Буйруқ №391. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида “Туғилганлик ва ўлимни (шу жумладан, перинатал ўлим) электрон рўйхатга олиш” ахборот тизимини жорий этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида “Туғилганлик ва ўлимни (шу жумладан, перинатал ўлим) электрон рўйхатга олиш” ахборот тизимини жорий этиш тўғрисида
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ички идоралараро “Ягона тиббий карта” автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш ва жорий этиш доирасида амалга оширилаётган “Туғилганлик ва ўлимни (шу жумладан, перинатал ўлимни) электрон рўйхатга олиш” автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - ТваЎЭРО ААТ)ни тадбиқ этиш мақсадида
БУЮРАМАН:
1. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ДПЁТББ (А.М.Ҳусанов), ОваБМҚББ (Д.Р.Хасанова), СЭНББ (Д.А.Турсунова) бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарларига:
2015 йилнинг 20 октябрига қадар даволаш-профилактика муассасаларида туғилганлик ва ўлим ҳолатларини кундалик тартибда “Туғилганлик ва ўлим (шу жумладан, перинатал ўлимни) тўғрисидаги қоғозли маълумотнома шаклларини ҳисобга олиш ва тўлдиришга масъул бўлган тиббий ходимларга маълумотларни кундалик тартибда “Туғилганлик ва ўлимни (шу жумладан, перинатал ўлимни) электрон рўйхатга олиш” тизимига киритиш масъулиятини ички буйруқ асосида юклатиш;
2015 йилнинг 30 октябрига қадар электрон тизимда ишлаш учун тасдиқланган ходимлар рўйхатини тегишли ҳужжатлар (тўлдирилган шакллар) ва қабул қилинган ички буйруқлар нусхалари билан бирга жамлаб, “UzMedInfo” марказига тақдим этилишини таъминлаш;
2015 йилнинг 30 октябрига қадар барча муассасаларнинг ТваЎЭРО ААТга уланишини ва 2015 йил 1 ноябрдан бошлаб ҳар куни “Туғилганлик ва ўлимни (шу жумладан, перинатал ўлимни) электрон рўйхатга олиш” тизимига маълумотларнинг киритиб боришларини таъминлаш;
2015 йилнинг 15 декабрига қадар жорий йилнинг 1 январидан бошлаб туғилганлик ва ўлим (шу жумладан, перинатал ўлим) ҳолатлари тўғрисидаги барча маълумотномаларни ТваЎЭРО ААТга киритилиши таъминлаш ва бундан кейинги келиб тушаётган маълумотларни кундалик тўлдириб боришни йўлга қўйиш;
маълумотнома тақдим қилувчи муассасада маълумотнома беришга масъул ходим янги тайинланса ёки лавозимдан озод этилса “UzMedInfo” марказига тегишли ўзгаришлар ҳақидаги маълумотларни буйруқ чиқарилган кундан кейинги бир сутка давомида етказишни таъминлаш топширилсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарларига:
Маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари билан келишган ҳолда 2016 йил ва кейинги йиллар харажатлар сметасида муассасаларда ахборот-коммуникацион технологияларни тадбиқ этиш бўйича пул маблағлари ажратилишини кўзда тутсин;
2016 йилнинг декабрига қадар барча муассасаларни (туман даражасигача) оптик толали алоқа линиялари орқали ҳимояланган ахборот узатиш тармоқларига улаш чораларини кўрсин.
3. “UzMedInfo” маркази (М.В.Боймуҳамедов)га:
ТваЎЭРО ААТдаги жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотларини қайта ишлаш борасида ахборот хавфсизлигининг барча талабларига қатъий амал қилинишини таъминлаш;
ҳар бир ҳудуд кесимида кўрсатилган маълумотларни киритиш юзасидан ҳар ойлик мониторинг ва таҳлилни амалга оширишни ва бу маълумотларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли масъул бошқармаларига юборишни таъминлаш;
ТваЎЭРО ААТ фойдаланувчилари учун ўқув курслари, семинарлар ва тренинглар, шунингдек техник кўмакни ташкил этишни таъминлаш;
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ўринбосарларига электрон маълумотномаларни ва хабарномаларни ТваЎЭРО ААТ маълумотлар базаларини ДПМлари ходимлари томонидан тўлдириш натижалари бўйича ҳафталик ҳисобот берсин;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказ томонидан берилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот тизимларига тааллуқли бўлган электрон рақамли имзони (ЭРИ)
“е-калит” ва калитлар сертификатларини бошқариш (генерация қилиш, бериш, тўхтатиш ва бекор қилиш) масъулияти юклатилсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари мазкур буйруқ орқали уларга юклатилган вазифаларнинг ижроси юзасидан шахсий жавобгарлиги белгилаб кўйилсин.
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров ва вазир ўринбосарлари С.Саидалиев, Л.Тўйчиев, Ш.Тиллаевлар зиммаларига юклатилсин.
Вазир А.Алимов