Буйруқ № 310 “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги 207-сон қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ
04.08.2015 № 310
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2015 йил 28 июлдаги “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги 207-сон қарори ижросини таъминлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги 207-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида,
Б У Ю Р А М А Н
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги 207-сон қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Вазирликнинг Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси, Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари:
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг масъул ходимлари билан хамкорликда ушбу қарор қоидалари бўйича тушунтириш ишларини ташкил этсин;
акционерлаштирилган республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассис бўлган давлат корхоналари бошқарув органлари томонидан ушбу масала кўриб чиқилишини ташкил этган ҳолда фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари жорий этилишини таъминласин;
2016 йил 1 мартгача бўлган муддатда ушбу қарор қоидаларининг жорий этилиши ҳолати тўғрисида ахборот киритсин.
3. Акционерлаштирилган республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассиси бўлган давлат корхоналари ижро этувчи органи раҳбарлари:
10 кун муддатда фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш буйича ишчи гуруҳ ташкил этсин;
1 ой муддатда фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари бўйича таклиф ишлаб чиқсин ва ваколатли бошқарув органига (кузатув кенгаши ёки муассис) кўриб чиқиш учун киритсин;
ишлаб чиқилган фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонларини ташкилот бизнес-режасига илова қилган ҳолда ваколатли бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки муассис) томонидан ҳар йили 1 декабргача маъқулланишини таъминласин;
2016 йилдан бошлаб ҳар чоракда фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари бўйича ҳисоботни, ижро этувчи органнинг молия-хўжалик фаолият якунлари тўғрисидаги ҳисобот таркибига киритган ҳолда, ваколатли бошқарув органига (кузатув кенгаши ёки муассис) тақдим этсин.
4. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А. Худаяров зиммасига юклатилсин.