Буйруқ № 324. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2008 йил 4 июлдаги 238-сонли буйруғига ўзгартириш киритиш тўғрисида
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ
2015 йил “14” август № 324
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
2008 йил 4 июлдаги 238-сонли буйруғига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари ходимлари томонидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда тиббий статистика тизими фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
2008 йил 4 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришни ҳамда тиббий статистика тизими фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
238-сонли буйруғининг 5.-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
“ Ҳар бир ходим (врач, ўрта тиббий ходим, провизор, фармацевт) эгаллаб турган лавозими, мутахассислиги, муассасанинг соҳасидан (ихтисоси) қатъий назар, қоида тариқасида ҳар ойда 4 соатгача аҳоли ўртасида тиббий-гигиеник, экологик билимлар ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг асослари бўйича тарғибот тадбирларини ўтказиш чораларини кўрсин”.
2. Саломатлик ва тиббий статистика институти директори (З.Муталова) соҳада тиббий-гигиеник, экологик билимлар ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг асослари бўйича тарғибот ишларини янада кучайтириш чораларини кўрсин.
3. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А. Худаяров зиммасига юклансин.
Вазир А. Алимов