Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармасининг Педиатрия, Акушерлик ва Гинекология Кенгаши ҳақида Низом
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари
А.И.Камилов
18 август 2009
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармасининг Педиатрия, Акушерлик ва Гинекология Кенгаши ҳақида
НИЗОМ
- Умумий қоидалар
- Кенгаш ишини ташкил этиш
- Кенгашга масалаларни киритиш тартиби
- Кенгаш Мажлисига тайёргарлик куриш
- Кенгаш мажлисини ўтказиш тартиби
- Кенгаш Қарорлари ижросини таъминлаш ва назорат қилиш
- Кенгаш раисининг вақолатлари ва мажбуриятлари
- Кенгаш аъзоларининг ваколатлари ва Мажбуриятлари
- Кенгаш котибининг ваколатлари ва мажбуриятлари
- Якуний қоидалар
Умумий қоидалар
- Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармасининг Педиатрия, Акушерлик ва Гинекология – оналар ва болаларга даволаш-профилактика ёрдамини ташкил қилиш тизимининг олий йиғилиш органи хисобланади. Кенгаш Соглиқни сақлаш вазирлиги оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимидаги даволаш профилактика муассасалари фаолиятининг асосий масалаларини кўриш. Соғликни сақлаш вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ва даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарларининг, шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош мутачассисларининг маъризалари ва хисоботлари эшитади, ижро назорати каби масалаларни, вазирликнинг тизимидаги ташкилотлар ва даволаш-профилактика муассасалари фаолиятини текшириш натижалари ва шунингдек, ушбу Низомда белгиланган тартибга мувофиқ бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилиб, қарор қабул қилади.
- Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошкармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошкармалари, шунингдек, вазирлик тизимидаги ташкилотлар ва даволаш профилактика муассасаларнинг Педиатрия, Акушерлик ва Гинекология кенгаши ўз фаолиятини мазкур Низом талабларидан келиб чиқиб, ташкил этадилар.
- Кенгаш таркибига қуйидагилар киради: вазирнинг ўринбосари – Кенгаш раиси, кенгаш котиби, мансуб бўйича раиснинг ўринбосарлари, шунингдек вазирликнинг ва унинг тизимининг бошқа раҳбар ҳодимлари, Кенгаш аъзолари ва унинг сон таркиби Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ва тавсиясига биноан бўшатилади.
Кенгаш ишини ташкил этиш
- Кенгаш ўз фаолиятини:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва конунлари, Олий Мажлис палаталарининг Қарорлари, Президент Фармонлари, Қарорлари ва Фармоишлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Президент Фармонлари, Қарорлари ва Фармойишлари, Вазирлар Мақкамаси Қарорлари ва фармойишларини бажарилишини таъминлашга.
Соғлиқни сақлаш вазирлари ва Оналик ва болаликни муҳофаза килиш тизимига боғлик муҳум масалаларни кўриб чиқиш ва улар юзасидан таклифлар тайёрлаш, истиқболдаги вазифаларни белгилашга;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари тузилмасини такомиллаштириш, олдига қўйилган вазифаларни тўлик ва самарали бажарилишини таъминлашга йўналтиради. - Кенгашнинг иши Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва конунлари, Олий Мажлис палаталарининг Қарорлари, Президент Фармонлари, Қарорлари ва Фармоишлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари ва Фармойишларидаги , хамда соғлиқни сақлаш вазирларининг иш режалари ва ҳаракат дастурларидан келиб чикувчи вазифалар, шунингдек Кенгаш аъзолари, вазирлик марказий аппарити бошқарма бошлиқлари, тизим даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари томонидан киритилган таклифлар асосида ишлаб чиқилган тегишли иш режага мувофиқ ташкил этилади.
- Кенгаш иш режаси куйидагилардан келиб чиққан холда таййорланади:
Соғлиқни сақлаш вазирлари ва Оналик ва болаликни муҳофаза килиш тизимидаги даволаш-профилактика муасссалар фаолиятини объектив ва тизимли таҳлил қилиш;
Ислохотлар жараёнларида юзага келаётган камчиликлар ва муаммолар сабабларини урганиш;
Муаммоли жорий масалалар ва истиқболдаги вазифаларни хал этиш буйича пухта ишлаб чиқилган ва асосланган таклифлар тайёрлаш қамда бошқа масалалар. - Йиллик иш режа лойиҳаси ўтаётган йилнинг 1 декабрь кунига қадар ишлаб чиқилиб, Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади. Иш режага қзгартириш ва қўшимчалар киритиш Кенгаш раиси ва аъзоларининг розилиги билан амлга оширилади. Кенгаш котиби иш режаси Кенгаш аъзолари, тегишли таркибий тузилма ва масъул ходимларга ижро учун етказади, унда белгиланган тадбирларни ўз муддатида бажарилишини назорат килади.
- Кенгаш иш режасида кўрсатиб ўтилган топшириқларнинг ижроси назоратдан чиқариш Кенгаш раисига ахборот беради. Кенгаш иш раисининг рухсати асосида амалга оширилади.
- Кенгаш қарорлари ижро учун қабул килинади. Раис ўз қарорини муставил равишда амалга оширилади.
Кенгашга масалаларни киритиш тартиби
- Кенгашга масалалар йиллий режага Мовофик оналик ва болаликни муховаза килиш йуналиши буйича долзарб масалалар эса режадан ташкари киритилади.
Кенагашга куриб чикиш учун масалалар Кенгаш аъзолари вазирлик марказий аппарати боркарма бошликлари, даволаш-профилактика муассалар рахбарлари томонидан киритилади. - Кенгашга тайёрланган хужжвтлар аниқ ифодаланиши қонун хужжатларига мувофиқ келиши, куриб чикилаётган масалалар тахлилини ва холис баҳосини акс эттириши, ижрочилар олдига аниқ мақсад ва вазифалар қуйиши, уларни бажаришининг аниқ муддатларини белгили керак.
- Кенгаш йиғилишда кўриб чиқилиши учун тегишли қужжат лар лойиҳалари масъул ижрочи томонидан Кенгаш мажлисидан 10 кун олдин киритилади.
Кенгаш аъзолари ушбу хужжатлартни урганиб, ўз фикр ва мулохазалари, ўзгартиришлари билан бирга Кенгаш раисига мажлис белгиландан кундан 3 кун олдин киритади. - Кенгаш мажлиси бўйича хужжат лойиқалари тулик тайёрланмаганмаган ёки белгиланган тартибга риоя қилинмаган холда тузилган бўлса Кенгаш раиси томонидан лойиҳалаб қайта ишлаш учун қайтарилади. Шу хужжат лойиқаларини қайта ишлаш учун муддат белгиланмаган холларда, масъул ходимлар томонидан бир иш куни ичида қайта тайёрланиб, Кенгаш раисига такдим этилади.
- Агар Кенгашга маслаларни муайян сабабларга кура белгиланган муддатда тақдим қилиш имкони булмаса ёки масалани тайёрлаш учун масъул шахснинг фикрига кура, маскур масаланинг куриб чиқилишига зарурият йоқолган булса, бу ҳақда ёзма равишда кенгаш котибасига ахборот тақдим этилади.
- Кенгаш котибаси ижрочилар (тегишли таркибий тузилма рахбари ёки масъул ходимлар) камчиликлари учун қайтарилган, асосли сабабларга кўра тақдим этилмаган ва белгиланган муддатларда топширилмаган масалалар ҳақида Кенгаш раисига ахборот берадилар.
- Кенгашга тегишли масалалар бўйича хужжат лойихаларини ўз муддатида, сифатли тақдим этилишига хамда ундаги маълумотларнинг туғрилигига масъул таркибий тузулма рахбарлари ва улар фаолиятини мувофиқлаштирувчи, назорат қилувчи Кенгаш раиси ўрин босарлари шахсан жавобгардир.
- Кенгаш раиси томонидан кенгашга киритилган масалаларни ўрганиш, Кенгаш қарорлари ва лойиҳаси бошқа хужжатларни тайёрлаш, шунингдек, бу масалага алокадор илгари қабул килинган қарорлар ижросини текшириш мақсадида комиссия ва ишчи гуруҳлари тузилиши мумкин.
- Комиссия ёки ишчи гурух раҳбари комиссия ишчи гуриҳи фаолияти натижалари хақида Кенгаш мажисида ахборот беради.
Комиссия ва ишчи гуруҳ аъзолари Кенгаш мажлисида ўз фикрини бтлдиришга хақлидир.
Кенгаш Мажлисига тайёргарлик куриш
- Кенгаш мажлиси Кенгаш иш режасида белгиланган муддатларда ёки алохида холларда навбатдан ташқари ҳам чақирилиши мумкин. Кенгаш иш режасига асосан сайъёр кенгаш мажлиси худудларда утказилади.
- Кенгаш мажлисига оид қуйидаги хужжатлар иш режада масъул килиб бириктирилган Кенгаш аъзоси(лари) таркибий тизими(лар) ва кенгаш котиби томонидан тайёрланади:
Кенгаш мажлисининг кун таркиби;
Кенгаш мажлисида иштирок этувчилар руйхати:
Кенгаш мажлисида мухокамага куйилган масалалар юзасидан маълумотнома, маруза матни;
Кенгаш мажлиси баёни, Кенгаш қарор лойиҳалари;
Кенгаш раисининг курсатмасига кура бошкарув хужжати. - Кенгаш мажлисининг кун тартибида маъруза тартибида маъруза қиладиганлар рўйхати кўрсатилиши керак. Кенгаш раиси томонидан белгиданади. Зарурият бўлганида музокора учун сўзга чиқадиганлар рўйхати тузилади ва Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.
Ушбу хужжатлар тайёр бўлгач, уларни Кенгаш раисига киритиш учун Кенгаш котибаси тегишли бошкарма ва раис ўринбосари имзоси ҳамда хуқуқ саволларини муҳокама қилишда хуқуқшунос хулосаси билан тақдим этилади. - Кенгаш мажлисида иштирок этувчилар таркиби Кенгаш раиси билан келишилган холда тайёрланади. Ушбу таркибга фақат Кенгаш раисининг рухсати билан ўзгартириш киритилиши мумкин.
- Кенгаш мажлисида муҳокамага қўйилган масалалар юзасидан маълумотномада луйидагилар ифодаланиши талаб этилади.
Муаммонинг чукур ва ҳар томонлама таҳлили;
Муаммони ҳал қилиш бўйича илгари қабул қилинган қарорлар ва уларни амалга ошириш бўйича илгари қабул қилинган қарорлар ва уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар натижаси. - Кенгаш котибаси Кенгаш мажлиси учун тайёрланган хужжатлар лойихаларини кқпайтиришнт ва Кенгаш аъзоларига, шунингдек, тегишли таркибий тузилмалар ва масъул ходимларга етказилишини ташкил қилади.
- Кенгаш мажлиси бўйича тайёрланган хужжатлар билан Кенгаш аъзолари мажлис ўтказилиши белгиланган кундан камида 5 кун олдин таништирилиши лозим.
Кенгаш мажлиси ўтказилиши хакида унинг катнашчилари мажлис белгиланган кундан камида 3 кун олдин Кенгаш котибаси томонидан хабардор килинади. - Кенгаш мажлисига вазирлик марказий аппаратининг бошқарма бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, бошқа давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, илмий ходимлар ва мутахассислар таклиф килиниши мумкин.
Оммавий ахборот воситалари вакилларини таклиф қилиш Кенгаш раиси томонидан амалга оширилади. - Кенгаш котибаси Кенгаш мажлиси ўтказилиши учун белгиланган жойларги тайёрлайди, хавфсизлик қоидалари ва тозаликка риоя қилишини таъминлайди, шунингдек, Кенгаш мажлисига таклиф қилинганларни вазирлик биносига кириш-чиқишини ташкил қилади.
- Кенгаш котибаси Кенгаш мажлиси ўтказилиши учун белгиланган жойларини рўйхатдан ўтказади, натижаси хақида Кенгаш раисига ахборот беради.
Кенгаш мажлисини ўтказиш тартиби
- Кенгаши мажлиси раис томонидан тасдиқланган режага асосан ўтказилади.
Кенгаш мажлиси Кенгаш аъзоларининг ярмидан кўпи (3/2 қисми) иштирок этганда ваколатли хисобланади. - Кенгаш мажлисига раис, раис иш жойида бўлмаганда (Меҳнат таътили, хизмат сафари ва бошқа сабабларга кўра) раис топшириғи билан раис ўринбосарларидан бири раислик қилади.
- Кенгаш аъзолари Кенгаши мажлисларида шахсан қатнашишлари шарт ва ўз ваколатларини бошқа бировга тоширишлари мумкин эмас.
Кенгаш аъзосини Кенгаш мажлисида қатнашишдан озод қилишга Кенгаш раисининг рухсати билан йўл қўйилади. Бундай холатда Кенгаш аъзоси мухокамага қўйилган масалалар юзасидан ўз фикрини ёзма равишда тақдим этиш хуқуқига эга. - Масалаларни кўриб чиқиш кетма-кетлиги мажлис кун тартиби билан белгиланади. Кенгаш раиси белгиланган кетма-кетликни зарурат бўлганда ўзгартириши мумкин.
Умумий масалаларни кўриб чиқиш кун тартибида кўрсатилган масалаларнинг мухокамасидан сўнг амалга оширилади. - Кенгаш мажлисига таклиф қилинган шахслар ўзларига тааллуқли масалалар юзасилан мухокамада иштирок этадилар. Кенгаш мажлисида раислик этувчининг рухсати билан улар музокараларда иштирок этиши, мухокама қилинаётган масалалар ва тайёрланган хужжатлар лойихалари бўйича таклиф ва мулохазалар билдиришлари мумкин.
Маъруза ва музокарага сўзга чиқиш учун вақт кун тартибига қўйилган масалаларга қараб, мажлис бошланишидан олдин келишиб олинади.
Алохида холларда Кенгаш раисининг рухсати билан маруза ва музокара учун белгиланган вақт ўзгартирилиши мумкин. - овоз ёзиш ва стенография, видио ва фото тасвирга тушуриш вазифаси Кенгаш мажлисида раислик этувчининг рухсати билан Ахборот хизмати томонидан амалга оширилади.
- Мухокама қилинаётган ҳар бир масала юзасидан мажлисда иштирок этаётган Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан Қарор қабул қилинади. Кенгаш Қарори Кенгаш мажлиси баёнида акс эттирилади.
Кенгаш Қарорларини қабул қилишда овозлар тенг бўлиб қолганда, Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи хисобланади. Қабул қилинган Қарор билан рози бўлмаган Кенгаш аъзоси ўз фикринии ёзма равишда билдиришга ҳақли бўлиб, бу фикр Кенгаш баёнига илова қилинади.
Кенгаш Қарорлари ижросини таъминлаш ва назорат қилиш
- Кенгаш Қарорларининг бажарилиши мажбурий бўлиб, унда кўрсатилган топшириқлар белгиланган тартибда ҳаётга тадбиқ этилади. Барча рахбарлар уларни вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашга масъулдир.
- Кенгаш Қарорининг ижроси бўйича назорат Кенгаш котиби томонидан амалга оширилади.
Кенгаш раисининг вақолатлари ва мажбуриятлари
- Кенгаш раиси Кенгаш мажлиси ишини ташкил қилади, унга раислик қилади, Кенгаш азоларининг мажбуриятларини белгилаб бериб, уларга топшириқлар беради ва Кенгаш Қарорининг ижро этилишига умумий рахбарликни амалга оширади.
- Кенгаш мажлисида кўриладиган масалаларни кенг жамоатчилик билан мухокама ва унинг хал қилиниши учун зарурий шароитлар яратилишини таъминлайди.
- Кенгаш мажлиси фаолиятига ва Кенгаш Қарорининг қабул қилинишига шахсан жавобгар хисобланади.
Кенгаш мажлисида қабул қилинган қарорлар ва уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирига ахборот беради.
Давлат сири билан боғлиқ бўлган ёки бошқача махфий хисобланган масаланинг мухокама қилинишига оид ёпиқ тарздаг Даволаш Кенгаш мажлисларини ўтказиш тўғрисида Қарорлар қабул қилади. - Жойларга чиқиб ёки бошқа давлат органлари Кенгаш мажлис аъзолари билан ҳамкорликда Кенгаш мажлисларини ўзтказиш тўғрисидаги Қарорлар қабул қилади.
- Белгилангаен тартибда Кенгаш иш режасини тасдиқлайди ва ижроси юзасидан ахборот талаб қилади.
Кенгаш аъзоларининг ваколатлари ва Мажбуриятлари
- Кенгаш қарорларининг ижроси юзасидан умумлаштирилган материаллар ва Кенгаш мажлисида кўтарилган масала юзасидан маълумотлар билан танишади, марузачи ва музокарага сўзга чиққан шахсларга саволлар беради, мухокама қилинаётган масала юзасидан ўз фикрини билдиради, Даволаш Кенгаши мажлиси баёни ва қарори лойихаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритади, зарур холларда овоз бериш вақтида Даволаш Кенгаши мажлиси баёнининг ўзига ёки унга илова тариқасида зхи билдирган фикрларни киритилишини талаб қилади.
Масалани мухокама қилишда, овоз беришда тенг ҳуқуқларга эга, Даволаш Кенгаши мажлисини ўтказишни ташкил қилади, кўриб чиқилаётган масала бўйича материалларни тайёрлашда иштирок этади, Даволаш Кенгаши мажлиси қарорларини бажарилишини таъминлайди, унинг ижросини назорат қилади. - Хар бир Кенгаш мажлисларида шахсан иштирок этади ва узининг ваколатларини вакил орқали бошқа шахсларга юклаши мумкин эмас.
Кенгаш котибининг ваколатлари ва мажбуриятлари
- Кенгаш котиби лавозимига вазир ўринбосари тайинлайди ва бўшатади.
- Кенгаш мажлиси қатнашчиларининг рўйхати ва Кенгаш мажлиси баённомаси юритади. Кенгаш мажлисида билдирилган барча таклифларни Кенгаш мажлиси баёнида акс эттиради. Кенгаш қарорини ўз вақтида расмийлаштириш, кўпайтириш ва тегишли бошқарма ва раҳбарларга тарқатиш Кенгаш котибаси зиммасига юклатилади.
- Белгиланган тартибда Кенгаш қарорларининг ижросини бажарилиши назорат килишини ташкил қилади.
Якуний қоидалар
- Ушбу Низом талабларини бузган мутасадди раҳбарлар ва ходимлар белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортиладилар.