UZ RU

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария – эпидемиология Кенгаши тўғрисида Низом

Тасдиқлайман

Бош Давлат санитария врачи

C.C.Cаидалиев

“ 10” январь 2013 й.

РЕСПУБЛИКА САНИТАРИЯ – ЭПИДЕМИОЛОГИЯ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ

 

1.САИДАЛИЕВ С.С

Республика Бош Давлат санитария врачи, вазир ўринбосари, кенгаш раиси.

2.МУХАМЕДОВ К.К.

СЭНББ бошлиғи, раис ўринбосари.

3.АЛМАТОВ Б.И.

Республика ДСЭНМ бош врачи, раис ўринбосари.

4.ТУРСУНОВА Д.А.

Кенгаш котибаси

Аъзолар:

1.МИРАЗИМОВ Д.Б.

Даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи.

2.ИСМОИЛОВ С.И.

Оналик ва болаликни мухофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи.

3.МУСАБАЕВ Э.И.

Вирусология ИТИ директори.

4.МАДАМИНОВ М.М.

КУЎХЮКММ директори.

5.ШОУМАРОВ С.Б.

СГ ва КК ИТИ директори.

6.САИПОВ Ф.С.

ЭМ ва ЮК ИТИ директори.

7.АТАБЕКОВ Н.С.

Республика ОИТСга қарши кураш Маркази директори.

8.ЭРКАБОЕВ А.Р.

Тиббий Бирлашманинг санитария – эпидемиология хизмати бошлиғи (МСО)

9.БОЛТАХОЖАЕВ Ш.А.

Республика дезинфекция станцияси бошлиғи.


РЕСПУБЛИКА САНИТАРИЯ – ЭПИДЕМИОЛОГИЯ КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ

I. Умумий қоидалар.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология ҳайъати санитария-эпидемиология тизимининг Олий мажлис органи хисобланади ва ўз йиғилишларида Давлат санитария қонунининг бажарилиши, соғлиқни сақлашни ривожлантиришни ва вазирликнининг асосий масалаларини, корхоналар, муассасалар ва тизим ташкилотлари фаолиятини кадрларни танлаш ва жойларга жойлаштириш юзасидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини кўриб чиқади. санитария хизмати структур бўлимларининг рахбарларининг тармоқлар ва илмий текшириш институтлари рахбарларининг маърузаларини тинглайди.

Вазирлик ваколатига кирадиган асосий масалаларни кўриб чиқиб, улар юзасидан қарорлар қабул қилади. Вазирликнинг ўзига ҳам, вазирликка қарашли ташкилотлар ва муассаларга ҳам умумий рахбар қилишда қатнашади.

Кенгаш таркибига қуйидагилар киради; Бош Давлат санитария врачи, вазир ўринбосари – сан-эпид кенгаш раиси, мансаб бўйича вазир ўринбосарининг муовини, шунингдек Вазирликнинг ва унинг тизимининг бошқа рахбар ходимлари. Кенгаш аъзолари ва унинг сон таркибини Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи тасдиқлайди. Кенгаш аъзолари Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи томонидан бўшатилади.

Кенгаш қарори Бош Давлат санитария врачи, вазир ўринбосари буйруғи билан амалга оширилади. Бош Давлат санитария врачи билан кенгаш аъзолари ўртасида келишмовчилик пайдо бўлган холларда Бош Давлат санитария врачи ўзи мустақил равишда қарор қабул қилиб Вазирга шу келишмовчилик хақида хабар беради. Кенгаш аъзолари ҳам Ўзбекистон Республикаси СС Вазирига ўз фикирларини хабар қилиш мумкин. Кенгаш аъзолари қабул қилинган қарорлар учун юқори ташкилотлар олдида мсъул ҳисобланадилар ва уларнинг бажарилишини ташкил этишда қатнашадилар.

Республика соғлиқни сақлаш бошқармасидаги барча масалаларни мухокама қилишда ва қарорлар қабул қишда кенгаш хар бир аъзоси маълум бир вазифани бажариш учун масъул ҳисобланади. Бош Давлат санитария врачи вазирликнинг барча фаолиятига ва узининг муовинлари ўзларига топширилган ишлар учун жавоб берадилар, кенгашнинг бошқа аъзоларига қарши тизим бўлинмалари ишига жавоб берадилар.

Бир йилда бир марта Кўчма кенгаш йиғилиш ўтказилади, йиғилиш вилоятларда Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармалари, ДСЭНМ ва барча туманларнинг соғлиқни сақлаш бошқармалари ДСЭНМ рахбарлари ва таклиф этилганлар иштирокида ўтказилади, Кўчма кенгаш йиғилиш муддатлари аниқ курсатилган бўлиб, биргаликда қарор қабул қилади, қарорларда уларнибажариш учун масъул ходимлар кўрсатилади.

Кенгашнинг амалга ошираётган иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги назорат қилади.

Кенгаш қошида масъул котиб йиғилишни ўтказишни, техник хизмат ва тайёргарлик ишларини ташкил қилади. Кенгаш котиби вазифасига - Бош Давлат санитария врачи тайинлайди ва бўшатади. Масъул котиб олий  маълумотли врач бўлиши, иш стажи 5 йилдан кам бўлмаслиги керак.

II. Кенгаш ишини ташкил қилиш.

Вазирлик санитария – эпидемиология кенгашининг иши республика хукумати, ССВ ва бошқа йўл-йўриқ берадиган юқори идоралар ҳужжатларга асосланиб тузилган йилик режа асосида олиб борилади.

Режалаштириш лойихаси соғлиқни сақлаш вазирини, бўлим бошлиқлари фикрлари ва Санитария хизмати тизимидаги Марказлари, ИТИ таклифлари асосида тузилади, тегишли ҳужжатлар ва талабалар ҳисобга олиниб, мухокамага қўйилади. Саволлар мажмуаси СЭНББ бошлиғи томонидан тасдиқланади. Режалаштириш лойихасига ўзгартиришлар  ва қўйилган масала юзасидан фикирлар киритилиши мумкин.

Вазирлик тадбирларини ташкил қилиш кенгашнинг асосий режасига киради ва вазир буйруғи билан тасдқланади. Йиллик режа асосида квартал режалари тузилади ва уларга кенгаш райси билан келишилган қўшича саволлар киритилиши мумкин.

Кенгаш иш режасининг бажарилиши устидан вазир ўринбосари назорат қилади, иш режасининг бажарилиши эса хайъат котибига юкланади.

Режани тузишда кенгаш котиби йиғилиш учун кун тартибига режадаги ва режадан ташқари таклифларни киритилади. Кен тартибини  йиғилишдан бир неча кун олдин хайъат раисига кўрсатилади.

Кенгашнинг хар бир йиғилишига бир ёки бир нечта муҳим муоммоларни хал режа саволлар киришилиши шарт.

Кенгаш котиби иш режасининг якуний лойхасини тузиб, уни кенгаш аъзоларига ва бошқарма бошлиғига танишиш учун тақдим этилади. Сан-эпид кенгашининг иш режаси вазир буйруғи билан тасдиқланади.

Кенгаш йиғилиши учун ҳужжатлар кенгаш котибига йиғилишдан 10-15 кун олдин тақдим этилади. Бу ҳужжат 5-6 варақдан иборат маълумотнома, 2-3 варақдан кенгаш қарори лойиҳасидан иборат бўлади.

Бошқармаларнинг масъул шаҳслари ҳайхат йиғилишида қатнашиши шарт.

Кун тартиби ва йиғилиш учун ҳужжатларни кенгаш аъзоларига кенгаш йиғилишида танишиш учун тақдим этилади.

Агар саволларга тўла–тўкис тайёрланмаган бўлиб, берилган ҳужжатларнинг сифати паст ёки таклиф қилинган шаҳслар келмаган бўлса, кенгаш аъзоларининг фикри билан кун тартибидан олиб ташланади. Айбдор эса қаттиқ огоҳлантирилади.

III. Кенгаш ишининг регламенти.

Кенгаш йиғилиши кенгаш аъзоларининг ярмидан кўпи йиғилишда қатнашганда қонуний ҳисобланади. Кенгаш йиғилишида раис, кенгаш аъзоларидан ташқари асосий бошқарма бошлиқлари, ДСЭНМлари, ИТИ бошлиқлари, бажарилаётган ишларга жавобгар шаҳслар иштирок этиши керак. Вилоят иштирокчилари – вилоят ДСЭНМ бошлиқлари, Республика ИТИ директорлари қатнашишлари шарт.

Кенгаш йиғилиши хар бир чоракда 1 мротаба ўтказилиши режалаштирилади (чоршанба ва пайшанба кунлардан ташқари).

Маъруза муддати 10-20 дақиқадан ошмаслиги, минбардан сўзлаш вақти 3-5 дақиқадан ошмаслиги керак. Кенгаш раиси қисқартирилган холда кенгаш йиғилишининги мухакама натижасини таништириб ўтади.

Маъруза ва фикирлар алмашингандан сўнг лойиҳа қарорлари асосида кенгаш томонидан қарор кенгаш аъзолари кўпчилигининг фикри билан асосий ҳужжат қабул қилинади. Кенгаш аъзоларининг бирортасида алохида фикр туғилганда, бу фикр протоколга киритилади, лекин бу қарор қабул қилиниши ва бажарилишини тухтата олмайди.

Кенгаш қарори қисқа ва бажарувчиларга аниқ бўлиши, шунингдек бажарилиш вақти аниқ белгиланиши керак. Белгиланган тартибалар ва уларни ўз вақтида ўтқазилиши учун шаҳс кўрсатилиши керак. Кенгаш аъзолари қабул қилинган қарорларининг қандай қандай бажарилаётганлигини назорат қилади. Имзолар биринчи нусҳада намаён қилинади.

Кенгаш қарорининг ўз вақтида расмийлаштириш, уни кўпайтириш ва тегишли бошқармалар ва муассасаларга тарқатиш кенгаш котиби ва Рес.ДСЭНМнинг умумий бўлими бошлиғи зиммасига юкланади.

Йиғилиш протоколи кенгаш котиби томонидан олиб борилади.

Кенгаш қарори лойиҳасига киритилган ўзгартиришлар расмийлаштирилгандан сўнг кенгаш аъзолари ва раис томонидан имзоланади.