UZ RU

Буйруқ №197. 015 йилда қ онунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича Дастури тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ

14.05.2015                                                                                   № 197

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
11 майдаги 116-сон “2015 йилда қ
онунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича Дастури тўғрисида ”ги қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
11 майдаги 116-сон “2015 йилда қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича Дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида

Б У Ю Р А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 майдаги 116-сон “2015 йилда қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича Дастури тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Д.Миразимов), Соғлиқни сақлаш муассасаларида комплекс фойдаланиш бошқармаси (Д.Нурмухамедов), Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси (К.Мухамедов), Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси (Б.Хошимов) ва Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси (Х.Жалилов)га:

қонун ҳужжатлари лойиҳаларига доир ишлар дастурлари бажарилиши устидан самарали ва тизимли мониторингни амалга ошириш, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 1-иш кунигача Юридик хизмат (Р.Мухаммадиев)га қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурининг тегишли бандлари бажарилиши, шунингдек қонун ҳужжатлари кучга киргунга қадар улар лойиҳаларининг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этиш топширилсин.

3. Вазирликнинг Юридик хизмати (Р.Мухаммадиев)га таркибий тузилмалар томонидан қонун ҳужжатлари лойиҳалари тақдим этилган тақдирда уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни таъминласин.

4. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров ва вазир ўринбосари С.Сайдалиев зиммаларига юклатилсин.

Вазир                                                                А. Алимов