Буйруқ №288.Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
БУЙРУҒИ
Toshkent sh.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”
2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702 сон Фармони) қарори ижроси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида” 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2015 йил 4 февралдаги ПҚ-2293-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида
БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул бош бошқарма ва бошқарма бошлиқлари юридик хизмат бўлими бошлиғи Р.И.Мухаммадиев билан бирга бир ой муддатда тегишлилиги бўйича ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришларни инобатга олган ҳолда мувофиқлаштириш чораларини кўрсин.
3. Ушбу буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклатилсин.
Вазир А.Алимов