Буйруқ № 322.Соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларида 2015 йил август ойини ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилиш ҳамда 22-23 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ
2015 йил “14” август № 322
Toшкент ш.
Соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларида 2015 йил август ойини ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилиш ҳамда 22-23 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамини “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним-Ўзбекистоним” шиори остида муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр – мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 августдаги 617-ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 августдаги 617-ф-сонли фармойиши раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, барча вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармалари, тизимдаги олий, ўрта-махсус билим юртлари ва республика тасарруфидаги муассасалар раҳбарларига:
тизимдаги барча даволаш-профилактика муассасаларида 2015 йил август ойини ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилиш ва 22-23 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарларини ўтказиш;
муассасалар ҳудудларида барпо этилган боғларни тартибга келтириш дарахтларни оқлаш ва буташ, ҳудуд ирригация тармоқлари ва йўлакларини тартибга келтириш, ободонлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндиларни алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш;
умумхалқ хайрия ҳашарчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш;
жойларда ва ҳудудларда олиб борилаётган ободонлаштириш ва тозалик ойлиги давомида амалга оширилаётган ишларни тўплаш ва умумлаштириш мақсадида кунлик маълумотларни ҳар куни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Комплекс фойдаланиш бошқармасига d.nurmukhammedov@minzdrav.uz электрон манзилига мунтазам равишда тақдим этиш;
ҳашар муносабати билан ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг республика бошқаруви ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими, туман ва шаҳар бўлинмалари бошқарувларининг банкдаги ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда ўтказишни ташкиллаштириш топширилсин.
2. Вазирликнинг СЭНББ бошлиғи К.Қ.Мухамедов муассасаларда ўтказилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ўтказиш, муассасаларнинг санитария ҳолатини талаб даражасига олиб келинишини назорат остига олсин.
3. Вазирликнинг Комплекс фойдаланиш бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Д.Ф.Нурмухаммедов муассасаларда ободонлаштириш ва тозалик ойлигини ўтказиш борасида тузилган режа-тадбирларнинг амалда бажарилишини назорат остига олсин ва бу борада кундалик мониторинг ташкил этсин.
4. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Ш.Х.Тиллаевга юклатилсин.
Вазир А.Алимов