Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш Кенгаши ҳақида Низом
“Тасдиқлайман”
Соғлиқни сақлаш вазири
Ф.Г.Назиров
“08” 01. 2008 йил
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Даволаш Кенгаши ҳақида
НИЗОМ
I.Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш Кенгаши – ахолига даволаш-профилактик ёрдамини ташкил қилиш тизимининг олий йиғилиши органи ҳисобланади. Даволаш Кенгаши соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош мутахассисларининг маърузалари ва ҳисоботларини эшитади, хужжатларининг лойихаларини, вазирлик тизимидаги ташкилотлар ва даволаш профилактика муассасалари фаолиятини текшириш натижалари ва шунингдек ушбу Низомда белгиланган тартибга мувофиқ бошқа масалаларни ҳам мухокама қилиб, қарор қабул қилади.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шахар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари шунингдек вазирлик тизимидаги ташкилотлар ва даволаш-профилактика муассасаларининг Даволаш Кенгаши ўз фаолиятини мазкур Низом талабларидан келиб чиқиб ташкил этадилар.
3. Даволаш Кенгаши таркибига қуйидагилар киради: вазирнинг биринчи ўринбосари – Даволаш Кенгаши раиси, Даволаш Кенгаши котибаси, мансаб бўйича раиснинг ўринбосарлари, шунингдек вазирликнинг ва унинг тизимининг бошқа рахбар ходимлари. Кенгаш аъзолари ва унинг сон таркиби Даволаш Кенгаши раиси томонидан тасдиқланади ва тавсиясига биноан бўштилади.
II. Даволаш Кенгаши ишини ташкил этиш
4. Даволаш Кенгаши ўз фаолиятини:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг Қарорлари, Призидент фармонлари, Қарорлари ва фармоишлари, Вазирлар Махкамаси Қарорлари ва фармоишлварини бажарилишини таъминлашга;
Соғлиқни Сақлаш вазирлиги тизимига боғлиқ мухум масалаларни кўриб чиқиш ва улар юзасидан таклифлар тайёрлаш, истиқболдаги вазифаларни белгилашга;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари тузилмасини такомиллаштириш, улар олдига қўйилган вазифаларни тўлиқ ва самарали бажарилишини таъминлашга йўналтиради.
5. Даволаш Кенгаши иши Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг Қарорлари, Призидент фармонлари, Қарорлари ва фармоишлари, Вазирлар Махкамаси Қарорлари ва фармоишлварини ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг иш режалари ва ҳаракат дастурларидан келиб чиқувчи вазифалар, шунингдек, Даволаш Кенгаши аъзолари, вазирлик марказий аппарати бошқарма бошлиқлари, тизим даволаш профилактика муассасалари рахбарлари томонидан киритилган таклифлар асосида ишлаб чиқилган тегишли иш режага мувофиқ ташкил этилади.
6. Даволаш Кенгаши иш режаси қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда тайёрланади:
Соғлиқли сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш профилактика муассасалари фаолиятини объектив ва тизимли таҳлил қилиш;
Ислохотлар жараёнларида юзага келаётган камчиликлар ва муаммолар сабабларини ўрганиш;
Муаммоли жорий масалалар ва истиқболдаги вазифаларни хал этиш бўйича пухта ишлаб чиқилган ва асосланган таклифлар тайёрлаш ҳамда бошқа масалалар.
7. Йиллик иш режа лойихаси ўтаётган йилнинг 1 декабр кунига қадар ишлаб чиқилиб, Даволаш Кенгаши раиси томонидан тасдиқланади. Иш режага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Даволаш Кенгаши раиси ва аъзоларининг розилиги билан амалга оширилади. Даволаш Кенгаши котиби иш режани Даволаш Кенгаши аъзолари, тегишли таркибий тузилма ва масъул ходимларга ижро учун етказади, унда белгиланган тадбирларни ўз муддатида ва бажарилишини назорат қилади.
8. Даволаш Кенгаши иш режасида кўрсатиб ўтилган топшириқларнинг ижроси юзасидан Даволаш Кенгаши котиби Даволаш Кенгаши раисига ахборот беради. Даволаш Кенгаши иш режасида кўрсатиб ўтилган топшириқларнинг муддатини узайтириш, уларнинг ижросини назоратдан чиқариш Даволаш Кенгаши раисининг рухсати асосида амалга оширилади.
9. Даволаш Кенгаши Қарорлари ижро учун қабул қилинади. Раис билан Даволаш Кенгаши аъзолари ўртасида келишмовчилик юзасига келган тақдирда, раис ўз Қарорини мустақил равишда амалга оширилади.
III. Даволаш Кенгашига масалаларни киритиш тартиби
10. Даволаш Кенгашига масалалар йиллик режага мувофиқ, даволаш-профилактика йўналиши бўйича долзарб масалалар эса режадан ташқари киритилади.
Даволаш Кенгашида кўриб чиқиш учун масалалар Даволаш Кенгаши аъзолари, вазирлик марказий аппарати бошқарма бошлиқлари, даволвш профилактика муассасалари рахбарлари томонидан киритилади.
11. Даволаш Кенгашига тайёрланган хужжатлар аниқ ифодаланиши, Қонун хужжатларига мувофиқ келиши, кўриб чиқилаётган масаланинг пухта таҳлилини ва холис бахосини акс эттириши, ижрочилар олдига аниқ мақсад ва вазифалар қўйиши, уларни бажаришнинг аниқ муддатларини белгилаши керак.
12. Даволаш Кенгаши йиғилишида кўриб чиқилиши учун тегишли хужжатлар лойихалари масъул ижрочи томонидан Даволаш Кенгаши мажлиси ўтказилишидан 10 кундан олдин киритилади.
Даволаш Кенгаши аъзолари ушбу хужжатларни ўрганиб, ўз фикр ва мулохазалари, ўзгартиришлари билан бирга Даволаш Кенгаши раисига мажлис белгиланган кундан 3 кун олдин олдин киритади.
13. Даволаш Кенгаши мажлиси бўйича хужжат лойиҳалари тўлиқ тайёрланмаган ёки белгиланган тартибга риоя қилинмаган холда тузилган бўлса Даволаш Кенгаши раиси томонидан лойиҳалаб қайта ишлаш учун қайтарилади. Шу хужжат лойиҳаларини қайта ишлаш учун муддат белгиланмаган холларда, масъул ходимлар томонидан бир иш куни ичида қайта тайёрланиб, Даволаш Кенгаш раисига такдим этилади.
14. Агар Даволаш Кенгашига маслаларни муайян сабабларга кўра белгиланган муддатда тақдим қилиш имкони бўлмаса ёки масалани тайёрлаш учун масъул шахснинг фикрига кўра, маскур масаланинг кўриб чиқилишига зарурият йўқолган бўлса, бу ҳақда ёзма равишда кенгаш котибасига ахборот тақдим этилади.
15. Даволаш Кенгаши котибаси ижрочилар (тегишли таркибий тузилма рахбари ёки масъул ходимлар) камчиликлари учун қайтарилган, асосли сабабларга кўра тақдим этилмаган ва белгиланган муддатларда топширилмаган масалалар ҳақида Даволаш Кенгаши раисига ахборот берадилар.
16. Даволаш Кенгашига тегишли масалалар бўйича хужжат лойихаларини ўз муддатида, сифатли тақдим этилишига хамда ундаги маълумотларнинг туғрилигига масъул таркибий тузулма рахбарлари ва улар фаолиятини мувофиқлаштирувчи, назорат қилувчи Кенгаш раиси ўрин босарлари шахсан жавобгардир.
17. Даволаш Кенгаши раиси томонидан кенгашга киритилган масалаларни ўрганиш, Даволаш Кенгаши қарорлари ва лойиҳаси бошқа хужжатларни тайёрлаш, шунингдек, бу масалага алокадор илгари қабул килинган қарорлар ижросини текшириш мақсадида комиссия ва ишчи гуруҳлари тузилиши мумкин.
18. Комиссия ёки ишчи гурух раҳбари комиссия ишчи гуриҳи фаолияти натижалари хақида Даволаш Кенгаши мажисида ахборот беради.
Комиссия ва ишчи гуруҳ аъзолари Даволаш Кенгаши мажлисида ўз фикрини билдиришга хақлидир.
IV. Даволаш Кенгаши Мажлисига тайёргарлик кўриш
19. Даволаш Кенгаши мажлиси Даволаш Кенгаши иш режасида белгиланган муддатларда ёки алохида холларда навбатдан ташқари ҳам чақирилиши мумкин. Даволаш Кенгаши иш режасига асосан сайъёр кенгаш мажлиси худудларда ўтказилади.
20. Даволаш Кенгаши мажлисига оид қуйидаги хужжатлар иш режада масъул килиб бириктирилган Даволаш Кенгаши аъзоси(лари) таркибий тизими(лар) ва кенгаш котиби томонидан тайёрланади:
Даволаш Кенгаши мажлисининг кун таркиби;
Даволаш Кенгаши мажлисида иштирок этувчилар руйхати:
Даволаш Кенгаши мажлисида мухокамага куйилган масалалар юзасидан маълумотнома, маъруза матни;
Даволаш Кенгаши мажлиси баёни, Даволаш Кенгаши қарор лойиҳалари;
Даволаш Кенгаши раисининг кўрсатмасига кўра бошкарув хужжати.
21. Даволаш Кенгаши мажлисининг кун тартибида маъруза тартибида маъруза қиладиганлар рўйхати кўрсатилиши керак. Даволаш Кенгаши раиси томонидан белгиданади. Зарурият бўлганида музокора учун сўзга чиқадиганлар рўйхати тузилади ва Даволаш Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.
Ушбу хужжатлар тайёр бўлгач, уларни Даволаш Кенгаши раисига киритиш учун Даволаш Кенгаши котибаси тегишли бошкарма ва раис ўринбосари имзоси ҳамда хуқуқ саволларини муҳокама қилишда хуқуқшунос хулосаси билан тақдим этилади.
22. Даволаш Кенгаши мажлисида иштирок этувчилар таркиби Даволаш Кенгаши раиси билан келишилган холда тайёрланади. Ушбу таркибга фақат Даволаш Кенгаши раисининг рухсати билан ўзгартириш киритилиши мумкин.
23. Даволаш Кенгаши мажлисида муҳокамага қўйилган масалалар юзасидан маълумотномада қуйидагилар ифодаланиши талаб этилади.
Муаммонинг чукур ва ҳар томонлама таҳлили;
Муаммони ҳал қилиш бўйича илгари қабул қилинган қарорлар ва уларни амалга ошириш бўйича илгари қабул қилинган қарорлар ва уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар натижаси.
24. Даволаш Кенгаши котибаси Даволаш Кенгаши мажлиси учун тайёрланган хужжатлар лойихаларини кўпайтириш ва Даволаш Кенгаши аъзоларига, шунингдек, тегишли таркибий тузилмалар ва масъул ходимларга етказилишини ташкил қилади.
25. Даволаш Кенгаш мажлиси бўйича тайёрланган хужжатлар билан Даволаш Кенгаши аъзолари мажлис ўтказилиши белгиланган кундан камида 5 кун олдин таништирилиши лозим.
Даволаш Кенгаши мажлиси ўтказилиши хакида унинг катнашчилари мажлис белгиланган кундан камида 3 кун олдин Даволаш Кенгаши котибаси томонидан хабардор килинади.
26. Даволаш Кенгаши мажлисига вазирлик марказий аппаратининг бошқарма бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, бошқа давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, илмий ходимлар ва мутахассислар таклиф килиниши мумкин.
Оммавий ахборот воситалари вакилларини таклиф қилиш Даволаш Кенгаши раиси томонидан амалга оширилади.
27. Даволаш Кенгаши котибаси Даволаш Кенгаши мажлиси ўтказилиши учун белгиланган жойларги тайёрлайди, хавфсизлик қоидалари ва тозаликка риоя қилишини таъминлайди, шунингдек, Даволаш Кенгаши мажлисига таклиф қилинганларни вазирлик биносига кириш-чиқишини ташкил қилади.
28. Даволаш Кенгаши котибаси Даволаш Кенгаши мажлиси ўтказилиши учун белгиланган жойларини рўйхатдан ўтказади, натижаси хақида Даволаш Кенгаши раисига ахборот беради.
V. Даволаш Кенгаши мажлисини ўтказиш тартиби
29. Даволаш Кенгаши мажлиси раис томонидан тасдиқланган режага асосан ўтказилади.
Даволаш Кенгаши мажлиси Даволаш Кенгаши аъзоларининг ярмидан кўпи (3/2 қисми) иштирок этганда ваколатли хисобланади.
30. Даволаш Кенгаши мажлисига раис, раис иш жойида бўлмаганда (Меҳнат таътили, хизмат сафари ва бошқа сабабларга кўра) раис топшириғи билан раис ўринбосарларидан бири раислик қилади.
31. Даволаш Кенгаши аъзолари Даволаш Кенгаши мажлисларида шахсан қатнашишлари шарт ва ўз ваколатларини бошқа бировга тоширишлари мумкин эмас.
Даволаш Кенгаши аъзосини Даволаш Кенгаши мажлисида қатнашишдан озод қилишга Даволаш Кенгаши раисининг рухсати билан йўл қўйилади. Бундай холатда Даволаш Кенгаши аъзоси мухокамага қўйилган масалалар юзасидан ўз фикрини ёзма равишда тақдим этиш хуқуқига эга.
32. Масалаларни кўриб чиқиш кетма-кетлиги мажлис кун тартиби билан белгиланади. Даволаш Кенгаши раиси белгиланган кетма-кетликни зарурат бўлганда ўзгартириши мумкин.
Умумий масалаларни кўриб чиқиш кун тартибида кўрсатилган масалаларнинг мухокамасидан сўнг амалга оширилади.
33. Даволаш Кенгаши мажлисига таклиф қилинган шахслар ўзларига тааллуқли масалалар юзасилан мухокамада иштирок этадилар. Даволаш Кенгаши мажлисида раислик этувчининг рухсати билан улар музокараларда иштирок этиши, мухокама қилинаётган масалалар ва тайёрланган хужжатлар лойихалари бўйича таклиф ва мулохазалар билдиришлари мумкин.
Маъруза ва музокарага сўзга чиқиш учун вақт кун тартибига қўйилган масалаларга қараб, мажлис бошланишидан олдин келишиб олинади.
Алохида холларда Даволаш Кенгаши раисининг рухсати билан маруза ва музокара учун белгиланган вақт ўзгартирилиши мумкин.
34. овоз ёзиш ва стенография, видио ва фото тасвирга тушуриш вазифаси Даволаш Кенгаши мажлисида раислик этувчининг рухсати билан Ахборот хизмати томонидан амалга оширилади.
35. мухокама қилинаётган ҳар бир масала юзасидан мажлисда иштирок этаётган Даволаш Кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан Қарор қабул қилинади. Даволаш Кенгаши Қарори Даволаш Кенгаши мажлиси баёнида акс эттирилади.
Даволаш Кенгаши Қарорларини қабул қилишда овозлар тенг бўлиб қолганда, Даволаш Кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи хисобланади. Қабул қилинган Қарор билан рози бўлмаган Даволаш Кенгаши аъзоси ўз фикринии ёзма равишда билдиришга ҳақли бўлиб, бу фикр Даволаш Кенгаши баёнига илова қилинади.
VI. Даволаш Кенгаши Қарорлари ижросини таъминлаш ва назорат қилиш
36. Даволаш Кенгаши Қарорларининг бажарилиши мажбурий бўлиб, унда кўрсатилган топшириқлар белгиланган тартибда ҳаётга тадбиқ этилади. Барча рахбарлар уларни вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашга масъулдир.
37. Даволаш Кенгаши Қарорининг ижроси бўйича назорат Даволаш Кенгаши котиби томонидан амалга оширилади.
VII. Даволаш Кенгаши раисининг вақолатлари ва мажбуриятлари
38. Даволаш Кенгаши раиси Даволаш Кенгаши мажлиси ишини ташкил қилади, унга раислик қилади, Даволаш Кенгаши азоларининг мажбуриятларини белгилаб бериб, уларга топшириқлар беради ва Даволаш Кенгаши Қарорининг ижро этилишига умумий рахбарликни амалга оширади.
39. Даволаш Кенгаши мажлисида кўриладиган масалаларни кенг жамоатчилик билан мухокама ва унинг хал қилиниши учун зарурий шароитлар яратилишини таъминлайди.
40. Даволаш Кенгаши мажлиси фаолиятига ва Даволаш Кенгаши Қарорининг қабул қилинишига шахсан жавобгар хисобланади.
Даволаш Кенгаши мажлисида қабул қилинган қарорлар ва уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирига ахборот беради.
Давлат сири билан боғлиқ бўлган ёки бошқача махфий хисобланган масаланинг мухокама қилинишига оид ёпиқ тарздаг Даволаш Кенгаши мажлисларини ўтказиш тўғрисида Қарорлар қабул қилади.
41. Жойларга чиқиб ёки бошқа давлат органлари Даволаш Кенгаши мажлис аъзолари билан ҳамкорликда Даволаш Кенгаши мажлисларини ўзтказиш тўғрисидаги Қарорлар қабул қилади.
42. Белгилангаен тартибда Даволаш Кенгаши иш режасини тасдиқлайди ва ижроси юзасидан ахборот талаб қилади.
VIII. Даволаш Кенгаши аъзоларининг ваколатлари ва мажбуриятлари
43. Даволаш Кенгаши Қарорларининг ижроси юзасидан умумлаштирилган материаллар ва Даволаш Кенгаши мажлисида кўтарилган масала юзасидан маълумотлар билан танишади, марузачи ва музокарага сўзга чиққан шахсларга саволлар беради, мухокама қилинаётган масала юзасидан ўз фикрини билдиради, Даволаш Кенгаши мажлиси баёни ва қарори лойихаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритади, зарур холларда овоз бериш вақтида Даволаш Кенгаши мажлиси баёнининг ўзига ёки унга илова тариқасида зхи билдирган фикрларни киритилишини талаб қилади.
Масалани мухокама қилишда, овоз беришда тенг ҳуқуқларга эга, Даволаш Кенгаши мажлисини ўтказишни ташкил қилади, кўриб чиқилаётган масала бўйича материалларни тайёрлашда иштирок этади, Даволаш Кенгаши мажлиси қарорларини бажарилишини таъминлайди, унинг ижросини назорат қилади.
44. Хар бир Даволаш Кенгаш мажлисларида шахсан иштирок этади ва узининг ваколатларини вакил орқали бошқа шахсларга юклаши мумкин эмас.
IX. Кенгаш котибининг ваколатлари ва мажбуриятлари.
45. Даволаш Кенгаши котиби лавозимига вазир ўринбосари тайинлайди ва бўшатади.
46. Даволаш Кенгаши мажлиси қатнашчиларининг рўйхати ва Даволаш Кенгаши мажлиси баённомаси юритади. Даволаш Кенгаши мажлисида билдирилган барча таклифларни Даволаш Кенгаши мажлиси баёнида акс эттиради. Даволаш Кенгаши қарорини ўз вақтида расмийлаштириш, кўпайтириш ва тегишли бошқарма ва раҳбарларга тарқатиш Даволаш Кенгаши котибаси зиммасига юклатилади.
47. Белгиланган тартибда Даволаш Кенгаши қарорларининг ижросини бажарилиши назорат килишини ташкил қилади.
X. Якуний қоидалар.
48. Ушбу Низом талабларини бузган мутасадди раҳбарлар ва ходимлар белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортиладилар.