бўлса, унинг фақат боши ва елкасини эмас, балки бутун танасини тутиб туриш лозим.
Кўкракни қандай ушлашни онага кўрсатиш:
– бармоқлар билан пастдан кўкрак қафаси девори атрофида;
– кўрсаткич бармоқ билан кўкракни кўтариб;
– бош бармоқ кўкракнинг юқори қисмида туради;
– бармоқлар сўрғичга яқин турмаслиги лозим.
Кўкракни яхши олиши учун болага қандай ёрдам беришни онага тушунтириш ва кўрсатиш:
– Сўрғич билан боланинг лабига тегиниш;
– Бола оғзини катта очгунча кутиш;
– Тезда болани кўкракка яқин олиб келиб,унинг пастки лабини сўрғичдан пастга йўналтириш;
Онани муносабатига эътибор бериш ва бола эмганда унда пайдо бўладиган сезгиларни сўраш.
Бола кўкракка тўғри тутилганлиги белгилари борлигини текширинг. Агар у нотўғри тутилган бўлса, яна бир марта уриниб кўринг.
1.4. Кўкрак бези ҳолатлари
Кўкрак билан эмизишда қийинчилик туғдирадиган сут безларининг бир нечта умумий ҳолатлари мавжуд:
– ясси ёки ичига тортилган ҳамда узун ёки катта сўрғичлар
– дағаллашув
– сут йўлларининг беркилиши ва мастит
– сўрғичларнинг яллиғланиши ва ёриқлари (қийиқлари)
Кўкрак билан эмизишни давом эттириш ва онага ёрдам бериш учун бу ҳолатларни ўз вақтида ташҳислаш ва даволаш жуда муҳимдир.
Ясси ва ичига тортилган сўрғичларни олиб бориш
Антенатал даво- самарасиз бўлиши мумкин.
Масалан, сўрғичларни тортиш ёки сўрғич чиқариш учун махсус мослама тақиш натижа бермайди. Кўпгина аёллар кўкракларининг сўрғичлари туғруққа яқин ўз шаклини яхшилайди.
Болани кўкракка туғруқдан кейин дарҳол қўйганда ёрдам бериш жуда муҳим:
Онани ишончини оширинг.
Аввалига қийинроқ бўлишини, кейинчалик эса сабр-тоқат ва қатъиятликни намоён қилганда муваффақиятга эришиш мумкинлигини англатинг. Туғруқдан кейин бир ёки икки ҳафта ўтгандан сўнг кўкракни юмшаши ва шаклга кириши тўғрисида тушунтиринг.
Бола сўрғични эмас, кўкракни эмишини тушунтиринг.
Бундай аёлни боласи оғзига кўкракни катта қисмини олиши керак. Эмизиш жараёнида бола кўкрак ва сўрғични тортишини тушунтиринг.
Она билан бола ўртасидаги "тери-тери"га мулоқотини рағбатлантиринг, болани кўкракни топиб олиши учун ўз ҳолига қўйинг.
Болада кўкракнинг ўзига қизиқиш уйғонганида олишига имконият яратинг. Айрим болалар кўкракка ўзлари осонроқ мослашадилар.
Онага болани кўкрак олдида жойлаштиришига ёрдам беринг.
Агар болани ўзи кўкракни яхши ололмаса, унга қулайлик яратиб, кўкрак олдига жойлаштиришга ёрдам беринг. Онага бу ёрдамни сути келгунча, кўкраги тўлмасдан туриб беринг.
Болани кўкрак олдида ҳар хил вазиятларда жойлаштиришга ёрдам беринг.
Айрим вақт турли хил вазиятда жойлаштириш кўкракни тўғри олишга ёрдам беради. Масалан, оналар “қўл остидаги” ҳолат ёрдам беради, деб ҳисоблашади.
Онага шундай ёрдам берингки, эмизишдан олдин сўрғичлари чиқиб турсин.
Айрим вақтда эмизишдан олдин сўрғичлар стимуляцияси кўкракни олишга ёрдам беради. Балки, она учун кўкракни стимуляцияси етарлидир. Сўрғичларни чиқариш учун у сут соғувчи воситадан ёки шприцдан фойдаланиши мумкин.
Айрим вақтда кўкракка шакл бериш бола учун кўкракни олишни осонлаштиради. Кўкракка шакл бериш учун она кўкрагини тагидан тўртта бармоқлари билан устидан эса бош бармоғи билан бироз қисиб ушлаб туради. Лекин эҳтиёткор бўлиб бармоқларни сўрғичга яқин ушламаслик лозим.
Агарда бола бир ёки икки ҳафта давомида самарали эма олмаса онага ёрдам бериш керак.
Сутни соғиб пиёлачадан болани овқатлантириш.
Сутни соғиб туриш кўкракларни юмшатишга олиб келади. Болага эса юмшоқ кўкракни олиш осонроқ кечади. Бундан ташқари, кўкракни соғиб туриш етарлича миқдорда сақланиб туришига сабаб бўлади.
Сутни боланинг оғзига тўғридан – тўғри соғиш.
Баъзи бир аёллар ҳисоблашича, бу ёрдам беради. Бола ўзига керакли бўлган сут миқдорини қийналмасдан олади ва кам безовта бўлади. Балки яна эмгиси келади.
Болага кўкракни текширишга кўпроқ ихтиёрни бериш.
Она кўпроқ боласи билан "тери-тери"га мулоқотини таъминлаб, боланинг ўзи кўкракни олишига имкон бериши керак.
Кўкрак билан эмизишда кўкракни тўлишиши ёки дағаллашуви кандай ўзгаришлар бўлиши мумкин
Дағаллашиш ва тўлишиш ўртасидаги тафовутнинг
қисқача таърифи
Кўкракнинг тўлишиши |
Кўкракнинг дағалашиши |
Иссиқ Таранглашган Қаттиқ Сут оқади Ҳарорати кўтарилмаган |
Оғриқли Шишган Қаттиқ, айниқса сўрғичлар соҳасида Терилари ялтираган Қизарган бўлиши мумкин Сут оқмайди Ҳарорати 1 кун мобайнида юқори бўлиши мумкин. |
Кўкрак безининг дағаллашиши сабаблари
ва уни олдини олиш чоралари
Сабабалари: |
Олдини олиш чоралари: |
Сут кўплиги Кўкрак билан эмизишни кеч бошлаш Болани кўкракка нотўғри қўйилиши Кўкракни сутдан кам бўшатиб туриш Кўкрак билан эмизиш давомийлигини чегаралаш |
Кўкрак билан эмизишни туғруқдан кейин дарҳол бошлаш керак Болани кўкракка тўғри қўйишни таъминлаш Чегараланмаган тарзда кўкрак билан эмизишни рағбатлантириш |
Кўкрак безининг дағаллашишини даволаш
Кўкрак безини дағаллашишини даволаш учун сутни соғиб туриш керак. Агарда бу бажарилмаса – мастит, абцесс бўлиши мумкин. Сут миқдори камайиши мумкин. Шунинг учун оналарга кўкракдаги сутни соғиб туриш бўйича маслаҳат беринг.
• Агар бола эмишга қодир бўлса, болани тез –тез эмизиб туриш керак.
Бу сутни соғиб ташлашнинг энг яхши усулидир. Болани кўкрак олдига шундай жойлаштирингки, у кўкракни яхши ола олсин. Шунда унинг эмиши самарали бўлади ва сўрғичларни зарарлантирмайди.
• Агар бола эма олмаса, онага кўкракни соғишга ёрдам беринг.
У кўкракни қўли билан соғиши, сут соғувчи воситадан, иссиқ шиша усулидан фойдаланиши мумкин. Баъзида болани яхши эмиши ва кўкракни юмшатиш учун сутни оз миқдорда соғиш етарлидир.
• Эмизишдан ёки соғишдан олдин окситоцин рефлексини стимуляция қилинг.
Сиз қуйидагиларни қўллашингиз мумкин:
– кўкрак безларига иссиқ компресс қўйиш ёки иссиқ душ қабул қилиш;
– орқа ва бўйинни уқалаш;
– кўкрак безларини енгил уқалаш;
– кўкрак ва сўрғич терисини стимуляция қилиш;
– онанинг бўшашишига ёрдам бериш.
Баъзида иссиқ душ ёки ванна қабул қилгандан сўнг кўкракни сут келади ва кўкрак юмшаб болани эмишини осонлаштиради.
• Эмиздириб бўлгандан сўнг кўкрак безларига совуқ муз халтачасини қўйинг.
Бу шишни камайтиради.
• Онанинг ишончини оширинг.
Бир неча вақтдан сўнг аҳволи енгил тортиши ва кўкрак билан эмизиш қулай бўлишини тушунтиринг.
Сут йўллари беркилиши ва маститнинг белгилари
Мастит ва сут йўллари беркилиб қолишининг сабаблари
Мастит кўкракни дағаллашишидан сўнг ёки сут йўлларини беркилиб қолишидан сўнг ривожланиши мумкин.
Кўкракнинг бир қисмидан сут чиқиб турмаса сут йўлларини беркилиб қолиши ривожланади. Баъзида бу ҳолат сут йўлини сут қуйқаси билан беркилиб қолиши оқибатида ривожланади. Беркилиб қолишнинг белгиларидан бири оғриқли дўмбоқ ва дўмбоқ устида терининг қизариши ҳисобланади. Аёл ҳарорати кўтарилмайди ва кайфияти меъёридагидайбўлади.
Сут йўлини беркилиб қолиши ёки дағаллашиши оқибатида сутни кўкракнинг бир қисмида туриб қолиши – лактостаз дейилади. Агарда сутни чиқариб ташламаса, кўкрак бези тўқимасининг яллиғланиши натижасида инфекцияланмаган мастит келиб чиқади. Баъзида кўкрак бези бактериялар билан инфекцияланади. Бунда инфекцияланган мастит келиб чиқади.
Битта белгига қараб мастит инфекцияланганми ёки йўқми, айтиш қийин лекин барча белгилар оғир кечса аёл антибиотиклар билан даволашни бошлаши керак.
Мастит ва сут йўллари беркилиб қолишининг сабаблари
Кўкракни ёмон бўшаши қуйидагилар натижасида келиб чиқади:
– Болани кам эмизиш.
Масалан:
– онаси бошқа иш билан жуда банд бўлса
– агар боласи норегуляр овқатлантирилиши ёки кечаси билан ухлаши натижасида кам эмса
– овқатлантириш тартибини турли сабабларга асосан ўзгариши, масалан, узоқ йўлга чиқиш.
– Самарасиз эмиш, агар боласи кўкракка нотўғри қўйилса.
Кўкрак безининг бир қисмини ёмон бўшаши қуйидагилар туфайли келиб чиқиши мумкин:
– Самарасиз эмиши, кўкракка нотўғри қўйилган бола, кўкракни фақат бир қисмини бўшатиши мумкин.
– Кўкрак безини тор кийим билан сиқилиши, одатда аёл тор сийнабандни кечаси ҳам кийса. Агар қорнида ётса бу ҳолат ҳам сут йўлларини беркилиб қолишига олиб келади.
– Эмизиш жараёнида кўкракни бармоқлар билан босиш натижасида сут йўли беркилиб қолади.
– Катта ва осилган кўкракларда кўкракни пастки қисмини тўла бўшамаслиги натижасида келиб чиқади.
Кўкракни тўла бўшамаслигига бошқа омиллардан яна онадаги стресс ва ҳаддан ташқари жисмоний толиқиш сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳолат она кам ва қисқа вақт эмизиши оқибатида ҳам рўй бериши мумкин.
Кўкрак бези тўқимасини шикастланиши билан келиб чиқадиган жароҳатдан сўнг ҳам мастит ривожланиши мумкин. Масалан, кучли зарба ёки катта боласининг урилиши.
Сўрғичда ёриқ бўлганда бактериялар кўкрак бези тўқимасига йўл очади. Бу эса болани кўкрак олдида нотўғри қўйганда маститга олиб келувчи яна бир сабаб ҳисобланади.
Мастит ва сут йўли беркилиб қолишини даволаш
Энг яхши усул кўкракни зарарланган соҳасидаги сутни бўшатиш (соғиш) ҳисобланади.
Ёмон бўшаганликнинг сабабини аниқланг ва уни бартараф этинг:
Бола кўкракка тўғри қўйилганми, йўқми эътибор беринг.
Аёл кийими тор эмасми ёки аёл қорнида ётганида кўкракни сиқилмаганлигини кузатинг.
Она боласини эмизиш вақтида қўллари қаерда эканлигига эътибор беринг. Она сўрғич олди айланаси соҳасидан ушлаб, сут оқишини беркитганми ёки йўқми, аниқлайди.
Онани кўкраги катта ёки осилганлигига эътибор беринг. Беркилиб қолган сут йўли кўкракнинг пастки қисмида жойлашмаганми (эмизиш жараёнида кўкракни пастки қисмидан сут оқишини яхшилаш учун, кўкракни кўтариб эмизишни тавсия этинг).
Сабабини аниқлайсизми ёки йўқми онага қуйидагиларни тавсия қилинг:
Кўкрак билан тез-тез эмизишни
Болани ёнида бирга дам олиб, бола эмишни истаган вақтида кўкракни бериш
Эмизиш вақтида кўкракни енгил уқалаш
Зарарланган соҳани оқим бўйлаб уқалашни кўрсатинг. Сут қуйқасини сут билан чиқиб кетганлигини сезиши мумкин (агар бола уни ютиб юборса зарари йўқ).
Эмизишлар орасида кўкракка иссиқ компресс қўйинг
Баъзида қуйидагиларни бажариш фойдалидир:
Соғлом кўкрак билан эмизишни бошланг
Оғриқ туфайли окситоцин рефлекси юзага чиқмаса, бу ҳолат ёрдам беради Окситоцин рефлекси юзага чиқса, оғриган кўкрак билан эмизишни бошланг
Ҳар эмизишингизда кўкракка қўйиш усулини ўзгартиринг
Бу кўкракни бир хилда бўшашига ёрдам беради. Болани фақат ўз олдида ушлаб турмаслиги учун “қўл остидаги”, “ётган ҳолдаги” вазиятларини онага кўрсатинг. Агар онага бундай вазиятларда ноқулай бўлса, бу ҳолатда эмизиш шарт эмас.
Агар эмизиш қийинчилик туғдирса, онага кўкракни соғишга ёрдам беринг:
Баъзида аёл зарарланган кўкракдан эмиздиргиси келмайди, айниқса оғриқ безовта қилганда.
Сутни таъми ўзгариши мумкинлиги туфайли баъзида бола зарарланган кўкракни эмгиси келмайди. Бу ҳолатда кўкракни соғиб туриш керак, акс холда абсцесс ривожланиши мумкин.
Одатда беркилиб қолган сут йўли ёки мастит кўкракни зарарланган қисмидан сутни соғиб ташлагандан сўнг бир кундан кейин ўтиб кетади.
Агар қуйидаги белгилар юзага чиқса она қўшимча давога муҳтождир:
бирламчи белгиларнинг яққол намоён бўлиши ЁКИ
инфекция тушиши мумкин бўлган ёриқнинг мавжудлиги, ЁКИ
кўкракни бўшатгандан сўнг ҳам бир суткадан кейин тузалиш бўлмаса
Онага қуйидаги давони тавсия қилинг:
Антибиотиклар
Онага антибактериал препарат (масалан эритромицин) беринг.
Бошқа, ампициллин сингари, кенг қўлланиладиган антибиотиклар одатда самарасиздир.
Аёл ўзини бир – икки кундан кейин яхши ҳис қила бошласа ҳам антибиотиклар билан даво курсини тўлиқ олиши муҳимлигини тушунтиринг.
Агар аёл даволаш курсини тўлиқ бўлгунга қадар давом эттирмаса маститни кечиши қайта авж олиши мумкин.
Тўлиқ тинчлик
Агар она ишласа касаллик туфайли таътилга чиқишини маслаҳат беринг ёки уй вазифаларини бажаришида ёрдам сўрашни тавсия этинг
Агарда она стресс ҳолатида ёки жуда чарчаган бўлса, кўпроқ дам олишга кўндириш керак.
Она билан болани биргаликда дам олиши – кўкракни яхши бўшашишини таъминлайдиган, эмизишлар сонини кўпайтирувчи самарали усулдир.
Аналгетиклар
Оғриқ вақтида онага парацетамол беринг.
Онага тез-тез эмизишини, кўкрагини уқалаб туришини ва компресслар қўйишда давом этиши муҳимлигини тушунтиринг. Агар у кам овқатланса, кераклигича озиқ-овқатлар ва суюқлик истеъмол қилишига кўндиринг.
Жадвал 11. Инфекцияланган маститни антибиотиклар билан даволаш
Кўкрак безининг абцессларида аниқланадиган кенг тарқалган микроорганизмлардан бири Staphyiococcus aureus ҳисобланади. Шунинг учун инфекцияланган кўкрак безини пенцилиназага чидамли бўлган эритромицин каби антибактериал воситалар билан даволаш лозим.
|
Кандидоз инфекциясини даволаш
Хлоргексидин ёки Генцианвиолет билан ишлов берилади:
Боланинг оғзига: ҳар куни Хлоргексидин 0,05% сувли эритмаси ёки генцианвиолет 0,25% ли эритмаси 7 кун давомида 4 маҳалдан суртилади. Касалликнинг белгилари йўқолгунча суртилади.
Онанинг сўрғичларига: Хлоргексидин 0,05% сувли эритмаси ёки генцианвиолет 0,5% ли эритма ҳар куни 5 кун давомида
ёки Нистатин малҳами 100000 ХБ/г:
Кўкрак билан эмизиб бўлгандан сўнг сўрғичларга кун давомида 4 марта суртиш. Касаллик белгилари йўқолгандан сўнг ҳам малҳам суртишни 7 кун давом эттириш.
Нистатин суспензияси 100000ХБ/ мл эмиздириб бўлгандан сўнг болани оғзига пипетка билан 1 мл дан кунига 4 мартадан, 7 кун давомида ёки онасининг давоси тугагунча томизиб туриш.
Турли хил тинчлантирувчи резина сўрғичлардан, сўрғичга қўйиладиган мосламалардан воз кечиш.
Сўрғичи яллиғланган беморларни олиб бориш
Аввалига сабабини аниқланг.
Болани эмишини кузатинг ва кўкракка нотўғри қўйилганлик белгиларини аниқланг.
Кўкрак безини кўздан кечиринг.
Candida инфекциясининг белгиларини, сут йўлини беркилиб қолиш сабабини сўрғичдаги қийиқни излаб кўринг.
Болани оғзида Candida инфекциясининг белгилари мавжудлиги ёки тил юганини калталик белгиларини аниқланг. Бундан ташқари боланинг думбаларида кандидоз тошмалар мавжудлигини аниқланг.
Сўнгра керакли давони бошланг:
Онани ишончини оширинг.
Сўрғичлардаги оғриқлар вақтинчалик ҳолат эканлигини тушунтиринг. Бир неча вақт ўтгандан сўнг кўкрак билан эмизиш қониқарли бўлади.
Боланинг кўкракни нотўғри олиш ҳолатини ўзгартиришда онага ёрдам беринг.
Кўп ҳолларда бунинг ўзи етарли бўлиб, она кўкрак билан эмизишни давом эттириши мумкин ва кўкракка дам бермаслик лозим.
Агар лозим бўлса, беркилиб қолган сут йўлини бартараф этинг.
Она кўкраги билан тез-тез эмизиши ва соғиб туриши керак.
Агарда сўрғич ва сўрғич олди айланаси териси қизарса ялтираб ёрила бошласа, қичиш ёки чуқур оғриқ ҳамда сўрғичларнинг турғун яллиғланиши бўлса кандида инфекциясининг тегишли давосини ўйлаб кўринг.
Кейин онага маслаҳат беринг:
Онага кўкракни ювишда совундан фойдаланмаслиги, кунига бир мартадан ортиқ ювмаслиги, сочиқ билан кўкракни қаттиқ артмаслигини маслаҳат беринг.
Кўкракни эмизишдан олдин ва кейин ювиш керак эмас: оддий чўмилиш етарлидир. Кўкракни ювиш теридаги табиий ёғларни йўқолишига олиб келади ва яллиғланиш эҳтимоли ошади.
Онага таркибида дори бўлган малҳам ва лосoнлардан фойдаланмасликни тавсия қилинг. Буларни ёрдам бериш эҳтимоллиги кам бўлиб, терини яллиғлантириши мумкин.
Сўрғич ва сўрғич олди айлана соҳасига соғилган сутдан артишни тавсия қилинг. Бу даволашга ёрдам беради.
1.1. Кўракдан бош тортиш
Баъзи бир жойларда боланинг кўкракдан бош тортиши кўкрак билан боқилишнинг тўхтатилишини одатдаги сабаби ҳисобланади. Шунга қарамасдан кўкрак билан боқишдан тўлиқ воз кечиш керак эмас. Кўп ҳолларда боланинг кўкракдан бош тортишини енгиш мумкин. Боланинг кўкракдан бош тортиши онанинг чуқур ҳаяжонланишига сабаб бўлади. У ўзини камситилгандек ҳис қилиб, тушкунликка тушиши мумкин.
- Баъзида бола кўкракни олади, аммо эммайди ва ютмайди ёки жуда суст эмади.
- Баъзида бола йиғлайди ва қаршилик кўрсатади. Шу вақтда онаси эса унга кўкракни беришга ҳаракат қилади.
- Баъзида бола бирор дақиқа кўкракни эмади сўнг кўкракдан бош тортиб йиғлайди.
Бир эмизишнинг ўзида бола бу ҳолатни бола бир неча бор такрорлайди.
- Баъзида бола битта кўкракни эмади иккинчисидан эса бош тортади.
Сиз нима сабабдан бола кўкракдан бош тортаётганлигини аниқлашингиз ва болани кўкракдан яна қониқиш ҳосил қилиши учун қандай қилиб ёрдам кўрсатишни билишингиз лозим.
Нима сабабдан бола кўкракдан бош тортиши мумкин
1. Бола бетоб, уни қаеридир оғрияпти ёки у тинчлантирувчи моддалар таъсирида карахтми?
Касаллик: Бола кўкракни олиши мумкин, аммо олдинги эмишига қараганда кам эмади.
Оғриқ: Вакуум-экстрактор ёки қисқич қўйиш натижасида олинган жароҳат соҳасига босиш.
– Онаси эмизишга ҳаракат қилган бир вақтда, бола қичқиради ва қаршилик кўрсатади.
Бурни битган. Оғиздаги яллиғланиш (Candida инфекцияси – молочница, каттароқ болаларда тишларнинг чиқиши).
– Бола бир неча дақиқа эмади, эмишни тўхтатади ва йиғлайди.
Тинчлантирувчи моддаларнинг таъсири:
Бола қуйидагилар туфайли уйқучан бўлиши мумкин:
– она туғруқ вақтида дори-дармон қабул қилганда,
– руҳий касалликлар кўрсатмасига биноан дори-дармон қабул қилаётган бўлса.
2. Кўкрак билан эмизиш техникасида қийинчиликлар мавжудми?
Баъзида кўкракдан эмиш бола учун ёқимсиз ва иштиёқсиз бўлади.
Бўлиши мумкин бўлган сабаблар:
– Шишачадан овқатлантириш ёки резина сўрғичнинг берилиши
– Кўкракнинг дағаллашиши ёки болани кўкракка ёмон қўйилиши туфайли сутни етарли бўлмаган миқдорда қабул қилиши
– Кўкракка қўпол равишда қўйилганда онани ёки унга ёрдам берувчи шахсни орқадан боланинг бошини босиши. Бу босиш болани "курашишга" мажбур қилади.
– Она кўкрагини ушлаб туради ёки у билан кўп ҳаракат қилади, бу эса боланинг кўкракка тўғри қўйилишига тўсқинлик қилади
– Кўкрак билан эмизишни чегаралаш, масалан, муайян бир вақтда эмизиш
– Кўкракда сутнинг кўплиги туфайли сутни тез келиши. Бола бир неча дақиқа кўкракни эмиб туради сутни отилиб чиқиш рефлекси ишга тушгандан сўнг бола туюлиб йиғлайди ва кўкракдан бош тортади. Бу ҳолат бир эмизиш жараёни давомида бир неча марта такрорланиши, бола кўкракни қўйиб юборгандан сўнг онаси кўкракдан сутни сизиб отилиб чиқаётганини кўриши мумкин.
– Эмиш техникасига мослашишдаги дастлабки қийинчиликлар. (Баъзи болалар бошқаларга нисбатан самарали эмишни кечроқ ўрганадилар).
Фақат битта кўкракдан бош тортиш:
Баъзида бола бир кўкракни олиб иккинчисини эмишдан бош тортади. Бу муаммо бир томоннинг иккинчисига нисбатан кўпроқ зарарланишига боғлиқдир.
3. Болани ўзгаришлар безовта қиладими?
Кичик болаларда ҳиссиётлар кучли бўлиб, бирор нарса уларнинг таъбини хира қилса улар кўкракдан бош тортишлари мумкин. Улар йиғламасаларда лекин кўкракдан бош тортадилар. Бу ҳолат кўпинча 3-12 ойлик вақтида кўп учрайди. Бола тўсатдан бир неча кетма-кет эмизишлардан бош тортади. Унинг бундай ҳаракати баъзида "кўкрак билан эмизишга қарши исён" деб ҳам аталади.
Бўлиши мумкин бўлган сабаблар:
– Она билан айрилиқ, масалан онаси ишга чиқса
– Янги парвариш қиладиган кишининг мавжудлиги ёки парвариш қиладиган шахсларнинг кўплиги
– Уйдаги муҳитнинг ўзгариши, масалан, бошқа уйга кўчиб ўтиш ёки қариндошларнинг келиши
– Онанинг касаллиги ёки кўкракни инфекцияланиши.
– Онада ҳайзнинг келиши
– Она ҳидининг ўзгариши, масалан, бошқа совун ёки озиқ-овқат маҳсулотлар таъсирида.
4. “Ҳақиқий бўлмаган ” ёки “туюладиган ” бош тортишми?
Баъзида бола ўзини шундай тутадики, онасини кўкракдан бош тортаяпти, деб ўйлашга мажбур этади. Аслида эса у бош тортмаган бўлади.
– Бола кўкракни "мўлжалга" олганда бошини ҳар томонга буриб "йўқ" дегандек ишоралар қилади. Лекин бу боладаги одатий ҳаракатлардандир.
– 4 ва 8 ойлик болалар диққатини тез бошқа томонга ўзгартирувчан бўлади. Масалан шовқинни эшитса дарҳол эмишдан тўхтайди. Бу унинг ҳаяжонланиш белгисидир.
– Бир ёшдан сўнг боланинг ўзи кўкракдан бош тортиши мумкин. Бу одатда аста-секинлик билан амалга ошади.
Кўкракдан бош тортиш мавзусини олиб бориш
Агар бола кўкракни олишдан бош тортса:
- Агар имкони бўлса, сабабини аниқланг
· Она ва болага кўкрак билан эмизишда яна қайта қониқиш ҳосил қилиш учун ёрдам беринг.
1. Агар имкони бўлса, даволанг ёки сабабини бартараф этинг
Касаллик:
Инфекцияни мос келадиган микробга қарши ёки бошқа воситалар билан даволаш.
Агар лозим бўлса, мутахасисга юборинг.
Агар бола эма олмаса, балки унга шифохонада махсус даволашни ўтказиш керак бўлади.
Онага сутни соғиб туришга, вақтинчалик кўкракни эма олмаган пайтда, болани пиёлача ёки зонд орқали, овқатлантиришга ёрдам беринг.
Оғриқ:
Қон қуйилганда (вакуум-экстрактор, қисқич қўйилганда): онага болани ушлашни шундай усулини топишга ёрдам берингки, боланинг оғриқли жойига босилмасин.
Оғзи оқарган (молочница)да генцианвиолет ёки нистатин билан даволанг.
Тиш чиқа бошлаганда онани сабр-тоқатли бўлишга ва кўкрак билан эмизишни давом эттиришга ишонтиринг.
Бурни битиб қолганда онага қандай қилиб тозалаш лозимлигини тушунтиринг.
Бир неча кун давомида болани вақти бўйича қисқароқ, лекин тез-тез эмизишни тавсия қилинг.
Седатив воситаларнинг таъсири:
Агар она дори воситаларини мунтазам ичиб туришга мажбур бўлса, бошқа ўринни босувчисини топишга ҳаракат қилинг.
Кўкрак билан эмизиш техникаси:
Она билан қийинчиликлар сабабини муҳокама қилинг. Болани навбатдаги эмизиш вақтида кўкрак билан эмизиш техникасини эгаллаб олишига ёрдам беринг.
Кўкракда сут заҳирасининг ҳаддан ташқари кўп бўлиши:
Сутнинг тез оқиб келишига одатдаги сабаблардан бири – бу унинг ҳаддан ташқари кўп бўлишидир.
Сутнинг кўп миқдорда бўлишига боланинг кўкракка нотўғри қўйилиши сабаб бўлиши мумкин.
Агар бола самарасиз эмаётган бўлса, у ҳолда у тез-тез ёки узоқ вақт кўкракни эмади. Бу эса кўкракни қўзғатиб болага кераклигидан ҳам ортиқ миқдорда сут ишлаб чиқишига сабаб бўлади.
Бундан ташқари онанинг бола муҳтож бўлмаса ҳам иккала кўкракдан эмиздиришга мажбур этиши сут заҳирасининг кўпайишига сабаб бўлади.
Сут заҳирасини камайтириш учун қуйидагиларни бажариш лозим:
– Боланинг ҳолатини яхшилашда онага ёрдам беринг
– Онага болани ҳар сафар фақат битта кўкракдан эмизишни таклиф этинг. Бола кўкракни ўзи қўйиб юбормагунча фақат битта кўкракни эмсин. Шу ҳолда у кўп миқдорда ёғларга бой кейинги сутдан олади. Кейинги эмизишда болага иккинчи кўкракни беринг.
Баъзида она қуйидагилар ёрдам беришини сезиши мумкин:
– эмизишдан олдин бироз сутни соғиб ташлаш;
– эмизиш жараёнида чалқанча ётиш (сут пастдан юқорига қараб секинроқ оқади);
– сутни оқиб келишини камайтириш учун кўкракни бармоқлари билан қайчидек тутиб туриш.
Аммо бундай техника сабабни бартараф эта олмайди.
Болани безовта қилувчи сабаблар:
– агар иложи бўлса айрилиқ ва ўзгаришларни қисқартириш лозимлиги тўғрисида муҳокама қилинг;
– онага бошқа совун, атир – упа, озиқ- овқатлардан фойдаланишни тўхтатишни таклиф этинг.
Туюладиган бош тортиш:
Агар бола кўкракни "нишонга" олса. Бу ҳолат меъёридаги ҳолат эканлигини тушунтиринг. Болани кўкракка мослашиши осон бўлиши учун уни ўзига яқинроқ ушлашда онага ёрдам беринг.
Агар бола чалғиса:
Бир неча вақт болани тинчроқ жойда эмиздиринг. Муаммо одатда тез ҳал бўлади.
Агар болани ўзи бош тортса:
Онага қуйидагиларни тавсия қилинг:
– уй овқатларининг болага етарли эканлигига ишонч ҳосил қилиш
– бошқа турли хил усуллар билан болага кўпроқ эътибор бериш
– бола билан бирга ухлашни давом эттириш, чунки кечқуринги эмизишлар ҳали давом этиши мумкин
Бу ҳеч бўлмаганда 2 ёшгача давом этиши ниҳоятда фойдалидир.
2. Она ва болага эмизишдан яна қониқиш ҳосил қилишга кўмаклашинг.
Бу мушкул ишдир. Сиз болага кўкракни олишга мажбур эта олмайсиз. Онага ўз боласи ёнида бахтиёр ва эмизишдан қониқиш ҳосил қилишни ҳис этишига ёрдам бериш лозим. Она ва бола бирга бўлишдан яна қониқиш ҳосил қила олишни ўрганишлари лозим. Она унда ишончни юзага келтириш ва уни қўллаб- қувватлашларига муҳтождир.
Онага қуйдагиларни бажаришига ёрдам беринг;
Боласини доимо ўзига яқин ушлашга
– Иложи борича кўп вақт боласини ўзи парвариш қилиши лозим
– Бувиси ёки онага бошқа ёрдам берувчи шахсларни уй-рўзғор ишларига кўмаклашишлари ёки бошқа катта болаларига ғамхўрлик қилишларини сўранг
– Она кўп ҳолларда боласини қўлида ушлаб юриб, "тери-тери"га мулоқотини фақат эмиздирганда эмас, бошқа вақт ҳам амалга ошириши, боласи билан бирга ухлаши яхши натижа беради. лозим.
– Агар она ишга чиққан бўлса, у ҳолда у вақтинчалик таътилга чиқиши лозим.
– Ушбу ҳолатни боланинг отаси, бувиси ёки бошқа ёрдам берувчи шахслар билан муҳокама қилсангиз мақсадга мувофиқ бўлади..
Бола қачон х оҳлаганда, унга кўкракни бериш
– Она қайта кўкракни эмизишга шошилмаслиги лозим, аммо болада қачон қизиқиш уйғонса шу заҳоти кўкракни тутиши лозим
Бола оч қолганга нисбатан уйқуси келганда ёки пиёлачадан овқатлантириб бўлганидан сўнг ҳам кўкракни эмишни хоҳлаши мумкин. Онаси кўкракни турли хил вазиятларда беришни таклиф этиши керак.
– Агарда она ўзида сутни отилиб чиқиш рефлексини сезса, у ҳолда болага кўкракни бериши керак.
Болага қуйидаги ҳолатда кўкракни олишга ёрдам беринг:
– Сутнинг оз миқдорини бола оғзига соғинг
– Болага кўкракни олиш осон бўлиши учун уни кўкрак олдида қулай жойлаштиринг.
– Кўкракни ҳаракатлантириш ёки бола бошини итаришини олдини олинг.
–
Кўкрак билан эмизиш оралиқларида болани пиёлачадан овқатлантиринг
– Она сутини соғиб боласини пиёлачадан ёки қошиқча билан овқатлантириши мумкин. Лозим бўлса сунъий аралашмаларни ҳам пиёлачадан бериши мумкин
– Шишачадан овқатлантиришдан ёки турли хил тинчлантирувчилар, резина сўрғичлардан фойдаланмасликка ҳаракат қилиш керак.
1.1. Кўкрак сутини соғиш
Кўп ҳолатларда соғиш фойдали ва мувафақиятли кўкрак билан эмизишни давом эттиришда муҳим роль ўйнайди.
Кўкракни соғиш қуйидагилар учун фойдалидир:
– кўкракда дағаллашиш бўлганда аҳволни енгиллаштириш учун
– лактостаз (сутни димланиб қолиши) да ёки сут йўлларини беркилиб қолишида аҳволни енгиллаштириш учун
– онада ичига тортилган сўрғичлар бўлганда, боласи ўргангунга қадар овқатлантириб туриш учун
– эмизиш жараёнида боланинг эмишида қийинчиликлар туғилганда овқатлантириб туриш учун
– кўкракни олишдан "бош тортган" болани эмишдан қониқиш ҳосил қила бошлагунча овқатлантириб туриш учун
– кам вазн билан туғилган ва эма олмайдиган болани овқатлантириб туриш учун
– сутни етарли миқдорда сўриб (эмиб) ололмайдиган бемор болани овқатлантириб туриш учун
– она ёки бола вақтинчалик бемор бўлганда сут ажралиб чиқишини сақлаб туриш учун
– онаси ишда ёки боласини олдида бўлмаган вақтида кўкрак сутидан болага қолдириб кетиш учун
– бола билан ажратилган вақтда сутни қуриб қолишини олдини олиш мақсадида соғиб туриш
– кўкраги сут билан тўлганда боланинг кўкракни олишини осонлаштириш учун
– тўғридан-тўғри болани оғзига сутни соғиш
– сўрғичлар ва сўрғич олди айланасининг қуриши ва яллиғланишини олдини олиш учун
Барча оналарга зарурат туғилганда қандай қилиб сут соғишни билиш фойдалидир. Қўл билан соғиш фойдалироқдир. Бунинг учун ҳеч қандай мослама керак эмас, соғишни ҳар қаерда ва ҳар қачон амалга ошириш мумкин. Соғиш техникасини тўғри бажаришда жуда самаралидир. Юмшоқ кўкракни соғиш осонроқ, дағаллашган ва оғриқлини соғиш қийинроқдир. Онани туғруқдан биринчи-иккинчи кунларда соғишга ўргатиш керак.
Кўпгина оналар ўзгача усуллар билан кўкрак сутини кўп миқдорда соғишга қодирлар. Агарда ушбу усуллар унга фойда берадиган бўлса, кейин ҳам бу усулдан фойдаланишни давом эттираверсин. Аммо онада етарлича миқдорда сутни соғиб олиш учун қийинчилик туғиладиган бўлса, у ҳолда унга кўпроқ самарали бўлган усулларни ўргатишга ёрдам беринг.
Окситоцин рефлексини қандай қилиб қўзғатиш лозим
Кўкрак сутини соғиш вақтида бола эмаётганига нисбатан окситоцин рефлекси яққол намоён бўлмаган бўлиши мумкин. Она қандай қилиб окситоцин рефлексини қўзғатиш йўлларини билиши лозим. Акс ҳолда унда соғиш жараёнида қийинчиликлар вужудга келиши мумкин.
Онани руҳий қўллаб-қувватланг :
- Ишончини оширинг.
- Оғриқ ва ҳаяжонланишнинг турли манбаларини бартараф этишга ҳаракат қилинг.
- Боласи тўғрисида ижобий фикр ва туйғуларини тўплашга ёрдам беринг.
Онага амалий ёрдам беринг. Қуйидаги маслаҳатлар ёки ёрдамни беринг:
-Уни қўллаб-қувватловчи дугонаси даврасида ёки хотиржам ўтириши лозим.
Айрим оналар болалари учун сут соғадиган бошқа аёллар билан биргаликда бўлганларида кўкракни осон соғадилар.
Агар имконияти бўлса, боласи билан “тери-тери”га мулоқотини таъминлаб туриш.
Сутни соғиш пайтида она боласини тиззаларида ушлаб туриши мумкин.
Бунинг имконияти бўлмаса боласига қараб туриши мумкин. Бунинг иложиси бўлмаса, боланинг суратига қараши мумкин.
Бирор-бир иссиқ, тинчлантирувчи суюқлик ичиш.
Аммо бу суюқлик кофе бўлмаслиги лозим.
Кўкракни иситиш.
Масалан: она кўкрагига иссиқ компресс қўйиши ёки душ қабул қилиши мумкин.
Сўрғичларни қўзғатиш.
Она бармоқлари билан енгилгина сўрғичларни силаши ёки тортиши мумкин.
Кўкракни уқалаш ёки енгилгина шапатилаш.
Айрим аёлларга сут безларини бармоқларини учлари ёки тароқ билан юмшоққина шапатилаганида ёрдам бериши мумкин. Айрим аёлларга сут безларини мушт қилиб олинган бармоқлари билан сўрғич томон юргизганларида ёрдам бериши мумкин.
Онанинг кўмакчиси унинг орқасини уқалашини илтимос қилиши мумкин.
Она ўтирган ҳолатда қўлларини олдинга столга ва қўлларига бошини қўяди. Унинг яланғоч кўкраклари осилиб туриши керак. Ёрдамчи умуртқа поғонасининг икки ён томони бўйлаб юқорига ва пастга уқалайди. У буни бош бармоғи олдинга қараган мушт билан бажаради. У бир вақтнинг ўзида умуртқанинг икки ён томони бўйлаб бўйиндан то кураккача 2-3 дақиқа мобайнида уқалайди.
Кўкрак сутини қўл ёрдамида қандай соғиш лозим:
Буни қандай бажариш кераклигини онанинг ўзига ўргатинг. Унинг ўрнига сутни соғманг. Унга қандай бажарилиш лозимлиги тўғрисида фақатгина кўрсатиб туриб ўргатинг ва тўғрилаган бўлинг. Уни қуйидагиларга ўргатинг:
Соғишдан олдин қўлини яхшилаб ювишга;
Ўтирган ёки турган ҳолда идишни кўкракка яқин масофада ушлашга;
Қўлнинг бош бармоғини кўкрак ареоласи устида сўрғичдан ЮҚОРИДА, ушлаш кўрсатгич бармоқни эса кўкракнинг ПАСТКИ қисмидан ареола остидан бош бармоқ рўпарасида, қолган бармоқлар ёрдамида эса кўкракни ушлаб туриши лозим;
Бош ва кўрсатгич бармоқлар ёрдамида кўкракни енгил эзиб, ҳаракатни кўкрак қафаси девори томон йўналтириш лозим. Кучли эзмаслик керак, акс ҳолда сут йўлларини беркитиб қўйиш мумкин;
Бош ва кўрсаткич бармоқлар ёрдамида кўкракнинг ареола атрофи соҳасини сиқиш. Она сўрғич олди айланаси (ареола) остидаги сут омборларига босишга ҳаракат қилиши лозим. Баъзида сут ҳосил бўлиш жараёнида сут омборларини пайпаслаб аниқлаш мумкин. Улар нўхатдек ёки ловиядек бўлади. Агар аёл уларни пайпаслаб аниқлай олса, у ҳолда уларни босиши мумкин;
Сут соғиш жараёнида босиш ва қўйиб юбориши лозим. Муоалажа оғриқли кечаётган бўлса, демак сут соғиш техникаси нотўғри бажарилмоқда. Дастлаб сут пайдо бўлмаслиги ҳам мумкин. Лекин уни бир неча марта босгандан сўнг сут тома бошлайди. Агар окситоцин рефлекси фаол бўлса сут чизиллаб оқиб келади;
Кўкрак безининг барча сегментларидан сут соғилганига ишонч ҳосил қилиш учун шу тарзда сўрғич олди айланаси (ареола)нинг атрофини ён томонлардан ҳам босиш лозим;
Соғиш жараёнида бармоқлар сирпанмаслиги лозим. Бармоқ ҳаракати кўпроқ юмалатишга ўхшаши лозим;
Сўрғичларни ўзини ҳам эзмаслик лозим. Сўрғичларни эзиш ёки уларни босиш йўли билан сутни соғиб бўлмайди. Бу ҳолат болани фақат сўрғични ўзини эмиши билан баробардир;
Ҳар бир кўкракни 5-6 дақиқадан кам бўлмаган вақт, сут оқими секинлашгунга қадар соғиш керак. Сўнг иккинчи кўкракни соғиш, сўнг бу жараённи иккала кўкракда ҳам такрорлаш керак. Ҳар бир кўкракни бир қўл ёрдамида, агар чарчаган бўлса иккинчи қўл билан алмаштириб соғиш мумкин;
Кўкракни юқорида баён этилган усул ёрдамида соғиш 20-30 дақиқа вақтни эгаллайди. Айниқса дастлабки кунларда ҳали сут кам ишлаб чиқарилишини тушунтириб ўтинг. Муҳими, сутни соғишга қисқа вақт сарфлашга ҳаракат қилмаслик керак.
Она қандай тезликда кўкрак сутини соғиб туриши мумкин?
Сут ҳосил бўлиш жараёнини йўлга қўйиш учун, кам вазнли ёки бемор янги туғилган чақалоқни овқатлантириш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим:
Агар иложи бўлса она туғруқдан сўнг олти соат ичида, биринчи кунданоқ кўкрак сутини соғишни бошлаши лозим. Дастлаб у фақатгина оғиз сутини бир неча томчисини соғиб олиши мумкин холос. Аммо бу жараён бола туғруқдан сўнг дарҳол эма бошлагандан кейин сутни ҳосил бўлишини бошланишига ёрдам бергани каби ёрдам беради. Аёл кўкракни иложи борича тез-тез соғиб туриши лозим. Бола қандай тезликда эмгиси келса, у шундай тезликда кўкракни соғиб туриши керак. Энг ками у ҳар уч соатда, жумладан кечқурун ҳам кўкракни соғиб туриши лозим. Агар она кўкрагини кунига фақатгина бир неча бор соғиб турса ёки соғишлар оралиғи катта бўлса, унда етарлича миқдорда сут ҳосил бўлмаслиги мумкин.
Нимжон, бемор болани овқатлантириш мақсадида, сут миқдорини сақлаб туриш учун:
Энг ками ҳар уч соатда кўкракни соғиб туриш лозим.
Агар бир неча кундан сўнг сут миқдори камайса, сут миқдорини кўпайтириш учун:
Бир неча кун давомида тез-тез (ҳар ярим, бир соатдан сўнг) ва кечқурун ҳар уч соатдан кам бўлмаган тезликда соғиб туриш лозим.
Аёл ишда бўлганида болага сутни қолдириб кетиш учун:
Ишга кетишдан олдин боласи учун қанча соға олса, шунча миқдорда сут соғиб кетиши лозим.
Бундан ташқари сут миқдорини етарли даражада сақлаб туриш учун ишда бўлган вақтда ҳам сутни соғиб туриш жуда муҳим.
Иш вақтида сутни оқиб туришини камайтириш ёки дағаллашиш белгиларини енгиллаштириш учун:
Қанча лозим бўлса, шунча соғиш керак.
Сўрғичлар териси соғлом бўлиши учун:
Душ ёки ванна қабул қилиб бўлгандан сўнг сутни бир томчисини сўрғичга суртиш керак.
Сут соғгичлар
Агар кўкракни соғиш иложиси бўлмаса сут соғгичдан фойдаланиш мумкин.
Резина нокли сут соғгич
Резина нокли сут сўрғичнинг ноқулайдир, ундан кўкрак юмшоқ бўлган вақтида фойдаланиш унчалик ҳам осон эмас. Улар болани овқатлантириш учун сут йиғишга ноқулай. Чунки уларни кераклигидек тозалаш қийин. Сут резина нок томонида йиғилиши мумкин. Уни эса тозалаш қийин. Йиғилган сут кўп ҳолларда ифлос бўлади. Улар, айниқса, кўкрак безлари юмшоқ бўлганда жуда самарасиздир. Улардан асосан, қўл билан соғиш қийин бўлганда, дағаллашиш билан боғлиқ бўлган ҳолатларни енгиллаштиришда фойдаланиш мумкин. Шунинг учун ҳам уларни кўп ҳолларда "Кўкрак безлари ҳолатларини енгиллаштирувчилари" деб аташади.
1.1. Сут камлиги
Деярли ҳамиша оналар бир бола учун ва ҳаттоки икки бола учун етарлича миқдорда сут ҳосил қила олади. Одатда, она сутим кам деб ўйласа ҳам, аслида унинг боласи ўзига керак бўлган ҳамма озуқани олади. Баъзида болага сут етмайди. Лекин одатда бу ҳолат боланинг кам эмганлигидан ёки самарасиз эмганидан келиб чиқади. Жуда кам ҳолатларда онанинг ўзи етарлича миқдорда сут ажратиб чиқара олмайди. Шунинг учун ҳам она қанча сут ҳосил қила олишини эмас, балки бола қанча сут олаётганини ўйлаши муҳим.
Болани кам миқдорда сут олаётганликнинг ҳаққоний белгилар
Тана вазнининг кам ошиши -Ойига 500 граммдан кам,
- туғилгандаги вазнига нисбатан 2 ҳафтадан сўнг тана вазнининг камайиши
Кам миқдорда ва концентрирланган сийдикнинг ажралиши
- бола кунига 6 мартадан кам сийса, сийдиги сариқ, ўткир ҳидли
Эҳтимолли белгилар
Бола кўкрак билан эмизиб бўлгандан сўнг қониқмаган;
Бола тез-тез йиғлайди;
Кўкрак билан тез-тез эмизади;
Кўкрак билан эмизиш узоқ давом этади;
Бола кўкракдан бош тортади;
Боланинг нажаси қаттиқ, қуруқ ёки яшил;
Боланинг ичи кам ва оз миқдорда келади;
Кўкракни соғганда сут йўқлиги;
Кўкрак безлари ҳомиладорлик даврида катталашмаган;
Туққандан сўнг "сут келмаган".
Бола етарлича миқдорда сут олаяптими ёки йўқми қандай аниқлаш мумкин.
Болани тана вазнини ортиб боришини текширинг.
Бу кўпроқ ишончли белгидир.
Биринчи 6 ойликдан бола 1 ойда 500 граммдан кам бўлмаган ёки 1 ҳафтада 125 грамм вазн йиғиши керак (ҳар ойда бир килограммдан қўшиш шарт эмас ва бу кенг тарқалган ҳолат эмас). Агар бола 1 ойда 500 граммдан кам вазн тўплаётган бўлса, демак, бу тана вазнинг етарлича кўпаймаётганлигини билдиради.
Агар иложи бўлса, боланинг жисмоний ривожланиш харитасига ёки олдинги марта ўлчаганлиги ҳақидаги бирор-бир ёзувга қаранг. Агарда бундай ёзув бўлмаса, боланинг тана вазнини ўлчанг ва кейинги ҳафтада яна бир бор ўлчашни ташкиллаштиринг.
Агар бола тана вазнига етарлича қўшмаса, демак у етарлича миқдорда сут олмаяпти.
Лекин боланинг тана вазни ҳақида белгиланмаган бўлса Сиз дарҳол жавоб ола олмайсиз.
Бола ажратаётган сийдик миқдорини текширинг. Бу назоратнинг тез ва фойдали усулидир.
Фақат кўкрак билан эмизиладиган, сутни етарлича миқдорда олаётган болада суткада 6-8 марта сийдик ажралади ва сийдиги концентрирланмаган.
Етарлича сут миқдорини олмаётган болада 1 суткада 6 мартадан кам сийдик ажралади (баъзида 4 мартадан кам ва сийдиги концентрирланган) ва ўткир ҳидли ҳамда тўқ сариқ рангда бўлади. Айниқса, 4 ҳафтадан катта бўлмаган болаларда айниқса бу ҳол кўп учрайди.
Онасидан болани неча марта сийишини сийдигининг тўқ сариқ рангда ва ўткир ҳидли бўлишини сўранг.
– Агарда бола кўп миқдорда концентрирланмаган сийдик ажратса, у етарлича сут миқдорини олмоқда.
– Агар бола кунига 6 мартадан кам сийса ва концентрирланган сийдикни ажратса, у кам миқдорда сут олмоқда.
Сийдигига қараб, Сиз болани етарлича сут олаётганлигини тезда аниқлаб оласиз. Лекин, бола қўшимча бошқа қандайдир суюқлик истеъмол қилаётган бўлса, Сиз ташҳис қўйишда аниқ ишонч ҳосил қила олмайсиз.
Қуйидагилар кўкрак сутининг миқдорига таъсир қилмайди
Онанинг ёши;
Жинсий ҳаёт;
Ҳайз кўриш;
Қўшнилар ва қариндошларнинг маъқулламаслиги;
Ишга чиқиши (агар бола тез-тез эмишда давом этса);
Боланинг ёши;
"Кесар кесиш";
Муддатидан олдинги туғруқ;
Кўп болалик;
Оддий, одатдаги парҳез.
Жадвал 12. Боланинг сутни етарлича олмаётганлиги сабаблари
Кўкрак билан эмизишга боғлиқ омиллар |
Она: Руҳий омиллар |
Она: аҳволи |
Бола: аҳволи |
Кўкрак билан эмизишни кеч бошланиши Кўкрак билан кам эмизиш Кўкрак билан қисқа вақт эмизиш ёки "соат" бўйича эмизиш Кечқурун эмизмаслик Кўкракка нотўғри қўйилиши Шишача, сўрғичдан фойдаланиш Бошқа озуқа маҳсулотлари ва суюқлик бериш |
Ишончсизлик Безовталик, стресс Кўкрак билан эмизишни истамаслик Исталмаган фарзанд Чарчаш
|
Контрацептив дорилар, диуретиклар Ҳомиладорлик Кескин озиб кетиш -Алкогол -Чекиш Бачадонда ҳамроҳ қолдиғининг қолиши (кам ҳолларда) Етарлича ривожланмаган кўкрак (жуда кам ҳолларда) |
Касаллик Ривожланиш нуқсони
|
Бу КЎП учрайдиган сабаблар |
Булар КАМ учрайдиган сабаблар |
Жадвал 13. Боласи етарлича сут ололмаётган онага қандай ёрдам бериш мумкин
Сабабини изланг Нима қилиш лозим Эшитиш ва аниқлаш Тарихни тузиш |
Нима тўғрисида аниқлаб олишингиз мумкин: Онанинг руҳий ҳолати ва кайфияти. Кўкрак билан эмизишни бирма-бир синчиклаб аниқлаш, контрацептив дорилар, диуретикларни қабул қилиш | |
Кўкрак билан эмизиш жараёнини баҳолаш |
Боланинг кўкрак олдидаги ҳолати, болага боғлиқлик ёки ёқтирмаслик | |
Ишончни юзага келтириш ва қўллаб-қувватлаш Онага боласини кўкракка кўпроқ тутишга ёрдам беринг ва у етарли миқдорда сут ажрата олишига ишонтиринг. | ||
Қабул қилиш |
Кўкрак сути миқдори ҳақидаги онанинг фикри Унинг боласи ва кўкрак билан эмизиш тўғрисидаги ҳиссиётлари | |
Мақташ (агар ҳақиқатга мос келса) |
Унинг ҳалигача кўкрак билан эмизишни давом эттириши. Унинг кўкрак безлари сут ишлаб чиқариш учун яхшилиги | |
Амалий ёрдам кўрсатиш |
Болани кўкракка қўйишни яхшилаш | |
Ўринли маълумот бериш |
Болани эмиши сут миқдорини бошқариши ҳақида тушунтириш Бола қандай қилиб кўпроқ сут олиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш | |
Оддий тилдан фойдаланиш |
"Агар бола кўпроқ эмаверса, кўкрак безлари кўпроқ сут ишлаб чиқаради" | |
Таклиф қилиш (вазиятга мос равишда) |
Кўкрак билан тез-тез эмизиш, айниқса кечқурун узоқроқ эмизиш Шишачадан фойдаланишни ёки сўрғич беришни тўхтатиш (агар лозим бўлса, пиёлачадан овқатлантириш) Бошқа овқат ёки суюқликни камроқ бериш ёки умуман бермаслик (агар бола 6 ойга тўлмаган бўлса) Стресс, безовталикни қандай қилиб камайтириш тўғрисида маслаҳат бериш Оила аъзолари билан гаплашиб кўришни таклиф этиш | |
Кам учрайдиган сабабларни бартараф этишга ёрдам бериш | ||
Боланинг ҳолати: |
Агар бола касал бўлса ёки ривожланиш нуқсони бўлса, даволаш ёки мутахассисга юбориш лозим | |
Онанинг ҳолати: |
Агар она эстроген сақлаган таблеткалар ёки диуретиклар қабул қилаётган бўлса, бошқасини танлашга ёрдам бериш Бошқа ҳолатларда мос келадиган ёрдамни кўрсатиш | |
Келгусида кузатиш | ||
|
|
|
1.2. Йиғи
Кўпгина оналар боласининг йиғиси туфайли асоссиз қўшимча овқат бера бошлайдилар. Қўшимча овқат кўп ҳолларда ёрдам бермайди ва бола йиғисини давом эттираверади. Баъзида бола кўпроқ ҳам йиғлайди.
Кўп йиғлайдиган бола ўзи ва онаси ўртасидаги муносабатларни бузиши мумкин. Бу оилада кескин вазиятни юзага келишига сабаб бўлади.
Кўкрак билан эмизувчи онага ёрдам беришнинг асосий йўли бу бола йиғиси сабабини аниқлаш ва маслаҳат беришдир.
Болалар йиғлашига сабаблар
- Дискомфорт (ноқулайлик) - кирчинлик, иссиқ, совуқ
- Толиқиш - ташриф қилувчиларнинг кўплиги
- Касаллик ёки оғриқ - йиғи кўринишининг ўзгариши
- Оч қолиш - сутни кам миқдорда қабул қилиши, тез ўсиш
· Онанинг овқати - ҳар қандай озиқ-овқат, баъзида сигир сути
- Она томонидан қабул қилинадиган дорилар - кофеин, сигарета ёки бошқа дорилар
- Кўкрак сутининг кўплиги
- “Санчиқлар”
- “Талабчан” болалар
Тез ўсиш туфайли оч қолишни ҳис қилиш:
Бола олдингига қараганда тез ўсиши туфайли, бир неча кун давомида оч қолгандек туюлиши мумкин. У тез-тез эмизишларини талаб қилади. Бу 2 ва 6 ҳафтада ва 3 ой атрофида, баъзида турли ёшда учраб турадиган сабаблардан биридир. Агар бола бир неча кун тез-тез эма бошласа, сут заҳираси янада кўпаяди ва у кам эмадиган бўлади.
Онанинг овқатланиши:
Баъзида она махсус овқат истеъмол қилганда боласини безовталанишини сезади. Бу ҳолат айрим моддаларни сут орқали ўтиши туфайли содир бўлади. Бу турли хил озиқ-овқат маҳсулотида бўлиши мумкин, шунинг учун она истеъмол қилиши мумкин бўлмаган махсус озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати йўқ. Унинг ўзи бу озиқ-овқат маҳсулотларини сезиши мумкин. Болада онаси истеъмол қилаётган баъзи бир озиқ-овқат маҳсулотлари: сигир сути, соя, тухум, ер ёнғоқ оқсилларига аллергия ҳолати юзага келиши мумкин. Болаларда лактациядан олдинги даврда битта ёки иккита аралашмалар билан эмизишдан сўнг ҳам сигир сути оқсилларига аллергия ҳолатини юзага келтириши мумкин.
Она томонидан қабул қилинадиган дори-дармонлар:
Чой, кофе таркибидаги кофеин болага ўтиб, уни безовта қилиши мумкин. Агарда она чекса ёки бошқа дори-дармонлар истеъмол қилса унинг боласини бошқа болаларга нисбатан кўп йиғлаши эҳтимоллидир. Агарда оилада яна бирор-бир киши чекса бу ҳам болага салбий таъсир кўрсатади.
Кўкрак сутининг кўплиги:
Кўкракдаги сутнинг кўплиги бола кўкракка нотўғри қўйилиши натижасида келиб чиқиши мумкин. Бола тез-тез ва узоқ эмиши натижасида кўкрак безларини стимуляциялайди (қўзғатади) ва сут миқдори кўпаяди. Кўкрак сутининг кўплиги она боласини битта кўкракдан тўлиқ эмиб олишини (бўшатишини) кутмасдан, бошқа кўкрагини мажбурлаб бериши натижасида ҳам келиб чиқади.
Бола кўп миқдорда олдинги ва кам миқдорда орқа сутдан олади. Унинг ахлати яхши келиши мумкин. У тана вазнига кам қўшиши лекин яхши ўсиши, кўп йиғлаб тез-тез эмишни талаб қилиши мумкин. Онанинг сути кўп бўлса ҳам, у боласи учун етарли эмас деб ўйлаши мумкин.
Боладаги “санчиқлар”:
Баъзида болалар юқоридаги сабаблар бўлмаса ҳам кўп йиғлайдилар. Баъзида уларнинг йиғилари яққол кўринишга эга. Бола тўхтамасдан куннинг маълум бир вақтида йиғлайди, айниқса кечаси. У оёқларини, қорни оғригандай, букиши мумкин. Бола эмгиси келгандай туюлади, лекин уни тинчлантириш қийинроқ бўлади. Йиғини бу кўринишида болаларда овқатни ҳазм қилиш ва газ ажратиш фаол бўлиши мумкин. Лекин йиғининг сабаби аниқ эмас. Бу ҳолат “санчиқлар” дейилади. Санчиқлар мавжуд бўлган болалар тез ўсадилар. 3 ойликдан кейинги ёшда кам йиғлайдилар.
“Талабчан” болалар:
Баъзи бир болалар бошқаларга нисбатан кўп йиғлайдилар ва қўлда кўп кўтариб юришларини истайдилар. Оналари ўзлари билан бирга олиб юрадиган болалар кам йиғлашади. Аксинча, ёлғиз қоладиган ёки онасидан алоҳида жойда ётадиган болалар кўп йиғлайдилар.
Боласи кўп йиғлайдиган онага қандай ёрдам бериш мумкин
Сабабини изланг:
Эшитинг ва аниқланг:
Она ўзини қандай сезиши ҳақида сўзлаб беришга ёрдам беринг. Унга ҳамдардлик билдиринг.
– У ўзини айбдор ҳис қилиб, ўзини ёмон она деб ҳисоблаши мумкин.
– У боласига нисбатан ортиқчалик, зерикиш ҳиссини сезиши мумкин.
– Ўзини айбдор деб ҳисоблашга бошқа шахслар ҳам мажбур қилишади. Улар боласини инжиқ, хулқи ёмон деб ишонтиришади.
– Бошқалар эса болага қўшимча овқат бериш ёки тинчлантирувчи (сўрғич) лар беришни тавсия этишади.
Кўкрак билан эмизиш тарихини тузинг:
– Болани овқатланиши ва хулқи ҳақида аниқланг.
– Онанинг парҳези тўғрисида, кофе ичиш ёки ичмаслиги, чекиши ёки дори-дармонлар қабул қилиши ҳақида аниқланг.
– Оила аъзолари ва бошқаларнинг таъсири тўғрисида сўранг.
Кўкрак билан эмизишни баҳоланг:
– Эмизиш давомийлиги ва болани эмиш вақтидаги ҳолатини аниқланг.
Болани кўздан кечиринг:
– У бетоб эмаслиги ва уни ҳеч қаери оғримаслигига ишонч ҳосил қилинг. Уни жисмоний ривожланишини текширинг.
– Агар бола бетоб бўлса ёки унинг қаеридир оғриса уни даволанг ёки мутахассисларга мурожаат этишини маслаҳат беринг.
Ишончни юзага келтиринг ва қўллаб-қувватланг:
Қабул қилинг:
– Она муаммонинг сабаби тўғрисида нимани ўйласа, қабул қилинг.
– У боласи ва унинг хулқи тўғрисида ўйлаган фикрларини қабул қилинг.
Она ва бола яхши бажараётган нарсаларни топинг ва мақтанг:
– Боласи бетоб эмас ва яхши ўсаётганлиги тўғрисида тушунтиринг.
– Она сути–боланинг барча талабларини қондиради. Унга ҳеч қандай ёмон таъсир қилмайди.
– Унинг боласи ажойиб–ёмон эмас, инжиқ ҳам эмас ва хулқини тўғрилашни талаб қилмайди.
Ўринли маълумот беринг:
– Бола ҳақиқатдан ҳам тинчлантиришга эҳтиёж сезади.
– У бўшашмаган, лекин уни ҳақиқатдан ҳам бирор жойи оғриши мумкин.
– Бола 3-4 ойлик бўлганда камроқ йиғлайди.
– "Санчиқлар" га дорилар ҳозир тавсия этилмайди. Улар бола учун зарарли бўлиши мумкин.
– Овқатлантиришда қўшимчаларни киритиш шарт эмас. Сунъий овқатлантириладиган болаларда ҳам "Санчиқлар" бўлади. Уларда сигир сутини кўтара олмаслик ёки аллергия ривожланиши мумкин. Бу эса вазиятни оғирлаштиради
– Болани тинчлантириш учун болага кўкракни бериш хавфсизроқдир. Сўрғич ва шишачалар ёрдам бермайди.
Таклиф қилинг:
Сизнинг таклифингиз, йиғини сабабини билганлигингизга боғлиқдир. Турли хил мамлакатларда кенг тарқалган сабаблар турлича бўлади:
– Агарда онанинг сути кўп бўлса
– Болани кўкрак олдидаги ҳолатини тўғрилашга ёрдам беринг
– Ҳар бир эмизишда фақат битта кўкрак билан эмизишни таклиф этинг
– Бола кўкракни ўзи қўйиб юбормагунча эмишни давом эттирсин
– Кейинги эмизишда иккинчи кўкракни беринг
– Агар бола битта кўкракни узоқ эмса, ёғларга бой кейинги сутдан кўп миқдорда олишини тушунтиринг
– Агар она кофе, чой ёки бошқа кофеин сақлаган ичимликларни камроқ истеъмол қилса ёрдам бериши мумкин. Агар она чекса, камроқ чекишни тавсия этинг. Чекканда ҳам кўкрак билан эмизишдан олдин ёки кўкрак билан эмизиб бўлгандан кейин чекиши лозим. Бола бор хонада оиланинг бошқа аъзоларини чекмаслигини сўранг.
– Агарда у сигир сути ёки бошқа сутли маҳсулотлар ёки аллергия чақириши мумкин бўлган бошқа озиқ-овқатлардан истеъмол қилишни тўхтатса, ёрдам беради (соя, тухум, ер ёнғоқ).
Аёл бу озиқ-овқат маҳсулотларини бир ҳафта давомида истеъмол қилмаслиги лозим. Агар бола шундан кейин кам йиғлайдиган бўлса, она бу маҳсулотларни истеъмол қилмай туриши керак. Агар бола олдин қанча йиғласа, шу тарзда давом этаверса, демак бу махсус озиқ-овқатлар йиғини сабаби эмасдир. Она бу овқатларни қайтадан истеъмол қилиши мумкин.
Агар унинг овқатланиш тарзи етарли бой бўлмаса, унга бу маҳсулотларни истеъмол қилмасликни маслаҳат берманг. Истеъмол қилиниши таъқиқланган маҳсулотлар ўрнига у энергетик қийматга ва оқсилларга бой бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини олиш қурбига эга эканлигига, (масалан, ловия) ишонч ҳосил қилинг.
Амалий ёрдам кўрсатинг:
– Йиғлаб турган болани тинчлантиришнинг энг яхши усулларидан бири ўзига яқин ушлаб, енгил силаб ва қоринчасига енгилгина босиб туриш эканини тушунтиринг. Болани қандай ушлаб кўтариб юришни бир неча усулларини кўрсатишни таклиф этинг.
– Баъзида, бола сут ҳидини сезмаслиги учун болани онаси эмас, бошқа кишини кўтариб юриши маъқулроқдир.
– Боладан газларни чиқариш усулларини кўрсатинг. Она боласини тик ушлаши лозим, масалан, “ўтирган” ҳолатда ёки болани елкаларига қисиб тик ушлаш.
Онага қўллаб-қувватлашни амалга ошириш учун ҳамда боланинг талаби ҳақида гапириб бериш учун оила аъзолари билан бу ҳолатни муҳокама қилишни таклиф этинг.
Муҳими, она асоссиз қўшимча озиқ-овқат маҳсулотларини бермаслиги учун оиладаги кескинлашган муҳитни енгиллаштириши лозим.
1.3. Камвазнли ва бемор болалар
Туғилгандаги кам вазнли (ТКВ) атамаси – туғилганда тана вазнининг 2500 граммдан кам бўлиши. Бунга муддатидан олдин туғилган ва гестацион ёшига нисбатан кичик болалар киради. У ва бу болалар ҳам кичик бўлишлари мумкин.
Кўп мамлакатларда барча болаларнинг 15-20 %ни камвазнли болалар ташкил этади.
Кам вазнли болаларда инфекцияга чалиниш хавфи юқори. Шу сабабдан ҳам улар катта болаларга нисбатан кўкрак сутига кўпроқ даражада муҳтождирлар. Шу кунгача бундай болаларни меъёрдаги вазнли болаларга нисбатан кўпроқ сунъий аралашмалар билан ва шишачадан овқатлантиришади.
Бола дастлабки бир неча кун давомида оғиз орқали овқатлана олмаслиги, томир орқали озиқланишга муҳтож бўлиши мумкин. Бола овқатни кўтара оладиган бўлгандан сўнг, оғиз орқали овқатлантиришни бошлаш керак.
Камвазнли бола самарали эмишни бошлагандаёқ у эмиш вақтида узун тўхташ (пауза) қилиши мумкин. Масалан, 4 -5 эмишдан (сўришдан) сўнг у 4 ёки 5 дақиқага тўхтатиши мумкин. Болани дарҳол кўкракдан олмаслик жуда муҳим. Тўхтагандан сўнг эмишни давом эттириш учун, болани кўкрак олдига қўйинг. Агар лозим бўлса, у 1 соат давомида эмиши мумкин. Кўкрак билан эмизиб бўлгандан сўнг унга овқатни пиёлачадан бериб кўринг ёки иккинчи кўкракни ва пиёла орқали овқатни бериб кўринг.
Бола тўғри ҳолатда эмаётганлигига ишонч ҳосил қилинг. Кўкракка тўғри қўйиш бошланғич даврда самарали эмишга имкон беради.
Кам вазнли болани қўлда ушлашнинг яхши ҳолатлари қуйидагилар ҳисобланади:
– кўкракка қарама-қарши томондаги қўл билан ушлаб, ўз танасига нисбатан горизонтал тутиш
– қўл остидаги ҳолат
Иккала ҳолда ҳам она бола танасини қўли билан ушлаб, кафти билан бошини бошқаради. Бу катта болалар учун эмас, балки кам вазнли болалар учун муҳимдир.
Сариқлиги бўлган болаларни овқатлантириш
Сариқлик – бу қонда билирубин миқдорининг юқори бўлиши натижасида тери ранги ва кўзларнинг сариқ тусга киришидир. Сариқликнинг энг кўп тарқалган тури – бу бола ҳаётининг 2-10 кунларида пайдо бўладиган физиологик сариқлик ҳисобланади. Бу сариқлик кўкрак сут билан боқишни тўхтатишга ва қўшимча овқат беришга кўрсатма бўла олмайди.
Сариқлик кўкрак сутидан етарли миқдорда олмаган янги туғилган чақалоқлар ўртасида кенг тарқалган. Ортиқча суюқлик, масалан, сув ёки глюкоза эритмаси фойдасиздир. Чунки бу ҳол болани кўкрак сутига нисбатан талабини камайтиради. Кўкрак билан эмизишни кечиктирганда ёки кўкрак билан чегаралаб эмизилганда, сариқликнинг ривожланиш эҳтимоли юқори бўлади.
Оғир сариқликни олдини олиш мақсадида болаларга кўпроқ кўкрак сутидан бериш лозим
– Болаларни туғруқдан сўнг дарҳол кўкрак билан эмизиш лозим.
– Болаларни кўкрак билан тез-тез, чегараланмаган миқдорда эмизиш лозим.
Эртанги эмизиш, айниқса, фойдалидир. Чунки, бола оғиз сутини олади. Оғиз сути енгил бўшаштирувчи таъсирга эга, бунинг натижасида эса меконий (боланинг биринчи тўқ рангли ахлати) ажралиб чиқади. Билирубин ахлат билан ажралиб чиқади, шу билан бирга оғиз сути сариқликнинг олдини олади.
1.4. Лактация ва релактацияни кўпайтириш
Агарда онада сут ажралиши камайган бўлса, уни кўпайтириш лозим. Сутнинг ажралишини камайиши кўкрак билан эмизишдаги қийинчиликларга боғлиқ бўлиб, бола етарлича сут миқдорини ола олмайди. Агарда она кўкрак билан эмизишни тўхтатган бўлса у яна қайтадан эмизишни хоҳлаши мумкин. Бу жараён релактация деб айтилади.
Қуйидаги вазиятларда она қайтадан лактацияни (сут ажралишини) тиклаши мумкин:
– бола касал бўлган ва маълум бир вақт кўкракни эммаган
– бола сунъий овқатлантирилган, лекин онаси кўкрак билан эмизиб кўришга ҳаракат килмоқчи
– бола касал бўлган ёки унга сунъий овқат ёқмаяпти
– она касал булган ва кўкрак билан эмизишни тўхтатган
– аёл бола асраб олган.
Релактация – бу анча мушкул ва узоқ давом этувчи жараёндир. Онада яхши мотивация бўлиши ва унга катта ёрдам кўрсатилиши лозим.
Сутни ажралиб чиқишини кўпайтиришга кетган вақт турлича бўлиши мумкин. Лактацияни амалга оширишда онанинг кўкрак билан эмизишини жуда хоҳлаши ва боланинг кўкракни тез-тез эмишни хоҳлаши ёрдам беради. Лекин бу давр кутилганга қараганда узоқ чўзилса, она безовта бўлмаслиги керак.Агарда бола кўкракни баъзида эмиб турса, бу ҳолда лактация бир неча кундан сўнг кўпаяди. Агар бола кўкракни олмай қўйса, бу ҳолда сут бир – икки ҳафта ва ундан кеч келиши мумкин. Лактацияни бола катта (6 ойликдан катта) бўлганга нисбатан, бола кичик (2 ойликдан кичик) бўлганда тиклаш анча осонроқдир. Аммо лактацияни иккала ҳолда ҳам тиклаш мумкин. Бола кўкракни эммай қўйганига анча вақт бўлганга нисбатан, яқинда эмишни тўхтатганда лактацияни тиклаш осонроқ. Лекин лактацияни турли хил вақтда тиклаш мумкин. Узоқ вақт кўкрак билан эмизмаган аёлда ҳам, ҳаттоки климактерик ёшдан ўтган бўлса ҳам, қайтадан сут ажралиб чиқиши мумкин.
1.5. Кўкрак билан эмизишни давом эттиришни қўллаб-қувватлаш
Тиббий хизмат кўрсатиш сифати эса бола ҳаётининг дастлабки икки йили давомида кўкрак билан эмизишга катта таъсирини кўрсатишни давом эттираверади. Шунинг учун ҳам барча тиббиёт муассасаларининг кўкрак билан эмизишни қўллаб-қувватлаши жуда муҳим. Бу фақатгина, мажбуриятга киритилган туғруқхоналарга тегишли эмасдир. Тиббиёт ходимлари ўз боласини кўкраги билан эмизмоқчи бўлган аёлларга катта ёрдам кўрсатишлари мумкин. Улар кўкрак билан эмизилаётган яхши амалиётни сақлаб қолишда ёрдам кўрсатишлари мумкин. Агар тиббиёт ходимлари кўкрак билан эмизишни фаол қўллаб-қувватламасалар, унда улар катта хатоликка йўл қўядилар. Тиббиёт ходимининг она билан ҳар бир мулоқоти –бу кўкрак билан эмизишни қўллаб-қувватлашга бир имкониятдир. Ҳар гал, она билан учрашган вақтда унинг ишончини оширишга ҳаракат қилинг. Уни ва боласини тўғри бажараётган ишлари учун мақтаб қўйинг. Онага ўринли маълумот бериб, унга маъқул бўладиган бирор нарсани таклиф этинг.
Мақташ Маълумот бериш Таклиф қилиш |
Боланинг вазнини ўлчаш вақтида кўкрак билан эмизишни муҳокама қилиш жуда муҳим. Боланинг ривожланишини назорат қилиш – бола етарлича миқдорда кўкрак сутидан олаяптими ёки йўқми аниқлашнинг энг яхши имкониятидир. Боланинг ёмон ривожланиши – бу она ва боланинг ёрдамга муҳтожлигидан дарак берувчи жиддий ҳолатдир.
Агар Сизда жисмоний ривожланиш харитаси бўлмаса ёки Сиз болани вазнини ўлчаш имкониятига эга бўлмасангиз ҳам, барибир кўкрак билан эмизиш тўғрисида суҳбатлашишингиз мумкин. Сиз боланинг ташқи кўринишидан ёки унинг хулқ – атворидан ҳам кўкрак билан эмизиш муваффақиятли кетаяптими ёки аксинчами аниқлаб олишингиз мумкин. Сиз уни пешоб ажратиши билан ҳам қизиқишингиз керак.
Қандай қилиб соғлиқни сақлаш ташкилотлари кўкрак билан эмизишни давом эттиришни қўллаб-қувватлашлари мумкин.
Барча кўкрак билан эмизувчи аёлларни рағбатлантириб туринг.
Уларни кўкрак билан эмизишини давом эттиришга ва бошқа оналарга ёрдам беришга ишонтиринг.
Иккинчи йил ҳам боласини кўкрак билан эмизаётган оналарни мақтаб қўйишни унутманг.
Оналарга кўкрак билан оқилона эмизишга ёрдам беринг.
Масалан, 6 ойгача фақат кўкрак билан эмизиш.
Кўпгина муаммолар сабаби бўлиши мумкин бўлган, оналарнинг кўникмаларини оширишга ёрдам беринг.
Сунъий овқатлантиришни бошлашдан олдин оналарни шифокорга ёрдам сўраб мурожаат қилишларига ишонтиринг.
Масалан, улар ўзларидаги сут ҳосил бўлиш жараёнидан безовталанаётган бўлсалар.
Ёки уларда кўкрак билан эмизиш жараёнида қийинчиликлар, ёки бирор бир саволлар вужудга келса.
Агар лозим бўлса оналарни, кўкрак сути билан қўллаб-қувватловчи оналар гуруҳига юборинг.
Кўкрак билан эмизувчи аёлга оилани режалаштириш масаласи бўйича ўринли маслаҳат беринг.
Онанинг боласи икки ёшга тўлгунча ва ундан юқори ёшгача ҳомиладор бўлмасликка ишонтиринг.
Онани Сизнинг олдингиздаги қ ўйидаги ташрифларида ҳам кўкрак билан эмизишни қўллаб-қувватлашни унутманг:
постнатал назоратда (туғруқдан сўнг биринчи ҳафтадан кейин ва болалар поликлиникасидаги кейинги ташрифларда);
оилани режалаштиришда;
болани ривожланишини назорати вақтида (айниқса бола вазнига ёмон қўшаётган бўлса);
овқатланиш масалалари бўйича ўқитишда;
эмлаш вақтида (жумладан қизамиққа қарши эмлашга келганда ҳам)
Сизнинг олдингизга 9 ойлик боласи билан ташриф буюрган онани, боласи 24 ойга тўлмагунча кўкрак билан эмизишни давом эттиришга ва шу билан бирга унга қўшимча овқат беришни давом эттиришга ишонтиринг.
Қуйидаги қийин вазиятга тушиб қолган оналарга ҳам кўкрак билан эмизишни давом эттиришга ёрдам беринг:
- агар у ишга чиқишга мажбур бўлса
- эгиз ва кам вазнли боласи бор онага
- агар бола ногирон бўлса
- агар онаси ногирон ёки касал бўлса
Оналарга кам вазнли нимжон ёки касал болаларни кўкрак билан эмизишда ёрдам кўрсатинг.
Она бир кундаги эмизишлар сонини 12 ва ундан кўп мартага ошириши мумкин.
Агар бола кўкракни эма олмаса болани овқатлантириши учун онага кўкракни соғишда ёрдамлашинг.
Сиз нима қилмоқчи бўлганлигингиз тўғрисида ҳамкасбларингизга етказинг.
Бошқа мутахассислар ҳам кўкрак билан эмизиш масалаларини тушунишларига ишонч ҳосил қилинг. Агар улар она ва боланинг соғлиғини мустаҳкамлаш масалалари билан шуғуллансалар, уларни қўллаб - қувватланг ва ўз ёрдамингизни кўрсатинг.
1.6. Кўкрак сути ўринини босувчи маҳсулотларни сотишда тижорат ҳаракатлари
Кўкрак сутини ўрнини босувчи маҳсулотлар маркетинги бўйича Халқаро Кодекси
Кўкрак сути ва кўкрак билан эмизиш кўкрак сути ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилардан ҳимоялашга муҳтож. Кўкрак сути ўрнини босувчи воситаларни тарқатишни ва сотишни бошқариш лозим. 1981 йил Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлашнинг Ассамблеяси (БССА) кўкрак сутини ўрнини босувчи маҳсулотларни маркетинги бўйича Халқаро Кодексни қабул қилди. Унинг мақсади – кўкрак сути ўрнини босувчи маҳсулотларни тарқатишни ва сотишни бошқариб туриш. Бу Халқаро Кодекс – чегара эмас. Балки кўкрак билан эмизишни химоялашдаги энг кам чоралардир. Халқаро Кодекс – бу маркетинг бўйича қонунлар тўпламидир. Бунда сунъий аралашмалар ва болалар шишачалари таъқиқланмайди ва шишачадан овқатлантирадиган кишилар айбланмайдилар. Халқаро Кодекс томонидан болалар овқатларини ҳар жойда сотишга рухсат этилади. Ҳар бир давлатга ўзининг қонун-қоидаларини ишлаб чиқариш тавсия этилади. Халқаро Кодексда кўкрак сути ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳамда болаларни овқатланишида қўлланиладиган шишача ва сўрғичлар бир хилда тарқатилади.
Кўкрак сутини ўрнини босувчи маҳсулотлар қуйидагилар ҳисобланади:
- болалар сунъий аралашмалари
- оналарга маълум бўлган ва кўкрак сутини ўрнини босувчи воситалар сифатида қўлланиладиган сут ва озиқ-овқат турлари киради.
Халқаро Кодекснинг асосий қоидалари якуни 1. Аҳоли ўртасида кўкрак сути ўрнини босувчи маҳсулотлар ва бошқа воситалар рекламаси таъқиқланади. 2. Оналар ўртасида сунъий аралашмаларнинг бепул тарқатилиши таъқиқланади. 3. Уларни тиббиёт муассасалар ўртасида тарқатиш таъқиқланади. 4. Компания ходимларига оналарга маслаҳат бериш таъқиқланади. 5. Тиббиёт ходимларига совғалар ёки махсус намуналар бериш таъқиқланади. 6. Маҳсулот ёрлиқларига сунъий овқатланишни бўрттириб кўрсатадиган чақалоқлар суратини ёки бошқа расмларни жойлаштириш таъқиқланади. 7. Тиббиёт ходимларига етказиладиган маълумот илмий ва ҳаққоний бўлиши керак. 8. Сунъий овқатланиш тўғрисидаги маълумот, шу жумладан ёрлиқларда чоп этилган маълумот ҳам кўкрак сутининг афзалликлари ва сунъий овқатланишни хавфи ва харажатлари ҳақида бўлиши керак. 9. Маъқул келмайдиган маҳсулотлар, масалан, ширин қуюлтирилган сут болалар учун реклама қилинмаслиги керак. |
Бепул таъминотга ўрин йўқ Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ассамблеясининг иштирокчи – давлатлари 1986 йил болалар сутини бепул етказишни таъқиқлашди. Улар соғлиқни сақлаш вазирликларини мажбур қилишган. "Туғруқхоналардаги кам нафар чақалоқлар учун керак бўладиган кўкрак сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларнинг кам миқдори бепул ёки имтиёзли берилмасдан, оддий йўл билан (яъни сотиб олиш йўли билан) олиниши таъмин этилган бўлиши керак" (БССА 39.28). Барча мамлакатларда бепул таъминотни тўхтатиш бу БССТ/ЮНИСЕФ "Болага дўстона муносабатда бўлган ташаббускор шифохона" нинг асосий вазифасидир. Агарда шифохона кўкрак сути ўрнини босувчи маҳсулотларни бепул оладиган бўлса, бу шифохона "Болага дўстона муносабатда бўлган ташаббускор шифохона" бўла олмайди. |
Қандай қилиб тиббиёт ходимлари кўкрак сути ўрнини босувчи маҳсулотларнинг сотишдаги тижорат ҳаракатларига қаршилик қилишлари мумкин:
- Тиббиёт муассасаларидан турли хил реклама ва рекламали адабиётлар ёки бошқа фирма белгиси бўлган ҳар хил буюмлар, шу жумладан, бошқа мақсадда қўлланилаётган сунъий аралашмаларнинг эски қутилари олиб ташланиши керак.
· Сунъий аралашмалар ёки масалан, шишача, сўрғич ва ўйинчоқлар каби жиҳозларни бепул олмаслик.
- Бошқа совғалар, масалан, ручка, календарли ёки календарли ёзув китобчаларини бепул олмаслик ва улардан фойдаланмаслик.
- Фирма белгиси бўлган оналар кўзига яқин бўлган жисмоний ривожланиш харитаси ва бошқа мосламалардан фойдаланмаслик.
- Сунъий аралашмалар ишлаб чиқарадиган компаниялар маҳсулотларини истеъмол қилмаслик.
- Оналарга бепул намуналар ёки тарқатиладиган ўқув қуролларидан бермаслик.
- Шифохонада ишлатиладиган (масалан, етим болалар учун) турли хил сунъий аралашмалар оналар кўзидан йироқда эканлигига ишонч ҳосил қилинг.
1.7. ОИВ инфекцияси ҳолатида она кўкраги билан эмизиш
ОИВ билан касалланган онадан туғилган болага ОИВ инфекцияси хомиладорлик вақтида, тўлғоқ даврида хамда туғруқда, она кўкраги билан эмизганда юқиши мумкин.
ОИВ билан касалланган аёлга профилактик чора тадбирлар (онага хомиладорликда АРВ профилактика ўтказиш, кесар кесиш, эмизмаслик, болага АРВ профилактика ўтказиш) ўтказилмаган бўлса, унинг боласига ОИВ инфекцияси юқиш хавфи қандай бўлади?
Тадқиқотлар натижаларига кўра, ОИВ инфекцияси юқишини олдини олишда ҳеч қандай чора тадбирлар кўрилмаганда, хомиладор, туғган ва туғруқдан кейин 2 ёшгача кўкраги билан эмизган 100 ОИВ билан касалланган аёлларда:
- 20 та чақалоқ хомиладорлик вақтида, тўлғоқ ва туғруқ жараёнида зарарланиши мумкин;
- 14 та чақалоқ эмиш жараёнида зарарланиши мумкин;
- 66 та чақалоққа ОИВ инфекцияси юқмайди.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, чора тадбирларни қўллаганда, болага ОИВ инфекциясини юқиш эҳтимоли 1% ни ташкил қилар экан (100 боладан 1таси).
ОИВ билан зарарланган онага бола учун овқатлантириш турини танлаш бўйича маслаҳат бериш.
Овқатлантириш турини танлаш бўйича маслахат бериш онанинг ОИВ статусига боғлиқ бўлади. Ҳамма ОИВ статуси манфий аёлларга чақалоқларни 6 ойгача истисносиз кўкрак сути билан боқиш, кейинчалик 2 ёшгача кўкрак сути билан эмизган ҳолда қўшимча овқат беришни бошлаш ҳақида маслаҳат бериш керак.
Ҳамма ОИВ статуси мусбат бўлган аёллар туғруқгача ва туғруқдан кейинги назорат вақтида болани овқатлантириш турлари ва эмизиш жараёнида ОИВни ўтиш хавфи бўйича маслаҳат олиб бориш лозим.
Кўкрак сути билан эмизмаслик ОИВни болага постнатал даврда юқишини тўлиқ бартараф этади.
Сунъий овқатлантириш шароитларга (хавфсиз, осон топиладиган, узлуксиз таъминот ва бошқалар) риоя қилишга имконият бўлганда болани сунъий овқатлантириш тури билан боқиш керак.
Агар она сунъий овқатлантиришни танланган бўлса, кўкрак сутини мутлақо бермасдан фақат сунъий аралашмалар билан боқиш лозим.
Онага тавсия қилинг:
• Фақат сунъий аралашма билан боқиш;
• Болага бошқа овқат ва суюқликлар бериш шарт эмас;
• Бир марта берадиган аралашмани керакли миқдорда тайёрлаш;
• сунъий аралашмани болага беришдан олдин тайёрлаш;
• сунъий аралашмани икки соат ичида ичириш, қолганини тўкиб ташлаш.
Болани пиёлачада овқатлантириш шишачадан овқатлантиришга қараганда хавфсизлироқлигини айтиб ўтинг, идишларни тозаловчи моддалар билан ювишни тавсия қилинг.
Агар сунъий овқатлантириш шароитларига тўғри келмаса, бу ҳолда она биринчи ойларда боласини истисносиз кўкрак сути билан эмизиш, вақтлироқ кўкракдан чиқариш ва ўзи бутун эмизиш жараёнида АРВ препаратларни ичиш шарти билан боқиши лозим.
Онага катъиян тавсия қилинг:
- Туну - кун кўкраги билан тез -тез бола хоҳлаганида эмизиш;
- Бир суткада камида 10-12 марта эмизиш;
- Чақалоққа бошқа овқат ва суюқликлар бериш керак эмас (истисносиз кўкрак билан эмизишга қараганда аралаш овқатлантириш ОИВ инфекцияни онадан болага юқиш эхтимолини оширади).
2 БОБ. ҚЎШИМЧА ОВҚАТ КИРИТИШ
6 ойдан кейин кўкрак билан эмизиш
Фақат кўкракдан эмизиш кўпчилик эмадиган болаларнинг тахминан 6 ойлик ёшигача овқатга эхтиёжларини тўла-тўкис таъминлайди. Бироқ бола катта ва фаолроқ бўлган сайин овқатга бўлганэҳтиёжларини энди фақат кўкрак сути билан қондириб бўлмайди. Бу эҳтиёжларни қоплаш учун махсусовқатланишга ўтиш лозим, яъни боланинг алоҳида овқатга ва физиологик эҳтиёжларини қондириш учун унга махсус мўлжалланган қўшимча овқат маҳсулотларини олиши керак бўлади. Бироқ, организмда ишланаётган кўкрак сути ҳажмини сақлаб қолиш ва сут ишланишини рағбатлантириш мақсадида оналар қўшимча овқат бериладиган даврда ўз фарзандларини тез-тез эмизиб туришлари керак.
Қўшимча овқатга ўтиш кўкрак бериб эмизишни тўхтатиш деган маънони англатмайди. Аксинча, бола ҳаётинингбиринчи йилида кўкрак сути бола овқатининг асосий манбаларидан бири бўлиб қолиши ва биринчи йил охирига келиб, у жами ўртача энергия сарфининг учдан бир қисмидан то ярмига қадар таъминлай оладиган бўлиши керак.
Сигир сути ва бошқа ҳайвонлар сути
Модификацияланмаган сигир сутини кўкрак ёшидаги болаларга 9 ойлик ёшга тўлмагунча ичишга бермаслик керак. Агар кўкрак ёшидаги болалар овқат аралашмаси билан боқилсалар, уларнинг овқат рационига сигир сутини 9 ва 12 ойлар орасида аста-секин киритиш мумкин. Бироқ, агар маблағлар имкон берса болани 12 ойгача аралашма билан боқишни давом эттирган маъқул. Модификацияланмаган эчки ва қўй сутини 1 ёшгача бермаслик керак, кейин хам уни микробиологик ҳавфсизликни таъминлаш чоралари билан бирга минераллар ва витаминлар етишмовчилигининг олдини олиш чоралари кўрилган шароитдагина бериш мумкин.
Бир ёшгача бўлган болаларга қаймоғи олинган ва ярим олинган сутни бериш тавсия қилинмайди. Қаймоғи олинган сутнинг ҳамма ёғи олинган, ярим олинган сутдан эса ёғнинг тахминан ярми олинган, бу ўсаётган кўкрак ёшидаги болани энергия билан етарлича таъминлай олмайди. Таркибида қанд миқдори кўплигидан шакар қўшилиб қуюқлаштирилган сутни хам тавсия қилинмайди. Баъзан сут аралашмалари ўрнига мева шарбатлари, қандли сув ва дон махсулотларидан тайёрланган суюлтирилган суюқ бўтқалар берилади, бироқ уларнинг озиқавий хоссалари етарли бўлмаганлигидан уларни муқобил овқатланиш сифатида тавсия қилинмайди.
Юқорида баён қилинганлардан маълум бўлдики, кўкрак сути озиқ-овқат моддаларининг ғоят қимматли манбаи бўлиб, бирдан-бир овқат манбаи булмай қолган даврларда эса кўкрак бериб эмизиш сони камайтирилиши ва бинобарин кўкрак сути ҳажми камайиши мумкин. Кўкрак сути эмизишни 2 йилгача балки бундан кўпроқ вақтгача давом эттиришни тавсия қиладилар.
Қўшимча овқат бу нима?
Қўшимча овқат киритиш – бу кўкрак ёшидаги болаларга кўкрак сутига қўшимча маҳсулотлар ва суюқлик киритиш.
Қачон қўшимча овқат киритиш лозим?
Қўшимча овқат маҳсулотларини тхминан 6 ойдан бошлаш керак. Айрим ҳолатларга кўкрак ёшидаги болаларга 6 ойгача киритиш керак бўлади.
Нима учун қўшимча овқат киритиш керак ва нималарга амал қилиш лозим?
Бола ўсган сайин бирмунча фаоллашади, унинг овқатга бўлган физиологик эхтиёжларини тўлиқ кондириш учун фақат кўкрак сути кифоя қилмайди. Кўкрак бериб боқишда олинадиган қувват, темир ва бошқа ўрнини алмаштириб бўлмайдиган овқат моддалари билан ўсаётган организм учун зарур алиментар эҳтиёжлар ўртасидаги тафовутни қоплаш учун қўшимча овқат маҳсулотларини киритиш зарур. Қўшимча овқат учун таом шунингдек боланинг нерв-мушакларини мувофиқлаштириш учун ҳам зарур.
Қўшимча овқат учун тўғри танланган маҳсулотларни ўз вақтида киритиш гўдак болалар ва илк гўдак ёшидаги болаларнинг тез ўсиб келаётган даврида соғлигини мустаҳкамлашга, озиқланиш статусини яхшилашга ва жисмоний ривожланишига имкон беради ва шунинг учун боланинг нормал ўсиши ва ривожланишини таъминлашда соғлиқни сақлаш тизимининг диққат марказида турмоғи лозим.
- қўшимча овқат киритилмаётган бутун давр мобайнида она сути истеъмол қилинадиган кўкрак сутининг асосий сут тури бўлиб қолиши керак.
- 9 ойлик ёшга етгунча модификацияланмаган сигир сутини ичишга бермаслик керак, лекин 6-9 ойликдан бошлаб уни қўшимча таом учун овқат тайёрлашда кичик миқдорларда ишлатса бўлади. 9-12 ойликдан бошлаб сигир сутини кўкрак ёшидаги боланинг овқат рационига ва ичиш учун аста-секин киритиш мумкин.
- Қўшимча овқат учун энергетик зичлиги кам маҳсулотлар энергияни сарфини чегаралаб қўйиши мумкин, шунинг учун ўртача энергетик зичлиги одатда 4,2 кЖ (1ккал)/гр.дан паст бўлмаслиги керак. Тахминан 2 ёшгача ёг миқдори кам бўлган сутни (қаймоғи олинган ёки ярим олинган сут) бермаслик лозим.
- Қўшимча овқат киритиш ўз қуюқ-суюқлиги, таъми, ҳиди ва ташқи кўриниши бўйича турли-туман овқатланиш маҳсулотларини киритиш жараёнидан иборат бўлиб, айни вақтда болани кўкракдан эмизиш давом эттирилиши лозим.
- Қўшимча овқат киритиш даврида ўта шўр маҳсулотларни бермаслик ва шу давр ичида овқатга туз кушмаслик керак.
Қўшимча овқатни қандай киритиш ва бунда қандай овқатдан фойдаланиш керак?
Қўшимча овқат учун таом 2 тоифага бўлинади:
- ўтиш даври таоми – кўкрак ёшидаги боланинг махсус овқат ва физиологик эхтиёжларини қондириш учун хизмат қиладиган қўшимча овқат учун махсус модификация қилинган махсулотлар;
- оила дастурхонидаги таом ёки хонадон овқати бу кўкрак ёшидаги болаларга қўшимча овқат сифатида бериладиган, оиланинг бошқа аъзолари тановвул қиладиган махсулотлардир.
Фақат кўкрак орқали боқишдан кўкрак ёшидаги болаларни кўкракдан ажаритишга ўтиш даврида хонадон овқатига аста-секин ўргатиб бориш керак. Болалар 1 ёшга етганда оила дастурхонидаги маҳсулоталрни тановвул қилишга жисмоний жиҳатдан қодир бўладилар, шундан сўнг кўкрак ёшидаги гўдакнинг алоҳида эҳтиёжларини қондириш учун бу маҳсулотларни энди модификация қилмаса ҳам бўлади.
“Қаттиқ” овқатни киритиш муддатларига ва кўкрак ёшидаги болаларнинг уни истеъмол қилиш қобилиятига нерв-мушак мувофиқлашувининг етилганлиги таъсир кўрсатади. Ривожланишнинг турли босқичларида намоён бўладиган кўпгина овқат рефлекслари овқатнинг ҳар хил турларини киритишни ё осонлаштиради ёки қийинлаштиради. Чунончи, дастлабки 4 ойлик болаларда қаттиқ овқатни киритишга қусиш рефлекси халақит қилади. Тахминан 5 ойликда болалар оғзига ҳар хил нарсаларни солади ва бу вақтда ривожланган «чайнаш рефлекси» тиш чиққанми – йўқлигидан қатъий назар, айрим қаттиқ нарсаларни танаввул қилиш имконини беради. Тахминан 8 ойлик ёшда кўпчилик болалар ўзгалар ёрдамисиз ўтира олади, биринчи тишлари чиқади ва бирмунча қаттиқ овқат бўлакларини ютиш учун уларнинг тили етарли даражада эгилувчан бўлади. Шундан кейин тез орада кўкрак ёшидаги болаларда мустақил овқатланишга кўникмалар пайдо бўла бошлайди, пиёлани қўли билан ушлаб чой ичадилар ва улар оила дастурхонидаги овқатни ея оладилар.
Болалар ҳаётининг тегишли босқичларида чайнаш ва нарсаларни оғизга яқинлаштириш каби овқат тановвул қилиш кўникмалари катталар томонидан рағбатлантирилиши ғоят муҳим. Агар бу кўникмалар ўз вақтида эгалланмаган бўлса, кейинроқ хулқ-атворида ва овқатланишида муаммолар юзага чиқиши мумкин.
Қўшимча овқатни муваффақиятли киритишнинг асосий қоидалари
Қўшимча овқатни истеъмол қилиш учун энг маъқул вақт бу одатда боланинг оч бўлганида ва онаси унга кўпроқ вақт ажратиш имконияти бўлганида деб ҳисобланади. Куннинг биринчи ярмида бериш маъқул бўлиб ҳисобланади.
Ҳар қандай қўшимча овқат аста секинлик билан чой қошиқдан берилиб бошланади ва ҳажми кўпайтирилиб, тўлиқҳажмига етказилади. Бунда шу худудга кўпроқ мансуб бўлган озиў овқатларнинг бир махсулотдан ташкил топган суюқроқ ва бир хил унсурлик таомдан бошлаш лозим, масалан гуручли бўтқа ёки картошкали пюре.
Янги таомга болани тезроқ ва енгилроқўргатиш учун соғилган она сутини қўшимча овқатга қўшиш тавсия этилади. Кўкрак сутини камайишини олдини олиш мақсадида қўшимча овқатни эмизишдан кейин бериш мумкин.
Биринчи қўшимча овқат киритилгандан 5-6 кун ўтгач иккинчи қўшимча овқат киритилади ва яна мос равишда 5-6 кундан сўнг учинчи таом киритиш мумкин бўлади. Шу даврда бола ейдиган овқат маҳсулотларини турларини кўпайтириш керак. Бола рационига кўп компонентли турли таомлар киритилади, масалан, гўшт + сабзавотлар; гўшт + сабзавотлар (дуккакликлар билан: ловия, нохот) + ёрма; сабзавотлар (дуккаклилар билан: ловия, нохот, мош) + ёрма; сабзавотлар (дуккаклилар билан: ловия, нохот, мош) + мевалар + ёрма ва ҳ.к.
Кўкрак ёшдаги боланинг ҳар сафардаги қўшимча овқатининг энергетик қиймати ва нутриентга бойлиги етарлича бўлиши керак. Биринчиси боланинг ёшига мос равишдаги овқат ҳажми ва консистенцияси ҳисобига, иккинчиси – овқат маҳсулотларининг турли туман бўлиши ҳисобига эришилади.
Қўшимча овқат етарлича қуюқ бўлиши, лекин шу билан бирга бола қошиқдан ея олиши керак. Керакли консистенцияга етказиш учун кўкрак сути қўшиш мумкин. Қуюқ бўтқани ўсимлик мойи ёки сариёғ билан (калорияси оширади), мева ва сабзавотлар билан (витамин ва минерал таркибини яхшилайди); тухум, гўшт, балиқ, дуккаклилар (ловия, мош, нохот), ёнғоқ (оқсил манбаи) билан бойитиш керак.
100 килокалорияли ҳайвон маҳсулотларида А, Д, Е витаминлар, рибофлавин (В2), В12 витамин, кальций ва цинк каби озиқ моддалар кўп бўлади. Ва аксинча, тиамин (В1), В6 витамини, фолий кислотаси ва С витамини одатда ўсимлик маҳсулотларда кўп учрайди.
Қўшимча овқат ўзининг маҳсулотлар ассортименти бўйича турли туман бўлиши керак.
Ёрмалар танланганда, таркибида глютен сақламайдиган (гуруч, гречка, жўхори) ёрмаларидан бошлаш зарур. Глютен буғдой таркибида шу билан бирга арпа, сулида бўлади.
Темир моддасига бой гўшт бола ҳаётининг биринчи йилида зарурий маҳсулот бўлиб, у камқонликнинг олдини олади. Қайнатиб пиширилган гўштни бола рационига 8 ойдан бошлаб пюре сифатида, гўшт майдалагичдан 2 марта чиқазиб, кейинчалик гўшт майдалагичдан бир марта ўтказиб, кечроқ эса майда туғраб киритиш керак. Болаларга ёғсиз гўшт (қўй, мол, от, қуён, товуқ гўшти) тавсия этилади. Парранда гўштини пўсти, қолганларни - фасция ва ёғлари олиб ташланади.
Маҳаллий сабзавот ва меваларни ишлатиш, шарбат ва сабзавот –мевали пюре уйда тайёрланганлари тавсия этилади. Янги сабзавот ва мевалар бўлмаган даврда тайёрлаш, фойдаланиш хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда, таркибида кўп шакар ва туз бўлмаган консерваланган, музлатилган, қуритилган аналогларини ишлатиш мумкин бўлади.
3 ёшгача бўлган болаларни овқатига туз, шакар, зираворлар қўшиш зарур эмас. Агар болани овқатлантиришда оила дастурхонидан овқат ишлатилса, уларини қўшишдан аввал боланинг овқатини ажратиш керак.
Тавсия этиладиган кулинар тайёрлаш турлари: қайнатиш, димлаш, ёғсиз қовуриш, гриль, духовка, микротўлқинли печда тайёрлаш.
Бола қўшимча овқатини истеъмол килишига бир неча органолептик омиллар таъсир кўрсатиши мумкин. Буларга таъм, хушбўйлик, ташқи кўриниши ва овқат консистенцияси киради. Қўшимча овқат киритиш боланинг янги овқатдан қанчалик завқланишига боғлиқ. Овқат маҳсулотларини кўп марта таклиф этиш керак, зеро аввал исталмаган маҳсулотларни кейинчалик ейиши мумкин.
Қўшимча овқатни нотўғри киритиш нималарга олиб келиши мумкин?
Ёмон овқатларни ва кўкрак ёшидаги болаларни боқишнинг нотўғри тамойиллари ва усуллари жисмоний ривожланишнинг бузилишлари хавфини ошириш ва овқат моддалари, айниқса темир етишмовчилиги саломатлик ва ақлий ривожланиш учун узоқ муддатли салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Қўшимча овқатни ўз вақтида киритишнинг ҳам аҳамияти ғоят катта, чунки қўшимча овқатни жуда эрта ва жуда кеч киритиш боланинг ўсиши ва ривожланиши учун ўзига хос хавф-хатарлари бор.
Жадвал 14. Қўшимча овқатни ўз вақтида киритмаслик аломатлари
Жуда эрта киритиш |
Жуда кечикиб киритиш |
· Кўкрак сутини қўшимча овқат сиқиб чиқариши мумкин, бу кўкрак сути камайиб кетишига, демак боланинг қувват ва овқат моддаларини етарлича ололмаслик хавфига олиб келади. · Инфекция тушиш эхтимоли бўлган маҳсулот ва суюқликлардаги касаллик кўзғатувчи микроблар сабабли диспептик касалликлар ва овқат етишмаслиги хавфи кўпаяди. · Кўкрак ёшдаги болаларнинг ичаги етилмаганлиги сабабли диспептик ва овқатдан аллергиялар хавфи кўпаяди, натижада овқат етишмовчилиги хавфи ошади. · Оналарга фертиллик (фарзанд кўриш қобилияти) тезроққайтади. |
· Фақат кўкрак сутидан тушадиган қувват ва овқат моддаларининг етарли эмаслигидан ўсишдан орқада қолиш ва овқат етишмаслиги. · Кўкрак сутининг боланинг ўсаётган организми эҳтиёжларини қондира олмаслиги туфайли микронутриентлар, айниқса темир, А витамини ва рух етишмаслиги ривожланиши. · Эхтимол, чайнаш ва боланинг овқатланиш янги таъмни ва тузилишини ижобий идрок қилиши таъминланмаган бўлса керак. |
3 БОБ. ОНАЛАРГА БОЛАЛАРНИ ОВҚАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
6 ойгача бўлган чақалоқларни овқатлантириш бўйича тавсиялар · Чақалоғингизни 6 ойгача (180 кун) фақат она кўкрак сути билан боқинг. · Бола қанча хоҳласа, шунча кўп эмизинг, кундузи ва кечаси 24 соатда 8 мартадан кам бўлмаган миқдорда. · Бола очлик ҳиссини сездирганда овқатлантиринг: инжиқланса, бармоғини сўрса, бармоқларини қимирлатаверса.
· Болага бошқа овқат ва суюқлик берманг. Кўкрак сути болангизнинг очлик ва чанқоқлик ҳиссини йўқотади. |
6 ойдан 5 ёшгача бўлган чақалоқлар ва болаларни овқатлантириш учун озуқа маҳсулотлари 2 ёшгача ва ундан кейин ҳам она кўкрак сути асосий овқат моддалари манбаи ҳисобланади. Сизни болангиз 6 ой (180 кун) бўлгандан кейин кўкрак сутидан ташқари қўшимча овқат ва суюқликка муҳтож бўлади. Бу бетда тавсия қилинадиган озиқ моддаларини намуналари келтирилган. Кейинги бетларда қандай усулда болани турли хил ёшларда, нималар билан овқатлантириш мумкинлиги келтирилган.
Бундай маҳсулотлар таркибига бошоқлилар (гуруч, буғдой,маккажўхори),илдизлилар (картошка, сабзи) ва мевалар (олма, банан) киради. · Ўсимлик махсулотлари таркибида озиқ моддалари керакли миқдордаэмас. Шунингдек болаларга ҳайвон маҳсулотлари ва бошқа озиқ маҳсулотлардан бериш керак бўлади. Сизни болангиз турли хил овқатлар ёйиши керак: Ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар: жигар, гўшт, товуқ, балиқ, тухум Ø Сут маҳсулотлари: пишлоқ, қатиқ (йогурт), творог (кўкрак билан овқатланмайдиган болалар учун суюлтирилган сигир сути) Ø Яшил баргли ва сариқ сабзавотлар: (карам, картошка, қовоқ, сабзи, турп) Ø Мевалар: олма, шафтоли, ўрик, банан, апелсин Ø Дукаклилар: ловия, мош, нохот. Ø Ёғ ва мойлар: ўсимлик мойи, сариёғ · Болангизни юқорида келтирилган ўсимлик таркибли овқатлар билан овқатлантиринг. |
6 ойдан 1 ёшгача бўлган болаларни овқатлантириш бўйича тавсиялар
· Қўшимча овқат бериш учун кам миқдордан, турли маҳсулотларни 6 ой (180 кун) дан бошлаб беринг. Янги маҳсулотларни биттадан қўшиб боринг. Битта овқатни бергандан сўнг кейинги маҳсулотни киритишдан олдин, 3-4 кун бола организми қабул қилишини кутинг. · Унга турли ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларини ва бошқа озуқа махсулотларини беринг. · Бола ўсишига мос равишда она кўкрак сути билан боқишини сақлаб қолган ҳолда, қўшимча овқат миқдорини кўпайтириб боринг. Ø 6-8 ойдан бошлаб кунига 2-3 маҳалдан 2-3 ош қошиқдан қуруқ бўтқадан ёки турли пюреларни беришни бошланг. Секин аста миқдорини ½ пиёлагача ошириб боринг. Болангиз 8 ойга тўлганда кичкина бўлакдан чайнаб ейдиган овқат беринг, у ўзи овқат ейишни бошласин. Сизнинг ёрдамингизда боланинг ўзи мустақил овқатланишига ўрганишини таъминланг. Бола тиқилиб қолиши мумкин бўлган (масалан; ёнғоқ,узум, хом сабзи) каби маҳсулотларни болага беришдан сақланинг. Боланинг иштаҳасига қараб 1-2 марта енгил егулик беринг. Ø 9-11 ойда юпқа қилиб кесилган овқат ёки пюре ва бола қўлида ея оладиган овқатлар тавсия қилинг, тахминан ярим пиёладан 3-4 маҳал кунига ва бола иштаҳасига боғлиқ равишда кунига 1-2 марта енгил егулик ҳам қўшинг.
· Сабр билан болангизни овқатланишига ёрдам беринг. Унга меҳр билан гапиринг, уни кўзига қараб ва овқатланишини рағбатлантириб туринг, лекин мажбурламанг. · Агар у овқатланаётган вақтда овқатга қизиқиши йўқолса, уни чалғитувчи нарсаларни йўқотинг ва овқатга қизиқишини оширинг · 6 ойдан кейин болалар кўп миқдорда сувга талаби ортади, ҳаттоки етарли миқдорда она кўкрак сутида бўлса ҳам. Болангиз сув ичишни хохлашини билиш учун озгина сув (қайнатиб совутилган) тавсия қилинг, лекин мажбурламанг. * бу маслаҳатларда пиёла 250 мл,ош қошиқ 15 мл ҳажмда деб ҳисобланади. Ҳар бир давлатларда умум қабул қилинган ўлчов бирикмалари олиниши керак, оналарга тушунарли бўлиши учун.Энергия ҳажми 0,8-1 ккал/г деб тахмин қилинади. Агар болангиз суюқ ва паст калорияли овқатлар (тахминан 0,6 ккал/г) билан овқатланаётган бўлса, 6-8 ойлигида 2/3 пиёлагача 9-11 ойлигида ¾ пиёлагача ошириш керак. |
1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болаларни овқатлантириш бўйича тавсиялар · 2 ёш ва ундан кейин ҳам болани хоҳлаган пайтида она кўкрак сути билан боқинг. · Кесилган ёки кераклигича эзилган мазали маҳсулотларни кунига 3-4 мартадан ва пиёланинг ¾ қисмидан то 1 пиёлагача беришда давом этинг. Шунингдек 1-2 марта асосий овқатлар орасида болани иштаҳасига қараб енгил егулик беринг. · Ҳар бир овқат қабул қилишда ўсимлик маҳсулотларидан, шунингдек 15 бетда келтирилган овқат маҳсулотларидан фойдаланинг. · Болани ўзини шахсий идишида овқатлантиринг. Болага овқатланишига фаол ёрдам беринг. * Бу маслаҳатдаги овқат миқдори 0,8-1,0 ккал/г энергияга мўлжалланган. Агар бола суюқ ва паст каллорияли овқат еяётган бўлса, ҳар овқатда тўлиқ пиёлада ейиши керак. |
2 ёшдан 5 ёшгача болаларни овқатлантириш буйича тавсиялар · болангизни оила дастурхонидан 3 марта овқатлантиринг. Шунингдек асосий овқатлар орасида 2 марта қуйидаги озиқ моддалардан енгил егуликни беринг: - Творогли блинчик (сузма) ёки сомса, мевалар — 100 гр - Қатиқ (кефир) — 200 гр. + булочка — 50 гр. · Агар янги овқатдан бош тортса, унга «татиб кўриш»ни бир неча бор таклиф этинг. Унга Сизга овқат ёқаётганини кўрсатинг. · Болани овқатлантиришга мажбурламанг. Болани ёши, ўсиши ва жисмоний фаоллигига мос равишда овқат порциясини беринг. Ўсишига мос равишда овқат миқдорини оширинг. |
4 БОБ. БОЛАЛАРНИ КЎКРАК СУТИ БИЛАН БОҚИШ ВА ОВҚАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА МУАММОЛАРИДА МАСЛАҲАТ БЕРИШ
Агар бола кўкрак сути билан боқилса ва унда ОВҚАТЛАНИШ МУАММОСИ ва КАМВАЗНЛИК таснифланган бўлса (БКИУОБ қисмни каранг), болани овқатлантиришдаги кўкрак сути билан эмизиш юзасидан онага маслаҳат беришингиз керак.
§ Она боласини 24 соат давомида 8 мартадан камроқ эмизадиган бўлса, бола эмизиш маҳалларини кўпайтиришни унга маслаҳат беринг. У боласини кундузи ҳам, кечаси ҳам, гўдак неча марта истаса шунча марта ва шунча узоқ эмизиб туриши керак.
§ Гўдак бола бошқа овқат ёки суюқликлар оладиган бўлса, онага болани кўпроқ эмизиб, бошқа овқат ва суюқликлар ҳажмини камайтиришни ва, иложи бўлса, бошқа овқат ва суюқликлар беришдан воз кечишни маслаҳат беринг. Бошқа суюқликларни болага шишачадан эмас, балки пиёладан беришни онага маслаҳат қилиб кўрсатинг.
§ Она боласини мутлақо эмизмайдиган бўлса, уни болани эмизиб боқиш ва балки релактация қилиш масалалари юзасидан маслаҳат беринг. Агар она астойдил истайдиган бўлса, болани эмизиб боқиш масалалари бўйича тиббий ходим қийинчиликларни енгишда унга ёрдам бериши ва болани эмизишни йўлга қўйиши мумкин.
Онани ўргатинг:
ГЎДАКНИ ТЎҒРИ УШЛАШНИ ВА КЎКРАККА ТЎҒРИ ҚЎЙИШНИ
Онага гўдакни қандай тўғри ушлаш кераклигини кўрсатинг,
Онага гўдакни қандай қилиб кўкракка тўғри қўйишни кўрсатинг.
Боланинг кўкракка НОТЎҒРИ тутилиши ва яхши эма олмаслигига бир неча сабаб бор. Болани, айниқса, туғилганидан кейинги дастлабки бир неча кун давомида шишачадан овқатлантиришган бўлишлари мумкин. Онаси бола эмизиш юзасидан етарли тажрибага эга бўлмаслиги мумкин. Унда қандай бўлмасин қийинчиликлар юзага келгану, ҳеч ким унга ёрдам ёки маслаҳат беролмаган бўлиши мумкин. Масалан, бола кичкина ёки заиф ёки онаси кўкрагининг учлари ясси бўлиши ёхуд болани эмизишга кеч киришилган бўлиши мумкин.
6 ойгача бўлган гўдак бола бошқа овқат ёки суюқликлар оладиган бўлса:
Боласини эмизмасдан боқадиган онага сунъий аралашмалардан ТЎҒРИ келадиган аралашмани танлаш ва ТЎҒРИ тайёрлаш масалалари юзасидан онага маслаҳат беринг. Бошқа суюқликларни болага шишачадан эмас, балки пиёладан беришни онага маслаҳат қилиб кўрсатинг.
Гўдак бола бошқа овқат ёки суюқликлар оладиган бўлса, онага болани кўпроқ эмизиб, бошқа овқат ва суюқликлар ҳажмини камайтиришни ва, иложи бўлса, кўкрак сутига қайтиш ва истисносиз кўкрак сути билан эмизишни маслаҳат беринг. Болани кечаю кундуз хоҳишига кўра тез-тез давомийроқ эмизишни тавсия этинг. Онага болани кўпроқ эмизиб, бошқа овқат ва суюқликлар ҳажмини камайтиришни ва, иложи бўлса, бошқа овқат ва суюқликлар беришдан воз кечишни маслаҳат беринг. Чунки бундай ўзгариш бола учун муҳим, ва онага 5 кундан сўнг кўрикка қайта келишни тавсия этинг.
Айрим вақтларда онага болани кўпроқ эмизиб, истисносиз кўкрак сутига қайтиш мумкин эма (масалан, она ҳеч қачон болани эмизмаган бўлса, агар она узоқ вақт боладан узоқда бўлса ёки шахсий сабабларга кўра она болани эмизишни хоҳламаса). Бундайҳолатда она сигир сути ёки бошқа ўрнини босувчи суюқликни тўғри тайёрлаб, бузилишининг олидини олган ҳолда бир соат ичида ишлатиши керак.
Суюлтириш учун кайнаган сувни ҳажмини тўғри қўллаш муҳим.
Овқатланишида муаммолари бор гўдакни 2 кундан кейин яна текшириб кўринг. Агар Сиз боланинг овқатланишига каттагина ўзгартиришлар киритишни тавсия этган бўлсангиз, бу – айниқса муҳим.
Болаларда овқатланиш муаммоларини аниқлаш усуллари .
Болаларда муаммоларини аниқлаш учун овқатланишни бахоланг. Овқатланиш ҳолатини баҳолаш учун онадан савол-жавоб ўтказиб маълумот йиғиш керак. Бундай саволлар МАСЛАҲАТ ОЛИБ БОРИШ схемасининг юқорисида, бемор болани ёзув шаклининг пастки қисмида (БКИУОБ қаранг). Саволлар бола одатда қандай овқатланиши ва унинг айни шу касаллик давридаги овқатланишини билишига ёрдам беради.
- Болангизни кўкрак билан боқасизми ?
Агар ҳа бўлса:кунига неча марта?
Тунда хам болангизни эмизасизми?
- Болангиз бошқа овқат ёки суюқлик оладими?
Агар ҳа бўлса:Қандай овқат ёки суюқлик?
Кунига неча марта?
Нимадан болангизни овқатлантирасиз?
Агар ёшга нисбатан жуда кам вазн бўлса: Порция миқдори қанчани ташкил қилади? Болага алоҳида ўзига порция ажратиладими? Болани ким ва қандай овқатлантиради?
- Шу касаллик даврида боланинг овқатланишида ўзгаришлар бўлдими? Агарҳа бўлса, қандай ўзгариш?
Эътибор беринг, айрим саволларни фақатгина ёшга нисбатан жуда камвазнлик бўлганда берилади. Бундай болаларга қўшимча вақт ажратиш керак ва онасидан порция миқдори, ва актив овқатлантириш ҳақида сўраб суриштириш керак бўлади.
Она тўғриқилаётганини ва қайси овқатланиш аспектларини ўзгартириш лозимлигини аниқланг. Агар она нотўлиқ жавоб берса яна қўшимча саволлар беринг. Масалан: жуда камвазнлик боланинг онаси боласининг «катта порция» олганини айтса, унда Сиз “Ўзининг порциясини еб бўлгач, у яна ейишни хоҳлайдими?” деб сўрашингиз мумкин.
Онага маслаҳат беришдан олдин боланинг овқатланишини тўла-тўкис баҳолаб, уни овқатлантиришдаги ҳамма муаммоларни аниқлаб олиш муҳим.
Жадвал 15. Болани овқатлантиришдаги муаммоларга мисоллар
Боланинг ҳозирги кунда овқатланиши |
Боланинг тавсия этилгандек овқатланиши |
3 ойлик бола кўкрак эмиши билан бир қаторда ширинроқ сув ҳам ичиб туради. |
3 ойлик бола фақат кўкрак сути билан боқилиши ва бошқа ҳеч қандай озиқ-овқат маҳсулотлари ёки суюқликлар олмаслиги керак. |
2 яшар бола кунига фақат 3 марта овқатланади. |
2 яшар бола овқатланишлар орасида 2 марта қўшимча овқат олиши, шунингдек кунига 3 маҳал овқатланиши керак. |
8 ойлик бола ҳамон фақат эмизиб боқилади, холос. |
Эмизиб боқиладиган 8 ойлик бола етарли ҳажмдаги тўйимли овқат билан ҳам кунига 3 маҳал қўшимча равишда овқатлантирилиши керак. |
Тавсия беришдан олдин овқатлантиришни тўлиқ баҳоланг ва барча муаммоларни аниқланг.
Овқатлантиришдаги фарқлардан ташқари, онанинг жавобларидан яна овқатланишнинг бошқа муаммолари ҳам бўлиши мумкин, масалан:
- Кўкрак билан эмизишда қийинчиликлар. Она кўкрак билан эмизишда қийинчиликлар борлигини ёки бола кўкракни яхши эма олмаётганини айтиши мумкин. Бундай ҳолатда кўкрак билан эмизишни, худди ГЎДАК схемасида кўрсатилганидек баҳолаш керак. Сиз болани кўкрак олди ёки кўкракка тутиш ҳолатларининг тўғри бажарилмаётганини аниқлашингиз мумкин.
- Овқатлантиришда шишачадан фойдаланиш. Овқатлантириш учун шишачадан фойдаланмаслик керак. Улар кўпинча тоза бўлмай, унда микроблар жуда яхши ривожланади. Одатда шишача тагида сут қолиб кетиб, у тезда бузилиб, ачиб қолади. Бола мана шу сутни ичиб қўйиб, касал бўлиб қолиши мумкин. Бундан ташқари, шишачадан сўрғични сўриб овқатланиш кўкракни эмиш хоҳишини сўндириши мумкин.
- Фаол овқатлантиришнинг йўқлиги . Кичик ёшдаги болаларни овқатланишга ундаш ва уларга ёрдам бериш керак. Бу айниқса вазни камтуғилган болаларга тааллуқлидир. Агар ёш болани овқатланишини ўзига ташлаб қўйилса, ёки у овқат учун ўзидан катта ака ва опалари билан рақобатлашадиган бўлса, у ўзига етарли овқатни ололмаслиги мумкин. СЎРАБ КЎРИНГ: "Болани ким ва қандай овқатлантиради?". Онанинг жавобларидан бола фаол овқатлантириляптими ёки йўқми, уни овқатланишга рағбарлантириш бор ёки йўқлигини билиб оласиз.
- Касаллик пайтида овқатни яхши емаслиги . Касаллик вақтида бола одатдагидан кам ейиши ёки бошқа овқат турини сўраши мумкин. Касаллик пайтида кўпинча болаларнинг иштаҳаси йўқолади. Шунга қарамай, болани унинг ёшига тавсия этилган турли озиқ-овқат маҳсулотларини ейишга ундаш лозим, гарчи у кўп ея олмаса ҳам. Иложиси бўлса, унинг овқатланишини рағбатлантириш учун у яхши кўрадиган таомларни таклиф этиш лозим.
Овқатланиш муаммоларида маслаҳат олиб бориш
Агар бола шишачадан овқатлантириладиган бўлса:
- Шишачани пиёла билан алмаштиринг.
- Болани пиёладан қандай қилиб овқатлантириш кераклигини онага кўрсатиб беринг.
Шишачадан кўра пиёладан фойдаланган маъқул.
Пиёлани ювиш осон ва болани пиёладан овқатлантириш уни эмизиб боқишга ҳалал бермайди. Болани пиёладан овқатлантириш учун:
Болани тикка ёки деярли тикка қилиб тиззага ўтқазинг.
Kичкина пиёлани боланинг лабларига тутинг. Пиёлани энгаштириб, суюқликни боланинг лабларига теккизинг.
Бола сергакланиб, оғзи ва кўзларини очади.
Вазни кам бўлиб туғилган бола сутни тили билан ялаб олади.
Ой-куни етиб туғилган ёки бирмунча каттароқ бўлиб қолган бола сутни сачратиб сўради.
Сутни боланинг оғзига қуйманг. Пиёлани боланинг лабларига тутинг ва сутни ўзи ичишига қўйиб беринг.
Бола сутни ортиқ истамай қўйганидан кейин оғзини юмиб олади ва бошқа ичмайди.
Бола фаоллик билан овқатлантирилмайдиган бўлса , онага:
Бола ёнига ўтириб, уни овқат ейишга кўндиришни. Болага алоҳида ликобчада етарли миқдорда овқат беришни маслаҳат қилинг. Kасаллик пайтида бола овқатни яхши хушламаса онага:
Имкони бўлса, болани тез-тез ва узоқроқ эмизиб туришни.
Бола мумкин қадар кўпроқ есин деб, унга юмшоқ ва ҳилма-хил, мазали ва кўнглига ёқадиган овқат бериб туришни.
Овқатни кам-камдан, тез-тез бериб туришни.
Боланинг бурни битиб, овқатланишига халал бераётган бўлса, бурнини тозалаб қўйишни.
Бола соғайиб борган сайин иштаҳаси очилади, деб кутишни маслаҳат беринг.
Касаллик пайтида суюқлик ҳажмини кўпайтиришни тавсия этинг
Касаллик пайтида иситма, нафас тезлашиши ёки диарея ҳисобига гўдак ва бола организми суюқлик йўқотади. Сувсизланишни олдини олиш мақсадида бола кўпроқсуюқлик ичиши керак ва шунда у ўзини яхши ҳис қилади ва соғлиги мустаҳкам бўлади. Тез-тез кўкрак сути билан эмизиш уни керакли озуқа моддалар билан таъминлайди ва сувсизланишни олдини олади.
Қўшимчасуюқлик буюриш айниқса диареяси бўлган болаларга муҳим. Болаларга А ва Б режа бўйича суюқлик бериш Даволанг схемасида келтирилган (БКИУОБ қаранг). Болалари кўкрак сути билан боқиладиган оналар тез-тез фақаткўкракни бериши лозим.
Суюқликлар бўйича тавсиялар ОНАЛАРГА МАСЛАҲАТ БЕРИНГ схемасида ва ГЎДАКНИ ДАВОЛАНГ ВА ОНАГА МАСЛАҲАТ БЕРИНГсхемасида умумлаштирилган.
Онага берилган маслаҳатни беморни ёзув шаклининг орқа тарафига ёзиб кўйинг.
ЧЎЗИЛУВЧАН ДИАРЕЯ билан оғриган болани овқатлантиришга доир тавсияномалар
МАСЛАҲАТ БЕРИНГ схемасида чўзилувчан диарея билан оғриган болани овқатлантиришга доир тавсияномалар. Бошқа турдаги сутлардан ичиб тургани ҳолда, чўзилувчан диарея билан оғриб қолган болаларда сутни ҳазм қилаолмаслик юзага келиши мумкин. Шундай ҳолларда болага бериладиган бошқа турдаги сутлар ҳажмини камайтириш зарур. Бериладиган ўша сутларнинг ҳажмидаги камомадни тўлдириш учун бундай болалар энди кўкрак сути ёки бошқа овқатни кўпроқ олиб туриши керак.
Онасига тушунтиринг:
· Агар бола эмизиб боқиладиган бўлса, уни тез-тез ва узоқроқ вақт давомида, кундузи ҳам, кечаси ҳам эмизиб туринг.
- Агар бошқа турдаги сутларни оладиган бўлса:
- уларни бермай, болани бир қадар тезроқ эмизиб туринг ЁKИ
- уларнинг ўрнига қатиқ, кефир, биолакт сингари ферментланган сут маҳсулотларини беринг ёки БЎЛМАСА,
- сутнинг ярмини сабзавот пюреси, картошка, сабзи, қовоқ ва шовла сингари озиқ моддаларига бой овқат билан алмаштиринг.
· Бошқа маҳсулотлар хусусида боланинг ёшига қараб берилган тавсияларга амал қилинг.
Чўзилувчан диарея билан оғриган болани 5 кундан кейин яна кўриш керак.
Шундай қилиб, агар бола касал бўлса, ушбу бўлимда келтирилган уни ёшига мос равишда овқатлантириш керак. Ҳамда унга кўпроқ суюқлик бериш (кўпроқ кўкрак сути билан боқиш) ва юмшоқ турли туман иштаҳали ва ёқтирадиган маҳсулотлар бериш лозим. Касалликдан сўнг, унга одатдагидан кўпроқ овқат бериш ва уни миқдорини кўпроқ истеъмол қилишига имконият туғдириш керак.
3 БЎЛИМ. РИВОЖЛАНТИРИШ МАҚСАДИДАГИ ПАРВАРИШ
Ривожлантириш мақсадидаги парвариш - бу фақатгина болани жисмоний ўсишини эмас, балки ҳар томонлама ривожланишини ўз ичига олади. Бундай парвариш боланинг эмоционал ва интеллектуал ривожланишни ҳамда маторикасини ривожланишини кўзда тутади.
Бола ўсиш даврида мулоқот ва ҳар хил ўйинлар ёрдамида эмоционал ва жисмоний стимулларга мухтож бўлади. Ота-оналарни ўз болалари билан ҳар хил уй шароитидаги тайёрланган ўйинлардан фойдаланишларига жалб қилиш керак.
Соғлиқни сақлаш муассасаларида, соғлиқни сақлаш соҳасида оналарни, бола парвариши тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилган холда, ўқитиш гуруҳ сессиялари ўтказилади. Масалан: Овқат тайёрлаш ва гигиена бўйича гуруҳ сессиялардан ташқари, оналар оддий ўйинчоқлар тайёрлаш ва болалар билан ўйнаш бўйича дарсларда қатнашиши мумкин.
Гуруҳ сессиялари мулоқот билан чекланиб қолмасдан, имкони борича амалий кўникмаларни ҳам ўқитиши усулларини қўлланилиши керак. Қуйида келтирилган усуллардан фойдаланинг:
· Оналар билан тушунарли тилда гаплашинг
· Тўғри келадиган кўргазмали қўлланмаларни ишлатинг масалан: расмлар, ҳақиқий овқатланиш махсулотлари, уй шароитида тайёрланган ўйинчоқлар ва бошқалар.
· Керак вақтда кўникмаларни намойиш қилинг (масалан: қўл ювиш, овқат тайёрлаш, “ку-ку” ўйини)
Дарслар интерактив ўтишини таъминланг, оналар ўзларининг ғоялари билан ўртоқлашиши учун саволлар ва муҳокамаларни қўллаб-қувватланг. Икки томонлама мулоқотни қўллаб-қувватланг, “Ҳа” ёки “Йўқ” жавоб бериш мумкин бўлган саволлар ўрнига, “Болаларнинг парваришида ота қандай иштирок этиши мумкин?” ёки “9-12 ойлик болалар билан, қандай ўйинлар ўйнаш мумкин?” деган саволлардан фойдаланинг. Консультациядан олдин ривожланиш мақсадидаги парвариш қилаётган одамга қуйидаги саволлар бериш лозим
· Болангиз билан қандай ўйнайсиз?
· Болангиз билан қандай мулоқот қиласиз?
Онанинг жавобларини бола ёшига кўра ривожланиш мақсадидаги парвариш Тавсиялари билан таққосланг.
Барча ёшдаги болаларни парваришлаш ҳақида асосий маълумотлар
· Бош мия бола ҳаётининг биринчи 2 йилида тезлик билан ривожланади. Бу даврда болалар бошқа болалар билан ўйнашлари, атроф муҳитда ҳаракатланиб турли товушларни эшитиб кўришлари, ушлаб кўришлари ва нарсаларни ўрганиб чиқишларини рағбатлантирган холда олиб боришга мухтождирлар.
· Таом қабул қилиш, уйқу, гигиена каби кундалик кўникмаларни бажаришлари, болаларни доимий амалиётини ривожланишига ва ўзларини ҳавфсиз хис қилишига ёрдам беради.
- Болангиз билан гаплашиб, уни эшитиб ва у билан ўйнаб, болани мулоқотга ўргатинг
· Ўйин бу – болалар иши. У болаларга, ўқиш ва муаммоларни ҳал қилиш кўникмаларини ривожлантириш имкониятларини беради. Кузатиш ва таҳлид қилиш йўли билан кўп нарсани ўрганадилар.
· Болаларни стимуллашга қиммат ўйинчоқлардан фойдаланишга ҳожат йўқ.
· Уй шароитида ҳам ўйинчоқлар тайёрлаш мумкин
· Касаллик нормал ўсиш ва ривожланишга ҳалақит беради. Профилактика мақсадида болангизга эмлашлар ўтказинг ва “Болаларни овқатлантириш ва парваришлаш учун оналарга кўрсатмалар” қўлланмаси бўйича овқатлантиринг. Агар у касал бўлиб қолса, тиббиёт ходимига олиб боринг.
· Болалар одатда тарбиячилари билан ўзаро майин ва рағбатлантирувчи алоқалар бўлганида тез ўрганадилар. Ота-она ва қариндошлари у билан ўйнаб, уни парвариш қилиб болани ривожланишига ҳиссаларини қўшишлари мумкин
· Болаларни жисмоний зарар ва эмоционал стресслардан (уларни зўрлашдан ва кучли нафратдан) сақлаш, болаларнинг изланиши ва ўқишларида ишонч ортишига ёрдам беради.
Болаларнинг ёш гуруҳларига мос равишда парваришлаш бўйича маълумотлар
Ота-оналар ва тарбиячилар боланинг ҳозирги ёши ва келажакдаги ёш гуруҳига мос равишдаги парваришга оид маълумотларини билишлари шарт. Оналар билан гуруҳ сессияларида иштирок этаётган оналар ва болаларга оид асосий маълумотларга кўпроқ эътибор беришга ҳаракат қилинг. Тарбиячилар қўллайдиган сабабларини муҳокама қилинг. Имконият борича ҳар доим яққол мисоллар ва демонстрациялардан фойдаланинг. Керак бўлса оналардан амалий кўникмаларни бажариб кўришларини сўранг (масалан, ўйинлар). Маълумотларни қабул қилганлигига ишонч ҳосил қилиш учун саволлар беришни унутманг.
Ривожланиш соҳасида парваришлаш учун маълумотлар Ёши 0 дан 4ойгача бўлган болалар Эмоционал ривожланиш · Бола туғилганида кўриш, эшитиш ва сезиш қобилиятига эга. У онасини товушидан, ҳидидан ва юзидан танийди. · Унинг отаси бола ривожланишида катта ўринни тутади, шунинг учун у парваришлашда фаол иштирок этиши лозим. · Бола ўзининг катта акалари ва опаларидан, уларнинг намунасида кўп нарсаларни ўрганиши мумкин, шунинг учун акалари ва опалари боланинг тарбиясига ўз ҳиссаларини қўшишлари керак. · Боланинг стресс вақларида қўллаб қувватлаб, уни ўзингизга бўлган ишончини ортиришингиз мумкин. · Она кўкрак сути билан боқиш – болани бағрингизга босиб эътибор бериш ва эмоционал боғлиқликнинг энг қулай вақтидир. Мулоқот · Боланинг кўзига қаранг ва унга жилмайинг масалан: овқатлантириш вақтида. Юзма-юз мулоқот қилиш, боланинг гапларини ва қилиқларини қайтариш, куйлаш уни мулоқотга киришини ўргатади. · Бола онасининг товуши, қараши ва тегинишига жавоб қайтаради. Бола ўзининг муҳтожликларини ҳаракати, товуши ва йиғиси билан кўрсатади. Ҳаракати · У секин аста ўзининг қўл ва оёқларини таний бошлайди. Қўл ва оёқларнинг эркин ҳаракати унга кучли бўлиб ўсишига ёрдам беради. · Аста секин у қўлларини жисмларга узатиб уларни олиб оғзига солмоқчи бўлади, сабаби уларни таъмини билиш орқали тушунишни ўрганади. · Атрофни кузатиш учун у бошини кўтаришга ҳаракат қилади. У атрофни кўра олиши учун бошчасини олдинга ва орқага кўтарган ҳолда уни қўлда кўтариб юринг. Унинг мушакларини ривожлантириш учун хавфсиз жойларда думалашга ётқизиб қўйинг. |
Ривожланиш соҳасида парваришлаш учун маълумотлар Ёши 4-6 ойлар Эмоционал ривожланиш · Болалар ҳар хил одамларни ва чехраларни кўришни яхши кўрадилар, шунинг учун, оила аъзоларининг бари болани қўлида ушлаб туриши, олиб юришлари, жилмайишлари, кулишлари ва бола билан гаплашишлари керак. · Ҳозирги вақтда бола онасига боғланиб қолган ва бегона одамлар билан бўлиши уни ранжитади. Агар болани у билган инсонлар билан қолдирилса, у ўзини ҳимояда сезади. Мулоқот · Бола янги товушларни чиқаришни хуш кўради, масалан, кулади ва қиқирлайди. Қўшимча кимнингдир товушига қарайди, эшитган товушларини қайтаради ва одам билан мулоқотга киришга ҳаракат қилади. · Болани мулоқотга тортиш мақсадида у чиқарган товушларни қайтаринг ва у кўрган сезган ва хоҳлаган нарсалар ҳақида гаплашинг. Ҳаракати · У ўзининг оламида ҳамма нарсани ушлаб кўргиси, мазасини билгиси ва ўргангиси келади. Бола ушлагиси келган, бир-бирига урадиган, отадиган ва оғзига олиши мумкин бўлган мануал кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам берадиган, хавфсиз, тоза рангли уй жиҳозларини беринг. Ютиб юбориши мумкин бўлган майда нарсаларни боладан четроқда ушланг. · Агар болага ўтиришга ҳаракат қилиш ва қорнида айланишга рухсат берсангиз, болани мушакларини ривожланишига ҳисса қўшган бўласиз. |
Ривожланиш соҳасида парваришлаш учун маълумотлар Ёши 6 ойдан 1 ёшгача Эмоционал ривожланиш · Бола Сиздан бошқага бормаслиги мумкин. Болага вақтинчалик яқин одамлар орасида қолдираётганингизни ётиғи билан тушунтирган холда, айрилиқни бола енгил ўтказишини ўргатинг. Ҳаммага яхши таниш «ку-ку» ўйини, болага Сиз билан вақтинчалик айрилиқ бўлишини ўргатиб боради. Бола унга кучли нафрат билан қаралганини сезади, ва ранжиши мумкин. Болани бундай эмоционал зўриқишларга йўлиқтирманг, агарда бўлса ҳам тинчлантиришга ҳаракат қилинг. · Сизнинг муҳаббатингиз ва унга кетказган вақтингиз, у қилаётган ишларга бўлган қизиқишингиз ва Сизнинг ҳамдардлигингиз, болада ўзига ишонч уйғонишини кучайтиради. Мулоқот · Боланинг гапига ва қизиқишларига аҳамият беринг. У билан гаплашинг, бола учун куйланг, у гапиришга ҳаракат қилаётган нарсаларга аҳамият беришга ҳаракат қилинг, Сизга нимани айтмоқчи бўлганида эътибор беринг. Болага эртаклар ўқиб бериб, китоб ўқиб бериб ва нарсаларни ва одамларни номини айтган ҳолда, гапиришга ва нутқини ривожлантиришга ёрдам беринг. Ҳаракати · Бола хавфсиз уй жиҳозлари синмайдиган тарелка, пиёла ва қошиқларни, қозон ва товаларга уриб, қопқоқларни очиб ёки ёпган ҳолда, мустақил овқат вақтида нарсаларни тахлаб ёки ёйиб еган ҳолда, қўлларини ишлатиш кўникмасини ривожлантиришни ўрганади. · Боланинг мушаклари ривожланишини кучайтириш мақсадида, болага эркин ҳаракат қилиши ва хавфсиз жойда ўйнашини таъминлаб беринг. |
Ривожланиш соҳасида парваришлаш учун маълумотлар Ёши 1-2 ёш Эмоционал ривожланиш · Боланинг ўзига баҳо беришини кучайтириш мақсадида, қилаётган ишидан қувонишига ва бирор бир иш билан шуғулланишига имкон яратиб беринг. · Бола олмоқчи бўлган нарсасини ололмаса жаҳли чиқиши ва хафа бўлиши мумкин. Бола билан унинг ҳиссиёти тўғрисида гаплашинг. Агар қоидалар жуда кўп бўлмаса, оддий ва кетма-кетликда бўлса бола тез уларни ўзлаштиради. · Бола ҳамма нарсани ўзи қилгиси қелиб қолади ва қайсарлик қилиши мумкин. Бола бир вақтда ҳам чақалоқ ва катта одам бўлиши мумкин. Унга бу жараёнда, бола бўлгиси келганида қўлидан ушлайсиз, катта бўлгиси келганида мустақилликни баъзи даражасига рухсат берасиз. Мулоқот · Бу ёшда бола сўзларни гапириши ва тушуниши муҳимдир. Бола қилаётган ишларини номларини айтган ҳолда тўшунишини кучайтиришга ҳаракат қилинг. Ҳар бир арзимас нарса бохонасида бола билан мулоқотга киришишга ҳаракат қилинг (масалан овқатланиш вақтида, чўмилтираётган вақтда ёки у билан бирга иш қилаётганингизда). · Оддий саволларни беринг ва бола Сиз билан гапирмоқчи бўлган ҳар бир вақтда жавоб қайтаринг. Болани гапларни қайтаришини рағбатлантиринг. Бола билан гаплашишга уринишларингизда, уни сўзларини эшитиш ва қилиқларини кузатиш Сизга ас қотади. Ўйинлар, китоблар, ашулалар, афсоналар, воқеалар ва кетма-кетликдаги ўйинлар боланинг ривожланишини кучайтиради. Ҳаракати · Бола кўпроқ ва осонгина бир қўлини ишлатиши мумкин. Бош мия танлаган қўлини ишлатишига рухсат беринг. Бола овқат еганида ва кийим кийганида, расм чизганида, ёзганида, сув билан ўйнаганида, тахлаши ва ёйиши мумкин бўлган нарсалар билан ўйнаганида, катта идишлар ичига ва ташқарисига нарсаларни қўйганида ўзининг мануал кўникмаларини ривожлантиради. · Бола кучли бўлиб ўсиши учун, уни ховлига ўйнаши, югуриши, сакрашга олиб чиқинг. |
Ривожланиш соҳасида парваришлаш учун маълумотлар Ривожланиш мақсадида парваришлаш Ёши 2 ёш ва ундан катта Эмоционал ривожланиш · Сизнинг муҳаббатингиз ва унга кетказган вақтингиз, у қилаётган ишларга бўлган қизиқишингиз ва Сизни боланинг ютуқларига бўлган ишончингиз, боланинг қизиқишларини қўллаб қувватлашингиз, болада ўзига ишончини ва илм олишга интилишини кучайтиради. · Бу даврда бола нима тўғри нима нотўғри эканлигини тушунади. Қўшиқлар, воқеалар ва ўйинлар ёрдамида одамлар ўзларини қандай тутишлари кераклигини ўргатиш мумкин. Агарда унга аввал хато қилиш бу табиий ҳол эканлигини, ундан уялмаслик кераклигини ва қилинган хатоларни тўғирлаш кераклигини тўғри тушунтира олсангиз, бола яхши ўқиши мумкин. · Кийимларни тахлаш ва уй ишлари бўйича буюрилган ишларни бирга қилиш ва бирга овқатлар тайёрлаш болада ўзида ишончни ва тушунишни кучайтиради. Мулоқот · Сизга нима деяётганини эшитинг, саволлар беришини рағбатлантиринг ва уларга жавоб беришга ҳаракат қилинг. Бола нимани кечирганини ёки Сизга айтиб бермоқчи бўлган воқеасини гапириб беришига йўл қўйинг. Ҳар воқеаларни гапиришини рағбатлантиринг. Болани нарсаларни номи билан айтишни, санашни, солиштиришни, ҳажми ва шакли, рангига мосини танлашни ўргатинг. Ҳаракати · Чизмачилик, ёзувчилик, бўяш, ўтказиш ва овқат тайёрлашда кўмаклашиш кабилар мануал кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради.
· Актив ўйинлар ва ҳаракатларни рағбатлантиринг. Сакраш, яёв юриш ва сакраб тушиш каби машқларни бажаришга имкон яратинг. |
4 Б Ў ЛИМ. БОЛАЛАР КАСАЛЛИКЛАРИНИ ИНТЕГРИРЛАШГАН УСУЛДА ОЛИБ БОРИШ (БКИУОБ)
I ҚИСМ. КИРИШ
Ўзбекистон Республикасида болалар саломатлигининг ҳолати
Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимига юқори аҳамият берилмокда. Соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинида жиддий ўзгаришлар амалга оширилди, айниқса қишлоқ жойиларда. Кам самарали фелдшер-акушерлик пунктлар ва амбулаториялар ўрнига қишлоқ врачлик пунктлар ташкил этилди. У ерда умумий амалиёт шифокорлари томонидан ёрдам кўрсатиляпти. Сезиларли ўзгаришлар оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизими, аёлларни саломатлигини мустаҳкамлашда ҳам амалга оширилди. Туғруқ муассасаларининг материал –техник базаси ҳам мустаҳкамланди.
Тиббиёт ходимларини ҳалқаро стандартлар ва исботланган тиббиёт принципларига асосланган янги билим ва кўникмалар ўқитишга жуда катта эътибор берилмокда. Бундай ёндашишнинг мақсади 5 ёшгача бўлган болаларга тиббий ёрдам кўрсатилишини яхшилашдир. Бу жараёнда БКИУОБ стратегияси бирламчи бўғинда болаларга кўрсатилаётган ёрдамни сифатини оширишда жиҳоз сифатида муҳим рол ўйнайди.
Клиник қўлланма экспертлар томонидан клиник текширувларга асосланган бўлиб, 0 дан 5 ёшгача бўлган боларни олиб бориш учун ишлаб чиқилган. Қўлланмага оғир касаллик белгилари борлигини баҳолаш усуллари; болаларнинг озиқланишининг бузилиши ҳолатини, эмлаш статуси ва овқатланиши баҳолаш, ота-оналарга уйда парвариш қилишни ўргатиш; овқатланиш муаммоларида ота-оналарга маслаҳат олиб боришни, ҳамда қачон зарур бўлган ҳолатларда тиббий муассасага мурожаат қилиш керакли ҳақида ота-оналар учун маслаҳат бериш киритилган. Қўлланмада берилган маслаҳат ота-она учун қанчали тушунарли бўлганлигини текшириш бўйича, ҳамда буюрилган давони биринчи дозасини кўрсатиш учун тавсиялар келтирилган.
Касал болани баҳолаганда бир неча белгилар жуфтлиги битта ёки бир неча таснифларга олиб келади, ташҳисга эмас. БКИУОБ таснифи ҳаракат йўналишларига мўлжалланган ва тиббий ходимга бола тезкор бошқа тиббий муассасага юборилиши кераклигини, балки бирламчи тиббий муассасада даволаш мумкинлигини (масалан, орал антибактериал воситалар, ОРС ёрдамида ва ҳ.к.) ёки болани уйда хавфсиз даволаш мумкинлигини аниқлаш имконини беради.
1 БОБ. БОЛАЛАР КАСАЛЛИКЛАРИНИ ИНТЕГРИРЛАШГАН УСУЛДА ОЛИБ БОРИШ ЖАРАЁНИ
БКИУОБ қўлланмаларида тиббий муассасага касаллик ёки боланинг ҳолатидаги ўзгаришларини аниқлаш учун биринчи марта ва кейинги кузатувга олиб келинган болани қандай парвариш қилиш кераклиги келтирилган. Қўлланмаларда умумий хавф белгилари (гўдакда ўта оғир касаллик, маҳаллий бактериал инфекция), кўп тарқалган касалликлар, озиқланишнинг бузилишлари ва камқонлик ҳамда бошқа муаммолар бўйича болаларни тўлиқ текшириш бўйича кўрсатмалар келтирилган. Даволашга қўшимча қўлланмада касалликларни олдини олиш бўйича асосий чора тадбирлар киритилган.
· Умумий хавф белгиларини (гўдакда ўта оғир касаллик, маҳаллий бактериал инфекция), касалликни тарқалиши ҳақида сўраб суриштириб, болани текшириб ҳамда овқатланиш ва эмлаш статуси текшириб, болани аҳволини баҳоланг. Баҳолаш жараёнига бошқа соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ҳам киритилган.
· Боланинг касалликларини рангли тақсимлаш тизими ёрдамида таснифланг. Кўп болаларда бирдан бир неча касалликлар учрагани сабабли уларни ҳар бирини қуйидагиларни инобатга олиб таснифлаш керак:
- Зудлик билан касалхонага юборишдан олдинги даво ўтказиш ёки болани касалхонага юбориш (пушти рангдаги устун), ёки
- Махсус тиббий даво ёки маслаҳат олиб бориш (сариқ рангдаги устун), ёки
- Уй шароитида даволаш бўйича оддий маслаҳат бериш (яшил рангдаги устун).
· Барча касалликларни таснифлаб бўлгач, болага махсус давони белгиланг. Агар болани зудлик билан касалхонага юбориш лозим бўлса унда касалхонага юборишдан олдин керакли даво ўтказинг. Агар бола уй шароитида даволанса унда режа ишлаб чиқинг ва дори воситаларни биринчи дозасини тиббий муассасада беринг. Агар болани эмлаш керак бўлса эмлашларни ўтказинг.
· Даволаниш бўйича амалий тавсияларингизни беринг, парвариш қилувчи одамни қандай қилиб орал дори воситаларини бериш, касаллик даврида овқатлантириш ва суюқликларни бериш, ҳамда уй шароитида маҳаллий инфекцияларни даволашни ўргатинг. Парвариш қилувчи одамни тиббий муассасага аниқ вақтда кейинги кўрув учун олиб келишни илтимос қилинг ҳамда қачон зудлик билан тиббий муассасага олиб келиш белгиларини аниқлашни ўргатинг.
· Овқатланиши баҳоланг, шу билан бирга кўкрак билан эмизиш амалиётини ҳам. Аниқланган муаммоларни ҳал қилиш учун маслаҳат беринг. Кейин онанинг ўзининг саломатлиги масалалари юзасидан маслаҳат беринг.
· Белгиланган муддатда болани тиббий муассасага олиб келишганда кейинги кузатувни ўтказинг, ва агар керак бўлса болани қайтадан янги муаммолар бўйича баҳоланг.
Бу тавсияномалар бемор боланинг амбулатор-поликлиника муассасага келишга мажбур этган асосий сабабларнинг кўпчилигини ўз ичига оладию, аммо ҳаммасини эмас. Сурункали ёки бирмунча кам учрайдиган касаллик муносабати билан келган бола ихтисослаштирилган ёрдамга муҳтож бўлиши мумкин, ёрдамнинг бу хили мазкур ушбу қўлланмада тасвирланмайди. Бу курс бахтсиз ҳодисалар ёки авариялар натижасида шикастланган болаларга даво қилиш масалаларини муҳокама этмайди.
Беморларни олиб бориш жараёни иккита ҳар хил схемалар тўпламидан иборат: биринчиси - боланинг ёши 2 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар, иккинчиси - ёши 0-2 ойликкача бўлган болалар схемалари. 2 бобда Сиз керакли схемани танлашни ўрганасиз.
Схема 1. Болаларни интегрирланган усулда олиб бориш жараёнини умумлаштирилган схемаси.
2 БОБ. БЕМОРНИ ОЛИБ БОРИШ СХЕМАСИНИ ТАНЛАШ
Схема 2 . Беморни олиб бориш схемаси.
БКИУОБда касални олиб бориш схемалар тўплами кўринишида бўлиб, уларда босқичлар кетма-кетлиги ва уларни бажариш учун маълумотлар келтирилган. Бу схемалар тўплами беморни олиб боришда ёрдам кўрсатиш учун буклет шаклида берилган. БКИУОБ схемалар буклети 2 хил бўлиб, бири 2 ойдан 5 ёшгача бўлган болаларни олиб бориш, иккинчиси туғилгандан 2 ойгача бўлган гўдакларни олиб бориш схемасидан иборат.
Kўпчилик амбулатор-поликлиника муассасаларда болаларни рўйхатга олиб борилади, бунда бола касаллик сабабли келганми ёки соғлом бўлгани ҳолда профилактик текширувга, эмлатиш учун ё бўлмаса, шикастланиб қолган пайтида ёрдам олиш учун келганми, шулар тўғрисидаги маълумот ёзиб қўйилади. Она боласини касал бўлгани учун (шикастланиб қолгани учун эмас, касал бўлиб қолгани учун) олиб келган ва уни Сизнинг қабулингизга юборишган вақтда Сиз тегишли даволаш схемасини танлаб олиб, боланинг аҳволини баҳолаш жараёнини бошлашингиз учун унинг ёшини билиб олишингиз керак. Болалар Сизнинг амбулатор-поликлиника муассасаларингизда қай тариқа рўйхатга олинишига қараб боланинг ёши ва исми-шарифи, шунингдек бошқа ахборот, масалан, унинг турар жойи боланинг формулярига ёзиб қўйилган бўлиши мумкин. Агар булар ёзилмаган бўлса, Сиз мулоқотни унинг исми ва ёшини сўрашдан бошлашингиз мумкин.
Ёши жиҳатидан боланинг қайси гуруҳга киришини билиб олинг:
- Ёши 2 ойликдан 5 ёшгача,
- Ёши 0 дан 2 ойликкача.
Боланинг ёши 2 ойликдан 5 ёшгача бўлса, 2 ОЙЛИKДАН 5 ЁШГАЧА БЕМОР БОЛАНИНГ АҲВОЛИНИ БАҲОЛАНГ, УНИ ТАСНИФЛАНГ ВА ДАВОЛАНГ схемасини танлаб олинг. “5 ёшгача” деган сўз боланинг ҳали беш ёшга тўлмаганини билдиради. Масалан, бу гуруҳ 4 ёш 11 ойлик бўлган, лекин ҳали тўла 5 ёшга кирмаган болани ўз ичига олади.
2 ойлик бола “0 дан 2 ойликкача” гуруҳга эмас, балки “2 ойликдан 5 ёшгача” ёшдаги гуруҳга киради.
2 ойдан 5 ёшгача бўлган болаларни олиб бориш 3 схемада келтирилган:
- БЕМОР БОЛАНИНГ АҲВОЛИНИ БАҲОЛАНГ, УНИ ТАСНИФЛАНГ
- БОЛАНИ ДАВОЛАНГ
- ОНАГА МАСЛАҲ АТ БЕРИНГ
Бола ҳали 2 ойлик ёшга етмаган бўлса, у гўдак деб ҳисобланади. Ушбу ёшдаги гўдакни олиб бориш катта болаларга караганда фарқ қилади. Ушбу гўдакни олиб бориш учун 0 ДАН 2 ОЙЛИKKАЧА БЎЛГАН БЕМОР ГЎДАK АҲВОЛИНИ БАҲОЛАНГ, ТАСНИФЛАНГ ВА ДАВОЛАНГ схемасидан фойдаланинг.
Баҳоланг ва таснифланг
БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасида боланинг ҳолатини қандай баҳолаш, касаллигини таснифлаш ва давони белгилаш келтирилган.
Схеманинг чап томонида БАҲОЛАНГ устунида қандай қилиб анамнез йиғиш ва кўрикдан ўтказиш кераклиги келтирилган. Беморларнинг ёзув шаклининг БАҲОЛАНГ устинига текширув вақтида аниқланган асосий симптом ва белгиларни ёзишингиз керак бўлади.
БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасидаги ТАСНИФЛАНГ устинида касалликнинг барча белгилари ва унинг таснифлари кўрсатилган. “Kасалликни таснифланг”
Касалликнинг оғирлик даражасини аниқлаш зарур, деган маънони англатади. Сиз болада топиладиган ва аҳволининг оғирлигига боғлиқ бўлган асосий симптомларнинг ҳар бири учун тоифа ёки «тасниф»ни танлайсиз. Беморларнинг ёзув шаклининг ТАСНИФЛАНГ устунига текширув вақтида аниқланган асосий симптом ва белгиларни ёзишингиз керак бўлади.
Давони белгиланг
БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схеманинг ДАВОНИ БЕЛГИЛАНГ устини ёзув шаклида қайд этилган тасниф учун даво турини танлашга ёрдам беради. Керакли даво ҳар бир тасниф учун тавсия этилади. Болада бир неча тасниф бўлса тўғри келадиган давони бир неча жадваллардан олиш керак бўлади. Ҳар бир тасниф учун танланган даволарни ёзув шаклининг орқа тарафига қайд қилишингиз керак бўлади.
Болани даволанг
БКИУОБ схемасининг БОЛАНИ ДАВОЛАНГ бўлими даво босқичларини қандай ўтказиш кераклигини кўрсатади. ДАВОЛАНГ термини тиббий муассасада даволашни, шунингдек уйда ишлатиладиган дорилар ёки бошқа даво турлари тайинлашни, бундан ташқари, ушбу давони қай тариқа олиб боришни онага ўргатиш кераклигини билдиради.
Онага маслаҳат беринг
“Онага маслаҳат беринг” босқичи бола қай тариқа боқилаётганига баҳо беришни, болага қандай овқат ва суюқликлар бериш кераклигини онага ўргатиш ва болани яна қачон амбулаторияга олиб келиш зарурлигини унга тайинлашни ўз ичига олади. Кўпчилик болаларга овқатланиш статусини баҳолаш ва оналарига аниқланган муаммолари бўйича маслаҳат бериш керак бўлади. Парвариш қилувчи шахсга болага қандай овқат ва суюқликлар бериш кераклигини онага ўргатиш ва болани яна қачон амбулаторияга олиб келиш зарурлигини унга тайинлаш керак бўлади. Баҳолаш натижаларини ёзув шаклининг пастки қисмига қайд қилишингиз керак бўлади. Орқа тарафига боланинг давосини ва тиббий муассасага қайта кўрув учун қачон келишини белгилаш лозим бўлади. Онанинг ўзини саломатлиги масалалари юзасидан маслаҳат беришингиз керак бўлади.
Кейинги кузатувни ўтказинг
БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасидаги айрим даволаш турлари кейинги кузатув ўтказишни ўз ичига олган. Кейинги кузатув вақтида Сиз боланинг дори воситалар таъсирида ёки бошқа даво натижасида ҳолати яхшиланяптими ёки йўқми, текшириш мумкин бўлади. Кейинги кузатув қисмида кейинги кузатув олиб бориш босқичлари таърифланган. Бу қисмнинг сарлавҳалари бола касалликларининг таснифларига мос қўйилган.
II ҚИСМ. 2 ОЙЛИKДАН 5 ЁШГАЧА БЎЛГАН БЕМОР БОЛА: БАҲОЛАШ ВА ТАСНИФЛАШ
3 БОБ. БЕМОР БОЛАНИ БАҲОЛАШ ВА ТАСНИФЛАШ
Она ўз боласини маълум бир муаммо ёки симптомга даво қилиш учун тиббий муассасага олиб келади. Лекин Сиз аниқ кўриниб турган мазкур муаммо ёки симптомнинг ўзигагина қараб боланинг аҳволини баҳолайдиган бўлсангиз, касалликнинг бошқа белгиларини сезмай қолишингиз мумкин. Болада пневмония, диарея, иситма билан кечадиган касаллик, фарингит, қизамиқ ёки озиқланишнинг бузилиши бўлиши мумкин. Даво қилинмасдан қолиб кетадиган бўлса, бу касалликлар ёш гўдакларнинг ўлимига ёки ногирон бўлиб қолишига сабаб бўлиши мумкин.
Схема 3. Баҳолаш ва таснифлаш жараёнини умумлаштириш
2 ОЙЛИKДАН 5 ЁШГАЧА БЎЛГАН БЕМОР БОЛА АҲВОЛИНИ БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемаси ана шундай касаллик белгилари сезилмай қолиб кетмаслиги учун бемор бола аҳволини баҳолаш ва таснифлаш ишларини қай тариқа ўтказиш кераклигини тасвирлаб беради, ушбу схемага амал қилиб, Сиз боланинг муаммолари тўғрисида онадан сўраб-суриштириб кўришингиз ва болада умумий хавф аломатлари бор-йўқлигини билиб олишингиз керак. Сўнгра мана бундай бешта асосий белгилар: йўтал ёки нафас қийинлиги, диарея, иситма, томоқ ва қулоқ муаммолари бор-йўқлигини сўраб кўринг. Болада ана шу асосий симптомларнинг биттаси ёки бир нечтаси топиладиган бўлса, демак, бу бола жиддий касал бўлиши мумкин. Агар асосий симптом топилса, касалликни таснифлаб олиш учун қўшимча саволлар бериб кўринг. Шу билан бирга гельминтлар ҳақида ҳам сўраб билинг. Болада озиқланишнинг бузилиши ва камқонлик бор-йўқлигини текширинг. Шунингдек, боланинг қандай касалликларга қарши ва қачон эмланганини суриштириб билиб олинг ва онаси кўрсатиб ўтган бошқа муаммоларни баҳолаб чиқинг. Кейинги бобларда шулар ҳақида маълумотлар келтирилган.
4 БОБ. 2 ОЙДАН 5 ЁШГАЧА БЎЛГАН БОЛАЛАРНИ ОЛИБ БОРИШ
Схема 4. 2 ойдан 5 ёшгача бўлган бемор болаларни олиб бориш схемаси.
Она ва унинг бемор боласини қабул қилганингизда Сиз:
Она билан дўстона муносабатда бўлиб саломлашинг ва унинг ўзи билан боласига ўтиришни таклиф этинг.
Бола танасининг оғирлиги ва ҳарорати ўлчаниб, ёзиб олинганини текшириб кўринг. Агар бундай қилинмаган бўлса, болани тарозида тортиб кўриб, тана ҳароратини ўлчашни кейинроқ, ундаги асосий симптомларни баҳолаб, таснифлайдиган вақтингизда бажарасиз. Мазкур босқичда болани ечинтирманг ва безовта қилманг.
Бола бемор бўлгани учун уни онаси (ёки оиланинг бошқа бир аъзоси, масалан, отаси, бувиси, опаси ёки акаси) амбулаторияга олиб келади. Бироқ оналар болаларини кўпинча эҳтиётдан текшириб кўриш, эмлатиш ёки жароҳатига даво қилиш учун олиб келишади. Бола бемор бўлгани учун онаси уни амбулаторияга олиб келган маҳалда Сизнинг қилишингиз керак бўлган қадамларингиз БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасида босқичма-босқич тасвирлаб ўтилган.
Бемор бола амбулатор-поликлиника муассасасига олиб келинганида тиббиёт ходими одатда унинг нима сабабдан олиб келинганини аниқлаб олади. Тиббиёт ходими болани тарозида тортиб, танасининг ҳароратини ўлчайди ва олинган маълумотларни беморнинг амбулатор картасига, ёзув шаклига ё бўлмаса, кичикроқ бир қоғоз варақасига ёзиб қўяди. Сўнгра она ва бола текширувдан ўтиш учун тиббий ходимининг олдига киради.
БАҲОЛАНГ ва ТАСНИФЛАНГ схемасида бола ҳолатини баҳолаш, касаллигини таснифлаш ва давони танлаш умулаштирилган. Схеманинг чап тарафида БАҲОЛАНГ устинида анамнез йиғиш ва физикал текширув ўтказиш келтирилган. Ушбу устундаги кўрсатмалар ОНАДАН БОЛАНИНГ МУАММОЛАРИНИ СЎРАНГ деб бошланган.
Боланинг муаммолари тўғрисида онасидан суриштириб кўринг.
Боланинг муаммолари тўғрисида онасининг айтганларини ёзиб олинг.
Боланинг муаммолари тўғрисида онасидан суриштириб кўриш кераклигининг муҳим сабабларидан бири она билан ўртада яхши мулоқот ўрнатишдир. Мулоқот яхши бўлса, онани хотиржам қилиш ва ўзи ҳамда боласи яхши тиббий хизматдан баҳраманд бўлишига ишонтириш осон бўлади. Беморни кўздан кечириш давомида боланинг касаллигига кейинроқ даво қилар экансиз, Сиз касал болага уй шароитида парвариш қилишни онасига ўргатишингиз ва унга шу тўғрида маслаҳат беришингиз керак бўлади. Шундай қилиб, болани кўздан кечиришнинг бошиданоқ онаси билан яхши мулоқот ўрнатиш зарур.
Тўғри мулоқат кўникмаларидан фойдаланиш учун:
- Онанинг Сизга айтаётган гапларини диққат билан тингланг. Бу – унинг ташвишларига Сизнинг жиддийлик билан ёндошаётганингизни кўрсатиб беради.
- Она тушунадиган сўзларни ишлатинг. У Сиз берган саволларни тушунмаса, боланинг аҳволини тўғри баҳолаш ва таснифлаш учун зарур маълумотларни Сизга бера олмайди.
- Саволларга жавоб бериш учун онага вақт беринг. Масалан, Сиз суриштираётган белги болада бор-йўқлигини ўйлаб кўриш учун онага вақт керак бўлиши мумкин.
- Она ўзининг жавобида ишонч билан гапиролмаса, унга қўшимча саволлар бериб кўринг. Асосий симптом ёки унга алоқадор белги тўғрисида суриштираётганингизда она ўша симптом ёки белги бор-йўқлигини ишонч билан айта олмаслиги мумкин. Унга бирмунча аниқ жавоб беришга ёрдамлашиш учун қўшимча саволлар бериб кўринг.
Ушбу ташрифнинг мазкур муаммо б ўйича биринчи ёки кейинги ташриф эканини билиб олинг.
Агар мазкур касаллик ёки муаммо муносабати билан бола биринчи бор кўрилиб, кўздан кечирилаётган бўлса, демак, бу биринчи ташриф бўлади.
Агар бола худди шу касаллик муносабати билан бундан бир неча кун илгари кўрилиб, кўздан кечирилган бўлса, у ҳолда бу – кейинги ташриф бўлади.
Kейинги ташрифнинг вазифаси биринчи ташрифдан кўра бошқача. Kейинги ташриф вақтида тиббий ходим биринчи ташриф вақтида ўзи буюрган даво болага ёрдам берганми-йўқми, аниқлаб олади. Бир неча кундан кейин боланинг аҳволи яхшиланмаган ёки ёмонлашиб қолган бўлса, тиббий ходим болани касалхонага юборади ёки унга бошқа даво тайинлайди.
Мазкур ташрифни биринчи ёки такрорий эканлигини аниқлашда, беморларни Сизнинг тиббий муссасангизда рўйхатга олиш жараёни қандай йўлга қўйилганига ва мурожаат этиш сабабларини аниқлашга боғлиқ. Тиббий муассасаларда оналарга кейинги сафар уларнинг қачон келишлари боланинг ривожланиш харитасига ёки махсус карточкага белгиланади. Бошқа ҳолларда тиббий ходим касални рўйхатга олиш вақтида онанинг нима сабабдан мурожаат қилиб келганини сўрайди.
5 БОБ. УМУМИЙ ХАВФ БЕЛГИЛАРИ
БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасида УМУМИЙ ХАВФ БЕЛГИЛАРИ БОРМИ, ТЕКШИРИБ КЎРИНГ деб номланган рамкани топасиз. Шу рамкада келтирилган саволларни беринг ва клиник белгиларни изланг.
Схема 5. Умумий хавф белгиларини баҳолаш.
Болада умумий хавф белгилари бўлса, демак, унинг аҳволи жиддий. Умумий хавф белгилари бор болаларнинг кўпчилигини ЗУДЛИK БИЛАН касалхонага юбориш керак бўлади. Улар антибактериал воситаларни инъекция қилиб, кислород бериб ёки тиббий муассасангизда йўқ бўлиши мумкин бўлган бошқа чораларни кўриб амалга ошириладиган ҳаётий зарур давога муҳтож бўлишлари мумкин. Боланинг аҳволига баҳо беришнинг қолган босқичларини тезлик билан тугатинг.
Умумий хавф белгилари бор-йўқлигини текшираётганингизда:
СЎРАБ KЎИНГ: Бола суюқлик ича оладими ёки эма оладими?
Агар бола эма олмаса, суюқлик ёки кўкрак сутини юта олмаса, демак, болада «суюқлик ича олмайди ёки кўкракни эма олмайди» белгиси бор.
Онадан “болангиз ича оладими?” деб сўраганингизда ушбу саволни у тушунганига ишонч ҳосил қилинг. Агар у болам суюқлик ича олмайди ёки кўкрак эма олмайди, деб айтадиган бўлса, ундан болага қандай бўлмасин бирор суюқлик берилганида қандай ҳодиса содир бўлишини кўрсатиб беришни илтимос қилинг. Масалан, бола суюқликни оғзига олиб, юта оладими? Агар онанинг жавоби тўғрилигига ишончингиз комил бўлмаса, болага тоза сув ёки кўкрак сути бериб кўришни унга таклиф этинг. Бола сув ёки кўкрак сутини юта оладими, қараб кўринг.
Эмадиган болаларда буруннинг битиб қолгани кўкрак эмишини қийинлаштириб қўйиши мумкин. Боланинг бурнини тозалаганингиздан кейин у кўкракни эма оладиган бўлса, демак, бу болада “суюқлик ича олмайди ёки кўкракни эма олмайди” белгиси йўқ.
СЎРАБ КЎРИНГ : Бола ҳар қандай еган овқатдан ёки ичган суюқдан сўнг қайт қиладими?
Еган овқатини ва ичган суюқлигини ўзида олиб қололмай, қайт қиладиган болада «ҳар қандай еган овқати ёки ичган суюқлигини қайт қилади» белгиси бор. Бола ниманики ютадиган бўлса, ҳаммасини дарҳол қусиб ташлайверади. Ҳар қандай еган овқат ёки ичган суюқлигидан кейин қусаверадиган бола овқат, суюқлик ёки ичириладиган дори воситаларини организмида олиб қололмайди. Бола баъзида қусадиган бўлсаю, лекин суюқликнинг бир қисмини ўзида олиб қоладиган бўлса, бундай болада ушбу умумий хавф белгиси йўқ, деб ҳисобланади.
Сиз савол бериб, сўраб кўраётганингизда она тушунадиган сўзларни ишлатинг. Жавоб бериш учун онага вақт беринг. Агар бола ҳар қандай еган овқати ёки ичган суюқлигидан кейин қусиш бор ёки йўқлигини онаси ишонч билан айта олмаса, аниқ жавоб бериш учун унга ёрдамлашинг. Масалан, бола қанчалик тез-тез қусади, деб сўраб кўринг. Бола овқатни ёки суюқликни ютганидан кейин ҳар сафар қусаверадими, деб ҳам сўраб кўринг. Агар онанинг жавоблари тўғрилигига ишончингиз комил бўлмаса, болага суюқлик бериб кўришни унга таклиф қилинг. Бола қайт қиладими-йўқми, текширинг.
СЎРАБ КЎРИНГ : Болада талваса, шайтонлаш бўлдими?
Талваса, шайтонлаш бўлганида мускуллар қисқариши туфайли боланинг қўл-оёқлари тортишиб, қалтирайди. Бола ҳушидан кетиб қолиши ёки айтилган гапларга жавоб бермаслиги мумкин. Болада ҳозирда шайтонлаш кузатилса ёки мазкур касаллик вақтида кузатилган бўлса, у жиддий касалланган ҳисобланади.
Она тушунадиган сўзларни ишлатинг. Масалан, тиришишни она “шайтонлаш” ёки “қўл-оёқларнинг тортишиши” ёки “баданининг титраши” деб аташи мумкин.
АНИҚЛАНГ: Бола летаргик ҳолатдами ёки беҳушми?
Летаргик бола ҳадеб мудрайверади ва ҳатто уйғоқлик вақтида ҳам фаоллик кўрсатмайди. У бўшашган бўлади ва атрофда бўлаётган нарсаларга парво қилмайди. Бола кўпинча онасига ҳам қарамайди ёки гапирганингизда Сизнинг юзингизга ҳам қарамайди. Бола бир нуқтага тиқилиб ётиши ва атрофида бўлаётган нарсаларни сезмайдиган бўлиши мумкин.
Беҳуш бўлиб ётган болани уйғотиб бўлмайди. У баданига қўл теккизилганида, силкитиб кўрилганида ёки исмини айтиб чақирилганида буни сезмайди.
Болада одатдан ташқари уйқучанлик борми ёки болани уйғотиш қийин эмасми, деб онасидан сўраб кўринг. Она боласи билан гаплашганида, уни силкитганида ёки Сиз чапак чалиб кўрганингизда бола уйғонадими-йўқми, текширинг.
Эслатма: Агар бола ухлаётган бўлса ва унда йўтал ёки нафас қийинчилиги бўлса, уни уйғотишдан олдин нафас ҳаракатларининг сонини санаб кўринг (6 бобга қаранг).
Барча болаларда доимо умумий хавф белгиларининг бор-йўқлигини текшириш зарур.
АГАР БОЛАДА БИРОР БИР УМУМИЙ ХАВФ БЕЛГИСИ БЎЛСА, УНИНГ АҲВОЛИНИ БАҲОЛАШНИ ВА ТАСНИФЛАШНИ ТЕЗРОҚ ТУГАТИНГ.
ЭСДА ТУТИНГ, БИРОР БИР УМУМИЙ ХАВФ БЕЛГИСИ БОР БОЛАДА ОҒИР МУАММО БОР. УНИ ДАВОЛАШНИ КЕЧИКТИРМАНГ.
6 БОБ. ЙЎТАЛ ЁKИ НАФАС ҚИЙИНЛИГИНИ БАҲОЛАШ ВА ТАСНИФЛАШ
Респиратор касалликлар нафас йўлларининг турли қисмида, масалан, бурун, ҳалқум, ҳиқилдоқ, трахея, бронхиола ёки ўпкада бўлиши мумкин. Йўталаётган ёки қийналиб нафас олаётган болада пневмония ёки бошқа ОҒИР респиратор инфекция бўлиши мумкин. Пневмония, яъни зотилжам - ўпка инфекциясидир. Бу касалликка вируслар ҳам, бактериялар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ривожланаётган мамлакатларда пневмонияга кўпинча бактериялар сабаб бўлади. Буларнинг энг кўп тарқалгани Streptococcus pneumoniae ва Hemophilus influеnzae дир. Бактериал пневмония билан оғриган болалар гипоксия (кислород етишмаслиги) ёки сепсис (умумий инфекция) дан нобуд бўлиши мумкин.
Kўпгина болалар унчалик жиддий бўлмаган респиратор касалликлар сабабли амбулаторияларга келишади. Йўталаётган ёки қийналиб нафас олаётган болаларнинг аксариятида енгилгина инфекция бўлади, холос. Масалан, шамоллаб қолган бола бурнидан чиқиб турадиган шилимшиқ ҳалқумининг орқа деворига тушиб қолгани учун йўталиши мумкин. Ёки болада бронхларнинг вирусли яллиғланиши - бронхит бўлиши мумкин. Бундай болалар оғир беморлар бўлиб ҳисобланмайди. Улар антибактериал воситалар билан даволанишга муҳтож бўлмайди. Оналар бундай болаларни уй шароитларида даволашлари мумкин.
Тиббий ходимлар йўталаётган ёки қийналиб нафас олаётган болаларнинг қайсилари антибактериал воситалар билан даволанишга муҳтож эканлигини билиб, аниқлаб олишлари керак. Улар мана бундай иккита клиник белгига: нафас тезлашуви ва кўкрак қафасининг тортилишига қараб пневмонияни деярли ҳамма ҳолларида аниқлай оладилар.
Болаларда пневмония бошланганида уларнинг ўпкаси ригид (қийинлик билан ҳаракатланадиган) ҳолга келиб қолади. Ўпканинг ана шундай ригид ҳолатига ва кислород етишмаслигига (гипоксияга) жавобан организм кўрсатадиган реакцияларнинг бири тез-тез нафас олиш, нафас тезлашувидир.
Пневмония оғир бўлмаган шаклидан оғир шаклига ўтганида ўпка ригидлиги янада кучаяди ва кўкрак қафаси тортилиши ривожланади. Kўкрак қафасининг ичига тортилиб туриши – оғир пневмония аломатидир.
6.1. Йўтал ва нафас қийнлашиши бўлган болаларни баҳолаш.
БАҲОЛАНГ ва ТАСНИФЛАНГ схемасининг пастки чап томонига ўтиб, асосий симптомнинг рамкасини топасиз. Ҳар бир асосий симптом рамкаси 2 қисмдан иборат: чапда баҳолаш бўлими ва ўнгда ранглар ёрдамида таснифлаш учун жадвал. Баҳолаш бўлимида «сўранг, кўринг, эшитинг, текширинг ва ҳис этинг» сарлавҳа остида саволлар ва клиник белгилар санаб ўтилган.
Асосий рамкага ўтишдан аввал сўранг, болада асосий симптом борми. Масалан: “Болада йутал ёки нафас қийинлашиши борми?” деб сўранг. Агар жавоб ЙЎҚ бўлса, унда бу рамкани қолдириб, схеманинг пастги қисмига, кейнги асосий симптом рамкасига ўтинг. Агар жавоб ҲА бўлса унда саволлар беринг ва шу рамканинг баҳолаш бўлимидаги клиник белгилар мавжудлигини текширинг. Кейин, “ТАСНИФЛАНГ” кўрсаткичи бўйлаб, таснифлаш жадвалининг бошқа ярмига ўтинг.
Схема 6. Йўтал ёки нафас қийинлигини баҳолаш схемаси.БАРЧА касал болаларда йўтал ёки нафас қийинлиги бор-йўқлигини сўраб кўринг.
СЎРАБ KЎРИНГ: Болада йўтал ёки нафас қийинлиги борми?
Онаси “ЙЎҚ” деб жавоб берса, Сиз болада йўтал ёки нафас қийинлиги бор, деб ҳисоблайсизми-йўқми, текшириб кўринг. Болада йўтал ёки нафас қийинлиги бўлмаса, боланинг аҳволини йўтал ёки нафас қийинлигига алоқадор бошқа белгилар бўйича баҳоламанг ва кейинги асосий симптом – диарея тўғрисида суриштириб кўринг.
Онаси “ҲА” деб жавоб берса, унга кейинги саволни беринг.
СЎРАБ KЎРИНГ: Қачондан бери?
Болада йўтал ёки нафас қийинлиги 21 кундан ортиқ давом этиб келаётган бўлса чўзилувчан йўтал деб ҳисобланади. Бу - сил касаллиги, астма, кўк йўтал ёки бошқа бир касаллик аломати бўлиши мумкин.
Нафас ҳаракатларининг минутдаги сонини САНАБ KЎРИНГ.
Болада нафас тезлашган-тезлашмаганлигини аниқлаш учун Сиз нафас ҳаракатларининг бир минутдаги сонини санаб кўришингиз керак. Нафас ҳаракатлари сонини санаш пайтида бола тинч ҳолатда бўлиши лозим. Бола қўрқиб турган, йиғлаётган ёки хархаша қилаётган бўлса, нафас ҳаракатлари сонини Сиз тўғри санай олмайсиз.
Боланинг минутига неча марта нафас олишини санаб кўрмоқчи бўлаётганингизни онасига айтинг. Ундан болани тинчлантиришни илтимос қилинг. Агар бола ухлаб ётган бўлса, уни уйғотманг.
Боланинг нафас ҳаракатларини кўкраги ёки қорнининг исталган жойига қараб туриб кузатинг. Боланинг кўйлагини кўтариб туришни онасидан илтимос қилинг. Бола йиғлай бошласа, саноқни бошлашдан олдин болани тинчитишни онасидан сўранг.
Агар саноғингизнинг тўғрилигига ишончингиз комил бўлмаса (масалан, бола доимо қимирлайверса, кўкрагини кузатиб бориш қийин бўлган бўлса ёки у йиғлайверадиган бўлса), саноқни такрорланг.
Тезлашган нафаснинг пастки чегараси боланинг ёшига боғлиқ. 2 ойликдан 12 ойликкача ёшдаги болаларда нафас ҳаракатларининг сони 12 ойликдан 5 ёшгача болалардагига қараганда кўпроқ бўлади. Демак, тезлашган нафаснинг пастки чегараси 2 ойликдан 12 ойликкача ёшдаги болаларда 12 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалардагига қараганда юқорироқ бўлади.
Жадвал 1. Тезлашган нафас кўрсаткичлари.
Агар боланинг ёши: |
Боланинг нафаси тезлашган деб ҳисобланади, агар санаб кўрганингизда : |
2 ойликдан 12 ойликкача бўлса 12 ойликдан 5 ёшгача бўлса |
Минутига 50 марта ва бундан кўп нафас олса Минутига 40 марта ва бундан кўп нафас олса |
Эслатма : 12 ойлик болада санаб кўрилганида у минутига 40 марта ва бундан кўпроқ нафас олса, нафаси тезлашган деб ҳисобланади.
Kейинги уч белги – кўкрак қафасининг ичга тортилиши, стридорни ва астмоид нафасни текширишдан олдин болани кўздан кечириб, унинг қачон НАФАС ОЛИБ, қачон НАФАС ЧИҚАРИШИНИ аниқланг.
ҚАРАБ КЎРИНГ: кўкрак қафасининг тортилиши борми?
Кўздан кечиринг, бола НАФАС ОЛГАН пайтда кўкрак қафаси ичига тортилиши борми? Kўкрак қафасининг пастки деворини (пастки қовурғаларни) кузатиб кўринг. Бола НАФАС ОЛГАН пайтда кўкрак қафасининг пастки девори ТОРТИЛАДИГАН бўлса, демак, болада кўкрак қафасининг тортилиши бор. Нафас олиш учун бола одатдагидан кўра кўпроқ куч берадиган маҳалда кўкрак қафаси тортиладиган бўлади. Одатдагича нафас олишда кўкрак қафасининг бутун девори (юқори ва пастки қисмлари) ва қорин бола НАФАС ОЛГАН пайтда KЕНГАЯДИ. Kўкрак қафасининг тортилиши деб бола НАФАС ОЛГАН пайтда кўкрак қафасининг пастки қисмининг ТОРТИЛИШИГА айтилади.
Агар кўкрак қафасининг тортилиши борлигига ишончингиз комил бўлмаса, яна қараб, такрор марта кўздан кечиринг. Агар боланинг танаси бели соҳасида букилиброқ турган бўлса, кўкрак қафаси пастки деворининг ҳаракатларини пайқаш қийинроқ бўлади. Онадан боланинг ҳолатини ўзгартириб, уни тиззада горизонтал ҳолда ётадиган қилиб тутишни илтимос қилинг. Бола НАФАС ОЛГАН пайтда кўкрак қафаси пастки деворининг ТОРТИЛИШИ бу сафар ҳам кўзингизга чалинмаса, демак, болада кўкрак қафасининг тортилиши йўқ.
Kўкрак қафасининг тортилиши яққол кўриниб турадиган ва доим сезиладиган бўлиши керак. Агар кўкрак қафасининг тортилиши бола фақат йиғлаётган ёки овқатланаётган маҳалдагина Сизга пайқаладиган бўлса, бу болада кўкрак қафасининг тортилиши йўқ.
Бола нафас олган пайтда қовурғалар орасидаги юмшоқ тўқималарнинг ўзигина тортиладиган бўлса (буни қовурғалар орасининг тортилиши ёки қовурғалараро «ретракция» дейилади), бу болада кўкрак қафасининг тортилиши йўқ. Мазкур ўринда кўкрак қафасининг тортилиши бу - кўкрак қафаси пастки деворининг тортилишидир.
КЎРИНГ, ЭШИТИНГ, стридор борми?
Стридор – нафас олаётган пайтда эшитиладиган қаттиқ товушдир. Стридор ҳиқилдок, трахея ёки ҳиқилдоқ усти шишиб қолгани туфайли пайдо бўлади.
Бунда ўпкага ҳаво ўтишига шиш тўсқинлик қилади. Боланинг нафас йўлларини бўғиб қўядиган шиш ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин. Тинч турган болада стридор бўлса, бу – бола учун хавфли ҳолатдир.
Стридор бор-йўқлигини қараб, эшитиб кўриш учун болани НАФАС ОЛИШ пайтида кузатинг. Эшитиб кўрингчи, стридор йўқмикин. Қулоғингизни боланинг оғзига тутиб кўринг – стридор аранг сезиладиган бўлиши мумкин.
Боланинг бурни битиб қолган бўлса, баъзан хириллашларни эшитишингиз мумкин. Бурунни тозалаб, яна эшитиб кўринг. Енгилгина касаллик билан оғриган болада стридор бола йиғлаётган ёки хархаша қилаётган маҳалдагина эшитилиши мумкин. Стридор йўқмикин, деб болани кўздан кечираётган ва эшитиб кўраётган пайтингизда унинг тинч ҳолатда эканлигига ишонч ҳосил қилинг.
Бола нафас чиқараётганда Сиз мусиқасимон (астмоид) товуш эшитишингиз мумкин. Бу стридор эмас.
КЎРИНГ, ЭШИТИНГ, астмоид нафас борми?
Нафас чиқариш пайтига эътибор қилинг. Астмоидли нафасда болада майин мусиқали шовқин (товуш) ёки нафас қийинлигида бўладиган белгилар бўлиши мумкин. Астмоидли нафасдаги хуштакни қулоғингизни боланинг оғзига тутиб эшитинг, чунки астмоидли нафасдаги товушни сезиш қийин бўлиши мумкин. Астмоидли нафаснинг сабаби бронхларнинг торайишидир. Бунда нафас чиқариш ҳар галгидан узоқроқ давом этади ва қўшимча куч талаб этади. Баъзан бола шунчалик кам ҳаво чиқарадики, хатто ҳеч қандай товуш эшитилмайди. Агар нафас чиқариш қўшимча кучанишни талаб этаётган ва ҳар галдагидан узоқроқ давом этаётган бўлса бунга эътибор беринг. Агар болада астмоид нафас бўлса, онасидан сўранг: Бу қайта эпизодми? Болада астмоид нафас илгари ҳам кузатилганми?
Астмоид нафасли баъзи болаларда кўкрак қафасининг тортилиши ҳам бўлиши мумкин. Кўкрак қафасининг тортилиши ва астмоид нафаснинг биринчи эпизоди бўлган болаларда оғир пневмония бўлиши мумкин. Аммо, кўкрак қафасининг тортилиши ва астмоид нафаснинг қайта эпизоди бўлганда кўп ҳолларда оғир пневмония бўлмаслиги мумкин. Уларда кўкрак қафасининг тортилиши оғир пневмония билан эмас, балки қайталанаётган астмоид нафас билан боғлиқ. Шу туфайли бундай болаларни олиб бориш фарқ қилади. Агар астмоид нафас ва нафас тезлашган ёки кўкрак қафасининг тортилиши бўлса: тез таъсир этувчи ингаляцион бронходилятаторни синаш учун 15-20 минут оралатиб 3 марта беринг ва ундан кейин нафас сонини қайта сананг ва кўкрак қафасиниг тортилишиши борми, текширинг, сўнг таснифланг.
6.2. Йўтал ёки нафас қийинлигини таснифлаш
“Kасалликни таснифланг” - касалликнинг оғирлик даражасини аниқлаш зарур, деган маънони англатади. Сиз болада топиладиган ва аҳволининг оғирлигига боғлиқ бўлган асосий симптомларнинг ҳар бири учун тоифа ёки «тасниф»ни танлайсиз. Таснифлар ўзига хос касаллик ташҳиси (диагнози) эмас, улар давони белгилаб, йўналтириб берадиган тоифалардир, холос.
Kасалликнинг белгилари ва таснифлари БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасининг тасниф жадвалларида кўрсатиб ўтилган. Тасниф жадвалларининг кўпчилигида учта қатор бор. Агар схема рангли бўлса, ҳар қайси қатори қизил, сариқ ва яшил ранг билан ажратилган. Қаторларнинг ранги болада жиддий касаллик бор-йўқлигини тез аниқлаб олишингиз учун ёрдам беради.
Таснифлаш жадвалини қўллаганингизда чап тарафидан тепадаги БЕЛГИЛАР устунидан бошланг. Устуннинг ёзувларини ўқинг ва болада шу белги бор ёки йўқлигини аниқланг. Болада мавжуд бўлган белгига келганингизда тўхтанг. Касаллик шу қаторда таснифланади. Шунинг учун, касалликни ҳар доим оғирроқ таснифга қўшасиз.
Мисол: Йўтал ёки нафас қийинлигини таснифлаш жалвали
БЕЛГИЛАР |
ТАСНИФЛАНГ |
ДАВОСИ (касалхонага юборишдан аввал қилинадиган шошилинч даво қора ҳарфлар билан ажратилган) |
§ Ҳар қандай умумий хавф белгиси ёки § Kўкрак қафасининг тортилиши ёки § Тинч ҳолатидаги стридор |
ОҒИР ПНЕВМОНИЯ ЁKИ ЖУДА ОҒИР KАСАЛЛИK |
Ø Тегишли антибактериал препаратнинг биринчи дозасини б еринг Ø Зудлик билан касалхонага жўнатинг |
§ Нафас тезлашган |
ПНЕВМОНИЯ |
Ø Антибактериал препаратни оғиз орқали 5 кун давомида беринг Ø Астмоид нафас бўлса (тез таъсир этувчи бронхолитик берганингиздан кейин ҳам) аэрозолли бронхолитикни 5 кун давомида беринг** Ø Хавфсиз воситалар билан томоқни юмшатинг ва йўтални енгиллиштиринг Ø Агар йўтал 3 ҳафтадан ортиқ давом этаётган бўлса ёки астмоид нафас қайталанаётган бўлса астма ёки силга текшириш учун жўнатинг Ø Онасига қачон зудлик билан қайтиб келиш кераклигини тушунтиринг Ø Кейинги ташриф 2 кундан сўнг |
Пневмония ёки жуда оғир касаллик белгилари йўқ |
ПНЕВМОНИЯ ЙЎҚ, ЙЎТАЛ ЁKИ ШАМОЛЛАШ |
Ø Астмоид нафас бўлса (тез таъсир этувчи бронхолитик берганингиздан кейин ҳам) аэрозолли бронхолитикни 5 кун давомида беринг** Ø Хавфсиз воситалар билан томоқни юмшатинг ва йўтални енгиллиштиринг Ø Агар йўтал 3 ҳафтадан ортиқ давом этаётган бўлса ёки астмоид нафас қайталанаётган астма ёки силга текшириш учун жўнатинг Ø Онасига қачон зудлик билан қайтиб келиш кераклигини тушунтиринг Ø Кейинги ташриф, аҳволи яхшиланмаса, 5 кундан сўнг |
Йўтал ёки нафас қийинлиги таснифини қуйидагича таърифлаш мумкин.
Оғир пневмония ёки жуда оғир касаллик
Болада йўтал ёки нафас қийинлиги ва мана бу белгилардан бирортаси - ҳар қандай умумий хавф белгиси, кўкрак қафасининг тортилиши ёки тинч ҳолатида стридор бўлса, унга ОҒИР ПНЕВМОНИЯ ЁKИ ЖУДА ОҒИР KАСАЛЛИK деб тасниф беринг.
Kўкрак қафаси тортилиши бўлган болада одатда оғир пневмония ёки пастки нафас йўлларининг бронхиолити, кўк йўтал сингари бошқа бир жиддий инфекцияси бўлади, масалан бронхиолит, астматик статус, оғир буғма, эпиглотит ёки ёд жисм.
Kўкрак қафасининг тортилиши белгиси ўпка ригидлиги (яхши ҳаракатланмайдиган) бўлиб қолган пайтда бошланади. Бунда боланинг нафас олиш учун одатдагидан кўра кўпроқ куч талаб этилади.
Kўкрак қафаси тортилиши бўлган болада пневмониядан нобуд бўлиш эҳтимоли тез-тез нафас олаётган, аммо кўкрак қафасининг тортилиши ҳодисаси йўқ болага қараганда кўпроқ бўлади. Бола чарчаб, ригид ҳолдаги ўпкасини кенгайтириш учун ҳаддан ташқари зўр берадиган бўлса, нафас секинлашиб қолади. Шундай қилиб, кўкрак қафаси тортилиб турган болада нафас тезлашмаган бўлиши ҳам мумкин. Kўкрак қафасининг тортилиб туриши боладаги оғир пневмониянинг бирдан-бир белгиси бўлиши мумкин.
ОҒИР ПНЕВМОНИЯ ЁKИ ЖУДА ОҒИР KАСАЛЛИK деб таснифланган бола жиддий бемор бўлиб ҳисобланади. У, масалан, кислород бериб ёки антибактериал воситаларни инъекция қилиб даволаш учун зудлик билан касалхонага боришга муҳтож бўлади. Бола амбулаториянгиздан чиқиб кетишидан олдин унга тўғри келадиган антибактериал препаратнинг биринчи дозасини беринг. Бу ОҒИР пневмониянинг янада зўрайиб кетишига йўл қўймаслик учун ёрдам беради. Шунингдек сепсис ёки менингит сингари бошқа жиддий бактериал инфекцияларга даво қилиш учун ҳам ҳизмат қилади.
Пневмония
Йўталаётган ёки қийналиб нафас олаётган, шунингдек нафаси тезлашган, аммо умумий хавф белгилари йўқ, кўкрак қафасининг тортилиш ҳодисаси йўқ ва тинч ҳолатида стридор ҳам йўқ боланинг касаллиги ПНЕВМОНИЯ деб таснифланади. ПНЕВМОНИЯга тўғри келадиган антибактериал восита билан даво қилинг. III ва IV қисмда тўғри келадиган антибактериал воситани аниқлаш ва бериш ҳақида ҳамда болани парваришловчига уйда ўтказиладиган давони қандай ўргатиш ҳакида ўқиб чиқасиз.
Пневмония йўқ, йўтал ёки шамоллаш
Йўталаётган ёки қийналиб нафас олаётган, умумий хавф белгилари йўқ, кўкрак қафасининг тортилиши йўқ ва тинч ҳолатида стридор йўқ, нафас тезлашуви ҳам йўқ боланинг касаллиги ПНЕВМОНИЯ ЙЎҚ, ЙЎТАЛ ЁKИ ШАМОЛЛАШ деб таснифланади.
ПНЕВМОНИЯ ЙЎҚ, ЙЎТАЛ ЁKИ ШАМОЛЛАШ деб таснифланган бола антибактериал воситага муҳтож бўлмайди. Бундай восита боладаги симптомларни қайтармайди ва шамоллашнинг пневмонияга ўтиб кетишига тўсқинлик қилолмайди. Болага уй шароитларида тўғри парвариш қилиб бориш юзасидан онасига маслаҳат беринг.
Шамоллаб қолган бола одатда бир-икки ҳафтадан кейин тузалиб кетади. Лекин сурункасига йўталиб юрган (йўтали 3 ҳафтадан ортиқ давом этиб келаётган) болада сил касаллиги, астма, кўк йўтал ёки бошқа муаммо бўлиши мумкин. Сурункасига йўталиб юрган болани текшириб кўриш учун поликлиникага юбориш лозим.
7 БОБ. ДИАРЕЯ
Диарея - ич кетиши, ич суришидир, бунда ахлатда сув одатдагидан кўра кўп бўлади. Диареяни ичи сувдек кетиши деб ҳам юритилади. У айниқса 6 ойликдан 2 ёшгача бўлган болаларда кўпроқ кузатилади. Диарея аксари сигир сути ёки сутли қоришмалар ичадиган болаларда кўпроқ учрайди. Одатдагича тез-тез ич келиб туриши диарея эмас. Боланинг кунига неча марта одатдагича ичи келиши унинг еган овқати ва ёшига боғлиқ. Kўпгина минтақаларда 24 соат давомида бола ичининг уч марта ёки ундан кўп кетиши диарея деб таърифланади.
Болаларида диарея бошланиб қолган вақтни оналар одатда билишади. Улар боланинг ичи сувдек бўлиб келаётганини айтишлари мумкин. Оналар «диарея» сўзи ўрнига “ич кетар” ёки “сувдек суюқ бўлиб ич келиши” деган маҳаллий номларни ишлатиши мумкин ва ҳоказо.
Фақат эмизиб боқиладиган болаларда ахлат кўпинча юмшоқ бўлади, бу – диарея эмас. Боласини эмизиб боқадиган она ахлатнинг суюқ келаётганига ёки тез-тез ич суриб туришига қараб диареяни ажратиб олиши мумкин.
Диареянинг турлари
Кўп ҳолатларда тез-тез ва сув бўлиб кечадиган диарея боланинг танаси сувсизланиб қолишига асосий сабаб ҳисболанади. Вабо – ана шундай диареяга мисолдир. Бироқ вабо ушбу диареяларнинг оз қисмини ташкил этади.
Диарея 14 кундан кам давом этадиган бўлса, бу - ўткир диарея бўлиб ҳисобланади. Сувдек бўлиб ич кетиб турадиган диарея боланинг сувсизланиб, қувватсизланиб қолишига сабаб бўлади. Ўткир диарея билан оғриган боланинг ўлими одатда сувсизланиш оқибатидир.
Диарея 14 кун ва ундан ортиқроқ давом этадиган бўлса, бу – чўзилувчан диарея. Диареянинг ҳолатларининг 20 фоизга яқини сурункали бўлиб қолади. Чўзилувчан диарея болаларда озиқланишнинг бузилишига сабаб бўлади ва болалар ўлим ҳолатларини кўпайишига олиб келади.
Диареяда ахлатда қон бўлиши дизентерия (ичбуруғ) деб аталади. Дизентериянинг энг кўп тарқалган қўзғатувчиси – Shigella дир. Амёбали дизентерия болаларда кўп учрамайди. Болада сувли диарея ҳам, дизентерия ҳам бўлиши мумкин.
7.1. Диареяни баҳолаш
Схема 7. Диареяни баҳолаш схемаси.
ҲАММА болалардан диарея тўғрисида суриштириб кўринг.
СЎРАБ KЎРИНГ: Болада диарея борми?
Диареяни тасвирлаш учун она тушунадиган сўзларни ишлатинг. Она “Йўқ” деб жавоб берса, диареяга алоқадор белгилар бўйича боланинг аҳволини баҳоламай, кейинги асосий симптом – иситма тўғрисида суриштириб кўринг. Она “Ҳа” деб жавоб берса ёки боласини диарея туфайли амбулаторияга олиб келганини айтган бўлса, унинг жавобини ёзиб олинг. Сўнгра болада сувсизланиш, чўзилувчан диарея ва дизентерия белгилари бор-йўқлигини аниқлаб, билиб олинг.
СЎРАБ KЎРИНГ: қанчадан буён?
14 кун ва ундан ортиқ давом этиб келаётган диарея – чўзилувчан диареядир. Жавоб бериш учун онага вақт беринг. Неча кун бўлганини аниқ эслаб олиш учун унга вақт керакдир, балки.
СЎРАБ KЎРИНГ: Ахлатда қон борми?
Шу диарея бошланганидан бери ахлатда қон пайдо бўлганини она сезганми, сўраб кўринг.
Сўнгра, СУВСИЗЛАНИШ БЕЛГИЛАРИ БОРМИ, текшириб кўринг.
Агар бола сувсизланган бўлса, аввалига у безовта, бетоқат бўлиб қолади. Сувсизланиш давом этаверадиган бўлса, летаргик ёки беҳуш ҳолга тушади. Бола танасидан суюқлик йўқолиб борган сайин кўзлари киртайгандек бўлиб кўриниши мумкин. Тери бурмаси текшириб кўрилганида секин ёки жуда секин текисланади.
Боланинг умумий аҳволига ҚАРАНГ.
У летаргик ҳолатда ёки беҳушми? Безовта, бетоқатми?
Умумий хавф белгилари бор-йўқлигини текшириб кўраётганиингизда бола летаргик ёки беҳуш ҳолда ётганми-йўқми, билиб олган эдингиз. Бола летаргик ёки беҳуш ҳолда ётган бўлса, демак, унда умумий хавф белгиси бор. Боладаги диареяни таснифлашда ушбу умумий хавф белгисидан фойдаланинг.
Бола ҳамма вақт ёки унга қўл текказилганида безовта, бетоқат бўлса, унда “безовта ёки бетоқат” белгиси бор. Бола онасини эмаётган маҳалда тинч бўлсаю, лекин эмизиш тўхтатилиши билан у яна безовта, бетоқат бўлса, демак, унда “безовта, бетоқат” белгиси бор. Kўп болалар тиббий муассасага келиб қолганлари учунгина инжиқлик қилаверади. Бундай болаларни одатда тинчитиш мумкин бўлади. Уларда “безовта ёки бетоқат” белгиси йўқ.
АНИҚЛАНГ, кўзлари киртайганми?
Сувсизланиб қолган боланинг кўзлари киртайгандек бўлиб кўриниши мумкин. Ўйлаб кўринг, мазкур ҳолни кўзлар киртайган деб ҳисоблай оласизми? Kейин онасидан сўраб кўринг, боланинг кўзлари одатдагидан бошқача кўриняпти, деб ўйлайдими. Унинг фикри боланинг кўзлари киртайганлигини тасдиқлаб олишингиз учун Сизга ёрдам беради.
Эслатма : Озиқланиши бузилган, жуда озиб, ҳолдан кетган (масалан, маразм ҳолатига тушган) болада, гарчи у сувсизланмаган бўлса ҳам, кўзлари доимо киртайгандек бўлиб кўриниши мумкин. «Kўзлар киртайган» белгиси жуда озиб кетган болада унча аниқ аломат бўлмаслигига қарамай, боладаги сувсизланиш даражасини таснифлаш учун шу белгидан фойдаланинг.
Болага суюқлик БЕРИБ KЎРИНГ. Бола ича олмайдими ёки ёмон ичадими?
Ютоқиб ичадими, чанқоқми?
Болага пиёла ёки қошиқдан сув бериб кўришни онасига таклиф этинг. Боланинг қандай сув ичишини кузатинг.
Болага суюқлик бериб кўрилганида у ича олмайди ёки юта олмайди. Масалан, у летаргик ҳолатда ёки беҳуш бўлиб ётгани учун ича олмайди.
Бола заифлашиб қолган ва бировнинг ёрдамисиз суюқлик ича олмайдиган бўлса, у суюқликни яхши ичмайди. У оғзига солиб қўйилган суюқликни ютиши мумкин, холос.
Агар болага сув бериб кўрганингизда у пиёла ёки қошиққа қараб талпиниб борса ва берган сувни ютоқиб ичса, болада ютоқиб ичиш, чанқаш белгиси бор деб ҳисобланади. Сув олиб қўйиладиган бўлса, бола яна ичмоқчи бўлиб, йиғлайди.
Бола суюқликни фақат ўзининг талабига қараб ичадиган ва ортиқча ичишни истамайдиган бўлса, унда “ютоқиб ичиш, чанқаш белгиси” йўқ.
Қорнида тери бурмасини текисланиш реакциясини ТЕKШИРИБ KЎРИНГ.
Текшириш столига болани чалқанча ётқизиб қўйишни онасидан илтимос қилинг, боланинг қўллари танаси бўйлаб узатилган (боши устида турмайдиган) ва оёқлари ростланган бўлсин, ёки онасидан болани тиззага олиб гавдасини тик тутиб туришни илтимос қилинг. Бола қорнининг киндиги билан қорин ён девори ўртасидаги жойини танланг. Тери бурмаси текисланиш реакциясини текшириб кўриш учун бош бармоқ билан кўрсаткич бармоқни ишлатинг. Бармоқ учларидан фойдаланманг, чунки бу оғриққа сабаб бўлиши мумкин. Қўлни шундай қўйингки, токи тери бурмаси боланинг танасига кўндалангига эмас, балки параллел ҳолда тушадиган бўлсин. Терининг ҳамма қатламлари ва тери ости тўқимасини яхшилаб ушлаб олинг. Терини 1 секунд давомида ушлаб туриб, кейин қўйиб юборинг. Тери бурмасини қўйиб юборганингиздан кейин терининг текисланиши реакциясини текширинг, тери:
- жуда секин (2 секунддан ортиқ) текисланади;
- секин текисланади (2 секундгача);
- дарҳол текисланади.
Тери бурмаси қўйиб юборганингиздан кейин ҳатто қисқа вақт ичида, текисланадиган бўлса ҳам, тери бурмаси секин текисланади, деб ҳисобланг.
Эслатма: Маразм ҳолатидаги (озиқланишнинг оғир даражадаги бузилиши) болада тери бурмаси, гарчи сувсизланиш бўлмаса ҳам, секин текисланиши мумкин. Вазни ортиқча ёки баданида шиш пайдо бўлган болада тери бурмаси, бола гарчи сувсизланган бўлса ҳам, дарҳол текисланади. Ана шундай болаларда тери бурмасининг реакцияси унча ишончли бўлмаслигига қарамай, боланинг сувсизланиш даражасини таснифлашда шу реакциядан фойдаланинг.
7.2. Диареяни таснифлаш
БАҲОЛАНГ ва ТАСНИФЛАНГ схемасида асосий симптомлар рамкаларида бир неча таснифлаш жадваллари келтирилган. Масалан, болада асосий симптом диарея бўлса, уни сувсизланиш, чўзилувчан диарея ҳамда дизентерия бўйича таснифлаш мумкин. Диреяни таснифлашда:
· Диарея билан оғриган болаларнинг ҳаммаси сувсизланиш даражаси бўйича таснифланг.
· Болада диарея 14 кун ва ундан ортиқ давом этаётган бўлса, болани чўзилувчан диарея бўйича таснифланг.
· Боланинг ахлатида қон бўлса, болани дизентерия бўйича таснифланг.
Сувсизланишни таснифланг
Диарея билан оғриган болалардаги сувсизланиш даражасини таснифлаш учун уч хил тасниф бўлиши мумкин: ОҒИР СУВСИЗЛАНИШ, ЎРТАЧА СУВСИЗЛАНИШ, СУВСИЗЛАНИШ ЙЎҚ. III ва IV қисмларда бундай таснифли болаларни давосини белгилаш ва даволаш келтирилган.
Мисол: Сувсизланишни таснифлаш жадвали
БЕЛГИЛАР |
ТАСНИФЛАНГ |
ДАВОСИ (касалхонага юборишдан аввал қилинадиган шошилинч даво қора ҳарфлар билан ажратилган) |
Қуйидаги белгилардан иккитаси бўлганида: · Летаргик ҳолатда ёки хушсиз
· Тери бурмаси жуда секин текисланади |
ОҒИР СУВСИЗЛА-НИШ |
Агар болада бошқа оғир касаллик бўлмаса: Ø Оғир сувсизланишдаги суюқлик беринг (В режа) ЁKИ Агар б олада бошқа оғир касаллик б ў лса: Ø ЗУДЛИK БИЛАН касалхонага юборинг, йўлда онаси болага тез-тез ОРВнинг паст осмоляр эритмасини ҳўплатиб бериб бориши лозим. Ø Онасига болани эмизишни давом эттиришни маслаҳат беринг. Ø Бола 2 ёш ва ундан катта бўлса, ушбу жойда вабо кузатилса, вабони дав олаш учун антибактериал препарат беринг |
Қуйидаги белгилардан иккитаси бўлганида:
|
Ў РТАЧА СУВСИЗЛА-НИШ |
Агар б олада бошқа оғир касаллик б ў лса: Ø ЗУДЛИK БИЛАН касалхонага юборинг, йўлда онаси болага тез-тез ОРВнинг паст осмоляр эритмасини ҳўплатиб бериб бориши лозим. Ø Онасига болани эмизиб кетишини маслаҳат беринг. Агар болада бошқа оғир касаллик бўлмаса: Ø Ўртача сувсизланишдаги схемага ассосан ОРВнинг паст осмоляр эритмасини, орал цинк препаратини ва овқатни беринг (Б Режа) Ø Онасига қачон зудлик билан қайтиш лозимлигини тушунтиринг Ø Кейинги ташриф, аҳволи яхшиланмаса, 5 кундан сўнг |
Ўртача ёки ОҒИР сувсизланиш деб таснифлаш учун белгилар етарли эмас |
СУВСИЗЛА-НИШ ЙЎҚ |
Ø Уй шароитида диареяни даволанг (А Режа), схема бўйича суюқликларни, орал цинк препаратини ва овқатни беринг Ø Онасига қачон зудлик билан қайтиш лозимлигини тушунтиринг Ø Кейинги ташриф, аҳволи яхшиланмаса, 5 кундан сўнг |
Оғир сувсизланиш
Агар қуйидаги белгилар – летаргик ёки беҳуш, кўзлари киртайган, суюқликни ича олмайди ёки ёмон ичади, тери бурмаси жуда секин текисланади, деган белгиларнинг иккитаси болада бўлса, ундаги сувсизланишни ОҒИР СУВСИЗЛАНИШ деб таснифланг.
Сувсизланиб қолган болаларнинг ҳаммаси қўшимча суюқлик олишга муҳтож бўлади. ОҒИР СУВСИЗЛАНИШ деб тасниф берилган бола дарҳол суюқлик олишга муҳтож. Венадан суюқлик юборишни буюринг. ОҒИР даражада сувсизланиб қолган болага суюқликларни қандай қилиб бериш кераклиги ДАВОЛАНГ схемасининг “В режа: ОҒИР Сувсизланишга Тез Даво қилинг” рамкасида тушунтириб берилади.
Ўртача сувсизланиш
Болада ОҒИР СУВСИЗЛАНИШ белгилари бўлмаса, кейинги қаторга қаранг. Болада ЎРТАЧА СУВСИЗЛАНИШ белгилари бормикин?
Агар қуйидаги белгилар – безовта ёки бетоқат, кўзлари киртайган, суюқликни ютоқиб ичади, чанқоқ, тери бурмаси секин текисланади, деган белгиларнинг иккитаси ёки ундан кўра кўпроғи болада бўлса, ундаги сувсизланишни ЎРТАЧА СУВСИЗЛАНИШ деб таснифланг.
Агар болада пушти рангдаги қаторнинг 1та белгиси (тепадаги) ва сариқ рангдаги қаторнинг 1та белгиси бўлса, болани сариқ рангдаги қатор буйича таснифланг (ЎРТАЧА СУВСИЗЛАНИШ)
ЎРТАЧА СУВСИЗЛАНИШ деб таснифланган бола суюқлик ва овқатга муҳтож бўлади. Болани ОРВнинг паст осмоляр эритмаси ва цинк препарати билан даволанг. ЎРТАЧА СУВСИЗЛАНГАН бола суюқликка ва овқатга қўшимча равишда муҳтож бўлади. Эмизиб боқиладиган болани эмизиб боришда давом этиш керак. Бошқа болалар ўзлари одатда ичиб турадиган сутлари ёки бошқа тўйимли овқатларини ОРВ ёрдами билан даволашдан сўнг 4 соатдан кейин давом эттиришлари керак.
Бундай даво Даволанг схемасининг «Б режа: Ўртача сувсизланишга ОРВ Ёрдамида Даво қилинг» рамкасида тасвирланган.
Сувсизланиш йўқ
Болада пушти ва сариқ қатордаги белгилардан иккитаси ёки ундан кўпи бўлмаса, бундай болага СУВСИЗЛАНИШ ЙЎҚ деб тасниф берилади. Бундай бола сувсизланишнинг олдини олиш учун қўшимча суюқликка муҳтож бўлади. СУВСИЗЛАНИШ ЙЎҚ деб таснифланган бола уйда даволанишга муҳтож. Қуйида уйда даво қилишнинг 4 та қоидаси келтирилган:
1. Қўшимча суюқликлар бериш;
2. Цинк препаратини бериш;
3. Овқатлантиришни давом эттириб бориш;
4. Қачон болани тиббий муассасага олиб келиш лозимлигини билиш.
Болага қандай суюқликларни ва қандай ҳажмда бериб туриш зарурлигини онасига ўргатиш «А режа: Диареяга Уйда Даво қилинг» рамкасида тасвирланган. СУВСИЗЛАНИШ ЙЎҚ деб таснифланган бола овқатга ҳам муҳтож бўлади.
Чўзилувчан диареяни таснифланг
Агар диарея болада 14 кун ва ундан ортиқ давом этиб келаётган бўлса, ундаги сувсизланиш даражасини таснифлаб бўлганингиздан кейин боланинг аҳволини ЧЎЗИЛУВЧАН диарея бўйича баҳоланг. ЧЎЗИЛУВЧАН дареянинг иккита таснифи бор: ОҒИР ЧЎЗИЛУВЧАН ДИАРЕЯ, ЧЎЗИЛУВЧАН ДИАРЕЯ. Бундай таснифли болаларни давосини аниқлаш ва даволаш ҳакида III ва IV бобларда келтирилган.
Мисол: Чўзилувчан диареяни таснифлаш жадвали
БЕЛГИЛАР |
ТАСНИФЛАНГ |
ДАВОСИ (касалхонага юборишдан аввал қилинадиган шошилинч даво қора ҳарфлар билан ажратилган) |
|
ОҒИР Ч Ў ЗИЛУВЧАН ДИАРЕЯ |
Ø Болада бошқа ОҒИР касаллик бўлмаса, уни касалхонага юборишдан олдин сувсизланишни даволанг Ø Болани касалхонага юборинг |
|
Ч Ў ЗИЛУВЧАН ДИАРЕЯ
|
Ø Онасига ЧЎЗИЛУВЧАН ДИАРЕЯли болани қандай овқатлантириш лозимлигини тушунтиринг Ø 14 кун давомида поливитаминлардан, минераллардан (цинкни қўшиб) беринг Ø Кейинги ташриф 5 кундан сўнг |
Оғир чўзилувчан диарея
Агар диарея болада 14 кун ва ундан ортиқ давом этиб келаётган бўлсаю, унда ЎРТАЧА ёки ОҒИР сувсизланиш ҳам бўлса, боланинг касаллигини ОҒИР ЧЎЗИЛУВЧАН ДИАРЕЯ деб таснифланг. Диареяси 14 кун ва ундан ортиқ давом этиб келаётган, бунинг устига сувсизланиб ҳам қолган болалар касалхонага юборишга муҳтож бўлишади. Бундай болалар танасидан суюқлик йўқолишининг олдини олиш учун алоҳида эътибор бериб қарашга муҳтождирлар. Улар овқатни ўзгартиришга ҳам муҳтож бўлишади. Диарея сабабларини аниқлаб олиш учун улар ахлатини лабораторияда текшириб кўриш ҳам зарур бўлиши мумкин (кўрсатмаси бўлганда).
Агар болада бошқа ОҒИР тасниф бўлмаса, болани касалхонага юборишдан олдин ундаги сувсизланишга даво қилинг. ОҒИР касал болалардаги сувсизланишга даво қилиш қийин бўлиши мумкин. Бундай болалар дарҳол касалхонага юборилиши керак.
Чўзилувчан диарея
Болада диарея сувсизланиш белгилари бўлмасдан 14 кун ёки ундан ортиқ давом этиб келаётган бўлса, бундай касаллик ЧЎЗИЛУВЧАН ДИАРЕЯ деб таснифланади. ЧЎЗИЛУВЧАН диареянинг энг муҳим давоси махсус парҳез таомлар.
Дизентерияни таснифланг
Дизентериянинг фақат битта таснифи бор: ДИЗЕНТЕРИЯ. Бундай таснифли болаларни давосини аниқлаш ва даволаш ҳақида III ва IV бобларда келтирилган.
Мисол: Дизентериянинг таснифлаш жадвали
БЕЛГИЛАР |
ТАСНИФЛАНГ |
ДАВОСИ (касалхонага юборишдан аввал қилинадиган шошилинч даво қора ҳарфлар билан ажратилган) |
· Ахлатида қон бор |
ДИЗЕНТЕРИЯ |
· Касалхонага юборинг |
8 БОБ. ИСИТМАНИ БАҲОЛАШ ВА ТАСНИФЛАШ
Иситмалаб турган болада менингит, қорин тифи (ич терлама) ёки қизамиқ сингари оғир инфекцион касаллик бўлиши мумкин. Шу билан бир вақтда иситмалаб турган болада оддий йўтал, шамоллаш ёки бошқа вирусли касаллик бўлиши ҳам мумкин.
Иситмалаб турган болаларнинг қайсиларини, уларнинг аҳволи ОҒИР бўлгани учун дарҳол касалхонага жўнатиш кераклигини, қайсиларини улардаги иситма сабабларини аниқлаб олиш учун режа асосида текширишга юбориш лозимлигини, қайсиларини тиббиёт муассасаси шароитларида бемалол даволаш мумкинлигини, қайсиларини эса онаси уйида даволай олиши мумкинлигини билиб олиш тиббий ходим учун жуда муҳим.
Боладаги ҳар қандай оғир касалликнинг симптомлари бўлиши мумкин бўлган умумий хавф белгиларини Сиз энди биласиз. Иситмалаб турган болада ана шундай симптомлар ёки энса мускуллари ригидлигининг борлиги, болани менингит ёки сепсис сингари оғир инфекцион касалликка учраганидан дарак бериши мумкин. Бундай болаларни даволаш амбулатория шароитларида таъминлаб бўлмайдиган шошилинч тиббий чора-тадбирларни ўтказишни талаб қилади, шунинг учун бундай болаларни тезлик билан аниқлаб олиш ва тегишли давони ўтказиб бўлгандан кейин дарҳол касалхонага юбориш зарур.
Тиббиёт муассасига олиб келинган болаларнинг баъзиларида иситма бир неча кундан бери давом этиб келаётган бўлиши мумкин. Уларда, гарчи умумий хавф белгилари ёки энса мускулларининг ригидлиги бўлмаса ҳам, қорин тифи, сил, сийдик йўллари инфекцияси ёки остеомиелит сингари оғир инфекцион касаллик бўлиши мумкин. Бундай касалликларни амбулаторияда аниқлаб олиш ниҳоятда қийин ва аксари мумкин ҳам эмас. Шу муносабат билан, кўпдан бери иситмалаётган болаларни текшириб кўриш учун тегишли муассасаларга (ихтисослашган поликлиника ёки касалхонага) имкони борича тезроқ юбориш керак.
Қизамиқ
Иситмалаб турган боланинг баданида ялпи тошма борлиги қизамиқ касаллигининг асосий белгисидир. Қизамиқ - ўта юқумли касаллик. Онадан ўтадиган антителалар гўдакни ҳаётининг дастлабки 6 ойи мобайнида қизамиқдан сақлаб, ҳимоя қилиб боради. Сўнгра бу ҳимоя аста-секин йўқолиб кетади. Қизамиқ кўпчилик ҳолларда 6 ойликдан 2 ёшгача бўлган болаларда учрайди. Одамларнинг кўпчилик бўлиб яшаши ва уй шароитларининг ёмон бўлиши қизамиқнинг эрта бошланиш эҳтимолини оширади. Қизамиқни вирус келтириб чиқаради. Бу вирус бадан терисини, ўпка, ичак, кўз, оғиз бўшлиғи ва ҳалқумни қоплаб турадиган хужайралар қатламини зарарлайди. Қизамиқ вируси қизамиқ пайдо бўлганидан кейин иммун тизимнинг одатдаги фаолиятини бир неча ҳафтага издан чиқаради. Бу – болада бошқа касалликлар пайдо бўлиш эҳтимолини оширади.
Қизамиқ барча ҳолларнинг тахминан 30 фоизида асоратлар билан ўтади. Энг муҳим асоратлари қуйидагилардир:
- диарея (жумладан, дизентерия ва ЧЎЗИЛУВЧАН диарея),
- пневмония,
- стридор,
- оғиз яралари,
- қулоқ инфекцияси ва
- оғир кўз инфекцияси (бу кўз шох пардасининг яра бўлиб кетишига ва кўр бўлиб қолишига олиб келиши мумкин).
Энцефалит (бош мия инфекцияси) тахминан мингдан бир ҳолларда учрайди. Энцефалит билан оғриган болада тиришиб, шайтонлаш, летаргик ҳолатга тушиш ёки ҳушдан кетиш сингари умумий хавф белгиси бўлиши мумкин.
Қизамиқ озиқланишнинг бузилишига олиб келади, чунки диарея бошланишига, ҳарорат кўтарилиши ва оғизнинг яраланишига сабаб бўлади. Мана шу муаммолар одатдагича нормал овқатланишга ҳалал беради. Озиқланиши бузилган бола қизамиқ маҳалида оғир асоратлар бошланишига кўпроқ мойил бўлади. Бу витамин А етишмовчилиги бор болаларга айниқса тааллуқлидир. Қизамиқ билан оғриб, озиқланиши оғир даражада бузилган болаларнинг ўнтадан биттаси нобуд бўлиши мумкин. Шунинг учун қизамиқ пайтида болани овқатлантириб боришда онага ёрдам бериш жуда муҳим.
8.1. Иситмани баҳолаш
Баҳолаш рамкаси икки қисмдан иборат. Устки қисмида болада менингит, сепсис, қизамиқ ва иситма чиқарадиган бошқа сабаблар бўлиши мумкинлигига ишора қиладиган белгилар бўйича унинг аҳволига қай тариқа баҳо бериш кераклиги тасвирланган. Рамканинг пастки қисмида бола қизамиқ билан ҳозир оғриб турган ёки сўнгги 3 ой давомида оғриб ўтган бўлса, унинг аҳволига қизамиқда учрайдиган асоратлар бўйича қай тариқа баҳо бериш кераклиги тасвирланган.
Барча бемор болалар ҳусусида иситма тўғрисида сўраб кўринг (ёки танаси ҳароратини ўлчаб кўринг).
СЎРАБ КЎРИНГ: Болада иситма борми?
Болада иситма бор-йўқлигини: баданига қўл теккизилганида иссиқ бўлиб туюладими-йўқми ёки танасининг ҳарорати 37,5°С даража ёки бундан юқорими, текшириб кўринг. “Иситма” тўғрисида суриштирганингизда она тушунадиган сўзларни ишлатинг. Онанинг иситма нималигини билишига ишонч ҳосил қилинг. Боланинг ошқозони соҳасига ёки қўлтиқ ости чуқурчаси (аксиляр соҳаси)га қўл қўйиб кўрилганида бадани иссиқ бўлиб туюладими, текшириб кўринг. Бола танасининг ҳарорати ўлчаниб, касаллик тарихига ёзиб қўйилганми, текшириб кўринг. Бола танасининг ҳарорати 37,5º С даража ёки бундан юқори бўлса, болада иситма бор. Бола танасининг ҳарорати ўлчанмаган бўлсаю, Сизда термометр бўлса, ҳароратини ўлчаб кўринг.
Болада иситма бўлмаса (баданига қўл текказилганида иссиқ бўлиб туюлмаса, ҳозирда ҳарорати 37,5°С даражадан паст бўлса, ёки мазкур касаллик давомида унда иситма ҳеч ҳам кузатилмаган бўлса) Ёзув Шаклида ЙЎҚ деб белги (Ú) қўйиб қўйинг. Kейинги асосий симптом - томоқдаги муаммо бор-йўқлигини суриштиринг. Иситмага тааллуқли белгилар бўйича боланинг аҳволига баҳо берманг.
Агар болада иситма бўлса (баданига қўл текказилганида иссиқ бўлиб туюлса, ҳозирда ҳарорати 37,5ºС даража ёки бундан юқори бўлса, ёки мазкур касаллик давомида унда иситма кузатилган бўлса), боланинг аҳволига иситмага тааллуқли қўшимча белгилар бўйича баҳо беринг.
СЎРАБ КЎРИНГ : Қачондан бери? Агар 7 кундан кўп бўлса, иситма ҳар куни бўлиб турдими?
Болада иситма қанчадан бери давом этиб келаётганини онасидан СЎРАНГ. Иситма 7 кундан ортиқ давом этаётган бўлса, ҳар куни бўлиб турадими-йўқми, суриштириб кўринг. Вирусли инфекциядаги турли иситманинг инкубацион даври бир неча кун давом этади. Чўзилувчан иситма сабабчиси жиддий касалликлар белгиси бўлиб хисобланади, масалан, корин тифи.
СЎРАБ КЎРИНГ: Болада сўнгги 3 ой давомида қизамиқ бўлганми?
Қизамиқ боланинг иммун тизимини зарарлайди ва бир неча ҳафта мобайнида бошқа инфекцияларнинг бошланиши эҳтимолини оширади. Иситмалаб турган ва сўнгги 3 ой давомида қизамиқ билан оғриб ўтган болада қизамиқ асоратлари туфайли кўз инфекцияси сингари касаллик бошланиши мумкин.
ҚАРАБ, ПАЙПАСЛАБ КЎРИНГ: Энса мускуллари ригидлиги борми ?
Иситмалаб турган ва энса мускулларида ригидлик бўлган болада менингит бўлиши мумкин. Менингит билан оғриган бола зудлик билан антибактериал воситани инъекция қилиб даволаш ва касалхонага юборишга муҳтож бўлади.
Болани кўздан кечириш пайтида онаси билан гаплашиб туриб, бола атрофга қараган маҳалида бемалол ҳаракатланиб, бошини энгаштира оладими-йўқми, қараб кўринг. Бола бемалол ҳаракатланиб, бошини энгаштира оладиган бўлса, демак, энса мускулларининг ригидлиги йўқ.
Агар ҳеч қандай ҳаракатларни кузата олмасангиз ёки ишончингиз комил бўлмаса, боланинг диққатини унинг киндиги ёки оёқ бармоқларига қаратинг. Масалан, болани пастга қаратиш учун унинг оёқ бармоқлари ёки киндигига фонарча ёруғини тушириб кўришингиз ёки боланинг оёқ бармоқларини ушлаб кўришингиз мумкин. Бола пастга - ўз киндиги ёки оёқ бармоқларига қараганида бошини энгаштира оладими, қараб кўринг.
Агар боланинг ўзича бошини энгаштира олишини барибир кўра олмаган бўлсангиз, уни чалқанча ётқизиб қўйишингиз учун ёрдамлашишни онасидан илтимос қилинг. Боланинг орқаси ва елкаларини бир қўл билан салгина ушлаб туриб, унинг устига энгашинг. Иккинчи қўл билан бошидан ушланг, сўнгра унинг бошини кўкраги томон оҳиста энгаштиринг. Боши бемалол энгашадиган бўлса, энса мускулларида ригидлик йўқ. Боланинг бўйни қаттиқроқ туюлиб, энгаштиришга қаршилик кўрсатадиган бўлса, боланинг энса мускулларида ригидлик бор. Энса мускулларининг ригидлиги бор бола унинг бошини энгаштирмоқчи бўлганингизда энгашмайди.
Иситманинг бошқа сабабларини қидиринг
Болани тўлиқ ечинтиринг ва инфекциянинг локал белгиларини аниқлаш мақсадида яхшилаб қараб чиқинг. Масалан: энса мушакларининг ригидлиги (менингит); оғриқли бўғимлар (септик артрит ёки ревматизм); тезлашган нафас ёки кўкрак қафасининг тортилиши (пневмония); ҳалқумнинг шиллиқ қаватларининг ўзгариши (инфекция); ноғора парданинг қизариши, унинг ҳаракатсизлиги ва қулоқдаги оғриқ (ўрта отит); сариқлик ёки камқонликнинг ташқи белгилари (безгак ёки сепсис); умуртқалар ва тос-сон бўғими томонидан ўзгаришлар (септик артрит); қорин пальпацияси (сийдик йўллари инфекциясида қов усти соҳасидаги оғриқ, буйрак соҳасида оғриқ ва қаттиқлик). Чўзилувчан иситма сабабчиси бўлган баъзи касалликлар (септицемия, сальмонеллез, милиар сил, ОИВ-инфекциси ёки сийдик йўллари инфекцияси) локал белгиларсиз кечиши мумкин. Бундай болани яна текшириб кўриш учун касалхонага юборинг.
КЎРИНГ, ҚИЗАМИҚҚА ишора қиладиган белгилар борми?
Иситмалаб турган боланинг аҳволига баҳо беринг ва қизамиққа ишора қиладиган белгилар борми, аниқланг. Баданда ялпи тошма ва қуйидаги белгилардан бирортаси: йўтал, тумов ёки кўзларннг қизариши бор-йўқлигини излаб кўринг.
Бадандаги ялпи тошмалар. Қизамиқда баданга қизил тошма тошиши қулоқлар орқаси ва бўйиндан бошланади. У юзга тарқалади. Эртаси кун давомида у бутун тана бўйлаб, қўл ва оёқларга тарқалиб боради. 4 – 5 кундан кейин тошма йўқола бошлайди ва бадан териси пўст ташлай бошлаши мумкин. Kасалликнинг оғир кечишида тошма баданнинг кўп қисмга тарқалиши мумкин. Тошманинг ранги ўзгаради (тўқ жигарранг ёки қорамтир бўлиб қолади) ва терининг пўст ташлаши кўпаяди.
Қизамиқ тошмаси везикулалар (ичида сувсимон суюқлик бўладиган пуфакчалар, қаварчиқлар) ёки пустулалар пайдо қилмайди. Қизамиқ тошмасини сув чечак, қўтир ва иссиқлик сингари болаларда кўп учрайдиган бошқа тошмалар билан адаштирманг. Сув чечакда баданга везикулали тошма тошади. Қўтир қўлларда, оёқ панжалари, тўпиқлар, тирсақлар, думба ва қўлтиқ ости чуқурчалари соҳасида бўлади. Қўтир тошмаси қичиштиради. Иссиқлик тошмаси майда бўртмалар ва везикулалар ҳолида, тарқоқ ва қичиштирадиган бўлиши мумкин. Иссиқлик тошган бола касал ҳисобланмайди. Сиз яшаб турган жойда қизамиқ чиқиб қолган бошқа ҳоллар учраётган бўлса, қизамиқни аниқлаб олишингиз осонроқ бўлиши мумкин.
Йўтал, Тумов ва Kўзларнинг қизариши.
Иситмалаб турган болани қизамиқ билан оғриган деб таснифлаш учун унинг баданида ялпи тошма ва: йўтал, тумов ва кўзларнинг қизаргани сингари белгиларнинг биттаси бўлиши керак. Kўз оқлари, яъни склералар қизариб турган бўлса, бу касаллик белгиси бўлиб ҳисобланади. Соғлом кўз склералари беғубор тиниқ оқ тусда бўлади.
Бола қизамиқ билан ҳозир оғриб турган ёки сўнгги 3 ой давомида оғриб ўтган бўлса: боланинг оғзи ёки кўзларида касаллик асоратлари борми, қараб кўринг. Бола тинч турганида сезиладиган стридор, пневмония ва диарея сингари қизамиқнинг бошқа асоратлари олдинроқ, озиқланишининг бузилиши, томоқ оғриғи ва қулоққа алоқадор муаммолар эса кейинроқ баҳоланади.
ҚАРАБ КЎРИНГ, боланинг оғзида яралар борми? Улар чуқур ва каттами?
Боланинг оғзида яралар борми, қараб кўринг. Яралар – бу оғиз, лаблар ёки тилда пайдо бўлиб, оғриб турадиган очиқ жароҳатлардир. Улар қизил рангда ёки оқ караш билан қопланган бўлиши мумкин. ОҒИР ҳолларда улар чуқур ва катта бўлади. Қизамиқ билан оғриган боланинг оғзида яралар бўлиши унинг еб-ичишига ҳалақит беради.
Оғизда бўладиган яралар Филатов-Kоплик доғлари деб аталмиш майда доғлардан фарқ қилади. Филатов-Kоплик доғлари қизамиқнинг илк босқичларида лунжларнинг ички юзасида пайдо бўлади. Булар - ўртасида оқ нуқта бўладиган, нотекис, оч қизил тусли майда-майда доғлардир. Боланинг еб-ичишига улар ҳалал бермайди. Уларни даволамаса ҳам бўлади.
ҚАРАБ КЎРИНГ, кўз йиринглашганми?
Kўзнинг йиринглашгани яъни ундан йирингли ажралма келиб туриши конъюктивит белгиси бўлиб ҳисобланади. Kонъюктивит – кўз қовоқлари ички юзаси ва кўз оқ қисмининг яллиғланиши, конъюктива инфекциясидир.
Kўз йиринглашгани маълум бўлмаса, конъюктива ва кўз қовоқларида йиринг бор-йўқлигини қараб кўринг. Йиринг бола ухлаб ётган пайтда кўпинча қотиб, кўзни “ёпиштириб” қўяди. Kўзни тоза қўл билан авайлаб очиш мумкин. Kўзи йиринглашган болани текшириб кўрганингиздан кейин қўлларни ювинг.
ҚАРАБ КЎРИНГ, шох парда хиралашганми?
Шох парда одатда тиниқ бўлади. Шох парда юзида ноаниқ (хира тортган) жойлар бўлса, шох парда хиралашган деб ҳисобланади.
Шох парда хиралашганми-йўқми, диққат билан қараб кўринг. У хиралашган бўлиб кўриниши ёки озгина сут қўшилган сувга ўхшаб тиниқлигини йўқотган бўлиши мумкин. Битта ёки иккала кўз шох пардаси хиралашиб қолган бўлиши мумкин.
Kўз шох пардасининг хиралашуви – хавфли ҳолат. Унга қизамиқ туфайли янада зўрайган витамин А етишмаслиги сабаб бўлиши мумкин. Kўз шох пардасининг хиралашувига даво қилинмаса, шох пардада яралар пайдо бўлиши мумкинки, бу – кўзнинг кўр бўлиб қолишига олиб келади. Кўзининг шох пардаси хиралашган бола витамин А дан фойдаланиб, тезлик билан даволанишга муҳтож бўлади.
Кўз шох пардаси хиралашган бола кўзига ёруғлик тушганида кўзларини қаттиқ юмиб олиши мумкин. Ёруғлик боланинг кўзларини таъсирлантириб, оғриққа сабаб бўла олади. Боланинг кўзларини кўриб чиқиш учун у кўзларини очишини кутиб туринг. Ёки пастки қовоғини оҳиста пастга тортиб туриб, кўз шох пардаси хирлашганми- йўқми, кўриб чиқинг.
Кўз шох пардаси хиралашган бўлса, бунинг қачон пайдо бўлганини боланинг онасидан сўранг. Агар онаси фалон вақтдан бери пайдо бўлиб қолди, деб ишонч билан айтадиган бўлса, буни касалхонада даво буюришганми-йўқми, деб сўраб кўринг. Агар шундай қилинган бўлса, бундай болани кўзининг шох пардаси хиралашмагани туфайли касалхонага яна юборишнинг зарурияти йўқ.
Схема 8. Иситмани баҳолаш схемаси.
8.2. Иситмани таснифлаш
Болада иситма бўлса, лекин қизамиқ белгилари бўлмаса, болани фақат иситма симптоми бўйича таснифланг.
Болада иситма ва қизамиқ белгилари бўлса, болада иситма ва қизамиқ белгилари бўйича таснифланг.
Иситмага таалуқли тўртта тасниф бўлиши мумкин:
· ЖУДА ОҒИР ФЕБРИЛ KАСАЛЛИK
· ЧЎЗИЛУВЧАН ИСИТМА
· БАKТЕРИАЛ ИНФЕKЦИЯ ЭҲТИМОЛИ
· АСОРАТСИЗ ИСИТМА
Мисол : Иситмани таснифлаш жадвали
БЕЛГИЛАР |
ТАСНИФЛАНГ |
ДАВОСИ (касалхонага юборишдан аввал қилинадиган шошилинч даво қора ҳарфлар билан ажратилган) |
|
ЖУДА ОҒИР ФЕБРИЛ KАСАЛЛИK |
|
· 7 кун ва бундан ортиқ давом этаётган иситма |
Ч Ў ЗИЛУВЧАН ИСИТМА |
· Иситма юқори бўлса (38,5°C ёки юқори) парацетамолнинг бир дозасини амбулаторияда беринг · Поликлиникага текшириш учун юборинг |
· ҚУЛОҚНИНГ ЎТKИР ИНФЕKЦИЯСИ таснифлари |
БАKТЕРИАЛ ИНФЕKЦИЯ ЭҲТИМОЛИ |
· Иситма юқори бўлса (38,5°C ёки юқори) парацетамолнинг бир дозасини амбулаторияда беринг · Болалар касалликларини интегрирлашган усулда олиб бориш (БКИУОБ) қулланмаси асосида даволанг |
· Юқорида кўрсатилган белгилар ЙЎҚ |
АСОРАТСИЗ ИСИТМА |
· Иситма юқори бўлса (38,5°C ёки юқори) парацетамолнинг бир дозасини амбулаторияда беринг · Онасига қачон зудлик билан қайтиш лозимлигини тушунтиринг · Кейинги ташриф, иситмаси бўлса, 2 кундан сўнг |
Жуда оғир фебрил касаллик
Иситмалаб турган болада умумий хавф белгиси ёки энса мускулларининг ригидлиги бўлса, боланинг касаллигини ЖУДА ОҒИР ФЕБРИЛ KАСАЛЛИK деб таснифланг. Иситмалаб турган ва ҳар қандай умумий хавф белгиси ёки энса мускулларининг ригидлиги бўлган болада менингит, сепсис ёки бошқа оғир касаллик бўлиши мумкин. Лаборатория текширишларини ўтказмасдан туриб, бундай ОҒИР касалликларни аниқлаб бўлмайди. ЖУДА ОҒИР ФЕБРИЛ KАСАЛЛИK деб таснифланган бола зудлик билан даволаш ва касалхонага юборишга муҳтож бўлади. Уни зудлик билан касалхонага юборишдан олдин даво қилишни бошлашингиз керак.
Менингит ёки бошқа оғир бактериал касалликка қарши тўғри келадиган антибактериал препаратнинг биринчи дозасини беринг. Бола танасининг ҳарорати юқори бўлса, парацетамол беринг.
Чўзилувчан иситма
Умумий хавф белгиси ёки энса мускулларининг ригидлиги бўлмаса, биринчи сариқ қаторга қаранг. Болада иситма 7 кун ва ундан кўра кўпроқ давом этаётган бўлса, уни ЧЎЗИЛУВЧАН ИСИТМА деб таснифланг. ЧЎЗИЛУВЧАН ИСИТМА деб таснифланган болага ҳарорати баланд (аксиляр ҳарорати 38,5ºC даража ва бундан юқори) бўлса, парацетамол беринг. Иситма одатда вирусли инфекцияларнинг кўпчилигида бир ҳафтадан кўра камроқ давом этади. 7 кундан ортиқроқ давом этаётган иситма қорин тифи ёки бошқа оғир касалликларнинг белгиси бўлиши мумкин. Агар болада иситма 7 кун ва ундан ортиқ муддат мобайнида ҳар куни давом этиб келаётган бўлса, болани қўшимча равишда текшириб кўриш учун поликлиникага (тубдиспансер ва инфекционистга) юборинг.
Бактериал инфекция эҳтимоли
Болада умумий хавф белгилари ёки энса мускулларининг ригидлиги, ҳамда 7 кун ва бундан ортиқ давом этаётган иситма бўлмаса, лекин унда ПНЕВМОНИЯ, СТРЕПТОKОKKЛИ ФАРИНГИТ, ЎТKИР ҚУЛОҚ ИНФЕKЦИЯСИ таснифлари бўлса, бу бола касаллигини БАKТЕРИАЛ ИНФЕKЦИЯ ЭҲТИМОЛИ деб таснифланг (иккинчи сариқ қатор).
Ҳарорати баланд (акссиляр ҳарорати 38,5°C даража ва ундан юқори) болага парацетамол беринг. Агар боланинг касаллиги ПНЕВМОНИЯ, СТРЕПТОKОKKЛИ ФАРИНГИТ ёки ҚУЛОҚНИНГ ЎТKИР ИНФЕKЦИЯСИ деб таснифланган бўлса, болани тегишли тасниф қаторида кўрсатилган давога мувофиқ даволанг.
Асоратсиз иситма
Болада юқорида кўрсатилган белгиларнинг биттаси ҳам бўлмаса, яшил қаторга ўтинг. Kасаллик АСОРАТСИЗ ИСИТМА деб таснифланади. Боланинг ҳарорати баланд бўлса, парацетамол беринг. Қандай хавфли симптомлар пайдо бўлганида зудлик билан тиббий ходимга мурожаат қилиш зарурлигини онасига тушунтиринг.
Қизамиқни таснифлаш
Асосий “иситма” симптоми бўлган ва ҳозир қизамиқ билан оғриб турган (ёки сўнгги 3 ойда оғриб ўтган) бола иситма ва қизамиқ бўйича таснифланади. Сиз биринчи галда боладаги иситмани таснифлашингиз керак. Шундан сўнг қизамиқни таснифлайсиз.
Болада қизамиққа ишора қиладиган белгилар йўқ ва бола сўнгги 3 ой давомида қизамиқ билан оғримаган бўлса, қизамиқни таснифламанг. Kейинги муҳим симптом - томоққа алоқадор муаммолар тўғрисида суриштириб кўринг.
Қизамиқ билан касалланган болаларда шу касаллик туфайли бошқа жиддий асоратлар юзага келиши мумкин. Бу бола тинч турганида сезиладиган стридор, оғир пневмония, оғир даражадаги сувсизланиш ёки озиқланишнинг оғир даражада бузилишидан иборат бўлиши мумкин. Бундай белгиларни Сиз баҳолашнинг бошқа босқичларида баҳолаб, таснифлайсиз.
Бу белгилар учун специфик бўлган даво турлари, қизамиқли болага тўғри келади.
Баъзи асоратларга бактериал инфекция сабаб бўлади. Бошқаларини нафас ва ошқозон-ичак йўлларини зарарлантирадиган вирус келтириб чиқаради. Витамин А етишмаслиги, масалан, шох парданинг яраланиши сингари асоратларнинг авж олишига сабаб бўлади. Қизамиқ вақтида витамин А етишмаслиги ортади. Қизамиқ асоратлари оғир касалликка олиб келиши ва ўлимга сабаб бўлиши мумкин.
Қизамиқ таснифи уч хил бўлиши мумкин: ОҒИР АСОРАТЛИ ҚИЗАМИҚ, ОҒИЗ ВА КЎЗЛАРГА АСОРАТ БЕРГАН ҚИЗАМИҚ, ҚИЗАМИҚ. Бундай таснифланган болаларни давосини аниқлаш ва даволаш III ва IV бобларда келтирилган.
Оғир асоратли қизамиқ
Агар бола охирги 3 ой давомида қизамиқ билан касаллаган, ёки úозирда қизамиққа чалинган бўлса ва унда ҳар қандай умумий хавф белгиси, шох парда хиралашуви ёки оғзида чуқур ёки катта яралари бўлса, боланинг касаллигини ОҒИР АСОРАТЛИ ҚИЗАМИҚ деб таснифланг. Бундай бола тезликда даволаш ва касалхонага юборишга муҳтож бўлади.
Кўз шох пардаси хиралашган ёки кўзи йиринглашган бўлса, тетрациклин кўз малҳамини ишлатинг. Агар шох парданинг хиралашувига даво қилинмаса, кўзнинг кўр бўлиб қолишига олиб келиши мумкин. Шох парданинг қачон хиралашиб қолганини боланинг онасидан СЎРАНГ. Шох парданинг хиралашганини касалхонада даво қилишганми-йўқми, билиб олинг. Агар шундай қилинган бўлса, болани шу белги сабали касалхонага яна юборишнинг зарурияти йўқ.
Мисол: Қизамиқ учун таснифлаш жадвали (агар бола ҳозир ёки охирги 3 ой давомида қизамиқ билан касалланган бўлса)
БЕЛГИЛАР |
ТАСНИФЛАНГ |
ДАВОСИ (касалхонага юборишдан аввал қилинадиган шошилинч даво қора ҳарфлар билан ажратилган) |
§ Ҳар қандай умумий хавф белгиси ёки § Шох парда хиралашуви ёки § Оғиздаги чуқур ва катта яралар |
ОҒИР АСОРАТЛИ ҚИЗАМИҚ |
|
§ Кўз йиринглаган ёки § Оғиз яралари |
ОҒИЗ ВА KЎЗЛАРГА АСОРАТ БЕРГАН ҚИЗАМИҚ |
· Витамин А беринг · Кўзлар йиринглаган бўлса, инфекцияни тетрациклиннинг кўз малҳами билан даволанг · Оғиздаги яраларни хлоргексидин ёки генцианвиолет эритмаси билан даволанг
|
§ Болада қизамиқ бор ёки у сўнги 3 ойда қизамиқ билан оғриган бўлса |
ҚИЗАМИҚ |
|
Қизамиқнинг қолган муҳим асоратлари – пневмония, стридор, диарея, қулоқ инфекцияси ва озиқланишнинг бузилиши – бошқа жадвалларда таснифланган.
Оғиз ва кўзларга асорат берган қизамиқ
Боланинг кўзи йиринглашган ёки оғзида юзагина ва кичикроқ яралари бўлса, унинг касаллигини ОҒИЗ ВА KЎЗЛАРГА АСОРАТ БЕРГАН ҚИЗАМИҚ деб таснифланг. Бундай тасниф берилган бола касалхонага юборишга муҳтож эмас.
Қизамиқ асоратларини касалликнинг илк босқичларида аниқлаб олиш ва даволаш кўпгина ҳолатларда ўлим ҳолларининг олдини олиши мумкин. Болага витамин А ёрдамида даво қилинг. Бу – витамин А етишмовчилигига барҳам бериши ва асоратларни енгиллаштириши мумкин. Боладаги кўз инфекцияси ва оғзидаги яраларга уй шароитларида даво қилишни онасига ўргатинг. Боланинг оғзидаги яраларга даво қилиш унинг тез орада одатдаги овқатланишни тиклашга ёрдам беради.
Қизамиқ
Ҳозирда қизамиқ билан касалланган ёки сўнгги 3 ой давомида шу касаллик билан оғриб ўтган ва қизил ёки сариқ қаторларда кўрсатиб ўтилган асоратлари бўлмаган бола касаллиги ҚИЗАМИҚ деб таснифланади. Қизамиқ асоратлари пайдо бўлишининг олдини олиш учун болага витамин А беринг. Қизамиқ бўлган болаларнинг ҲАММАСИ витамин А олишлари керак.
9 БОБ. ТОМОҚДАГИ МУАММОЛАРНИ БАҲОЛАШ ВА ТАСНИФЛАШ
Томоқ оғриғи (фарингит) шамоллашнинг энг кўп учраб турадиган симптомларидан биридир. Ҳалқум касаллиги, одатда, вирус туфайли пайдо бўлади ва уй шароитларида кераклигича даво қилинган тақдирда бир неча кундан кейин барҳам топиб кетади ва қўшимча давони талаб қилмайди. Болага томоқ ҳўлланиб турадиган чора кўриб, оғриқни қолдирадиган дори бериш зарур бўлади, холос. Стрептококкли фарингит ва ҳалқум абсцессини ҳисобга олмаганда, фарингитни антибактериал воситалар ишлатмасдан даволанади. Стрептококкли фарингитда амоксициллин буюриш керак, чунки стрептококкли фарингит ревматизм хуружи бошланиб, бўғимлар ва юракнинг зарарланиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Ҳалқум абсцесси - ўлимга олиб келиши мумкин бўлган жуда оғир касалликдир, шунинг учун ҳалқум абсцесси аниқланган бола зудлик билан касалхонага юборилиши керак.
9.1. Томоқдаги муаммоларни баҳолаш
Томоқда муаммо бўлса, бола аҳволи тўрт белги бўйича баҳоланади:
· Томоғи оғриб, суюқлик ича олмайдими?
· Томоқда йиринг борми?
· Қизариш борми?
- Бўйин лимфа тугунлари катталашганми?
Схема 9. Томоқ муаммоларини баҳолаш схемаси.
Барча 18 ойлик ва ундан катта болаларнинг томоғида муаммо борлигига текширинг.
СЎРАБ КЎРИНГ: Бола томоғи оғриб, суюқлик ича олмайдими?
Бола томоғи оғриб, суюқлик ича олмайдиган бўлса, бу – ҳалқум абсцесси борлигига ишора қилиши мумкин. Боланинг бундай аҳволда бўлиши уни дарҳол касалхонага юборишни талаб қилади.
Бола суюқлик ича оладиган бўлса, онанинг бу жавобини ёзиб қўйинг ва кейинги текширувга ўтинг.
ҚАРАБ КЎРИНГ: Боланинг томоғида йиринг борми? Қизариш борми? Йиринг ёки қизариш томоқ инфекциясининг аломати бўлиши мумкин. Бу белгилар бор-йўқлигини аниқлаш учун боланинг томоғини кўриб чиқинг.
ПАЙПАСЛАБ КЎРИНГ: Kатталашган бўйин лимфа тугунлари борми?
Пастки жағнинг чети бўйлаб бўйинни текшириб чиқинг. Бўйин лимфа тугунлари катталашганми-йўқми, аниқлаб олинг. Бўйин лимфа тугунлари катталашгани стрептококкли фарингитнинг белгиларидан бири бўлиши мумкин.
9.2. Томоқ муаммосини таснифлаш
Томоқ муаммосининг тўртта таснифи бор:
· ҲАЛҚУМ АБСЦЕССИ
· СТРЕПТОKОKKЛИ ФАРИНГИТ
· СТРЕПТОKОKKСИЗ ФАРИНГИТ
· ТОМОҚДА МУАММО ЙЎҚ
Қуйида БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасининг томоқ муаммосини таснифлаш жадвали келтирилган.
Мисол. Томоқ муаммосини таснифлаш
БЕЛГИЛАР |
ТАСНИФЛАНГ |
ДАВОСИ (касалхонага юборишдан аввал қилинадиган шошилинч даво қора ҳарфлар билан ажратилган) |
§ Бола томоғи оғриб, суюқлик ича олмайди |
ҲАЛҚУМ АБСЦЕССИ |
Ø Тегишли антибактериал препаратнинг биринчи дозасини беринг Ø ЗУДЛИК билан касалхонага юборинг Ø Иситма юқори бўлса (38,5°C ёки юқори) ёки оғриқ бўлса парацетамолнинг бир дозасини амбулаторияда беришшга ҳаракат қилинг |
§ Бўйин лимфа тугунлари катталашган ВА § Томоғида йиринг бор |
СТРЕПТОKОKK-ЛИ ФАРИНГИТ |
Ø Орал антибактериал препаратни 10 кун давомида беринг Ø Иситма юқори бўлса (38,5°C ёки юқори) ёки оғриқ бўлса парацетамолнинг бир дозасини амбулаторияда беринг Ø Хавфсиз воситалар билан томоқни юмшатинг Ø Онасига қачон зудлик билан қайтиш лозимлигини тушунтиринг Ø Кейинги ташриф 2 кундан сўнг |
§ Юқоридаги белгилардан биттаси бор ёки бирортаси ҳам йўқ ва/ёки § Томоқда қизариш бор |
СТРЕПТОKОKK-СИЗ ФАРИНГИТ |
Ø Хавфсиз воситалар билан томоқни юмшатинг Ø Оғриқ бўлса парацетамол беринг Ø Онасига қачон зудлик билан қайтиш лозимлигини тушунтиринг Ø Кейинги ташриф, аҳволи яхшиланмаса, 5 кундан сўнг |
§ Агар томоғида муаммолар бўлмаса |
ТОМОҚДА МУАММОЛАР ЙЎҚ |
Ø Қўшимча давосиз қолдиринг |
Ҳалқум абсцесси
Бола томоғи оғриб суюқликни ича олмайдиган бўлса, уни ҲАЛҚУМ АБСЦЕССИ бор болалар тоифасига киритиш керак. Ҳалқум абсцесси боланинг ютиниши учун ҳалақит беради.
Даволаш учун, зарур бўлса, абсцессни ёриш учун болани дарҳол касалхонага юборинг.
Она боласи билан амбулаториядан чиқиб кетишидан олдин антибактериал препаратни биринчи дозасини мушаклар орасига юборинг (ампициллин ёки гентамицин).
Стрептококкли фарингит
Боланинг томоғида йиринг борлигини кўрган ва бўйин лимфа тугунларининг катталашганини топган бўлсангиз, боланинг касаллигини сариқ қаторда кўрсатилган СТРЕПТОKОKKЛИ ФАРИНГИТ деб таснифланг. Стрептококкли фарингит деб тасниф беришда бўйин лимфа тугунларининг катталашуви ва томоқда йиринг борлигига асосланиш маълум даражада ўзига хос махсус белгилардир. Стрептококкли фарингити бор болага антибактериал препаратни оғиз орқали 10 кун давомида беринг.
Оғриқни камайтириш ва ҳарорат юқори бўлса, уни пасайтириш учун бир доза парацетамол беринг. Хавфсиз воситалардан фойдаланиб, боланинг томоғини юмшатиб туришни онасига тавсия этинг. Қайнаган илиқ сув ёки минерал сув, илиқ сут ана шундай воситалар жумласига киради. Қандай хавфли белгилар пайдо бўлганида тиббий муассасага яна дарҳол келиш кераклигини онасига тушунтиринг. Kейин яна кўриш (кейинги кузатув) учун болани қачон олиб келиш кераклигини онасига айтинг.
Стрептококксиз фарингит
Сариқ қаторда кўрсатилган белгилардан биттаси бўлса ёки биттаси ҳам бўлмаса, ёки томоқда қизариш бўлса, яшил қаторга ўтинг ва боланинг касаллигини СТРЕПТОKОKKСИЗ ФАРИНГИТ деб таснифланг.
Стрептококксиз фарингитда антибактериал препаратларни ишлатиш керак эмас. Боланинг томоғини юмшатиш учун унга қандай хавфсиз воситаларни бериб туриш мумкинлигини онасига тушунтиринг. Томоқ оғриғини камайтириш учун парацетамол беринг. Қайси маҳалларда яна дарҳол келиш кераклигини онасига тушунтиринг. Kейинги кузатув учун яна қачон келиш кераклигини унга айтиб қўйинг.
Томоқда муаммо йўқ
Агар томоқда муаммо йўқ бўлса, ТОМОҚДА МУАММО ЙЎҚ деб таснифланг ва қўшимча даволашсиз қолдиринг.
10 БОБ. ҚУЛОҚДАГИ МУАММОЛАРНИ БАҲОЛАШ ВА ТАСНИФЛАШ
Қулоққа алоқадор муаммолари бор болада қулоқ инфекцияси бўлиши мумкин. Болада қулоқ инфекцияси бўлса, ноғора пардасининг орқасида йиринг тўпланиб, оғриқ пайдо бўлади ва кўпинча иситма чиқишига сабаб бўлади. Инфекцияга даво қилинмайдиган бўлса, ноғора пардаси йиртилиб, ёрилиши мумкин. Йиринг чиқиб кетади ва оғриқ пасаяди. Иситма ва бошқа симптомлар йўқолиб кетиши мумкин, лекин бола яхши эшитмайдиган бўлиб қолади, чунки ноғора пардасида тешик пайдо бўлади. Ноғора пардасидаги тешик одатда ўзи битиб кетади. Баъзи ҳолларда йиринг чиқиши давом этиб боради, ноғора пардасининг тешиги битмайди ва боланинг ўша қулоғи кар бўлиб қолади.
Инфекция баъзан қулоқдан унинг орқасидаги суякка (сўрғичсимон ўсимтага) тарқалиши ва мастоидитга сабаб бўлиши мумкин. Инфекция қулоқдан бош мияга тарқалиб, менингитга сабаб бўлиши ҳам мумкин. Булар – оғир касалликлардир. Бундай ҳолатлар тезда эътибор беришни ва болани касалхонага юборишни талаб этади.
Қулоқ инфекциялари камдан-кам ҳолларда ўлимга сабаб бўлади. Бироқ улар болаларда бир неча кунларга чўзилади. Қулоқ инфекциялари ривожланаётган мамлакатларда учрайдиган карликнинг асосий сабабидир. БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемаси қулоқ инфекцияси туфайли пайдо бўлган муаммоларни аниқлаб олиш учун Сизга ёрдам беради.
СЎРАБ КЎРИНГ: Боланинг қулоқлари билан боғлиқ муаммолари борми?
Агар онаси “Йўқ”, деб жавоб берса, унинг шу жавобини ёзиб қўйинг. Боланинг аҳволини қулоққа алоқадор муаммолар бўйича баҳоламанг. Kейинги саволга ўтинг ва озиқланишнинг бузилиши ва камқонлик бор-йўқлигини текшириб кўринг.
Агар онаси: “Ҳа”, деб жавоб берса, унда қулоқ муаммоларини баҳолашни бошланг.
10.1. Қулоқ муаммоларини баҳолаш.
Схема 10. Қулоқ муаммосинини баҳолаш схемаси.
СЎРАБ КЎРИНГ: Боланинг қулоғида оғриқ борми?
Қулоқ оғриғи болада қулоқ инфекцияси борлигини билдириши мумкин. Онаси боланинг қулоғида оғриқ бор-йўқлигини ишонч билан айта олмайдиган бўлса, бола ортиқ даражада инжиқланадими ёки қулоғини ишқалайдими ёки бўлмаса, эмизилаётган маҳалда йиғлайдими, деб сўраб кўринг.
СЎРАБ КЎРИНГ: Боланинг қулоғидан йиринг оқадими? Агар оқса, қачондан буён?
Қулоқдан йиринг оқиши ҳам инфекция белгисидир. Қулоқдан йиринг оқиш-оқмаслигини суриштираётганингизда она тушунадиган сўзларни ишлатинг.
Агар боланинг қулоғидан йиринг оқаётган бўлса, қачондан бери келаётганини СЎРАНГ. Жавоб бериш учун онага вақт беринг. Қачондан бери йиринг кела бошлаганини эслаб олиш учун унга вақт керак бўлар, балки. Қулоққа алоқадор муаммоларни Сиз қанчадан бери қулоқдан йиринг оқаётганига қараб таснифлайсиз ва даволайсиз.
- Йиринг оқиши 2 ҳафта ва ундан ортиқ давом этаётган бўлса, буни қулоқнинг сурункали инфекцияси деб даволанг.
- Йиринг оқиши 2 ҳафтадан кам давом этаётган бўлса, буни қулоқнинг ўткир инфекцияси деб даволанг.
ҚАРАБ КЎРИНГ, қулоқдан йиринг оқиши борми?
Қулоқдан йиринг келиши, бола гарчи оғриқни энди сезмай қўйган бўлса ҳам, қулоқ инфекциясининг белгиси бўлиб ҳисобланади. Қулоқдан йиринг оқиш-оқмаслигини аниқлаш учун боланинг қулоғини кўриб чиқинг.
ПАЙПАСЛАБ КЎРИНГ, қулоқнинг орқасида оғриқли шиш борми?
Иккала қулоқни текшириб кўринг. Уларни бир-бирига солиштириб, сўрғичсимон ўсимтанинг шишиб, безиллаб туриши бор-йўқлигини аниқланг. Ёш гўдакларда шишган жой қулоғининг тепасида бўлиши мумкин.
Шишиб, безиллаб турган жойнинг борлиги дардни мастоидит, яъни сўрғичсимон ўсимтанинг чуқур инфекцияси деб таснифлаш учун асос бўлади. Бундай шишни катталашиб қолган лимфа тугунлари билан адаштирманг.
10.2. Қулоқ муаммоларини таснифлаш
Қулоққа алоқадор муаммоларнинг тўртта таснифи бор: МАСТОИДИТ, ҚУЛОҚНИНГ ЎТKИР ИНФЕKЦИЯСИ, ҚУЛОҚНИНГ СУРУНКАЛИ ИНФЕKЦИЯСИ, ҚУЛОҚ ИНФЕKЦИЯСИ ЙЎҚ. Бундай таснифланган болани давосини аниқлаш ва даволаш III ва IV бобларда келтирилган.
Қуйида БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасининг қулоққа алоқадор муаммоларни таснифлаш жадвали келтирилган.
Мисол. Қулоқ муаммоларини таснифлаш жадвали
БЕЛГИЛАР |
ТАСНИФЛАНГ |
ДАВОСИ (касалхонага юборишдан аввал қилинадиган шошилинч даво қора ҳарфлар билан ажратилган) |
§ Қулоқ орқасида оғриқли шиш |
МАСТОИДИТ |
Ø Тегишли антибактериал препаратнинг биринчи дозасини беринг Ø Оғриқ бўлса парацетамолнинг биринчи дозасини беринг Ø ЗУДЛИК билан касалхонага юборинг |
§ Қулоқдан оқаётган йиринг кўринади. Давомийлиги 14 кундан кам ёки § Қулоқда оғриқ бор. |
ҚУЛОҚНИНГ ЎТKИР ИНФЕKЦИЯСИ |
Ø 5 кун давомида антибактериал препарат беринг Ø Оғриқ бўлса парацетамол беринг Ø Қулоқни пилик ёрдамида қуритинг Ø Онасига қачон зудлик билан қайтиш лозимлигини тушунтиринг Ø Кейинги ташриф 5 кундан сўнг |
§ Қулоқдан оқаётган йиринг кўринади. Давомийлиги 14 кун ва ундан ортиқ кузатилмоқда. |
ҚУЛОҚНИНГ СУРУНКАЛИ ИНФЕKЦИЯСИ |
Ø Қулоқни пилик ёрдамида қуритинг Ø 2 ҳафта давомида Офлоксацин 0,3% эритмаси ёки левофлоксацин 0,5% эритмаси қулоқ томчилари билан маҳаллий даволанг Ø Онасига қачон зудлик билан қайтиш лозимлигини тушунтиринг Ø Кейинги ташриф 5 кундан сўнг |
§ Қулоқда оғриқ ва йиринг йўқ. |
ҚУЛОҚ ИНФЕKЦИЯСИ ЙЎҚ |
Ø Қўшимча даво керак эмас |
Мастоидит
Боланинг қулоғи орқасида оғриқли шиш бўлса, унинг бу касаллигини МАСТОИДИТ деб таснифланг. Болани зудлик билан касалхонага юборинг. Бундай бола антибактериал препаратларни инъекция тарзида юбориб даволашга муҳтож бўлади. У жарроҳлик муолажаларига муҳтож бўлиши ҳам мумкин. Бола амбулаториядан чиқиб кетишидан аввал унга тўғри келадиган антибактериал препаратнинг биринчи дозасини беринг.
Қулоқнинг ўткир инфекцияси
Қулоқдан йиринг оқаётганини топган бўлсангиз ва бу ҳодиса 2 ҳафтадан камроқ давом этиб келаётган бўлса ёки қулоқ оғриб турган бўлса, боланинг касаллигини ҚУЛОҚНИНГ ЎТKИР ИНФЕKЦИЯСИ деб таснифланг. ҚУЛОҚНИНГ ЎТKИР ИНФЕKЦИЯСИ бор болага тўғри келадиган антибактериал препарат беринг.
Пневмонияни даволашда ишлатиладиган антибактериал воситалар қулоқ инфекцияларига сабаб бўладиган кўпчилик бактерияларга қарши наф беради. Оғриқни камайтириш (ёки иситмани тушириш) учун парацетамол беринг. Қулоқдан йиринг оқаётган бўлса, пилик қўйиб, қулоқни тозалаб қуритинг.
Қулоқнинг сурункали инфекцияси
Қулоқдан йиринг оқаётганини топган бўлиб, бу ҳодиса 2 ҳафта ва ундан кўпроқ давом этиб келаётган бўлса, боланинг касаллигини ҚУЛОҚНИНГ СУРУНКАЛИ ИНФЕKЦИЯСИ деб таснифланг.
ҚУЛОҚНИНГ СУРУНКАЛИ ИНФЕKЦИЯСИга сабаб бўладиган бактерияларнинг кўпчилиги ўткир қулоқ инфекциясини келтириб чиқарадиган бактериялардан фарқ қилади. Шу муносабат билан хинолон гуруҳи антибактериал препаратларидан камида 2 ҳафта давомида томизинг, керак бўлса болани яна текшириб кўриш учун поликлиникага юборинг.
ҚУЛОҚНИНГ СУРУНКАЛИ ИНФЕKЦИЯСИга қилинадиган энг муҳим ва самарали даво қулоқни пилик ёрдамида тозалаб, қуруқ ҳолда ушлаб туришдир. Пилик ёрдамида бола қулоғини тозалаб, қуруқ ҳолда ушлаб туришни ва хинолон гуруҳи антибактериал препаратларидан қулоққа томизишни онасига ўргатинг.
Қулоқ инфекцияси йўқ
Қулоқда оғриқ йўқ ва ундан йиринг оқмаётган бўлса, боланинг ҳолати ҚУЛОҚ ИНФЕKЦИЯСИ ЙЎҚ деб таснифланади. Бундай бола қўшимча давога муҳтож эмас.
11 БОБ. ОЗИҚЛАНИШНИНГ БУЗИЛИШИ ЁKИ КАМҚОНЛИК
Болада озиқланишнинг бузилиши ёки камқонликка ишора қиладиган ўзига хос белгилар бўлмаслиги мумкин. Бемор болада озиқланишнинг бузилиши бўлиши, лекин тиббий ходим ёки оиладаги кишилар бу муаммоларни сезмасликлари мумкин. Озиқланиши бузилган болада талайгина касалликларнинг бошланиш хавфи ва ўлим хавфи юқори бўлади. Озиқланиши енгил ва ўртача даражада бузилган болаларда ҳам ўлим хавфи бирмунча юқори бўлади. Озиқланиши бузилган болаларни аниқлаб олиш ва даволаш кўпгина оғир касалликлар ва ўлимнинг олдини олишга ёрдам бериши мумкин. Озиқланиш бузилишининг баъзи ҳолларига уй шароитларида даво қилса бўлади. Оғир ҳоллар болани махсус равишда алоҳида овқатлантириш, озиқланишнинг бузилишига олиб келадиган (масалан, сил сингари) касалликка махсус даво қилиш учун касалхонага юборишни талаб қилади.
Озиқланишнинг бузилишига олиб келадиган сабаблар
Озиқланиш бузилишининг бир нечта сабаблари бор. Булар турли мамлакатларда турлича бўлиши мумкин. Озиқланиш бузилишининг турларидан бири – овқатда оқсиллар ва қувват берадиган, яхши энергетик моддалар етишмаслигидан келиб чиқадиган ўзгаришлардир. Бу хилдаги ўзгаришлар бола ўз организмининг эҳтиёжларини қондириш учун етарли миқдорда оқсиллар ва энергияни овқатдан ололмайдиган маҳалларда бошланади. Бундай ўзгаришлар тез-тез касал бўлиб турадиган болаларда ҳам бошланиши мумкин. Боланинг иштаҳаси пасайиб кетади ва еган овқати ҳазм бўлмай қолади. Болада оқсиллар ва энергетик моддалар етишмаслигида:
· Бола жуда озиб кетиши, унда маразм белгилари бўлиши мумкин.
· Боланинг бутун бадани шишиб, квашиоркор белгиси пайдо бўлиши мумкин.
· Бола яхши ривожлана олмаслиги, бўйининг ўсиши секинлашиб, жуда паст бўлиб қолиши мумкин.
Боланинг овқатида зарур витаминлар ва минерал моддалар тавсия этиладиган ҳажмда бўлмаган вақтларда ҳам болада овқатланишга алоқадор ўзгаришлар бошланиши мумкин. Бола витаминларни (масалан, витамин А) ёки минерал моддаларни (масалан, темир сингари моддаларни) етарли миқдорда олиб турмаслиги мумкин.
- Бола таркибида витамин А бўладиган овқатдан емаса, бу – организмда витамин А етишмаслигига олиб келиши мумкин. Организмида витамин А етишмайдиган болада қизамиқ ва диареядан ўлиш хавфи юқори бўлади. Бундай боланинг кўзи кўр бўлиб қолиши ҳам мумкин.
- Бола темир моддасига бой овқат еб турмайдиган бўлса, организмида темир етишмовчилиги бошланиб, камқонликка олиб келиши мумкин.
- Овқатланиш рационида кўп миқдорда темир моддасига бой бўлган маúсулотларни эъстемол қилмаслик темир етишмовчилиги ва камқонликка олиб келиши мумкин . Камқонлик - қизил қон таначалари сонининг камайиб кетиши ва қонда гемоглобин ҳажмининг озайиб қолиши билан таърифланадиган касалликдир. Камқонликка олиб келадиган сабаблардан бири қуйидагилар:
- Инфекциялар;
- Паразитар касалликлардан анкилостомоз ёки трихоцефалез, ичакдан қон кетиши сабабли камқонликка олиб келиши мумкин.
- Безгак ҳам қизил қон таначаларини парчаланишига олиб келади. Болаларда камқонлик бир неча марта безгак билан оғриган ва нотўғри даволанганда келиб чиқади. Камқонлик секин ривожланади. Кўп ҳолларда камқонлик бундай болаларда овқатланишнинг бузиши ва безгак сабабли келиб чиқиши мумкин.
11.1. Озиқланишнинг бузилишини ва камқонликни баҳолаш
Схема 11. Озиқланишнинг бузилиши ва камқонликни баҳолаш схемаси.
ҲАММА болаларнинг аҳволини озиқланишнинг бузилиши ва камқонлик бўйича баҳоланг.
ҚАРАБ КЎРИНГ, болада кўзга ташланадиган оғир озғинлик белгилари борми?
Етарлича тўйиб овқатланмасликнинг ўткир даражадаги муайян клиник белгиларини болани вазнини тортишдан аввал ечинтириш жараёнида аниқ кузатиш мумкин. Бу борада кехексия ва болалар пеллаграси белгиларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга, чунки улар кечиктириб бўлмайдиган ихтисослаштирилган парваришга, жумладан, махсус овқатланиш тартибига, ҳар томонлама кузатувга, антибактериал препаратларга ва бошқа даволаш муолажаларига муҳтож бўлади. Бу каби белгилар мавжуд бўлган болалар вазнидан қатъий назар шошилинч даволаш ва парвариш учун юборилиши зарур.
· Кахексия: етарлича, тўйиб овқатланмасликнинг ўткир даражадаги ушбу шаклида, бола ниҳоятда озиб кетган аҳволда бўлиб, мушаклар ва ёғ тўқималарини йўқотиши туфайли «тери ва суяк» кўринишида бўлиб қолади. Боланинг юзидаги тери ости ёғ қатлами камайгани туфайли юзи қарияларнинг юзига ўхшаб қолади, лекин кўзлари безовта кўринади. Қовурғалари ҳам аниқ кўриниб туради. Думба ва сонларининг териси, бола худди «қопсифат шим» кийиб олгандек, қатлам-қатлам бўлиб осилиб қолади. Ёшига нисбатан вазни ва бўйига нисбатан вазни ниҳоятда паст бўлади.
· Болалар пеллаграси – етарлича, тўйиб овқатланмасликнинг жуда оғир даражадаги ушбу шаклида, боланинг мушаклари атрофияга учрайди, лекин ўта озғинлик боланинг умумий шишгани сабабли кўзга ташланмаслиги мумкин (тўқималарда ортиқча суюқлик тўпланиши натижасида юзага келган шиш). Бола одамови бўлиб қолади, инжиқлик қилади, кўриниши касалманд бўлиб, овқат емайди. Юзи думалоқ (шишгани сабабли) ва сочлари ингичка, сийрак ва айрим ҳолларда рангсиз бўлади. Терисида симметрия ҳолатидаги рангсиз тери бўлакчалари кузатилади ва кейинчалик териси пўст ташлайди. Пеллагра касаллиги билан касалланган бола одатда етарли вазнга эга бўлмайди, лекин шиш ҳақиқий вазнни яшириши мумкин.
Болалар пеллаграси ва кахексия икки хил ҳолатдаги касалликлардир, лекин улар тарқалган жамоатларда, жуда оғир даражадаги етарлича овқатланмаслик ҳолларида иккала ҳолатнинг белгилари юзага келади. Масалан, бола кахексия ҳолатларида кузатиладиган ниҳоятда озғин бўлиши мумкин, шу билан бирга болалар пеллаграси ҳолларида учрайдиган тери ва соч ўзгариши ёки шишлар пайдо бўлиши билан бирга намоён бўлиши мумкин.
Иккала оёқдаги шиш. Иккала оёқ панжаларида шиши бор болада озиқланиш бузилишининг бошқа бир тури, квашиоркор бўлиши мумкин. Шиш боланинг тўқималарида одатдагидан кўп миқдорда сув тўпланиб қолганида пайдо бўлади. Тўқималар сувга тўлишиб қолади ва шишиб қолган ёки керкиб тургандек бўлиб кўринади.
Боланинг иккала оёқ панжаларида шиш борми, қараб ва пайпаслаб кўринг. Ҳар бир оёқ панжасининг устига қўлингизнинг бош бармоғи билан бир неча сония давомида оҳиста босиб туринг. Бош бармоғингизни олганингиздан кейин боланинг оёқ панжасида чуқурча қоладиган бўлса, демак, бу болада шиш бор.
Вазннинг ёшга нисбатан мослиги. Боланинг вазни ёшига тўғри келиш-келмаслигини аниқлаш учун унинг вазнини шу ёшдаги бошқа болаларнинг Вазнига солиштириб кўриш зарур. Сиз вазнининг ёшга нисбатини вазннинг ёшга тўғри келиш-келмаслигини кўрсатадиган схемадаги эгри чизиқдан пастда турувчи болаларни аниқлаб олишингиз керак бўлади. Шундай болаларнинг вазни уларнинг ёши учун кам деб ҳисобланади.
Вазнни ёшга нисбатан мослиги боланинг вазни кам ёки жуда кам етишмаслигини аниқлаш учун фойдаланилади. Ушбу кўрсаткич боладаги ортиқча вазн ёки семизликни таснифлаш учун фойданилмайди. Вазнни аниқлаш осон бўлгани учун ундан кўп ҳолатларда фойдаланилади, бироқ болани ёшини аниқлаш қийин бўлганда бу кўрсаткичга ишонч кам бўлади.
Эслатма : Агар боланинг иккала оёқ панжаларида шиш бўлса, боланинг оғирлигини ошириб кўрсатади ва жуда кам вазн ҳолатини яширади. Боланинг ўсиш ва ривожланиш картасига вазн-бўй ва вазннинг ёшга нисбатан мослигини кўрсатувчи маълумотларни ва оёқ панжалрида шиш борлигини ёзиб қўйинг. Бу бола тўғридан - тўғри вазни жуда кам болалар тоифасига киради ва алоҳида парваришга муҳтож.
ҚАРАБ КЎРИНГ, қўл кафтининг оқлиги борми?
Тери рангининг оқариб тургани одатда камқонлик белгисидир.
Қўл кафтларининг оқариб қолганини аниқлаш учун боланинг кафтларига назар солинг. Боланинг қўл кафтини ён томонидан сал ушлаб туриб, очинг. Бармоқларини орқага қайирманг. Бу қон келишини тўхтатиб қўйиб, кафт рангининг оқариб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Kафт териси оқарган ёки оппоқ бўлиб кўзга ташланадиган бўлса, боланинг қўл кафтлари сезиларли даражада оқарган деб ҳисобланади.
Боланинг кўл кафтларининг ўзингизнинг кафтингиз ёки бошқа болаларнинг кафти билан таққосланг. Қўл кафтлари оқариб қолган бўлса унда кафтларнинг оқлиги ўртача. Агар кафтларининг оқлиги яққол бўлса бундай болада оғир камқонлик бор.
11.2. Озиқланишнинг бузилиши ҳолатини ва камқонликни таснифлаш
Озиқланиш ҳолати хусусида учта тасниф бор: ОЗИҚЛАНИШНИНГ ОҒИР БУЗИЛИШИ, KАМВАЗНЛИК ва KАМВАЗНЛИК ЙЎҚ. Бундай таснифланган болаларни давосини аниқлаш ва даволаш III ва IV қисмларда беринган.
Мисол : Озиқланишнинг бузилиши ҳолатини таснифлаш жадвали
БЕЛГИЛАР |
ТАСНИФЛАНГ |
ДАВОСИ (касалхонага юборишдан аввал қилинадиган шошилинч даво қора ҳарфлар билан ажратилган) |
§ Кўзга ташланадиган оғир озғинлик ёки § Иккала оёқ панжаларида шиш |
ОЗИҚЛАНИШНИНГ ОҒИР БУЗИЛИШИ |
Ø Гипогликемиянинг олдини олинг Ø ЗУДЛИК билан касалхонага юборинг |
§ Вазн ёши учун кам |
KАМВАЗНЛИК |
Ø Боланинг овқатланишини баҳоланг ва тавсияга мувофиқ, овқатлантириш бўйича онага маслаҳат беринг Ø Онасига қачон зудлик билан қайтиш лозимлигини тушунтиринг Ø Кейинги ташриф 14 кундан сўнг |
§ Вазни ёши учун мос ва озиқланишнинг бузилиши белгилари йўқ |
KАМВАЗНЛИК ЙЎҚ |
Ø Боланинг ёши 2 ёшга тўлмаган бўлса, унинг овқатланишини баҳоланг ва тавсияга мувофиқ, овқатлантириш бўйича онасига маслаҳат беринг - Агар овқатлантириш бўйича муаммо бўлса, кейинги ташриф 5 кундан сўнг Ø Онасига қачон зудлик билан қайтиш лозимлигини тушунтиринг |
Боланинг овқатланишини баҳолашингиз керак, агар:
· Боланинг ёши 2 ёшгача бўлса, ёки
· Боланинг ҳолати КАМ ВАЗНЛИК ва/ёки КАМҚОНЛИК деб таснифланса.
Қандай қилиб боланинг овқатланишини баҳолаш ва онасига овқатлантириш ва суюқликлар бўйича маслаҳат беришни “Онага маслаҳат беринг ва самарали мулоқот кўникмаларидан фойдаланинг” деб номланган V қисмнинг (Овқатлантириш бўйича онага маслаҳат беринг) 26 БОБида батафсил билиб оласиз (қаранг - ИЛОВА Е).
Озиқланишнинг оғир бузилиши
Болада кўзга ташланадиган оғир озғинлик ёки иккала оёқ панжасининг шиши бўлса, унинг касаллигини ОЗИҚЛАНИШНИНГ ОҒИР БУЗИЛИШИ деб таснифланг.
Иккала оёғи шишиб турган болаларда, масалан, нефротик синдром сингари бошқа оғир касалликлар бўлиши мумкин. Бундай касалликларни квашиоркордан ажратиб қўйишнинг зарурияти йўқ, чунки бундай болаларни ҳам касалхонага юбориш керак.
ОЗИҚЛАНИШНИНГ ОҒИР БУЗИЛИШИ деб таснифланган болаларда пневмония, диарея, қизамиқ ва бошқа оғир касалликлар оқибатида ўлим хавфи юқори бўлади. Бундай болалар зудлик билан касалхонага юборишга муҳтож бўладилар, касалхонада улар диққат билан олиб бориладиган кузатув остида даволанади. Улар алоҳида парҳезга, антибактериал воситалар билан даволашга муҳтож бўлишлари мумкин. Болада олдин гипогликемиянинг олдини олиш учун даво ўтказинг.
Камвазнлик
Боланинг вазни ёши учун кам бўлса, унинг ùолатини KАМВАЗНЛИК деб таснифланг. KАМВАЗНЛИК деб тасниф берилган болада оғир касалликлар бошланиб қолиш хавфи юқори бўлади. Бу таснифни КАМВАЗНЛИК деб ёзишингиз керак.
Камвазнлик йўқ
Болада ёши учун вазни камлиги ва овқатланиш бузилганига хос бошқа белгилар бўлмаса, унинг ҳолатини KАМВАЗНЛИК ЙЎҚ деб таснифланг.
2 ёшга тўлмаган болаларда овқатланиш муаммолари пайдо бўлиши ва озиқланишнинг бузилиш хавфи каттароқ ёшдаги болалардагига қараганда кўпроқ бўлади. Бола 2 ёшга тўлмаган бўлса, боланинг овқатланишини баҳоланг ва “Онага маслаҳат беринг ва самарали мулоқот кўникмаларидан фойдаланинг” деб номланган V қисмнинг “Овқатлантириш бўйича онага маслаҳат беринг” бўлимининг ОВҚАТЛАНИШ дарчасига мувофиқ болани овқатлантириб бориш масалалари юзасидан онага маслаҳатларни беринг (ИЛОВА Е).
Камқонлик ҳолати хусусида ҳам учта тасниф бор: ОҒИР КАМҚОНЛИК, КАМҚОНЛИК ва КАМҚОНЛИК ЙЎҚ. Бундай таснифланган болаларни давосини аниқлаш ва даволаш III ва IV қисмларда беринган.
Мисол : Камқонликнинг таснифлаш жадвали
БЕЛГИЛАР |
ТАСНИФЛАНГ |
ДАВОСИ (касалхонага юборишдан аввал қилинадиган шошилинч даво қора ҳарфлар билан ажратилган) |
§ Кафтларининг оқлиги яққол |
ОҒИР КАМҚОНЛИК |
Ø ЗУДЛИК билан касалхонага юборинг |
§ Кафтларининг оқлиги ўртача |
КАМҚОНЛИК
|
Ø Темир препаратларини беринг Ø Агар боланинг ёши 1 ёшдан катта бўлса ва охирги 6 ой ичида дегельминтизация ўтказилмаган бўлса, мебендазол беринг Ø Онасига қачон зудлик билан қайтиш лозимлигини тушунтиринг Ø Кейинги ташриф 14 кундан сўнг |
§ Кафтларининг оқлиги йўқ |
КАМҚОНЛИК ЙЎҚ |
Ø Бола 2 ёшга тўлмаган бўлса, унинг овқатланишини баҳоланг ва тавсияга мувофиқ, овқатлантириш бўйича онага маслаҳат беринг - Агар овқатлантириш буйича муаммо бўлса, кейинги ташриф 5 кундан сўнг Ø Онасига қачон зудлик билан қайтиш лозимлигини тушунтиринг |
Оғир камқонлик
Болада қўл кафтларининг яққол оқариб тургани бўлса, унинг ҳолатини ОҒИР КАМҚОНЛИК деб таснифланг.
Давоси
ОҒИР КАМҚОНЛИК деб таснифланган болада пневмония, диарея, қизамиқ ва бошқа оғир касалликлар оқибатида ўлиб қолиш хавфи юқори бўлади. Бундай болалар зудлик билан касалхонага юборилиши лозим. Улар қон қуйиб даволашга муҳтож бўлишлари ҳам мумкин.
Камқонлик
Боланинг қўл кафтлари ўртача оқиш бўлса, унинг ùолатини КАМҚОНЛИК деб таснифланг.
КАМҚОНЛИК деб тасниф берилган болада оғир касалликлар бошланиб қолиш хавфи юқори бўлади. Боланинг овқатланишини баҳоланг ва “Онага маслаҳат беринг ва самарали мулоқот кўникмаларидан фойдаланинг” деб номланган V қисмнинг (Овқатлантириш бўйича онага маслаҳат беринг) 26 БОБидаги ОВҚАТЛАНИШ рамкасига мувофиқ болани овқатлантириб бориш масалалари юзасидан онага маслаҳатларни беринг (ИЛОВА Е).
Темир препаратлари ёрдамида болани даволанг. Агар боланинг ёши 1 ёшдан катта бўлса ва охирги 6 ой ичида дегельминтизация ўтказилмаган бўлса, мебендазол беринг.
Қўл кафтлари ўртача оқиш бўлиб турган боланинг онасига болани такрор марта кўриш учун 14 кундан кейин яна келиш зарурлигни тушунтиринг.
Камқонлик деб таснифланган болани темир препаратлари билан даволаш керак. Даволаш мобайнида ҳар 2 ҳафтада қайта кўрик ўтказиш ва онасига кейинги 2 ҳафта ичида бериладиган темир препаратларини бериш лозим. Агар кафтларнинг оқлиги 2 ойдан сўнг ҳам кетмаса, болани касалхонага баҳолашга юборинг. Касалхонага юборилган озиқланишнинг оғир бузилиши бўлган болаларга темир препаратларини бериш керак эмас. Камқонлиги бўлган 1 ёшли ва ундан катта болаларга, агар охирги 6 ой ичида мебендазол олмаган бўлса, мебендазол беринг.
Камқонлик йўқ
Боланинг кафтларида оқарганлик белгилари бўлмаса КАМҚОНЛИК ЙЎҚ деб таснифланг. 2 ёшга тўлмаган болаларда овқатланиш муаммолари ва озиқланишнинг бузилиш хавфи юқори ёшдаги болалардагига қараганда кўпроқ бўлади.
Бола 2 ёшга тўлмаган бўлса, боланинг овқатланишини баҳоланг ва “Онага маслаҳат беринг ва самарали мулоқот кўникмаларидан фойдаланинг” деб номланган V қисмнинг (Овқатлантириш бўйича онага маслаҳат беринг) 26 БОБидаги ОВҚАТЛАНИШ рамкасига мувофиқ болани овқатлантириб бориш масалалари юзасидан онага маслаҳатларни беринг (ИЛОВА Е).
12 БОБ. БОЛАНИНГ ЭМЛАНГАНЛИK ҲОЛАТИНИ ТЕКШИРИШ
Ҳамма боланинг эмланганлик ҳолатини текширинг.
Тавсия этиладиган эмлаш тақвимидан фойдаланинг
Боланинг эмланганлик ҳолатига баҳо беришда эмлашга тааллуқли миллий тақвимдан фойдаланинг. БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасини кўздан кечириб, тақвимни топинг. Боланинг эмланганлик ҳолатини баҳолар экансиз, шу тақвимга ҳам аҳамият беринг. Боланинг ёшига тўғри келадиган, тавсия этилган эмлашни буюринг. Агар бола эмлаш дорини керакли ёшида олмайдиган бўлса, бундай болада касаллик пайдо бўлиш хавфи ортади. Болаларнинг ҳаммаси тавсия этиладиган эмлаш дориларнинг ҳаммасини туғилганидан кейинги биринчи кундан бошлаб олишлари керак. Болани тавсия этилган ёшида эмлаш учун тиббий муассасага олиб келишмаса, бу эмлаш дориларни болага тез фурсатда қилиш лозим. Қолган дозаларини ҳеч бўлмаса 4 ҳафта оралатиб беринг. Эмлаш тақвимини тўла такрорлашнинг зарурияти йўқ.
Схема 12. Боланинг эмланганлик ҳолатини текшириш схемаси.
Эмлаш монеликларига риоя қилинг
Авваллари баъзи тиббий ходимлар боладаги енгил касалликлар уларни эмлашга монелик қилади (болани эмламаслик учун сабаб бўлади) деб ўйлар эдилар. Улар болани уйига жўнатиб, онасига болани соғайиб кетганидан кейин тиббий муассасага яна олиб келиш кераклигини уқдирар эдилар. Бу - нотўғри йўл, чунки эмлаш ишини кечиктиради. Болани тиббий муассасага олиб келиш учун онага узоқ масофани босиб ўтишга тўғри келар ва болани эмлаш учун кейинги сафар олиб келиш қийин бўлар, балки. Бола унга қизамиқ, шол, бўғма, кўк йўтал, қоқшол ёки сил юқиб қолиши хавфи остида қолаверади. Бемор болаларни ҳам, уларни шифохонага юбориш зарурияти йўқ бўлса, касалликларга қарши эмлаш жуда муҳим.
Эмлашга фақат 3 турдаги монелик мавжуд:
· Иммун танқислиги билан кечувчи касалликка чалинган болалар ёки хавфли ўсмалар, нурланишлар, иммун тизимини пасайтирувчи дори воситалари билан даволаш сабабли иммун тизимининг сустлашиши кузатилган болалар тирик вакциналар (БЦЖ, қизамиққа, тепкига, қизилчага ва шолга қарши вакциналар) билан эмланмайдилар. Шунга қарамай, ОИВ инфекцияси аниқланган ёки гумон қилинган болаларда ушбу касалликнинг клиник белгилари юзага чиқмаган даврда барча вакциналар билан, шу жумладан БЦЖ ва сариқ иситмага қарши вакциналар билан эмлаш мумкин.
· Эмлашидан сўнг болада шайтонлаш, анафилактик шок, энцефалопатик реакциялар каби кучли асоратлар кузатилган бўлса, кейинги эмлашларда бу вакцинани қўлламанг. Агар бу асорат АКДС дан сўнг кузатилган бўлса, АКДС ўрнига таркибида кўкйўтал компоненти бўлмаган АДС анатоксин билан эмланг.
· Қайта-қайта такрорланувчи шайтонлаш кузатилган ёки марказий асаб тизимининг бошқа ўткир неврологик касаллиги бўлган болаларда АКДС вакцинасини қўлламанг.
Агар бола касалхонага юбориладиган бўлса, касалхонага юборишдан олдин эмлаш ўтказманг. Бола касалхонага боргандан кейин ўша муассасадаги тиббий ходим болани эмлаш керак-керакмаслигини ҳал қилади. Шунда боланинг касалхонага жойлаштириш кечикмайди.
Болада диарея бўлса ва уни орал полиовакцина билан эмлаш вақти келган бўлса, унга ҳозирги ташриф вақтида ОПВ дозасини бериш керак. Аммо, бу дозани рўйхатга олиш керак эмас. Бола амбулаторияга яна 4 ҳафтадан сўнг ОПВнинг дозаси учун қайта келиши керак, ва шу доза берилиб, сўнг рўйхатга олиб кўйиш керак.
Агар бола қандайдир сабабларга кўра туғруқҳонада Гепатит В га қарши эмланмаган бўлса, болани схемасига мувофиқ эмлаш керак.
Онага оиладаги қолган болаларда ҳам эмлашларни ўтказишни кузатиш лозимлигини тавсия этинг. Керак бўлса, онасига қоқшолга қарши анатоксин инъекциясини қилинг.
Боланинг шу бугун эмлашга муҳтож ёки муҳтож эмаслигини аниқлаш учун:
Бугун эмлаш қилиш ёки болани парвариш қилувчи шахсга эмлашга аниқ вақтда тиббиёт муассасасига келиш кераклиги айтиш мумкин. Шунингдек бола касалхонага эмлашлари керак бўлган хат билан юборилиши мумкин. Болага эмлаш ўтказиш кераклигини аниқланг.
Боланиинг ривожланиш тарихини КЎРИНГ (112/ҳ шакли);
· Агар боланинг ёшини билмасангиз, буни билиб олинг.
· Боланинг эмлаш варағидаги ёзувларни тавсия этиладиган тақвимга солиштириб кўринг. Бола ўзининг ёши учун тавсия этилган ҳамма эмлашларни олганми-йўқми, аниқланг.
· Агар бола касалхонага юборилмаётган бўлса, болани бугун эмлаш зарурлигини онага тушунтиринг.
Агар қўл остида боланинг ривожланиш тарихи (112/ҳ шакли) бўлмаса:
· Бола қандай эмлашларни олганини онадан бирма-бир айтишини сўранг.
· Боланинг эмлашлари қайд қилинган профилактик эмлаш картасини (063/ҳ шакли) ва профилактик эмлашларнинг қайд этиш журналини (064/ҳ-шакли) текширинг.
· Онанинг қўлига ОНАГА ЭСЛАТМАни бериб, унда белгилаб қўйилган эмлаш кунини онага кўрсатинг ва зарур бўлса, болани эмлаш хусусидаги миллий тақвимга мувофиқ эмлашга юборинг.
· Она Сизга тўғри маълумот берганлигига ишонч ҳосил қилинг. Агар шубҳалансангиз болага эмлаш ўтказинг. Боланинг ёшига мос равишда ОПВ, АКДС ва қизамиққа қарши эмлашни қилинг.
Онага эмлаш картасини беринг ва ҳар доим тиббий муассасага болани олиб келганда ўзи билан олиб келишни илтимос қилинг.
Эмлаш статусини баҳолашингиз мобайнида ёзиш шаклига қилинган эмлашларни белгиланг ва бугун қилинадиган эмлашларни белгилаб қўйинг. Агар бола қўшимча эмлаш учун тиббий муассасага келиши керак бўлса таснифлаш бўлимига кейинги келиш санасини ёзиб қўйинг.
13 БОБ. БОШҚА МУАММОЛАРНИ БАҲОЛАШ
БАҲОЛАНГ схемасининг сўнгги рамкаси болада пайдо бўлиб қолиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа муаммоларга баҳо бериб чиқишингиз зарурлигини Сизга эслатиб туради.
БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасида бемор боланинг ҳамма муаммолари ҳам баён этилмагани учун Сиз энди боланинг онаси Сизга айтиб берган бошқа муаммоларни баҳолашингиз керак бўлади. Масалан, она болада тери инфекцияси бор, бадани қичишади ёки бадан териси ёки кўз оқлари сарғайган, деб айтиши мумкин. Ёки болани кўриб, текшираётган пайтингизда бошқа касалликни топиб олдингиз. Бошқа ҳар қандай муаммоларни Сиз ўзингизнинг билимларингиз ва тажрибангизга таяниб туриб ҳамда тиббий муассасанинг қоидаларига амал қилган ҳолда аниқлаб олинг ва уларга даво қилинг. Болада Сиз амбулаторияда даво қила олмайдиган бошқа хилдаги ҳар қандай муаммолари бўлса, уни касалхонага юборинг.
Схема 13. Бошқа муаммоларни баҳолаш схемаси.
Сиз 2 ойликдан 5 ёшгача бўлган боланинг аҳволини баҳолаш ва касаллигини таснифлашни билиб олгандингиз. Кейинги босқич - зарур давони аниқлаб олиб, белгилашдир. Анча оғир касаллик билан касалланган бола баъзи ҳолларда даволаниш учун касалхонага юборишга муҳтож бўлади. Ана шундай ҳолларда уни касалхонага юборишдан олдин Сиз шошилинч давони бошлашингиз керак бўлади.
Болага қандай даво кераклиги ҳақида қарор қабул қилиш учун буклетнинг БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасининг ДАВОНИ БЕЛГИЛАНГ устунчасидан фойдаланинг.
Агар болада фақат битта тасниф бўлса, шу бола хусусида нималар қилиш кераклигини аниқлаб олиш анча осон бўлади. Бироқ кўпгина беморларда биттадан ортиқ тасниф бўлиши мумкин.
Агар болада бир нечта тасниф бўлса, бу болага зарур давони белгилаш учун Сиз барча таснифларнинг БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемаларига мурожаат қилинг. Рангли қаторлар Сизга тезда давони танлашда ёрдамлашади.
- Пушти қатор таснифи бола шошилинч касалхонага юборишга ва жиддий эътиборга муҳтожлигини кўрсатади. Бу оғир таснифдир.
- Сариқ қатор таснифи болага тегишли орал антибактериал препарат ёки бошқа специфик даво зарурлигини англатади. Ушбу даволаш уй шароитида орал препаратларни қандай бериш ёки маҳаллий инфекцияни қандай даволаш кераклигини онага ўргатишни ўз ичига олади. Сиз онага болани қандай парвариш қилиш ҳақида маслаҳатлар беришингиз ва амбулаторияга яна қачон қайтиб келиш зарурлигини айтишингиз керак бўлади.
- Яшил қатор таснифи бола тиббий махсус давога, масалан, антибактериал препаратларга муҳтож эмаслигини кўрсатади. Онани, ёки бошқа шахсни болани уйда парваришлашга ўргатинг. Масалан, бемор болани қандай овқатлантиришни ёки диареяда суюқликларни қандай беришни онага ўргатинг. Яна қандай белгилар пайдо бўлганда тиббий муассасага қайтиб келиш зарурлигини онага тушунтиринг.
Айрим даволаш турлари бир хил бўлиши мумкин. Масалан, пневмония ва қулоқнинг ўткир инфекцияси таснифлари антибактериал даволаш ўтказишни талаб килади. Ва бу иккала ҳолат учун бир хил антибактериал восита – амоксициллин танланади. Бунда антибактериал воситанинг бериладиган дозаси ва куни икки баробарга кўпайтирилмайди.
Айрим пайтларда икки хил тасниф учун икки хил антибактериал восита бериладиган ҳолатлар ҳам мавжуд. Масалан, пневмония билан бирга болада оғир сувсизланиш келсаю, ва ушбу худудда вабо тарқалган бўлса, пневмония учун амоксициллин, вабонинг олдини олиш учун эса эритромицин антибактериал воситаси танланади.
Схема 14. Касалхонага зудлик билан юборишни таснифлаш схемаси.
Баъзи таснифларнинг даволаш устунчасида “Зудлик билан касалхонага юборинг” деб ёзилган. Касалхона (ёки стационар) деганда жуда оғир болаларни даволаш учун малакали мутахассислар ва керакли тиббий асбоб-анжомлар билан таъминланган, ётиб даволаниш учун мўлжалланган тиббий муассаса тушунилади. Агар Сиз беморлар ётиб даволаниши учун ўринлари бор тиббий муассасада ишлайдиган бўлсангиз, касалхонага юбориш деган гап, боланинг Сиз ишлаб турган муассасанинг касалхона бўлимига ётиши деган маънони билдириши мумкин.
Агар бола зудлик билан касалхонага юборишга муҳтож бўлса, уни жўнатишдан олдин қилинадиган давони аниқлаб олишингиз керак. Давонинг баъзи турларини (масалан, қулоқни тозалаб, қуритиб олиш) болани касалхонага юборишдан олдин ўтказишга ҳожат бўлмайди. Мазкур бўлим болани касалхонага юборишдан олдин зудлик билан унга қилинадиган давони аниқлаб олиш учун Сизга ёрдам беради.
БОЛАНИ ЗУДЛИK БИЛАН KАСАЛХОНАГА ЮБОРИШГА ЗАРУРИЯТ БОРМИ, АНИҚЛАНГ
Оғир таснифлар бўлганида болани касалхонага юбориш
БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасидаги оғир таснифларни кўриб чиқинг. Булар пушти ранг билан ажратилган бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
ОҒИР ПНЕВМОНИЯ ЁKИ ЖУДА ОҒИР KАСАЛЛИK
ОҒИР СУВСИЗЛАНИШ
ОҒИР ЧЎЗИЛУВЧАН ДИАРЕЯ
ДИЗЕНТЕРИЯ
ЖУДА ОҒИР ФЕБРИЛ KАСАЛЛИK
ОҒИР АСОРАТЛИ ҚИЗАМИҚ
ҲАЛҚУМ АБСЦЕССИ
МАСТОИДИТ
ОЗИҚЛАНИШНИНГ ОҒИР БУЗИЛИШИ
ОҒИР КАМҚОНЛИК
Ана шундай таснифлар учун даво турлари рўйхатидаги “ЗУДЛИK БИЛАН касалхонага юборинг” деган кўрсатмага эътибор беринг. Бу кўрсатма болани касалхонага юборишдан олдин унга зудлик билан зарур даво қилиш кераклигини, сўнгра эса, дарҳол касалхонага юбориш зарурлигини билдиради. Kасалхонага жўнатишни пайсалга солиши мумкин бўлган даво турлари билан овора бўлиб, фурсатни ўтказманг.
Истисно: ОҒИР ЧЎЗИЛУВЧАН ДИАРЕЯда – “Kасалхонага юборинг” кўрсатмаси. Бу – беморни касалхонага юбориш зарур, лекин унчалик шошилинч эмас, деган маънони билдиради. Демак, давони белгилаб олишга ва беморни касалхонага жўнатишдан аввал барча турдаги давони ўтказишга вақт бор.
Яна битта истисно бўлиши мумкин: ОҒИР СУВСИЗЛАНИШ деб биттагина тасниф олган болани, агар амбулаториянгиз уни даволаш учун тегишлича таъминланган бўлса, касалхонага юбормай, қолдиришингиз ва даволаб боришингиз мумкин. Бундай болада сувсизланишга доир умумий хавф белгилари бўлиши мумкин. Масалан, у летаргик ҳолатда ётган, ҳушдан кетган ёки оғир даражада сувсизланиб қолгани учун суюқлик ича олмайдиган бўлиши мумкин.
Болада ОҒИР СУВСИЗЛАНИШ устига бошқа оғир тасниф ҳам бўлса, уни касалхонага юборишингиз керак. Бундай болани даволаш учун махсус кўникмалар бўлиши зарур, чунки жуда қисқа вақт ичида буюриладиган ҳаддан ташқари катта ҳажмдаги суюқлик боланинг ҳаёти учун хавфли бўлиши мумкин.
Умумий хавф аломати бор болаларнинг кўпчилигида оғир тасниф ҳам бўлади. Ана шундай болалар ушбу оғир таснифга қараб касалхонага юборилади (ёки бу болаларда фақат ОҒИР СУВСИЗЛАНИШ бўлса, уларни мумкин қадар ўзининг жойида даволанади). Kамдан-кам ҳолларда болаларда оғир тасниф бўлмагани ҳолда умумий хавф белгилари бўлиши мумкин. Бундай болалар зудлик билан касалхонага юборишга муҳтож бўлади.
БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемаси болаларда юзага келиб қолиши мумкин бўлган муаммоларнинг ҳаммасини ҳам ўз ичига олмайди. Сиз ўзингизга мана бундай деб савол бериб кўришингиз керак: Болада ушбу амбулаторияда даво қилиб бўлмайдиган бошқа бирор оғир муаммо борми?
Масалан, болада қаттиқ қорин оғриғи сингари схемага киритилмаган оғир муаммо бўлиши мумкин. Агар Сиз шундай оғир муаммога даво қилолмайдиган бўлсангиз, болани касалхонага юборишингиз керак.
15 БОБ. KАСАЛХОНАГА ЮБОРИШДАН ОЛДИН ЗУДЛИK БИЛАН ҚИЛИНАДИГАН ЗАРУР ДАВОНИ БЕЛГИЛАШ
Ҳар бир тасниф учун тўғри келадиган даво турлари тавсия этилади. Масалан, жуда оғир фебрил касаллиги бўлган болада менингит, безгак ёки септицемия бўлиши мумкин. Жуда оғир фебрил касалликнинг давосида мана шу тасниф ўз ичига киритган барча касаликларга мос даво тури келтирилган. Бола зудлик билан касалхонага юборишга муҳтож бўлса, ушбу болага зудлик билан қилинадиган давони тез танлаб олишингиз ва бошлашингиз керак. Қуйида зудлик билан қилинадиган даво турларининг рўйхати келтирилган. Булар БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасида қора ҳарфлар билан ажратилган. Болани касалхонага юборишдан аввал Сиз дори воситасининг фақат биринчи дозасини беришингиз керак.
· Тўғри келадиган антибактериал препаратни беринг.
· Антибактериал воситани бола ича олмайдиган бўлса, уни мушак ичига юборинг.
· Ҳалқум абсцессида мушак орасига антибактериал препаратни юборинг.
· Иситма баланд (38,5°С ва бундан юқори) бўлганида ёки мастоидитда оғриқ бўлганда парацетамол беринг.
· Онага ОРВ эритмасини беринг ва касалхонага борилаётган йўлда уни болага қай тариқа тез-тез қултумлаб ичириб бориш кераклигини онага кўрсатинг.
· Витамин А беринг.
· Тетрациклиннинг суртма дорисидан фойдаланинг (кўз шох пардаси хиралашган ёки кўздан йирингли суюқлик келаётган бўлса).
Эслатма: Даволаш хусусидаги дастлабки бешта йўл-йўриқ зудлик билан амал қилиниши керак бўлган кўрсатмалардир, чунки улар бактериал менингит сингари хавфли асоратлар пайдо бўлишига йўл қўймаслиги мумкин. Даволаш хусусида кўрсатилган йўл-йўриқларнинг қолганлари ҳам касалликларнинг янада авж олиб кетишига йўл қўймаслик учун муҳим бўлиб ҳисобланади.
Шошилинч бўлмаган даво турларини ўтказишга, масалан, қулоқни тозалаб, қуритиб олиш, қулоққа антибактериал томчини томизиш ёки ичириладиган темир препаратларини буюриш сингари даволашлар билан овора бўлиб, болани касалхонага юборишни пайсалга солманг. Болани режа бўйича эмлаш зарур бўлса, бу ишларни уни касалхонага юбориш олдидан қилманг. Эмлаш ишларини ўтказиш муддатларини аниқлашни касалхона ходимларига қўйиб беринг. Бу – болани касалхонага юборишни кечиктирмасликка имкон беради.
16 БОБ. ЗУДЛИK БИЛАН KАСАЛХОНАГА ЮБОРИШГА МУҲТОЖ БЎЛМАГАН БЕМОРЛАРГА ҚИЛИНАДИГАН ДАВОНИ АНИҚЛАШ
Ёзув шаклининг олд қисмига ёзилган ҳар бир тасниф учун, ушбу ёзув шаклининг орқа томонига тегишли даволаш режасини ёзишингиз керак (ИЛОВА В). БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасининг “Давони белгиланг” устунчасида ҳар бир тасниф учун зарур бўлган даволаш режалари келтирилган. Бу устунчадан Сиз аниқ бир бемор болага тегишли даволаш тавсияларини ёзиб олишингиз зарур.
Зудлик билан касалхонага юборишга муҳтож бўлмаган беморларга тўғри келадиган давони белгиланг, онасига уй шароитида даволаш бўйича маслаҳатларни беринг ва қачон қайта келиш кераклигини тушунтиринг.
Бироқ, антибактериал восита бир нечта муаммоларнинг давоси учун талаб қилинадиган бўлса, Сиз бу муаммоларнинг ҳаммасини бирма-бир кўрсатиб ўтишингиз керак. Масалан: пневмонияга даво қилиш учун антибактериал препарат тавсия қилиш. Иккита ҳар хил муаммога даво қилиш учун битта антибактериал препаратнинг ўзидан фойдаланиш мумкин бўлган пайтда Сиз биргина ўша антибактериал препаратни беришингиз мумкин, лекин иккита ҳар хил муаммо иккита ҳар хил антибактериал препарат ишлатишни талаб қилиши мумкин. Антибактериал воситаларни танлаш хусусида Сиз 19 бобда батафсил билиб оласиз.
Махсус тушунтиришни талаб қилувчи муаммолар
БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасининг “Давони белгиланг” устунчасида ҳар бир тасниф учун зарур бўлган даволаш режалари келтирилган. Бу устунчадан Сиз аниқ бир бемор болага тегишли даволаш тавсияларини ёзиб олишингиз зарур.
БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасининг “Давони белгиланг” устунчасидаги йўл-йўриқларнинг кўпчилиги осон ва тушунарли.
Аммо бир нечалари махсус тушунтириш ишларини талаб қилади.
l Агар болада йўтал ва нафас тезлашиши (ПНЕВМОНИЯ) ёки бошқа касаллик кузатилса, унда қўлланиладиган амоксициллин (масалан, ЎТКИР ҚУЛОҚ ИНФЕКЦИЯСИ) ўткир қулоқ инфекциянинг давосида ҳам қўлланилади.
l Камқонлиги бўлган кафтлари оқиш болага камқонликни даволашда темир препаратлари буюриш керак. Агар бола 1 ёшдан катта бўлса, ва у охирги 6 ой ичида мебендазол олмаган бўлса, унда болага гельминтозни даволаш учун мебендазол дозасини бериш лозим.
Шошилинч бўлмаган ҳолатда касалхонага юбориш
Болани касалхонада текшириб кўриш учун бериладиган муддатсиз йўлланмалар хусусидаги йўл-йўриқларни кўрсатиб ўтишни ҳам унутманг. Масалан, йўтал 21 кундан ортиқ ёки иситма 7 кундан ортиқ давом этиб келаётган бўлса, Сиз “Текшириш учун поликлиникага юборилсин” деб ёзиб қўйишингиз керак. Она боласини пайсалга солмай поликлиникага олиб бориши кераклигига қарамай, бундай йўлланмалар шошилинч бўлиб ҳисобланмайди. Бошқа ҳар қандай даво болани касалхонага юбориш олдидан ўтказилиши мумкин.
IV.ҚИСМ БЕМОР БОЛАНИ ДАВОЛАШ
17 БОБ. ДАВОЛАШ ТУРЛАРИНИ ТАНЛАШ
БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемаси ёрдамида аниқланган даволаш турлари БОЛАНИ ДАВОЛАНГ БКИУОБ схемасида кўрсатилган. ДАВОЛАНГ термини тиббий муассасада даво ўтказиш, дори воситалари ёки уй шароитида бошқа бир давони буюришни, ҳамда она ёки парвариш қилувчи шахсни шундай даво турларини ўтказишга ўргатишни англатади. Схемада қуйидагича тарифланган:
· Орал дори воситаларини беринг;
· Маҳаллий инфекцияларни даволанг;
· Дори воситани мушак орасига;
· Гипогликемиянинг олдини олинг;
· Диареяда қўшимча суюқлик бериб, овқатланишни давом эттиринг ҳамда;
· Кейинги кузатув олиб боринг.
Тиббий муассасада даволаш жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади:
· Она ёки болани парваришловчи бошқа шахсни, орал дори воситаларини бериш ва /ёки уй шароитида маҳаллий инфекцияларни даволашга ўргатиш, ҳамда
· Она ёки болани парваришловчи бошқа шахсни овқатлантириш, суюқликларни бериш бўйича ва қачон тиббий муассасага қайтиб келиш тўғрисида маслаҳат олиб бориш.
18 БОБ. ЗУДЛИК БИЛАН КАСАЛХОНАГА ЮБОРИШ
БОЛАНИ ДАВОЛАНГ ва ОНАГА МАСЛАҲАТ БЕРИНГ схемаларида касалхонага юборишдан олдин қилинадиган шошилинч давони ўтказиш ҳақида маълумот берилган. Қилинадиган шошилинч давони БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасининг “Давони аниқланг” устунида қалин шрифт билан ажратилган. Сиз шу бобда келтирилган касалхонага юборишдан олдин қилинадиган шошилинч давони тез ўтказишингиз ва кейин болани касалхонага юборишингиз керак бўлади.
БУНДАЙ ДАВО ТУРЛАРИНИ ФАҚАТ ТИЬББИЙ МУАССАСАДА ЎТКАЗИНГ рамкасида, БОЛАНИ ДАВОЛАНГ схемасида касалхонага юборишдан олдин қилинадиган шошилинч даво турларининг босқичлари умумлаштириб берилан. Рамкада берилган мушак орасига юбориладиган дори воситалари бу антибактериал воситалар бўлиб, улар орал дори воситаларини ича олмайдиган болаларга мўлжалланган. Шунингдек, гипогликемиянинг олдини олишни ўтказиш бўйича кўрсатмалар келтирилган. Қўшимча рамкада касалхонага юборишнинг иложиси йўқ оғир беморларга тиббий муассаса шароитида ўтказиладиган даво учун дозалар жадвали ва буюриш графиги келтирилган.
Касалхонага юборишдан олдинги зудлик билан қилинадиган даво ўтказинг
Болани касалхонага юборишдан олдин қуйида келтирилган бир ёки бир неча даво турларини ўтказиш лозим бўлиши мумкин:
· Агар бола антибактериал препаратни ича олмаса, антибактериал воситани мушак орасига юборинг,
· Гипогликемиянинг олдини олиш учун кўкрак сути ёки ширин сув беринг.
Бемор болага антибактериал воситани мушак орасига юборинг
Қандай болалар антибактериал препаратни мушак орасига юборишга муҳтож бўлади?
Агар болада антибактериал воситани беришни талаб қилувчи оғир тасниф бўлсаю, ва антибактериал воситани ича олмайдиган қуйидаги ҳолатда бўлса:
- бола суюқлик ича олмайдиган ёки эма олмайдиган, ёки
· ҳар қандай овқат ёки суюқликдан сўнг қайт қилса, ёки
· шайтонлаёган бўлса, ёки
· ҳушсиз ёки летаргик ҳолатда бўлса
Бундай болаларга антибактериал препаратни мушак орасига инъекция тарзида юборинг (ампициллин ва гентамицин дозасини). Сўнгра болани зудлик билан касалхонага юборинг.
Дозасини аниқлаш учун ДАВОЛАНГ схемасидаги жадвалдан фойдаланинг.
Мушак орасига антибактериал препарат юбориш муолажаси:
1. Дозалар жадвали ва буюриш графигига биноан мос келадиган дозани аниқланг. Жадвалдан тўғри фойдаланаётганингизга ишонч ҳосил қилинг. Антибактериал воситани боланинг вазнига ҳисоблашга ҳаракат қилинг .
2. Стерил шприц ва стерил игнадан фойдаланинг. Дозани аниқ қилиб ўлчанг.
3. Болани горизонтал ҳолатда ётқизинг. Дори воситасини думбага эмас, болдирнинг олдинги қисмига, мушак орасига чуқурроқ юборинг. Кейинги босқичдаги кўрсатмаларга риоя қилиб болани зудлик билан касалхонага юборинг.
Болани касалхонага юборинг
Болани касалхонага юбориш учун қуйидаги тўртта босқични бажаринг.
1. Болани касалхонага юбориш зарурлигини онасига тушунтиринг ва бунга розилигини олинг. Агар онанинг боласини касалхонага юборишга истаги йўқлигини сезсангиз, бунинг сабабини аниқланг.
Бунинг сабаблари қуйидагича бўлиши мумкин:
· Она касалхонада беморлар кўпинча ўлади, деб ўйлайди, шунга кўра “менинг болам ҳам у ерда ўлиб қолади”, деб қўрқади.
· Она болани касалхонага юбориш унинг дарддан ҳалос бўлишига ёрдам беради, деб ўйламайди.
· Онанинг уйдан чиқиб кетиши ва касалхонага қатнаб, боласини кўриб туришга имкони йўқ, чунки:
- унинг бошқа болаларига қараб турадиган ҳеч кими йўқ, ёки
- у қишлоқ хўжалик ишлари билан банд, ёхуд
- ишдан маҳрум бўлиб қолиши мумкин.
· Бола касалхонада ётиб чиққунича йўлкирага, касалхона хизматлари, боланинг дорилари ва овқатига тўлаш учун онада пул йўқ.
2. Онани тинчлантиринг ва олдинда турган муаммоларни ҳал қилишда унга ёрдам беринг . Масалан:
· Она касалхонада болам ўлиб қолади, деб қўрқадиган бўлса, касалхонада унинг боласини дарддан халос қилишга ёрдам берадиган шифокорлар, керакли асбоб-анжомлар ва материаллар борлигига ишонтиринг.
· Kасалхонада қандай даво қилинишини ва бу даво муолажалари унинг боласини дарддан фориғ бўлишига қай тариқа ёрдам беришини тушунтириб беринг.
· Она касалхонада бўлган пайтида уйида бировнинг туришига муҳтож бўлса, онадан суриштириб кўринг ва унга ёрдам бера оладиган одамни кўрсатинг. Чунончи, у уйда йўқ пайтида эри, эгачи-синглиси ёки онаси бошқа болаларига қараб туриши ёки овқат тайёрлаши мумкинми-йўқми, сўраб кўринг.
· Онанинг касалхонага қай тариқа етиб бориши мумкинлигини у билан муҳокама қилинг. Агар зарур бўлса, улов топишга ёрдам беринг.
Сиз онанинг ҳамма муаммоларини ҳал этишига ва унинг болани касалхонага олиб боришига балки ишонч ҳосил қилмассиз. Бироқ онага ёрдам бериш учун мумкин қадар ҳамма чораларни кўриш жуда муҳим.
3. Она касалхонага олиб бориши лозим бўлган йўлланмани тузинг. Онага мазкур йўлланмани у касалхонадаги тиббий ходимга бериши кераклигини тушунтиринг . Мана буларни ёзиб қўйинг:
- боланинг исми ва ёши,
- касалхонага юборилган куни ва вақти,
- бола муаммоларининг баёни,
· касалхонага юборилаётганининг сабаби (оғир тасниф симптомлари ва белгилари),
амбулаторияда қилинган даво,
· болага даво танлаш учун касалхонадаги тиббий ходим билиши керак бўлган ҳар қандай бошқа маълумот, масалан, олдин қилинган даво ёки зарур эмлаш ишлари,
· ўзингизнинг исми-шарифингиз ва тиббий муассасангизнинг номи.
4. Онага болани касалхонага олиб бориш йўлида даволаш учун зарур восита ва йўл-йўриқларни беринг:
· Агар касалхона олис бўлса, онага антибактериал препаратларнинг қўшимча дозаларини беринг ва буларни йўлда қачон ичириш кераклигини тушунтиринг. (Агар онанинг касалхонага бормаслигини билсангиз, унга антибактериал препаратни тўла даволаш курсига мўлжаллаб беринг ва буни қай тариқа ичириб бориш кераклигини тушунтиринг.
· Kасалхонага бориш йўлида ёш болани қандай қилиб иссиқ тутиш кераклигини онасига тушунтиринг.
· Онага маслаҳат бериб, болани кўкрак сути билан боқишни давом эттириш кераклигини айтинг.
· Болада оғир сувсизланиш бўлсаю, у суюқлик ича оладиган бўлса, онага ОРВнинг паст осмоляр эритмасидан беринг ва касалхонага бориш йўлида уни болага қай тариқа тез-тез қултумлатиб ичириб бориш кераклигини тушунтиринг.
18.1. Зудлик билан касалхонага юбориладиган ва орал антибактериал дори воситасини ича олмайдиган болаларга антибактериал препаратни мушак орасига юборинг.
Ампициллин (50 мг/кг) ва гентамицина (7,5 мг/кг) биринчи дозасини мушак орасига юборинг ва зудлик билан касалхонага юборинг.
Агар касалхонага ётқизишнинг иложиси бўлмаса: гентамицин инъекциясини ҳар 24 соатда, ампициллини эса ҳар 6 соатда 5 кун давомида юборинг.
Жадвал 2. Ампициллин ва гентамицин дозалари (2 ойдан 5 ёшгача болалар учун)
ЁШИ ёки ВАЗНИ |
АМПИЦИЛЛИН (флакон 500 мг) 50мг/кг ҳар 6 соатда вена ичига ёки мушак орасига юборинг (флаконга 2,1 мл стерил инъекция учун сув қўшинг- 2,5 мл / 500 мг) |
ГЕНТАМИЦИН (Ампула 40мг/мл) 7,5 мг/кг мушак орасига кунда 1 марта |
2 ойликдан 6 ойликкача (4-6 кг) |
1 мл |
0,75 - 1,0 мл |
6 ойликдан 12 ойликкача (6-<10 кг) |
2 мл |
1,1 - 1,8 мл |
12 ойликдан 2 ёшгача (10 - <15 кг) |
3 мл |
1,9 - 2,8 мл |
2 ёшдан 5 ёшгача (15 - 19 кг) |
5 мл |
2,9 - 3,5 мл |
МУҲИМ: Оғир пневмония деб таснифланган бемор болани касалхонага юбориш имкони бўлмаса ва инъекция қилиш учун шароит бўлмаса, оғиз орқали амоксициллинни 45 мг/кг бир марталик дозада, кунига 2 марта 5 кун давомида бериш лозим. Ушбу антибактериал препарат билан даволашнинг самараси бўлмаса болани касалхонага юборинг. |
18.2. Болада шайтонлаш бўлса диазепамни юборинг
Агар болада шайтонлаш бўлса диазепамнинг биринчи дозасини беринг ва касалхонага юборинг.
· Керакли дозани шприцига (1,0 мл) олинг. Агар иложи бўлса дозани вазнига қараб олинг. Сўнг игнани олиб ташланг.
· Шприцни тўғри ичакка 4-5 см ичкарига киритинг ва эритмани жўнатинг.
· Думбаларни қисиб бир неча минут ушлаб туринг.
Жадвал 3. Шайтонлашда диазепам беринг.
Болада шайтонлаш бўлса диазепамни ректал юборинг
· Диазепамни 0,1мл/кг дозада тўғри ичакка игнасиз шприц (1,0 мл) орқали юборинг. · Агар шайтонлаш тўхтамаса, диазепам дозасини 10 минутдан сўнг қайтаринг.
|
18.3. Гипоглекемиянинг олдини олинг
Жуда оғир фебрил касаллик ва/ёки озиқланишнинг оғир бузилиши таснифлари бор болаларда касалхонага юборишдан олдин гипогликемиянинг олдини олиш керак бўлади. Гипогликемия жуда жиддий касалликларда, масалан менингитда юзага келади. Бу ҳолат шунингдек бола узоқ вақт овқатланмаганда ривожланади. Бу жуда хавфли ҳолат, чунки у бош мия иш фаолиятининг бузилишига олиб келади.
Кўкрак сути ва унинг ўрнини босувчи сунъий аралашмалар ёки ширин сув гипогликемиянинг олдини олиш учун керак бўлган глюкоза билан таъминлайди.
Агар бола эма олмаса ва Сиз нозогастрал зонддан фойдаланишни билсангиз, зонд орқали 50мл соғилган кўкрак сути ёки кўкрак сути ўрнини босувчи сунъий аралашмалар ёки ширин сув юборинг.
Жадвал 4. Гипогликемияга профилактик даво қилинг
o Соғилган кўкрак сути ёки унинг ўрнини босувчисини беринг. o Униси ҳам, буниси ҳам бўлмаса, шакарли сув* беринг. o 30-50 мл кўкрак сутини ёки шакарли сувни йўлга чиқишдан олдин амбулаторияда беринг.
o 50 мл сут ёки шакарли сувни* назогастрал зонд орқали юборинг. *Шакарли сув тайёрлаш учун: 4 чой қошиқ (20 грамм) шакарни 200 мл сувда, тоза идишда эритинг. |
19 БОБ. ОҒИЗ ОРҚАЛИ ИЧИЛАДИГАН ПРЕПАРАТЛАРНИ ТАНЛАШ ВА БЕРИШ
III қисмда Сиз бемор болаларга қандай қилиб даво турини аниқлаш кераклигини билиб олдингиз. Бемор болаларни даволаш кўпинча тиббий муассасада бошланади ва уй шароитида давом эттирилиши лозим. “Болани даволанг” схемаси даволаш турларини тасвирлайди. Бу схемада мос келадиган препаратни танлаш ва дозасини аниқлаб, берилиш графигини белгилаш келтирилган.
Уйда даволанишнинг муваффақияти Сизнинг она билан нечоғлик тўғри мулоқот ўрнатишингизга боғлиқ. Она даволашни қандай қилиб тўғри олиб боришни билиши лозим. Онага даволашнинг муҳимлигини тушунтиришкерак. V қисмда онага ёки парвариш қилувчи бошқа шахсга болани парвариши бўйича уй шароитда даволашни ўргатишда тўғри мулоқотнинг кўникмалари ва маълумотлар келтирилган.
19.1. Оғиз орқали бериладиган антибактериал препаратлар
Мос келадиган антибактериал воситаларни беринг
Касаллиги қуйидагича таснифланган болалар антибактериал воситалар билан даволашга муҳтождирлар:
· ОҒИР ПНЕВМОНИЯ ЁКИ ЖУДА ОҒИР КАСАЛЛИК (оғир кечувчи пневмония, бошқа пастки нафас органларининг инфекциялари, масалан бронхиолит, астмоид статус, оғир буғма, эпиглотит, ёд жисм)
- ПНЕВМОНИЯ
- ЖУДА ОҒИР ФЕБРИЛ КАСАЛЛИК (сепсис ёки менингит)
- ОҒИР АСОРАТЛИ ҚИЗАМИҚ
- ҲАЛҚУМ АБСЦЕССИ (бунда бола ича олмайди)
- СТРЕПТОКОККЛИ ФАРИНГИТ
- МАСТОИДИТ
- ҚУЛОҚНИНГ ЎТКИР ИНФЕКЦИЯСИ
Кўпчилик тиббий муассасаларда антибактериал воситаларнинг бир неча тури бўлади. Сиз, боланинг касаллигига даво қилиш учун, энг мос келадиган антибактериал препаратни танлашни билиб олишингиз лозим – амоксициллин (сироп, таблетка). Мабодо, бола ича олса, орал антибактериал препарат беринг.
Баъзи болаларда, антибактериал воситалар билан даволашни талаб этувчи бир неча касаллик бўлиши мумкин. Имкони бўлса, ҳар доим боланинг барча касалликларига даво қилиш учун мос келадиган битта антибактериал воситани танлашга ҳаракат қилинг.
Баъзан бир нечта касалликларни даволаш учун битта антибактериал препаратни тавсия этиш кифоя бўлади.
Масалан, пневмония ва ҚУЛОҚнинг ўткир инфекцияси таснифлари бўлган болани битта антибактериал восита билан даволаш мумкин.
Агар имкон бўлса, ҳар доим, боланинг барча касалликларини даволаш учун мос келадиган битта антибактериал воситани танлашга ҳаракат қилинг. Агар, болада антибактериал восита билан даволашни талаб этадиган бир нечта касаллик бўлса, дозани кўпайтирманг ва антибактериал восита бериш муддатини узайтирманг.
Антибактериал препаратнинг тўғри дозасини аниқлаш учун:
· Сизнинг тиббий муассасангизда бор таблетка ёки сиропнинг тури кўрсатилган устундан фойдаланинг.
· Боланинг ёши ва вазнига мос келувчи қаторни танланг. Тўғри дозани танлашда боланинг ёшига эмас, балки оғирлигига қараб иш кўришни афзал билинг.
Пневмонияда, стрептококкли фарингитда, қулоқнинг ўткир инфекцияси ёки жуда оғир касалликларда антибактериал препарат – АМОКСИЦИЛЛИН
Жадвал 5. Болаларга тавсия этиладиган амоксициллин дозаси
ЁШИ ёки ВАЗНИ |
АМОКСИЦИЛЛИН Кунига 2 маҳал, 5 кун давомида беринг (25 мг/кг бир марталик доза) | ||
Таб. 250 мг |
Таб. 500мг |
Сироп 5мл /125 мг | |
2 ойликдан 6 ойликкача (3-<6 кг) |
1/2 |
1/4 |
5 мл |
6 ойликдан 12 ойликкача (6-<10 кг) |
1 |
1/2 |
10 мл |
12 ойликдан 2 ёшгача (10-<15 кг) |
1,25 |
3/4 |
15 мл |
2 ёшдан 5 ёшгача (15-20 кг) |
2 |
1 |
20 мл |
Илова: стрептококкли фарингитда антибактериал препаратни 10 кун давомида беринг.
ВАБОДА: Ушбу жойда вабо қайд қилинса, касалхонага юборилгунга қадар антибактериал препарат беринг: эритромицин
Жадвал 6. Болаларга тавсия этиладиган эритромицин дозаси
ЁШИ ёки ВАЗНИ |
ЭРИТРОМИЦИН 3 кун давомида кунига 4 мартадан беринг |
Таблеткалари 250 мг | |
2 ойликдан 6 ойликкача (3 - <6 кг) |
¼ |
6 ойликдан 12 ойликкача (6 - <10кг) |
½ |
12 ойликдан 2 ёшгача (10 - <15 кг) |
1 |
2 ёшдан 5 ёшгача (15-20 кг) |
1 |
19.2. Аэрозолли бронхолитикни бериш
Бронхолитик - астмоид нафаси бор болаларда нафас олишини енгиллаштирадиган дори воситаси. Бу восита бронхиолалар деворидаги мушакларни бўшаштиради ва бронхлар очилади. Агар бронхолитиклар инъекция ёки ингаляция йўли билан берилса унинг самараси тез кўринади. Шунинг учун улар тез таъсир этувчи бронхолитиклар деб аталади. Кенг фойдаланиладиган ва самарали бронхолитик бу - сальбутамол.
Астмоид нафас билан мурожаат этган бемор болаларнинг ҳолатини таснифлашдан олдин, сальбутамолни аэрозольни синама учун беринг.
· Агар болада астмоид нафас билан бир қаторда нафас тезлашган бўлса ёки кўкрак қафасининг ичга тортилиши кузатилса, унга тез таъсир қилувчи бронхолитик восита билан синама ўтказинг. Препаратни бемор боланинг ҳолатини баҳолашдан ва таснифлашдан олдин, 15-20 минут оралатиб 3 марта бериш мумкин. Агар кўкрак қафасини тортилиши ва тезлашган нафас йўқолса, бола антибактериал препарат билан даволанишга муҳтож эмас.
· Ингаляция сифатида фойдаланиш учун сальбутамол дозаторли аэрозоль шаклида чиқарилади. Бу катта бўлмаган контейнер бўлиб, сальбутамолнинг микрозаррачалари маълум дозада спрей шаклида сепиб беради ва нафас олинади. 5 ёшгача бўлган болалар дори воситаси майда зарра кўринишида сепиб берилганда чуқур нафас олишга қийналадилар. Шунинг учун уларга сальбутамолни спейсер ёрдамида бериш керак.
· Спейсер 2 томони тешилган пластик бутилкага ўхшайди. Дори миқдори спейсернинг бир томонидан сепилади ва унинг ичида сальбутамол зарра кўринишида бўлади. Иккинчи томонига боланинг оғзи ва бурнига мўлжаллаб маска ўрнатилади. Спейсернинг алоҳида саноат корхоналарида чиқарилган махсус тури бор, қўл остида у бўлмаса, спейсерни оддий пластик бутилкалардан тайёрлаш мумкин.
· Сальбутамолни спейсер дозатори орқали 2 марта сепинг (1 марта босганда-100 микрограмм). 15 - 20 минут кутинг. Сўнг нафас сонини қайта сананг ва кўкрак қафасини тортилиши борми, текширинг.
· Агар тезлашган нафас ва/ёки кўкрак қафасиниг тортилиши йўқолган бўлса, йўтал ёки нафас қийинчилигини таснифланг.
· Агар тезлашган нафас ва/ёки кўкрак қафасиниг тортилиши сақланиб қолган бўлса, сальбутамолни қайта сепинг.
· Агар тезлашган нафас ва/ёки кўкрак қафасиниг тортилиши хали ҳам сақланиб қолган бўлса, сальбутамолни 3-марта сепинг ва сўнг йўтал ёки нафас қийинчилигини таснифланг.
· Агар кўкрак қафасининг пастки қисми тортилиши сақланиб қолса, касалхонага юборинг.
Онага уйда даволаш учун сальбутамолни аэрозоль к ўринишида беринг
· Астмоид нафаси бор болалар аэрозоль бронхолитик билан даволанишни кунига 2 сепишни 3 мартадан 5 кун давом эттиришлари керак. Тиббиёт муассасасида аэрозоль кўринишидаги бронхолитиклар бўлиши зарур (самараси юқори).
· Аэрозоль сальбутамолдан уй шароитида қандай фойдаланишни онага ўргатишни ўқув курсиниг “Онага уй шароитида даволашни ўргатиш” бўлимида ўрганиб оласиз.
Жадвал 7. Тез таъсир этувчи бронхолитик – сальбутамол дозаси
ЁШИ ВА ВАЗНИ |
Аэрозолли с альбутамол 5 кун давомида 3 марта беринг |
Миқдорловчи ингалятор қалпоқчасини бир марта босиш 1 та доза | |
2 ойликдан 12 ойликкача (4-<10 кг) |
1 доза |
12 ойликдан 5 ёшгача (10 -20 кг) |
2 доза |
19.3. Юқори иситмада (38,5°с ва ундан юқори), қулоқ ёки томоқ оғриғида парацетамол беринг
· Парацетамол истмани туширади ва оғриқни камайтиради. Агар иситма юқори (38,5˚С ва юқори) бўлса парацетамолнинг бир дозасини амбулаторияда беринг.
· Агар боланинг томоғида ёки қулоғида оғриқ бўлса, онасига 1 кунга етадиган, яъни 4 доза парацетамол беринг. Онасига парацетамолнинг бир дозасини ҳар 6 соатда қулоқда ёки томоқда оғриқ йўқолгунча қандай беришни тушунтиринг.
Ҳар 6 соатда ҳарорат пасайгунча ёки оғриқ тўхтагунча, парацетамолни бериб туринг.
Жадвал 8. Болаларга тавсия этиладиган парацетамол дозаси.
ЁШИ ЁКИ ВАЗНИ |
ПАРАЦЕТАМОЛ 15 мг/кг | |
ТАБЛЕТКА (500 мг) |
СИРОП (5мл-да 125 мг) | |
2 ойликдан 3 ёшгача (4-<14 кг) |
¼ |
5,0 мл (1 ч.к.) |
3 ёшдан 5 ёшгача (14-<19 кг) |
½ |
10,0 мл (2 ч.к.) |
19.4. Витамин А
Витамин А ҚИЗАМИҚ деб таснифланган болаларга берилади. Витамин А кўздаги, шунингдек ўпка, ичак, оғиз ва ҳалқум шиллиқ қавати ҳужайраларидаги қизамиқ вируси инфекциясига қаршилик кўрсатишда организмга ёрдам беради. Витамин А шунингдек, бошқа инфекцияларнинг олдини олишда иммун тизимига ҳам ёрдам бериши мумкин. Витамин А етишмаслигининг белгиси бўлган шох парданинг хиралашуви, агарда витамин А берилмаса, кўр бўлишга олиб келиши мумкин.
Витамин А капсулаларда бўлади. Дозани белгилаш учун боланинг ёшини асос қилиб олинг. Икки доза беринг. Биринчи дозани тиббиёт муассасасида беринг. Иккинчи дозани, эртаси кун уйда бериш учун онага беринг. Агар, Сизнинг тиббиёт муассасангиздаги витамин А капсулада бўлса, бола капсулани бутунлигича юта олишига ишонч ҳосил қилинг. Агар бола капсулани юта олмаса, ёки унга ярмини бериш зарур бўлса, капсулани очинг. Ниппельни тоза нарса (хирургик тиғ, устара, қайчи ёки ўткир пичоқ) билан узиб олинг ёки кесиб ташланг. Витамин А нинг капсуласида ниппель бўлмаса, капсулани нина билан тешинг. Витамин А ни бола оғзига сиқиб томизинг.
Ҳар сафар витамин А берганингизни амбулатория картасига қайд этинг. Бу жуда муҳим. Қисқа вақт ичида витамин Ани қайта ичириш дозанинг ортиб кетишига олиб келади. Агарда бола қизамиқ билан касалланса, ва саплементация мақсадида витамин Ани қабул қилганига 1 ойдан ошган бўлса, унга витамин А беринг, агар саплементация вақтидан 1 ой ўтмаган бўлса, витамин А берманг.
Болада қизамиқ бўлса, ёки унинг асорати кузатился, икки доза витамин А беринг:
- Биринчи дозани амбулаторияда беринг.
· Эртаси кунга уйда бериши учун онасига бир дозани беринг.
Жадвал 9. Витамин А дозаси.
Ёши |
Витамин А капсулада | |
25 000 Х Б |
50 000 ХБ | |
6 ойликкача |
2 капсула |
1 капсула |
6 ойликдан 12 ойликкача |
4 капсула |
2 капсула |
12 ойликдан 5 ёшгача |
8 капсула |
4 капсула |
19.5. Темир препаратларини бериш
Кафтлари оқиш бўлган болада камқонлик бўлиши мумкин. Камқонлиги бўлган бола темир препаратларини қабул қилиши керак. 12 ойликкача бўлган болаларга темир препаратини сироп шаклида беринг. Агар, бола 12 ойлик ёки ундан катта бўлса, темир препаратларини таблетка шаклида беринг. Онага 14 кунга етадиган миқдорда темир препаратидан беринг. Болага дори воситасини ҳар куни бир дозадан 14 кун давомида бериб туриш лозимлигини онага тушунтиринг. Қўшимча темир препаратлари учун 14 кундан сўнг тиббий муассасага қайтиб келишини илтимос қилинг. Шунингдек, унга темир препаратлари ахлат рангини қорайтириши мумкинлигини тушунтиринг.
Онага темир препаратларини бола қўли етмайдиган жойда сақлаш лозимлигини уқдиринг. Темир препаратлари дозасини ошириб юбориш ўлимга ёки боланинг жиддий касалланишига олиб келиши мумкин.
Кунда бир дозадан 14 кун давомида беринг, ҳаммаси бўлиб 2 ой давомида.
Жадвал 10. Темир препаратларининг дозалари.
Ёши ёки вазни |
Темир /фолат таблеткалари Темир сульфат 200 мг + 250 мкг фолат (60 мг элементар темир) |
Темир сиропи Темир фумарат 100 мг – 5 млда (1 млда 20 мг элементар темир) |
2 ойликдан 4 ойликкача (4 - < 6 кг) |
- |
1,00 мл (<1/4 ч.қ.) |
4 ойликдан 12 ойликкача (6 - < 10 кг) |
- |
1,25 мл (1/4 ч.қ.) |
12 ойликдан 3 ёшгача (10 - < 14 кг) |
1/2 таблетка |
2,00 мл (<1/2 ч.қ.) |
3 ёшдан 5 ёшгача (14 – 19 кг) |
1/2 таблетка |
2,5 мл (1/2 ч.қ.) |
19.6. Гельминтозни мебендазол билан даволаш
Бизнинг худудимизда анкилостомоз ёки трихоцефалез учрайди, камқонлиги бор 1 ёш ва ундан катта болалар мебендазол билан даволанишга муҳтожлар. Мебендазол анкилостома ва қилбош (власоглав) чақирган инфекциялар билан курашишга қаратилган. Бундай инфекциялар ичакдан қон кетиш натижасида темир моддасини камайиши натижасида камқонликка олиб келади.
Мебендазол
12 ойлик болалар ва ундан катталарга мебендазолни 500 мг таблеткасини 1 марта амбулаторияда ёки 100 мг таблеткадан 6 тасини беринг.
Жадвал 11. Болаларга тавсия этиладиган мебендазол дозаси.
ЁШИ ёки ВАЗНИ |
МЕБЕНДАЗОЛ таблеткаси | |
100 мг дан кунига 2 марта 3 кун давомида |
500 мг бир марта | |
2 ойликдан 6 ойликкача (3-< 6 кг) |
- |
- |
6 - 12 ойликкача (6-< 10 кг) |
- |
- |
12 ойликдан 2 ёшгача (10-< 15 кг) |
1таб х 2 марта 3 кун к 6 таб |
1 таб |
2 ёшдан 5 ёшгача (15-20 кг) |
1таб х 2 марта 3 кун к 6 таб |
1 таб |
19.7. Цинк препаратини бериш
Диарея билан касалланган барча болаларга ичириладиган суюқлик миқдорини кўпайтириш, овқатлантиришни давом эттириш ва цинк препаратини таблеткаларидан бериш керак.
Жадвал 12. Болаларга тавсия этиладиган цинк препаратининг дозаси.
ЦИНК ПРЕПАРАТИНИ БЕРИНГ Кунда бир дозадан, 10-14 кун давомида беринг | |
6 ойликкача бўлган болаларга |
1/2 таблетка (10 мг) кунига 1 марта |
6 ойликдан катта болаларга |
1 таблетка (20 мг) кунига 1 марта |
Онага цинк таблеткасини қандай беришни ўргатинг.
· Кўкрак ёшидаги бола учун таблеткани сувда, соғилган кўкрак сутида ёки паст осмоляр ОРВ эритмасида эритинг.
· Катта ёшдаги болаларга таблеткани эритинг ёки чайнаш учун беринг.
· Цинк препаратини 10-14 кун давомида беринг.
20 БОБ. МАҲАЛЛИЙ ИНФЕКЦИЯЛАРНИ ДАВОЛАШ
Маҳаллий инфекциялар жумласига йўтал, томоқ яллиғланиши, кўз инфекциялари, оғиздаги яралар ва қулоқ инфекцияси киради.
Сиз шунингдек, маҳаллий инфекцияга уй шароитида даво қилишни онага қандай ўргатиш кераклигини “Онага маслаҳат беринг ва самарали мулоқот кўникмаларидан фойдаланинг” деб номланган V қисмда билиб оласиз.
Маҳаллий инфекцияни даволашнинг баъзи турлари маълум ноқулайликларни келтириб чиқаради. Болалар кўпинча қулоқлар ва оғзини даволашга қаршилик кўрсатадилар. Шунинг учун ҳам даволаш пайтида боланинг хотиржам бўлиши муҳим аҳамиятга эгадир. Бу эса ўз навбатида бола томонидан бўладиган тўсиқнинг олдини олади.
Болалар учун даволаш турлари
БОЛАНИ ДАВОЛАНГ схемасидаги онани маҳаллий инфекцияларни уй шароитида даволашга ўргатинг қисмидаги қўлланмаларга ва тавсияларга амал қилинг. Агар бола касалхонага юборишга муҳтож бўлмаса ва унда томоқ яллиғланиши, кўз инфекциялари, оғиздаги яралар ва қулоқ инфекцияси бўлса, онани 25 бобда келтирилган тавсияларни қўллаб уй шароитида маҳаллий инфекцияни даволашга ўргатинг.
- Кўз инфекциясида кўзга қўйиладиган тетрациклин кўз малҳами билан даво қилинг.
- Қулоқни пилик (турунда) ёрдамида қуритинг.
- Оғиздаги яраларни генцианвиолет билан даволанг.
· Хавфсиз воситалар билан томоқни юмшатиб, йўтални енгиллаштиринг.
Мабодо, болани касалхонага йўлласангиз, кўзларини тозалаб артиб олинг. Пастки қовоқни тортиб, тетрациклинли малҳамнинг биринчи дозасини суртинг. Дозаси ўлчамлари буйича битта гуруч донасига тенгдир.
21 БОБ. ДИАРЕЯДА ҚЎШИМЧА СУЮҚЛИКЛАР БЕРИБ, ОВҚАТЛАНТИРИШНИ ДАВОМ ЭТТИРИШ
Сиз диареяли боланинг аҳволини баҳолашга, касаллигини таснифлашга ва қуйида келтирилган даволаш режаларидан бирортасини танлаб олишга 7 бобда ўргандингиз.
Диареяни олиб боришнинг уч хил режаси мавжуд:
A режа - Диареяни уй шароитида даволанг.
Б режа - Ўртача сувсизланишни паст осмоляр ОРВ ёрдамида даволанг.
В режа - Оғир сувсизланишни тезда вена ичига суюқлик юбориб даволанг.
Ушбу учала даволаш режалари диарея пайтида организмнинг йўқотган суюқлик ва тузлар захирасини қайтадан тиклашга қаратилгандир. Бир вақтнинг ўзида ҳам регидратацияни ўтказиш, ҳам сувсизланишнинг олдини олишнинг энг қулай усули, бу болага паст осмоляр ОРВ эритмасини бериш ҳисобланади. Вена ичига суюқликлар юбориш фақатгина ОҒИР СУВСИЗЛАНИШ бўлган вазиятларда қўлланилиши керак.
Антибактериал препаратлар диареянинг кўпчилик ҳолларида самарасиздир. Улар кам ёрдам беради ва касал болаларга салбий таъсир кўрсатади. Антибактериал препаратларни асоссиз равишда қўллаганда баъзи микроорганизмларнинг антибиотикларга бўлган чидамлилигини ортишига олиб келади. Бундан ташқари, антибактериал препаратлар нарҳи қиммат бўлиб, маблағ кўпинча даволашнинг самарасиз усулига сарфланади. Шунинг учун, диареяни даволашда антибактериал препаратларни одатдаги восита сифатида ишлатиш керак эмас. Ҳеч қачон болаларга ва гўдакларга диареяга қарши ва қусишга қарши дори воситаларини берманг. Улар диареяда камдан-кам ҳолатлардагина ёрдам бериши мумкин, уларнинг баъзилари эса бола соғлиғи учун хавфли ҳамдир. Ичаклар ҳаракатларини сусайтирувчи дори воситалари (масалан, кодеин, опий дамламаси, дифеноксилат, лоперамид) ёки қусишга қарши дори воситалари (масалан, хлорпромазин) хавфли бўлиб ҳисобланади. Зарарли дори воситаларининг баъзилари ичак парезига олиб келиши, баъзиларини қабул қилгандан сўнг бола одатдагидан уйқучан бўлиб қолиши мумкин. Баъзи бир дори воситалари, айниқса уларни гўдакларда қўллаганда, ўлим ҳолатларига олиб келиши мумкин. Бошқа диареяга қарши дори дармонлар хавфли бўлмасада, ичкетарни даволашда ҳеч қандай наф бермайди. Шундай дори воситаларига мисол бўлиб абсорбирловчи воситалар киради, масалан, каолин, аттапульгит, смектит ва активлаштирилган кўмир. Диареянинг давосида бу дори воситаларини қўллаш орал регидратация усули билан даволашнинг ўтказилишини кечиктирилишига олиб келади.
21.1. А режа: Диареяни уй шароитида даволаш
Диарея билан касалланган ва СУВСИЗЛАНИШ ЙЎҚ таснифи қўйилган болаларни А Режа бўйича даволанг.
Уй шароитида даволашнинг 4 қоидаси мавжуд:
1. Қўшимча суюқликлар бериш (бола қанча ича олса, шунча);
2. Цинк препаратини бериш;
3. Овқатлантиришни давом эттириш;
4. Қачон бола билан қайтиб келиш кераклигини билиш.
Тиббий муассасага келганда СУВСИЗЛАНИШИ ЙЎҚ таснифи қўйилган болалар А режа буйича даволанишлари керак. ЎРТАЧА ва ОҒИР СУВСИЗЛАНИШ бўлган болалар Б ёки В режа буйича регидратацияга муҳтождирлар, кейин даволашни А режага ўтказиш мумкин бўлади. Охир оқибатда барча диарея билан касалланган болалар А Режа бўйича даво олишлари керак.
А Режа онага ёки болани парвариш қилувчи бошқа шахсга диареяни уй шароитида даволашнинг 4 та қоидаси бўйича маслаҳат беришни ўз ичига олади.
1 Қоида: Болага уй шароитида қўшимча суюқликлар беринг
· Болага, у қанча ича олса, шунча суюқлик бериш кераклигини онага тушунтиринг. Қўшимча суюқлик бериш, диарея пайтида организм йўқотган суюқлик миқдорини тўлдириши ва шу йўл билан, сувсизланишнинг олдини олиши лозим. Диарея бошланиши биланоқ одатдагидан кўпроқ суюқлик бериб бориш жуда муҳим.
· Онага кўкракни болага тез-тез ва ҳар сафар узоқрок вақт бериш кераклигини айтинг. Бошқа суюқликлар бериш кераклигини ҳам онага тушунтиринг. Уй шароитида сувсизланишнинг олдини олиш учун тавсия этиладиган суюқлик- паст осмоляр ОРВ эритмасидир.
· Мабодо, бола фақат эмизиб боқилаётган бўлса, бундай болани одатдагидан кўра тез-тез эмизиш муҳимдир. Шунингдек паст осмоляр ОРВ эритмасини ёки тоза сув беринг. Фақат она сутини олаётган, 6 ойгача бўлган болаларга аввал она сутини, сўнгра эса, паст осмоляр ОРВ эритмасини бериш зарур.
· Мабодо, бола фақат она сутининг ўзи билан боқилмаса, унга қуйидаги суюқликлардан битта ёки бир нечтасини беринг:
o паст осмоляр ОРВ эритмаси,
o озуқа моддалар асосида тайёрланган суюқликлар,
o тоза сув.
А Режада она уй шароитида паст осмоляр ОРВ эритмаси бериши лозим бўлган 2 вазият мавжуд:
· Бола ушбу ташрифи пайтида ЎРТАЧА ёки ОҒИР СУВСИЗЛАНИШ бўйича даволанган бўлса. Бошқача қилиб айтганда, бола эндигина регидратация муолажасини олган бўлса (вена ичига ёки оғиз орқали) паст осмоляр ОРВ эритмаси бундай болага қайта сувсизланишнинг олдини олишга ёрдам беради.
· Мабодо, диарея кучайиб кетсаю, бола билан тиббий муассасага яна қайтиб келишнинг иложиси бўлмаса. Масалан, оила тиббий муассасадан узоқда яшайди, ёки она ишхонасини ташлаб кета олмайди.
ОРВнинг эритмасини қандай тайёрлаш ва қандай болага бериш кераклигини онага ўргатинг. Уйда қўллаш учун ОРВнинг 2 пакетини беринг.
Онага паст осмоляр ОРВ бераётган пайтингизда, унга ОРВни паст осмоляр эритмасини қандай тайёрлаш ва қандай болага бериш кераклигини кўрсатинг. Онадан, Сизнинг назоратингиз остида эритма тайёрлашини илтимос қилинг.
ОРВнинг паст осмоляр эритмасини тайёрлаш босқичлари:
· Қўлингизни совунлаб ювинг.
· Пакетдаги барча порошокни тоза идишга тўкинг. Фақат кенг тарқалган идишлардан, масалан банка ёки кўзачадан фойдаланинг.
· 1 литр тоза сув ўлчаб олинг (ўлчов идиши сифатида 1 литрли банкадан фойдаланиш мумкин).
Яхшиси қайнатиб, совутилган сувдан, аммо бунинг иложиси бўлмаса, тоза ичимлик сувдан фойдаланинг.
· Сувни идишга қуйинг. Буни аста-секинлик билан, порошок тўлиқ эригунча аралаштириб туриб, бажаринг.
- Эритмани татиб кўринг ва мазасини эслаб қолинг.
Онага ҳар куни паст осмоляр ОРВ нинг янги эритмасини тоза идишда тайёрлаш, идишни қопқоқ билан ёпиб сақлаш кераклигини тушунтиринг. Эртасига ортиб қолган суюқликни тўкиб ташлаш кераклигини айтинг.
Уйда қўллаш учун онага иккита ОРВ пакетини беринг (2 та бир литрли пакет ёки эквивалентини беринг).
Одатдаги миқдорга қўшимча равишда қанча суюқлик бериш кераклигини онага кўрсатинг.
Бола одатдаги кунлик ҳажмда ва қўшимча равишда суюқлик олиб туриши кераклигини онага тушунтиринг. Боланинг ичи суюқ келгандан сўнг, ҳар сафар, қанча қўшимча суюқлик бериш кераклигини онага кўрсатинг:
· 2 ёшгача бўлган болалар: ичи суюқ келгандан сўнг ҳар сафар 50-100 мл.
· 2 ёш ва ундан катта болалар: ичи суюқ келгандан сўнг ҳар сафар 100-200 мл.
Онага, диарея тез орада тўхташи кераклигини тушунтиринг. ОРВни паст осмоляр эритмаси диареяни тўхтатмайди. ОРВнинг паст осмоляр эритмасининг фойдаси шундаки, у диарея пайтида организм йўқотган сув ва тузларнинг ўрнини тўлдиради ва бола аҳволи оғирлашувининг олдини олади.
Онага айтинг:
· Суюқликни пиёла ёки қошиқда, тез-тез, қултумлатиб бериб турсин. Гўдакларга суюқлик беришда қошиқдан фойдаланинг.
· Мабодо, бола қайт қилаётган бўлса, 10 минут кутиб туринг. Сўнгра, суюқлик беришни аста-секин давом эттиринг.
· Диарея тўхтамагунча, қўшимча суюқлик беришни давом эттиринг.
Она учун эслатмани қўлланг ва она тушунтирганларингизни қанчалик эслаб қолганини текширинг.
Айрим тиббий муассасаларда оналар ёки болани парваришловчи бошқа шахсга тиббий муассасада кўрсатиш ёки тарқатиш учун Оналарга Эслатмалардан фойдаланишади. Эслатма оналар ёки болани парваришловчи бошқа шахсга муҳим маълумотларни, масалан болага бериш керак бўлган суюқликлар ва озиқ овқат турларини эслаб қолишга ёрдам беради.
Оналарга Эслатма мисоли Е иловада келтирилган. Боласига бериши керак бўлган суюқлик турини белгилаш учун оналарга эслатманинг “СУЮҚЛИКЛАР” бўлимини қўлланг.
- Агар болага ОРВ берсангиз ОРВ рамкасини кўрсатинг ва белгиланг.
- Агар бола истисносиз кўкрак сути билан боқилмаса , “Озиқ-овқат маҳсулотлари асосидаги суюқлик” рамкасини кўрсатинг ва белгиланг. Истисносиз кўкрак сути билан боқиладиган болалар озиқ-овқат маҳсулотлари асосидаги суюқлик олиши керак эмас, масалан шўрва, гуруч қайнатмаси ёки нордон сут маҳсулотларини.
· “Тоза сув” рамкасини кўрсатинг ва белгиланг. Истисносиз кўкрак сути билан боқиладиган болаларни кўпроқ эмизиш, ва тоза сув ёки ОРВ бериш керак бўлади.
Она тиббий муассасадан кетишидан олдин Сизнинг А режа бўйича қандай қилиб қўшимча суюқликлар бериш лозимлиги буйича маслаҳатларингизни қанчалик тушунганлигини текшириб кўринг. Қуйида келтирилган саволларни қўлланг:
- Болангизга қандай суюқликларни берасиз?
- Болангизга суюқликларни қандай ҳажмда берасиз?
· Қанча вақт давомида болангизга ОРВ эритмасини берасиз?
· ОРВ эритмасини тайёрлаш учун қанча сув ишлатишингизни менга кўрсатинг. Қандай килиб ОРВни болангизга берасиз?
- Болангизга цинк препаратини қандай берасиз?
- Болангизда кусиш кузатилса нима қиласиз?
Онасидан сўранг, болага суюқлик берганда қандай қийинчиликлар билан тўқнашиши мумкин. Масалан, она вақтим йўқ деб айтса, унда бошқа бир болани парвариш қилувчи шахсни топиб, унга болага суюқлик беришни ўргатишга кўмаклашинг. Агар она ОРВ эритмасини тайёрлашга 1 литрли идиш йўқлигини айтса, унда қандай қилиб бир литр сувни кичикроқ идиш ёрдамида ўлчаб олишни кўрсатинг. Ёки каттароқ идищда бир литр сувни ўлчанг ва сатхини мос жиҳоз билан белгилаб кўрсатинг.
2 Қоида: Болага уй шароитида Цинк препаратини беринг(жадвал 12).
Цинк препаратини бераётган пайтингизда:
- Цинк препарати диареяни тезроқ тўхташига ёрдам беришини ва бола аҳволининг оғирлашувининг олдини олишини онага тушунтиринг.
· Цинк препаратини болага бир кунда бир мартадан 10-14 кун давомида бериш кераклигини онага тушунтиринг. Цинк препаратларини диарея тўхтаган тақдирда ҳам тўлиқ 10-14 кун давомида қабул қилиш зарурлигига онанинг эътиборини қаратинг. Чунки цинк билан даволаш болада қайта диарея билан касалланиш хавфини пасайтиради.
· Онага 2 ойдан 6 ойгача бўлган болага 20 мгли цинк таблеткасининг 1/2 қисмини, 6 ойлик ва ундан катта болаларга 1 бутун таблетка бериш кераклигини тушунтиринг.
3 Қоида: Уй шароитида овқатлантиришни давом эттириш
Овқатлантиришни қандай давом эттириш кераклиги бўйича онага маслаҳат беришни ўрганасиз. Агар боланинг ҳолати ЧЎЗИЛУВЧАН ДИАРЕЯ деб таснифланган бўлса, Сиз онага овқатлантириш бўйича маxсус тавсиялар беришингиз лозим (Илова Е – Соғлом ва касал болани овқатлантиришга доир тавсиялар).
4 Қоида: Бола билан қачон қайтиб келиш кераклигини билиш
Сувсизланиш йўқ ва ўртача сувсизланиш таснифлари буйича кейинги кузатув, агар аҳволи яхшиланмаса, 5 кундан кейин.
Барча бемор болаларнинг оналарига қуйидаги белгилар пайдо бўлиши билан тиббий муассасага дарҳол қайтиб келиш кераклигини тушунтиринг:
· Суюқлик ича олмаса ёки кўкракни эма олмаса;
- Боланинг аҳволи ёмонлашса;
· Ҳарорати кўтарилса.
Болада диарея бўлса, қуйидаги ҳолларда она тиббий муассасага қайтиб келиши кераклигини ҳам тушунтиринг:
- Боланинг аxлатида қон бўлса;
- Бола ёмон ичса.
“Ёмон ичса” сўзлари “суюқлик ича олмайди ёки кўкракни эма олмайди”, тушунчаларини ўз ичига олади. Бу белгилар алоҳида-алоҳида кўрсатилган, лекин тушунтиришни соддалаштириш мақсадида уларни бирлаштириш мумкин. Сиз онага оддийгина қилиб, мабодо, бола “ёмон ичса ёки кўкракни ёмон эмса”, тиббий муассасага қайтиб келиши зарурлигини айтишингиз мумкин.
21.2. Б Режа: Ўртача сувсизланишни тиббий муассасада паст осмоляр ОРВ эритмаси ёрдамида даволаш
Диарея билан касалланган ва ЎРТАЧА СУВСИЗЛАНИШ деб таснифланган болани тиббий муассасада Б Режага асосан 4 соат давомида даволанг. Онани 4 соат давомида фарзандига аста-секинлик билан тавсия этилган миқдорда ОРВнинг паст осмоляр эритмасини беришини илтимос қилинг. Она эритмани фарзандига қошиқчада ёки қултумлатиб ичириб туради. Бошқа оғир таснифи бўлган ва ЎРТАЧА СУВСИЗЛАНИШ деб таснифланган бола зудлик билан касалхонага юборишга муҳтождир. Бола касалхонага кетишдан олдин унга регидратация ўтказишга ҳаракат қилманг. Онага ОРВнинг паст осмоляр эритмасини беринг. Унга касалхонага кетаётганда бу эритмани болага қандай қилиб тез-тез қултумлатиб ичиришини кўрсатинг.
Истисно: агар болада ОҒИР ЧЎЗИЛУВЧАН ДИАРЕЯ бўлса ва бошқа оғир таснифлар бўлмаса, бу болаларда сувсизланишни даволанг, сўнг касалхонага юборинг.
Бошқа ҳолларда, ЎРТАЧА СУВСИЗЛАНИШ таснифи бўлган бола бошқа касалликларини даволашга муҳтож бўлса, Сиз, биринчи навбатда сувсизланишга даво қилишдан бошлашингиз зарур. Сўнгра давонинг бошқа турларини ўтказасиз.
4 соатдан сўнг, БАҲОЛАНГ ва ТАСНИФЛАНГ схемаси ёрдамида боланинг аҳволини қайта баҳолаб сувсизланиш даражасини таснифланг. Агар сувсизланиш белгилари йўқолган бўлса, болани уй шароитида даволашни давом эттиринг. Агар ўртача сувсизланиш сақланиб қолган бўлса, ўртача сувсизланишдаги давони қайтаринг. Мабодо, боланинг аҳволини қайта баҳолашда ОҒИР СУВСИЗЛАНИШ белгиларини топсангиз, болани дарҳол В Режа асосида даволанг.
Даволашнинг дастлабки 4 соати ичида бериладиган паст осмоляр ОРВ эритмасининг ҳажмини ани қланг
ОРВ эритмасининг бериладиган ҳажмини аниқлаш учун БОЛАНИ ДАВОЛАНГ схемасига мурожаат қилинг ва Б Режадаги жадвалдан фойдаланинг. Тавсия этиладиган ОРВ эритмасининг ҳажмини аниқлаш учун боланинг вазнини (агар вазни ноаниқ бўлса, ёшини) кўрсатувчи устунчани топинг. Масалан, агар боланинг вазни 5 кг бўлса, унга даволашнинг биринчи 4 соатида жадвал бўйича тахминан 200 дан 400 млгача, аниқ миқдорда - 375 мл (5 кг х 75 = 325 мл) ОРВ эритмаси керак бўлади.
Жадвалда келтирилган ОРВ эритмасининг ҳажмини тавсия этилган миқдор деб қараш лозим. Зарур бўлган паст осмоляр ОРВ эритмасининг миқдори боланинг вазнига, ёшига, сувсизланиш даражасига ва аxлатининг сонига боғлиқ бўлиши мумкин. Қоида бўйича, бола ўзига керак бўлган миқдорни ичади. Бола тавсия этилгандан кўп ёки камроқ ича олса, унга у хоҳлаганча миқдорда ОРВ беринг.
Қуйида ОРВ эритмасининг керакли миқдорини (мл да) ҳисоблашнинг яна бир усули келтирилган. Боланинг вазнини (кг да) 75 га кўпайтириб, 4 соат давомида бериладиган миқдорни аниқланг. Масалан, боланинг вазни 8 кг бўлса, 4 соатда бериладиган миқдори:
8 кг x 75 = 600 мл паст осмоляр ОРВ эритмаси
Паст осмоляр ОРВ эритмасини болага ичириш одатдаги кўкрак билан эмизишга халақит бермаслиги керак. Она орада ОРВ беришни тўхтатиб, бола истаган пайтда кўкраги билан эмизиши, сўнг яна ОРВ беришни давом эттириши керак.
Агар Сиз паст осмоляр стандарт ОРВ эритмасини 6 ойга тўлмаган ва кўкрак билан эмизилмайдиган болага бераётган бўлсангиз, онага даволашнинг биринчи 4 соати ичида ОРВ эритмасидан ташқари 100 - 200 мл тоза сув ҳам бериш кераклигини айтинг. Кўкрак сути ва тоза сув болада гипернатриемиянинг олдини олишда ёрдам беради.
Онага қандай қилиб паст осмоляр ОРВ эритмасини бериш кераклигини кўрсатинг
Тиббий муассасада қулай бўлган хонага она билан болани жойлаштиринг. Онага дастлабки 4 соат давомида болага қанча миқдордаги ОРВ эритмаси бериши кераклигини тушунтиринг. Агар бола 2 ёшдан кичик бўлса, ОРВ эритмасини болага қошиқча ёрдамида қандай қилиб тез–тез бериш кераклигини онага кўрсатинг. Боланинг ёши каттароқ бўлса, унга ОРВ эритмасини қандай қилиб пиёладан тез–тез ҳўплатиб бериш кераклигини кўрсатинг.
Бола ОРВ ичаётган пайтида қайт қилиб юборса, 10 минут кутиб туринг, сўнг ОРВ эритмасини аста-секин яна беришни давом эттиринг.
Бола истаган пайтда уни кўкрак билан эмиздиринг. У суюқлик ичиришни тўхтатиб туриб, уни эмиздириши керак. Бола эмиб бўлгандан кейин яна ОРВ эритмасини беришни давом эттиринг. 4 соатлик паст осмоляр ОРВ эритмасини бериш вақтида она болага бошқа ҳеч қандай овқат бериши керак эмас. Онага йўргакларни қаерда алмаштириш ва бола ҳожатга қаерга бориш мумкинлигини кўрсатинг. Ҳожатдан сўнг она ва бола қаерда қўлларини ювиши мумкинлигини кўрсатинг.
Вақти-вақти билан онада муаммолар келиб чиқмаганлиги билан қизиқинг. Агар бола ОРВни ёмон ичаётган бўлса, бошқа усулда беришни буюринг. Пипетка ёки игнасиз шприц қўллаб кўриш мумкин. Она 4 соат ичида ОРВ берганга қадар уни болани парвариш қилишга ўргатиш учун вақт етарлича. Лекин асосий вазифа бу боланинг регидратацияси. Агар болнинг аҳволи кўринарли яхшиланса, онани ўргатиш мумкин бўлади. Онага ОРВ эритмасини қандай тайёрлаш ва қандай болага бериш кераклигини ўргатинг, А режа ҳақида унга тушунча беринг. Онага чоп этилган материаллар бериш фойдали, чунки бунда уларни ўрганиб чиқиш имконияти бор. Маълумотларни девор плакатларида ҳам кўрсатиш мумкин.
4 соатдан кейин
Б режа буйича 4 соат давомида даволашдан сўнг, БАҲОЛАНГ ва ТАСНИФЛАНГ схемасидан фойдаланиб, боланинг аҳволига схема бўйича қайта баҳо беринг. Сувсизланиш даражасини таснифланг. Даволашни давом эттириш учун мос келадиган режани танланг. Мабодо, бола ОРВнинг паст осмоляр эритмасини ича олмаса ёки унинг аҳволи оғирлашаётган бўлса, унинг аҳволини 4 соат ўтишини кутиб турмай, олдинроқ баҳоланг.
Мабодо, боланинг аҳволи яхшиланиб қолган ва унда СУВСИЗЛАНИШ БЎЛМАСА, диареяни уйда даволанг (А Режа).
Мабодо, болада хали ҳам ЎРТАЧА СУВСИЗЛАНИШ сақланиб колаётган бўлса, болани тиббий муассасада оғиз орқали бериладиган регидратация воситаси билан даволанг (Б Режа). Болани тиббий муассасанинг узидаёқ овқатлантиришни бошланг. Унга овқат, қатиқ ёки шарбат таклиф қилинг. Овқатланиб бўлгандан сўнг Б Режа бўйича қилинадиган 4 соатлик давони такрорланг. Овқат, қатиқ ва шарбатни ҳар 3-4 соатда бериб туринг. Кўкрак сути билан овқатланаётган болаларни кўкрак билан тез-тез эмизишлари лозим. Мабодо, давони тугатгунингизча амбулатория ёпилиб қоладиган бўлса, онага даволашни уйда давом эттириш кераклигини айтинг.
Мабодо, боланинг аҳволи ёмонлашиб, энди унда ОҒИР СУВСИЗЛАНИШ бўлса, болани тезлик билан тиббий муассасада даволашингиз керак (В Режа).
Эслатма: Агар боланинг қовоқларида шиш кузатилса- бу хаддан ташқари гидратациянинг белгиси. Бу хавф ёки гипернатриемия белгиларига кирмайди. Бу белгининг мавжудлиги болага ОРВ эритмаси билан регидратация ошиқча ўтказилганлигини кўрсатади. Бундай болага тоза сув ёки кўкрак сути бериш керак. Она болага ОРВ эритмасини А режа бўйича шишлар қайтгунча бериши лозим.
Она ва бола регидратацияни тўлиқ олмай туриб тиббий муассасани тарк этишларига тўғри келди. Она тиббий муассасани тарк этгунга қадар, тиббий ходим нима қилиши керак?
· Уй шароитида ОРВнинг паст осмоляр эритмасини қандай тайёрлаш кераклигини онага кўрсатинг. Уйга кетгунга қадар онага ОРВ эритмасини тайёрлашга имконият беринг.
· Онага 4 соатли давони якунлашда қанча ОРВ эритмасини ҳажмини бериш кераклигини кўрсатинг.
· Онага регидратацияни якунлаш учун керакли миқдорда ОРВ пакетчаларини беринг. 2 қўшимча пакет беринг А режада тавсия этилгандек.
Уйда Даволашнинг 4 қоидасини тушунтиринг: 1. Қўшимча суюқликлар бериш (бола қанча ича олса, шунча); 2. Цинк препаратини бериш; 3. Овқатлантиришни давом эттириш; 4. Қачон бола билан қайтиб келиш кераклигини билиш (А режага биноан).
21.3. В Режа: Оғир сувсизланишга зудлик билан даво қилиш
Оғир сувсизланган болалар йўқотган сув ва тузлар ўрнини тезда тўлдиришга муҳтождирлар. Одатда, бу мақсад учун венага юбориладиган (ВИ) суюқликлар қўлланади. Вена ичига суюқликлар юбориш ёки назогастрал зонд (НГ) ёрдамида ўтказиладиган регидратацион даволаш усуллари фақатгина оғир сувсизланиши бўлган болаларгагина тавсия этилади.
Оғир сувсизланиши бўлган болани даволаш қуйидагиларга боғлиқдир:
· бирламчи тиббий муассасада ёки узоқ бўлмаган касалхонада мавжуд бўлган асбоб-ускуналар билан жиҳозланиш турига,
- тиббий ходимнинг ўрганиб кетган билимига, ва
- бемор боланинг ича олиш ҳолатига.
Диарея билан касалланган ва ОҒИР СУВСИЗЛАНИШИ бўлган болаларни қандай қилиб даволаш керак: В режа буйича даволанишга муҳтож боланинг давосини белгилаш учун БОЛАНИ ДАВОЛАНГ схемасига мурожаат қилинг.
Жадвал 13. В режа: Оғир сувсизланишга зудлик билан даволанг
Вена ичига суюқликни қуйидаги тезлик билан юборинг:
Ёши |
Аввал 30мл/кг беринг, __соатда: |
Сўнг 70мл/кг беринг,___соатда: |
Бир ёшгача бўлган гўдаклар (12 ойликдан кичик) |
1 соат |
5 соат |
Бир ёшдан катта болалар (12 ойликдан 5 ёшгача) |
30 минут |
2 1/2 соат |
Оғир сувсизланишда венага суюқлик юбориб даволанг
ОҒИР СУВСИЗЛАНИШДА венага суюқлик юбориб даво қилар экансиз, болага тезда катта миқдорда суюқликни берган бўласиз.
Суюқлик организмдан катта миқдорда йўқолган суюқликларнинг ўрнини босади.
Венага дарҳол В Режада кўрсатилган ҳажмда, суюқлик юбориб даволашни бошланг. Агарда бола ича олса, венага суюқлик юборгунга қадар, ОРВ нинг паст осмоляр эритмасини ичишга беринг. Сўнгра, тезлик билан (12 ойгача болалар учун 60 минут ичида, 12 ойдан катта болалар учун 30 минут ичида) венадан юбориладиган суюқликнинг биринчи порциясини 30 мл/кг миқдорда юборинг. Бу - қон ҳажмини тиклаб, шокдан ўлиш ҳолларининг олдини олишга имкон беради. Сўнгра, қолган вақт давомида (12 ойгача болалар учун 5 соат давомида, 12 ойдан катта болалар учун 2,5 соатда) регидратацияни якунлаш учун, секинроқ 70 мл/кг миқдорда суюқлик юборинг.
Венага суюқлик юбориб даволаётганингизда боланинг аҳволини ҳар 1-2 соатда баҳоланг. Бола етарли ҳажмда венага суюқлик олаяптими-йўқми, аниқланг.
Венага юборилаётган суюқликнинг ҳажмини ва боланинг гидратация ҳолатини кузатиб боринг
Оғир сувсизланишли болага регидратация ўтказаётган пайтингизда Сиз венага юборилаётган суюқлик ҳажмини кузатиб боришингиз лозим. Сиз қуйида келтирилган тахминий шаклга ўхшаш шаклдан фойдаланишингиз мумкин.
Маълум вақт ичида беморга юбориладиган суюқлик ҳажмини ёзиш учун бу шаклда 4 устун бор.
1.Вакт: Венага юбориладиган суюқлик ҳажмини текширишингиз керак бўлган вақтни ёзиб қўйинг.
1 2 ой гача болалар учун
соатда |
12 ойдан 5 ёшгача болалар учун
минут)
|
2. Ўрнатилган пайтдаги ҳажми: Венага суюқлик юборишни бошлаётганингизда, шиша ёки ёрлиқдаги суюқлик ҳажмини ёзиб қўйинг. Ҳажм идишда кўрсатилган бўлиши керак. Суюқликли идишни алмаштираётганингизда ҳар сафар, ҳажмни Сиз шаклдаги тегишли чизиққа ёзиб қўйишингиз лозим.
3. Тахминан колган ҳажми: Венага юборадиган суюқликдан кўрсатилган вақтда қанча қолганини текширинг. Қолган ҳажмни аниқ ўлчашнинг иложи йўқ. Шунинг учун ҳам, қолган ҳажмни 10 мл гача яхлитланг (масалан – 220 мл, 230 мл, 240 мл ва ҳоказо деб). Тахминий ҳажмни шаклга ёзиб қўйинг.
4. Юборилган ҳажми: Кўрсатилган вақт ичида боланинг венасига юборилган суюқлик ҳажмини ҳисоблаб чиқинг. Бунинг учун «Ўрнатилган пайтдаги ҳажмдан» «Тахминан қолган ҳажмни» айириб ташланг. Айирма, кўрсатилган вақт ичида боланинг венасига юборилган суюқлик ҳажмига тенг бўлади. Олинган ҳажмни шаклга ёзиб қўйинг.
Венага суюқлик тўғри ва керакли ҳажмда юборилаётганини текшириб кўринг. Суюқлик керакли ҳажмда юборилаётганини назорат қилиб туриш учун боланинг сувсизланиш даражасини ҳар 1-2 соатда баҳолаб туринг. Мабодо, сувсизланиш белгилари ва диарея кучайса ёки камаймаса, суюқлик юбориш тезлиги ва ҳажмини кўпайтиринг. Мабодо, бола қайт қила бошласа ҳам, суюқлик юборишни тезлаштиринг. Мабодо, боланинг аҳволи яхшиланмаса, венага суюқлик юборишни шу тезликда давом эттиринг.
Венага суюқлик юбориш пайтида, бола ича бошлаши билан, унга қултумлаб оз-оздан ОРВнинг паст осмоляр эритмасини беришингиз лозим. Болага соатига тахминан 5 мл/кг миқдорида ОРВнинг паст осмоляр эритмаси бериб туринг.
Сувсизланиш даражасини қайта баҳоланг ва мос келадиган даво режасини танланг.
Сувсизланиш даражасини гўдакларда 6 соатдан, каттароқ болаларда эса 3 соатдан сўнг баҳоланг. Сувсизланиш даражасини таснифланг. Давони давом эттириш учун мос келадиган режани (А, Б ёки В Режани) танланг.
Бола тўла регидратацияланиб, унинг аҳволи СУВСИЗЛАНИШ ЙЎҚ деб таснифланадиган бўлганидан сўнг, иложи бўлса, болани яна 6 соатга тиббий муассасада қолдиринг. Бу вақт ичида она, А Режага мос равишда, фарзандига қўшимча суюқликлар бериб туриши лозим. Диарея пайтида бола йуқотган суюқликнинг ўрнини тўлдириш учун онаси етарли даражада суюқлик беришини кузатинг ва назорат қилинг. Шунингдек, болани овқатлантиришни давом эттириш лозим. Вақти-вақти билан боланинг аҳволини текшириб, қайтадан сувсизланиш белгилари пайдо бўлмаслигини кузатиб туринг.
Агар Сиз венага суюқлик юбориб, даволай олмасангиз
Сиз ўзингизнинг тиббий муассасангизда венага суюқлик юбориб даволай олмайсиз. Аммо, венага суюқлик юбориб даволашни яқин атрофдаги (30 минутлик йўл) даги тиббий муассасада ёки касалхонада ўтказиш мумкин.
В Режанинг, худди ана шундай вазият баён этилган бўлимини ўқинг.
· Мабодо, бола ича олса, онага ОРВнинг паст осмоляр эритмасидан беринг, ва уни йўлда тез-тез, қултумлатиб ичириб боришни кўрсатинг. |
Оғир сувсизланишли болани зудлик билан яқин атрофдаги касалхонага юборинг. Бола ича олса, фарзандига ОРВнинг паст осмоляр эритмасини қандай бериш кераклигини онасига кўрсатинг. Она касалхонага бориш йўлида эритмани боласига ичириб бориши керак.
Мабодо, Сиз назогастрал (НГ) зонд ёрдамида даволай олсангиз
Сиз ўзингизнинг тиббий муассасангизда венага суюқлик юбориб даволай олмайсиз ва яқин атрофда тегишли асбоб-анжомга эга бўлган тиббий муассаса ёки касалхона йўқ. Мабодо, Сиз назогастрал зонд ёрдамида даволай олсангиз, ОРВ эритмаси ёрдамида болани назогастрал зонд билан регидратация қила бошланг.
· Зонд ёрдамида (ёки оғиз орқали) паст осмоляр ОРВ эритмаси билан регидратация қилишни бошланг: 6 соат мобайнида 20 мл/кг/соат миқдорида (ҳаммаси бўлиб 120 мл/кг) беринг.
Мабодо, бола яна қайт қилса ёки қорин шишиши кўпайса, суюқликни секинроқ беринг. Мабодо, 3 соатдан сўнг боланинг гидратация ҳолати яхшиланмаса, болани венага суюқлик юбориб даволаш учун йўлланг. · Боланинг аҳволини 6 соатдан сўнг қайта баҳоланг. Сувсизланиш даражасини аниқланг. Сўнгра, даволашни давом эттириш учун, мос келадиган режани (А, Б ёки В) танланг. |
ИЛОВА: · Регидратация тугагандан сўнг, она ОРВнинг паст осмоляр эритмасини оғиз орқали бериб, гидратацияни давом эттира олишига ишонч ҳосил қилмагунча, иложи бўлса, камида 6 соат давомида, болани кузатинг. |
Боланинг гидратация ҳолатини баҳолаш учун, БАҲОЛАНГ ва ТАСНИФЛАНГ схемасидаги белгилардан фойдаланинг.
Назогастрал йўл билан юборилган суюқлик ҳажмини ва боланинг гидратация ҳолатини кузатинг.
ОҒИР СУВСИЗЛАНИШЛИ болани регидратация қилаётганингизда Сиз унга юборилаётган суюқлик ҳажмини кузатиб боришингиз лозим. Сиз қуйида келтирилган шаклга ўхшаш шаклдан фойдаланишингиз мумкин.
Боланинг аҳволини ҳар 1-2 соатда қайта баҳоланг.
· Мабодо бола тез-тез қайт қилса ёки қорни шиша бошласа, назогастрал зонд орқали суюқликни секинроқ юборинг.
· Мабодо, 3 соатдан сўнг боланинг аҳволи яхшиланмаса, болани вена ичига суюқлик юбориш учун, касалхонага юборинг.
· Мабодо, боланинг аҳволи яхшиланса, назогастрал зонд орқали суюқлик юборишни 6 соат мобайнида давом эттиринг.
Сувсизланиш даражасини қайта ба ҳолаб, мос келадиган даво режасини танланг
Назогастрал зонд орқали суюқлик юбора бошлаганингизга 6 соат бўлгандан сўнг боладаги сувсизланиш даржасини қайта баҳоланг. Сувсизланишни таснифланг. Давони давом эттириш учун мос келадиган Режа (А, Б ва В Режа)ни танланг.
Бола тўлиқ регидратацияланиб, ва унинг аҳволи СУВСИЗЛАНИШ ЙЎҚ деб таснифланганидан сўнг, иложи бўлса болани тиббий муассасада яна 6 соатга қолдиринг. Бу вақт давомида она фарзандига, А Режа асосида, қўшимча суюқлик бериши лозим. Диарея пайтида организм йўқотган суюқликнинг ўрнини тўлдириш учун онанинг етарли бўлган миқдорда суюқлик беришини кузатинг ва назорат қилинг. Шунингдек, болани овқатлантиришни давом эттириш лозим. Вақти-вақти билан боланинг аҳволини текширинг ва сувсизланиш белгилари қайта пайдо бўлмаслигига эътибор беринг.
Агар В режа асосида фақат орал даволашни ўтказа олсангиз
Сиз тиббий муассасангизда венага суюқлик юбориб даволай олмайсиз. Яқин атрофда, венага суюқлик юбориб даволаш учун жиҳозланган касалхона ёки амбулатория йўқ. Сиз назогастрал зонд ёрдамида регидратация ўтказа олмайсиз. В Режа бўйича орал даволашни ўрганиш учун, В Режанинг қуйида келтирилган бўлимларини ўқиб чиқинг.
-ОРВнинг паст осмоляр эритмаси билан регидратацияни зонд (ёки оғиз) орқали бошланг: 6 соат мобайнида, 20 мл/кг/соатига (ҳаммаси бўлиб 120 мл) беринг. Боланинг аҳволини қайта ҳар 1-2 соатда баҳоланг. - Мабодо, бола яна қайт қила бошласа ёки қорин шиши кўпая бошласа, суюқликни секинроқ юборинг. - 3 соатдан сўнг гидратация ҳолати яхшиланмаса, болани вена ичига суюқлик олиш учун йўлланг. Боланинг аҳволини 6 соатдан сўнг қайта баҳоланг. Сувсизланиш даражасини таснифланг. Сўнгра, даволашни давом эттириш учун мос келадиган Режани (А,Б ёки В) танланг. |
ИЛОВА: Онанинг ОРВнинг паст осмоляр эритмасини оғиз орқали бериб, гидратацияни қувватлаб бора олишига ишонч ҳосил қилиш учун, регидратация тугаганидан сўнг болани лоақал 6 соат мобайнида кузатинг. |
Мабодо, Сизнинг тиббий муассасангизга ОҒИР СУВСИЗЛАНИШЛИ бола келсаю, венадан ёки назогастрал зонд билан суюқлик бериб даволай олмасангиз, сўранг, бола ича оладими.
Бола ича олса, Сиз орал регидратация ўтказишга ҳаракат қилиб кўришингиз мумкин.
Мабодо, бола ича олмаса, Сиз уни зудлик билан яқин атрофдаги, венадан қуйиб ёки назогастрал йўл билан даволашни ўтказиш учун жи ҳозланган, тиббий муассаса ёки касалхонага йўлланг. Мабодо, бола суюқлик олмаса, у нобуд бўлади.
Мабодо, Сиз болада орал регидратация ўтказаётган бўлсангиз, юборилаётган ОРВнинг паст осмоляр эритмаси ҳажмини кузатиб боришингиз лозим. Болага соатига 20 мг/кг ҳисобидан, 6 соат давомида суюқлик беринг.
6 соатдан сўнг Сиз болага ОРВнинг паст осмоляр эритмасидан ҳаммаси бўлиб 120 мл/кг берган бўлишингиз лозим.
Сувсизланиш даражасини қайта баҳоланг ва мос келадиган даволаш режасини танланг.
ОРВнинг паст осмоляр эритмаси ёрдамида 6 соат давомида даволаганингиздан сўнг сувсизланиш даражасини қайта баҳоланг. Сувсизланишни таснифланг. Мос келувчи режа (А,Б, ёки В режа) ни танлаб, даволашни давом эттиринг.
Кейин Сизнинг шароитингизга тўғри келадиган А иловада келтирилган йўл-йўриқларга амал қилинг.
21.4. Чўзилувчан диареяни даволаш
Чўзилувчан диареяни даволашда болага махсус овқатлантириш режаси зарур. Бунинг учун ОНАГА ЭСЛАТМАда келтирилган “Соғлом ва касал болани овқатлантиришга доир тавсиялар” схемасидаги чўзилувчан диареяли болани овқатлантириш бўйича тавсияларига мурожаат қилинг (ИЛОВА Е).
· ЧЎЗИЛУВЧАН ДИАРЕЯ ли болага поливитаминлар ва минералларни (цинк ҳам қўшиб) 14 кун давомида беринг.
· ЧЎЗИЛУВЧАН ДИАРЕЯГА ДАВО ҚИЛИШ болани махсус овқатлантиришни талаб этади.
21.5. Диареяни даволаш
Боладаги дизентерияни даволаш учун уни касалхонага юборинг.
22 БОБ. ИММУНИЗАЦИЯ
Бу бобда эмлашларни қандай қилишни билишингизга тахмин қилинади. Агар болага керак бўлган эмлашларни белгиланган вақтда ўтказсангиз унда қизамиқ, шол, бўғма, кўкйўтал, сил ва қоқшол каби касалликларнинг олдини олган бўласиз.
Эмлашга тайёрланиш ва ўтказиш
Профилактик эмлаш ўтказиш бўйича ушбу маълумотни ўқинг.
· Кўрув пайтида бола ўзини яхши ҳис этаётган бўлса, амбулаториядан кетишидан олдин барча керакли эмлашларни ўтказинг.
- Инъекцияларни стерил игна ва шприц билан бажаринг. Бу ОИВ ва гепатит В каби касалликларнинг юқишини олдини олади.
· Агар тиббий муассасада эмлаш битта болага ўтказилса, ампулани очинг ва керак бўлган эмлашни ўтказинг.
Агар болада диарея бўлса ва унга ОПВ вакцинасини режа бўйича олиш керак бўлса, эмлаш дорини дозасини беринг. Бу дозани эмлаш картасига қайд қилманг. Онасига 4 ҳафтадан кейин келиб яна бир доза олишини айтинг. Амбулаторияга қайта келганда оладиган дозасини у диарея билан касалланмаган пайтдаги дозаси деб ҳисобланг. Олган дозасининг санасини картага ёзиб қўйинг.
Онасига бугун қандай касалликларга қарши эмлашлар ўтказилганлигини тушунтиринг. Онасига эмлашдан кейин кузатилиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари тўғрисида гапириб беринг.
Қуйида Сиз ҳар бир эмлаш вақтида кузатилиш мумкин бўлган вакциналарниг ножўя таъсири тўғрисида маълумот келтирилган.
- БЦЖ: катта бўлмаган оғриқли шиш, сўнг вакцина юборган жойда яра пайдо бўлиши, тахминан 2 ҳафтадан кейин. Яра ўзи битиб кетади ва ўрнида чандиқ қолади. Онасига бу ўзгаришларни ва ярани очиқ қолдиришини айтинг. Агар керак бўлса фақат қуруқ мато билан ўраб қўйиши мумкин.
- ОПВ: ножўя таъсири деярли йўқ.
- АКДС, ХИБ, гепатит В: иситма, ғашлик, инжиқлик учраши мумкин бўлган ножўя таъсирлар. Улар жиддий ҳолат эмас ва махсус даво талаб қилмайди. Иситма – организмнинг вакцинага таъсири, бу ижобий ҳолат.
Агар болада иситма чиқса ёки бирор жойи оғриса, парацетамол таблеткасини бериш мумкин. Болани одатдагидек кийинтириб, иссиқ ўрамаслик керак.
- Қизамиқ: вакцинанинг бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари - иситма ва енгил қизамиқ тошмаcи. Эмлашдан 1 ҳафта ўтиб болада иситма ва тошма пайдо бўлиши мумкин. Иситма 1-3 кун давом этади. Иситма – организмнинг вакцинага таъсири, бу ижобий ҳолат. Иситмаси юқори бўлганда парацетамол бериш кераклигини онасига тушунтиринг.
Онага болани кейинги эмлашга қачон олиб келишини айтинг.
V ҚИСМ. ОНАГА МАСЛАҲАТ БЕРИШ ВА САМАРАЛИ МУЛОҚОТ КЎНИКМАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
23 БОБ. МУЛОҚОТНИНГ ТЎҒРИ КЎНИКМАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Ташрифнинг бошидан она ёки парвариш қилувчи шахс билан яхши мулоқот қилиш муҳимдир. Мулоқотнинг тўғри кўникмаларидан фойдаланиш онани ёки парваришловчи шахсни ёрдам тўғри кўрсатилаётганига ишонч ҳосил қилишида ёрдам беради. Тиббий муассасада гўдак ёки болани олаётган давоси уйда ҳам давом эттириш керак бўлади. Уй шароитида ўтказиладиган давонинг самарадорлиги Сизнинг она билан ёки парваришловчи шахс билан ўтказган мулоқотингизга боғлиқдир.
Она қандай даво ўтказиш кераклигини билиши керак. Даво ўтказиш муҳимлигини тушиниши керак.
Онага уй шароитда даволашни ўргатишда тўғри мулоқотнинг аҳамияти катта.
· Болани даволаш учун она ҳозир нималар қилаётганини билиб олиш учун саволлар беринг.
· Онанинг гапларини диққат билан тингланг.
- Тўғри бажарган муолажалари учун онани мақтанг.
· Уй шароитида болани қандай даволашни онага тушунтиринг.
· Тушунтиришларингизни она қандай уқиб олганлигини текширинг.
БОЛАНИНГ МУАММОЛАРИНИ АНИҚЛАШ ҲАМДА ОНА БОЛАНИ ДАВОЛАШ УЧУН НИМАЛАР ҚИЛАЁТГАНИНИ АНИҚЛАШ УЧУН СЎРАНГ ВА ЭШИТИНГ
Сиз боланинг муаммоларини баҳолашда саволларни бериш муҳимлигини ўргандингиз. Боланинг муаммоларини аниқлаш, ҳамда она болани даволаш учун нималар қилаётганини аниқлаш учун онани диққат билан эшитинг. Шундагина Сиз онанинг нимани тўғри бажараётганини, нимани ўзгартириш кераклигини билиб оласиз.
ОНАНИ ТЎҒРИ ҚИЛАЁТГАН ИШИ УЧУН РАҒБАТЛАНТИРИНГ
Она боланинг соғлиғига фойдали нарса қилаётгандир, масалан, кўкрак билан боқяпти. Онани тўғри қилаётган иши учун рағбатлантиринг.
УЙ ШАРОИТИДА БОЛАНИ ҚАНДАЙ ДАВОЛАШ КЕРАКЛИГИНИ ОНАГА ТУШУНТИРИНГ
Бераётган маслаҳатларингизни она айни вақтда билиши керак бўлган маълумот билан чекланг. Она тушунадиган сўзларни ишлатинг. Керак бўлса расм ёки ҳақиқий жиҳозлардан фойдаланинг. Масалан, суюқлик ҳажмини пиёла ёки бошқа идишда кўрсатинг.
Аввал бажарган нотўғри амалларни қайтармаслик кераклигини айтинг. Сабабини тушунтираётганингизда аниқ гапиринг. Онаси ўзини айбдордек ҳис қилмаслиги учун сўзларни топиб гапиринг. Ушбу амал болани ҳаёти учун зарарли эканлигини тушунтиринг.
Баъзи маслаҳатлар оддий ва тушунарлидир. Масалан, Сиз онага боласини 2 кундан сўнг навбатдаги кўрикдан ўтказиш учун тиббий муассасага олиб келиши кераклигини айтиш билан кифояланишингиз мумкин. Бошқа ҳолларда эса Сиз маълум муолажаларни қандай бажариш кераклигини онага ўргатишингиз лозим бўлади. Баъзи муолажаларни бажаришни ўргатиш бир неча босқичлардан иборат бўлиши мумкин.
Сиз ёзишни, овқат тайёрлашни ёки махсус кўникмаларни талаб қилувчи, бошқа барча ишларни бажаришни қандай қилиб ўрганганлигингизни эсланг. Биринчи навбатда Сиз кўрсатма ва йўл-йўриқлар олган бўлсангиз керак. Сўнгра Сиз бирорта иш бажараётган одамнинг ҳаракатларини кузатган бўлсангиз керак. Ва ниҳоят, бу ишларни ўзингиз бажаришга ҳаракат қилиб кўргансиз.
Онага машққилиб кўриш учун имкон беринг.
Онани боласини даволашга ўргатаётганингизда таълимнинг уч асосий босқичидан фойдаланинг:
- Маълумот беринг.
- Ўрнак кўрсатинг.
· Онага машқ қилиб кўриш учун имкон беринг.
Маълумот беринг : Бирор иш-ҳаракатни қандай бажариш кераклигини онага тушунтиринг. Масалан, онага қандай қилиб:
· Кўзга малҳам дори қўйишни,
· Орал регидратацион восита (ОРВ) тайёрлаш кераклигини, ёки
- Яллиғланган томоқни юмшатиш мумкинлигини тушунтириб беринг.
Ўрнак кўрсатинг : Иш-ҳаракатни қандай бажариш кераклигини кўрсатиб беринг. МАСАЛАН, ОНАГА:
· Бола қимирламаслиги учун уни қандай ушлаш ва кўзга малҳам дорини қандай қўйиш кераклигини,
· ОРВ пакетини ва ОРВ эритмасини тўғри тайёрлашни, ёки
· Томоқни юмшатиш учун она уйда тайёрлай оладиган, хавфсиз воситани қандай қилиб тўғри тайёрлашни кўрсатинг.
Онага машқ қилиб кўришига имкон беринг : Сизнинг назоратингиз остида бирорта иш бажаришни онадан илтимос қилинг. Масалан:
· боланинг кўзини даволаш учун кўзга малҳам дори қўйиш;
- ОРВ эритмасини тайёрлаш, ёки
· Томоқни юмшатиш учун хавфсиз воситани қандай тайёрлаш кераклигини айтиб бериши учун онага имкон беринг.
Баъзан, онанинг уйда бажарадиган ишларини айтиб беришининг ўзи кифоя қилади.
Иш-ҳаракатни машқ қилиб кўриш учун онага имкон бериш-таълимнинг муҳим қисмидир. Она муолажаларни Сизнинг назоратингиз остида бажарса, Сиз унинг нимани тушунганию, нима унга қийин булаётганини аниқлаб оласиз. Сўнгра Сиз унга муолажани тўғри бажаришида ёрдам беришингиз мумкин. Она ўзи бажарган ишини, эшитганига қараганда яхшироқ эслаб қолади.
Онага ўргатишда :
- Она учун тушунарли сўзлардан фойдаланинг.
· Ўргатиш жараёнида онага таниш буюмлардан фойдаланинг, масалан, ОРВ эритмасини тайёрлаш учун ушбу жойда кенг тарқалган идишларни олинг.
· Онанинг муолажаларни қандай бажаришини кузатинг. Тўғри бажарганлиги учун уни мақтанг ва мулоҳазангизни айтинг. Мабодо, керак бўлса, муолажани амалда бажариш учун кўпроқ вақт ажратинг.
- Онани саволлар беришга рағбатлантиринг. Ҳамма саволларига жавоб беринг.
Тушунтиришларингизни она қандай уққанлигини текширинг
Онани боласини даволашга ўргатиб бўлганингиздан сўнг, Сиз даволашни тўғри ўтказишни она тушуниб олганига ишонч ҳосил қилишингиз лозим. Текширувчи саволлар онанинг нималарга ўрганганлигини аниқлашга ёрдам беради.
Тўғри текширувчи очиқ саволлар бера олиш мулоқотнинг муҳим кўникмаларидан ҳисобланади.
Текширувчи очиқ саволларни шундай тузилиш керакки, онанинг жавоблари «Ҳа» ёки “Йўқ” эмас, балки тўлиқроқ бўлиши керак. Тўғри тузилган текширувчи очиқ саволлар давони қачон, қандай қилиб ва нима учун ўтказиш кераклигини она тўлиқ айтиб беришини талаб қилади.
Онанинг жавобларидан, Сизнинг тушунтиришингизни у уққан ё уқмаганлигини ва даволашни ўрганган ё ўрганмаганлигини аниқлаб оласиз. Она тўғри жавоб бера олмаса, унга купроқ маълумот беринг ёки кўрсатмаларингизни аниқлаштиринг.
Масалан, Сиз онага антибактериал восита беришни ўргатдингиз. Сўнг Сиз сўрашингиз мумкин:
“Фарзандингиз учун ёзилган дорини қандай беришни биласизми?”
Бу ёпиқ саволга мисол. Она билиш-билмаслигидан қатъий назар, кўпинча «Ҳа» деб жавоб беради. У ўзининг тушунмаганлигидан уялиши мумкин. Аммо, текшириш учун Сиз бир неча очиқ саволлар берсангиз, масалан:
“Сиз дорини фарзандингизга қачон беришингиз лозим?”
“Ҳар сафар неча таблеткадан беришингиз керак?”
“Сиз таблеткаларни неча кун давомида беришнгиз лозим?”,
деб сўраб кўрсангиз, бу билан Сиз онадан берган кўрсатмаларингизни қайтариб айтиб беришини сўраган бўласиз. Текширувчи очиқ саволлар Сизга онанинг фарзандини даволашни ўрганиб олиб, эслаб қолганига ишонч ҳосил қилишга ёрдам беради.
Қуйидаги саволлар тушунтиришларингизни она қандай уққанлигини текшириб кўришга мўлжалланган. «Тўғри тузилган текширувчи очиқ саволлар» она фарзандини қандай даволашини таърифлаб беришни талаб қилади. Очиқ саволлар ўзида нима, қачон, қанча, нима учун ва неча марта каби сўзларни тутади. Нотўғри тузилган ёпиқ саволларга “Ҳа” ёки “Йўқ” жавобини оласиз ва онанинг билимини баҳолай олмайсиз.
Саволни бериб бўлгандан сўнг, бир оз фурсат беринг. Онага уйлаб, жавоб бериш учун имкон беринг. Онанинг ўрнига саволга жавоб берманг. Кейинги саволни тезда берманг.
Текширувчи саволлар тиббий ходим томонидан хотиржам бўлишни талаб қилади. Она жавобни билиши, лекин секин гапириши мумкин. Сиз ундан жавоб кутаётганингизга она ҳайрон бўлиши мумкин. У жавоб нотўғри бўлишидан қўрқиши мумкин. Она обрўли одам билан суҳбатга киришишдан тортиниши мумкин. Унга ўйлаш учун вақт беринг. Уни рағбатлантириб туринг.
Жадвал 14. Тўғри ва нотўғри тузилган саволлар.
Тўғри тузилган текширувчи саволлар (очиқ саволлар) |
Нотўғри тузилган саволлар (ёпиқ саволлар) |
ОРВ эритмасини қандай қилиб тайёрлайсиз? |
ОРВ эритмасини қандай тайёрлаш эсингиздами? |
Фарзандингизни неча марта эмизишингиз лозим? |
Фарзандингизни эмизиб боқишингиз керакми? |
Кўзнинг қайси қисмига малҳам суртишингиз лозим? |
Фарзандингизни даволаш учун малҳам дори ишлатганмисиз? |
Ҳар сафар боланинг ичи кетганидан сўнг қанча қўшимча суюқлик беришингиз лозим? |
Қўшимча қилиб қанча суюқлик бериш кераклигини биласизми? |
Нима учун қўлларингизни совунлаб ювиш муҳим? |
Қўлларингизни совунлаб ювиш муҳимлигини биласизми? |
Она нотўғри жавоб берса ёки эслай олмаяпман деса, уни ноқулай ҳолатга тушириб қўймагансизми, ишонч ҳосил қилинг. Онага даволашни қандай ўтказиш кераклигини яна бир марта тушунтиринг. Онанинг тушунганлигига ишонч ҳосил қилиш учун кўпроқ маълумот беринг, мисоллар келтиринг ёки машқ қилиб кўриш учун имконият яратиб беринг. Сўнгра яна текшириш учун саволлар беринг.
Она Сиз сўраган муолажани тушунган бўлиши, лекин Сиз илтимос қилгандек бажара олмайман, деб айтиши мумкин. Унда муаммо ёки эътироз пайдо бўлиши мумкин. Энг кўп тарқалган муаммолар даволашни ўтказиш учун вақт ва маблағ етишмаслигидир. Она фарзандининг инъекция эмас, балки орал препарат олаётганига ёки унга дори воситаси эмас, балки уйда тайёрланган восита берилаётганига қарши бўлиши мумкин.
Онага унинг муаммоларини ечишга ёрдам бериб, эътирозларига жавоб беринг.
Масалан, Сиз:
“Фарзандингизнинг кўзини даволаш учун малҳам дорини кўзига қачон қўйишингиз керак?”, деб сўрадингиз.
Бу саволга она «куни билан уйда бўлмайман”, деб жавоб бериши мумкин. У Сизга “боламни фақат эрталаб ёки кечқурун даволай оламан”, деб айтиши мумкин.
Сиз онадан кун буйи уйда бўлиб, кундузги даволашни ўтказа оладиган бошқа парвариш қилувчи шахсни (буваси ёки бувиси, акаси ёки опаси) топишини илтимос қилинг. Бу кишига даволашни тўғри ўтказишни ўргатишда онага ёрдам беринг.
Мабодо Сиз:
“ОРВ эритмасини тайёрлаш учун 1 литр сувни ўлчашда қандай идишдан фойдаланасиз?”, деб сўрадингиз.
Она уйида 1 литрлик идиш йўқлигини айтиши мумкин.
Уйида қандай идишлар борлигини сўранг. Уйида бор идишлар билан 1 литр сувни қандай қилиб ўлчаб олиш мумкинлигини онага кўрсатинг. Идишга қандай қилиб 1 литрлик белги қўйишни ёки бир нечта кичик ҳажмли идишлар билан қандай қилиб 1 литр суюқлик ўлчаб олиш мумкинлигини онага тушунтиринг.
Мабодо Сиз:
“Уй шароитида фарзандингиз томоғини қандай қилиб юмшатасиз?”, деб сўрадингиз.
Она, Сиз таклиф қилган восита унга ёқмаслигини айтиши мумкин. У болам бунинг ўрнига инъекция ёки таблетка олади, деб кутган экан.
Хавфсиз воситаларнинг доривор препаратларга қараганда афзаллигига онани ишонтиринг. Аниқ, равшан изоҳлар беринг. Оиласининг бошқа аъзоларига ҳам, нима учун болага хавфсиз восита тайинланганлигини тушунтириб беришга тўғри келар, чунки улар ҳам болага бошқа турдаги даво берилишини кутган бўлишлари мумкин.
Тушунтиришларингизни она қандай уққанлигини текшираётганингизда
· Шундай саволлар берингки, улар нима, қачон, қанча, нимага деган саволларга жавоб беришга онани мажбур қилсин. “Ҳа” ёки “Йўқ” деб жавоб бериш мумкин бўлган саволларни берманг.
· Онага ўйлаб жавоб бериши учун вақт беринг.
- Тўғри жавоблари учун онани мақтанг.
- Зарур бўлса, кўпроқ маълумот бериб, мисоллар келтириш ёки машқ қилиб кўриш учун имкон беринг.
24 БОБ. ОҒИЗ ОРҚАЛИ ИЧИЛАДИГАН ПРЕПАРАТЛАРНИ УЙДА БЕРИШНИ ОНАГА ЎРГАТИШ
Схемада санаб ўтилган орал (оҳиз орқали ичиладиган) препаратлар турли сабабларга кўра, ҳар хил дозаларда ва турлича тартибда (ҳар хил график бўйича) берилади. Аммо улар бир хил йўл билан берилади, яъни ичирилади. Шу билан бирга оғиз орқали, ҳамда аэрозол ҳолида бронхолитик препарат ҳам берилади. Ушбу бўлимда Сиз орал препаратларни қандай бериш кераклигини оналарга ўргатишнинг асосий босқичларини ўзлаштириб оласиз. Она препаратни тўғри беришни ўрганиб олар экан, боланинг давоси ҳам тўғри ўтказилади. Онага бериладиган ҳар бир орал препарат учун қуйида келтирилган йўл-йўриқларга риоя қилинг.
Боланинг вазни ва ёшига қараб мос келадиган препаратни ва унинг дозаларини аниқланг. Болага мос келадиган препаратни ва унинг дозаларини аниқлаш учун «БОЛАНИ ДАВОЛАНГ» схемасидан фойдаланинг.
Онага боласига препарат тайинланишининг сабабини, жумладан:
· Орал препаратни нима учун унинг боласига бераётганингизни ва
- Препаратнинг қайси муаммога даво бўлишини тушунтиринг.
Дозани қандай ўлчашни кўрсатинг.
Препаратли қутичани олиб, яроқлилик муддатини текширинг. Муддати ўтган препаратдан фойдаланманг. Бола учун зарур дозани ҳисоблаб чиқинг. Қутичани ёпинг.
Онага таблеткалар бераётган бўлсангиз:
· Онанинг ҳар сафар қанча дори бериши кераклигини унга кўрсатинг. Зарурат бўлса, унга таблеткани қандай бўлишни кўрсатинг.
· Мабодо, таблеткани болага беришдан олдин майдалаш зарур бўлса, бир неча томчи тоза сув кўшинг ва бир минутча кутиб туринг. Сув таблеткани юмшатади ва уни майдалаш осон кечади.
Мабодо, Сиз онага сироп бераётган бўлсангиз:
· Бир доза учун зарур миллилитрлар (мл) сонини уйда қандай ўлчаб олишни онага кўрсатинг. Дори воситасининг ўлчов қошиқчасидан фойдаланинг. Онага тўғри дозани ўлчов қошиқчаси билан қандай ўлчашни кўрсатинг.
Сиз онага капсулаларини бераётган бўлсангиз:
· Онага бир дозага мос келадиган ҳажмни кўрсатинг. Мабодо, болага ярим капсула бериш зарур бўлса (ёки у бутун капсулани юта олмаса), капсулани очиб, унинг керакли ҳажмини болага суюқлик билан аралаштириб болага беришни онага кўрсатинг.
Онанинг мустақил равишда доза ўлчашини кузатинг
Онадан, дорини ўзингиз ўлчаб олинг, деб илтимос қилинг. Доза таблетка шаклида бўлсаю, бола уни юта олмаса, онага таблеткани майдалашни маслаҳат беринг. Унинг ҳаракатларини кузатиб туринг. Тўғри бажарган ишларига эътиборини қаратинг. Мабодо, она дозани нотўғри ўлчаган бўлса, буни қандай қилиш кераклигини унга яна бир марта кўрсатинг.
Онадан фарзандига биринчи дозани беришни сўранг
Мабодо, бола қайт қилаётган ва препаратни қайт қилиб чиқариб ташлайдиган бўлса ҳам, уни барибир бериш зарурлигини тушунтиринг. Онадан фарзандини 30 минут давомида кузатиб туришини илтимос қилинг. Мабодо, 30 минутдан кейин қайт қилиш давом этса (қусиқда таблеткалар ёки сиропни кўриш мумкин), яна бир доза беринг. Бола сувсизланган ва қайт қилаётган бўлса, кейинги дозани регидратация тугагандан сўнг беринг.
Препаратни қандай бериш кераклигини батафсил тушунтириб беринг, сўнг препаратни ўраб, устига ёзиб қўйинг
Онага фарзандига қанча дори воситаси бериш кераклигини айтинг. Унга дозани кунда неча марта бериш кераклигини тушунтиринг. Дори воситасини қачон (масалан, эрта тонгда, тушликда, кечки овқатдан кейин, уйкудан олдин), ва неча кун бериш кераклигини айтинг.
Препаратга мўлжалланган ёрлиқни тўғри тўлдириш учун:
a) Даволашнинг бир курси учун зарур бўлган дори воситасининг тўлиқ номини ва таблеткалар, капсулалар ёки сиропнинг умумий миқдорини ёзинг.
b) Бемор учун зарур бўлган дозани ёзинг (таблеткалар, капсулалар, томчилар ёки чой қошиқлар, масалан, 1/2, 1, 11/2 ...). Дозани қачон бериш лозимлигини (эрта тонгда, тушликда, уйкудан олдин) ёзиб қўйинг.
c) Кундалик доза ва бериш графигини қуйидагича ёзинг: 5 кун давомида кунига 1/2 таблеткадан 2 марта.
Ҳар бир саводли одам ўқиб, тушуниб оладиган бўлиши учун, йўл-йўриқларни аниқ ва равшан ёзинг.
Ҳар бир препаратни алоҳида, устига ёзилган идишга (конверт, қоғоз ёки флаконга) солиб қўйинг. Препаратларни тоза жойда сақланг. Тоза идишлардан фойдаланинг.
Дори воситасини жойлаб, устига ёзиб бўлгандан сўнг, уни онага беринг. Она фарзандини қандай даволашни тушунганлигига ишонч ҳосил қилиш учун текширувчи саволлар беринг.
Бир неча препарат бериш керак бўлса, уларни йиғиб олинг, сананг ва ҳар бир препаратни алоҳида жойлаштиринг.
Дори воситасини алоҳида йиғинг. Йўл-йўриқни ёрлиққа ёзинг. Керакли миқдорни ўлчанг. Етарли миқдордаги препаратни алоҳида, устига ёзилган идишга жойлаштиринг. Кейинги препаратли конвертни фақат олдингисини жойлаштириб бўлгандан сўнггина очинг.
Онага, фарзандида бир нечта касаллик бўлгани учун, у бир неча дори воситаси олаётганини тушунтиринг. Онага барча дори воситаларини кўрсатинг. Ҳар бир дори воситасини қандай бериш кераклигини тушунтиринг. Керак бўлган тақдирда, ҳар бир препаратининг кўриниши ёзилган, қачон берилиши кўрсатилган, қисқача эслатма тузиб чиқинг.
Таблетка ёки сироп кўринишидаги орал препаратларни, боланинг аҳволи яхшиланиб қолса ҳам, даво курсини тугатиш учун, тўлиқ ишлатиш кераклигини тушунтиринг.
Боланинг аҳволи яхшилана борса ҳам, даволашни давом эттириш зарурлигини онага тушунтиринг.
Онага барча дори воситаларини болалар қўли етмайдиган жойда сақлашни маслаҳат беринг. Шунингдек, препаратларни қоронғи, қуруқ, кемирувчилар ва қурт-қумурсқалар йўқ жойда сақлашни маслаҳат беринг.
Она тушунтиришларингизни қандай уққанлигини у тиббий муассасани тарк этишидан олдин текшириб кўринг .
Онага қуйидаги текширувчи саволларни беринг:
“Ҳар сафар қанча препарат берасиз?”
“Препаратни қачон берасиз?” “Неча кун давомида?”
“Бу таблеткани Сиз қандай қилиб берасиз?”
“Қайси препаратни кунда 3 мартадан берасиз?”
Мабодо Сиз, она препарат(лар) ни уй шароитида бера бошлаганда, муаммолар пайдо бўлишини ҳис этсангиз, унга кўшимча маълумот таклиф этиб, мисоллар кўрсатинг ва машқ қилиб кўриш учун имкон беринг. Бола соғайиб кетиши учун, унга тўғри даво зарурдир.
Оналар тиббий муассасани тарк этишларидан олдин, уларга бир нечта текширувчи саволлар беринг. Уларнинг жавобларидан Сиз дорини тарқатишга жавобгар шахснинг давони тўғри ўтказишни оналарга ўргатганми-йўқми, билиб оласиз.
25 БОБ. МАҲАЛЛИЙ ИНФЕКЦИЯЛАРГА УЙ ШАРОИТИДА ДАВО ҚИЛИШНИ ОНАГА ЎРГАТИШ
Ушбу бобда Сиз маҳаллий инфекцияларга қандай даво қилиш кераклигини ўрганасиз. Маҳаллий инфекциялар жумласига йўтал, томоқ яллиғланиши, кўз инфекциялари, оғиздаги яралар ва қулоқ инфекцияси киради.
Сиз шунингдек, онани маҳаллий инфекцияга уй шароитида даво қилишни онага қандай ўргатиш кераклигини билиб оласиз. Онани ўргатиш:
· Онага даволаш нима учун кераклигини ва нимадан иборат эканлигини тушунтиринг.
- Тегишли рамкада келтирилган даволаш босқичларини тасвирлаб беринг.
· Она тиббий муассасада биринчи марта даво ўтказишини (йўталга қарши ва томоқни юмшатувчи воситалардан ташқари) кузатинг.
- Уй шароитида даволашни неча марта ўтказиш кераклигини тушунтиринг.
· Уй шароитида даволаш учун зарур бўлса, онага тетрациклин малҳамли тюбик ёки хлоргексидин эритмасининг кичик флаконини беринг.
· Она тиббий муассасани тарк этишидан олдин тушунтирганларингизни қандай уққанлигини текшириб кўринг.
Маҳаллий инфекцияни даволашнинг баъзи турлари маълум ноқулайликларни келтириб чиқаради. Болалар кўпинча кўзлар, қулоқлар ва оғзини даволашга қаршилик кўрсатадилар. Шунинг учун ҳам даволаш пайтида боланинг хотиржам бўлиши муҳим аҳамиятга эгадир. Бу эса ўз навбатида бола томонидан бўладиган тўсиқнинг олдини олади.
Ўнг томондаги расмда болани қандай тўғри ушлаш кераклиги кўрсатилган. Сиз малҳам дори қўллаётганингизда ёки оғиздаги яраларни даволаётганингизда, боланинг бошини бироз орқага энгаштиринг. Боланинг қулоғини пилик билан қуритаётганингизда унинг бошини бироз ёнбошга қийшайтиринг.
Болани фақат даволаш олдидан ва даволаш пайтида хотиржам ҳолатда ушлаб туринг.
Кўз инфекциясини тетрациклин кўз малҳами билан даволанг
Мабодо, болани касалхонага йўлласангиз, кўзларини тозалаб артиб олинг. Пастки қовоқни тортиб, тетрациклинли малҳамнинг биринчи дозасини суртинг. Дозаси ўлчамлари бўйича битта гуруч донасига тенгдир.
Мабодо, бола касалхонага юборилмаса, онага тетрациклинли кўз малҳамини қандай қилиб суртиш кераклигини ўргатинг. Онага қуйидаги маълумотни беринг:
касалланмаган кўзни касалланишинининг олдини олиш учун иккала кўзни ҳам даволаши зарурлигини тушунтиринг. Шунингдек, дори бола кўзларини бир оз ачиштириши мумкинлигини ҳам айтиб ўтинг.
Онанинг:
- Даволашдан олдин ва кейин кўлларини совунлаб ювиши;
· Боланинг кўзларини тетрациклинли кўз малҳами ишлатиш олдидан артиши. Кўзларни артиш учун тоза бинт ёки матодан фойдаланиши.
· Муолажани (кўзларни артиб, дори суртишни), кунда 3 марта (эрталаб, кундузи ва кечқурун) қайтариши кераклигини унга тушунтиринг.
Сўнгра, онага кўзларни қандай даволашни кўрсатинг, қўлларни совунлаб ювишни унутманг.
· Пастки қовоқни кўрсатинг. Пастки қовоқни пастга тортинг. Малҳамни худди шу жойга суриш кераклигини онага кўрсатинг. Тюбик кўзга ҳам, қовоққа ҳам тегмаслиги кераклигини онага тушунтиринг.
- Бирорта кишидан болани қимирлатмасдан, хотиржам ҳолда ушлаб ўтиришни илтимос қилинг.
· Боланинг кўзини мато ёки бинт билан артинг. Дорини пастки қовоққа сиқиб чиқаринг. Она дорини қаерга суртиш лозимлигини ва қанча (гуруч донасидай) дори кераклигини кўраётганлигига ишонч ҳосил қилинг.
Онадан иккинчи кўзни артиб, унга дори суртиб кўришини илтимос қилинг. Унинг ҳаракатларини кузатиб, назорат қилинг. Она даволашни тугатганидан сўнг, унга қуйидаги қўшимча маълумотни беринг:
- Инфекция тушган кўзнинг қизариши кетгунга қадар, иккала кўзни ҳам даволанг. Кўзда йиринг камайса ёки эрталаб кўз «ёпишиб» қолмаган бўлса, инфекция тушган кўзнинг аҳволи яхшиланаётган бўлади.
· Боланинг кўзини даволаш учун ҳеч қандай бошқа дори, томчилар ёки одатда ишлатилмайдиган воситаларни қўлламанг. Улар хавфли бўлиб, кўзнинг зарарланишига олиб келиши мумкин. Хавфли воситаларни ишлатиш кўзнинг кўр бўлиб қолишига олиб келиши мумкин.
· 2 кундан сўнг болани қайтиб тиббий муассасага олиб келинг.
Сўнгра онага уйга олиб кетиш учун суртма дори беринг. Унга тиббий муассасада боласини даволаш учун ишлатган тюбикни беринг.
Она тиббий муассасани тарк этишидан олдин унга текшириш учун саволлар беринг. Она фарзандининг кўзларини қандай даволашни уққанлигини текшириб кўринг. Масалан, қуйидагиларни сўранг:
“Сиз битта кўзни даволайсизми ёки иккаласиними?”
“Боланинг кўзларига қанча миқдорда малҳам суртасиз? Менга кўрсатинг”.
“Боланинг кўзларига неча марта кўз малҳамини қўясиз?”,
“Қўлларингизни қачон совунлаб ювишингиз керак?”
Қулоқни пилик (турунда) билан қуритинг
БОЛАНИ ДАВОЛАНГ схемасига қаранг. Онага қулоқни пилик билан қуритишни ўргатишдан олдин, унга инфекция тушган қулоқни даволаш учун уни қуруқ ҳолда ушлаб туришнинг аҳамиятини тушунтиринг. Сўнгра боланинг қулоғини қандай қилиб қуритиш кераклигини кўрсатинг.
Боланинг қулоғини қуритаётганингизда, онага унинг нима қилиши кераклигини тушунтиринг:
· Пилик тайёрлаш учун бинт ёки тоза, намни шимиб оладиган, пахтадан тўқилган матодан фойдаланинг. Учига пахта ўралган таёқча ишлатманг.
· Пиликни боланинг қулоғига у нам бўлгунича қўйиб қўйинг.
- Ҳўл бўлган пиликни қуруғига алмаштиринг.
· Бу муолажани пилик қуруқ бўлиб чиққунча давом эттиринг.
Она қандай қилиб бола қулоғини қуритишини кузатинг. Унинг ҳаракатларини кузатиб, назорат қилиб боринг. Она даволашни тугатганидан сўнг унга қуйидаги маълумотни беринг.
- Қулоқни пилик билан кунда 3 марта қуритинг.
- Бундай даволашни қулоқдан йиринг оқиши тўхтаб, пилик қуруқ бўлиб қолгунча давом эттиринг.
· Сурункали қулоқ инфекциясида қулокдан йиринг оқса қуритиш муолажалари орасида унга маҳаллий антибактериал восита - офлоксациннинг 0,3% ли эритмасини (ёки левофлоксацин каби хинолон қаторига кирувчи бошқа дори воситаси эритмасини) 2-4 томчидан томизинг. Уни 2 ҳафта давомида даволанг, ҳатто қулоқдан ажралма ажралиши тўхтаган бўлса ҳам. Болага чўмилишга рухсат берманг. Боланинг қулоғига сув кириши мумкин эмас.
Текширувчи саволлар беринг, масалан:
“Уйда пиликни қандай материаллардан тайёрлайсиз?”
“Боланинг қулоғини пилик билан кунда неча марта қуритасиз?”
“Болангизнинг қулоғига яна нима томизасиз?”
Она фарзандининг қулоғини пилик билан қуритиш жараёнида муаммолар юзага келади деб ўйласа, уларни ҳал қилишда онага ёрдам беринг.
Оғиздаги яраларни даволанг
Оғиздаги яраларни даволаш инфекцияни камайтириб, боланинг овқат ейишини енгиллаштиради. Онани хлоргексидин 0,05% сувли эритмаси ёки генцианвиолет 0,25% эритмаси билан оғиздаги яраларни даволашга ўргатинг. Онага қуйидаги маълумотни беринг:
· Агар, оғиздаги яраларни артиб чиқса, фарзанди тезроқ аввалгидек овқатлана олади. Бола овқат ейишни давом эттириши керак, бу жуда ҳам муҳим.
· Боланинг оғзини тузли эритма билан чайиб ташланг. Тузли эритма бир стакан қайнаган сувга 1 чой қошиқ ош тузи солиб тайёрланади. Тоза бинт ёки матони бармоғгингизга ўранг. Уни тузли сувда ҳўлланг. У билан оғизни чайинг.
· Оғизга хлоргексидин ёки генцианвиолет билан тозалаш учун тоза мато ёки учига пахта ўралган таёқчадан фойдаланинг. Хлоргексидин ёки генцианвиолет яра келтириб чиқарувчи микроорганизмларни ҳалок қилади. Мато ёки таёқчани хлоргексидин ёки генцианвиолет билан ҳўлланг. Болага хлоргексидин ёки генцианвиолетни ичишга рухсат берманг.
- Яраларни кунда 2 марта: эрталаб ва кечқурун тозалаб туринг.
Оғиздаги яраларга 5 кун давомида даво қилинг, сўнгра оғиздаги яралар кетган кундан бошлаб яна 2 кун давомида даволанг.
Тоза мато ёки бинтни бармоққа ўраб, тузли сувга ҳўлланг. Онага боланинг оғзини аввал қандай ювишни кўрсатинг. Сўнгра, хлоргексидин 0,05% ёки генцианвиолет 0,25%ли эритма билан тозалашни кўрсатинг.
Онадан ушбу даволашни машқ қилиб кўришини сўранг. Она қандай қилиб фарзандининг оғзини ювишини ва қолган яраларни хлоргексидин ёки генцианвиолет билан қандай қилиб тозалашини кузатиб туринг. Қайси муолажани тўғри бажарганини ва қай бирини яхшироқ бажариш лозимлигини она билан муҳокама қилинг.
Онага уйига олиб кетиши учун тенг баробар суюлтирилган 0,05% эритмали хлоргексидин ёки 0,25% ли эритмали генцианвиолет шишачасини беринг. Унга 2 кундан сўнг, қайта кўрикдан ўтиш учун тиббий муассасага яна қайтиб келиши кераклигини тушунтиринг. Шунингдек, онага, фарзандининг оғзидаги яралар кўпайиб кетса, ёки бола сув ича олмаса ёки овқат ея олмаса, тиббий муассасага эртароқ қайтиш кераклигини тушунтиринг.
Она тиббий муассасани тарк этишидан олдин унга текшириш учун саволлар беринг. Масалан, мана бундай деб сўраб кўринг:
“Боланинг оғзини нима билан ювасиз?”
“Қўлларингизни қачон ювасиз?”
“Боланинг оғзини неча марта тозалайсиз?” “Неча кун давомида?”
Онадан сўранг, “даволаш жараёнида муаммолар пайдо бўлиши мумкинми?”. Уларни ҳал қилишда унга ёрдам беринг.
Хавфсиз воситалар билан томоқни юмшатиб, йўтални енгиллаштиринг
Томоқни юмшатиб, йўтални енгиллаштириш учун хавфсиз воситалардан фойдаланинг. Бундай воситалар уй шароитида тайёрланиши, тиббий муассаса томонидан берилиши мумкин. Муҳими, улар хавфсиз бўлиши керак. Уй шароитида тайёрланадиган воситалар, худди сотиб олинган воситалардек самаралидир.
Мабодо, бола фақат кўкрак эмса, бошқа ҳеч қанақа суюқликлар ёки воситалар берманг. Сиз хавфсиз воситани қандай бериш кераклигини тушунтираётган пайтингизда, онанинг фарзандига воситани қандай бераётганини кузатишнинг хожати йўқ. Чунки, бундай даволашда дозанинг аниқ бўлиши муҳим эмас. Таркибида кодеин, атропин, кодеин бирикмалари ёки спирт сингари заҳарли моддалар бўлган воситаларни ҳеч қачон ишлатманг. Булар болани уйқучан қилиб қўйиши мумкин. Улар боланинг овқатланишига ҳалақит беради. Улар шунингдек боланинг ўпкасидаги шилимшиқ балғамнинг кўчишига ҳалақит бериши мумкин. Бурунга томизиладиган дориларни (яъни, таркибида туздан ташқари атропин, кодеин сингари моддалар бўладиган томчи дориларни) ёки катта дозадаги антигистамин препаратларни ҳам ишлатиш керак эмас.
26 БОБ. ОВҚАТЛАНТИРИШНИ БАҲОЛАШ ВА ОВҚАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ОНАГА МАСЛАҲАТ БЕРИШ
Бу бобда болани овқатлантиришни қандай баҳолаш ва овқатланишга доир тавсияларни бериш хусусида сўз юритилади. ОНАГА ЭСЛАТМАга қаранг (ИЛОВА Е).
Овқатлантиришга доир тавсиялар ҳам соғлом болаларга, ҳам бемор болаларга тааллуқлидир.
Тиббий муассасага бемор болани олиб келиш, бу боланинг касаллик даврида овқатлантиришини баҳолаш учун энг қулай имкониятдир.
Турли ёшдаги гуруҳлар учун тавсиялар ҳар хил устунчаларда берилган. Бу маълумотни ОНАГА ЭСЛАТМАнинг “ Соғлом ва касал болани овқатлантиришга доир тавсиялар” деб номланган қисмидан топишингиз мумкин (ИЛОВА Е).
Сиз овқатлантириш бўйича барча тавсияларни билишингиз керак, аммо биргина онага турли ёшдаги болаларни овқатлантиришга доир тавсияларини беришга зарурат йўқ.
Аввал Сиз бола қандай овқатлантирилишини билиш учун онага саволлар беришингиз керак. Сўнгра, фақат боланинг ёшига ва вазиятга мос келадиган тавсияларни беринг.
26.1. Соғлом ва касал болани овқатлантиришга доир тавсиялар
6 ойгача бўлган болаларни овқатлантириш бўйича тавсиялар
Бола туғилганидан бошлаб камида 6 ойлик бўлгунича уни овқатлантиришнинг энг яхши йўли - эмизиб боқишдир. Истисносиз кўкрак сути билан боқиш деган гапнинг маъноси шуки, бола биргина кўкрак сути билан овқатлантирилади ва унга ҳеч қандай қўшимча озиқ-овқат маҳсулотлари, сув ёки бошқа суюқликлар берилмайди (зарур бўлиб қолганида бериладиган дори препаратлари ва витаминлар бундан истисно).
· Ёши 6 ойгача бўлган болаларни улар неча марта истаса, шунча марта, кечасию-кундузи кўкрак сути билан эмизинг. 24 соат давомида энг кам деганда болани 8 марта эмизиш керак.
· Гўдак очлик белгиларини (хархаша қила бошлайди, бармоқларини сўради ёки қимирлатади) намойиш эта бошлаши билан эмиза бошланг.
Кўкрак билан эмизиб боқишнинг афзалликлари:
· Kўкрак сути таркибида гўдак учун зарур озиқ моддаларнинг ҳаммаси муҳайё. Kўкрак сутининг таркиби: оқсил, ёғлар, лактоза (сут таркибида бўладиган алоҳида қанд моддаси), А ва С витаминлар, ҳамда темир моддаси. Kўкрак сути таркибида боланинг бош мияси, кўзлари ва қон томирларининг ривожланиши учун зарур бўладиган эссенциал ёғлар ҳам бор. Бошқа турдаги сутларда бундай ёғ кислоталари бўлмайди.
· Ушбу озиқ моддалар бошқа турдаги сутдан кўра кўкрак сутидан яхшироқ сўрилиб, сингийди.
· Kўкрак сути, ҳаттоки иссиқ, қуруқ иқлимда ҳам, гўдак организмининг сувга бўлган талаб-эҳтиёжларини тўла-тўкис қондиради.
· Kўкрак сути гўдакни инфекциялардан ҳимоя қилади. Гўдак организми бирмунча каттароқ бола ёки вояга етган киши организми сингари инфекцияларга қарши унчалик дурустроқ кураша олмайди. Инфекцияга қарши курашиш имконияти гўдакка онанинг кўкрак сутидан ўтади. Фақатгина эмизиб боқиб келинаётган гўдаклар ич кетар бўлиш (диарея) хавфидан яхшироқ сақланади ва уларда диарея ёки бошқа инфекциялардан ўлиш хавфи камроқ бўлади. Фақатгина эмизиб боқиладиган гўдаклар пневмония, менингит ва қулоқ инфекцияси бошланиш хавфига эмизилмайдиган гўдакларга нисбатан камроқ чалинади.
· Эмизиб боқиш она билан бола ўртасидаги меҳр-мухаббат туйғуларини ривожлантиришга ёрдам беради.
· Эмизиб боқиш онанинг саломатлигини ҳимоя қилади. Туғуруқдан кейин болани эмизиб боқиш бачадоннинг асл ҳолига келишини енгиллаштиради. Бу - қон кетишини камайтиришга ва камқонлик бошланишининг олдини олишга ёрдам беради. Эмизиб боқиш онада тухумдонлар раки билан кўкрак раки пайдо бўлиш хавфини ҳам камайтиради.
Гўдак бола олти ойга тўлмагунича, яхшиси, унга кўкрак сутидан ташқари бошқа бирор турдаги сут ёки озиқ-овқат маҳсулотларини бермаслик керак. Масалан, сигир сути, эчки сути, сунъий аралашма, дон бўтқалари ёки чой, мева шарбатлари, сув сингари қўшимча ичимликларни берманг, чунки:
· Бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ёки суюқликлар истеъмол қилинадиган кўкрак сути ҳажмини камайтиради.
· Бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ёки суюқликларга сувдан, ишлатиладиган шишачалар ёки идиш-товоқлардан ўтадиган бактериялар юқиб қолиши мумкин.
· Бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ёки суюқликлар ҳаддан ташқари суюлтирилган бўлиши ва гўдакда озиқланишнинг бузилишига олиб келиши мумкин.
· Бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ёки суюқликлар таркибида А витамини етарли миқдорда бўлмаслиги мумкин.
· Сигир ва эчки сутидан темир моддаси яхши сингмайди.
- Гўдакда аллергия бошланиши мумкин.
· Ҳайвонлар сутини гўдак яхши ҳазм қила олмаслиги ва шунинг учун бундай сут диареяга, баданга тошма тошиши ва бошқа ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин. Диарея чўзиладиган касалликка айланиб кетиши мумкин.
Гўдакни фақатгина эмизиб боқиш унинг ўсиб-униши ва саломатлигини сақлаб қолиш учун энг қулай шароитларни таъминлаб беради.
6 ойдан 12 ойгача бўлган болаларни овқатлантириш бўйича тавсиялар
Она боласини, у неча марта истаса, шунча марта эмизишни давом эттириб бориши керак. Бироқ, бола 6 ойлик бўлганидан кейин кўкрак сути унинг барча энергетик эҳтиёжларини таъминлай олмайди ва шунинг учун бола қўшимча овқатга эҳтиёж сеза бошлайди. Бундай овқат қўшимча овқат деб аталади, чунки уни кўкрак билан эмизиб бўлгандан сўнг қўшимча равишда берилади.
· Боланинг 6 ойлик (180 кунлик) бўлган маҳалидан бошлаб она унга 1-2 ош қошиқдан қўшимча овқатни кунига 1-2 мартадан бериб бориши ва овқат ҳажмини аста-секин кўпайтириб бориши зарур. Бола 12 ойлик бўлган маҳалга келиб қўшимча озиқ-овқат маҳсулотлари асосий қувват манбаи бўлиб қолади.
· Агар бола кўкрак билан эмизилаётган бўлса, уни кунига 3 марта овқатлантиринг ва орада қўшимча тамадди ҳам беринг.
· Бола эмизиб боқилмайдиган бўлса, унга қўшимча овқатни кунига 5 маҳал бериб боринг (Агар мумкин бўлса, сутни пиёлачада беринг. Бироқ сигар сути ва кўкрак сутининг ўрнини босувчи аралашмаларнинг кўкрак сути сингари фойдаси юқори эмас).
Яхши қувват берадиган, тўйимли ва мазкур жойда сероб бўладиган масаллиқлар тўлақийматли қўшимча озиқ-овқат маҳсулотлари бўлиб ҳисобланади. Ана шундай маҳсулотларга мисол, баъзи жойларда ўсимлик мойи қўшилган сутли қуюқ бўтқа; мева ва сабзавотлар, дуккаклилар, гўшт, тухум, балиқ ва сут маҳсулотларидир.
Бизнинг давлатимиз учун тўғри келадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ОНАГА ЭСЛАТМАда келтирилган (ИЛОВА Е).
Болани фаол овқатлантириш жуда муҳимдир. Фаол овқатлантиришда болани овқат ейишга астагина унданг. Бола овқатни ўзидан катта ака ва опалари билан талашиб ейиши керак эмас. Боланинг ўз ликобчаси ва ўзига етарли бўлган овқат порцияси бўлиши керак. Бола фаол овқатлантирилгандан сўнг бошқа овқат сўрамаса, бу порция унга етарли эканлигини билдиради.
Бола ўзи мустақил равишда ея бошлагунга қадар она ёки боланинг бошқа парваришловчиси овқат ейишда унинг ёнига ўтириб, қошиқни боланинг оғзига олиб боришда кўмаклашиши керак. Она ёки бошқа парваришловчи шахс болани овқат ейишга қизиқтириб, рағбатлантириши, унга кулиб туриб таом таклиф қилиши мумкин. Бола овқатланишдан бош тортса, бунга ғазабланиб, уни уришиб, овқатни ейишга мажбурлаш мумкин эмас. Одатда бундай ҳаракатлардан сўнг болалар ундан ҳам кам ея бошлашади.
Охир оқибатда бола овқатнинг бўлакларини қўл билан олишга ҳаракат қилади. Унда ушбу кўникманинг ривожланишига қўйиб беринг, бу боланинг овқатланишга қизиқишини оширади. Ҳаётининг биринчи йилининг охирида баъзи болалар овқатни қошиқ билан ейишга ҳаракат қила бошлайди. Мустақил ейишни ўрганаётган болалар ўз уст-бошини ва ҳамма жойни овқат билан ифлослантиради. Бундай болаларни барибир фаол овқатлантириш муҳим, чунки уларни етарлича овқат ейишларига ишонч ҳосил қилиш зарур.
12 ойдан 2 ёшгача бўлган болаларни овқатлантириш бўйича тавсиялар
Бу ёшда она болани у неча марта истаса, шунча марта эмизиб боришни давом эттириши, шунингдек унга тўйимлм қўшимча овқат бериб туриши керак.
Қўшимча овқатнинг хили билан ҳажмини кўпайтириб бориш зарур.
Оиланинг умумий дастурхонига тортиладиган овқат бола овқатининг энг муҳим қисми бўлиб қолиши лозим. Бола уни осонгина ея оладиган бўлиши учун бундай овқатни майдалаб, эзиб бериш керак.
· Болани кўкрак билан у неча марта хоҳласа, шунча марта эмизинг.
· Тўйимли қўшимча овқатни ёки оиланинг умумий дастурхонига тортиладиган овқатни кунига 3 маҳал беринг, шу билан бирга болани эрталаб эмизиб туринг, шунингдек унга яна 2 маҳал мева, нон ёки кефир каби озуқадан иборат қўшимча овқат бериб боринг.
Етарли овқат миқдори ва фаол овқатлантириш (уни овқат ейишга ундаб, кўндириш) жуда муҳим бўлиб қолаверади.
2 ёш ва ундан катта болаларни овқатлантириш бўйича тавсиялар
· 2 ёш ва ундан катта бола оила дастурхонидан кунига 3 маҳал ҳилма-хил овқатлар билан овқатланиши керак.
· У шунингдек, кунига яна 2 маҳал қўшимча овқат ҳам ейиши лозим. Бу оила дастурхонидан бериладиган овқат ёки овқатлантиришлар орасида едирса бўладиган бошқа тўйимли овқат бўлиши мумкин (тушликкача бериладиган иккинчи нонушта ва тушликдан сўнг кечки овқат орасидаги овқатланиш).
Бу ёшдаги болалар баъзи таомларни хуш кўриб ейишлари, баъзиларини эса ёқтирмасликлари мумкин. Бу масала муаммоларни келтириб чиқиши табиий, чунки боланинг яхши овқатланиши учун унга ҳилма хил овқат турларини бериш муҳим. Она боласига таомни ейишга ундиш учун уни ўзи таътиб кўриб, овқатни ёққанини болага кўрсатиши, ва бир неча кун давомида болага шу таомни оз-оздан таклиф қилиб бориши керак. Овқатни болага мажбуран едириш яхши натижаларга олиб келмайди.
Овқатни ҳар куни бир хил вақтда бериб бориш боланинг иштаҳасини яхшиланишига ёрдам беради, ва бола кўпроқ ея бошлайди. Яна болани бир хил жойда овқатлантириш ҳам болани бошқа нарсаларга чалғимасдан овқатланишига ёрдам беради.
26.2. Касаллик пайтида болани овқатлантириш
6 ойгача бўлган бемор болалар
· Агар 6 ойгача бўлган бола касалхонага юборишга муҳтож бўлса, касалхонага кетиш йўлида болани эмизиб боришни онага маслаҳат беринг. Боланинг аҳволи жуда оғир бўлса, унга касалхонага кетиш йўлида кўкрак сути беришни ёки бошқа суюқликларни юборишни ташкиллаштириш зарур (болани пиёладан овқатлантириш, ё бўлмаса сутни назогастрал зонд орқали бериш ёки суюқликларни вена ичига юбориш).
- Бола касалхонага ётқизилса, у кўкрак сутини бола хоҳлаган пайтда, имконият пайдо бўлиши биланоқ олиши керак. Тиббий муассаса онанинг бола билан бирга бўлишини, ҳеч бўлмаганда истаган пайтда боланинг олдида бўлишига йўл қўйиб бериши лозим. Бемор бола кўкрак билан узоқроқ ва тез-тез эмизилишга муҳтож.
· Агар бемор бола кўкракни эма олмаса, она кўкракни тиббий муассасада ёки уйда куни билан энг камида 8-10 марта соғиши лозим. Гўдакка сутни пиёлача ёрдамида ёки назогастрал зонд орқали бериш мумкин.
· Баъзи бир вазиятларда бола оғиз орқали ҳеч қандай озуқани ололмаслиги мумкин, бундай пайтда сутнинг ишлаб чиқарилишини сақлаб қолиш мақсадида онанинг кўкрагини кун давомида камида 8-10 марта соғишга ундаш керак. Болага кўкрак сутини иложи борича тезроқ бера бошлаш жуда муҳимдир.
6 ойлик ва ундан катта бемор болалар
- 6 ойлик ва ундан катта болалар касаллик пайтида талабга кўра кўкрак сути билан овқатлантирилишини давом эттиришлари керак. Бу овқатлантиришлар одатдагидан кўпроқ бўлиши мумкин. Кўпинча бемор боланинг иштаҳаси пасайиб кетиб, лекин кўкрак билан эмизишни талаб қилган пайтларда, кўкрак сути бола учун асосий қувват оладиган манбага айланади.
· Касаллик вақтида баъзида болалар кўп овқат егилари келмайди. Шунга қарамай, бемор болага унинг ёши учун мос тавсияга кўра, бир ейишда етарлича овқат ея олмаса ҳам, неча марта тавсия этилган бўлса, шунча марта овқат таклиф этилиши керак.
- Таклиф қилинаётган овқат, иложи борича, унинг яхши кўрган овқати бўлиши ва ейишга қулай, юмшоқ қилиб пиширилган бўлиши керак. Агар бола бир овқатланишда одатдагидан кам ҳажмдаги овқатнигина ея олса, она овқатланишлар сонини кўпайтириши керак.
- Бола соғая бошлаши биланоқ она ҳар бир овқатлантиришда қўшимча порцияни қўшиб бориши ёки яна бир овқатланишни ёки таммадини бола рационига қўшиши керак.
Чўзилувчан диареяси бўлган болаларни овқатлантириш бўйича муҳим тавсиялар
Чўзилувчан диареяси бўлган болалар кўкрак сути бўлмаган бошқа турдаги сутларни қийин ҳазм қилишлари мумкин. Шу сабабдан уларнинг овқатланиш рационида бошқа турдаги сутларнинг ҳажмини вақтинча камайтириб туриш лозим. Овқатланиш рационидаги овқат ҳажмини сақлаб қолиш учун уларга кўпроқ кўкрак сути ёки бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари бериш керак.
· Агар бола эмизиб боқиладиган бўлса, уни тез-тез ва узоқ вақт давомида, кундузи ҳам, кечаси ҳам эмизиб туринг.
- Агар бошқа турдаги сутларни оладиган бўлса:
o уларни бермай, болани бир қадар тезроқ эмизиб туринг, ЁКИ
o уларнинг ўрнига қатиқ, кефир, биолакт сингари ферментланган сут маҳсулотларини беринг ёки БЎЛМАСА,
o сутнинг ярмини сабзавот пюреси, картошка, сабзи, қовоқ ва шовла сингари озуқа моддаларига бой овқат билан алмаштиринг.
· Бошқа маҳсулотлар хусусида боланинг ёшига қараб берилган тавсияларга амал қилинг.
· Болага витаминлар ва минералларни (цинк қўшиб) 14 кун давомида беринг.
Чўзилувчан диарея билан оғриган болани 5 кундан кейин яна кўриш керак. Овқатлантиришга оид кейинги тавсиялар Кейинги кузатув бўлимида келтирилган.
26.3. Овқатлантиришни баҳолаш
Қуйида келтирилган болаларнинг овқатланишини баҳолашингиз керак:
· касалликлари КАМВАЗНЛИК ёки КАМҚОНЛИК деб таснифланган болалар;
- 2 ёшгача бўлган барча болалар.
Лекин она даволашга тааллуқли бир талай йўл-йўриқлар олган ва шулар билан жуда банд бўлса, боланинг овқатланишини баҳолаш ва бола боқиш масалалари юзасидан онага маслаҳатлар беришни кейинги сафар ўтказиладиган кўрик вақтигача қолдиришингиз мумкин.
Боланинг овқатланишини баҳолаш учун онага қуйида келтирилган саволларни беринг. Бу саволлар МАСЛАҲАТ БЕРИНГ схемасида келтирилган. Улар одатда ва ушбу касаллик давомида бола қандай овқатлантирилишини билиб олишингиз учун ёрдам беради:
· Болани эмизасизми?
Агар она "Ҳа" деб жавоб берса, СЎРАБ КЎРИНГ: Кунига неча маҳал? Кечаси ҳам эмизасизми?
· Бола бошқа турдаги овқат ёки суюқликлар олиб турадими?
Агар она "Ҳа" деб жавоб берса, СЎРАБ КЎРИНГ: Қанақа овқат ёки суюқликларни олади? Кунига неча маҳал? Болани овқатлантиришда нимадан фойдаланасиз?
Агар боланинг оғирлиги ёши учун кам бўлса, СЎРАБ КЎРИНГ:
- Ҳар сафар бериладиган овқатнинг ҳажми қанча?
- Бола ўзига берилган овқатнинг ҳаммасини ейдими?
- Болани ким ва қандай қилиб овқатлантиради?
· Боланинг овқатланиши касаллик пайтида ўзгардими? Агар она "Ҳа" деб жавоб берса, СЎРАБ КЎРИНГ: Агар ўзгарган бўлса, қандай ўзгарди?
Баъзи бир саволлар кўпроқ фақат ёшига нисбатан камвазн бўлган болаларга тегишли эканлигига эътибор беринг. Бундай болаларни кўриб баҳолаш учун қўшимча вақт ажратиш ва уларнинг оналаридан болага берилаётган овқат ҳажмини ва фаол овқатлантиришни сўраб-суриштириш айниқса жуда муҳим.
Онанинг сўзларини тинглаб, болани овқатлантиришда қўлланадиган усул-амалларини аниқланг. Онанинг жавобларини текшириб кўриш учун бола боқиш хусусида унинг ёшига тўғри келадиган тавсиялардан фойдаланишингиз мумкин, улар ОНАГА ЭСЛАТМАда келтирилган (ИЛОВА Е).
Агар жавоб аниқ бўлмаса, бошқа саволни бериб кўринг. Масалан, вазни кам боланинг онаси “ҳар сафар берадиган овқатим ҳажми етарлича кўп” дейдиган бўлса, Сиз: “Бола овқатни еб бўлганидан кейин яна овқат истайдими?”, деб сўраб кўришингиз мумкин.
Овқатлантиришни баҳолашни қачон ва қаерда ўтказиш мумкин?
Овқатлантиришни турли шарт-шароитларда ўтказиш мумкин. Она туғруқдан кейинги палатада ёки уйида бўлиши мумкин. У болани тиббий муассасага эмлатиш, тиббий кўрик ёки касаллиги туфайли олиб келган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, тиббий ходим онадан “аҳоли билан ишлаш” дастури бўйича уйига келиб хабар олиши мумкин.
Онага тавсияларни бераётган пайтингизда, аввал онани ташвишга солаётган масалалар бўйича, масалан, болаланинг касаллига бўйича маслаҳатлар беринг.
Овқатлантириш муаммоларини аниқланг
Тавсия беришдан олдин овқатлантиришни тўлиқ баҳоланг ва барча муаммоларни аниқланг. Онанинг оқватлантириш бўйича саволларга берилган жавобларига қараб, боланинг овқатланилиши билан овқатлантиришга оид тавсиялар ўртасида фарқ борми, аниқланг. Мана шу фарқлар овқатланиш муаммоларини кўрсатади.
Овқатлантиришдаги фарқлардан ташқари, онанинг жавобларидан яна овқатланишнинг бошқа муаммолари ҳам бўлиши мумкин, масалан:
- Кўкрак билан эмизишда қийинчиликлар: Она кўкрак билан эмизишда қийинчиликлар борлигини ёки бола кўкракни яхши эма олмаётганини айтиши мумкин. Бундай ҳолатда кўкрак билан эмизишни, худди ГЎДАК схемасида кўрсатилганидек баҳолаш керак. Сиз болани кўкрак олди ёки кўкракка тутиш ҳолатларининг тўғри бажарилмаётганини аниқлашингиз мумкин.
- Овқатлантиришда шишачадан фойдаланиш: овқатлантириш учун шишачадан фойдаланмаслик керак. Улар кўпинча тоза бўлмай, унда микроблар жуда яхши ривожланади. Одатда шишача тагида сут қолиб кетиб, у тезда бузилиб, ачиб қолади. Бола мана шу сутни ичиб қўйиб, касал бўлиб қолиши мумкин. Бундан ташқари, шишачадан сўрғични сўриб овқатланиш кўкракни эмиш хоҳишини сўндириши мумкин.
· Фаол овқатлантиришнинг йўқлиги: кичик ёшдаги болаларни овқатланишга ундаш ва уларга ёрдам бериш керак. Бу айниқса камвазн билан туғилган болаларга таалуқлидир. Агар ёш болани овқатланишини ўзига ташлаб қўйилса, ёки у овқат учун ўзидан катта ака ва опалари билан рақобатлашадиган бўлса, у ўзига етарли овқатни ололмаслиги мумкин. СЎРАБ КЎРИНГ: “Болани ким ва қандай овқатлантиради?”. Онанинг жавобларидан бола фаол овқатлантириляптими ёки йўқми, уни овқатланишга рағбарлантириш бор, йўқлигини билиб оласиз.
· Касаллик пайтида овқатни яхши емаслиги: Касаллик вақтида бола одатдагидан кам ейиши ёки бошқа овқат турини сўраши мумкин. Касаллик пайтида кўпинча болаларнинг иштаҳаси йўқолади. Шунга қарамай, болани унинг ёшига тавсия этилган турли озиқ-овқат маҳсулотларини ейишга ундан лозим, гарчи у кўп ея олмаса ҳам. Иложиси бўлса, унинг овқатланишини рағбатлантириш учун у яхши кўрадиган таомларни таклиф этиш лозим.
· Оғиздаги яралар ва оғриқ: Кичик ёшдаги болаларда кўпинча оғизларида яралар ёки оғриқ бўлиши мумкин, бу эса овқат ейишни қийинлаштиради. Бундай ҳолатларда болага унинг оғзига ботмайдиган, оғизни куйдирмайдиган юмшоқ овқатлар, масаслан, тухум, картошка пюреси, қовоқ бериш муҳим. Бу болага аччиқ, шўр ва нордон овқатлар бериш керак эмас.
- Бола чой ичиб туради: Kичик ёшдаги болаларнинг чой ичиб туришини овқатланиш масалалари бўйича мутахассислар зарарли деб қарашади, чунки бу нарса камқонлик бошланишига олиб келадиган сабабларнинг биридир. Илмий жиҳатдан асосланган кўпдан-кўп маълумотлар чой таркибида бўладиган моддаларнинг организмда темирни ўзлаштиришга қаршилик қилишини кўрсатади. Болага чой ўрнига бошқа ичимликлар, масалан, кефир, қатиқ, компотлар, мева сувлари ёки қайнаган сув бериб туришни онага тавсия этинг.
- Бола суюлтирилган ёки суюқ бўтқа билан овқатлантирилади: Болани овқатлантириш учун шишачалардан фойдаланиш кўпинча онанинг осон бўлсин деб бўтқани суюқ ёки жуда суюлтирилган ҳолда тайёрлашига сабаб бўлади. Натижада бола ўсиб бораётган организмининг талабларига жавоб бера олмайдиган паст каллорияли овқат олади ва вазнини йўқотиб боради. Онага бўтқани бирмунча қуюқ қилиб тайёрлашни маслаҳат беринг.
27. БОБ. ҚАЙСИ ПАЙТЛАРДА ТИББИЙ ХОДИМГА ЯНА МУРОЖААТ ҚИЛИШ КЕРАКЛИГИ ВА ОНАНИНГ ЎЗИНИНГ САЛОМАТЛИГИ МАСАЛАЛАРИ ЮЗАСИДАН ОНАГА МАСЛАҲАТ БЕРИШ
Боласини уйга олиб кетаётган ҲАР БИР она қандай пайтларда тиббий ходимга яна мурожаат қилиш кераклиги тўғрисида маслаҳат олиши керак. Шундай касаллик белгилари борки, улар пайдо бўлиб қолиши билан дарҳол тиббий муассасага яна келиш зарур бўлади, ана шундай белгиларни пайқаб, билиб олишни онага ўргатиш айниқса муҳим. Ана шундай белгиларнинг пайдо бўлиши боланинг жиддий касаллик муносабати билан қўшимча даво олишга муҳтожлигини билдиради.
1. Маълум кунлардан кейин (масалан, антибиотик таъсирини кузатиб бориш зарур бўлган маҳалда) KЕЙИНГИ KУЗАТУВ учун келиши ёки
2. Беморнинг аҳволи ёмонлашиб қолганига ишора қиладиган белгилар пайдо бўлса, ЗУДЛИК БИЛАН келиши ёки
3. Болада навбатдаги эмлаш ишини ўтказиш (соғлом болани навбатдаги текширув) учун тиббий муассасага яна олиб келиши лозим бўлади.
27.1. Кейинги ташрифлар
Баъзи муаммолар маълум кунлардан кейин беморни яна кўриб, такроран текшириб чиқишни талаб қилади. Масалан, пневмония ва қулоқнинг ўткир инфекциясида буюрилган антибиотик кор қилаётганига ишонч ҳосил қилиш учун беморни кейин яна кўриш талаб этилади. Чўзилувчан диареяли болани овқатлантириш усул-амалларини ўзгартириш яхши натижа бераётганига ишониш учун болани кейин яна текшириб кўришни талаб қилади. Баъзи бошқа муаммолар, масалан, иситма беморни симптомлар барҳам топмаган тақдирдагина кейин яна текшириб чиқишни талаб қилади.
Бемор болани кўздан кечириб, текшириб чиқишнинг охирида болани кейинги текширув учун яна қачон олиб келиш кераклигини онага тушунтиринг. Баъзан бола бир нечта муаммолар бўйича кейин яна текшириб кўришга муҳтож бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда онага тиббий муассасага яна келиш учун аниқ белгиланган энг эртанги вақтни тайинланг. Зарур бўлиб қолса, масалан, боланинг иситмаси тушавермайдиган бўлса, бирмунча эртароқ келиш мумкинлигини ҳам онага айтиб қўйинг.
Жадвал 15. Кейинги ташрифларни ўтказиш муддатлари.
Болада мана бу касалликлар бўлса: |
Kейинги ташриф муддати |
ПНЕВМОНИЯ ИСИТМА (агар сақланиб турадиган бўлса) ОҒИЗ ВА KЎЗЛАРГА АСОРАТ БЕРГАН ҚИЗАМИҚ* СТРЕПТОКОККЛИ ФАРИНГИТ |
2 кундан сўнг |
ЧЎЗИЛУВЧАН ДИАРЕЯ ҚУЛОҚНИНГ ЎТKИР ИНФЕKЦИЯСИ ҚУЛОҚНИНГ СУРУНКАЛИ ИНФЕKЦИЯСИ ОВҚАТЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИ ЙЎТАЛ ЁКИ ШАМОЛЛАШ, аҳволи яхшиланмаса ЎРТАЧА СУВСИЗЛАНИШ, СУВСИЗЛАНИШ ЙЎҚ, аҳволи яхшиланмаса СТРЕПТОКОККСИЗ ФАРИНГИТ, аҳволи яхшиланмаса |
5 кундан сўнг |
КАМҚОНЛИК КАМВАЗНЛИК |
14 кундан сўнг |
Қизамиқ аниқланса, амбулаторияда эмас, уй шароитида кузатинг.
КЕЙИНГИ ПРОФИЛАКТИК ТАШРИФ: онага кейинги ташриф эмлаш календарига асосан эмлаш учун амбулаторияга қайта келишини тушунтиринг.
Болани овқатлантириш хусусида кейинги ташрифларнинг муддатлари бирмунча ҳар хил бўлишига аҳамият беринг:
· Болада уни овқатлантиришга алоқадор муаммо бўлсаю, Сиз овқатлантиришнинг усул-амалларини ўзгартириш керак, деб тавсия қилган бўлсангиз, она ўша ўзгартиришларни киритганми-йўқми, текшириб кўриш учун кейинги ташрифни 5 кундан кейин ўтказинг. Агар зарур бўлса, қўшимча маслаҳатлар беришингиз мумкин.
· Камқонликда кейинги кузатув 14 кундан кейин тайинланади. Табиийки, камқонликни 14 кун давомида даволаб бўлмайди, боланинг кафтларини 2 ойдан сўнг баҳолаймиз. Лекин бу даво узоқ муддатга тайинлангани сабабли, ҳар 14 кунда давони қандай олиб борилишини кузатиб бориш ва темир препаратини ичишини узилиб қолмаслигини кузатиб бориш мақсадга мувофиқдир. Бундан ташқари, камқонликда овқатланишни ҳам йўлга солиб олиш муҳим. Шу сабабли камқонликда 2 ой мобайнида ҳар 14 кунда кейинги кузатув тайинланади.
· Болада KАМВАЗНЛИК бўлса, уни қўшимча равишда 14 кундан кейин яна текшириб кўриш зарур. Ана шу кейинги ташриф вақтида Сиз болани тарозида тортиб кўриб, овқатланишини яна бир карра баҳолаб чиқишингиз ва ОНАГА ЭСЛАТМАда кўрсатилган қўшимча зарур маслаҳатларни беришингиз керак (ИЛОВА Е).
Сизнинг амбулатор-поликлиника муассасасингизда болани овқатлантириш муаммолари юзасидан мунтазам равишда маслаҳат бериш дарслари ўтказиб туриладиган бўлса, такрорий текширувларни ана шу вақтда ўтказишни режалаштиринг. Бундай сеанслар ўтказилмайдиган бўлса, якка тартибдаги маслаҳатларни тиббий ходим боланинг онаси билан унинг овқатланишидаги муаммоларни муҳокама қила оладиган вақтда ўтказишни режалаштиринг. Бунда тиббий ходим боланинг овқатланишидаги муаммоларни, тавсия этилган ўзгартиришларни, шунингдек боланинг оғирлигини биладиган бўлиши керак. Бу ахборотни беморнинг картасига ёзиб қўйиш мумкин.
27.2 Қайси вақтларда тиббий муассасага яна дарҳол келиш керак
Бу бўлим ЯНА ҚАЧОН KЕЛИШ KЕРАK бўлимининг жуда ҳам муҳим қисми эканлигини унутманг. Пайдо бўлиб қолиши билан дарҳол тиббий муассасага яна келишни тақозо этадиган белгиларни ажратиб, билиб олишни онага ўргатишда ОНАГА ЭСЛАТМАдан фойдаланинг. Она тушунадиган маҳаллий атамаларни ишлатинг. Эслатмада бу белгилар сўзлар ва расмлар билан ифодаланган. Она эслаб қолиши керак бўлган белгиларни чизиқ билан ўраб қўйинг.
2 ойдан 5 ёшгача бўлган болаларни қайси пайтларда яна дарҳол келиш кераклиги ҳақида онага маслаҳат беринг.
Жадвал 16. Қачон зудлик билан қайтиш керак (2 ойликдан 5 ёшгача болалар учун).
Болада қуйидаги белгилардан бирортаси кузатилса, онага зудлик биланқайтиб келиш кераклигини маслаҳат беринг: | |
Ҳар қандай бемор бола: |
|
Болада ПНЕВМОНИЯ ЙЎҚ, ЙЎТАЛ ЁKИ ШАМОЛЛАШ бўлса: |
|
ДИАРЕЯли болада шу билан бирга, агар: |
|
Истисно: агар болада иситма бўлган бўлса онага иситма бўлганда келиш кераклигини айтишга ҳожат йўқ.
Соғлом болада ўтказиладиган навбатдаги кўрик
Болани эмлаш учун келгуси сафар уни яна қачон олиб келиш кераклигини онага эслатиб қўйинг, она эслаб қолиш учун бир талай маълумот олган ва тиббий муассасага барибир яқин орада яна келиши керак бўлган ҳоллар бундан истисно.
Масалан, она болага антибактериал воситани бериш графигини, бошқа муаммо бўйича болага уйда парвариш қилишга доир йўл-йўриқларни эслаб қолиши ва икки кундан кейин тиббий муассасага яна келиши керак бўлса, Сиз соғлом болада бир ойдан кейин текширув ўтказиш зарурлигини унга тушунтириб ўтиришингиз керак эмас.
Онага унинг ўз саломатлиги масалалари юзасидан маслаҳат беринг
Онанинг ўз саломатлигида муаммолар бўлиши мумкин, бемор болани кўздан кечириб кўриш вақтида онанинг шу муаммолари тўғрисидаги сўзларини тингланг. У ўзининг саломатлигидаги муаммоларга илож қилиш учун даволанишга ёки касалхонага боришга муҳтож бўлиши мумкин, балки.
VI ҚИСМ. КЕЙИНГИ КУЗАТУВ ОЛИБ БОРИШ
28 БОБ. БЕМОР БОЛАНИНГ КЕЙИНГИ КУЗАТУВИНИ ОЛИБ БОРИШ
Бемор болаларнинг баъзилари, уларни кейин кузатиб бориш учун, тиббий ходимга учрашиб туриши керак. Болани яна кўрсатиш учун тиббий муассасага қачон келиш кераклигини (масалан, 2 ёки 14 кундан кейин) тиббий ходимлар онасига тушунтириб беришлари лозим. Болани кейинги сафар кўздан кечириш маҳалида тиббий ходим буюрилган дори препарати ёки даво боланинг аҳволи яхшиланишига ёрдам берганми-йўқми, текшириб кўриши мумкин. Баъзи болаларнинг организми маълум бир антибактериал препаратга бефарқ бўлиб қолавериши мумкин, ана шундай маҳалда Сиз беморни олиб бориш тактикасини танлаб олишингиз керак. Анчадан бери ич кетар бўлиб юрган болалар ҳам яна келиб кўринишлари керак, токи ич кетар барҳам топган-топмаганини билиб олиш лозим. Иситмалаган болаларни, агар уларнинг аҳволи тяхшиланмаган бўлсагина, қайта кўриш керак. Яхши эммайдиган ёки овқатни яхши емайдиган болаларни кейин яна кузатиб бориш айниқса муҳим, бу нарса боланинг тўғри овқатланиб, вазнига вазн қўшилиб бораяптими-йўқми, текшириб кўришга имкон беради.
Kейинги кузатувнинг муҳимлигини ҳисобга олиб туриб, кейинги ташрифларнинг Сиз ишлаб турган тиббий муассасада оналарга қулай бўлиши учун ҳамма шароитларни таъминлаб бериш зарур. Имкони бўлса, кейинги ташриф маҳалида оналар навбат кутиб турмайдиган бўлишлари лозим. Баъзи тиббий муассасалар кейинги кузатув учун келадиган болаларнинг амбулатория карталарини қидириб топишни енгиллаштирадиган тизимдан фойдаланади.
Kейинги ташриф пайтида Сиз боланинг мазкур муаммо юзасидан биринчи марта келган вақтида танлаган тактикангиздан кўра бошқача йўл тутишингиз керак. Kейинги ташриф вақтида буюриладиган даво турлари биринчи ташриф вақтида буюрилган даводан кўпинча фарқ қилиши мумкин.
Kейинги кузатув бемор болани даволаб бориш схемасининг қайси бўлимида муҳокама қилинади?
БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасининг «Давони белгиланг» устунчасидаги баъзи касалликлар хусусида кейинги кузатув учун қачон келиш кераклигини онага тушунтириб беришга оид йўл-йўриқлар кўрсатилган. МАСЛАҲАТ БЕРИНГ схемасининг «Яна қачон келиш керак» деган рамкасида кейинги ташрифлар графиги қисқача баёни берилган.
Ҳар бир кейинги ташрифни ўтказиш юзасидан махсус йўл-йўриқлар БОЛАНИ ДАВОЛАНГ схемасининг «Kейинги кузатувни амалга оширинг» бўлимида келтирилган. Унинг ҳар бир қисмида болага қай тариқа баҳо бериш ва даво қилиш тушунтириб берилади. Давони олиб боришга доир йўл-йўриқлар БОЛАНИ ДАВОЛАНГ схемасида келтирилган.
Kейинги кузатув учун <тиббий муассасага яна келган бола хусусида нималар қилиш керак:
Ҳар галдагидек, боланинг муаммолари тўғрисида онасидан сўраб-суриштириб кўринг. Мазкур касаллик юзасидан бола илгари ҳам келганми ёки энди биринчи марта келишими, шуни билиб олишингиз керак. Унинг бу ташрифи биринчи ёки такрорийлигини аниқлашнинг усули Сиз ишлаб турган тиббий муассасада беморларни ҳисобга олиш қай тариқа юритилишига ва беморнинг нима учун ёрдам сўраб келганини тиббий ходим қандай билиб олишига боғлиқ.
Масалан, она Сизга ёки бошқа тиббий ходимга “аниқ бир муаммо юзасидан тиббий муассасага яна келишимни илтимос қилишган эди” деб айтиши мумкин. Сиз ишлаб турган муассасада оналарга шу муассасага яна қачон келиш кераклиги кўрсатиб қўйилган эсдалик хати бериладиган бўлса, ўша хатни кўрсатишни онадан илтимос қилинг. Сиз ишлаб турган тиббий муассасада ҳар бир бемор учун касаллик тарихи очиладиган бўлса, у ҳолда Сиз мазкур боланинг бир неча кун илгари худди шу касаллик юзасидан текшириб кўрилганини билиб оласиз.
Болани тиббий муассасага кейинги кузатув учун олиб келишганини билиб олганингиздан сўнг болада янги муаммолар пайдо бўлганми ёки йўқми, онасидан сўраб, суриштириб кўринг. Масалан, пневмония маҳалида болани кейинги кузатув учун олиб келишган, лекин унда яна ич кетар (диарея) ҳам бошланиб қолган, демак, бу болада янги муаммо пайдо бўлган. Бундай боланинг аҳволини тўла-тўкис текшириб кўриш зарур бўлади. Умумий хавф белгилари бор-йўқлигини текшириб кўринг, барча асосий симптомларни баҳоланг. Боладаги диарея (янги муаммо)ни, худди биринчи ташриф вақтидагидек, таснифлаб, даволанг. Пневмонияга такрор марта баҳо беринг ва схеманинг кейинги кузатув қисмига мувофиқ даво қилинг.
Болада янги муаммо бўлмаса, схемадан боланинг олдинги таснифига мувофиқ келадиган кейинги кузатув рамкасини топинг. Сўнгра схеманинг шу қисмида – рамкада келтирилган йўл-йўриқларга амал қилинг.
Схеманинг кейинги кузатув рамкасидаги йўл-йўриқларга мувофиқ, боланинг аҳволига баҳо беринг. Сизга, БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасида баён этилганидек, асосий симптомни баҳолаш керак бўлар, балки. Сизга қўшимча белгиларни ҳам баҳолаш керак бўлар, балки.
Эслатма: Асосий симптомни таснифлаш учун тасниф жадвалидан фойдаланманг. БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасида “Таснифланг” ва “Давони белгиланг” устунчаларини ўтказиб юборинг. Бу – болага фойдаси йўқ такрорий даво турларини буюришдан эҳтиёт бўлиш учун имкон беради. Битта истисно бор: болада қандай бўлмасин бирор турдаги диарея бўлса, Сиз диареяни худди биринчи ташриф вақтидагидек таснифлашингиз ва даволашингиз керак.
· Тўғри келадиган давони танлаш учун боладаги белгилар тўғрисидаги маълумотдан фойдаланинг.
- Даволаш ишини олиб боринг.
Йўталаётган ёки ичи кетаётган бола аҳволи 5 кундан кейин ҳам яхшиланмагани учун онаси унияна тиббий муассасага олиб келган бўлса (аввалги сафаркелганида бу болада дизентерия ёки чўзилувчан диарея ҳодисаси бўлмаган), уни тўла-тўкис текшириб, аҳволини бахоланг. |
Буюрилган даво кўнгилдагидек кор қилмайдиган сурункали касалликлари бор болаларнинг баъзилари тиббий муассасага неча марталаб такрор-такрор келаверади. Масалан, ОИТС (СПИД) билан касалланган баъзи болаларда чўзилувчан диарея ёки қайталанаверадиган пневмония ҳоллари бўлиши мумкин. ОИТС билан оғриган болалар организми пневмония давосидан дурустроқ даво тополмаслиги ва шунинг учун уларда йўлдош инфекциялар бошланиши мумкин. Бундай болалар, агар уларнинг аҳволи яхшиланмаса, касалхонага юборилиши керак. ОИТС касаллигининг дастлабки босқичидаги болалар бу вирус билан касалланмаган болалардан деярли клиник жиҳатдан фарқ қилмайди. Бундай болалар пневмония билан оғриб қолса, уларни стандарт даво усуллари билан даволаш мумкин.
Муҳими: Kейинги кузатув учун олиб келинган болада бир нечта касаллик бўлсаю, аҳволи яхшиланавермаса, бу БОЛАНИ KАСАЛХОНАГА ЮБОРИНГ. Агар Сиз боланинг аҳволидан хавотирланаётган бўлсангиз, ёхуд болага қандай ёрдам беришни билмасангиз, мана шундай ҳолларда ҳам болани касалхонага юборишингиз керак. Даводан кейин боланинг аҳволи яхшиланмаган бўлса, бу болада схемада кўрсатилмаган қандайдир бошқа бирор касаллик бўлиши мумкин. Бундай бола бошқача давога муҳтож бўлиши мумкин.
Эсингизда бўлсин:
Болада қандайдир янги бир муаммо бўлса,
уни худди биринчи ташриф вақтидагидек текшириб
кўриб, аҳволини баҳолаб чиқишингиз керак!
28.1. Пневмонияда кейинги кузатувни ўтказиш
ПНЕВМОНИЯ билан оғриган бола кейинги кузатув учун 2 кундан сўнг яна тиббий муассасага келганида қуйидаги йўл-йўриқларга амал қилишингиз керак:
- Суриштириб кўринг:
- Боланинг нафас олиши секинлашдими?
- Иситмаси пасайдими?
- Иштаҳаси яхшиландими?
Даволаш:
· Болада кўкрак қафасининг тортилиши ёки ҳар қандай умумий хавф белгиси топиладиган бўлса (бола сув ича олмайдиган ёки эма олмайдиган, ҳар қандай овқат ёки сув ичганидан кейин қусадиган, шайтонлаш, летаргик ҳолатда ёки хушсиз бўлса), демак, боланинг аҳволи оғирлашиб қолган. Бу ҳолатдаги болани зудлик билан касалхонага жўнатиш зарур. Kасалликка антибактериал препарат билан даво қилинганидан кейин ҳам боланинг аҳволи ёмонлашиб қолгани учун уни касалхонага юбориш зарур бўлса, болани жўнатиш олдидан мускул орасига гентамицин ва ампициллинни юборинг.
· Боланинг нафаси тезлашган бўлсаю, танасининг ҳарорати билан иштаҳаси ўзгармаган бўлса, боланинг мускуллари орасига гентамицин ва ампициллинни юбориб, уни касалхонага жўнатинг. Болани касалхонага жўнатишдан аввал унинг сўнгги 2 кун давомида антибактериал дори воситасини олган ёки олмаганини онасидан сўраб кўринг.
a) Эҳтимол, бола бирор муаммо бўлганлигидан антибактериал дори воситасини олмагандир ёки уни жуда кам, ё бўлмаса, ҳаддан ташқари узоқ вақт оралатиб олгандир. Бу ҳолда мазкур болага худди шу дори воситасининг ўзини яна бир марта буюриб кўриш мумкин. Антибактериал дори воситасининг биринчи дозасини тиббий муассасада беринг. Препаратни қандай қилиб ва қачон бериш кераклигини онасига ўргатинг. Болани 2 кундан кейин яна тиббий муассасага олиб келишни онасидан илтимос қилинг.
b) Бола антибактериал дори воситасини олган бўлсаю, аҳволи яхшиланмаган бўлса, уни касалхонага юборинг.
· Пневмония билан оғриган болада сўнгги 3 ой давомида қизамиқ бўлган бўлса, уни касалхонага юборинг.
· Болада нафас ҳаракатларининг сони камайиб, танасининг ҳарорати пасайган (яъни иситмаси тушган ёки батамом барҳам топган) ва иштаҳаси яхшиланган бўлса, бу боланинг аҳволи яхшиланиб келаётган бўлади. Бола йўталиб туриши мумкин, лекин соғайиб келаётган болаларнинг кўпчилигида нафас ҳаракатларининг тезлашгани барҳам топиб кетади. Антибактериал препаратлар қабул қилишни бола 5 кундан кейин тўхтатиши кераклигини онасига тушунтиринг. 5 кунлик даво курсини батамом охирига етказиш муҳимлигини онасига яна бир карра уқдириб қўйинг.
28.2. Чўзилувчан диареяда кейинги кузатувни ўтказиш
ЧЎзилувчан диарея билан оғриган бола кейинги кузатув учун яна тиббий муассасага келганида қуйидаги йўл-йўриқларга амал қилинг:
Сўранг:
- Диарея тўхтадими?
- Бир кунда боланинг ичи неча марта суюқ келади?
Даволаш:
· Агар диарея тўхтамаган бўлса (боланинг ичи ҳали ҳам кунига 3 марта ва ундан кўпроқ суюқ бўлиб келаётган бўлса), боланинг аҳволига такроран тўла баҳо бериб чиқинг. Бунда, боланинг аҳволига БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасида баён этилганидек, тўла-тўкис баҳо бериб чиқиш керак бўлади. Дарҳол аҳамият беришни талаб қиладиган ҳамма муаммоларни ҳал қилинг, масалан, сувсизланишни аниқлаб олинг ва уларга даво қилинг. Kейин болани касалхонага юборинг.
· Агар диарея тўхтаган бўлса (боланинг ичи кунига 3 мартадан камроқ суюқ бўлиб келаётган бўлса), шу ёшдаги болаларни боқишга доир одатдаги тавсияларга мувофиқ болани овқатлантириб боришни ва 10-14 кунгача витаминлар, минералларни (цинк қўшиб) беришни онасига тайинланг. Бола тўғри овқатланмаётган бўлса, бу ҳолда Сиз болани боқиш юзасидан МАСЛАҲАТ БЕРИНГ схемасида келтирилган тавсияларни онага тушунтириб беришингиз керак.
28.3. Иситмада кейинги кузатувни ўтказиш
Kасаллиги ИСИТМА деб таснифланган болаларнинг ҳаммаси, агар иситма 2 кундан бери давом этаётган бўлса, кейинги кузатув учун тиббий муассасага яна келишлари керак. Иситма бола биринчи марта келганидан кейин ҳисоблаганда 2 кундан бери давом этаётган бўлса, бу – биринчи сафар келган пайтида симптомлари ҳали билинмай турган касаллик аломати бўлиши мумкин.
Боланинг биринчи ташрифи пайтида унда ҚИЗАМИҚ топилган бўлса, бу иситма қизамиқ туфайли бошланган бўлиши мумкин. Қизамиқ туфайли бошланган иситма жуда кўп ҳолларда бир неча кун давом этиб боради.
Kасаллиги ИСИТМА деб таснифланган болани такрор текшириб кўриш учун йўл-йўриқлар:
Агар иситма 2 кундан кўпроқ сақланиб қолса:
Боланинг аҳволини тўлиқ қайта баҳоланг → БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасига қаранг.
Иситманинг бошқа мумкин бўлган сабабларини баҳоланг.
Боланинг аҳволига БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасида баён этилганидек, такрорий марта тўла баҳо бериб чиқинг. Боланинг аҳволига такрор марта баҳо бериш вақтида иситманинг сабабини излаб кўринг: болада пневмония, менингит, қизамиқ, қулоқ ёки томоқ инфекцияси ёки дизентерия бўлиши мумкин. Шунингдек, болада иситмага сабаб бўла оладиган бошқа муаммолар: масалан, сил, сийдик йўллари инфекцияси, остеомиелит ёки абсцесс бор-йўқлигини ҳам аниқланг. Боланинг иситмасини таснифлаш учун БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ тасниф жадвалидан фойдаланманг. Бунинг ўрнига кейинги кўрув рамкасида келтирилган тегишли давони танланг. Агар Сиз иситманинг сабаби бошқа бўлиши мумкин, деб гумон қилаётган бўлсангиз, муаммога яна баҳо бериб кўринг ва зарур бўлса, ушбу муаммони даволашга оид ҳар қандай йўл-йўриқлардан фойдаланинг.
Даволаш:
· Болада ҳар қандай умумий хавф белгиси ёки энса мускулларининг ригидлиги бўлса, буни БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасидаги ЖУДА ОҒИР ФЕБРИЛ KАСАЛЛИK сингари даволанг. Бундай даво тўғри келадиган антибактериал препаратнинг биринчи дозаси билан, ҳарорати баланд бўлса парацетамол дозаларини беришни ўз ичига олади. Болани зудлик билан касалхонага юборинг.
· Бола антибактериал препаратни олаётган бўлсаю, лекин касаллиги оғирлашиб, иситмали жуда оғир касаллик даражасига етиб қолса, бу – шу болада мазкур антибактериал препарат кор қилмайдиган бактериал инфекция бўлиши мумкинлигини билдиради. Бундай ҳолатда боланинг мушаклари орасига гентамицин ва ампициллинни юборинг. Агар боланинг тез-тез қусаётгани, летаргик ҳолатда ёки беҳуш бўлиб ётгани, яъни суюқлик ича олмайдиган бўлгани учун унга оғиз орқали ичириладиган антибактериал препаратни бериб бўлмаса, мушаклари орасига гентамицин ва ампициллинни юборинг. Боланинг энса мускулларида ригидлик бўлганида ҳам мушаклари орасига гентамицин ва ампициллинни юборинг.
· Болада иситманинг бошқа ҳар қандай сабаблари бўлса, бунга ҳам даво қилинг. Масалан, қулоқ ёки томоқ инфекциясига даво қилинг ёки бошқа муаммоларга, масалан, сийдик йўллари инфекцияси ёки абсцессга даво қилиш учун болани касалхонага юборинг.
· Агар иситма 7 кун ёки бундан ортиқроқ вақт мобайнида ҳар куни давом этаверадиган бўлса, болани текшириш учун поликлинкага юборинг. Бундай болада тиф (терлама) инфекцияси ёки диагностика мақсадида қўшимча текшириб кўриш ва алоҳида даволашни талаб қиладиган бошқа оғир инфекция бўлиши мумкин. Агар болада иситманинг бошқа сабаблари бўлмаса, иситма барҳам топмаган тақдирда 2 кундан кейин яна келишни онага маслаҳат беринг.
28.4. Kўз ва оғизга асорат берган қизамиқда кейинги кузатувни ўтказиш
Kасаллиги KЎЗ ВА ОҒИЗГА АСОРАТ БЕРГАН ҚИЗАМИҚ деб таснифланган бола кейинги кузатув учун 2 кундан сўнг тиббий муассасага яна келганида қуйида кўрсатилган йўл-йўриқларга амал қилинг:
- Кўздан кечиринг, кўзларнинг қизариши ва йиринглашуви борми?
- Кўздан кечиринг, оғзида яралар борми?
- Оғзидан ҳид келяптими?
Kўз инфекциясига даво қилинг:
· Агар кўзларнинг йиринглашуви давом этаётган бўлса, боланинг онасидан унинг қандай даво қилганини тасвирлаб беришни илтимос қилинг. Агар онаси тетрациклин суртмали тюбикни ўзи билан олиб келган бўлса, даволаш учун бу суртма ишлатилган-ишлатилмаганини текшириб кўришингиз мумкин. Зарур давони она тўғри ўтказа олмаганига сабаб бўлган муаммолар бордир, балки. Масалан, у кунига уч марта кўзга дори қўя олмаган ёки суртма қўйишдан олдин кўзни юва олмаган, ё бўлмаса, бола қаршилик кўрсатгану, она дорини ишлата олмаган бўлиши мумкин.
· Kўз инфекциясига она 2 кун давомида тўғри даво қилган бўлсаю, кўзнинг йиринглашуви аввалгидек давом этаётган бўлса, болани касалхонага юборинг.
· Агар кўзнинг йиринглашуви тўхтаган, лекин кўзлар ҳали ҳам қизариб турган бўлса, давони давом эттиринг. Давонинг наф бераётганини онага тушунтиринг. Kўзларнинг қизариши батамом барҳам топиб кетгунича тўғри давони давом эттириб боришни унга маслаҳат беринг.
· Агар кўзларнинг йиринглашуви ва қизариши барҳам топган бўлса, давони тўхтатинг. Kўзга тўғри даво қилгани учун онани мақтаб қўйинг. Инфекция барҳам топиб кетганини унга тушунтиринг.
Оғиз яраларига даво <қилинг:
· Яралар ёмонлашиб қолган ёки оғиздан чирик ҳид келаётган бўлса, болани касалхонага юборинг. Оғиздаги яралар боланинг еб-ичишига халал бериши ва зўрайиб кетиши мумкин. Оғиздан жуда кучли чирик ҳид келиши оғир инфекциядан дарак бериши мумкин. Қизамиқда пайдо бўлган оғиз муаммолари, молочница ёки герпес (иситма чиқиб, лабларга учуқ тошишига сабаб бўладиган вирус) билан асоратланиши мумкин.
· Яралар ўзгаришсиз қолган ёки тузалиб келаётган бўлса, ярмига сув қўшиб суюлтирилган, яъни, хлоргексидин 0,05% сувли эритмаси еки генцианвиолет 0,25% эритмаси билан ҳаммаси бўлиб 5 кун даволашни давом эттиринг. Яраларни тузалди деб ҳисоблаган кунингиздан бошлаб яна 2 кун мобайнида даволанг.
Ўткир касаллик вақтида йўқотилган вазнни аслига келтириш ва озиқланишнинг бузилишини олдини олиш учун она болани тегишлича овқатлантириб боришни давом эттириши керак. Қайси пайтларда тиббий муассасага яна мурожаат қилиш лозимлигини ва болани ОНАГА МАСЛАҲАТ БЕРИНГ схемасида тасвирлангандек қилиб, қай тариқа овқатлантириш кераклигини онага тушунтириб беринг. Қизамиқ билан оғриган болаларда озиқланишнинг бузилиш эҳтимоли кўпроқ бўлганлигидан, бундай болаларни овқатлантиришга алоҳида аҳамият бериш кераклигини онага уқдиринг.
Қизамиқ билан оғриган болалар кейинги ойлар давомида яна касалланиб қолишга кўпроқ мойил бўлади, шунинг учун онанинг қандай белгилар пайдо бўлиб қолганида болани тиббий муассасага яна олиб келиш кераклигини билиб олиши жуда муҳим. Қизамиқ билан оғриган болалар асоратлар ёки янги муаммолар пайдо бўлишига анча мойил бўлади, чунки қизамиқ билан оғриб турганида ва ундан кейин организмнинг иммун тизими сусайиб қолади.
28.5. Стрептококкли фарингитда кейинги кузатувни ўтказиш
Kасаллиги СТРЕПТОКОККЛИ ФАРИНГИТ деб таснифланган бола тиббий муассасага 2 кундан сўнг кейинги кузатувга яна келганида қуйидаги йўл-йўриқларга амал қилинг:
Томоқ билан боғлиқ муаммоларни қайта баҳоланг → БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасига қаранг.
Боланинг ҳароратини ўлчанг.
Даволаш:
· Агар Сиз боланинг ича олмаётганини аниқласангиз, унда, эҳтимол, ҳалқум абсцесси ривожланган бўлиши мумкин. Юқори иситма (38,5°С ва юқори) ҳам оғир касалликнинг сабаби бўлиши мумкин. Ича олмаётган ва иситмаси юқори бўлган боланинг аҳволи оғирлашган, у зудлик билан касалхонага юборишга муҳтож. Болани касалхонага юборишдан олдин мушак орасига гентамицин ва ампициллин юборинг.
· Боланинг ҳарорати пасаймаган, томоғи ҳамон оғриб турган ёки ундаги ўзгаришлар сақланиб қолган бўлса, эҳтимол, Сиз буюрган даво самара бермаяпти. Бундай болани текшириш учун мутахассисга, поликлиникага юборинг.
· Боланинг ҳарорати пасайиб, томоқ оғриғи камайган бўлса, буюрган орал антибактериал препаратни ва томоқни юмшатувчи хавфсиз воситаларни ҳаммаси бўлиб 10 кун давомида бериб туринг.
· Боланинг ҳарорати пасаймаган, томоғи ҳамон оғриб турган ёки ундаги ўзгаришлар сақланиб қолган бўлса, эҳтимол, Сиз буюрган даво самара бермаяпти. Бундай болани текшириш учун мутахассисга, поликлиникага юборинг.
· Боланинг ҳарорати пасайиб, томоқ оғриғи камайган бўлса, буюрган орал антибактериал препаратни ва томоқни юмшатувчи хавфсиз воситаларни ҳаммаси бўлиб 10 кун давомида бериб туринг.
28.6. Қулоқ инфекциясида кейинги кузатувни ўтказиш
Kасаллиги ҚУЛОҚ ИНФЕKЦИЯСИ деб таснифланган бола 5 кундан сўнг кейинги кузатув учун тиббий муассасага яна келганида қуйида келтирилган йўл-йўриқларга амал қилинг:
Қулоқ билан боғлиқ муаммони қайта баҳоланг → БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасига қаранг.
Боланинг ҳароратини ўлчанг.
Даволаш:
Болани қайта кўрик вақтида қулоқлари орқасида оғриб-безиллаб турган шишни топган бўлсангиз, унда мастоидит бошланган бўлиши мумкин. Болада баланд иситма (қўлтиқ ости ҳарорати 38,5°C ва ундан юқори) кузатилса, унда оғир инфекция бўлиши мумкин. Қулоқнинг орқасида оғриқли шиши бўлган ёки ҳарорати юқори даражада иситмалаётган боланинг аҳволи ёмонлашган бўлади, уни касалхонага юбориш зарур. Касалхонага юборишдан олдин унга мушак орасига гентамицин ва ампициллинни юборинг.
Қулоқнинг ўткир инфекциясида даволаш:
· Агар боланинг қулоғида оғриқ ҳам, қулоқ ажралмалари ҳам бўлмаса, давони тўхтатинг.
· Қулоқ оғриғи ва ундан йиринг ажралиши давом этаётган бўлса, буюрилган антибактериал препарат (амоксициллин таблеткаси) билан яна қўшимча 5 кун давомида даволанг. Болага тайинланган орал антибактериал препаратни она қанчадан ва неча марта бераётганини назоратга олинг. Қулоқни пилик ёрдамида қуритишни давом эттиринг. Онадан бола билан яна 5 кундан сўнг қайта келишини илтимос қилинг: бунда боланинг аҳволи ўзгаришсиз қолган бўлса, ёки оғирлашганини аниқласангиз, болани мутахассисга юборинг.
Қулоқнинг сурункали инфекциясида даволаш:
· Онадан боланинг қулоғига офлоксацин ёки хинолон қаторига кирувчи левофлоксацин каби қулоқ томчиларини кунига неча марта ва қанчадан томизганини, қулоқни пилик ёрдамида қандай қуритганини кўрсатиб беришини илтимос қилинг.
· Агар боланинг қулоғида оғриқ ва оқаётган ажралмалар бўлмаса, тўғри бажарилган даво учун онани мақтанг. Антибактериал давонинг (офлоксацин ёки левофлоксацин каби қулоқ томчилари) 14 кунлик курсини тўлиқ тугатишни онага маслаҳат беринг. Онани даволашни давом эттиришга унданг.
· Боланинг қулоғидан йиринг ажралиши давом этса ва аҳволининг ёмонлашуви кузатилса, уни мутахассисга юборинг.
28.7. Болани овқатлантириш хусусида муаммолар бўлганида кейинги кузатувни ўтказиш
Овқатлантириш хусусида муаммоси бўлган бола кейинги кўрув учун 5 кундан сўнг тиббий муассасага яна келганида мана бу йўл-йўриқларга амал қилинг:
Боланинг овқатланишини МАСЛАҲАТ БЕРИНГ схемасининг устки қисмидаги саволлар ёрдамида такрор баҳолаб чиқинг.
Боланинг амбулатория картасидан, болани овқатлантириш хусусида биринчи ташриф вақтида топилган ҳамма муаммоларнинг тасвири ва олдинги тавсиялардан фойдаланинг. Онанинг тавсияларни қандай бажарганини ундан сўраб, билиб олинг. Масалан, сўнгги ташриф вақтида болани кўпроқ фаоллик билан овқатлантириш тавсия этилган бўлса, ҳар сафар овқат вақтида болани ким ва қандай қилиб овқатлантирганини тасвирлаб беришни онадан илтимос қилинг.
· Болани овқатлантириш хусусида янги аниқланган ёки сақланиб келаётган ҳар қандай муаммо юзасидан онага маслаҳат беринг. Болани овқатлантиришга тараддуд кўраётганида она бирор хилдаги муаммоларга дуч келган бўлса, ўша муаммоларни ҳал қилиш йўлларини у билан муҳокама қилиб кўринг. Масалан, болани кўпроқ фаоллик билан овқатлантириш кўпроқ вақтни бола билан ўтказишни талаб қиладиган бўлгани учун она бунга қийналадиган бўлса, овқат маҳалларини ўзгартириш йўлларини муҳокама қилиб кўринг.
· Боланинг оғирлиги ёшига нисбатан олганда кам бўлса, биринчи ташрифдан ҳисоблаганда 14 кундан кейин яна келишни онасидан илтимос қилинг. Бу сафарги ташриф вақтида тиббий ходим болани тортиб кўриб, вазнига вазн қўшилган-қўшилмаганини билади ва овқат маҳалларини ўзгартириш болага ёрдам берганми-йўқми, аниқлай олади.
Мисол:
Биринчи ташриф вақтида 2 ойлик гўдакнинг онаси ўз боласига кунига 2 – 3 марта шишачада бошқа сут беришини ва уни бир неча марта эмизишини айтди. Тиббий ходим болани кўпроқ ва узоқроқ эмизиб бориб, бошқа сут ёки овқат ҳажмини аста-секин камайтиришни, шунингдек шишачалар ўрнига пиёла ишлатишни онага маслаҳат берди.
Kейинги ташриф вақтида тиббий ходим онанинг болага ҳар куни неча мартадан бошқа овқатлар беришини, шунингдек кунига неча марта ва қанча вақтдан болани эмизиб туришини суриштириб кўрди. Она болага энди бошқа сутни кунига 1 марта бераётганини, лекин болани овқатлантириш учун фақат пиёладан фойдаланаётганини айтди. У 24 соат ичида болани 6 марта ва бундан кўра кўпроқ эмизар экан. Тиббий ходим онани мақтади, кейин у болага бошқа сут беришни батамом тўхтатиб, болани 24 соатда 8 марта ва бундан кўпроқ эмизиб туришни онадан илтимос қилди. Бу нарса болани овқатлантиришни анча ўзгартирадиган бўлгани учун тиббий ходим онадан тиббий муассасага яна келиб кетишни сўради. Мана шу ташриф вақтида тиббий ходим онанинг болани етарлича тез-тез эмизадими-йўқми, текшириб кўради ва бола боқишнинг тўғри йўли танлаб олинганига уни янада кўпроқ ишонтиради.
28.8. Камқонликда кейинги кузатувни ўтказиш
Қўлининг кафтлари ўртача оқарган бола кейинги кузатув учун 14 кундан кейин тиббий муассасага яна келганида мана бу йўл-йўриқларга амал қилинг:
· Болага бериш учун онага темир препаратларини беринг ва унга қўшимча миқдорда препарат олиш учун 14 кундан кейин яна келишни маслаҳат беринг.
· Она 2 ой давомида 14 кун оралаб тиббий муассасага яна келганида ҳар сафар унга темир препаратларини бериб туринг.
· Болада 2 ойдан кейин ҳам қўл кафтлари оқариб тураверадиган бўлса, уни текшириб кўриш учун касалхонага юборинг.
28.9. Kамвазнликда кейинги кузатувни ўтказиш
Kасаллиги KАМВАЗНЛИК деб таснифланган бола кейинги кузатув учун 14 кундан кейин тиббий муассасага яна келиши керак. Болада уни овқатлантириш хусусида муаммолар бўлса, у тиббий муассасага эртароқ келиши лозим.
Баъзи тиббий муассасаларда болани овқатлантириш юзасидан режа асосида маслаҳатлар уюштирилади ва озиқланишнинг бузилиши бор болалар тиббий муассасага кейинги кузатув учун ана шундай сеанслар вақтида яна келишлари керак. Махсус маслаҳатлар тиббий ходимга бола боқишдаги муаммоларни бир неча оналар билан муҳокама қилишга зарур вақт ажратиш ва болаларга тўғри келадиган озиқ-овқат маҳсулотларини мисол тариқасида намойиш этиш учун имкон беради.
KАМВАЗНЛИГИ БОР болаларни кейинги кузатув ўтказиш вақтида мана бу йўл-йўриқларга амал қилинг:
Боланинг аҳволини баҳолаш учун уни тортиб кўринг ва оғирлиги ёшига нисбатан ҳали ҳам камлигича турибдими-йўқми, аниқлаб олинг.
Шунингдек МАСЛАҲАТ БЕРИНГ схемасининг устки қисмидаги саволлар ёрдамида боланинг овқатланишини такрор марта баҳоланг.
Боланинг оғирлиги ёшига нисбатан энди кам бўлмаса, онасини мақтанг. Болани овқатлантириш юзасидан киритилган ўзгартиришлар самарали бўлиб чиқибди. Болани унинг ёшига қараб берилган тавсияларга мувофиқ овқатлантириб бораверишни онадан илтимос қилинг.
Боланинг оғирлиги ёшига нисбатан илгаридагидек ҳали ҳам етишмайдиган бўлса, бола боқиш хусусида аниқланган ҳамма муаммолар юзасидан онага маслаҳат беринг. Айни вақтда болага унинг ёшига тўғри келадиган озиқ-овқат маҳсулотларини бериш ва уни етарлича тез-тез овқатлантириб туришни онага ўргатиш керак бўлади. Шу билан бирга, онага болани қандай қилиб фаоллик билан овқатлантириш кераклигини ҳам ўргатиш лозим. Онага маслаҳат бериш вақтида бола боқишга доир муаммоларни, ОНАГА МАСЛАҲАТ БЕРИНГ бўлимида тасвирланганидек, ечиш йўлларини кўрсатиш ҳам мумкин.
Болани бир ойдан кейин тиббий муассасага яна олиб келишни онасидан илтимос қилинг. Болани ҳар ойда кўздан кечириб туриш ва онаси уни тўғри боқаётган, бола мунтазам равишда вазнига вазн қўшиб бораётган ёки оғирлиги ёшига нисбатан энди кам бўлмай қолган бўлса, онасини мақташ жуда муҳим.
Боланинг оғирлиги камайишда давом этадиган бўлса ва уни боқишни қандай бўлмасин бирор тарзда ўзгартиришнинг иложиси бўлмаса, болани касалхонага ёки текширишга юборинг.
Истисно: Мабодо, Сиз боланинг овқатланиши яхшиланишига шубҳа қилсангиз, ёки бола вазн йўқота бошласа, болани касалхонага юборинг.
VII ҚИСМ. 2 ОЙГАЧА БЎЛГАН БЕМОР ГЎДАКНИ ОЛИБ БОРИШ
29 БОБ. 2 ОЙГАЧА БЎЛГАН БЕМОР ГЎДАКНИ БАҲОЛАШ ВА ТАСНИФЛАШ
Бу бобда Сиз 2 ойгача бўлган касал гўдакни олиб боришни билиб оласиз. Ушбу қисм Сиз ўрганиб чиққан 2 ойдан 5 ёшгача бўлган касал болани олиб бориш ўқиш жараёнига жуда ўхшаш. Бу жараённинг босқичлари битта схемада келтирилган:
- Баҳоланг
- Таснифланг
- Даволанг
· Онага маслаҳат беринг
· Kейинги кузатувни олиб боринг
Икки ойгача гўдаклар касалликларини таснифлашда шу тоифадаги болаларга хос бўлган алоҳида хусусиятларни ҳисобга олмоқ зарур. Чақалоқ бола ҳаётининг дастлабки кунларидан одатда туғруқ вақтида юзага келган муаммолар ёки махсус давони талаб қиладиган муаммолар туфайли касал бўлиб қолади. Уларда аксари, масалан, кам ҳаракатлик, иситма ёки тана ҳароратининг пастлиги сингари умумий белгиларгина бўлади, холос. Kўкрак қафасининг сал-сал ичга тортилиб туриши гўдакларда одатдаги ҳодиса бўлиб ҳисобланади, чунки уларда кўкрак қафасининг девори юмшоқ бўлади. Шу муносабат билан Сиз бемор гўдакларнинг аҳволига баҳо бериш, улардаги касалликни таснифлаш ва даволаш ишларига каттароқ ёшдаги болалардагидан кўра сал бошқачароқ ёндошишингиз керак.
Оғир бактериал инфекциялар бола хаётининг биринчи 2 ойлигида кўп учрайдиган жиддий касалликлар бўлиб ҳисобланади. Бундай инфекциялар айниқса туғилганда вазни кам бўлган гўдакларда учун катта хавф туғдиради. Оғир бактериал инфекция ривожланганда катта ёшдаги болаларга қараганда гўдакларда озиқланиш муаммолари, кам ҳаракатланиш, иситма ёки тана ҳарорати пасайиши, кўкрак қафаси тортилиши каби умумий симптомлар биринчи ўринга чиқади. Бунда шуни унутмаслик керакки, фақатгина кўкрак қафасининг пастки қисмини яққол тортилиши оғир касаллик белгиси бўлиб ҳисобланади. Кўкрак кафасининг енгил тортилиши эса норма бўлиб ҳисобланади, айниқса камвазнли болаларда, чунки уларнинг кўкрак қафаси юмшоқ бўлади.
Шу муносабат билан Сиз бемор гўдакларнинг аҳволига баҳо бериш, улардаги касалликни таснифлаш ва даволаш ишларига каттароқ ёшдаги болалардагидан кўра сал бошқачароқ ёндошишингиз керак. Гўдакларнинг аҳволига баҳо бериш, улардаги касалликни таснифлаш ва даволашнинг махсус белгилари KАСАЛ ГЎДАK схемасида санаб ўтилган.
ВИЧ инфекция кенг тарқалган ҳудудларда ишласангиз ёки онаси ВИЧ касаллигини билсангиз унда бу схема ва модулдан фойдаланманг. Бундай ҳолатларда алоҳида махсус ишлаб чиқилган қўлламаларга мурожат қилганингиз маъқул бўлади.
Унутманг ҳар қандай муаммоли 2 ойгача бўлган гўдакларда келтирилган тартибда текширинг.
· Ўта оғир касаллик ёки маҳаллий бактериал инфекция белгиларини излаб кўринг. Сўнгра, топилган белгиларга асосланиб гўдакнинг касаллигини таснифланг.
· Сариқлик борми, текширинг.
· Диарея тўғрисида сўраб кўринг. Гўдакда диарея бўлса, шу касалликка тааллуқли белгиларни баҳолаб чиқинг. Гўдакни сувсизланиш даражасига қараб таснифланг.
· Овқатланишга алоқадор муаммолар ва вазн камлиги бор-йўқлигини текшириб кўринг. Бу – болани эмизиб боқишнинг аҳволига баҳо беришни, ёшига нисбатан кам вазнлигини ва оғзи оқарганлигини аниқлашни ҳам ўз ичига олиши мумкин. Сўнгра боланинг овқатланишини таснифланг.
- Гўдакнинг эмланганлик ҳолатини текшириб кўринг.
- Бошқа муаммоларни баҳоланг.
30 БОБ. БЕМОР ГЎДАKДА ЎТА ОҒИР КАСАЛЛИК ЁКИ МА ҲАЛЛИЙ БАKТЕРИАЛ ИНФЕKЦИЯ ЭҲТИМОЛИНИ ИЗЛАШ
Аҳволни баҳолашнинг бу босқичи ҳар бир касал гўдакда бажарилиши керак. Бу босқичда Сиз бактериал инфекция, айниқса жиддий инфекция белгиларини излашингиз лозим. Гўдак бола, масалан, пневмония, сепсис ва менингит сингари жиддий бактериал инфекциялар билан осон касалланиши ва жуда тез нобуд бўлиши мумкин. ЎТА оғир касаллик белгилари шунингдек, гўдакда туғилиш пайтидаги оғир асфиксия ёки чала туғилишнинг асоратлари каби бошқа жиддий ҳолатлар борлигини аниқлашга имкон беради.
· Белгиларни схемада кўрсатилган тартибда баҳолаш ва бунда гўдакнинг тинч ҳолатда бўлишини кузатиб бориш муҳим. Асосий белгиларига баҳо бераётганингизда, яъни минутига неча марта нафас олишини санаётган, кўкрак қафасининг тортилиши ёки инқиллаб нафас олиш бор-йўқлигини аниқлаётган пайтингизда бола тинч ҳолатда бўлиши керак, ухлаб ётган бўлиши ҳам мумкин.
· Kейинги бир неча белгиларга баҳо бериш учун Сиз болани қўлга олиб, ечинтиришингиз ва бутун бадани терисини кўздан кечириб, танасининг ҳароратини ўлчаб кўришингиз керак. Бундай пайтда бола, аксари, уйғонади. Сўнгра боланинг ҳаракатларини кузатиб кўришингиз мумкин.
Гўдакнинг муаммолари ҳақида онадан сўраб кўринг
Бу муаммо бўйича биринчи ёки кейинги ташрифми, аниқланг.
- агар кейинги ташриф бўлса, гўдакни махсус тасвияляр бўйича олиб боришингиз керак.
- агар биринчи ташриф бўлса, қуйидагича олиб боришингиз керак:
30.1. Гўдакда ўта оғир касаллик ёки маҳаллий инфекция эҳтимолини баҳолаш.
Схема 15. Гўдакда ўта оғир касаллик ёки маҳаллий инфекция эҳтимолини баҳолаш схемаси.
ҲАММА гўдакларнинг онасидан боласининг муаммоларини сўранг ва, ЎТА ОҒИР КАСАЛЛИК ЁКИ МАҲАЛЛИЙ БАKТЕРИАЛ ИНФЕKЦИЯ ЭҲТИМОЛИНИ ИЗЛАБ KЎРИНГ |
|
Ўта оғир касаллик ёки маҳаллий бактериал инфекция эҳтимоли учун рангли кодланган жадвални қўллаб, боланинг касаллигини ТАСНИФЛАНГ |
Сўнг, гўдакда сариқликни текширинг, диареяни баҳоланг, овқатланиш муаммолари ёки камвазнлик борми, текширинг, эмлаш статусини ва бошқа муаммоларини аниқланг. |
СЎРАНГ:
· Болани овқатлантиришда қийинчиликлар кузатиляптими?
|
КЎЗДАН КЕЧИРИНГ, ЭШИТИБ КЎРИНГ, ҲИС ҚИЛИНГ:
· Минутдаги нафас сонини сананг. Агар нафас олиш сони минутига 60 тадан Гўдак тинч ҳолатда ошган бўлса, қайта сананг. бўлиши керак · Кўкрак қафасининг яққол тортилишини изланг. · Қўлтиқ ости ҳароратини ўлчанг? Ҳарорат кўтарилганми, пасайганми, пайпаслаб кўринг · Киндикни кўздан кечиринг. Қизариш ёки йирингли ажралмалар борми? · Теридаги йирингчаларни изланг. · Гўдакнинг ҳаракатларини кўздан кечиринг. Гўдак ухлаётган бўлса, онасидан уни уйғотишини илтимос қилинг. Агар гўдак ҳаракат қилмаса, секин таъсир кўрсатинг. · Таъсир кўрсатганда ҳаракат қиладими? · Таъсир кўрсаттишга қарамай ҳаракатсизми?
|
Қуйида гўдакни қандай баҳолаш кераклиги кўрсатилган:
СЎРАБ KЎРИНГ: Болани овқатлантиришда қийинчиликлар борми?
Онага бу саволни беринг. Онанинг берган ҳар бир маълумоти зарурдир. Туғилганидан эма олмаганлик сабаби чалалик ёки асфиксия асоратлари бўлиши мумкин. Дастлаб эмганда муаммолар бўлмаган, лекин ҳозир эма олмаган гўдакларда жиддий инфекциялар бўлиши мумкин. Бундай гўдаклар касалхонага юборилиши керак. Бундан ташқари, эмгандаги муаммолар қуйидаги ҳолатларда ҳам бўлиши мумкин: гўдакни жуда тез-тез ёки кам эмизилиши, она кўкраги учининг ёрилганлиги ёки яссилиги. Сиз бу ҳолатларни эмизиш жараёнида баҳолайсиз.
СЎРНГ: Гўдакда шайтонлаш кузатилганми?
Онага шу саволни бериб кўринг. Онадан буни сўраётганингизда она учун тушунарли сўзларни ишлатинг. Масалан, она шайтонлашдан кўра, талваса, тиришиш ёки қотиб қолиш сўзларини тушуниши мумкин. Шайтонлаш вақтида қўл оёқларинг тиришишлари ёки ритмик ҳаракат қилишлари кузатилиши мумкин. Гўдакнинг нафас олиши тўхташи ёки кўкариши мумкин. Тананинг аъзолари ритмик ҳаракат қилиши, масалан, оғизнинг тортилиши ёки кипригини тез-тез қоқиши кузатилиши мумкин. Гўдак хушини йўқотиши мумкин.
ҚАРАБ KЎРИНГ: Нафас ҳаракатларининг минутдаги сонини сананг. Нафас сони 60 ва ундан ошган бўлса, такрор санаб кўринг.
Бирмунча каттароқ болада қилганингиздек, гўдак нафасининг қанчалик тезлигини санаб кўринг. Гўдаклар бирмунча каттароқ болаларга қараганда, одатда тезроқ нафас олади. Соғлом гўдак нафас ҳаракатларининг сони минутига одатда 50 мартадан ортиқроқ бўлади. Демак, бир минутдаги 60 та нафас гўдакнинг нафаси тезлашган, деб белгилаш учун чегара бўлиб ҳисобланади.
Биринча марта санаб кўрганингизда нафас ҳаракатларининг сони 60 та ёки ундан ортиқроқ бўлиб чиқса, санашни такрорланг. Бу муҳим, чунки гўдакларда нафас тезлиги аксари ўзгариб туради. Гўдак бола нафасни баъзан бир неча секунд тўхтатиб туриши, кейин бир мунча вақт давомида тез-тез нафас олиши мумкин. Иккинча санаш натижаси ҳам минутига 60 марта ёки ундан кўп бўлиб чиқса, демак, гўдакнинг нафаси тезлашган бўлади.
Боланинг нафас ҳаракатларини кўкраги ёки қорнининг исталган жойига қараб туриб кузатинг. Боланинг кўйлагини кўтариб туришни онасидан илтимос қилинг. Бола йиғлай бошласа, саноқни бошлашдан олдин болани тинчитишни онасидан сўранг. Агар саноғингизнинг тўғрилигига ишончингиз комил бўлмаса (масалан, бола доимо қимирлайверса, кўкрагини кузатиб бориш қийин бўлган бўлса ёки у йиғлайверадиган бўлса), саноқни такрорланг. Тезлашган нафаснинг пастки чегараси боланинг ёшига боғлиқ. 2 ойдан 12 ойгача ёшдаги болаларда нафас ҳаракатларининг сони 12 ойдан 5 ёшгача болалардагига қараганда кўпроқ бўлади. Демак, тезлашган нафаснинг пастки чегараси 2 ойдан 12 ойгача ёшдаги болаларда 12 ойдан 5 ёшгача бўлган болалардагига қараганда юқорироқ бўлади.
Гўдакнинг нафас сонини хисобланг. Шунинг учун гўдакда санаб кўрилганида у минутига 60 марта ва бундан кўпроқ нафас олса, нафаси тезлашган деб ҳисобланади.
ИЗЛАНГ: Kўкрак қафасининг яққол тортилиши борми?
Kўкрак қафасининг тортилиш-тортилмаслигини бирмунча каттароқ болада қандай текшириб кўрадиган бўлсангиз, гўдак болада ҳам буни худди шундай текшириб, излаб кўринг. Лекин кўкрак қафасининг салгина тортилиши гўдак бола учун одатдаги ҳолдир, чунки гўдаклар кўкрак қафасининг девори юмшоқ бўлади. Кўкрак қафаси сезиларли даражада тортилганида анча чуқур тушади ва яхши билиниб туради. Kўкрак қафасининг сезиларли даражада тортилиши пневмония белгисидир ва у гўдак бола учун жиддий муаммо бўлиб ҳисобланади.
Агар кўкрак қафасининг тортилиши борлигига ишончингиз комил бўлмаса, яна қараб, такрор марта кўздан кечиринг. Агар боланинг танаси бели соҳасида букилиброқ турган бўлса, кўкрак қафаси пастки деворининг ҳаракатларини пайқаш қийинроқ бўлади. Онадан боланинг ҳолатини ўзгартириб, уни тиззада горизонтал ҳолда ётадиган қилиб тутишни илтимос қилинг. Бола НАФАС ОЛГАН пайтда кўкрак қафаси пастки деворининг ТОРТИЛИШИ бу сафар ҳам кўзингизга чалинмаса, демак, болада кўкрак қафасининг тортилиши йўқ.
Kўкрак қафасининг тортилиши яққол кўриниб турадиган ва доим сезиладиган бўлиши керак. Агар кўкрак қафасининг тортилиши бола фақат йиғлаётган ёки овқатланаётган маҳалдагина Сизга пайқаладиган бўлса, бу болада кўкрак қафасининг тортилиши йўқ.
Бола нафас олган пайтда қовурғалар орасидаги юмшоқ тўқималарнинг ўзигина тортиладиган бўлса (буни қовурғалар орасининг тортилиши ёки қовурғалараро «ретракция» дейилади), болада кўкрак қафасининг тортилиши йўқ. Мазкур ўринда кўкрак қафасининг тортилиши деганимиз, бу - кўкрак қафаси пастки деворининг тортилишидир.
Кўкрак кафасининг енгил тортилиши гўдак учун меъёр бўлиб, чунки уларнинг кўкрак кафаси девори юмшок. Кўкрак кафасининг кучли тортилиши жуда чукур ва яхши кўринарли. Кўкрак кафасининг кучли тортилиши пневмония белгиси ва гўдак учун бу жиддий муаммо бўлиб хисобланади.
Қўлтиқ ости ҳароратини ўлчанг (ёки ҳарорат кўтарилганми, пасайганми, пайпаслаб кўринг).
Иситма (қўлтиқ ости чуқурчасидан ўлчанган ҳароратнинг 37,5°С даражадан ёки тўғри ичакдан ўлчанган ҳароратнинг 38ºС даражадан юқори бўлиши) – бола ҳаётининг дастлабки икки ойи ичида одатдан ташқари ҳодисадир. Гўдак болада иситма бўлса, бу – унда жиддий бактериал инфекция борлигини билдириши мумкин. Бунинг устига иситма жиддий бактериал инфекциянинг бирдан-бир, ягона белгиси бўлиши ҳам мумкин. Гўдак боланинг организми инфекция бошланганига тана ҳароратининг (аксиляр ҳарорат) 35,5°С даражадан кўра пасайиши билан жавоб бериши ҳам мумкин.
Агар Сизда термометр бўлмаса, гўдак танасини ёки қўлтиқ ости чуқурчаси соҳасидан пайпаслаб кўриб, унинг қизиб тургани ёки одатдан ташқари совуб кетганини аниқланг.
Киндикни кўздан кечиринг: киндикнинг қизарган ва йиринг чиқаётган жойи борми?
Киндик одатда бир ҳафтадан сўнг тушади ва 15 кунларда битади. Kиндикнинг учи қизарган ёки киндикдан йиринг оқаётган бўлиши киндик инфекциясидан далолат беради. Сепсисни олдини олиш мақсадида киндик инфекцияси ўз вақтида аниқлаш ва даволаш лозим.
ИЗЛАНГ: терида йирингчалар борми?
Бадан терисини бошдан-оёқ кўриб чиқинг. Теридаги йирингчалар – бу қизариб турган доғлар ёки ичида йиринг бўладиган пустулалардир.
ҚАРАБ KЎРИНГ: гўдакнинг ҳаракатларини кузатинг, гўдак ўзи ҳаракат қилаяптими? Ёки унга текканда ҳаракат қилаяптими? Текканга қарамасдан ҳаракатсизми? Таъсир кўрсатганда ҳаракат қилиб, сўнгра тўхтайдими? Гўдак бутунлай ҳаракатсиз қоладими?
Гўдак болалар кўп вақтда аксари ухлаб ётади ва бу касаллик белгиси бўлиб ҳисобланмайди. Соғлом гўдак уйғоқлик вақтида ҳам онаси ва тиббий ходим гаплашаётган пайтда, бирмунча каттароқ боладан фарқ қилиб, одатда, уларга қарамайди.
Kўзини очмай (летаргик ҳолатда) ётган гўдак уйғонмайди, сергакланмайди ва одатдагича фаоллик кўрсатмайди. У карахт бўлиб ётиши ва қўзғатиб кўрилганидан кейин ҳам шундай ётавериши мумкин. Агар гўдакнинг аҳволига баҳо берилаётган вақтда у уйғонмайдиган бўлса, уни уйғотиб кўришни онасидан илтимос қилинг. Онаси гапирганида ёки болани оҳистагина силтаб кўрганида, ё бўлмаса, ўзингиз чапак чалиб кўрганингизда бола уйғонадими - йўқми, қараб кўринг. Уйғонганича ётаверадими-йўқми, кузатиб кўринг.
Беҳуш ётган гўдакни уйғотиб бўлмайди. У баданига бирор нарса текканини ҳам, келаётган товушларни ҳам сезмайди.
30.2. Барча бемор гўдакларни ўта оғир касаллик ва маҳаллий бактериал инфекция бўйича таснифлаш
Барча касал гўдакларни жиддий бактериал инфекция бўйича таснифланг. Гўдак боладаги белгиларни қуйида кўрсатилган белгилар билан солиштириб кўринг ва тўғри келадиган таснифни танлаб олинг. Гўдакда юқори қатордаги белгиларнинг бирортаси бўлса, ЎТА ОҒИР КАСАЛЛИК таснифини танланг. Агар гўдакда иккинчи қатордаги белигларнинг бирортаси бўлса, МАҲАЛЛИЙ БАКТЕРИАЛ ИНФЕКЦИЯ таснифини олади. Юқорида икки қатордаги белгиларнинг бирортаси ҳам бўлмаган гўдак бактериал инфекция бўйича ЎТА ОҒИР КАСАЛЛИК ЁКИ МАҲАЛЛИЙ ИНФЕКЦИЯ ЭҲТИМОЛИ КАМ таснифини олади.
Мисол. Ўта оғир касаллик ёки маҳаллий инфекцияни таснифлаш жадвали
БЕЛГИЛАР |
Таснифланг |
Даволанг (Касалхонага юборишдан олдинги шошилинч даволаш ажратиб кўрсатилган) |
Қуйидагилардан биттаси бўлса ҳам:
· Ҳаракат фақат қўзғатганда бор ёки қўзғатганда ҳам ҳаракати йўқ ёки
· Киндик атрофидаги қизариш 1 см дан ортиқ, шиш ва ҳидли йиринг бор |
ЎТА ОҒИР КАСАЛЛИК |
· Антибиотикнинг биринчи дозасини мускул орасига юборинг · Гипогликемиянинг олдини олинг · ЗУДЛИК билан касалхонага юборинг*
|
· Киндикда йирингли ажралма бор ёки киндик қизарган ёки
|
МАҲАЛЛИЙ БАКТЕРИАЛ ИНФЕКЦИЯ |
· Мос келадиган оғиз орқали бериладиган антибактериал препаратни беринг · Онага маҳаллий инфекцияни уй шароитида даволашни ўргатинг · Онага гўдакни уй шароитида парвариш қилиш бўйича маслаҳат беринг · Кейинги кузатув 2 кундан кейин |
· Ўта оғир касаллик ёки маҳаллий бактериал инфекция белгилари йўқ |
ЎТА ОҒИР КАСАЛЛИК ЁКИ МАҲАЛЛИЙ ИНФЕКЦИЯ ЭҲТИМОЛИ КАМ |
· Онага гўдакни уй шароитида парвариш қилиш бўйича маслаҳат беринг |
* Бу аксилляр ҳарорат кўрсаткичи. Ректал ҳарорат тахминан 0,5°С юқори.
Ўта оғир касаллик
Ана шундай таснифга хос белгилари бўлган болада ўлимга ҳам олиб бора оладиган оғир касаллик бўлиши мумкин ва у ўлим хавфини ошириши мумкин. Гўдакда вақтидан олдин туғилиш асоратлари, туғилгандаги камвазнлик ёки асфиксия ва пневмония, сепсис ёки менингит жиддий инфекция бўлиши мумкин. Бундай инфекцияларни гўдакда бир-биридан фарқ қилиш қийин. Гўдакни олиб боришда қабул қилинадиган биринчи қарори учун уларни фарқлашнинг ҳожати хам йўқ.
Гўдакда ЎТА ОҒИР КАСАЛЛИКка ишора қиладиган бирор белги бўлса, у зудлик билан касалхонага юборишга муҳтож бўлади. Уни касалхонага юборишдан олдин мускул орасига юбориладиган антибиотикнинг биринчи дозасини беринг. Гипогликемиянинг олдини олиш учун кўкрак сути ёрдамида, ёки унинг йўқлигида шакар аралаштирилган сув ёрдамида даволанг. Гўдак эма олмаётган ҳолатда кўкрак сутини назогастрал зонд орқали юборинг.
Гўдакни иссиқ тутиш тўғрисида онасига маслаҳат бериш жуда муҳим. Гўдак ўз тана ҳароратини бирдек сақлаб туриши қийин. Ҳарорат пасайиб кетишининг ўзи гўдакка ҳалокатли таъсир кўрсатиши мумкин.
Маҳаллий бактериал инфекция
Ана шундай тасниф берилган гўдакларда киндик инфекцияси ёки тери инфекцияси бўлади. Бунинг давоси-тегишли антибактериал препаратларни 5 кун мобайнида ичириб туришни буюришдир. Она маҳаллий инфекцияга уйда ҳам даво қилиши ва гўдакни парваришлаб бориши керак. Kейинги текширув учун ва боланинг аҳволи яхшиланаётганини тасдиқлаб олиш учун 2 кундан сўнг у тиббий муассасага яна келиши керак. Бактериал инфекциялар гўдакларда тез зўрайиб кетиши мумкин.
Ўта оғир касаллик ёки маҳаллий инфекция эҳтимоли кам
Агар гўдак ҳолатини баҳолаш вақтида юқоридаги белгилар топилмаса, унинг ҳолати ЎТА ОҒИР КАСАЛЛИК ЁКИ МАҲАЛЛИЙ ИНФЕКЦИЯ ЭҲТИМОЛИ КАМ деб таснифланади. Онага гўдакни уйда парваришлаш ҳақида маслаҳат беринг.
31 БОБ. ГЎдакни сариқликка текшириШ
Сариқлик - бу тери ва шиллиқ қаватларнинг сарғайишидир. Кўп гўдакларда, айниқса ой кунига етмай туғилган гўдакларда (туғилгандаги вазни 2,5 кг дан паст бўлган ёки 37 ҳафтадан кичик бўлган чақалоқларда) сариқлик ҳафта мобайнида давом этиши мумкин. Бундай сариқлик одатда ҳаётининг 3-4-кунларида пайдо бўлиши мумкин. Бунинг сабаби гўдак жигарининг функцияси яхши етилмаганлиги ва ҳосил бўлган билирубинни организмдан тўлиқ чиқара олмаслиги бўлиши мумкин. Бу сариқлик ой кунига етилиб туғилган гўдакларда 2 ҳафталикда ва ой кунига етмай туғилган гўдакларда 3 ҳафталик ёшида қайтади. Бундай сариқлик даволанишни талаб қилмайди.
Биринчи кундан пайдо бўлган сариқлик асосида касаллик сабаблари бўлиши мумкин. Гўдакнинг қўл кафтлари ва оёқларидаги сезиларли сариқлик дарҳол даволашни талаб қилади. Даволанмаган гўдакларда сариқликни бош мияга таъсири кузатилиши мумкин. Агар вазни нормал туғилган гўдакларда сариқлик 2 ҳафта ёки ундан ортиқ, кичикроқ гўдакларда 3 ҳафта ва ундан ортиқ кузатилса, бундай сариқликни чуқурроқ текшириш зарур.
31.1. Сариқликни баҳолаш ва таснифлаш
Ҳар бир гўдакни сариқликка текширинг. Сариқликка текширишни табиий ёруғликда ўтказиш зарур. Сариқликни текшириш учун бармоғингиз билан гўдакнинг пешана терисини босиб кўринг. Агар сарғайиш бўлса, демак, гўдакда сариқлик бор. Сариқликнинг оғирлигини баҳолаш учун унинг жойлашганини Крамер шкаласи ёрдамида баҳолаш керак.
Расм 1. Крамер шкаласи бўйича сариқликни баҳолаш.
Схема 16. Гўдакда сариқликни баҳолаш схемаси.
Мисол. Сариқликни таснифлаш жадвали.
БЕЛГИЛАР |
Таснифланг |
Даволанг (Касалхонага юборишдан олдинги шошилинч даволаш ажратиб кўрсатилган) |
· Ҳар қандай сариқлик, агар ёши 24 соатдан кам бўлса, ёки · Ёшидан қатъий назар, кафтлар ва оёқ тагларидаги сариқлик |
О ҒИР САРҒАЙИШ |
· Гипогликемиянинг олдини олинг · ЗУДЛИК билан касалхонага юборинг
|
· Ёши 24 соатдан ўтганда пайдо бўлган сариқлик ВА · Кафтларда ва оёқ тагларида сариқлик йўқ |
САРҒАЙИШ |
· Гўдакни уй шароитида парвариш қилиш бўйича онага маслаҳат беринг · Агар кафт ва оёқ тагларида сариқлик пайдо бўлса, дарҳол қайта мурожаат қилиш кераклигини онага тушунтиринг · Агар гўдакнинг ёши 14 кундан ортиқ бўлса, текшириш учун касалхонага юборинг
|
|
САРҒАЙИШ ЙЎҚ |
|
Ҳаётнинг биринчи 24 соатида гўдакдаги пайдо бўлган сариқликни оғир сарҒАЙИШ деб таснифлаш керак. Қўл кафти ва товонида пайдо бўлган сариқлик ҳам оғир сарҒАЙИШ деб таснифланади.
24 соатдан кейин пайдо бўлган ва қўл кафтлари ва товонларида сарғайиш аломатлари бўлмаса, сарҒАЙИШ деб таснифланади.
Агар гўдак ёши 14 кундан юқори бўлиб, сарҒАЙИШ таснифи бўлса, касалхонага баҳолашга юборилади.
Агар гўдакда сарғайиш аломатлари бўлмаса, сарҒАЙИШ йЎқ деб таснифланади.
32 БОБ. ГЎДАКДА ДИАРЕЯНИ БАҲОЛАШ ВА ТАСНИФЛАШ
Она боласида ичкетар бўлиб қолди, деб айтадиган бўлса, диареяни баҳоланг ва таснифланг. Эмизиб боқиладиган бола ичининг одатдагича тез-тез ёки суюқ бўлиб келиб туриши диарея эмас. Эмизиб боқиладиган боланинг ахлати одатдагидан кўра суюқ ёки тез-тез келаётганига қараб диареяни билиб олиши мумкин. Бундай баҳолаш бир қадар каттароқ ёшдаги болалар диареясини баҳолашга ўхшайди, фарқи фақат шуки, чанқоқлик белгиси баҳоланмайди. Сабаби, гўдакларда чанқоқликни очликдан фарқ қилиб бўлмайди.
32.1. Гўдакда диареяни баҳолаш
Схема 17. Гўдакда диареяни баҳолаш схемаси.
32.2. Гўдакда диареяни таснифлаш
Диарея катта ёшли болада қандай таснифланса, гўдак болада ҳам худди шундай таснифланади. Гўдакдаги белгиларни қуйида санаб ўтилган белгилар билан солиштириб кўринг ва сувсизланиш даражасига оид бир таснифни танланг.
Мисол. Сувсизланишни таснифлаш жадвали.
БЕЛГИЛАР |
Тасниф |
Даволаш (Касалхонага юборишдан олдинги шошилинч даволаш ажратиб кўрсатилган) |
Қуйидаги белгилардан иккитаси бўлса: · Фақат таъсир кўрсатганда ҳаракат қилади ёки таъсир кўрсатишга қарамай ҳаракатсиз · Кўзлари киртайган · Тери бурмаси жуда секин текисланади |
ОҒИР СУВСИЗЛАНИШ |
Агар гўдакда бошқа оғир таснифлар бўлмаса: · Оғир сувсизланишни даволаш учун В режадан фойдаланинг ЁКИ Агар гўдакда бошқа оғир таснифлар бўлса:
|
Қуйидаги белгилардан иккитаси бўлса:
· Тери бурмаси секин текисланади |
ЎРТАЧА СУВСИЗЛАНИШ |
· Ўртача сувсизланишда кўкрак сути билан боқишни давом эттиринг ва суюқлик беринг (Б режа)
o ЗУДЛИК билан гўдакни онаси билан касалхонага юборинг.< |