Буйруқ №283.Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида
O’ZBEKISTON SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRINING
BUYRUG’I
2015 йил “10” июл №283
Toshkent sh.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида” 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сон қарори)ги 185-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида
БУЮРАМАН:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида” 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сон қарори)ги 185-сон қарори сўзсиз ижро учун қабул қилинсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармалари бошлиқлари мазкур буйруқни тизимдаги барча даволаш-профилактика муассасалари эътиборига етказсин ва ижросини таъминласин.
3. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Д.Б.Миразимов) Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 июлдаги 185-сон қароридан келиб чиқиб амалдаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш бўйича тегишли таклифлар киритсин.
4. Ушбу буйруқнинг ижро назоратини ўз зиммамда қолдираман.
Вазир А. Алимов