Буйруқ № 500 .« Перинатал ёрдам самарадорлигини ошириш юзасидан туғруқ комплекслари (бўлимлари) ишларини қайта ташкил қилиш ва шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Хизмат доирасида ишлатиш учун
БУЙРУҚ № 500 13 ноябр 2003 йил
« Перинатал ёрдам самарадорлигини ошириш юзасидан туғруқ комплекслари (бўлимлари) ишларини қайта ташкил қилиш ва шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш тўғрисида»
(ЮНИСЕФ кўмагида нашр этилди)
Тошкент - 2004
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Буйруғи
Тошкент ш № 500
« 13 « ноябр 2003 йил
Перинатал ёрдам самарадорлигини ошириш юзасидан туғрук комплекслари (бўлимлари) ишларини кайта ташкил килиш ва шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасида Соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш жараёнида репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш соҳасида маълум муваффақиятларга эришилди. Шунга қарамасдан оналар ва болалар ўртасида касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари юқорилигича қолмоқда. Бундай ҳолат кўпинча ҳомиладор, туғаётган ва туққан аёлларни туғруққача, туғиш ва туққандан кейинги даврларида етарли даражада зарур парвариш билан таъминланишига боғлиқдир. Кўпчилик мамлакатлар оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини ЖССТ тавсияларига мос равишда ўзгартирдилар ва оналар, перинатал касалликлари ҳамда ўлимини камайтиришга муваффақ бўлдилар. Акушерлик стационарларини самарали ишлаши учун уларни ҳозирги иш тамойилларини ЖССТ тавсия қилган замонавий технологияларга мос ҳолга келтириш лозим. Шу сабабли республикамиздаги акушерлик стационарлари ишини ташкил қилиш тамойилларини қайта кўриб чиқиш зарурати туғилди.
ЖССТ Европа минтақасига кирувчи мамлакатлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар доирасида, оналар, гўдаклар касалланиши ва ўлимини камайтиришга қаратилган вазифаларни бажариш мақсадида (БМТ Бош Ассамблеясининг "Болаларга яроқли дунё" Декларацияси, 2002), ЖССТ/ЮНИСЕФнинг "ВИЧ инфекциясини оналардан болаларга ўтишининг" профилактикаси", "Болалар саломатлигини муҳофаза қилишни яхшилаш", "Репродуктив саломатликни яхшилаш" стратегияларига мувофиқ ҳамда ЖССТ/ЮНИСЕФнинг "Бехатар оналик" стратегиясини амалиётга жорий қилиш, ҳомиладор, туғаётган ва туққан аёлларга республика туғруқ комплексларида (бўлимларида) кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ошириш юзасидан
ТАСДИҚЛАЙМАН:
Йўриқномаларни:
- Туғруқ комплексларида (бўлимларида) акушерлик стационар ёрдамини ташкил қилиш (1-сонли илова) ;
- Туғруқ комплексларида (бўлимларида) янги туғилган чақалоқларга тиббий ёрдамни ташкил қилиш (2-сонли илова) ;
- Туғруқ комплексларида (бўлимларида) шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш чора-тадбирларини ташкил қилиш (3-сонли илова) ;
- Туғруқ комплекслари (бўлимлари)да тиббий ҳужжат шаклларининг рўйхати (4-сонли илова).
Б У Ю Р А М А Н:
- Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига:
- Давлат санитария-эпидемиология назорати департаменти бошлиғи Н.САтабековга:
- ОваБМҚББ бошлиғи Н.К.Туреевага:
-стационар акушерлик ёрдамини ва туғруқ комплекслари (бўлимлари) таркибий бўлинмаларини қайта қуришни ушбу буйруқ билан тасдиқланган йўриқномаларга мувофиқ ташкил қилиш таъминлансин. Ҳар бир она ва бола ўрнига тўтри келадиган жой сатҳини меъёрларга мувофиқ ҳолга келтириш чоралари кўрилсин;
-акушерлик стационарларида янги туғилган чақалоқларга тиббий ёрдамни ташкил қилиш ушбу буйруқ билан тасдиқланган йўриқномага асосан ташкил қилинсин;
-акушерлик стационарларида йўриқномага мувофиқ ҳолда мунтазам равишда шифохона ичи инфекциялари олдини олиш чора-тадбирлари ўтказилсин;
-туғруққа ёрдам берувчи муассасалар (бўлимлар) моддий-техник асосларини, уларни зарур тиббий асбоб-ускуналар ва аппаратуралар билан жиҳозлашни доимий равишда яхшилаб бориш чора-тадбирлари кўрилсин;
-акушерлик стационарларини ҳаётий зарур бўлган дори-дармонлар билан таъминлашни даволаш муассасалари раҳбарларининг биринчи даражали вазифаси деб ҳисоблансин;
-шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш комплекс тадбирларини ҳамкорликда олиб бориш мақсадида туғруқ комплекслари эпидемиолог шифокори билан таъминлансин.
- туғруқ муассасаларидаги ўринларни йил давомида ишлаши таҳлил қилинсин, шунга боғлиқ ҳолда бўлим\ар бўйича уларнинг ўринлари, туғруқ заллари сони режалаштирилсин. Бўшаб қолган ўринлар ҳисобига вилоят ва республика туғруқ муассасаларида-маслаҳатлашув поликлиникалари, туман ва шаҳар поликлиникаларида-аёллар маслаҳатхоналари ташкил қилинсин.
-акушерлик стационарлари ишини ташкил қилиш тамойилларини қайта кўриб чиқилиши, ЖССТ/ЮНИСЕФ тавсия замонавий технологиялар, "Бехатар оналик" стратегиясини уларга жорий қилиниши туфайли туғруқ муассасаларидаги санитария ва эпидемияга қарши тартиб-қоидалар устидан назорат олиб борилсин.
- ушбу буйруқни ижросини кузатиб бориш ва баҳолаш ҳамда натижаси бўйича ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
Мазкур буйруқни қабул қилиниши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигини 1995 йил 18 апрел 155 сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ушбу буйруқни бажарилиши устидан назорат қилиш вазир ўринбосарлари А.И.Камилов ва Б.И. Ниязматовларга юклатилсин.
Вазир Ф.Г.Назиров
УзР. ССВнинг 2003 йил 13.11.даги 500-сонли буйрутига 1-сонли илова
Туғрук комплексларида (бўлимларида) акушерлик стационар ёрдамини ташкил килиш тўғрисида йўрикнома
(Умумий коидалар)
Туғруқ комплекслари (бўлимлари) иши амалдаги илмий ахборотлар, халқаро андозалар (стандартлар) ва гуғруқ мажмуаларида (бўлимларида) акушерлик-гинекологик стационар ёрдамини ташкил қилиш бўйича ушбу йўриқнома, буйруқлар, фармойишлар, юқори соғлиқни сақлаш ташкилотлари йўриқномаларига мувофиқ ягона тамойил бўйича ташкил қилинади.
Хизмат кўрсатиладиган аё,\лар контингенти, қўйилган вазифалар, жиҳозланиши, неринатал ёрдам кўрсатиш ҳажми ва кадрлар билан таъминланиш имкониятларига қараб туғруқ комплекслари (бўлимлари) қуйидаги босқичларга бўлинади:
Боскич | Ҳомиладорлар контингенти | Тузилмаси | Муассасалар тури |
I | 1. Ҳомиладорлиги ва туғруқ жараёни физиологик кечаётган аёллар 2. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур бўлган ҳолат. | 1. Қабул бўлими 2. Ҳ омила до рлар патологияси бўлими 3. I ва II туғруқ бўлими жарроҳлик блоки билан 4. Ҳомиладор ва туққан аёллар учун реанимация бўлими 5. Гинекология булими | ГМарказий туман шифохонаси |
II | 1 .Ҳомиладорлиги ва туғруқ жараёни физиологик кечаётган аёллар 2.Ҳомиладорлиги ва туғруқ жараёни асоратли кечаётган аёллар | ГҚабул бўлими 2 .Ҳомиладорлар патологияси бўлими 3. I ва II туғруқ бўлими жарроҳлик блоки билан 5. Ҳомиладор ва туққан аёллар учун реанимация бўлими 6. Гинекология бўлими 7. Маслаҳатлашув поликлиникаси | 1. Шаҳар перинатал маркази ва акушерлик мажмуаси 2. Тиббий санитария қисми туғруқ бўлимлари З.Вилоят туғруқ комплекслари |
III | 1 .Ҳомиладорлиги ва туғруқ жараёни физиологик кечаётган аёллар 2.Ҳомиладорлиги ва туғруқ жараёни асоратли кечаётган аёллар З.Оғир экстрагенитал патологиялик аёллар 4.Перинатал патология хавфи бўлган аёллар | 1 .Ихтисослашган ҳомиладорлар, туғадиган ва туққан аёллар ҳамда чақалоқлар патологияси бўлими, гинекология бўлими 2. Маслаҳатлашув поликлиникаси | ГРеспублика Перинатал маркази 2,АваГ ИТИ ва унинг филиа,\лари 4.Тиббиёт о.\ий ўқув юрти акушерлик-гинекология клиникалари 1 |
Узоқ жойлашган қишлоқ участка шифохоналаридаги туғруқ ўринларида ҳомиладорлиги физиологик кечаётган аёу\лар туғиши мумкин. Ҳомиладорлиги физиологик кечаётган аёллар ўз ҳоҳишларига қараб туғиш ^ун истам-ан босқич туғруқ мажмуаларига (бўлимларига) ётишлари мумкин.
Нbs Аg ташувчиси бўлган ёки ОИТВ (орттирилган иммунитет танқислиги вируси) билан зарарланган ҳомиладор ва туғадиган аёллар яшаш жойидаги туғруқ комплексларида ётиши ва туғиши мумкин. ЖССТ тавсиялари бўйича ҳар бир ҳомиладор ва туғадиган аёлни ОИТВ билан зарарланган бўлиши мумкин деган фикр билан туғруқ комплексларида ишловчи мутахассислар касбий хавфини олдини олиш чораларини кўриши лозим.
Муассасалар босқичларига қараб стационар акушерлик-гинекологик ёрдами кўрсатиш:
1 босқич - умумий соҳа - ҳомиладорлиги физиологик кечаётган ҳомиладор, туғруқ давридаги ва туққан аёлларга, шунингдек шошилинч холатларда туман миқёсида ташкил қилинган малакали стационар акушер-гинекологик ёрдами кўрсатади.
2- босқич - ихтисослашган соҳа - вилоят ва шаҳар даражасида ҳомиладорларга юқори малакали акушерлик-гинекологик ёрдами кўрсатади. Ушбу босқич муассасалари ўз таркибида маслаҳатлашув поликлиникасига эга бўлиши мумкин.
3- босқич - ихтисослашган соҳа - тўлиқ ҳажмда кўп қиррали махсус перинатал ёрдами кўрсатади (янги туғилган чақалоқларга ихтисослашган жарроҳлик ёрдами кўрсатилиши мумкин). Ушбу босқич муассасалари тиббиёт олий ўқув юрти клиник базалари бўлиб ҳисобланади ва ўз таркибида ихтисослашган гинекологик бўлимлар (ўринлар) ҳамда маслаҳатлашув поликлиникасига эга. 3-босқич акушерлик-гинекологик стационарларида тор ихтисосли бўлимлар ҳам очиш мумкин (репродуктология, пуштсизлик муаммолари, ЭКО ва хоказо).
Туғрук мажмуаларига (бўлимларига) аёлларни йўллаш ва
ёткизиш тартиби
I босқич (туман босқичи) туғруқ комплексларига (бўлимларига) ҳомиладорлиги асоратсиз кечган ҳомиладор ва туғадиган аё.ллар ФАП, ҚВП, ҚУШ, аёллар хонаси ва маслаҳатхонаси доя ҳамширалари ва врачлари томонидан йўлланадилар.
II босқич (шаҳар ва вилоят босқичи) туғруқ комплексларига (бўлимларига) экстрагенитал касаллиги, перинатал хавфи ва ҳозирги ёки олдинги ҳомиладорлиги даврида асорати бўлган ҳомиладорлар ва туғадиган аёллар, аёллар маслаҳатхонаси ( аёллар кабинетлари) врачлари, тор ихтисосли мутахассислар (кардиолог, нефролог, эндокринолог, невропатолог ва бошқалар), шунингдек, 1 босқич стационарлари врачлари ҳамда соғлиқни сақлашнинг худудий ташкилотлари мутахассислари томонидан йўлланадилар.
III босқич ихтисослашган туғруқ комплексларига (бўлимларига) декомпенсация даражасидаги оғир экстрагенитал касалликлари, энг оғир акушерлик анамнези бўлган. ҳомиладорлик даври асоратли кечаётган ҳомиладорлар аёллар маслаҳатхоналари ва маслаҳатлашув поликлиникалари акушер-гинеколог врачлари, шунингдек, II босқич стационарлари врачлари ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бош мутахассислари томонидан йўлланадилар.
Стационар шароитида даволанишга муҳтож ҳомиладорлар туғруқдан олдин ҳомиладорлар патологияси бўлимига ётқизилишлари зарур.
Акушерлик стационарининг турли бўлинмаларига аёлларни ётқизиш масаласи қабулхона врачи, кечаси эса - навбатчи врач томонидан ҳал қилинади.
Аёллар маслаҳатхоналари(кабинетлари) иш фаолияти Соглиқни сақлаш вазирлигини 2001 йил 19 мартдаги 100 сонли буйруғига асосан ташкил қилинади.
ОваБМҚББ бошлиғи Н.Туреева
Туғруҳ комплексларида (бўлимларида) акушерлик стационар ёрдамини ташкил қилиш йўриқномасига
1-илови
Туғрук комплексшишг (бўлимининг) тузилмаси.
Туғруқ комплексида (бўлимида) қуйидаги таркибий бўлинмалар бўлади: стационар, даволаш-диагностик бўлинмалар ва маъмурий-хўжалик қисми.
Туғруқ комплексининг (бўлимининг) тузилмаси даволаш-профилактика муассасалари қурилиши меъёрлари ва қоидалари талабларига мос бўлиши керак: жиҳозланиши - асбоб-ускуналар рўйхатига (табелига); санитария ва эпидемияга қарши курашиш тартиби - амалдаги меъёрий ҳужжатларга.
Туғруқ мажмуаси (бўлими) қуйидагиларга эга бўлиши лозим:
- Кислород таъминоти
- Иссиқ ва совуқ сув таъминоти
- Канализация
- Стационар (кўчириладиган) бактерицид нурлатгичлар ёки вентиляция. Туғруқ стационари ўз тузилмасида қуйидаги бўлинмаларга эга:
- кўриб текшириш хонасидан иборат қабул қилиб ўтказиш блоки;
- ҳомиладорлик патологияси бўлими (палатаси) - умумий акушерлик ўринларининг 30-35% қисми;
- I акушерлик бўлими (умумий акушерлик ўринларининг 25-30% қисми);
- II акушерлик бўлими (умумий акушерлик ўринларининг 25-30% қисми);
ҳомиладор, туғаётган ва туққан аёллар реанимацияси ва жадал даволаш бўлими (палатаси);
янги туғилган чақалоқлар реанимацияси ва жадал даволаш бўлими;
- гинекологик бўлим (акушерлик мажмуаси умумий ўринларининг 15-20% қисми);
-стерилизация ва лаборатория бўлими
Барча бўлимлар тегишли тиббий аппаратлар, асбоб-ускуналар, жиҳозлар, парвариш воситалари билан таъминланган бўлиши керак. Туғруқ комплексларида (бўлимларида) ортиқча жиҳозлар, фойдаланилмайдиган аппаратларни сақлаш таъқиқланади.
Барча бўлимлардаги чойшаб, кийим-кечаклар ва бошқалар туғруқ мажмуаси (бўлими) учун ажратилган кирхонада ювимши керак. Янги туғилган чақалоқлар ва туққан аёлларнинг кийим-кечакларини ювишда кетма-кетликка қатъий риоя қилиниши лозим.
Туғруқ комплексининг (бўлимининг) ҳар бир таркибий бўлимлари ходимлари график асосида ишлайдилар. Ишга қабул қилиш Соғлиқни сақлаш вазир.\игини 2000йил 6 июн 300 сонли буйруғига биноан тиббий текширувлар ўтказилгандан кейингина рухсат этилади (ВИЧ инфекцияси, НвзА§),
Туғруқ комплексларида (ёки кўп соҳали касалхоналарнинг туғруқ бўлимларида) акушерлик ва гинекология бўлимлари алоҳида биноларда ёки қаватларда жойлашади. Бунда туғруқ бўлими инфекцион стационар, кирхона ва ошхонадан бошқа тарафда бўлиши керак.
Акушерлик бўлимларининг қабул қилиб ўтказиш блоки орқали фақат ҳомиладорлар, туғаётганлар ва туққан аёлларгина ётқизилади.
Гинекологик беморлар учун алоҳида қабул бўлими бўлиши лозим.
ОваБМҚББ бошлиғи Н.Туреева
Туғруқ комплексларида (бўлимларида) акушерлик стационар ёрдамини ташкил қилиш йўриқномасига
2-илова
Туғрук комплекси (бўлими) таркибий бўлинмаларининг жиҳозланиши ва ишини ташкил қилиш.
Қабул ва текшириб кўриш бўлими.
Қабулхонада бўлиши лозим: тиббий ходим учун стол, 2-Зта стул, тарози, бўй ўлчагич, бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун лозим бўлган дорилар сақланадиган шкаф(масалан: карахтлик ёки эклампсия).
Қабул бўлимида келиб тушган аёлнинг умумий аҳволига баҳо берилади, тана ҳарорати ўлчанади, томоғи ва териси кўрилади, томир уриши саналади, иккала қўлида ҳам артериал қон босими ўлчанади. Врач ёки доя аёлнинг алмашув харитаси билан танишиб чиқади, ҳомиладорликкача ва ҳомиладорлик даврида, айниқса акушерлик комплексига (бўлимига) келиб тушишдан олдин бошидан кечирган сурункали яллиғланиш-юқумли касалликларини аниқлайди. Ҳомиладор ва туғаётган аёлда атрофидагила учун хавф тутдирувчи касаллик
мавжуд бўлса, уни шу заҳотиёқ бу тўғрисида хабардор қилиш ва кузатиш ёки туғиш учун махсус ажратиб қўйилган (боксланган) хонага ётқизиш зарур.
Аёлнинг алмашув харитаси бўлмаса ёки алмашув харитасида НвзА§, КШ, ВИЧ/ОИТСга оид текширув маълумотлари йўқ бўлса, ушбу инфекцияларга текшириш зарурати тўғрисида аёлни хабардор қилиш ва керакли текширувлар билан таъминлаш зарур.
Қабул бўлимида барча қон гуруҳларига мансуб, шу жумладан, резус-манфий омиллик, текширилган заҳира донорларининг рўйхати бўлиши керак.
Қоннинг умумий таҳлилини ўтказиш учун капилляр, предмет ойнаси, скарификатор ва иккита пахта шарикларидан иборат индивидуал. йиғмалар заҳираси бўлиши керак ва улар крафтпакетда сақланиши ҳамда фойдаланилгандан кейин хлорамин эритмаси бўлган идишда ботириб қўйилиши (З.З.-сонли иловага мувофиқ) ва кейинчалик МСБга топширилиши лозим. Ундан ташқари бу ерда қон гуруҳи ва гемоглобин миқдорини аниқлаш учун зарур бўлган зардоблар йиғмаси (шу жумладан, албатта АВ(1У) гуруҳ зардоби), ликопча ва бошқа керакли воситалар бўлиши зарур. Юқорида санаб ўтилган барча тиббий асбоб-ускуналар аёлнинг кўзига ташланмаслиги керак.
Қабул бўлимида даволаш муассасаси мижозининг 11 та ҳуқуқи (Соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонун номи, унинг сони, санаси ва ҳуқуқлар рўйҳати кўрсатилсин), кўкрак суги билан боқиш тамойиллари ва самарали перинатал ёрдами акс эттирилган кўргазмали ойна (тахтача) осиб қўйилган бўлиши зарур.
Ҳомиладор ва туғаётган аёлларнинг қимматбаҳо нарсалари ва пул\арини сақлаш учун бош доя ҳамширани хонасида сейф бўлиши зарур.
Текшириб кўриш хонаси
Қабул бўлимининг текшириб кўриш хонасида резина чойшаб (клеёнка) билан тўлиқ ёпилган кушетка, гинекологик кресло, 2та жавон, сочиқ, ҳомиладорлар патологияси бўлимига қабул қилинаётган аёллар учун халатлар бўлиши керак.
Текшириб кўриш хонасида тарози, бўй ўлчагич, артериал қон босимини ўлчаш учун асбоб (симобли ёки мембранали), стетофонендоскоп, акушерлик стетоскопи, қаватланган, стерил докали ва пахтали шариклар, ҳар эҳтимолга қарши (аёл ўзи билан олиб келмаса) туғаётганлар учун стерил, индивидуал кийим-кечак жамланмаси, стерил қўлқоп ва резина катетерлар, шунингдек, шошилинч туғруқ қабул қилиш учун зарур бўлган воситалар тўплами бўлиши лозим.
Туғруқ тарихини расмийлаштиришда анамнез йиғилиши зарур. Анамнез йиғилиб, тана аъзолари ва тизимлари объектив текширилиб, тана вазни ҳамда бўйи ўлчангач, ҳомиладор ёки туғаётган аёлни шифохонанинг ёки уни ўзи олиб келган тоза чойшаби билан ёпилган кушеткага ётқизилади. Унда ҳомилани жойланиш ҳолати, позицияси, туғиш йўлига нисбатан келиб туриш тури ва ҳолати аниқланади, бир дақиқа давомида ҳомиланинг юрак уриши саналади, қон гуруҳи ва гемоглобин миқдорини аниқлаш учун қон ҳамда таҳлил ва оқсилни аниқлаш учун сийдик олинади.
Барча объектив текшириш маълумотларини аёл тегишли бўлимга ўтказилгандан кейин врач туғруқлар тарихига ёзиши керак. Аёлни қабулхона бўлимида бўлиш вақтини мумкин қадар қисқартириш лозим.
Иложи бўлса, аёлни ўзининг тоза кўйлаги, халати, оёқ кийимига кийинтириш лозим. Ўзиники бўлмаса, шифохонанинг стерил кийими берилади. Аёлнинг шахсий нарсаларини уни кузатиб келганлар олиб кетадилар ёки уларни 2та халтачага солиб (иккинчи халта оёқ кийими учун) омборга топширадилар. Акушерлик мажмуасининг барча бўлимларига қабул қилинган аёллар, яхшиси, кир бўлганда алмаштириш шарти билан ўз кийимларидан фойдаланганлари маъқул.
Ҳомиладор ёки туғадиган аёллар:
- қон кетиш (нормал жойлашган йўлдошни муддатидан олдин кўчиши, йўлдошни туғиш йўлида ётиши, бачадон йиртилиш хавфи ёки йиртилиши);
- геморрагик карахтлик;
ҳомилани туғиш жараёнида кўндаланг келиши каби асоратлар билан келиб тушганда, уларни замбилда кўтариб, врач ёки доя кузатувида зудлик билан жарроҳлик хонасига ўгказиш зарур. Қабул бўлимида бўлиши керак:
- ҳомиладорлар, туғадиган ва туққан аёл\арни қабул қилиш журнали;
- битга қарши препаратлар билан ишлов беришни қайд қилиш журнали;
- умумий тозалаш графиги ва қайд қилиш журнали.
Буларнинг барчаси аёлнинг кўзига ташланмайдиган жойда туриши керак. Санитар ишлов бериб ўтказиш хонаси
Ҳомиладор ва туғадиган аёл\ар ўз ҳоҳишлари бўйича санитар ишловидан ўтадилар. Душ қабул қиладилар. Душхона полида резина гиламча бўлиши керак. Текшириб кўриш хонасидан аёллар тиббиёт ходими кузатувида туғруқ блокига ёки ҳомиладорлик патологияси бўлимига ўтказилади.
Ҳомиладорлик патологияси бўлими
Ҳомиладорлик патологияси бўлими ҳам акушерлик, ҳам экстрагенитал патологияси бўлган ҳомиладорларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган. Ҳар бир ҳомиладор аёл учун туғруққа тайёрлаш ва уни олиб боришнинг индивидуал тактикаси ишлаб чиқилади. Соматик патологияси бўлган барча ҳомиладор аёллар албатта терапевт, зарурат туғилганда тор ихтисосли мутахассислар кўриги билан таъминланишлари лозим.
Ҳомиладорлик патологияси бўлими:
1. ҳомиладорлар учун хоналар;
2. жадал даволаш хонаси;
3. муолажа хонаси (манипуляционная);
4. муолажа қилиш хонаси (процедурная)дан иборат.
Ҳомиладорлик патологияси бўлимики режалаштиришда ҳомиладорларни туғруқ мажмуасининг бошқа бўлимларини четлаб, акушерлик бўлимига тўғридан-тўғри ўтказиш эҳтимолини эътиборга олиши керак.
ҲПБнинг иш тартиби соматик стационар иш тартибига тенглаштирилади.
Жадал даволаш хонаси (палатаси).
Жадал даволаш хонаси одатда ҲПБда, тут-руқ бўлимида эса зарурат тутилганда ташкил қилинади.
Хонада функционал кароват, кароват ёнига қўйиладиган тумбочка, тувак, тувак қўйгич, томчилаб қуйиш учун штатив, зарур миқдордаги йиғмада дорилар учун шкаф, шприцлар, ниналар, тил ушлаб тургич, оғиз кенгайтиргич, ларингоскоп қўйиладиган асбоблар учун стол бўлиши керак. Агар хонада бемор аёл бўлса, унда кароват ёнида наркоз аппарати туриши лозим. Эклампсия бўлган аёл учун индивидуал тиббий пост ўрнатилади. Аппаратлар, тиббий асбоб-ускуналарга ишлов бериш 3.3-илова талабларига мувофиқ ўтказилади.
Муолажалар хонаси
Муолажа хонаси ҳомиладор аёлларни ташқи ва ички (қин орқали) акушерлик текширувлари ва кичик жарроҳлик амалларини ўтказиш учун мўлжалланган.
Бу хонада қуйидагилар жойлаштирилади: қинни текшириш учун гинекологик кресло, 1 шкаф, 2 та стол, 1 стул, кушетка, тумбочка, артериал қон босимни ўлчайдиган асбоблар, чаноқ ўлчагич, сантиметрли тасма, стетоскоплар, ҳарорат ўлчагич термометрлар.
Шкафда бачадон бўйни етишмовчилигини жарроҳлик йўли билан тўғрилаш учун тиббий асбоблар (қин ойначаси, кўтаргич(подъемник), 2та қисқич, 2 та стол, майда тишли қисқичлар, 2та анатомик ва хирургик пинцетлари, тўғри ва эгри узун қайчилар, игнаушлагич, скалпел, ҳар хил тикиш игналари), ипларни олиш тўплами(анатомик ва хирургик пинцетлар, қайчи, скобкани олиш пинцети). Бачадон бўйни ва қин санацияси учун зарур дока пиликлар стериллаш санаси кўрсатилган ва ўзи ҳам стерилланган биксда сақланади.
Ҳомиладор аёл келиб тушган кунида қин текширувлари заруратга қараб ўтказилади. Йўлдош туғиш йўлида жойлашганлигига гумон қилинса, қин текширишлари тайёр жарроҳлик хонасида ўтказилади,
Шунингдек, етарли миқдорда клеёнка халтада сақланадиган, дезинфекцияланган, тўшаладиган клеёнкаларга ҳам эга бўлиш зарур. Ҳар бир аёл текшириб кўрилгандан кейин
фойдаланилган клеёнкалик тўшак махсус ажратилган идишда дезинфектант билан зарарсизлантирилади (илова 3.3.).
Муолажа ҳилиш хонаси
Муолажа хонасида таҳлил учун томирдан қон олинади, инъекциялар, ҳомиладорларга томир орқали дори юбориш, қон қуйиш ва бошқа амаллар бажарилади.
Ушбу хонада: 2та жавон, 2та стол, 1 та стул, кушетка, суюқ ва суртма дорилар, қон гуруҳларини аниқлаш учун зардоблар сақланадиган музлатгич, қон қуйиш учун штатив, 2А рўйхати дорилари учун сейф бўлиши таъминланади.
Жавонларнинг бирида дорилар, дори тарқатиш учун эмал идишда мензуркалар, иккинчисида - қон гуруҳларини аниқлаш учун ликопчалар, Петри чашкалари, сув термометри, 3-4та Кохер қисқичлари, сув ҳаммоми учун идиш, қон қуйиш учун стерил тизим (система) сақланади. Столнинг бирида мато ва докадан тайёрланган шариклар ҳамда ниқоблар сақланадиган бикс, стерил шприц ва игналар жойлаштирилади. Иккинчи стол қон қуйишда ва бошқаларда фойдаланилади.
Стерил материаллар сақланадиган биксларда стериллаш куни кўрсатилган бўлиш зарур. Шунингдек, бу ерда ОИТС профилактикаси бўиича дорихонача, ювилган қон ва қонли мато пиликлар учун рақамланган идишлар бўлиши лозим - дезинфектант билан 1 : 5 нисбатда ишлов берилади (илова З.З.). Муолажа хонасида:
- умумий тозалаш графиги ва журнал бўлиши керак; кварцлаш журнали.
Акушерлик бўлими
Акушерлик бўлимлари ўринлар сонига қараб битта ёки иккита бўлиши мумкин. (I акушерлик бўлими ва II акушерлик бўлими). Бўлимларнинг иккаласи ҳам бир-бирига ўхшаш бўлиб, туғруқлар қабул қилиш ва туғруқдан кейинги даврни олиб бориш учун мўлжалланган. Атрофидагилар учун хавф туғдирувчи инфекциянинг клиник бе.лгилари бўлса, аёллар махсус ажратиб қўйилган (бокс) хоналарга жойлаштирилади. Акушерлик бўлими туғруқ заллари (хоналари), туғруқдан кейинги хоналар (палаталар), инфекцияси бор аёллар учун махсус ажратилган хона, жаррохлик блоки ҳамда санитар хоналаридан таркиб топади.
Туғруц хоналари (шуғрук заллари)
Туғруқ залида ходимлар асептика ва антисептика қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлайдилар. Туғруқ заллари яхши табиий ва сунъий ёруғликка эга бўлиши, ҳаво ҳарорати 26 даражадан кам бўлмаслиги (албатта термометр бўлиши керак), эшиклари ёпиқ бўлиши керак.
Туғруқ блокида қуйидаги хоналар бўлишини назарда тутиш керак:
а) тувакларни ювиш ва дезинфекциялаш, клеёнкаларни ювиш, дезинфекциялаш ва қуритиш хонаси;
б) йўлдошни вақтинчалик сақлаш учун музлатгич турадиган хона;
Индивидуал туғруқ залида кушетка, туғадиган аёл ва туғруқ қабул қилиш учун кроватлар, стерилланган бикслар қўйиладиган ўриндиқ, асбоблар учун стол, дори-дармонлар ва тиббий асбоблар учун жавонлар, айланадиган табурет, 1-2та стул, кўчма рефлектор, эҳтиёт ёритгичлар, томчилаб қуйиш учун штативлар. Барча инвентарь осон ишлов бериладиган нарса билан қопланган бўлиши лозим. Электр сўрғич, наркоз агшарати, томчилаб қуйиш учун 2-3 та штатив, қўшимча ёритиш учун кўчма рефлектор, чиқинди материалларни йиғиш учун 2 та эмалланган тоғора, қаттиқ инвентар ва жиҳозларга ишлов бериш учун дезинфекцияловчи эритма солинган қопқоқ билан ёпилган эмалланган рақамли идиш, сув ўтказмайдиган материалдан қилинган фартуклар ҳам бўлмоғи лозим.
Дезинфекциялаш учун стерил ветош бир марта ишлатилади, сўнгра у ювилади, қуритилади ва МСБга топширилади.
Оғриқсизлантириш ва реанимация ёрдами кўрсатиш учун зарур барча воситалар, венесекция, ўмров ости вена қон томири пункцияси, спинал, эпидурал ва перидурал оғриқсизлантириш учун стерил тўпламлар алоҳида сақланиши керак. Бундан ташқари ликопча, сув термометри ва қон гуруҳи ҳамда Соловьева услуби бўйича қон мослигини аниқлаш учун Петри чашкалари (зардоблар йиғмаси музлатгичда сақланади), қон қуйиш учун
стерилланган тизим (система), Ли-Уайт бўйича қоннинг ивиш вақтини текшириш учун 2-3 пробирка, қон олиш учун 5-6 та флаконлар, шприцлар, ниналар, иоднинг 5%ли спиртли эритмаси, 1%ли иодонат ёки 70", 96° ли этил спирти билан артилган шиша флаконлар, қайчилар, ёпишқоқ малҳам (лейкопластьфь) ва чиқиндиларни ташлаш учун идиш ҳам зарур бўлади.
Дори-дармонлар учун жавоннинт бир қаватига қон кетишда зудлик билан ёрдам кўрсатиш учун барча зарур дорилар жойлаштирилади, иккинчисига -гестозларда ва учинчисига - юрак - қон томир системаси касалликлари бўлган аёлларда қон айланишининг бузилишида ишлатиладиган дорилар қўйилади. Столларнинг бирига махсус ўриндиқларга стерилланган тўшагичлар, тагликлар, дока шариклар, халатлар, резина катетерлар солинган бикслар қўйиб қўйилади. Бошқа столда 3 та корнцанг. 3-4 та тўғри қисқичлар браншлари (амниотомияга), узун эгилган қайчилар, қин ойнаси ва кўтаргич, катта кюретка (туғруқдан кейин бачадонни асбоблар ёрдамида текшириш учун), 1-2 та Кохер қисқичи, 2-3 та металл катетерлар, стерил шприцлар, нина/\ар, иоднинг 5%ли спирт эритмаси ёки 1%ли иодонат сақланадиган яхши ёпилган кенг бўйинли қора шиша банка, 70°ли спирт, стерилланган вазелин ёғи бўлган флакон, стерил матога ўралган корнцанг солинган стерилизаторлар жойлаштирилади. Стол ва махсус ўриндиқларга стерил материаллар ва туғруқ қабул қилиш учун стерил жамланма/\ар солинган бикслар қўйиб қўйилади.
Туғрук залида кислород таъминоти бўлиши зарур.
Тутруқ қабул қилиш учун керак бўлган жамланма ичига қуйидагилар киради:
а) туғадиган аёл учун: кўйлак, тўшаладиган клеёнка, чойшаб, катетер, мато шариклар;
б) доя учун: халат, қўлқоп, қалпоқча. Врач ва доя учун алоҳида тоза респираторлар;
в) янги туғилган чақалоқ учун: кийим ва тагликлар.
Янги тутилган чақалоқ учун уйдан олиб келинган кийим-кечак (пахталик, тоза, дазмолланган) ёки чақалоқлар учун махсус жамланма ишлатилса янада яхши бўлади.
Киндикка бирламчи ишлов бериш учун жамланма 2 та қисқич, қайчи, стерил шариклардан ташкил топади.
Киндикка иккиламчи ишлов бериш учун жамланма қайчи, қисқичлар, Роговин қавс-қирғичи учун қисқич, 2 та металл қавс, диаметри 1 мм ва узунлиги 1,5 см бўлган ипак лигатура ёки стерил резина ҳалқалар, стерил шариклардан иборатдир.
Туққан аёл учун жамланма қуйидагилардан иборат:
бачадон бўйнини текшириб кўриш учун жамланма (кенг узун пластинкасимон ойна, катта кўтаргич, 3 та абортцанг, 1 та корнцанг, 1 та Кохер қисқичи);
- ' бачадон бўйни, қин, оралиқ йиртилишини тикиш учун тўплам (игна
ушлагич, қайчилар, пинцетлар, бачадон бўйнини ушлаш учун қисқич, ойналар); резина вакуум экстрактори. Йиғмалар миқдори туғруқ блокида бир сутка давомида ўрта ҳисобда нечта туғруқлар қабул қилинишига боғлиқ бўлади.
Иситиладиган реанимация столи дезинфектантли ветош-латта билан артилади (илова 3.3.).
Марказлашган кислород таъминоти бўлмаса, палатадан ташқарида маҳкамланган кислород баллонларидан фойдаланилади. Барча идишлар ёғли бўёқлар билан рақамланган бўлиши, биксларга ёр.лиқлар боғланган бўлиши керак.
Туғруқ залларида тозаликни қуйидаги тамойилларига қатъий риоя қилиш
зарур:
-тоза қўллар + стерил қўлқоплар;
-тоза оралиқ (тоза сув билан ювиш мумкин, дезинфекцияловчи эритмалар билан ювиш тавсия этилмайди);
- туғруқ қабул қилиш учун тоза юза (туғруқ столини совунли суюқлик билан яхшилаб ювиш, клеёнкаларга ишлов бериш, стационарда бўлмаганда ўзининг тоза ички кийимларидан фойдаланиш);
киндикни ажратишда стериллик (туғруқ давомида ва киндик учун стерил асбоблар ва бойлов материалларидан фойдаланиш); янги туғилган чақалоқни парваришлашда тозалик (тиббиёт ходими учун стерил қўлқоплар);
- киндик кесилган жой қуриши ва битиши учун очиқ қолиши керак. Киндик кесилган жойга бирон-бир махсус ишлов бериш талаб қилинмайди. Янги туғилган чақалоққа онанинг кўкраги тутилса бачадон қисқаришини рағбатлантиради.
Бачадон қисқариши учун муз қўйиш тавсия қилинмайди.
Тиббиёт ходими янги тугилган чақалоққа қилинаётган ҳар бир муолажадан олдин ва ундан кейин қўлларини совунлаб ювиши лозим.
Она ва болани туғруқ залидан туғруқдан кейинги палатага ўтказишда гипотермияни ўзига хос зарарини эсда тутиш ва янги туғилган чақалоқни совқотишдан сақлаш чораларини кўриш зарур. Бу хусусда энг самаралиси янги туғилган чақалоқни она кўкрагида иссиқ адёл тагида олиб ўтишдир.
Юқумли касаллик белгилари бўлган қариндошлар туғруқ залига киритилмайди.
Туғрукдан кейинги бўлим.
Акушерлик бўлимининг туғруқдан кейинги палаталар сони бўлимдаги ўринлар миқдорига боғлиқ бўлади. Бўлимда қуйидагилар кўзда тутилиши керак:
-текшириш кўриш хонаси (бу ерла туққан аёлларни гинекологик креслода текшириб кўрилади ва ташқи жинсий аъзолари тозаланади);
-муолажа хонаси;
-вакциналарни сақлаш хонаси (музлатгич билан);
-ошхонадан олиб келинган овқатни тарқатиш хонаси; душхона;
-тувакларни ювиш ва зарарсизлантириш учун қўшимча ювғич жойига эга бўлган санитария шахобчаси.
Акушерлик бўлимларининг барча туғруқдан кейинги палаталарида иш туққан аёл ва унинг чақалоғини биргаликда бўлиши тамойили бўйича ташкил қилиниши керак. Касал бўлиб қолган янги туғилган чақалоқлар ихтисослашган ёрдамнинг И-босқичига, яъни кўп соҳали болалар касалхонасининг янги туғилган чақалоқлар патологияси бўлимига ўтказилади. Руҳий касаллик ташҳис қилинган туққан аёл олдида уни яқин қариндоларидан бири ёки тиббиёт ходими доимо бўлиши лозим.
Она туғруқдан кейинги палатага ўтказилгандан сўнг унинг умумий ҳолати текширилади, тана ҳарорати ва қон босими ўлчанади, бачадони пайпаслаб кўрилади, уни қисқариш даражаси текшириб кўрилади, шунингдек, туғруқдан кейинги ажралмалар ҳажми назорат қилинади.
Туққан аёлнинг сийдик қопи туғруқдан кейинги 8 соат давомида бўш бўлиши лозим. Агар сийдик қопи тўла бўлса, бачадон бўшашиши мумкин ва бу эса гипотоник қон кетишга олиб келади. Айрим ҳолларда катетер ишлатишга тўғри келиши мумкин, лекин инфекция хавфини эътиборга олиб иложи борича буни қилмасликка ҳаракат қилиши керак.
Туққан аёлни туғруқдан бир неча соат ўтгандан кейин оёққа туриб юришга рағбатлантириш зарур. Эрта ҳаракат қилиш чақалоғини парвариш қилишида ёрдам беради.
Махсус алоҳида( бокс) палаталар
Бу палаталар ҳаво-томчи йўли билан юқиш хавфи бўлган инфекцион касалликлар (силнинг очиқ шакли, ЎРВИ ) белгилари бўлган туғадиган ва туққан аёлларни ётқизишга мўлжалланган.
Махсус алоҳида палаталар битта аёлни жойлаштирилишига ҳисобланган бўлиши керак. Боласи алоҳида палатага кўчирилади.
Махсус алоҳида палатага ўтказиш унинг ётқизилиш ёки ўтказилиши сабаби кўрсатилган ҳолда махсус журналда қайд қилиб қўйилиши лозим.
Инфекциялар асорати профилактикаси
Инфекция хавфини энг кам даражага олиб бориш учун туққан аёл шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши лозим. Болага қарашдан олдин қўлларини мунтазам равишда ювиш, айниқса, муҳимдир. Она ташқи жинсий аъзолари соҳасини доимо, айниқса сийдик ҳайдаш ва дефекациядан кейин тоза тутиши керак. Энгашиб ёки тоғора устида ўтириб оралиқни ювиб туриш уни озода сақлашга имкон беради. Ювиб бўлгандан кейин оралиқни қуритиш керак, лекин бунинг учун талк ёки дезодорант ишлатмаслик лозим. Инфекцияни олдини олиш учун гигиеник тагликни тез-тез алмаштириб туриши керак.
Туққан аёл туғруқдан кейин пайдо бўлиши мумкин бўлган инфекция аломатларини кузатиб бориши лозим. Агар кўкрак сўрғичи қуруқ, тоза бўлса ва болага кўкрак тутиш тўғри бажарилса, сўрғичлар шикастланмайди ҳамда бу орқали сут безларининг инфекцияга чалинишини олдини олиш мумкин. Кўкракка ёки сўрғичларга крем, малҳам ёки лосьонлар суртишга ҳеч қандай зарурат йўқ.
Уйдан олиб келинган ички кийимлар унчалик тоза бўлмаса, у ҳолда стационар тоза кийимларидан фойдаланиш зарур.
Жарроҳлик блоки.
Жарроҳлик блоки стационарнинг таркибий бўлинмаларидан бўлиб, акушерлик бўлимлари ва боксланган палаталардан алоҳида жарроҳлик амалларини бажаришга мўлжалланган хоналар мажмуасидан иборатдир.
Жарроҳлик блокига киради:
- жарроҳлик олди хонаси; жарроҳлик хонаси; материаллар хонаси:
- махсус кийимлар ва ходимларнинг ишчи кийимлари хонаси; аппаратлар ва асбоб-ускуналарни жойлаштириш хонаси; катта ҳамшира учун хона.
Жарроҳлик блоки стационар бактерицид нурлатгичлар ва ҳавони ташқаридан тортиб оладиган шамоллатгич қурилмаларига эга бўлиши лозим.
Намлик тартибида ишлайдиган ҳамда нам жорий тозаланадиган хоналар (жарроҳлик, жарроҳлик олди, бойлов, наркоз, реанимация чегараси, шунингдек, душхона, хожатхона, хуқна, ифлосланган кийим-кечаклар сараланадиган хоналар) деворлари бутунлай глазурланган плиткалар ёки намликка чидамли бошқа материаллар билан қопланиши керак. Бу хоналарнинг шифтлари ёғли бўёқлар билан бўялиши лозим.
Поллар сув ўтказмайдиган материаллар, жарроҳлик, жарроҳлик олди ва бошқа хоналарнинг поли эса антистатик мармар, плитка ва ҳоказолар билан қопланган бўлади.
Жарроҳлик хоналари бир-бирини устига жойлаштирилганда (турли қаватларда), инфекция аломати бўлган аёллар учун жарроҳлик хонаси инфекцияси йўқ аёлларникидан пастки қаватда бўлиши керак.
Жарроҳлик блокига унда иштирок қилмайдиган ходимни махсус кийимсиз кириши таъқиқланади. Жарроҳлик блокида ходимларни ўз оёқ кийимида юришига рухсат берилмайди.
Жарроҳлар, ҳамширалар ва жарроҳлик жараёнида иштирок қиладиган бошқа шахслар жарроҳликка киришидан олдин жарроҳлик кийимларини киядилар (кўйлак-иштон, оёқ кийими, бош кийими), жарроҳлик олди хонасида бахил, ниқоб киядилар, қўлларини ювадилар, жарроҳлик хонасида стерилланган халат ва қўлқоп кийилади (уларни жарроҳлик ҳамшираси стери.\ланган биксдан олиб бериб туради). Зарур бўлса, жарроҳлик жараёнида қатнашаётганлар сақланиш воситаларини киядилар(кўзойнак).
Стерил асбоблар столи жарроҳлик амалиётидан о.\дин стерил чойшаб билан ёпилади ва унга стерил асбоблар ёйиб қўйилади ҳамда устидан стерил чойшаб ташланади.
Бойлов материали, ички кийимлар ва жарроҳликда фойдаланилган бошқа нарсалар ичида клеёнкалик халтачаси бўлган, усти ёпиладиган ва рақамланган махсус ажратилган идишга йиғилади.
Аёл жарроҳлик хонасидан жадал даволаш хонаси ёки жарроҳликдан кейинги хонага (палатага) ўтказилишидан олдин ва у ердаги кароват, кароват олди тумбочкаси дезинфекцияловчи суюқлик билан артилади. Кароватга тоза кўрпа-тўшак тўшалади.
Жарроҳлик блоки, бойлаш хоналари, реанимация бўлими ва жадал даволаш хонаси кунига камида 2 марта ҳўл латта билан тозаланади (илова 3.3.).Ҳафтада бир марта жарроҳлик блокида ва бойлов хоналарида умумий тозалаш ўтказилади (илова 3.3.).
Жарроҳлик олди хонаси
Жарроҳлик олди хонасининг жиҳозланиши: 2 та тумбочка, 2 та стол, жарроҳлар қўлини ювиши учун эмалланган тоғора ва уни қўядиган нарса, қон ва уни ўрнини босадиган суюқликларни сақлаш учун музлатгич (жарроҳлик блокида бунинг учун махсус хона бўлмаса). Ҳар бир жарроҳлик амалидан кейин дезинфектантлар билан ялпи умумий тозалаш ўтказиш зарур.
Музлатгичларда қон заҳирасига эга бўлиш керак: резус-мусбат-0(1) гуруҳ 2 флакон ва қолган гуруҳларники 1 флакондан, резус-манфий- 0(1) гуруҳ 2 флакон, А(И) ва В(Ш) гуруҳларники 1 флакондан. Музлатгичда қондан ташқари қоннинг барча гуруҳларининг янги музлатилган зардоблари 1 флакондан, альбумин (2-3 флакон). Шунингдек, б%ли полиглюкин. реополиглюкин, 5%ли гемодез, 8%ли желатинол, кристаллоид эритмалар (дисол, трисол, хлосол ва бошқалар).
Жарроҳлик блокида оғриқсизлантириш хизмати учун хона бўлиши шарт. Хонада нафас олдириш ва наркоз аппратларини ювиш, ивитиш, ҳўллаш ва дистилланган сув билан чайиш учун ишлатиладиган идишлар тўплами бўлиши лозим.
Жарроҳлик олди хонасидаги сув жўмраги олдига қўлларни ювиш учун стерил\анган чўткаси бўлган оғзи қопқоқ билан ёпиладиган эмал идиш жойлаштирилади, шунингдек, стерил матога ўралган қайчи ва корнцанг қўйилади.
Қўллар совун ва сўнгра дезинфектант билан ювилади.
Қорин бўшлиғида акушерлик жарроҳлик амалиёти учун камида 2-3 та, янги туғилган чақаллоққа қон алмаштириб қуйиш учун 1-2 та асбоблар ва материаллар жамланмасига эга бўлиши керак. Бикслар амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосланган ҳолда тўлдирилиши лозим.
Жарроҳлик хонаси
Жиҳозланиши: жарроҳлик столи, асбоблар учун 2 та стол (бирида жарроҳлик иши бажарилаётганда зарур бўлган ҳамма нарсалар, жарроҳга яқин турадиган иккинчи кўчма столда - жарроҳлик ишининг ҳозирги босқичида керак бўладиган нарсалар туради), наркоз бериш ва нафас олдириш аппаратлари, монитор, электрокардиограф, электр сўрғич (электроотсос^ вакуум - экстрактор, коагулятор, дефибриллятор ва бошқалар, қон қуйиш тизимлари (системалари) учун штативлар, бир неча табуретка, қўшимча ёритиш учун кўчма рефлектор, фойдаланилган материал учун тоғоралар, янги туғилган чақалоқни йўргаклаш учун клеёнка, ғилофли матрац тўшалган йўргаклаш столи ва янги туғилган чақалоқ ўпкасини сунъий нафас олдириш учун аппаратдан иборатдир. Махсус жавонда стерил шприцлар, ниналар, бўйни кенг ва тиқин билан ёпилган, ипак ва кетгут солинган шиша идишлар, кетгутлик ампулалар, бачадон қисқартирувчи воситалар, стерил эритмалар (натрий хлоридининг изотоник эритмаси, 5% ли глюкоза, йоднинг 3% ва 5% ли спиртли эритмаси солинган флаконлар) ва 70% ли этил спирти сақланади.
Жарроҳлик хонасида анестезиолог-реаниматолог врач учун суғуриб чиқариладиган яшиклари бўлган кўчма стол бўлиши лозим. Стол яшикларида умумий оғриқсизлантириш ва реанимация чораларини ўтказиш учун зарур бўлган дори-дармонлар (кичик жарроҳлик хонаси бўлимига қаралсин), ингаляцион наркоз учун анестетиклар (гексенал, натрий теопентали анестезиолог-реаниматолог столида туриши мумкин). ингаляцион анестетиклар - фторотан ёруғлик тушмайдиган жойда сақланиши керак.
Жарроҳлик хонаси кислород ва азот закиси берилиши билан таъминланиши керак. Марказлашган кислород бериш бўлмаганда, махсус ажратилган жойда уни ушлаб турадиган қурилмалари бўлган ва кавлаб қўйилган жойга ўрнатилган кислород баллонига эга бўлиши лозим. Баллон бўялган ва резиналик ҳимоя ҳалқаларига эга (камида 3 та ҳалқа), қоплама ва
редукторли бўлиши лозим. Баллонлар дезинфекциялангандан кейин стерил мато билан ўралган ҳолда азот закиси билан тўлдирилган вазиятда жарроҳлик хонасида туриши мумкин. Катта жарроҳлик хонасида стол ва янги туғилган чақалоққа қон алмаштириб қуйиш учун зарур бўлган махсус жамланмаларга эга бўлиш керак.
Жарроҳлик майдонини дезинфекциялаш учун 70°ли спирт, 5%ли иод, 1%ли иодонат, иодопирин ва хлоргексидин биглюконат (стерилланган пилик билан 2 марта суртиш учун) қўлланилади.
Қоринни тикишдан олдин ҳамшира барча асбоблар ва дока салфеткалар борлигини санаб чиқади ҳамда бу тўтрисида жарроҳга ҳисобот беради.
Тикиш материалини саклаш. Кетгут йоднинг 2%ли спиртли эритмасида оғзи маҳкам ёпилган шиша идишда сақланади; ипак ва капрон иплар 70°ли этил спиртида оғзи ёпилган банкаларда алоҳида сақланади.
Тикиш материалини ҳар бир янги олинган партиясини бактериологик стерилликка текшириш лозим, Тикиш материалини лаборатор текшириш маълумотлари махсус дафтарда қайд қилиб қўйилиши керак. Мусбат натижа олинган ҳолатларда ёзма равишда дарҳол худудий давлат сан.эпид назорати ташкилотига хабар бериш зарур.
Ҳар бир жарроҳлик хонасида ўзининг тикиш материали бўлиши керак. Кетгут 2 марта, ипак, капрон иплар 1 марта бактерияларга экилгандан сўнг стерил ҳолатда бўлса, ишлатавериш мумкин.
Жарроҳлик хонасида ҳаво ҳарорати 22-26°С даражада, намлиги 50%да сақланиши керак, жарроҳлик жараёни ва тозалаш тугагандан кейин жарроҳлик блоки қулфлаб қўйилади. Калит навбатчи жарроҳлик ҳамширасида сақланади.
Тиббий асбобларга дастлабки стерилизация ишлови бериш марказлашган стери.\лаш бўлимида бажарилади (илова 3.3.).
Жарроҳлик блокининг санитар (озодалик) хонаси қуйидаги хоналардан иборат:
а) ифлосланган кийим-кечакни вақтинчалик сақлаш хонаси (камида 6 кв.м);
б) тоза кийим-кечакларни сақлаш учун омборча (камида 6 кв.м);
в) хоналарни тозалашда ишлатиладиган нарсаларни қўйиш учун омборча (камида 4 кв.м.).
Оғриксизлантириш ва реанимация бўлими
Оғриқсизлантириш ва реанимация бўлими туғруқ мажмуаси (бўлими) таркибида ташкил қи.линади ва унинг асосий вазифалари қуйидагилардир:
- жарроҳликда, туғруқларда, ташҳис ва даволаш муолажаларида умумий оғриқсизлантириш, наркоз ва регионар оғриқсизлантиришни тайёрлаш ҳамда бажариш бўйича чора-тадбирлар мажмуасини амалга ошириш;
- касаллик, жарроҳлик аралашуви ва бошқа сабаблар туфайли юзага келган ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиклаш бўйича чора-тадбирлар мажмуасини амалга ошириш;
Асосий вазифаларига мос равишда ходимлар:
- кўрсатмалар бўйича ҳомиладорлиги асоратли кечган, экстрагенитал касалликлари бўлган ҳомиладор ва туққан аёлларга ҳамда жарроҳликдан кейинги даврда беморларга жадал даволаш чораларини ўтказади;
- умумий ва регионар оғриқсизлантиришнинг оптимал услубини аниқлайди;
- жарроҳлик, туғруқлар, ташҳис ва даволаш муолажаларида умумий ва регионар оғриқсизлантириш ҳамда жарроҳликка тайёрлаш ишларини амлга оширади;
- беморлар ҳолатини наркоздан кейинги даврда муҳим аъзолар фаолияти турғунлашгунча кузатиб боради.
Оғриқсизлантириш ва реанимация бўлими таъминланиши лозим:
- махсус тиббий асбоб-ускуналар ва аппаратлар билан;
- оғриқсизлантириш, реанимация ва жадал даволашни тўлақонли ўтказиш учун етарли миқдорда дори-дармонлар, трансфузион воситалар билан;
оғриқсизлантириш амалларини бажариш учун махсус жиҳозланган хоналар билан;
- ходимлар, асбоб-ускуналар, дори-дармонлар, трансфузион воситалар,
кийим-кечакларни сақлаш учун хоналар билан. Реанимация ва жадал даволаш палаталари махсус жиҳозлар ва даволаш-ташҳис аппаратлари, шунингдек, организмнинг ҳаётий муҳим фаолиятини сунъий равишда қўллаб-қузватлаш ва назорат қилиб туриш учун воситаларга эга бўлиши керак,
Кесар кесишдан кейин аёл ўз боласи билан биргаликда бўлади. Янги туғилган чақалоқлар жарроҳлик хонасидаёқ она кўкрагига тутилади. Бундай чақалоқлар психологик комфорт, тез орада кўникиш ва уни талабига қараб тўлақонли кўкрак билан эмизишни таъминлаш учун реанимация бўлимида онаси билан бирга бўлиши лозим. Жарроҳликдан кейин дастлабки суткаларда болага қараш онага оғирлик қилиши сабабли, бола парваришини тиббиёт ходими амалга оширади, ёки яқинларидан бири бўлиши мумкин.
Барча бўлимларда тоза кийим-кечакларни, сақлаш учун стеллажлик (қаватлик) жиҳозларга эга бўлган хоналар кўзда тутилиши лозим. Тозалаш асбоб-ускуналарининг барчаси ёзув билан белгиланган ва қатъий равишда белгиланган мақсадда фойдаланилиши зарур. Латталар фойдаланилгандан сўнг ювилади, қуритилади ва махсус ажратилган жойдаги (хонадаги) челакда фақат қуруқ ҳолда сақланади. Тозалаш асбоб-ускуналари тўплами (швабра, латталар, челак) биргаликда сақланиши керак. Ифлосланган кийим-кечаклар фақат клеёнка халталарга йиғилади ва махсус ажратилган хонада сақланади.
Бўлимда умумий тозалашлар палатларни бўшашига қараб, лекин ҳафтада камида 1 марта ўтказилади (илова 3.2.).
Қариндошлар ташриф буюрганда тозаликка риоя қилишлари керак.
Туккан аёлларни стационардан чиҳариш.
Туғруқдан кейинги давр асоратсиз кечганда туққан аёл стационардан мумкин қадар эрта чиқарилади (4-5 суткадан кўп эмас). Чиқишидан оддин аёл врачга дарҳол мурожаат қилишга тўғри келадиган эҳтимоли бўлган асоратлар белгилари тўғрисида , кўкрак сути билан боқишнинг афзалликлари ва туғруқлар оралиғини камида 3-4 йил сақлаш, исталмаган ҳомиладорликдан сақланиш усуллари ва ҳ.к. тўғрисида ахборот олиши керак, Ҳомиладорлик ва туғруқ жараёни асоратли кечганда стационардан чиқариш муддати масаласи туққан аёл ва янги туғилган чақалоқнинг умумий ҳолатига қараб индивидуал равишда ҳал қилинади.
Оғир соматик каса.\лиги бўлган туққан аёлни зарур бўлганда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш учун кўп соҳали касалхоналарнинг тегишли бўлимига ўтказиш лозим.
ОваБМҚББ бошлиғи Н.Туреева
Туғруқ комплексларида (бўлимларида) акушерлик стационар ёрдамини ташкил қилиш йўриқномасига
3-илова
Туғрукларни олиб боришнинг замонавий тамойиллари
Оналар ва перинатал даври касалликлари ва ўлимини камайтириш маҳсадида 1987 йилда ЖССТ, ЮНИСЕФ, ЮНФПА ва Жахон Банки Бехатар Оналик ташаббуси билан чиқдилар.
Бехатар оналик фақат оналар касалликлари ва ўлимини олдини олишдан иборат бўлиб қолмасдан, балки она ва бола тўғрисида ғамҳўрлик қилишни ҳам кўзда тутади. Бу тушунчага туғруққача, туғиш вақтида ва туққандан кейинги даврда аёлнинг жисмоний, ақлий ва ижтимоий фаровонлиги киради ҳамда булар эса соғлом бола туғилиши ва соғлом болаликни таъминлаши лозим.
Стационарга келиб тушганда аёл ва уни кузатиб келган яқинлари ушбу муассасанинг тутган сиёсати, ўтказиладиган барча чора-тадбирлар ва мавжуд қоидалар билан таништирилиши лозим. Шунингдек, аёл ва унинг яқинларига қелиб тушган вақтдаги умумий ҳолати тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим қилиниши керак.
Туғруқ вақтида ҳамкорнинг иштироки-туғаётган аёлнинг яқинларидан биронтасини бўлиши ҳам муҳим аҳамият касб қилади. Ким иштирок этишини, одатда, бўлғуси онанинг ўзи ҳал қилади. Тиббиёт ходими ҳамкорни туғаётган аёлни кузатиб туриш ва унга ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўргатиши лозим. Тугиш вақтида туғаётган аёлни ҳеч қачон ёлғиз қолдириш керак эмас.
Туғрукларни олиб боришнинг асосий тамойиллари:
- меъёрда кечаётган ҳомиладорликда дори-дармонсиз акушерлик ёрдами кўрсатиш;
- туғруқ вақтида жисмоний ва психоэмоционал қўллаб-қувватлашни таъминлаш;
- туғруқ жараёнида тик туришни афзалликларини тушунтирган ҳолда аёлни эркин туришини таъминлаш;
туғруқ режасига аёлни фаол жалб қилиш;
аёл ва унинг ҳамкорига истаган ахборотни тақдим қилиш;
сир сақланиши мақсадида аёлни бошқалардан ажратиб қўйиш
ҳуқуқи имкониятини таъминлаш;
партограммадан фойдаланиш;
туғруқ вақтида тоза муҳитни таъминлаш;
аёллар ва янги туғилган чақалоқлар томонидан ўзларининг кийимларидан фойдаланиш.
Туғрукларни биринчи даврини олиб бориш тамойиллари.
Туғруқларни биринчи даврини олиб боришнинг асосий принциплари туғруқ жараёнини кузатиб бориш ва кечиш меъёрларидан чекланишларни ўз вақтида аниқлашдир. Аёлга эркин ҳаракат қилиш ҳуқуқи, ўзига қулай вазият эгаллаш (тик турган, ўтирган,юрган, чўк тушган ва бошқа ҳолатлар) имконияти берилиши лозим. Туғруқлар вақтида тана ҳолатини эркин танлаши онага оғриқни енгишни енгиллаштиришга ёрдам беради. Агар биринчи даврда аёл орқаси билан ётишни маъқул кўрса, пастки кавак вена синдромидан сақланиш учун унга чап биқинга бурилиб ётишни тавсия килишни унутманг.
Туғрукларни оғриксизлантириш.
Туғруқлар вақтида аёл сезаётган оғриқ даражаси, кўпинча унинг эмоционал ҳолати ва хабардорлигига боғлиқ бўлади. Агар аёл тинч ҳолатда бўлса, қўрқув ҳис қилмаса ва нафақат ўзининг ҳамкори, балки туғруқ қабул қилаётган тиббиёт ходими томонидан ҳам доимий ғамҳўрона қўллаб-қувватлаш бўлиб турса, у оғриқни кам сезади.
Кенг фойдаланиладиган айрим наркотик аналгетиклар (промедол, петидин) маълум камчиликларга эгадир (туғруқ фаолиятини секинлаштириш, йўлдош орқали ҳомилага ўтиш ва унинг нафас олишини сусайтириш). Агар аналгетиклар туғруқлар туташидан бир соатлар олдин қўлланилган бўлса, бунинг оқибатлари бола учун, айниқса, сезиларли бўлади. Бундай чақалоқлар туғилгандан кейинги бир неча кунлар ичида хамма нарсага бефарқ бўлиб қолиши ва бу эса уни кўкрак билан боқилиш жараёнига салбий таъсир қилиши мумкин.
Оғриқсизлантиришнинг бошқа шаклларига перидурал анестезия киради. Перидурал анестезиянинг исботланган афзалликлари билан бир қаторда, туғруқ вақтида унинг айрим салбий томонлари ҳам кўзга ташланади: туғруқнинг биринчи даври бир мунча узаяди, окситоцин қўлланилишига эҳтиёж ортади, оғриқсизлантириш давом эттирилганда туғруқнинг иккинчи даврида, кучаниш рефлексини сусайиши сабабли, ҳомилани акушерлик қисқичлари ёрдамида чиқариб олишлар сони кўпаяди.
Буларнинг барчаси туғруқдан кейинги дастлабки кунларда аёлнинг бола парвариши бўйича имкониятларини сезиларли даражада чегаралаб қўйиши мумкин.
Оғриқни йўқотишни алтернатив, айниқса, дори-дармонсиз усуллари энг маъқул усуллардир. Биринчи навбатда, аёлга ўзи истаган тана вазиятини эгаллаш имкониятини бериш лозим. Бу дегани, айниқса, туғруқларнинг биринчи даври давомида унинг ҳаракатлари
чегараланиб қолмаслиги лозим, демакдир. Айрим аёллар илиқ душ ёки ванна қабул қилгач, уқалаш ёки елкасини силагандан кейин енгиллик топадилар.
Нафас олиш машқлари ва аёл диққатини чалғитадиган релаксация (оғриқни бир жойдан иккинчи жойга кўчиши) ҳам худди шундай самара беради. Бундай амаллар зарарсиздир ва кенг тавсия этилиши мумкин.
Туғруққа ёрдам берувчи муассаса ходими аёл кечираётган оғриқ сезгисини иложи борича камайтиришга ҳаракат қилиши зарур. Бунинг учун туғадиган аёлни авайлаб, ўзига хос ёндошув, ҳурмат билан ва огоҳлантириб, текшириб кўриш лозим. Ижобий кайфият бахш этиш, аёлни тинчлантириш унда эндоген эндорфинлар ишлаб чиқаришга шароит яратади ва бу эса оғриқсизлантирувчи самара беради.
Туғруҳ фаолиятининг ривожланишини баҳолаш.
Она ва боланинг умумий ҳолати доимий равишда кузатилиб турилганда маълум вақт оралиғида ҳаётий муҳим аломатларни қайд қилиб бориш лозим. Шунингдек, бир хил вақт оралиғида мунтазам равишда туғруқ тўлғоқлариницг кучи ва сонини ҳам ёзиб қўйиш керак. Туғруқ жараёнининг график ёзуви мисоли бўлиб. туғруқни кечиши ва ривожланишининг барча хусусиятлари кўргазмали, график шаклда ифодаланган партограмма ҳисобланади. Партограмма юзага келадиган муаммони мумкин қадар олдиндан билиш ва аниқлаб олишга имкон берадиган тарзда тузилади. Шу сабабли тиббиёт ходими учун партограмма қимматли қурол ҳисобланади. Илмий маълумотлар, партограммадан тўғри фойдаланилганда, патологик туғруқлар сонини кескин камайишини кўрсатади. Партограмма кейин эмас, балки фаҳат туғруҳ жараёнида тўлғазилади.
Туғруқлар биринчи даврининг ривожланиши бачадон оғзининг очилиш динамикасига қараб белгиланади (охирги маълумотлар бўйича соатига 0.5 см). Бачадон бўйнининг тўлиқ очилиши деганда (умумий андозалар бўйича), уни 10 см.га очилиши тушунилади. Бачадон бўйнини очилишини баҳолаш учун у қин орқали текшириб кўрилади. Эсда тутинг, инфекция кириши олдини олиш учун эҳтиётлик чоралари сақланиши зарур. Текширишдан олдин антисептика ва асептика қоидаларига риоя қилинган ҳолда қўлларни яхшилаб ювиш, текширишда эса стерил резина қўлқоплардан фойдаланиш лозим. Қоида бўйича қин орқали текширишни тўлғоқ вақтида ўтказиш ярамайди. Қин орқали текшириш фақат тегишли тиббий кўрсатмалар асосида бажарилиши керак.
Партограмма
Партограмма - ҳозирги кунда туғруқларни олиб боришда энг оддий ва самарали восита бўлиб ҳисобланади.
Партограмманинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
- бу - бачадон бўйни очилишини узлуксиз график ҳолда акс эттириш усулидир, шу билан бир вақтнинг ўзида;
- бу - она, бола аҳволининг, туғруқ кечишининг бошқа кўп хусусиятларини график ҳолда акс эттириш усулидир.
Хусусиятларни бундай биргаликда намоён бўлиши партограммани янада аҳамиятли қилади. Партограмма - тиббий ёрдам кўрсатишнинг барча шароитларида самарали: оддий ва энг мураккаб жиҳозларга эга бўлганда ҳам, тиббий муассасаларнинг ҳамма даражаларида, барча туғруқларда қўлланилиши лозим.
Партограммадаги ёзувлар - юқори қисмида қуйидаги маълумотлар ёзилади: Аёл:
исми
акушерлик маълумотлар(анамнезидаги туғруқлар, ҳомиладорликлар сони);
рўйҳат рақами; қабул қилинган сана;
қабул қилинган вақт нолга ҳисобланади. Куннинг ҳақиқий вақти вақт чизиғи остида кўрсатилади. қоғоноқ пардасининг йиртилиш вақти
ҳомила:
юрак қисқариши тезлиги;
ҳомила суви: тиниқ(С), қон билан бўялган (В) ёки меконий билан бўялган (М) ёки қоғоноқ пардаси бутун (I)
бачадон бўйни: очилиши см.ларда, диаграммада "X" белгиси билан белгиланади.
Ҳомила боши ҳаракати: (ҳомила бошининг келувчи сатҳи), беш бармоқ билан қорин қисмида пайпаслаш билан аниқланади, диаграммада 0 белгиси билан белгиланади, қоринни пайпаслаш ҳар бир қин кўрувидан олдин бажарилади.
Ҳомила бошининг шаклланиши: бу жараён қуйидагича ёзилади: бош суяклар бириктирувчи тўқималар билан ажралиб турибди, буни енгил пайпаслаш мумкин (0), суяклар бир-бирига бироз тегиб турибди ( + ); суяклар бир-бирининг устида жойлашган (++); суяклар бир-бирининг устида анчагина жойлашган (+ + +); Бачадон бўйни очилиши:
- бу туғруқ кечишининг энг муҳим кўрсаткичи. Бачадон бўйнини очилиши жадвалда "X" белгиси билан белгиланади.
- Қисқаришлар (тўлғоқлар): тезлиги (10 дақиқа давомида қисқаришлар сони). Давомийлиги сонияларда.
- Окситоцин:
- Таҳлили (қон.оқсил ва ацетон)
- Ҳар бир пешобдан сўнг ёзиб борилади.
- Дозаси туғруқнинг ҳар даврига 1 соатга мўлжалланиб ёзилади. Дори-дармонлар ва вена томири ичига юбориладиган суюқликлар; маълумотлар учун жой;
қон босими, ҳарорат ва пульс: қон босими ва пульс ҳар соатда ёки тезроқ ёзиб бориш тавсия этилади.
Тана ҳарорати ҳар 3-4 соатда ёзиб бориши тавсия этилади; Сийдик:
Миқдори;
Бачадон бўйни очилиши тўғрисидаги биринчи белгилар туғруқнинг фаол даврида огоҳлик чизиғининг тегишли нуқталарида қўйилади. Намунавий ҳолатларда туғруқ огоҳлик чизиғи бўйлаб кечади. Агар туғруқ суст кечса, очилиш вақтига қараб, чизиғимиз ҳаракат чизиғи томонга кўчади.
Ҳаракат чизиғи партограммада огоҳлик чизиғидан ўнгга 4 соатга сурилган бўлади. Агар белгиланаётган чизиқ, ҳаракат чизиғини кесиб ўтса, тегишли аралашувлар тўғрисида ўйлаш лозим.
Текшириш сонига нисбатан текшириш усуллари кўпроқ аҳамиятга эгадир. Ҳомила юрак қисқаришлари тезлигини ҳаққоний кўрсатиш учун ҳомила юрагини аускультация қилиш вақти жуда аҳамиятли эканлиги партограммада яққол кўринади. Бу ҳолат, юрак қисқаришлари вариантлари мисолида тасвирланади (жуда қисқа), вақти-вақти билан аускультация қилиш - маъқулроқ ва афзалроқ.
Партограммадан мақсад - она ва бола ҳолатини умумлаштирилган ҳолатда акс эттиришдир, ва шунинг учун, ҳар томонлама назорат зарур. Партограмманинг яна бир аҳамиятли қисми бачадон бўйнини вақт давомида очилишини ҳамда ҳомиланинг олдинда жойлашган қисмининг (одатда боши) силжишини кузатишдир. Таъкидлаб ўтиш зарурки, туғруқ вақтидаги қин орқали текширувлар ҳомила жойлашган қисмининг ҳолатини кузатиш билан баробар олиб борилиши керак, яна шуни айтиб ўтиш керакки, туғруқ олиб боришдаги кўпгина хатоликлар айнан шундай кузатув бўлмагани учун рўй беради. Ҳаракат чизиҳлари ва огоҳлик чизигини аҳамияти ва хусусияти
Огоҳлик ва ҳаракат чизиқлари жуда аҳамиятлидир. Огоҳлик чизиғи шундай чизиқки, ундан ташқарида бачадон бўйни очилиши тезлиги "исталган" тезликдан 1 соатда 1 см.дан кам бўлади. Кузатув олиб борилади, лекин ҳаракат талаб этилмайди. Бунга қарама-қарши, ҳаракат чизиғи - бу шундай чизиқки, шу чизиқдан ташқарида бачадон бўйни очилиши тезлигини исталган даражагача тиклаш учун талаб қилинадиган ҳаракатлар тўғрисида ўйлашни тақозо этади.
Бу чизиқлар аҳамияти шундаки, улар шифокорларга, туғруқ кечишидаги ўзгаришларни сўз билан тасвирлашдан (жадвалга нисбатан) кўра, эрта аниқлашга ёрдам беради. Ундан
ташқари, улар ҳам бир туғруққа ёрдам бериш муассасаси бўлимлари, ҳам тур.ли даражадаги акушерлик хизматлари орасида ҳаракат бирлигини таъминлашга ёрдам берадилар.
Агар аёлни қин орқали кўрув, огоҳлик чизиғида бажарилган бўлса, кейинги текширув 4 соат ўтгандан сўнг (агар эрта кўрув учун клиник кўрсатмалар бўлмаса) бажарилиши керак. Агар кўрувгача туғруқнинг суст кечиши, кузатилган бўлса ва жадвалдаги нуқтамиз огоҳлик ва ҳаракат чизиқлари орасида жойлашса, унда аниқки, кейинги текширувни эртароқ бажариш лозим.
Партограммани ўз вақтида тўлдириш, туғруқ кечишининг меъёрдан ташқарига ўзгаришларни ўз вақтида ташҳислаш ва асоссиз аралашувлардан қочиш имконини беради.
Тугрук вактида аёлни овкатлантириш.
Туғруқлар қувват сарфлашни талаб қилади. Туғруқ қанча вақт давом этишини олдиндан айтиш мумкин бўлмаганлиги туфайли куч-қувват манбаи доимо тўлдирилиб турилиши зарур. Овқатланишни кескин чегараланиши туғруқ вақтида сувсизланиш ва ацидозга олиб келадиг уларни туғруқ даврида суюқликлар ичиш ва енгил овқат қабул қилиш йўли билан олдини олиш мумкин. Замонавий ёндошувлар физиологик туғруқлар вақтида овқат ва ичимлик қабул қилиш туғрисидаги масалани аёлнинг ўзи ҳал қилишига қўйиб беради.
Ҳамкорлик туғруклари
Ҳамкорлик туғруқлари ўткази.лганда доя ҳамширанинг вазифаси нафақат барча муҳим клиник белгиларни қайд қилиш, балки бутун туғруқ давомида аёлни жисмонан ва эмоционал қўллаб-қувватлаб туришдан ҳам иборат бўлади. Туғруқларда иштирок этаётган доя ўтказилаётган барча муолажалар ва тиббий текширув натижаларини аёлга тушунтириши керак. Туғруқ фаолиятининг кечиши ва боланинг кутилаётган туғилиш вақти тўғрисида аелни хабардор қилиши лозим.
Туғруқ залида аёлнинг яқин одамларидан биронтасини бўлиши (доя билан бирликда) туғруқларни ривожланиши ва натижаси, онанинг туғруқдан кейинги адаптацияси, она ва боланинг ўзаро муносабати, кўкрак сути билан боқиш ва оилавий эр-хотинлик муносабатларга сезиларли даражада ижобий таъсир кўрсатади. Бунда туғруқлар давомлилиги ва кесар кесишларнинг сони сезиларли қисқаради, оғриқсизлантириш воситаларини қўлланиш камаяди, янги туғилган чақалоқларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатишга ҳам эҳтиёж кам бўлади. Шунингдек, кўкрак сути билан боқиш ва янги туғилган чақалоқни яхши ҳолатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Туғруҳнинг иккинчи даврини олиб бориш.
Туғруқнинг иккинчи даври одатда 30 дақиқадан 1 соатгача давом этади. Лекин ҳозирги шароитда бундай вақт чегаралари қатъий аниқланган эмас ва тахминий деб қараш мумкин. Кучаниш даврининг давомлилигига мўлжал қилишдан кўра, она ва боланинг ҳолати бу босқичдаги аралашувлар зарурати учун энг яхши кўрсаткичдир.
Туғаётган аёлга унинг учун энг қулай бўлган ҳолатни эгаллашга руҳсат бериш керак. Туғруқнинг иккинчи даврида тик турган, ўгирган, тиззасига чўк тушган ва бошқа ҳолатлардан фойдаланиш тавсия этилади. Айрим ҳолларда қўллаб-қувватлаш учун ҳамкорнинг ёрдами зарур бўлади. > Туғруқни иккинчи даврида бачадоннинг ҳам бир қисқаришида онани ихтиёрсиз кучаниш истаги қамраб олади. Унга табиий равишда кучаниш имкониятини бериш лозим.
Эпизиотомия фақат тиббий кўрсатмалар бўйича амалга оширилиши ва уни амалга оширишда ҳамиша оғриқсизлантириш лозим.
Туғруҳнинг учинчи даврини олиб бориш.
Туғруқнинг учинчи даври (йўлдош даври) бола туғилгандан то йўлдошни бачадондан ажралиши ва уни чиқишигача бўлган вақтни ўз ичига олади ва одатда 15-20 дақиқани эгаллайди.
Бола туғилгандан сўнг бачадон қисқаради ва йўлдошнинг ажралиши юз беради. Бу - қон ажралмаларини бошланишидан ҳамда киндикнинг ташқи қисмини узайишидан билинади.
Туғруқ физиологик олиб борилганда йўлдош фақат онанинг кучи ёрдамида ажралиб чиқарилади. Бу жараёнга болани эрта кўкракка тутиш ва чақалоқнинг кўкрак сўриши, аёлда эндоген окситоцин ишлаб чиқарилиши туфайли шароит яратилади. Тутруқнинг учинчи даврини фаол олиб бориш ёки кутиб туриш бу акушерлик вазиятга боғлиқ жараёндир.
Йўлдош ва ҳомила пардаларини уларнинг бутунлигига синчиклаб текшириш лозим. Агар йўлдош ажралгандан кейин бачадон гипотонияси туфайли қон оқиши давом этса, айланма ҳаракатлар билан бачадоннинг юқори қисмини уқалашни бошлаш лозим (лекин
унинг тубини сиқиш керак эмас), бунда бачадондаги қон қуйқалари чиқиб кетади. Енгил уқалашдан кейин бачадон қисқариши ва қаттиқ бўлиб қолиши керак. Бачадонни қисқартириш учун муздан фойдаланиш тавсия қилинмайди.
Иўлдош ажралгандан кейин фақат бачадон бутунлигини текшириш ва қон оқишига гумон қилингандагина жарроҳлик гемостазини таъминлаш учун юмшоқ туғруқ йўллари кўздан кечирилади. Оралиқни катта бўлмаган ва қон оқиши кузатилмаган йиртилишлари тикилмаган ҳолда яхши битиб кетади, лекин оралиқ тоза бўлиши ва бунинг учун туққан аёл шахсий гигиена чораларини кўриб юриши лозим. Йирингли септик асоратларни олдини олишда бачадондан қолдиқ суюқликларни эркин оқиб тушишига шароит яратиш, заруратга қараб ва ҳар бир ҳожатдан сўнг оралиқни ювиб туриш энг муҳим чора ҳисобланади. Туғруқдан кейин вақти-вақти билан пульс ва артериал қон босимини назорат қилиш, яхши қисқарганлигига ишонч ҳосил қилиш ва камида 24 соат давомида қиндан қон оқмаётганлигига гувоҳ бўлиш учун бачадон ҳолатини текшириб туриш зарур (ЖССТ таснифига биноан туғруқдан кейинги қон кетиш бирламчи ва иккиламчи деб таърифланади: бирламчи - туғруқдан кейинги 24 соат давомида, иккиламчи - туғруқдан 24 соат кейинги вақт ичида).
Туғруқдан кейинги даврни олиб бориш.
Туғруқдан кейинги давр - бу бола туғилгандан кейинги, тана аъзоларини бошланғич ҳолатига қайтиши ва сут ажралишининг бошланиши давридир.
Туғруқдан кейинги давр мобайнида она ва болани парвариш қилиш қуйидаги асосий тамойилларга асосланган бўлиши лозим:
она ва боланинг яхши жисмоний ва эмоционал ҳолатини таъминлашга хизмат қилиш;
болани кўкрак сути билан муваффақиятли боқишни таъминлаш;
контрацепциянинг индивидуал услубини танлаб олиш. Она ва боланинг ҳолатини ҳар куни кузатиб бориш лозим ва барча юз бераётган воқеаларни иложи борича тўлиқ таърифлайдиган ёзув олиб бориш керак. Доя ва врач туққан аёлга ўзини ва янги туғилган чақалоқни қандай парвариш қилиш кераклигини ўргатиб бориши жуда муҳимдир. Туғруқдан кейинги даврда аёлни қориннинг пастки қисмида бачадон қисқариши туфайли келиб чиқадиган унчалик кучли бўлмаган спазматик оғриқлар безовта қилиш мумкин.
Айрим аёллар туғруқдан кейинги икки-уч кун давомида туғруқдан кейинги тушкунлик ҳолатини ҳис қиладилар (учинчи куннинг меланхолияси). Бу меъёрий ҳолатдир. 14-20% аёллар туғруқдан кейинги депрессияга чалинадилар. Бу "учинчи куннинг меланхолияси"га кўра жиддийроқ эмоционал бузилишларга кирадиган ҳолатдир. Бундай пайтда тиббий ходим ва оила аъзоларини ёрдами зарур. Айрим оналарда (1%дан камроқ) туғруқдан кейинги психоз деб аталадиган жиддий касаллик ривожланади (галлюцинация, ўзи ҳамда боласи учун безовталаниш ва қўрқиш ҳиссиёти). Бундай вақтда у боласи учун хавфли бўлиши мумкин ва шунинг учун алоҳида кузатиш ҳамда мутахассис психиатр ёрдамини ташкил қилиш лозим.
ОваБМҚББ бошлиғи Н.Туреева
Туғруқ комплексларида (бўлимларида) акушерлик стационар ёрдамини ташкил қилиш йўриқномасига
4-илова
Қон орцали ўтадиган инфекцияларни касб фаолиятида юҳишини олдини олиш ва уни камайтириш йўллари
Касб туфайли қон билан алоқада бўлиш дунё миқёсида соғлиқни сақлашнинг энг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади.
Тиббиёт ходимлари ва госпиталлардаги (касалхоналардаги) беморлар учун қон орқали ўтадиган касаллик қўзғатувчилари билан яқин алоқада бўлиш катта хавф туғдиради. Ҳозирги кунда 20дан ортиқ турли хил касаллик қўзғатувчиларини парентерал йўл билан юқиши тасдиқланган ва уларнинг ичида энг хавфлилари В ва С гепатит вируслари ҳамда одам иммунитети танқислиги вирусларидир. Бу қўзғатувчиларнинг ҳар бири ўткир ёки сурункали инфекцияларга чалинган беморларнинг қони ва бошқа биологик суюқликларидан тиббиёт ходимларига ўгиши мумкин. Кейинчалик инфекцияга чалинган тиббиёт ходимларидан вируслар уларнинг беморлари, жинсий алоқада бўлганлари ва улар билан яқин алоқада бўлган бошқа шахсларга, шу жумладан, парентерал йўл орқали ҳам юқиши мумкин. Инфекциянинг ўткир шаклига чалинган ҳар бир бемор бир неча одамларга нисбатан инфекция ўчоғи бўлиши мумкин, сурункали инфекцияга чалинганлар эса бутун ҳаёти давомида кўпчилик шахслар учун инфекция ўчоғи бўлиб қолади.
ОИТ (ВИЧ) - инфекцияси
ОИТ- инфекциясининг юқиши юз беради: |
|
ОИТ инфекциясини юқишига олиб келмайдиган фаолиятлар |
|
ОИТ инфекциясининг ўзига хос хусусиятлари |
|
Қон инфекциялари қўзғатувчиларини касб фаолиятида юқиш ҳавфи анча юқоридир. Қон орқали юқадиган инфекциялар билан зарарланишни касбий хавфи ва уни камайтириш усуллари | |
! ОВИ (ВИЧ) касбий юқишини олдини олиш |
|
Юқиш ҳавфи |
|
Тиббий фаолиятнинг ҳар хил турлари вақтидаги хавф |
|
Тиббиёт қўлқопларидан фойдаланиш |
|
| |
Қўлни ювиш |
|
Тери шиллиқ қаватлар ва кўз конъюктиваси ҳимояси |
|
Зарарсизлантири ш |
|
Кўрсатмалар ва аптечка |
|
Тиббий ёрдам кўрсатилаётганда, беморларга хизмат кўрсатилаётганда ва биологик материаллар билан ишлаётганда қон орқали юқадиган инфекциялар билан зарарланишни олдини олиш чоралари:
- санчилувчи ва кесувчи асбоблар (нина, скальпель, қайчи ва бошқалар) билан муолажа қилаётганда ҳавфсизлик чораларига амал қилиш керак; ҳавфсиз усуллардан (қалпоқчани асбоб ёрдамида кийдириш, зарарсизлантирилгунча нинани шприцдан олмаслик) фойдаланиш керак; қон ва биологик суюқликлар билан муолажа вақтида касбий алоқаларни олдини олиш мақсадида шахсий ҳимоя воситаларидан (жарроҳлик халатлари, қўлқоп, ниқоб, ҳимояловчи кўзойнак, фартуклар, бахилла) фойдаланиш керак;
- шикастланган, ҳимоя қўлқоплари ёки лейкопластнрь ёпиштириб бўлмайдиган қўлларидаги яралари бўлган тиббиёт ходимлари касаллик даврида ишдан озод қилинадилар;
- лабораторияларда қон ва зардоблар билан муолажалар резина-нок, автоматик пипетка, дозаторлар ёрдамида олиб борилиши керак;
- қон, биологик суюқлик, аъзолар, биоматериаллар солинган барча идишлар зич қопқоқланиши керак;
- лабораторияга қон ва биоматериаллар синамалари контейнерларга, бикс ёки пеналга, сумка-музлатгичга жойлаштирилган штативларга солиниб жўнатилиши керак;
- жарроҳлик операцияси вақтида "нейтрал майдон" усулидан фойдаланиш керак.
Тиббиёт ходимини териси, шиллиқ қаватини турли хил шикастланишлари, шунингдек, беморга тиббий ёрдам кўрсатиш пайтида биоматериалларни тушиши, ВИЧ ёки инфекцион касаЛлик қўзғатувчиси бор биоматериал билан алоқа деб таснифланиши шарт.
Алокадан кейинги профилактика
Тери шикастланганда (тешилиш, кесилиш) қон ёки биологик суюқликлар билан алоқа | -Қўлқопни ишчи юзасини ичкарига қайириб, қўлқопни ечиш; -Яра, тешилган жойдан қонни сиқиб чиқариш; - Оқар сувда қўл яхшилаб совунлаб ювилади, кейин 70° этил спирти эритмаси билан артилади; - Шикастланган жойни бирор бир зарарсизлантирувчи модда (70° этал спирти, кесилганда 5% иод эритмаси, 3% водород перикиси эритмаси) билан ювилади; - қўлга пластьфь ёпиштирилади,резина бармоқча кийилади; -Ишни давом эттириш зарурати бўлса, - янги қўлқоп кийилади; -шошилинч ёрдам кўрсатиш ва қайд қилиш учун даволаш-профилактика муассасаси бошлиқлари бу ҳақда огоҳлантирилади. |
Шикастланмаган тери билан қон ёки бошқа биологик суюқликларни алоқаси | - Окар сувда совун билан ювилади -Зарарланган жойни бирор бир зарарсизлантирувчи модда (70° спирт эритмаси, 3% водород перикиси, 3% хлорамин эритмаси) билан артилади. |
Шиллиқ қаватга биоматериални тушиши | -Оғиз бўшлиғи - 70° этил спирти эритмаси билан чайилади; -Бурун бўшлиғига 30% албуцид эритмаси томизилади; -Кўзлар (тоза қўллар билан) сув билан ювилади, 30% албуцид эритмаси томизилади; -Бурун ва кўзларни ювишда 0.5% калий перманганат эритмасидан фойдаланиш мумкин. |
Халатга, кийимга биоматериални тушиши | -кийимни ечиб, бирор бир зарарсизлантирувчи моддага солинади; -зарарланган қўл ёки тананинг бошқа қисмларини сув билан ювилади ва 70° этил спирти эритмасида артилади; -ифлосланган пойабзални, бирор бир зарарсизлантирувчи моддада намланган латта билан 2 марта артилади. |
ОВИ (ВИЧ)га текшириш ва антиретровирус препаратини профилактик мақсадда буюриш | -барча даволаш-профилактика муассасаларида "ВИЧ-зарарланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва ВИЧ-зарарланган материал\ар билан ишлаш пайтида келиб чиққан фавқулодда вазиятларни қайд қилиш журнали" олиб борилиши керак; -белгиланган тартибга кўра, фавқулодда ҳолат қайд қилингандан сўнг, тиббиёт ходимига ВИЧ-антителасини аниқлаш тести ўтказиш таклиф қилинади. Тиббиёт ходимини розилиги билан тест учун қон алоқадан сўнг дарҳол, лекин 5 кундан кечикмасдан олинади. Агар ижобий жавоб олинса, ходим ВИЧ билан бошқа шароитларда зарарланган ва бу авария зарарланиш сабаби ҳисобланмайди. Манфий жавоб олинганда, тестни 3-6 ой, сўнгра эса бир йилдан кейин такрорлаш таклиф қилинади; -тиббиёт ходимини ВИЧга текшириш натижалари маҳфий ҳисобланади. Агарда ВИЧ зарарланган материаллар билан ишлаш вақтида фавқулодда вазият юзага келганлиги маълум бўлса, шу материал билан ишлаган тиббиёт ходими шошилинч равишда профилактика сифатида ретровир препаратини 800-1000мг дозада 3-4 ҳафта давомида (унинг розилиги билан) қабул қилиши лозим. Профилактикани 3 ёки 6 ойдан сўнг қайтариш зарур. Ретровирни профилактика сифатида фавқулодда вазият юзага келгандан сўнг 24-36 соат давомида қабул қилиш керак. |
; Қон ва биологик суюқликлар билан алоқа пайтида шошилинч ёрдам кўрсатиш учун аптечка
-ретровир
-резина "бармоқчалар" (хдр бир ишчига 1-2тадан -лейкопластнрь -қайчи - 1та -калий перманганат -калий перманганатни литрли идиш
-70 этил спирти - 50,0 мл
-30% албуцид эритмаси тюбикда - 1-2та аралаштириш учун белгиланган 1
-5% йод эритмаси
-3% водород перикиси эритмаси
-қўлқоплар - Зта
-зарарсизлантирувчи эритма: 3% хлорамин - 30,0 -зарарсизлантирувчи моддаларни аралаштириш учун идиш
Хулосалар:
Барча тиббий муассасалари қон инфекциялари қўзғатувчилари билан зарарланиш хавфини камайтириш дастурини амалга оширишлари шарт. Барча превентив дастурларда қуйидагилар бўлиши шарт: ҳавфсиз асбоблар ва усулларни такомиллаштириш, ҳимоя кийимлари ва материаллардан фойдаланиш, тиббий ходимларни ишда мавжуд бўлган ҳавф ва ҳавфсизлик қоидаларига, касаллик ривожланишини олдини олиш ва алоқадан кейинги профилактика чораларига ўқитиш.
Барча тиббий муассасалари қон билан аЛоқада зарарланиш ҳавфи тўғрисида ходимларига маълумот беришлари керак; Ўткир асбоблар мустаҳкам контейнерларда сақланиши керак; Ниналар билан ишлаганда "ковша" усулидан фойдаланиш керак;
- Иш учун иложи борича ҳавфсиз асбоб ва усулларни танлаш керак; Қон билан бевосита алоқани олдини олиш учун ҳимоя кийими, қўлқоцкўзойнак, ниқобдан фойдаланиш керак;
- Алоқадан кейинги профилактика ўтказиш мақсадида, қон билан бевосита алоқа ҳақида ўз вақтида маълумот бериш;
- Маҳаллий даражада қабул қилинган қоидаларга риоя қилган ҳолда қонни боғлаш материаллари ёки йўлдош каби шифохона чиқиндиларини ҳавфсиз йўқотиш керак.
ОваБМҚББ бошлиғи
Н.Туреева
УзР. ССВнинг 2003ЙИЛ 13.11.даги 500-сонли буйругига 2-сонли илова
Тутруқ комплекс(бўлим)ларида янги туғилган чақалоқларга тиббий ёрдамни ташкил қилиш йўриқномаси.
- Чақалоқлар парваришини ташкил этиш худудий тамойилларини эътиборга олган ҳолда амалга оширилади.
- Асорат билан туғилган чақалоқ<\арни парвариш қилиш туғруққа ёрдам бериш муассасаларининг бирламчи ва иккиламчи даражаларида дифференцияланган ҳолда, касблараро ҳамкорликда ташкил этилади.
- ЖССТ тавсияларига кўра чақалоқларни оналари билан бирга бўлишини таъминлаш.
- Кўкрак билан боқиш асосларини кенг кўламда тадбиқ қилиш, чақалоқлар парваришини болаларга дўстона муносабатдаги шифохоналар номини олиш дастури асосида амалга ошириш.
- Чақалоқлар парвариши демедикализация фойдасига кўриб чиқилган, неонаталог манбаларидан, илмий жиҳатдан самаралилиги исботланмаган дори дармонлар олиб ташланган.
- ЖССТ тавсияларини инобатга олган холда чақалоқларни бирламчи жонлантириш стандарт протоколлари қайта кўриб чиқилган ва қабул қилинган.
- Асоратли чақалоқларни олиб бориш стандартлари ишлаб чиқилган.
- Туғруққа ёрдам бериш муассасалари бўлимларига ташкилий ўзгартиришлар киритилгани каби, болалар парвариши бўлимларида ҳам ташкилий ўзгартиришлар киритилган.
- Кам вазнли чақалоқларни уйга чиқариш ва бошқа бў.\имларга ўтказиш мезонлари қайта кўриб чиқилган.
- Чақалоқларни парвариш қилиш чора тадбирларига чақалоқларни скрининги яъни фенилкетонурия(ФКУ) ва туғма гипотиреоз (ВГ)га текшириш киритилган. «Она ва бола скрининги» давлат дастурида чақалоқ\ар скрининги текширувларини кенгайтириш кўзда тутилган.
- Болаларни эмлаш календари кўриб чиқилган.
- Чақалоқларни иккинчи этапда парвариш қилиш бўлимларини республика миқёсидаги муассасаларда очиш мақсадга мувофиқ деб белгиланган.
- Болани иситиш учун: иссиқлик манбаи (алохида ёки жонлантириш столи билан), кувезлар, иситиладиган тўшаклар;
- Сўриб олиш учун: баллончалар, катетерлар, зондлар, электр ёки механик сўриш мосламалари;
- Сунъий нафас бериш учун: кислород манбаи (марказлашган, ёки кислород концентратори), хаво намлагич, кислород уловчи трубкалар, 250-300 мл хажмдаги хаво бериш қопчалари(«АтЬи», «Реп1оп», «Ьаегс1а1», «В1ие Сгозз» ва хоказо.), турли ўлчамдаги юз ниқопчалари, ларингоскоп №0 (чала болалар учун), №1 (етилган болалар учун) 2,5, 3,0, 3,5, 4,0 ўлчамдаги трахеа трубкалари;
- Дори дармонлар: реанимация учун-адреналин гидрохлорид суюлтирилган 1:10000, (0,1-0,3 мг/кг), натрий хлорнинг физиологик суюқлиги, қон -ўткир камқонликда, налоксон гидрохлориди (0,1 мг/кг)- медикаментоз депрессияда1% тетрациклин ёки эритромицин кўзга малхами(мазь), К витамини.
- Дори дармонлар юбориш учун асбоблар: бир марталик шприцлар, зондлар, катетерлар;
- Бошқалар: секундомерлар, 35 даражадан паст хароратни ўлчайдиган термометрлар, фонендоскоп.
Янги туғилган соғлом чаҳалоклар парваришини ҳозирги замон талабларига
мос равишда ташкил этиш
Туғруқ залида янги туғилган чақалоқларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун қуйидаги тиббий асбоблар, жиҳозлар ва дори-дармонлар керак:
Тугрук залларида куйидаги тозалик тамойилларига амал килиниши керак:
- тоза қўллар;
- киндик кесиш ва чақалоқ парваришида стерил қўлқоплар; -туғруқ ва киндикка ишлов беришда фойдаланиладиган боғлов
материаллари ва стерил асбоблар;
- киндик яраси қуриши ва битиши учун очиқ қолдирилиши керак.
Янги туғилган соғлом чакалок парвариши
Чақалоқни туғилган заҳоти иссиқлик йўқотилишини олдини олиб ва иссиқлик занжири тамойилларига амал қилган ҳолда тезда артиб қуритилади ва она қорнига қўйилади. Онаси билан бирга иссиқ кўрпа (одеял) ёпилади, бошига қалпоқча кийдирилади. Боланинг совуқ қотишига, сабабсиз онасидан ажратилишига йўл қўймаслик керак. Болада эмишга тайёрлигини биринчи белгилари (спонтан нафас олиш, сўрувчи ҳаракатлар, кўкракни қидириш) намоён бўлгач, туғилгандан сўнг ўртача 30-60 минут давомида кўкрак билан биринчи боқишни бошлаш мумкин.
Тери - тери бевосита алокаси - болани она териси билан бевосита алоқаси учун кўкраклар орасига ётқизилади ва иссиқни сақлаш учун она-бола кўрпа билан ўралади. Бу усул цианоз ва асаб бузилишлари белгилари акс этмаган, бир текис нафас олаётган болалар учун мос келади. Тери - тери бевосита алоқаси, "иссиқлик занжири" асосий тамойилларига риоя қилган ҳолда, бола туғруқ залида бўлиши даврида давом этади. "Иссиқлик занжири" қаторлари қуйидагилар ҳисобланади:
болани туғилиши ва уни парваришида иштирок этадиган барча ходимларни ўқитиш: тозалик, иссиқлик, елвизак бўлмаган палатани таъминловчи туғруқ жойларини тайёрлаш;
тоза, иссиқ жойлар, қуритиш ва боши билан ўраш учун йўргак ёки
сочиқлар (қалпоқчалар) тайёрлаш;
янги туғилган болани ўша заҳоти қуритиш;
болани туғилган заҳоти онасига бериш ва уларни иссиқ кўрпага ўраш;
овқат қабул қилишни биринчи белгилари пайдо бўлгач, иссиқлик тартибини сақлаган ҳолда, кўкракни спонтан эмишига йўл бериш; - болани бошига иссиқ шапкача; агар зарур бўлса, иссиқ, хавфсиз кўчириш воситаси.
Янги туғилган гипотермик чақалоқларни иситиш жуда қийин - совуқ қотган болани ўраш ёрдам бермаслиги мумкин, у муздек бўлиб қолваеради. Дарҳол иссиқда сақлаш осонроқ.
Шиллиқни сўриб олиш рутин бўлмаслиги керак. Янги туғилган чақалоқда асфиксия, қон ёки меконий асиирацияси бўлганда шиллиқ сўриш учун кўрсатма берилади. Соғлом боладан агрессив ва узоқ вақт нафас йўлларидан шиллиқни сўриш бир текис нафас о.лишни бошланишини кечиктириш ва узоқ бронхоспазмга олиб келишини унутмаслик керак. Шунинг учун, оғиз бўшлиғи санациясида энг яхшиси бир марта ишлатиладиган баллонча ёки махсус юмшоқ сўрувчи катетердан фойдаланишдир, катетер болани оғзига 3 см.гача киргизилиш керак, аввал оғиз, кейин бурун тозаланади. Муолажа давомийлиги 5 секунддан ошмаслиги керак.
Киндикни ҳисиш - туғилгандан тахминан 1 дақиқа ўтгач ёки пульсация тўхтагач, амалга оширилади (тиббий кўрсатмаларга кўра, киндикни дарҳол қисилиши бундан истисно). Киндик яраси парвариши тозаликка риоя қилган ҳолда, қуритувчи моддалардан фойдаланмасдан очиқ усулда олиб борилади.
Профилактик тадбирлар - она ва болани туғруқдан кейинги палатага ўтказишдан аввал олиб борилади, яъни биринчи икки соат давомида тери-терига алоқа ўтқазилгандан
сўнг: антропометрия, тана ҳароратини ўлчаш, гонобленореяни олдини олиш учун кўзларга, қизларни жинсий аъзоларини 1%ли тетрациклин, у бўлмаса - 1%ли эритромицин малҳами ёки 1%ли кумуш нитрат эритмаси билаш ишлов берилади. Геморрагик синдромни олдини олиш витамин "К" билан ўтказилади. Сўнгра қолдирилган киндик бўлакчасига скобка ёки резина ҳалқача ўрнатилган ёпиқ қисқич ўрнатилади, скобка ёки резина ҳалқани четлари киндик ҳалқаси четларидан 3-4 см масофада бўлиши керак. Такроран инфузион ёки трансфузион даволаш ўтказиш лозим бўлса, киндикка киндик ҳалқасидан 3-4 см масофада ипак-лигатура ўрнатилади.
Болага яхтакча ёки кўйлакча кийдириш керак, чунки қаттиқ йўргаклаш:
- Диафрагма ҳаракатига қаршилик қилади, тўсатдан ўлим синдроми хавфини оширади;
- Иссиқни сақлашга ёрдам бермайди;
- Асаб-мушак координациясини бузади;
- Қон айланишини бузади;
- Кўкрак билан муваффақиятли боқишга ҳалақит беради.
Чақалоқни кийими бўлмаганда, қаттиқ эмас, бошини ўрамасдан йўргаклаш керак. Бошига алоҳида йўргак ёки қалпоқча. Чақалоқнинг барча кийимлари иложи борича уйдан келтирилган, тоза бўлиши керак. Чақалоқни туғруқдан кейинги палатага онаси билан иссиқлик занжири қоидаларига риоя қилган ҳолда кўчириш керак.
Чацалокни туғилгандаги ҳолатини баҳолаш ва жонлантириш чора тадбирларини ташкил этиш
Неонаталог куйидаги туғруҳларда ҳатнашиши шарт:
- гестация муддати 36 хафтадан кам бўлса;
- туғруқлар жаррохлик ёки асбоблар ёрдамида кечса;
- хомиланинг патологик жойлашишида;
- кўп хомилали хомиладорлик;
- хомила дистресси ва сувларнинг меконий билан бўялиши;
- резус номуносиблик;
- ултратовуш текширувларда аниқланган хомиланинг туғма нуқсонлари бўлганда;
- туғруқ фао.лияти аномалиясида.
Ўз ваҳтида ва юҳори малакали ёрдам бериш маҳсадида, хомиладорликнинг 22 хафтасидан бошлаб, тиббий ёрдамлар акушерлик бўлимларида ўтказилиши лозим.
Чақалоқларни тоифалар бўйича таснифлаш, хавф омилларини аниқлаш, бу чақалоқларни олиб бориш тактикасини белгилаш лозим. Чақалоқлар қуйидаги тоифаларга бўлинади: Муддатига кўра: Хомилалар (22-27 хафталик) Чала туғилган болалар(28 - 37 хафталик) Етилган болалар (37 - 42 хафталик)
Муддатидан ўтган болалар (42 хафта ва ундан ортиқ) Вазни бўйича;
Йирик туғилган чақалоқлар (4000 г ва ортиқ)
2500 до 3999 г вазнда туғилган чақалоқлар (гестация муддатига муносиб)
туғилганда кам вазнлилик (1500граммдан - 2499 гача)
туғилганда жуда кам вазнлилик( 1000 -1499 гача)
ўта кам вазнлилик (500 - 999 гача) Барча чақалоқларни бирламчи кўрикда Баллард шкаласи бўйича етилганлик даражасини аниқлаш мақсадида бахолаш ва маълумотларни чақалоқлар ривожланиш тарихигаёзиб қўйиш керак.
Бола ахволини аниқлаш учун тутилгандан кейин 1 ва 5 дақиқаларида Апгар шкаласи билан бахоланади, лекин бу жонлантириш муолажаларини бажариш учун мезон бўла олмайди
0Чақалоқларни Апгар шкаласи билан баҳолаш | |||
Баллар | |||
Белги | 0 | 1 | 2 |
Юрак қисқаришлари сони | Иўқ | ЮОдан кам | ЮОдан кўп |
Нафас олиши | Иўқ | Секин бетартиб | Яхши йиғи |
Мускул таранлиги | Суст | Оёқ ва қўлларда бироз харакат | Фаол |
Реакция (бурун катетерига жавобан) | Жавоб бермайди | Юзини буриштиради | Иўталади |
Тери қопламлари ранги | оқ | Тана оч пушти, оёқ-қўли кўк | Пуштиранг |
Жадал жонлантиришга муҳтож чақалоқларни аниқлаш учун оддий ва тез бахолаш тизимини қўллаш керак, яъни нафас олиши ва юрак уришига эъвгибор бериш керак.
Чақалоқларни бу икки белгилар билан бахолаш жонлантириш чора тадбирлари хажмини тезда аниқлаш имконини беради.
Жонлантириш чора тадбирлари ўтказиш керак бўлиб қолиши мумкин (асфиксиядан ташқари) бўлган холатларни билиш лозим:
- МНС фаолиятини сусайтирадиган дори дармонлар
- Жарохатлар, биринчи навбатда МНС
- Чалалик, айниқса сурфактант етишмаслиги ва ўпка тўқималарининг эластиклиги камлиги
- Камқонлик г
- Ўпка очилиши қийин бўлган ёки нафас йўллари тўсилиб қолишига олиб келадиган туғма нуқсонлар
- Оғир хомила ичи инфекциялари
- МНС нинг бачадон ичида зарарланиши
Бирламчи жонлантириш муолажаларига мухтож чақалоқларга ёрдам тугруқ залида ёки жаррохлик хонасида тезликда жонлантириш протоколларига риоя қилган холда бажарилиши лозим (ЎзР ССВ нинг 30.03.2001 йил 125 сонли буйруғи). Жонлантириш чора тадбирларини неонатологлар билан бир қаторда акушер гинекологлар ва доялар хам ўтказа олишлари керак. 2-3 киши самарали жонлантиришни амалга ошира олади. Жонлантириш муолажалари бажарилса, жонлантириш харитаси тўлдирилади.
Асфиксия билан туғилган чақалоклар парвариши
Туғруқдан сўнг 30 сония давомида бола нафас олмаса ёки нафас олиши тартибсиз бўлса, агар, ва/ёки юрак қисқариши сони (ЮҚС) 100 дан кам бўлса, унда тери стимуляцияси ва нафас йўлларини тозалаш керак. Болада мустақил
нафас олиш ҳаракати кузатилмаса сунъий нафас беришни бошлаш керак ва 30-60 сониядан сўнг чақалоқ ҳолатини қайта баҳолаш лозим. Агар болага жадал жонлантириш муолажаларини ўтказиш зарур бўлса, киндик тизимчасини тезликда қисиб, кесиб, болани жонлантириш столига олиб ўтиш керак.
Ўртача оғирликдаги неонатал асфиксияда боланинг нафаси секин, тартибсиз, ёки умуман йўқ, ЮҚС бир дақиқада ЮОдан кўп, мушак таранглиги нисбатан яхши, териси кўкимтир. Чақалоққа ниқоб орқали қопча билан 1-2 дақиқа нафас бериб, сўнгра қайта кўрикдан ўтказиш лозим. Агар чақалоқнинг нафас олиши тартибли ва ЮҚС бир дақиқада 120 дан кўп бўлса, гўдакни онасига бериш мумкин. Агар боланинг нотекис нафас олиши давом этса, пульс бир дақиқада бОдан камайса, юракни билвосита уқалаш лозим. Нафас олиши нотекис, пульси бир дақиқада 100 дан кўп бўлган оралиқ ҳолатларда эса, гўдакни яна бир неча дақиқа давомида сунъий нафас олдириб, сўнгра унинг ҳолатини қайта баҳолаш лозим. Кўпинча сунъий нафас бериш учун, ҳаволи қопча ва ниқоб ишлатилади. Улардан тўғри фойдаланилганда чақалоқларнинг 85% ида, ҳатто асфиксиянинг оғир турларида ҳам бу усул
билан ҳаво беришни самарали ўтказиш мумкин. Бундай ҳолларда бошқа ҳеч қандай муолажалар ёки асбоб - ускуналар керак эмас.
Қопча ва ницобни қандай тўғри кўйиш ва ишлапшш мумкин? Болани чалқанчасига ётқизилиб, боши бироз орқага ташланади. Биринчи бир неча пуфлашга катта босим (40 -50 см сув устуни) талаб қилинади, ва давомийлиги камида 5 сония бўлади. Ўпкалар ҳавога тўлганда, нафас бериш осонроқ давом этади, 25-30 см сув устуни босимида ва бир дақиқада 40-60 марта бажарилади. Самарасиз пуфлашнинг сабаби, нотўғри пуфлаш, ёки нафас йўлларининг беркилиб қолиши мумкин. Ёрдамчи нафас беришнинг самаралилигини баҳолаш учун доимий равишда пульсни санаш ва ҳар қайси циклда кўкрак қафаси экскурсиясини текшириб туриш лозим. Юрак фаолиятининг тикланиши самарали жонлантириш кўрсаткичидир.
Оғир асфиксияда чақалоқ ҳаётининг биринчи 30 сониясида нафас олиш ҳаракатлари йўқ, пульси камайган (100 дан кам), мушаклар таранглиги пасайган, тери ранги оқиш ёки кул рангда. Чақалоқга 1-2 дақиқа давомида ниқоб орқали қопчадан нафас беришни бошлаш керак ва яна ҳолатини қайта баҳолаш керак. Агар нафас олиши тикланмаса, юрак қисқаришлари сони 100 тадан ортиқга кўпайса, яна 3-4 дақиқа давомида нафас беришни давом эттириб, яна ҳолати қайта баҳоланади. Агар нафас ва ЮҚС тикланса, болани онасига бериш мумкин. Агар 1-2 дақиқадан сўнг нафас олиши тикланмаса, ЮҚС сони бОдан кам бўлса, унда юракни билвосита уқалаш ва эндотрахеал интубация қилиш керак. Агар ушбу муолажалар сиз кутган самарани бермаса, пульс меёрига келмаса, вазоактив дори дармонлар қўллашни бошланг.
Эндотрахеал интубация бошҳа усуллар самарасиз бўлган ҳоллардагина ўтказилади.
Эндотрахеал интубация учун кўрсатмалар:
1. Ниқоб орқали нафас берилганда юрак уриш тезлигининг 1 дақиқада ЮОтадан ошмаслиги.
2. Амниотик сувларда қуюқ меконийлар бўлганда боланинг иккиламчи апноэ ҳолати, айниқса, туғруқ кесар кесиш орқали олиб борилганда.
3. Болада юрак қисқаришининг 1 дақиқада бОтадан камлиги ва шу сабабли юракни билвосита уқалаш ва трахея ичига адреналин юбориш зарурияти.
4. Боланинг иренатал ташхисланган диафрагма чурраси билан туғилиши.
Қўшимча кислород
Уни жонлантиришда берилади, аслида 50-60% кислородга тўйинган ҳаво ишлатиш лозим. Назарий томондан кислородга тўйинган ҳавонинг самаралиги аниқланган эмас. 100 % ли кислородни қўллаш ўпкалар ателактазига олиб келиши ва заҳарли бўлиши мумкин. Аммо тиббий муассасаларнинг кўпчилигида фақат тоза кислород бўлади. Агар фақатгина тоза кислород бор бўлса уни фақат цианоз йўқолгунча ишлатинг. Шу билан бирга оддий ҳаво ҳам, худди кислород билан тўйинган ҳаво каби самарали дейишга асосимиз бор, шунинг учун чақалоқга жонлантириш муолажалари ўтказилаётганда, ва кислород бўлмаганда ҳам, нафас беришни ўтказишдан воз кечиш керак эмас.
Вазоактив воситалар
Агар эндотрахеал интубация ва юракни билвосита уқалаш давомида пульс меъёрига келмаса, метаболик ацидоз тўғрисида таҳмин қилиш мумкин ва миокардни адреналин (1:10000 нисбатда суюлтирилган 0,1-0.3 мг/кг) ёрдамида трахея ичига ёки киндик катетери орқали юбориб, стимуляция қилиш керак.
Жонлантириш муолажаларини тўхтатишга кўрсатмалар
Агар 15 дакика давомида адекват циркуляцияга эриша олинмаса, жонлантириш муолажаларини тўхтатиш лозим.
Агар адекват циркуляцияга эришилган бўлсада, лекин нафас олиш ҳаракатлари 30 дақиқа давомида кузатилмаса, гўдакга нафас беришни давом эттириш ва қайта кўрик учун интенсив даволаш бўлимига(хонасига) ўтказилади.
Чацалоцни асфиксиядан кейинги кузатув
Асфиксия кечирган чақалоқларда гипогликемия ва гипотермия хавфи юқори бўлади. Оғир асфиксияни ўтказган болаларда баъзи аъзолар функциясининг транзитор етишмовчилиги намоён бўлиши мумкин. Буйрак етишмовчилиги, ҳатто оғир бўлмаган асфиксиядан кейин ҳам кузатилиши мумкин, юрак етишмовчилиги ва гипоксик-ишемик энцефалопатия одатда оғир асфиксиядан сўнг кузатилиши мумкин. Чақалоқларни асфиксиядан кейин тўғри олиб бориш ўз ичига қуйидагиларни олади:
- бола ётган хона иссиқлигини таъминлаш;
- эрта ва тез-тез кўкрак билан боқишни ташкил этиш;
- она ва бола орасидаги алоқани эрта бошлаш(тери-терига);
- монитор орқали юрак уриши, нафас олиши, агар мумкин бўлса, буйрак фаолияти, қанд ва қондаги калций миқдорини кузатиш;
- келгусида боланинг ҳолати, ўсиши ва ривожланишини мукаммал кузатиб бориш. img

Туғруқ комплексларида (бўлимларида) янги туғилган чақалоқларга тиббий ёрдамни ташкил қилиш йўриқномасига
1-илови
Кўкрак билан боқиш (Шифохоналарни болага дўстона муносабатда
бўлиш ташаббуси (ШБДИТ)
Кўкрак сути - чақалоқлар ва болалар учун ягона озуқа туридир.
Кўкрак сути тўйимлилиги билан устун туришидан ташқари, табиий овқатлантириш гўдаклар касалликлари ва ўлимини олдини олишнинг жуда яхши усули бўлиб ҳам хизмат қилади.
Ҳар бир тутруққа ёрдам берувчи муассаса кўкрак билан боқишни 10 та тамойилларига риоя қилинаётган «Шифохоналарни болага дўстона муносабатда бўлиш ташаббуси» статусига мос келишга ҳаракат қилиши керак:
1. Кўкрак билан боқиш амалиётининг ёзма равишда қайд қилиб қўйилган сиёсатига эга бўлиш ва уни барча тиббий-санитар ходимлар эътиборига мунтазам етказиб туриш;
2. Барча тиббий-санитар ходимларни ушбу сиёсатни амалга ошириш кўникмаларига ўргатиш;
3. Барча хомиладор аёлларга кўкрак билан боқишни афзалликлари ва усуллари ҳақида маълумот бериш;
4. Оналарга, туғруқдан сўнг дастлабки 2 соат ичида, кўкрак билан боқишни бошлашга ёрдам бериш;
5. Оналарга кўкрак билан боқишни ва балки болаларидан ажратилган бўлсалар ҳам лактацияни сақлаб туришни ўргатиш;
6. Чақалоқга кўкрак сутидан бошқа ҳеч қандай овқат ёки суюқлик бермаслик, тиббий кўрсатмалар бундан мустасно;
7. Она ва чақа\оқни бирга бўлишини амалиётга тадбиқ қилиш ва уларни 24 соат давомида палатада бирга бўлишларига рухсат бериш;
8. Талаб бўйича кўкрак билан овқатлантиришни рағбатлантириш;
9. Кўкрак билан боқилаётган чақалоқларга ҳеч қандай тинчлантирувчи ёки кўкракни акс эттирувчи сунъий воситаларни бермаслик;
10. Кўкрак билан боқишни қўллаб-қувватловчи гуруҳлар ташкил этилишини рағбатлантириш ва оналарни шифохонадан чиққанларидан сўнг ушбу гуруҳларга юбориш:
«Болаларга дўстона муносабатдаги шифохона» сертификати борлигидан қатъий назар, ҳар бир тиббиёт муассасаси барча 10 та тамойилга риоя қилишлари керак.
Қуйидаги қоидалар ўрнатилсин:
кўкрак тутишни 4 та асосий моментига риоя қилиш; кўкрак билан боқишни вақти ва оралиғини чегараламаслик; эмизишгача ва эмизишдан сўнг кўкракни ювмаслик;
- кўкрак сўрғичларига ишлов бериш учун ҳеч қандай малҳамдан фойдаланмаслик;
она ва болани асоссиз бир-биридан ажратмаслик;
сўрғичли идишдан боқмаслик ва ҳаволи сўрғичдан фойдаланмаслик;
- кўкрак сутини ўрнини босувчи глюкоза, сув ва бошқалардан фойдаланмаслик;
олган сути миқдорини аниқлаш учун, эмизишдан олдин ва кейин болани ўлчаб кўриш шарт эмас. Чақалоқда пешоб ажралишини кузатиш етарли; кун давомида
10 мартадан кўп бўлишини сақлашга эришиш керак (бола етарли сут олаётганлигини энг ишончли бе.\гиси);
соғиш сут ишлаб чиқаришни кўпайишига олиб келиши ва шишни кўпайтиришини унутмаслик керак.
Сут бези абсцесси - кўкрак тутишни нотўғри техникаси натижасида ривожланади, бу эса сутни туриб қолишини чақиради ва безларни ўткир яллиғланишига олиб келади. Бундай ҳолларда онага антибиотиклар буюрилади. Онани кўкрак билан боқишни давом эттиришга кўндиринг. Антибиотиклар болада суюқ ич келишини келтириб чиқариши мумкин, лекин унга зарар қилмайди. Кўкрак сути болани ичакларидаги керакли микрофлорани тиклайди. Кўкрак билан айниқса зарарланган кўкрак билан боқишни тўхтатиш яллиғланиш жараёнини фақат оғирлаштиришини ёдда тутиш керак. Шунинг учун зарарланган кўкракни (ажралмалар характеридан қатъий назар) тутиш мақсадга мувофиқдир.
Сут етишмаслиги сабаблари - кам эмизиш, кечаси эмизмаслик, кўкрак билан эмизишни (қисқалиги) давомсизлиги, кўкракни нотўғри тутиш, кўкракни тўлиқ бўшамаслиги, ҳаволи - сўрғичдан фойдаланиш, қўшимча овқатланишни киритилиши. Сут миқдорини кўпайтириш учун тез-тез эмизиш, эмизиш орасидаги вақтни қисқартириш ва кўкракни тез-тез соғиш (соғилган сутни ўз боласига бериш зарур) керак.
Бола томонидан:
Уйцучанлик -баъзи болаларда уйқу давомийлиги 3-4 соатгача чўзилиши мумкин, бунда нафас бузилиши, юрак туғма нуқсонлари, Даун синдроми ёки бирламчи асаб-мушак касалликлари, гипогликемия, инфекция ёки оғиз бўшлиғи аномалиясига гумон қилиши истисно қилинади. Агар юқоридаги ҳолат белгилари бўлмаса ва бола вазни бир меъёрда ортса, у ҳолда бола тўймаяпти дейишга асос йўқ. Шунинг учун унга ўз ҳоҳишига кўра уйғониш имконини бериш керак.
Муддатига етмай туғилган ва кам вазнли болалар- гестация муддаги ва вазнига қараб, сўриш рефлексини кучсизлиги ва йўқлиги кузатилиши мумкин. Бу холда ўз онасининг соғилган сути билан зонд орқали ёки шприц ёрдамида овкатлинтирилади.
Сўриш рефлексини пасайиши - асфиксия, жароҳат, дори-дармонлар (онага умумий наркоз берилиши), онанинг МНС фаолиятига таъсир қилувчи моддалар қабул қилиши натижасида МНС зарарланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда болани аҳволи яхшилангунча, ўз онасининг соғилган сути билан зонд орқали ёки шприц ёрдамида озиқлантириш керак.
ОваБМҚББ бошлиғи Н.Туреева
Туғрук комплексларида (бўлимларида) янги туғилган чакалокларга тиббий ёрдамни ташкил қилиш йўриқномасига
2-илова
Она ва болани биргаликда бўлиши тўғрисида низом
Туғруқдан кейинги бўлимнинг барча хоналарида она ва чақалоқни бирга бўлиш тамойилига асосланган ҳолда ишни ташкил қилиш керак, чунки бу чақалоқларда касалланишни камайишига, йирингли - септик ҳолатларни олдини олишга, она ва бола ўртасида бевосита психоэмоционал алоқани йўлга қўйилишига имкон беради. Болани она билан бир каравотда бўлишига рухсат берилади.
Она ва боланинг биргаликда бўлиш палаталари қуйидаги бўлимларда ташкил қилинади:
имкониятларга қараб, I ва II акушерлик бўлимларида 1-4 жойга
мўлжалланган (палаталарни кетма-кет тўлдирилишига риоя қилиб);
узлуксиз даволаш палаталарида (катталар ва болалар);
жарроҳлик блокида (иложи борича). Болани онадан ажратиш мумкин эмас. Она оғир касал бўлиб, доимий тиббий ходимлар ёки яқинларининг ҳозир бўлиши талаб қилиниб, болага қарай олмайдиган вазиятлар бундан мустасно. Бу кўкрак билан боқишни сақлаб туриш, онани эса бола парвариши ва у билан муомала қилишда тажриба орттиришга ёрдам беради.
Туғруқдан кейин она-болани бирга бўлиши болани шифохона микроорганизмлари штаммлари билан зарарланиш эҳтимолини камайтиради ва чақалоқ организмини она микрофлораси билан бойишига шароит яратади. Бундай тартибда болани талаби бўйича овқатлантириш таъминланади ва онада жавобгарлик ҳисси ортади. Бирга бўлишганда уларни қариндошлари (бир оилада яшовчи) ва ходимлар диққат-эътибор бериб, қўллаб-қувватлаб туришлари керак. Отаси ва бошқа катта болалар ташрифи эркин бўлади.
Она ва бола бирга бўлишганда, улар 1-4 кишилик палаталарда жойлаштирилади.
Она ва бола каравотлари ёнида шахсий тумбочка жойлаштирилади. Тиббий ҳамшира ҳар бир тумбочкага зарурат бўйича стерил материаллар (пахта.ли ёки докали шарчалар) солинган бикс олиб келади.
Бир она ва бола учун умумий майдон санитар меъёри бўйича 12 кв.м дан кам бўлмаслиги керак; палатага водопровод суви киритилиши керак, агар буни иложи бўлмаса, сўрғичли - ювиниш(умь1валъник) мосламаси ўрнатилади. Чақалоқ учун клеёнка тўшакли йўргаклаш столи ўрнатилади.
Она ва боланинг куйидаги холларда бирга бўлиши мумкин эмас:
- онада психоз ҳолати,
- эмлашгача эса сил касаллигининг очиқ тури.
Чақалоқ туғруқ залидан палатага ўтказилганда, унинг тана ҳарорати, юрак уриши ва нафас олишини санаб, ёзиб қўйиш лозим. Кейинчалик тана ҳарорати ҳар куни, пульс ва нафас олиш суткасига 2 марта ўлчаб ёзиб борилади. Туғилгандан 3-4 кундан кейин чақалоқ вазни такроран ўлчанади. Чақалоқни ичи келиши ва диурезини она ёки ҳамшира ҳар куни кузатиб боради ва чекланишлар бўлса неонатологни хабардор қилиб туради.
Териси ва киндигига заруратсиз ишлов берилмайди ва тоза ҳолда сақланади. Тери (рангининг ўзгариши, тошмалар ва ҳ.к. пайдо бўлиши) ва киндикдаги ўзгаришларнинг (ҳидли ажралма, киндик атрофи териси ўзгаришлари ва ҳ.к.) барчаси тўғрисида дарҳол врачга хабар берилади.
Ишлатилган таглик-йўргаклар ҳар бир боксда (палатада) клеёнка ёки пахтали қопчалар солинган қопқоқли идишлар ёки педалли челакларга солинади. Иш тугагандан сўнг болалар ҳамшираси ёки тозалик посбони ишлатилган кийимларни қопчалари билан йиғиштириб, ифлос кийимларни йиғиш хонасига туширади. Палата жадвал бўйича нам латта билан тозаланади, чақалоқга уйга рухсат берилган куни ялпи умумий тозалаш ўтказилади.
Палатада аёлнинг ўзи кийим-бош ювиши мумкин эмас!
Чаҳалокларни скрининг-текширишни ташкил килиш
Барча чақалоқларни скрининг текширилиши фенилкетонурия ва туғма гипотериозни аниқлаш мақсадида ўтказилади. Туғилгандан 4-5 кун ўтгач, фенилаланин, ТСГ ва Т-4 миқдорини аниқлаш ва касалликни инкор қилиш мақсадида боланинг товонидан қон олинади. Қон олиш ва скрининг ўтказишни бошқа тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини 07.07.1998 йил 334/114-сонли буйруғига асосан олиб борилади.
ОваБМҚББ бошлиғи Н.Туреева
V
Туғруҳ комплекс (бўлим)ларида профилактик эмлашларни ташкил ҳилиш ва
ўтказиш
Профилактик эмлашларни ташкил қилиш ва ўтказиш учун 30.08.2002 йил 0132-02 сонли СанПиНга асосан туғруқ комплекси (бўлим) бошлиғи жавобгар ҳисобланади. Календарда белгиланган профилактик эмлашларни болаларда ўз вақтида тўлиқ ўтказилиши учун биринчи навбатда эмлашни ўтказадиган тиббий ходимлар жавобгардир.
Туғруқхоналарда (бўлимларда) чақалоқларни профилактик эмлаш махсус эмлаш хоналарида ўтказилиши керак. Профилактик эмлашни палаталарда, муолажа ва боғлаш хоналарида ўтказиш қатъиян ман қилинади.
Эмлаш хоналарини I, шунингдек II акушерлик бўлимларида мавжудлигини назарда тутиш керак.
Эмлаш хонасида ишлаш учун, махсус тайёргарликдан ўтган ва эмлашга ҳар йили рухсат - сертификати бўлган, тиббий ҳамширалар буйруқ асосида қўйилади. Эмлаш хоналари ҳамшираларини ҳар йилги эмлаш ўтказиш бўйича силга қарши курашувчи стационарлар, бошқа инфекцияларга қарши эмлаш бўйича эса Давлат санитария эпидемиология назоратининг туман марказлари мутахассислари тайёрлайдилар,
Эмлаш хонаси жиҳозларига киритилиши керак:
-вакциналар сақлаш учун маиший музлатгич;
полиомиелитга қарши ОПВ ва силга қарши БЦЖ вакциналари маиший музлатгичнинг юқори қаватларида сақланади. В гепатитга қарши вакцинани музлатиш мумкин эмас, шунинг учун уни музлатгичнинг пастки қаватида сақланади. Вакциналар сақлаш учун махсус (горизонтал) музлатгичларда БЦЖ ва ОПВ вакциналари пастки қаватда, ВГВ вакцинаси юқори қаватларда сақланади;
-сумка-музлатгич (термосумка);
-асбоблар ва шокка қарши дори-дармонлар жавони; -СР-шприцлар (бир марталик шприцлар) қўшимча заҳираси билан; -музлатгич ҳароратини ўлчаш учун термометр; -стерил материаллар солинган бикс;
-БЦЖ вакцинасини тайёрлаш учун махсус белгиланган стол; -ўраш столи;
-ишлатилган шприцлар, вакцина қолдиқлари қолган флаконларни ҳавфсиз йиғиш учун қути; -бактерицид лампа; -қўл ювиш учун жой;
-нам тозалаш ўтказиш учун зарарсизлантирувчи эритмалар; -эмлаш ҳужжатларини олиб бориш учун стол;
-ишлатилган шприц ва вакцинадан бўшаган флаконларни йиғиш учун қути; -музлатгич асбобларини узлуксиз ишлаши учун автоном энергия билан таъминлаш манбаи;
Эмлаш хонасини девори, тепаси, поллари кафел ёки ёғли бўёқ билан бўялган бўлиши керак. Хонани нам тозалаш камида кунига 3 марта қилиниши керак, шундан бир мартаси зарарсизлантирувчи эритма ва бактерицид лампани қўллаш билан. Ҳафтасига бир марта ялпи умумий тозалаш ўтказилади, зарарсизлантирувчи модлани турини алмаштириб туриш керак. Тозалаш учун латта тоза бўлиши керак ва махсус халтада сақланади.
Эмлаш хонаси ҳужжатлари:
- миллий эмлаш календари (30.08.02 йил 0132-02 сонли СанПиН),Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқлари ва бошқа методик кўрсатма ҳужжатлар;
- эмлашни рўйхатдан ўтказиш журнали;
- вакцина, шприц ва ишлатилган шприцларни ҳавфсиз йиғиш қутиларини рўйхатга олиш журнали;
-музлатгич ҳароратини қайд қилиш журнали;
- бактерицид лампанинг иши ва ялпи умумий тозалашни қайд қилиш журнали;
- ўтказилган эмлашни кузатиб бориш журнали;
- эмлаш паспорти;
- вакцинадан кейинги асоратлар ва вакцинадан кейинги таъсирланишни(реакция) қайд қилиш журнали.
Хавфсиз эмлаш тажрибасига амал ҳилиш бўйича эмловчи ҳамширани(вакцинатор) вазифаси
-чақалоқни саломатлиги тўғрисида неонатологни хулосасини бор йўқлигини текшириш;
-асептика қоидаларига қатъий риоя қилиш: ҳарбир эмлашдан аввал қўлни ювиш;
-силга ва вирусли В гепатитга қарши эмлашда учун махсус мўлжалланган бир марталик ёки СР-шприцларни ишлатиш керак; -қуруқ БЦЖ вакцинасини махсус эритиш шприцида эритиш; -зарарланган, тешилган, яроқлилик муддати тугаган ўрамдаги шприц ва ниналардан фойдаланишга рухсат этилмайди;
-ўрамдан шприцни олиб очиш бевосита эмлашдан аввал амалга оширилади;
-нинани вакцинани елим қопқоқчасида қолдириш ман этилади;
-флакондаги вакцина номини наонатолог кўрсатмаси билан солиштириш;
-вакцинани сифатига яроқлилик муддати, флакон индикаторлари ҳолати,
флакон (ампула) бутунлигига қараб баҳо берилади;
-эмлаш усули, жойи ва вакцина дозасига қатъий риоя қилиш;
-инъекциядан сўнг ишлатилган шприц ва нинани, шприцларни ҳавфсиз йиғиш
ва йўқ қилиш қутисига ташлаш;
-шприцни қутига ташлашдан аввал ундан нинани ечиш ёки қопқоқча ёпиш қатъиян ман қилинади;
-қутини 2/3 қисмини (1 қутига 100 та шприц) тўлдириб қутини инсинераторда ёки махсус ажратилган жойда ёқиб юборилади;
-очилган вакциналарни ишлатиш ва сақлаш қоидаларига қатъий риоя қилиш. Ўтказилган эмлашларни ҳайд ҳилиш
-ўтказилган эмлашни, препарат номи, киритилган жойи, доза ва сериясини кўрсатилган ҳолда, чақалоқ тарихи, Ф-113/у, чақалоқни алмашув харитаси, профилактик эмлашларни қайд қилиш журналига ёзиб қўйилади.
Чаҳалоҳларни эмлаш
Чақалоқларни эмлаш 0132-02 сонли СанПиНда тасдиқланган Миллий профилактик эмлаш календарига қатъий асосланган ҳолда ўтказилади.___________________
Вакцинани юбориш ваҳти | Препарат номи |
Туғилгандан сўнг дастлабки 24 соат ичида | Вирусли В гепатига қарши вакцина |
Туғилгандан 2-5 кун ўтгач | Силга қарши вакцина (БЦЖ), Полиомиелитга қарши вакцина (ОПВ) |
Вирусли В гепатига царши эмлаш
Юбориш жойи - вакцина сонни олд латерал қисми мушак орасига юборилади.
Эмлаш ўз-ўзини парчаловчи шприц билан ўтказилади, эмлаш дозаси - 0.5мл.
Очилган вакцина флаконини, вакцинани сақлаш ҳарорати ( + 4 + 8С) тартибига
риоя қилган ҳолда, 5 кун давмида ишлатиш мумкин.
Эмлашга царши кўрсатма: боланинг вазни 1800граммдан кам.
Эмлашга реакция: вакцина кучсиз реактогенли ҳисобланади. Эмланганларни
бир қисмида (17%гача) гиперемия ва юборилган жойда зичлашиш ривожланиши
мумкин. У қўтпимча давосиз 1-2 кундан кейин ўтиб кетади.
Эмлаш календари бузилган болаларни эмлаш:
-агар бола баъзи бир сабабларга кўра, 24 соат ичида эмланмаган бўлса, эмлашга қарши асосли кўрсатма бўлмаган ҳолларда, Миллий профилактик эмлашга асосланиб эмлашни давом эттириш учун, бола туғруқхонадан (бўлимдан) чиқарилаётганда ёки 29 кун ичида эмлаш керак;
-агар бола уй шароитида тушган бўлса, уни ҳам туғруқхонада (бўлимда) 29 кун ичида эмлаш керак. Уйда болаларни эмлаш ман қилинади.
Силга карши эмлаш (БЦЖ)
Юбориш жойи: БЦЖ вкцинаси чап елканинг ташқи юзаси юқори ва ўрта қисми чегарасига тери орасига юборилади. Тери остига юбориш мумкин эмас ("совуқ абсцесс" ҳавфи). Терининг ташқи қаватига нинанинг кесмаси юқорига қилиб киргизилади. Нина тери ичига кирганлигига ишонч ҳосил қилиш учун аввал вакцинани озгина қисми юборилади, сўнгра эса дозанинг ҳаммаси киритилади. Юбориш техникаси тўғри бажарилган бўлса, оқ рангдан папула ҳосил бўлади, у 15-20 дақиқадан кейин йўқолади.
Юбориш техникаси: вакцинани бевосита ишлатишдан олдин, қуруқ вакцинага 0,9%ли натрий хлор эритмасини қўшиш орқали эритиб тайёрланади. Эритувчи тиниқ рангсиз ва қўшимчаларсиз бўлиши керак. 0,5 мг доза БЦЖ олиш учун вакцинали ампулага махсус стерил шприц билан 2 мл физиологик эритма солинади. 1 дақиқа давомида бунда бир текис аралашма ҳосил бўлиши керак. Эмлаш ўз-ўзини парчаловчи шприц билан ўтказилади, эмлаш дозаси - 0,1 мл ҳажмда 0,05 мг. Эритилгандан 6 соат ўтгач, ишлатилган вакцинанинг қолдиғи бўлган флакон йўқ қилиниши керак.
Эмлашга царши кўрсатма:
-боланинг вазни 1800 граммдан кам; -оғир бош-мия жароҳати; -ОВИ (ВИЧ)-инфекцияси.
Эмлаш календари бузилган болаларни эмлаш:
-агар бола баъзи бир сабабларга кўра, календар бўйича эмланмаган ва эмлашга қарши асосли кўрсатма бўлмаган ҳолларда, бола туғруқхонадан (бўлимдан) чиқарилаётганда эмланиши керак;
-агар бола уй шароитида туғилган бўлса, уни ҳам қисқа муддатларда 29 кун ичида эмлаш керак. Уйда болаларни эмлаш ман қилинади.
Полиомиелитга карши эмлаш (ОПВ)
Юбориш жойи - чақалоқлар ҳаётининг биринчи ойларида, уларни ҳимоялаш учун орал поливакцина (ОПВ) билан эмлаш ўтказилади. Бу доза бирламчи иммунизация курсига киради.
Юбориш техникаси - эмлаш оғизга махсуо стерил пипетка билан 2 томчи ОПВ вакцинасини томизиб ўтказилади.
Вакцинанинг очилган флакони иш куни охирида йўқ қилиниши керак.
ОПВ эмлашта қарши кўрсатма фақатгина туғма иммун танқисликнинг барча турларидагина берилиши мумкин. Бунда ОПВ вакцинасини ИПВ (инактивланган поливакцина)га алмаштирилади.
Вакциналардан фойдаланилганда йўриқномада кўрсатилган ҳамма қоидаларга қатъий риоя қилиш зарур.
ДСЭНД бошлиги Н.Атабеков
Туғруқ комплексларида (бўлимларида) янги туғим^ан чақалоқларга тиббий ёрдамни ташкил қилиш йўриқномасига
4- илова
Туғруҳхонадаги янги туғилган чаҳалоҳларни жадал даволаш палатаси ва реанимация бўлимининг жиҳозланиши ҳамда ишлаш тамойиллари
Бундай бўлимлар барча туғруққа ёрдам берувчи муассасалар таркибига кириши керак. Туғруқ ўринларининг сонига қараб тегишли равишда палата ёки бир неча палаталар, реанимация зали ва ёрдамчи хоналарни ўз ичига олган алоҳида бўлим ташкил қилинади.
Тезда ўтказиш ва ўз вақтида чақалоққа зудлик билан ёрдам кўрсатиш учун бўлим (хоналар) туғруқ зали ва жарроҳлик блокига яқин жойлашган бўлиши лозим. Бундай бўлимларда барча янги туғилган чақалоқларни, шу жумладан, жадал тиббий ёрдамга муҳтожларни ҳам парваришлаш мумкин.
Янги туғилган чақалоқларни жадал даволаш бўлимлари ишини ташкил қилиш энг оғир аҳволдаги болалар тушишини назарда тутганда нафақат иқтисодий нуқтаи назардан, балки энг тажрибали мутахассислар тўпланган, юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишга кафолат берадиган марказлар ташкил қилиш имкониятини бериши билан фойдалидир.
Чақалоқлар реанимацияси бўлими (ЧРБ) ва жадал даволаш бўлим(ЖДП)ларига чақалоқларни ўтказиш қатъий асосланган бўлиши лозим:
Жадал даволаш бўлимларини тўлдириб юбориш, биринчи навбатда, қуйидаги ҳолатлар бўйича ўзини оқламайди:
-беморлар сонини кўпайиши билан янги туғилган чақалоқлар учун жадал даволаш бўлимларида назокомиал инфекциялар тарқалиш ҳавфи кучаяди; -бемор юқори ҳавф гуруҳига мансублигига оид маълумотларни таҳлили ҳамиша ҳам тўғри бўлавермайди;
-акушерлик ёрдами муваффақиятлари ва неонатология хизматини такомиллашуви она ва бола биргаликда бўладиган палатада ҳам илгари жадал даволаш бўлимларига ўтказиладиган чақалоқларни парваришлаш имконини беради;
-бундай ҳолат қимматбаҳо, кам топиладиган, ҳақиқатда умумий аҳволи жиддий ҳавф туғдирадиган ўта чала чақалоқлар учун зарур бўлган асбоб-ускуналардан ҳеч бир асоссиз фойдаланишга олиб келади;
-бу ҳеч бир маъносиз она ва болани ажратилишига сабаб бўлади.
Болани туғруқ залидан жадал даволаш бўлимига ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
- бирламчи реанимациядан кейин давом этаётган яққол нафас етишмовчилиги бўлган чақалоқлар;
- Марказий нерв системасининг жиддий шикастланишига учраган чақалоқлар;
- Ҳомиладорлик муддатидан қатъий назар вазни 1800граммдан кам бўлган чақалоқлар
- Чақалоқлардаги қуйидаги касалликларда: сепсис, яққол сариқлик, туғма метаболик бузилишлар, ҳар хил табиатли талвасалар, оғир туғма нуқсонлар, респиратор дистресс.
- Болани иситиш учун ускуналар: турли иссиқлик манбаи (алоҳида ёки реанимация столи таркибида), куезлар, иситиладиган тўшаклар;
- Шиллиқни сўриб олиш асбоблари; баллончалар, катетерлар, зондлар, учликлар, электр ёрдамида ёки механик сўриб олиш асбоблари;
- ЎСН (ўпкани сунъий нафас олдириш) учун асбоб-ускуналар: кислород манбаи (марказлашган ҳолда ўтказилган ёки кислород концентратори), ҳаво намлагич, уланадиган кислород найлари, 250-300 мл.ли ўзи ёзилувчи қопчалар ("АтЬи", "Реп1оп", "1аегс1аГ, "В1ие Сгозз" ва бошқалар), турли ўлчамлардаги юз ниқоблари, чала ва ой-куни етиб туғилган чақалоқлар учун 0 ва 1 рақамли ларингоскоплар, 2,5, 3,0, 3,5, 4,0 ўлчамли эндотрахеал найлар;
- Даволаш ва аппаратли ЎСН ўтказиш учун асбоб-ускуналар (ЎСН аппаратлари ватанимиз ёки чет элники);
- Ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятини назорат қилиш учун мониторлар (нафас олиш, юрак уриши, қон босими ва ҳ.к.);
- Фототерапия ўтказиш учун лампалар;
- Инфузион даволаш ўтказиш учун асбоб-ускуналар (инфузиоматлар, тегишли ўлчамлардаги киндик ва ўмров ости томирлари учун катетерлар, "капалак" игналари, бир марта ишлатиладиган шприцлар);
- Муолажалар ўтказиш учун стерилланган асбоблар (қисқичлар, қайчилар);
- Етарли миқдорда болалар каравотчалари (бир каравот ёки бир кувезда биттадан ортиқ бола бўлишига рухсат берилмайди);
- Янги туғилган чақалоқ учун кийимлар.
Янги туғилган чақалоқлар реанимацияси бўлими ёки палатаси махсус асбоб-ускуналар билан таъминланади:
Жадал даволаш палатасида она боласи билан бирга бўлиши, реанимация бўлимига ота-она кириб туриши мумкин. Она қорнида инфекцияга чалинишини ёки орттирилган юқумли-яллиғланиш касал\икларни яққол клиник белгилари бўлган чақалоқлар ажратиб қўйилиши керак. Бўлимларда ётган чақалоқларни кеча кундуз давомида узлуксиз монитор кузатилишини таъминлашга шароит яратиш лозим.
Жадал даволашни таъминлаш учун янги туғилган чақалоқларга рухсат берилган рўйхатдаги зарур дори-дармонлар бўлиши шарт.
Туғруқдан кейинги бўлимларга онаси билан биргаликда бўлишга чақалоқларни ўтказиш унинг аҳволи яхшиланиб ҳаётга ҳавф туғдирувчи белгилар йўқолгач, бўлим мудири ва даволовчи врач қарори билан амалга оширилади.
Жадал даволаш узоқ давом этиши талаб қилинган ҳолларда чақалоқни онаси билан биргаликда иккинчи босқич парваришлаш бўлимига ўтказиш масаласи қўйилади.
ОваБМҚББ бошлиғи Н.Туреева
Тутруқ комплексларида (бўлимларида) янги туғилган чақалоқларга тиббий ёрдамни ташкил қилиш йўриқномасига
5 -илова
Бемор чаҳалоқлар парвариши
Барча янги туғилган чақалоқларни биринчи кўрикда Баллард шкаласи бўйича ой-куни етганлигини баҳолаш ва маълумотларни чақалоқнинг ривожланиш тарихига киритиш керак.
Чақалоқларнинг асфиксиядан сўнг парвариши
Жонлантириш муолажалари ўтказилгандан сўнг, нафас, юрак фаолияти ва тери ранглари тиклангандан сўнг бирламчи эмизишни қобилиятини баҳолаш учун онасига «тери-терига» алоқа қилиш учун бериш керак. Натижасига кўра кўкрак билан боқиш усули танланади (кўкракка бериш ёки алтернатив усуллар). Чақалоқ онаси билан туғруқан кейинги она ва бола биргаликда бўлиш бўлимига ўтказилади.
Асаб бузилишлари кўринган чақалоқларни, юқори даражали муассасаларда дифференциал ташҳислаш лозим, бу муассасаларга ўтказиш масалалари, текширув миқъёси, мутахассислар маслаҳати, ҳамкасблик билан ҳал этилади. Зарурат бўлганда «ўзига» принципига риоя қилиб, иссиқлик занжирини ушлаган ҳолда она билан бирга ўтказилиши керак. Онани ўтказиш имкони бўлмаганда, ўтказиш муддатлари она аҳволини тикланишига қадар келишилган ҳолда чўзилади (шошилинч жарроҳлик ҳолатлари бундан истисно). Дифференциал ташҳислашда биринчи навбатда асаб бузилишларининг ёлғон белгиларини аниқлаш мақсадга мувофиқ бўлади (кўкрак билан боқиш қоидаларининг бузилиши натижасидаги гипогликемия, гипотермия, парваришдаги камчиликлар). Асаб бузилишларининг сабаблари аниқланаётганда, туғруқ кечиши, инфекция омиллари мавжудлиги, гипоксия ва туғруқ жароҳатларига эътиборни қаратган ҳолда таҳлил қилиш керак.
Кам вазнли янги туғилган чақалоҳлар парвариши
Кам вазнли янги туғилган чақалоқлар парвариши перинатал ва постнатал давр парваришидан иборат. Кам вазнли янги туғилган чақалоқларни (КВЧ) туғилган вақтида вазни ва ҳомиладорлик муддатига кўра тўғри таснифлаш жуда муҳим.
Гестация даври кичик бўлган янги туғилган чақалоқларда қуйидаги ҳолатлар ҳавфи юҳори:
-туғруқ вақтида респиратор бузилишлар (неонатал асфиксия, меконит
аспирацияси);
-гипотермия;
-гипогликемия;
-эмизиш билан боғлиқ муаммолар;
-инфекциялар;
-туғма нуқсонлар;
Муддатига етмай туғилган болаларда қуйидаги ҳолатлар ҳавфи юқори:
-туғруқдан кейинги респиратор муаммолар (апноэ даврлари, гиалин
мамбраналар касаллиги);
-гипотермия;
-гипогликемия;
-эмизиш билан боғлиқ муаммолар; -инфекциялар; -гипербилирубинемия; - гипокальцемия;
-қоринчалар ичига қон қуйилиши.
Янги туғилган кам вазнли чакалоклар парвариши.
Агар болада бошқа асоратлар бўлмаса, у холда янги туғилган соғлом КВЧлар парвариши қуйидагилардан иборат бўлади:
1. Иссиқликни сақлашни таъминлаш;
2. Калорияни адекват истеъмол қилишни таъминлаш;
3. Гипогликемияни профилактикаси ва даволашни таъминлаш.
1 .Иссикликни саклашни таъминлаш.
- "Иссиқлик занжири" тамойилларидан кетма-кет фойдаланиш;
- Терморегуляция назоратининг адекват услубларидан фойдаланиш;
- Паст ҳарорат учун бўлинган термометр (24С дан паст) ёрдамида тана ҳароратини доимий ўлчаб туриш;
- Гипотермиялик болани иситиш.
Терморегуляцияни сақлаш ва иситишни қуйидаги усуллари мавжуд (самарадорлигини камайиб боришига қараб келтирилган):
1. "Тери терига" контакти;
2. Иситувчи тўшаклар;
3. Нурланиш иссиқлиги;
4. Кювез тартиби.
Гипотермик болани иситиш
Гипотермиянинг ташҳиси тана ҳароратини паст ҳарорат учун бўлинган термометр билан ўлчаганда тасдиқланади. Агар ҳарорат 36,5С дан паст бўлса, бу гипотермияни бошланиши ҳисобланади. 32-36 даражали (ўртача гипотермия) болани "тери терига" усули билан, иссиқ хонада, иситилган каравотда ёки кювезда иситиш мумкин. Тана ҳарорати меъёр даражасига етгунча иситиш жараёни давом этиши керак. Ҳароратни ҳар 15-30 дақиқада ўлчаб туриш лозим.
Кучли гипотермияда (тана ҳарорати 32 даражадан паст) турли хил усуллардан фойдаланилади. Тана ҳароратини кўтариш аста-секинлик билан олиб борилиши керак (1 соатда Целсийнинг 1 даражаси). Буни кювезда, термостатик тўшак ва иссиқлик нурлантирувчи ёрдамида бажариш мумкин. Кўкрак билан боқишни эрта бошлаш ва қўшимча кислород бериш лозим, чунки кислородни организмга сингиши учун тез иситганда кучаяди. "Тери терига" контакти энг самарали усул эканлигини унутмаслик керак.
Кам вазнли янги туғилган чакалокларни уйига чиҳариш мезонлари (вазни 1800г): %
- Соғлиқ ҳолатининг яхшилиги (эркин нафас олиши, унинг бир текислиги, юрак уриши бир хил ритмда ва бир дақиқада 10 дан ортиқ, рефлекслари қониқарли).
- Диурез сони сутка давомида 10 мартадан кўп.
- Вазнни турғун равишда ўсиб бориши (қаторасига 5 кун давомида).
- Терморегуляциянинг яхшилиги.
- Сўрғич рефлекси яхши.
- Она уйида бола парваришини амалга ошириш қобилиятига эга.
- Болани янги туғилган чақалоқларни парваришлаш бўлимига ўтказиш фақат стационар назорат ва парваришга муҳтож бўлган ҳоллардагина амалга оширилади (уй шароити янги туғилган чақалоқларни парвариши учун ҳар томонлама қулай эканлигини эсда тутиш лозим).
Туғма нуксонли бемор чакалоклар парвариши
Енгил ва оғир туғма нуқсонлар учраши 3-4% ни ташкил этади. Уларнинг айримларини туғилганда аниқлаш мумкин, айримлари кейинроқ намоён бўлади.
Перинатал ўлимларнинг айрим сабаблари туғма нуқсонлар билан боғлиқли бўлади. Тезликда жарроҳлик аралашувини талаб этадиган туғма нуқсонларни ўз вақтида ташҳислаш жуда аҳамиятли, чунки уларни тезликда йирик марказлардаги ёки вилоят шифохоналаридаги чақалоқлар жарроҳлик бўлимларига ўтказиш зарур. Туғма нуқсон аниқланган ҳар бир чақалоқга хабарнома тўлдирилиб, скрининг марказга юборилади.
Янги туғилган инфекциялик чақалоқлар парвариши
Бачадон ичи инфекцияларига аксарият ҳолларда йўлдош орқали онадан болага ўтувчи вирусли инфекциялар: цитомегаловируслар, токсоплазмоз, қизилча, оддий учуқ (герпес), В ва С вирусли гепатитлари, заҳм ва бошқалар киради.
Юқорида санаб ўтилган инфекциялар янги туғилган чақалоқлик даврида бир хил белгилар мажмуаси билан намоён бўлиши мумкин: -гестацион ёшига нисбатан тана вазнининг камлиги; -гепатоспленомегалия; -тери тошмаси, тромбопеник пурпура; -сариқлик;
-катаракта, хореоретинит;
-МНСнинг шикастланиш белгилари: бошнинг патологик ўлчамлари (микроцефалия, гидроцефалия, бош суяги ичининг калцификацияси); -ривожланишнинг туғма нуқсонлари; -остеит.
Ушбу белгилар кўпинча бола туғилишидаёқ ёки унинг ҳаётининг дастлабки 48 соати ичида намоён бўлади.
Бачадон ичи инфекцияси ташҳисини тасдиқлаш учун гумон қилинаётган инфекция турига қараб тегишли лаборатор текшириш услубларидан фойдаланиш зарур (иммуноглобулин С ва Мни аниқлаш),
Неонатал сепсис - бектериемия билан кечадиган тизимли касалликни клиник синдроми бўлиб, бола ҳаётининг биринчи ойида учрайди.
Юзага чиқиш вақтига қараб касалликни иккита ҳар хил клиник шаклларга ажратиш мумкин:
эрта - бола ҳаётининг 5-7кунида намоён бўлади; кечки - бола ҳаётининг 2-3 ҳафтасида юзага чиқади.
Бунда инфекция юқиши туғруқ вақтида ҳам (аёлнинг патологик флораси), шунингдек, туғруқлардан кейин ҳам (касалхона флораси ҳисобига) юз бериши мумкин. Ташҳисни тасдиқлаш учун лаборатор текширувлари ўтказиб аниқлик киритиш керак.
Неонатал инфекция ҳавфи бўлган болалар парваришининг мақсади бактериал инфекцияга чалиниш ҳолларини эрта аниқлаш ва ўз вақтида антибиотиклар билан даволаш ишларини бошлашдир.
1. Шароит яратувчи омиллар: Янги туғилган чақалоқ
- Тутруқлар вақтида гигиеник қоидаларга риоя қилмаслик (тиббиёт ходимларини сифатсиз қўл ювиши, ифлосланган асбоблардан фойдаланиш);
- Тутруқлар вақтидаги турли асфиксия;
- Гипотермия - тана ҳарорати 36,5С дан паст;
- Кўкрак сути ёки кўкрак билан боқишни етарли эмаслиги;
- Касалхона ичида юқиши (тиббиёт ходимлари болани парвариш қилиш вақтида, болани кувезда сақлаб турганда, бошқа бола билан битта каравотда ушлаб турилганда);
- Чалалик - 37 ҳафтадан кам;
- Она қорнида ривожланишнинг орқада қолиши.
- Узоқ сувсизлик даври (12 соатдан ортиқ: уйда, машинада, туғруқхона, қаердалигидан қатъи назар )
- Аёлнинг гигиеник қоидаларига риоя қилмаслиги;
- Жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар.
- Гипо ва гипертермия;
- Вазн қўшилишиникг ёмонлиги (меъёр бўйича боланинг физиологик йўқотиши вазнинг 5-6%ни ташкил қилади ва бу биринчи ҳафта охирига келиб тикланиши керак);
- Юқори қўзғалувчанлик ёки гипотония;
- Қайт қилиш ва ич кетиши;
- Вазн йўқотилиши;
- Тез нафас олиш (1 дақиқада 60 мартадан кўп);
- Апноэ даврлари.
- Лейкоцитлар сонини аниқлаш (5000 ёки) 20000;
- Етилмаган нейтрофилларни уларнинг умумий сони ичидаги нисбати (0,2);
- С-реактив оқсил учун тест;
- Эритроцитларни чўкиш тезлиги (15 мм/соатдан кўп).
- Кўкрак сути билан боқиш
- Иссиқликни сақлаш
- Назорат
- Кислород
Она
2. Ҳавфли белгилар
Ҳавфли белгилар гуруҳига куйидагилар киради:
2. Гематологик ўзгаришлар
Ташҳиснинг энг ишончли усули - қон, сийдик ва орқа мия суюқлигини текширишдир. Сепсисни ташҳислаш учун 4 хил текширишларни ўз ичига олган скрининг тестлари ишлаб чиқилган:
Лаборатория маълумотларида икки ва ундан ортиқ оғишлар бўлса, тест ижобий ҳисобланади.
Янги туғилган чақалоқларда инфекциялар профилактикаси учун антибиотиклардан асоссиз, айниқса, ҳаётнинг дастлабки 14 кунида фойдаланиш таъқиқланади. (сувнинг эрта кетиши, "лойқа сувлар", уйда туғиш).
Қўллаб-кувватловчи парвариш.
Сариклик кузатилган чаҳалоклар парвариши
Туғруқ залидаги бирламчи парвариш худди янги туғилган соғлом чақалоқларникидай, фақат киндикни қаттиқ қисиш бундан мустасно. Резус сенсабилизацияси ва туғруқдан кейинги анамнези тасдиқланган ҳолларда киндик тизимчасини қаттиқ қисиш дарҳол амалга оширилади.
Гипо- ва гипертермия, сувсизланишдан сақлаш зарур, эрта кўкрак сути билан боқишни бошлаш керак, чунки кўкрак билан боқиш билирубин экскрециясини яхшилайди.
Меъёрда киндик қони зардобидаги билирубин миқдори 51 мк мол/лгача ташкил қилади.
Гипербилирубинемиянинг кўпроқ учрайдиган сабаблари:
- Қон гуруҳлари номутаносиблиги (онада 0 гуруҳ, болада А ёки В гуруҳлар);
- Резус омил бўйича номутаносиблик (онада резус манфий, болада резус мусбат);
- Сепсис билан кечадиган инфекциялар;
- Бошқа сабаблар.
- Анамнез
- Ҳавф омиллари
- Билирубин миқдори ва билирубинни ҳар соатда ўсиши.
- Кумбс ижобий тестининг мавжудлиги.
- Фототерапия
- Алмаштириб қон қуйиш (АҚҚ).
Бундай номутаносибликни резус манфийликка мансуб барча ҳомиладорлар ва оналарга туғруқлардан кейинги уч сутка давомида антирезус иммуноглобулин юбориш йўли билан олдини олиш мумкин.
Ташҳис қўйишда ёрдам бериши мумкин:
Даволаш:
Кўкрак билан боқишни тўхтатмаслик; Билирумин миқдорини назорат қилиб туриш;
Билирубин миқдорини камайтиришнинг қуйидаги асосий услубларидан фойдаланилади:
Фототерапия
Алмаштириб қон қуйишгача ёки алмаштириб қон қуйишга қўшимча сифатида ўтказилади. Гемолизнинг енгил ва ўртача даражаларида фототерапиядан фойдаланиш алмаштириб қон қуйишдан тўлиқ воз кечиш имконини беради. Фототерапия нотўғри(непрямой) билирубин миқдорини ортиши кузатилганда амалга оширилади.
Қон алмаштириб куйиш
Агар туғилган вақтда билирубин миқдори 85 мкмол/л ёки соатий ўсиши 5,6 мкмол/л дан кўп бўлса, у ҳолда алмашлаб қон қуйиш масаласини ҳал этиш лозим. Бола ҳаётининг ҳар кунига боғлиқ равишда билирубин миқдорининг ҳавфли кўрсаткичга етиш АҚҚга кўрсатма бўлиб ҳисобланади (жадвалда берилган). Шуни ёдда тутиш керакки, ҳар бир аниқ ҳолатларда билирубин таҳлили натижасига баҳо беришда уларни клиник маълумотлар билан солиштириш зарур.
ОваБМҚББ бошлиғи
Н.Туреева
Туғруқ комплексларида (бўлимларида) янги туғилган чақалоқларга тиббий ёрдамни ташкил қилиш йўриқномасига
б-илови
Янги туғилган чаҳалоҳни тиббий муассасадан чикариш мезонлари
Аёлда туғруқлардан кейинги ва янги туғилган чақалоқда эрта неонатал даврлари асоратсиз кечганда она ўз боласи билан мумкин қадар эртароқ уйига чиқарилиши мумкин (4-5 кун).
Туғруқхонадан чиқаришда олдин неонатолог болани синчиклаб кўрикдан ўтказади, оналар билан болани уй шароитида парваришлаш, боқиш тўғрисида суҳбатлашади.
Янги туғилган чақалоқларга тиббий хизмат кўрсатишда туғруқхона ва болалар поликлиникаси ўртасидаги боғлиқликни таъминлаш учун туғруқхона неонатологи алмашув харитасида онанинг ананезини қайд қилиб қўйиши шарт: унинг соғлиқ ҳолати, ҳомиладорлик ва туғруқ жараёнларининг кечиш хусусиятлари, ўтказилган жарроҳлик аралашувлари, янги туғилган чақалоқни Апгар шкаласи бўйича баҳоси, туғруқ залида ўтказилган чора-тадбирлар (агар бола буларга муҳтож бўлган бўлса). Шунингдек, алмашув харитасида эрта неонатал даврининг кечиш хусусиятлари ҳам қайд қилинади: киндикни тушиши вақти ва киндик ярасининг ҳолати, туғилганда ва туғруқхонадан чиқарилаётган вақтдаги вазни, В гепатити, полиомиелит, БЦЖга қарши эмлатилганлиги ва вакциналар серияси (агар қилинмаган бўлса бунга қарши кўрсатмани асослаш), лаборатор ва бошқа таҳлиллар маълумотлари (фенилкетонурия, гипотиреоз ва ҳ.к).
Она ва бола қонининг резус мансублик ёки АВО тизими бўйича келишмовчилиги бўлган ҳолларда алмашув харитасида резус мансублик, она ва бола қонларининг гуруҳлари ва қон кўрсаткичлари динамикаси қайд қилинади.
Болада асфиксия, туғруқ жароҳатлари, касалликлар бўлган ҳолларда алмашув харитасида нафақат ташҳис, текшириш ва ўтказилган даволаш ишлари маълумотлари, балки болани кейинчалик парвариш қилиш, боқиш, даволаш тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ҳам кўрсатилади. Тиббиёт ҳамшираси онага туғилганлик ҳақида тиббий гувоҳнома )103/у шакл) ва туғруқхона, касалхона туғруқ бўлимининг янги туғилган чақалоқ тўғрисидаги маълумотлари ёзилган алмашув хариталарини беради (113/у шакл).
Туғруҳхонадан чиҳарилаётганда ҳуйидагиларга эътибор бериш керак:
- Киндик қолдиғи ҳолати (қуруқ, тоза, киндик атрофи териси ўзгаришсиз);
- Яхши сўрғич рефлекси;
- Яхши клиник ҳолат (тери, тонус, нафас олиш, юрак уриши);
- ТГ ва ФГУга скрининг тестлари ўтказиш;
- Вакциналар билан эмлаш.
Янги туғилган чақалоқни уй шароитига чиқарилганда болани териси ва киндиги тоза ҳолда олиб кетаётганлиги, эмлаш чоралари ўтказилганлигини билиши тўғрисида янги туғилган чақалоқ ривожланиш тарихига она имзо чекиши керак.
Онани уй шароитида бола парваришига ва бунда қуйидаги тавсияларни бажаришга ўргатиш керак:
- Киндикни тоза ва қуруқ сақлаш;
- Болага доим иссиқ бўлишини назорат қилиш;
- Талабига кўра кўкрак билан боқиш. |
Қайси ҳолатларда она врачга мурожаат ҳилиши керак.
Юқори ҳарорат; - Нафас одкшнинг бузилиши;
Қусиш ва ич кетиши; - Летаргик ҳолат; Талваса ҳолати.
МНС оғир жароҳатланган, оғир инфекцияга чалинган болалар, жарроҳлик аралашувига муҳтож, 1800 граммдан кам вазнли, ривож\анишининг туғма нуқсонлари билан дунёга келган чақалоқлар, агар бунга зарурат тутилса, бундан кейинги даволаш ва парвариш ишларини давом эттириш учун онаси билан 2 босқич даволаш муассасаларига ўтказилиши
мумкин. Уларга ўтказилиш вақти боланинг умумий ҳолати, кўчириш вақтида транспортда юришни кўтара олиши ва муассасанинг узоқ-яқинлигига боғлиқдир.
Бола шифохонага албатта онаси ёки биронта яқинлари билан кувезда, йўлда бирор эҳтиёж туғилганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун керакли бўлган асбоб ва жихозлар етарли бўлган махсус реанимобилда олиб борилиши лозим.
ОваБМҚББ бошлиғи
Н.Туреева
Тугруқ комплекси (бўлим)ларида шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш чора-тадбирларини ташкил қилиш йўриқномаси
Асосий тузуклар
Шифохона ичи инфекциялари - бу касалхонада бўлган вақтда ёки ундан кейин касаллик белгилари намоён бўлишидан қатъий назар, беморниг касалхонага келиб тушганида ёки даволаш ёрдами сўраб унга мурожаат қилганида, касалхона ходимининг ушбу муассасада ишлаши туфайли юқтирган клиник аниқланган ҳар қандай юқумли касалликлардир (ЖССТ, 1979).
Шифохона ичи инфекцияларининг қўзғатувчилари кўпинча ҳаво-томчи, маиший алоқалар ва парентерал йўллар билан тарқалади. Касалликни асосий юқиш омиллари бўлиб ташқи муҳит объектлари, бемор ва ходимларнинг қўллари, стерил бўлмаган тиббий асбоблар ва материаллар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқалар ҳисобланади.
Шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш ва уларга қарши курашиш мақсадида бир қатор санитар - гигиеник, эпидемияга қарши дезинфекциялаш ва стериллаш чора-тадбирлари ташкил қилинади ҳамда амалга оширилади. Шифохоналарга инфекцияларни олиб кирилиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида барча тиббиёт ходимларини ўз ишини аниқ бажариши ва профилактик ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар мажмуига амал қилишлари талаб этилади.
Шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш учун олиб борилаётган санитар-гигиеник, эпидемияга қарши, дезинфекцион ва стериллаш чоралари мажмуини ўтказиш бўйича жавобгарлик бош шифокор ва бўлим бошлиқлари, кечаси эса - навбатчи шифокорларга юклатилади.
Даволаш ишлари бўйича бош шифокор муовини шифокорлар ва кафедра ходимлари билан бир йилда икки марта амалдаги буйруқларни шифокорлар йиғилишида ишлаб чиқади ва махсус журналда қайд қилиб қўяди. Бўлимларнинг катта ҳамширалари профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар, мажмуини бажариш бўйича ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари билан ҳар чоракда бир марта машғулот ўтказадилар. Туғруқхонанинг барча ходимлари, шу жумладан кафедра ходимлари ҳам, бир йилда бир марта шифохона ичи инфекцияларини олдини олишга қаратилган директив ҳужжатлардаги билимларини синовдан ўтказадилар. Натижалар журналда қайд қилинади. Синовда эпидемиолог қатнашиши шарт. Бўлим ходимларининг тиббий кўрик ва диспансеризацияси, шунингдек, маъмурият ва кафедрй ходимларининг диспансеризацияси амалдаги йўриқномаларга мувофиқ равишда ўтказилади. (ЎзРССВнинг 06.06.2000 йил 300-сонли буйруғи).
Бўлим бошлиғи бир йилда бир марта бўлим тиббиёт ходимларини, кафедра ходимлари билан бирга стафилакокк ташувчанликка текширишни ташкил этади.
Тиббиёт ходимлари ва меҳнат таътилидаги ходимлар диспансеризацияси, уларни соғломлаштириш ва бошқалар тўғрисидаги ҳужжатлар ишончли врачда сақланади ва у ўз вақтида диспансеризация ҳамда текширишлар олиб боришни назорат қилади, у бўлмаганда бу ишларни бош врач муовини олиб боради.
Барча акушерлик стационарларида бош врач буйруғи билан шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича комиссия тузилади. Комиссия раиси қилиб бош врач муовини тайинланади. Комиссия таркибига албатта врач эпидемиолог кириши керак. Йилнинг ҳар чорагида ШИИга қарши курашиш комиссиясининг йиғилиши ўтказилади ва унда ШИИ профилактикаси бўйича қилинган ишлар натижалари,
ҳомила ичи инфекцияси ташҳисини асосланганлиги эпидемияга қарши ва дезинфекцион тартиб ҳолати, стационарда бактериологик назорат натижалари ва бошқалар муҳокама қилинади. Йиғилиш натижалари бўиича албатта тегишли қарор қабул қилинади. Акушерлик стационарларини бир йилда икки марта ювишга ёпиш керак.
Туғруқ мажмуасининг барча бўлимлари клиник бактериологик лабораторияда бир ойда бир марта бактериологик (ўз-ўзини) текширишдан ўтказиши шарт. Назорат натижалари бўлим мудирларида сақланади.
Янги олинган тикиш воситаларини бактериологик лабораторияда стерилликка текшириш натижаларини олмасдан туриб ишлатиш қатъиян ман этилади.
Тиббий ходимлар учун махсус кийим-бош ва иш вақтида шахсий буюмлари (иложи бўлса душхонали) сақланадиган алоҳида хона ажратилади.
Махсус кийим-бош ва шахсий буюмлар қатъий равишда бир-биридан алоҳида сақланиши керак, бунинг учун бўлимда алоҳида рақамланган жавонлар ёки икки камерали жавончалар бўлиши лозим.
Оёқ кийимларини (кўчада ва шифохонада кийиладиган) қатъиян алоҳида махсус ажратилган жойда сақлаш лозим. Шифохонада кийиладиган оёқ кийими осон ювиладиган бўлиши ва махсус пакетларда сақланиши шарт. Махсус кийим-бош ва оёқ кийимида бўлимда ташқарида юриш қатъиян ман қилинади.
Тиббиёт ходимлари махсус кийим-бошларини ҳар ҳафтада камида икки марта алмаштиришлари лозим. Махсус кийим-бош кирхонада алоҳида ажратилган кир ювиш машинасида ювилиб дазмолланган ҳолда ечиниш хонасида осиб қўйилади.
Касал ходимларни ишга қўймаслик учун бўлим катта ҳамшираси жавоб беради. Бу ишларни назорат қилиб бориш бўлим мудирига юкланади.
Акушерлик стационарларида профилактик ва эпидемияга царши тадбирларни ўтказиш тартиблари
Хона-филтр
Термометрларга дезинфекцион ишлов берилиб, сўнгра тоза сувда чайилгач усти ёпиқ идишларда сақланади. Шпателлар ишлатилгандан сўнг зарасизлантирилади, тоза сувда чайилиб сўнгра қуритилади ва МСБ га (марказий стериллаш бўлими) топширилади. Столлар ва бошқа сатҳлар 1% ли хлорамин эритмаси ёки бошқа зарарсизлантирувчи эритмада намланган латта билан артиб чиқилади. (Илова 3.3.). Ветош (махсус латта) тоза ҳолда идишда сақланади.
Чаноқ ўлчамларини ўлчагич асбоби 2 марта зарарсизлантирувчи восита билан артилгач, махсус ажратилган жойда пеленкага ўраб сақланади. (илова 3.3.). Тасма ҳам худди шундай зарарсизлантирилади. Туғадиган аёлларни қабул қилиш учун (тоза) кийим-бош тўплами (кўйлак, сочиқ, халат) қопда жавонда сақланади.
Катетерлар 3.3. иловага мувофиқ равишда зарарсизлантирилади, сўнгра белги қўйилган идишларда сақланади. Кўрув учун қўлқоплар стерил ҳолда бўлиши керак. Кўрикхонадаги қайчилар стерил пакетларда 3 кун давомида сақланади, фойдаланилгандан сўнг зарарсизлантирилади (илова 3.3.).
Педикулёзга қарши воситалар ва уни ишлатиш бўйича йўриқномага ҳам эга бўлиш керак.
Санитар ўтказгич.
Филтр ва доялик бўлимлари учун алоҳида тозалаш воситалари (швабра, челак) ажратилган махсус жойларда сақланади. Ҳожатхоналар учун алоҳида тозалаш воситалари бўлиши шарт.
Қабул қилиш бўлимлари ювувчи ва зарарсизлантирувчи моддалар, ОИТС олдини олиш тўплами, вабога материал олиш тўплами, ванналарни ювиш учун чўтка билан таъминланиши керак.
Ходимлар қўлини ювиш учун суюқ кир совун ишлатилади (2 марта совунлаш лозим). Хусусий ёки бир марта ишлатиладиган сочиқлардан фойдаланишлари керак. Тиббий ходимлар қабул қилинган махсус кийим-бошда бўлишлари шарт.
Қабул бўлимида 2 маҳал тозалаш ўтказилади, ундан бирида ювувчи воситалар билан тозаланади. Ҳафтада бир марта ялпи умумий тозалаш ўтказилади, бунинг учун алоҳида тозалаш воситалари бўлиши шарт.
Ҳомиладорлар патологияси бўлими.
Гинекологик креслолар ва кушеткалар муолажа хоналарида хлор сақловчи воситалар билан бир кунда бир марта ёки ифлосланиш даражасига қараб тозаланади.
Зарарсизлантирилган таглик клеёенкалари етарли миқдорда клеёнка қопларда сақланиши лозим. Ҳар бир туғруқдан сўнг клеёнка таглик зарарсизлантирувчи модда солинган идишда зарарсизлантирилади. Бир соат экспозициядан сўнг қуритилади. Ҳомиладорларга ўзининг таглигидан фойдаланишга рухсат этилади.
Даволаш учун ишлатиладиган тампонлар зарарсизлантириш ва очиш муддати кўрсатилган зарарсизланган биксда сақланади. Тампонлар корнцанг билан олинади. Уни 3%ли водород перекиси ёки бошқа зарасизлантирувчи модда солинган идишда ювилади. Ишлатилган шариклар ва чайилган сувлар 3.3. иловада кўрсатилгандек зарарсизлантирилади.
Кундалик тозалаш бўлимларда кунига 2 марта, шундан 1 мартаси ювувчи воситалар ёрдамида ўтказилади. Умумий ялпи тозалаш - бир ҳафтада 1 марта махсус ажратилган воситалар ёрдамида ўтказилади.
Муолажа хонаси - 12 кв.м дан кичик бўлмаган хона, девор, пол, шифтлари ёғли бўёқ ёки кафел билан қопланади. Муолажа хонаси кунига 3 марта махсус тозаланади, шундан 1 марта зарарсизлантирувчи, 2 марта ювувчи воситалар билан, ва кварцланади. Ҳар ҳафтада бир марта ялпи умумий тозалаш ўтказилади (5 %ли хлорамин ёки 2,5%ли кальций гипохлорид ёки 6%ли водород перикиси, аналит ва бошқалардан фойдаланилади). Тозалаш учун ишлатиладиган латталар махсус қопларда сақланади.
Зарарсизланган тиббий асбобларни МСБдан олинади. Ишлатилгандан кейин ювилиб махсус ажратилган идишларга солинади. Ишлатилган материалларни қопқоқли махсус белгиланган (челак, тоғора, ва бошқалар) идишларга тўпланади ва йўқотилади (муфел ўчоқлар) ёки бир соатга зарарсизлантирувчи модда қуйилиб кейин ташлаб юборилади.
Ҳар бир муолажа хонасида ОИТСни олдини олиш аптечкаси бўлиши шарт.
Туғруц блоки.
Туғруқ хона\арида барча тўшаклар клеёнка билан бутунлай тикиб чиқилиши керак. 3.3. илова бўйича зарарсизлантирувчи модда билан артилади. Клеёнка тикилмаган кўрпа-тўшак камерали зарарсизлантирилади.
Туваклар махсус идишларда санитар хоналарида ювилади. Кир бўлган кийим бош, ётоқ воситалари клеёнка қопларга солиниб махсус ажратилган жойда сақланади.
Тутруқ хоналарида бачадон бўинини кўриш учун, йиртилганларни тикиш учун асбоблар тўплами, доялик қисқичлари ҳар бири алоҳида 2 қават юмшоқ матога ўралади, бинт билан боғланиб ўрамда нима борлиги ёзилган қоғозча солиб (масалан бачадон бўйнини кўриш учун тўплам ва бошқалар) зарарсизлантиришга берилади. Авток\авдан чиққач зарарсизлантириш вақти кўрсатилади (3 кундан ортиқ сақлаш мумкин эмас) ва албатта зарарсизлантирган Шахс имзо чекади. Биксни очганда уни очиш вақти ва санаси қайд этилади.
Эпизиотомия учуя қайчилар ва тикиш воситалари МСБда зарарсизлантирилиб крафт пакетларда 3 кун давомида сақланади. Зарурат бўлганда очилади. Акушерлик қисқичлари ва ҳомила парчаловчи аралашувлар учун йиғмалар алоҳида сақланади.
Жарроҳлик блоки
Жароҳлик блокига олиб кириладиган барча асбоблар, аппаратлар, жиҳозлар (кислородли баллон, карбонадли газ баллонлари, кардиограф ва бошқалар) жарроҳлик бўлимига киритилишидан олдин зарарсизлантирувчи моддаларга намланган ветош латталар билан артилади (илова 3.3.).
Жарроҳлик жараёнида фойдаланилмайдиган нарсалар жарроҳлик хонасида сақлаш қатъиян ман қилинади. Жарроҳлик олди хонасида жарроҳлик блоки аравачаси учун жой қолдирилиши керак. Аравача ҳар куни зарарсизлантирувчи моддалар билан намланган латталар билан артилади (иловаЗ.З). Дезинфекцияловчи восита алоҳида белгилар қўйилган идишда сақланиши лозим.
Тиббий асбоблар алоҳида белгиланган идишларда кейинчалик зарарсизлантириш учун йиғилади ва қопқоқ билан ёпилади. (иловаЗ.З)
Наркоз учун ниқоблар, интубацион найчалар ўпкага сунъий нафас бериш аппарати ва бошқалар жарроҳлик аралашувларидан кейин ажратилиб тозаланади.
Жаррохлик майдонини зарарсизлантириш учун йодонат , йодопирин ва хлоргексидин биглюконатдан фойдаланилади. Жаррохлик териси ювилмасдан 1% йодопирон, йодонат эритмаларига шимдирилган стерил пахта билан икки марта артилади. Қон билан ифлосланган жарроҳлик асбоблари идиш ичида чайилади, ифлос сувлар (иловаЗ.З) кейинчалик. зарарсизлантирилади. Сўнгра барча жаррохлик асбоблари оқсиллар, дорилар ва кимёвий моддалар ва бошқаларни кетказиш мақсадида механик равишда тозаланилади.
Йирингли жарроҳликлардан кейин асбоблар аввал зарарсизлантирилади, сўнгра стерилланади. Бунинг учун белгиланган идишлар, чўткалар бўлиши керак. Қон қолдиқлари 1:5 нисбатда зарарсизлантириш воситалари билан ишлов берилгандан сўнг, канализацияга тўкилади.
Қон билан ифлосланаган дока пиликлар, салфеткаларни алохида белгиланган идишларга зарарсизлантирилади (5% ли хлорамин эритмаси, 2,5% гипохлорид кальций, 5% ли хлорли оҳак ва бошқалар) ва шундан сўнг ташлаб юборилади ёки муфел печларида ёқилади.
Механик тозалаш алоҳида ажратилган иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган ва барча идишлар мавжуд бўлган жаррохлик блоки ёнидаги кафелланган хонада амалга оширилади.
Хар бир операциядан сўнг жаррохлик хонаси зарарсизлантирувчи воситалар ёрдамида умумий ялпи тозаланади. Тозалаш махсус ажратилган воситалар ёрдамида олиб борилади. (деворлар учун узун швабра, челаклар, алохида белгиланган қопларда сақланувчи латталар).
Жарроҳлар ҳўлига ишлов бериш.
Қўллар оқиб турган сувда совун ва чўтка бйлан бир дақиқа давомида ювилади. Шундан сўнг оқар сувда қўлларни чайиб, стерилланган сочиқ билан артилади. Сўнгра ЎзССВ Фармацевтика қўмитаси рухсат берган зарарсизлантирувчи моддалар: С-4 (водород перекиси ва чумоли кислотаси аралашмаси ), хлоргексидин биглюконат , дегмин, дегмицин, йодопирон ва бошқалар билан қўллар зарарсизлантирилади.
Жаррох қўлини С-4 эритмаси билан зарарсизлантириш бир дақиқа давомида 2,4% ли С-4 эритмаси солинган эмал тоғорага қўлларни ботириб туриш билан амалга оширилади. Жаррохлик аралашуви бошлангандан сўнг 60 дақиқа ўтгач ушбу модда билан жаррохлик қўлқоплари ҳам зарарсизлантирилади.
С-4 эритмаси бевосита жаррохлик аралашуви куни тайёрланади ва фақат шу куни ишлатилади хамда шиша идишларда сақланади. Хлоргексидин биглюконатнинг 20%ли сувли эритмаси 500 мл шиша идишларда чиқарилади. Қўлларни зарарсизлантириш учун 0,5% ли спиртли эритмаси ишлатилади. Бунинг учун эса у 1:40 нисбатда 70% спиртда эритилади. Қўллар 0,5%ли эритмага ботирилган пилик ёрдамида 5 дақиқа давомида зарарсизлантирилади. 1%ли дегмин ёки дегмицин билан 5 дақиқа давомида 2 та пилик ёрдамида қўллар навбат билан зарарсизлантирилади. Кейинчалик эса битта пилик ишлатилади.
Йодопирин - йодоформ ўз таркибида 6-8% фаол йодни сақлайди. Қўлларни эмал тоғорага со.\инган 0,1% ли эритмасида (фаол йодга нисбатан) 4 дақиқа давомида ювилади (салфетка билан).
Қўлларни кўрсатилган зарарсизлантирувчи воситалар ёрдамида ювиб бўлгач стерил сочиқлар билан артилади ва стерил қўлқоплар кийилади.
Туғруҳдан кейинги палаталар
Она ва бола учун битта ўриннинг майдони санитар меъёрларига кўра 12 кв.м. дан кам бўлмаслиги керак, палатага албатта сув ўтказилган, агар сув киритишни иложи бўлмаса, қўл ювиш учун сўрғичли мослама ўрнатилади. Чақалоқ учун клеёнка тўшакли ўраш столи
бўлиши керак. Стол ҳар кунги жорий тозалаш вақтида зарарсизлантирувчи воситалар билан тозаланади (илова 3.3.) ва зарурат туғилганда.
Палатада суткасига 3 марта жорий, ҳафтада бир марта эса умумий ялпи тозалаш ўтказилади. Ишлатилган таглик ва болалар кийимлари махсус, ажратилган алоҳида идишларга ёки шахсий буюмлар учун махсус целлофан пакетларга тўпланади.
Ҳар бир палатага она ва болани биргаликда жойлаштирилганда уларга иккитадан ортиқ бўлмаган оналар ва болалар кароватлари қўйилади; битта жой учун умумий майдон 12 кв.м. дан кам бўлмаслиги керак.
Тиббий ҳамшира зарурий бўлганда онани бола учун керакли бўлган кийим кечаклар билан таъминлайди (тагликлар иштончалар-бир сутка учун 25 дона ва кўйлакчалар ҳам).
Ҳар бир палатада фойдаланилган буюмлар учун қопқоқли баклар ёки материалли ёки клеёнкали халтачалар тўшалган педалли челаклар бўлиши керак.
Болалар ҳамшираси ёки санитарка кунда 3 марта ишлатилган буюмларни қопчалари билан йиғиштириб, ишлатилган буюмларни йиғиш ва ажратиш хонасига олиб боради. Болалар ҳамшираси тагликларни ўз вақтида алмаштирилиши ва ҳар бир хонани тозаланишини қатъий назорат қилади. Хусусий таглик ва кўйлакчалардан фойдаланишга маслаҳат ва рухсат берилади.
Янги тугилган чакалоклар яа оналар инфекциясининг олдини олиш.
Чақалоқнинг кўзлари ҳар куни янги тайёрланган қайнаган сув билан тозаланади. Уйдан олиб келинган тоза, дазмолланган кийимлардан фойдаланиш мумкин, акс холда шифохона буюмларидан фойдаланилади.
Она ёки чақалоқга йирингли яллиғланиш ташхиси қўйилганда уларга шошилинч маълумотнома(58-У) тўлғазилиб, 24 соат ичида худудий Давлат Санитария назорат муассасаларига топширилади. Бемор хақидаги маълумотлар 60- шаклга киритилади.
ДСЭНМга 24 соат ичида маълумот берилиши мажбурий бўлган йирингли яллиғланиш инфекциялари рўйхати:
Ҳомиладорлар: С ва В гепатити ва ОИВ билан зарарланганлар.
Чақалоқлар: сепсис, флегмона, абцесс, омфалит, пиодермия пуфакли тошма, бронхопневмония, ОРВИ, коньюктивитлар ва дакриоциститлар, ЎИИ, остеомиелит, чақалоқлар мастити, бичилиш, сийдик йўллари инфекцияси, салмонеллёз, фимоз, вульвовагинитлар, перитонитлар, серомалар, фурункул, йирингли отит, ва туғма краснуха синдроми.
Оналар: сепсис мастит, флегмона, абсцесс, чоклар ва бошқалар инфильтрати, серома, чокларнинг сўкилиши, эндометритлар, метроэдометритлар, перитонитлар, наркоздан кейинги зотилжам, сийдик йўллари инфекциялари, С ва В гепатитлари, ОИТВ билан зарарланганлар.
Шифохона ичи инфекциялари чақалоқ чақалоқлар патологияси бўлимига ўтказилаётганда ёки уйга чиқарилаётганда хам аниқланиши мумкин. Бундай ҳолларда қабул қилинган қоидага мувофиқ, ҳар бир шифохона инфекцияси ёки унга гумон қилинган ҳолат бўйича эпидемиологик текшириш, уларни ривожланишига олиб келган омиллар ва сабабларни очиб бериш ва эпидемияга қарши чора тадбирлар ўтказиш мақсадида ДСЭНМ га шошилинч хабар берилади.
Эпидемиологик текшириш вақтида она ва болага тиббий ёрдам кўрсатилган жойда зарарланиш мумкин бўлган жой ва муддати аниқланади. Ҳар бир бўлимда тоза кийимларни сақлаш учун махсус жиҳозланган хоналар бўлиши керак.
Тозалаш ашёларининг ҳаммаси белгиланган ва қатъий кўрсатмаси бўйича ишлатилиши лозим. Латталар ишлатилганидан сўнг ювилиб ва қуритилиб, махсус ажратилган жойда челакларда алоҳида сақланади. Тозалаш ашёлари тўплами (швабра, челак, латталар) бир жойда биргаликда сақланиши керак. Ифлос буюмлар клеёнка қопчаларга солиниб махсус ажратилган жойда сақланади.
Умумий ялли тозалаш палаталарни бўшашига қараб, лекин ҳафтада камида бир марта ўтказилиши лозим.
Педикулёзга царши ишлов бериш учун йиғманинг таркиби:
- Бемор кийимларни тўплаш учун клеёнка ёки пахтали халталар
- Клеёнка тагликлар
- Резина қўлқоплар
- Қайчилар
- Майда тишли тароқ (иложи бўлса металл)
- Рўмоллар (иккита учта)
- Пахталар
- Ош сиркаси ёки 5-10%ли сирка кислотаси
- Битлар ривожланишининг барча даврларига таъсир қилувчи препаратлар:-ни!тифор, бензилбензоат, малхам, 5% бор малҳами,
- Кийимларни зарарсизлантириш учун карбофоснинг 30% ёки 10 % ли эмулсияловчи концентрати Пиретрум кукуни
- Хоналарни зарарсизлантириш уучун препаратлар: карбофос, хлорофоснинг 30 % ёки 50% ли эмулсияловчи концентрати, «неофос-2» аэрозол баллонлари.
Ялни тозалашни цайд этиш журнали
№ | Бўлим ва хоналар номи | Ялпи тозалашнинг бошланиш даври (вақти кўрсатилсин) | Ялпи тозалашнинг тугаши (вақти кўрсатилсин) | Ялпи тозалаш қандай дезинфектант билан ўтказилган | Ялпи тозалаш ўтказиш учун масъул шахснинг исми шарифи | имзо |
Туғруц комплекси(бўлим)ларида ялпи умумий тозалаш тартиби
Туғруқ заллари, туғруқ кейинги палаталар, жаррохлик блокларида ялни умумий тозалаш ишлари 7 кунда бир марта 0,5% ювувчи эритманинг 6 %ли водород перекиси ёки 5% ли хлорамин эритмаси ёки Ўзфарм қўмитасида рўйхатдан ўтган бошқа зарарсизлантирувчи моддалар билан ўтказилади.
Хонани ва барча асбобларни зарарсизлантирилган моддада кўп (обильно) намланган латта билан артилади. Сўнгра хонани бир соатга беркитилади, кейин сувда ювиб чиқилади. Агар тозалаш нейтрал аналит билан ўтказилган бўлса хонани 90 дақиқага беркитилади.
Ходимлар бу вақтда тоза халат, ниқоб ва оёқ кийим кийишади, тозалапГ ашъёларини зарармсизлантириб, ювиб қуритилади. Аёлни палатага киришидан аввал, каравотларга тоза чойшаблар солинади,
Эслатма: зарарсизлантирувчи моддаларни ҳафта оралаб алмаштириб туриш керак. 1кв м га 200-300 мл зарарсизлантирувчи моддалар сарфланади.
Нафас олиш ва наркоз аппаратларини тозалаш
Нафас олиш ва наркоз аппаратлари хар бир бемордан сўнг, шифохона ичи инфекцияси - наркоздан кейинги зотилжамни олдини олиш мақсадида зарарсизлантирилиб, стерилизация қилиниши керак. Ишлатилгандан сўнг наркоз аппарати бўлакларга ажратилади. Хар бир бўлак ва найлари ювувчи эритма солинган махсус белгиланган идишларда ивитилади (5гр ювувчи модда , 200 мл перекис, 975 мл сув), идиш эритма билан тўла бўлиши ва наркоз аппарати қисмлари қопланиши керак. Ивитиш 50 даража ҳароратда 20 дақиқа давом этади. Кейин эса фақат дока пиликлар ёрдамида механик тозалаш олиб борилади.
Кимьёвий стериллаш қуйидаги эритмалар билан ўтказилади:
- 6% ли водород перекиси эритмаси 18 даражали ҳароратда 360 дақиқа экспозицияда;
- 50 даража ҳароратда 180 дақиқа экспозицияда;
- 1%ли дезаксон-1 эритмаси 18 даражада
стериллаш юқорида кўрсатилган эритмаларда тўлиқ ботирилган кейин стерилланган сувда ювилиб, чайилиб, стерил чойшаб билан қуритилган холда ўтказилади. (гафрирланган найчалар осиб қуритилади).
Ишлов берилгач, бир суткадан кўп бўлмаган сақланиш муддати билан стерил биксларга жойлаштирилади.
Нафас копига ишлов бериш
Нафас қопи фойдаланилгандан ва аппаратдан узиб ажратилгандан сўнг ювувчи эритма билан тўлғазилиб ишлов берилади, яхши ювилиши учун қаттиқ -қаттиқ чайқатилади, сўнгра 3% ли водород перекиси эритмасига ботирилган ҳолда зарарсизлантирилади, икки марта стерил сув билан ювилади, ва бўғзига кенгайтиргич киритилади. Муйналарини асептик шароитда қопчани осиб қуритилади.
Н. Атабеков
Туғруқ комплекси (бўлим)ларида шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш чора-тадбирларини ташкил қилиш йўриқномасига 2-илова
Параформалин услуби бўйича зарарланшириш тартиблари
Дезинфекция услублари ва турлари | Камеранинг 1кв.м. фойдали юзасига кг.ларда юклама меъёри | Ташқи термометр бўйича ҳарорат | Камеранинг 1кв.м.фойдали юзасига мл.ларда формалин сарфланиши | Дақиқалар да экспозици яси | Солиш ва олиш ҳисоблан- маган ҳолда дақиқалар да ишлов бериш |
Одатдаги Услуб | 30 | 57-59 | 75 | 45 | 90 |
Авайлаш Услуби | 24 | 49-51 | 150 | 90 | 135 |
Ута авайлаш Услуби | 15 | 40-42 | 200 | 180 | 205 |
Буғ-ҳаво услуби бўйича зарарсизлантириш тартиби:
Ҳарорат 80-90градус, 1кв.м. фойдали юзага ббкг юклама меъёри, экспозиция 20 дақиқа.
Бактерицид лампани ишлашини қайд қилиш журнали
№ | Бўлим номи | Бактерицид лампани номи,чиққан йили.қуввати | Бактерицид лампани ёқиш вақти | Бактерицид лампани ўчириш вақти | Тиббий ходимни отасини ва ўзини исми | имзо |
Туғруқ комплекси (бўлим)ларида шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш чора-тадбирларини ташкил қилиш йўриқномасига 2-илова
Н.Атабеков
Туғруқ комплекси (бўлим)ларида шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш чора-тадбирларини ташкил қилиш йўриқномасига 3-илова
Тутрутсхоналарда турли хил объктларни зарарсизлантириш тартиби
№ | Объект номи | Зарарсизлантирувчи модда | Зарарсизлантириш тартиби | Тозалаш усули | |
Эритма концентра цияси % | Зарарсиз лантириш вақти, дақиқалар Да | ||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | |
1. | Кўриш учун ишлатиладиган гинекологик асбоблар | ТХлорамин «Б» - активли хлор 26-29%
2.Хлорли оҳак - активли хлор 28-35% З.Септаксин - алкилдиметилбензил аммоний хлори карбамид (мочевина) - 5,1-7,5% спирт изопропилли 10% 4. Септабик таъсир қилувчи моддаси - клатрат дидецил диметил аммоний бромиди мочевинали (100%) 5.Вегасепт-Форте-дидецилда - 10%диметил аммоний хлорид - 37,5%-глутарли альдегид - 12,5% 6. Новодез - 50 - алкилдиметил аммоний хлорид - 50% 7 .Новодез - Форте - алкилдиметилбензиламмоний хлорид - 50% 8.Нейтрал аналит 9.Бромосепт-50-дидецилдиметиламмоний бромид-50%, этанол-40% | 1,0
1,0 0,25 0,5 0,25 0,25 0,25 0,05 0,5 | 30
30 60 60 60 60 60 60 60 | Эритмага тўлиқ ботириб, кейин сувда ювилади ва стерилизацияга топширилади |
2. | Шиша, резина, полимер ва емирилишга чидамли металлардан тайёрланган асбоблар ва бошқалар | ТХлорамин «Б»-активли хлор 26-29%
2.Водород перекиси 0,5% ювувчи эритмаси З.Хлорли оҳак-активли хлор 28-35% 4.Септаксин-алкилдиметилбензил аммоний хлориди-10% - карбамид (мочевина) - 5,1-7,5% спирт изопропилли 10% 5.Септабик таъсир қилувчи моддаси-клатрат дидецил диметил аммонийли бромид мочевинали (100%) 6. Вегасепт - Форте - дидецилметил аммоний хлорид-37,5% -глутарли альдегид-12,5% 7.Новодез-50-алкилдиметил амоний хлорид-50% 8.Новодез-Форте-алкилдилметилбензиламмоний хлорид-50% Э.Нейтрал аналит 10.Бромосепт-50-дидецилметиламмоний бромид-50%, этанол-40% | 1,0
3,0 1,0 0,25 0,5 0,25 0,25 0,25 0,05 0,5 | 30
30 30 60 60 60 60 60 45 60 | Эритмага тўлиқ ботириб, кейин сувда ювилади |
3. | Тиббиёт термометри | Т.Хлорамин «Б» - активли хлор 26-29%
2.Хлорли оҳак - активли хлор 28-35% З.Септаксин - алкилдиметилбензил аммоний хлорида - 10% карбамид (мочевина) - 5,1-7,5% спирт изопропилли 10% 4. Септабик таъсир қилувчи моддаси - клатрат дидецил диметил аммоний бромиди мочевинали (100%) 5.Вегасепт-Форте-дидецилдиметил аммоний хлорид - 37,5%-глутарли альдегид - 12,5% 6. Новодез - 50 - алкилдиметил аммоний хлорид - 50% 7.Новодез-Форте-алкилдиметилбензиламмоний хлорид - 50% 8.Нейтрал аналит 9.Бромосепт-50-дидецилдиметиламмоний бромид-50%, этанол-40% | 0,5
0,5 0,25 0,5 0,25 0,25 0,25 0,02 0,5 | 30
30 60 60 60 60 60 15 60 | Эритмаган тўлиқ ботириб, кейин сувда ювилади, қуруқ идишда сақланади. |
4. | Шпателлар | 1.Хлорамин «Б» - активли хлор 26-29%
2.Хлорли оҳак - активли хлор 28-35% З.Септаксин - алкилдиметилбензил аммоний хлориди - 10% - карбамид (мочевина) - 5,1-7,5% - спирт изопропилли 10% 4. Септабик таъсир қилувчи моддаси - клатрат дидецил диметил аммоний бромиди мочевинали (100%) 5.Вегасепт-Форте-дидецилдиметил аммоний хлорид - 37,5%-глутарли альдегид - 12,5% 6. Новодез - 50 - алкилдиметил аммоний хлорид - 50% 7.Новодез-Форте-алкилдиметилбензиламмоний хлорид - 50% 8.Нейтрал аналит 9. Бромос епт- 50 - дидецилдиметиламмоний бромид-50%, этанол-40% | 0,5
0,5 0,25 0,5 0,25 0,25 0,25 0,05 0,5 | 30
30 60 60 60 60 60 60 60 | Эритмаган тўлиқ ботириб, кейин сувда чайилади ва стерилизацияга ьопширилади. |
5. | Стетоскоплар, тазомерлар, сантиметрли тасмалар | 1.Хлорамин «Б» - активли хлор 26-29%
2.Хлорли оҳак - активли хлор 28-35% З.Септаксин - алкилдиметилбензил аммоний хлориди - 10% - карбамид (мочевина) - 5,1-7,5% спирт изопропилли 10% 4. Септабик таъсир қилувчи моддаси - клатрат дидецил диметил аммоний бромиди мочевинали (100%) 5.Вегасепт-Форте-дидецилдиметил аммоний хлорид - 37,5%-глутарли альдегид - 12,5% 6. Новодез - 50 - алкилдиметил аммоний хлорид - 50% 7.Новодез-Форте-алкилдиметилбензиламмоний хлорид - 50% 8. Нейтрал аналит 9. Бромосепт-50 - дидецилдиметиламмоний бромид-50%, этанол-40% | 0,5
0,5 0,25 0,5 0,25 0,25 0,25 0,02 0,5 | 2 марта 15 дақиқа оралиғида эритмалар билан артилади, сўнгра тоза сув билан артилади. | |
6. | Тирноқ олиш учун қайчилар | Водород перекисини 0,5% ювувчи эритмаси, зарасизлантиришни дез.эритмасида олиб | 3,0 | 30 | Эритмага тўлиқ ботириб, кейин |




билан зарарсизлантирилади. | |||||
20. | Идишлар | 1.Хлорамин «Б» - активли хлор 26-29%
2.Хлорли оҳак - активли хлор 28-35% З.Септаксин - алкилдиметилбензил аммоний хлорида - 10% - карбамид (мочевина) - 5,1-7,5% - спирт изопропилли 10% 4. Септабик таъсир қилувчи моддаси - клатрат дидецил диметил аммоний бромиди мочевинали (100%) 5.Вегасепт-Форте-дидецилдиметил аммоний хлорид - 37,5%-глутарли альдегид - 12,5% 6. Новодез - 50 - алкилдиметил аммоний хлорид - 50% 7.Новодез-Форте-алкилдиметилбензиламмоний хлорид - 50% 8.Нейтрал аналит 9.Бромосепт-50-дидецилдиметиламмоний бромид-50%, этанол-40% | 0,5
0,5 0,25 0,5 0,25 0,25 0,25 0,02 0,5 | 30
30 60 60 60 60 60 30 60 | Эритмага ботириб сўнг ювувчи эритмада ювилади ва тза сувда чайилади |
21. | Интубация найчалари | 1.Хлорамин «Б» - активли хлор 26-29%
2.Хлорли оҳак - активли хлор 28-35% З.Септаксин - алкилдиметилбензил аммоний хлорида - 10% - карбамид (мочевина) - 5,1-7,5% - спирт изопропилли 10% 4. Септабик таъсир қилувчи моддаси - клатрат дидецил диметил аммоний бромиди мочевинали (100%) 5.Вегасепт-Форте-дидецилдиметил аммоний хлорид - 37,5%-глутарли альдегид - 12,5% 6. Новодез - 50 - алкилдиметил аммоний хлорид - 50% 7.Новодез-Форте-алкилдиметилбензиламмоний хлорид - 50% 8.Нейтрал аналит 9. Бромосепт - 50 - дидецилдиметиламмоний бромид-50%, этанол-40% | 0,5
0,5 0,25 0,5 0,25 0,25 0,25 0,02 0,5 | 30
30 60 60 60 60 60 30 60 | Эритмага ботириб сўнг ювувчи эритмада ювилади ва тоза сувда чайилади |
22. | Пипетка ва мензуркалар | Қайнатилади | 15 | Сувда | |
23. | Кўрпа-тўшаклар, ёстиқ адёллар | Буғ-формалин камераларида буғ-ҳаво ва буғ формалин услублари бўйича зарарсизлантириш | Иловага қаралсин | ||
24. | Кийиладиган ва ётиладиган кийим-кечаклар | Кирхонада ҳайнатиш билан ювилади | |||
25. | Фойдаланилган материаллар учун тоғоралар, фойдаланилган бахиллалар | 12 пунктда кўрсатилган бирор бир эритмага ивитилади | |||
26. | Хоналар, хона буюмлари | 12 пунктда кўрсатилган бирор бир эритма билан 2 марта артилади | |||
277 | Резина гиламчалар | 1. Хлорамин "Б"-актив хлор-26-29%
2. Хлорли оҳак-активли хлор 28-35% 3. Септаксин - алкиддиметилбензил аммоний хлориди-10% -карбамид (мочевина)-5,1-7,5% -спирт изонропилли 10% 4. Септабик таъмир қилувчи моддаси-клатрат дидецил диметил аммоний бромид мочевинали (100%) 5.Вегасепт-Форте-дидецилметил аммоний хлориди-37,5% -глутарли альдегид-12,5% 6. Новодез-50-алкилдиметил аммоний хлориди- 50% 7. Новодез-Форте-алкилдиметилбензиламоний хлориди-50% 8. Бром осепт - 50 - дидецилметиламмоний бромиди-50%, этанол-40% | 0,5
0,5 0,25 0,5 0,25 0,25 0,25 0,5 | Оралиқни 15 дақиқа ҳилиб 2 марта Эритма билан артилади ва сув билан чайилади |
С анитар - техник жиҳозлар (кўл ювгичлар,ванналар ва ҳ.к)
1. Хлорамин "Б"-актив хлор-26-29%
2. Хлорли оҳак-активли хлор 28-35%
3. Септаксин-алкилдиметилбензил аммоний хлориди-10%
-карбамид (мочевина)-5,1-7,5% -спирт изопропилли 10%
4. Септабик таъмир қилувчи моддаси-клатрат дидецил диметил аммоний бромида мочевинной (100%)
5. Вегасепт - Форте - дидецилметил аммоний хлориди-37,5%
-глутарли альдегид-12,5%
6. Новодез-50-алкилдиметил аммоний хлориди-50%
7 .Новодез - Форте - алкилдиметилбензиламоний хлориди-50%
8. Бромосепт - 50 - дидецилметиламмоний бромиди-50%, этанол-40% Э.Кальций гипохлориди
0,5 0,5 0,25
0,5
0,25
0,25 0,25 0,5 0,25
Оралиқни 15 дақиқа ҳилиб 2 марта
Эритма билан артилади ва сув билан чайилади
29.
Тозалаш воситалари (уборочнёй инвентарь)
1. Хлорамин "Б"-актив хлор-26-29%
2. Хлорли оҳак-активли хлор 28-35%
3. Сентаксин-алкилдиметилбензил аммоний хлориди-10%
-карбамид (мочевина)-5,1-7,5% -спирт изопропилли 10%
4. Септабик таъмир қилувчи моддаси-клатрат дидецил диметил аммоний бромида мочевинной (100%)
5.Вегасепт-Форте-дидецилметил аммоний
хлориди-37,5%
-глутарли альдегид-12,5%
6. Новодез-50-алкилдиметил аммоний хлориди-50%
7. Новодез - Форте - алкилдиметилбензиламоний хлориди-50%
8. Бромосепт-50-дидецилметиламмоний
1,0 1,0 0,5
0,5
0,25
0,25 0,25 0,5
60 60 60
60
60
60 60 60
Эритмага солинади, сўнгра ювиб, қуритилади
бромиди-50%, этанол-40% 9.Кальций гипохлориди | 0,5 | 60 | |||
30. | Махсус пойабзал- елим ёки резинали | 1.Хлорамин "Б"-актив хлор-26-29%
2.Хлорли охак-активли хлор 28-35% 3. Септаксин - алкилдиметилбензил аммоний хлориди-10% -карбамид (мочевина)-5,1-7,5% -спирт изопропилли 10% 4.Септабик таъмир қилувчи моддаси-клатрат дидецил диметил аммоний бромида мочевинали (100%) 5.Вегасепт-Форте-дидецилметил аммоний хлориди-37,5% -глутарли альдегид-12,5% 6.Новодез-50-алкилдиметил аммоний хлориди- 50% 7.Новодез-Форте-алкилдиметилбензиламоний хлориди-50% 8.Бромосепт-50-дидецилметиламмоний бромиди-50%, этанол-40% Э.Кальций гипохлориди | 0,5
0,5 0,5 0,5 0,25 0,25 0,25 0,5 0,5 | 30
30 30 30 60 60 60 30 60 | Ивитилади, ювилади, тоза сувда чайилади ва қуритилади. |
Эслатма: Қон билан ифлосланган барча асбоблар бирор бир зарарсизлантирувчи моддада зарарсизлантирилади, кейин идишда ювувчи эритма билан ювилади, чайилади, стерилизация олди тозалаш босқичларидан ўтиб, стерилизацияланади. Оқава сувларга 1 соатга 1:5 нисбатда хлор сақловчи моддалар сепилади, сўнгра канализацияга оқизилади, масалан, 1 қисм оқава сувга 5 қисм хлорамин ёки қуруқ хлор кукуни сепилади. Шиллиқ сўриб олиш баллонлари қайнатилишдан олдин сувга тўлиқ ботирилади.
Дезинфекцияловчи агент***
1. Хлорамин (активли хлор 26-29%)
2. Хлорли оҳак (активли хлор 28-35%)
Ишлаб чиқарувчи Химиром, Уфа, капролактам
Ишлаб чиқарувчи Химпром, Волгоград, Россия ва Таджикхимпром.
Хлораминдан фойдаланиш услубий қўлланмалар "Б" №1359-75 от 21.10.1975г. Хлорли оҳакдан фойдаланиш услубий қўлланмалари №1360-75 от 21.10.1975г.
3. Септаксин (алкилдиметилбанзиламмоний хлориди 10% карбомид (мочевина)-5,1-7,5%. Спирт изопропилли 10%).
4. Септабик (Клатратдидецилдиметил мочевинали аммоний бромиди (100%)).
5. Вегасет форте (дицедилдиметиламмоний хлори-37,5%, глутарли альдегид-12,5%).
6. Новодез форте (алкилдиметилбензил аммоний хлориди-40%,, глутарли альдегид-11 %
7. Новодез-50 (алкилдиметилбензиламмоний хлориди-50%).
8. Нейтрал аналити
9. Бромосепт-50
(дидецилдиметиламмоний бромиди-50%, этанол-40%).
Ишлаб чиқарувчи АУ "Авиценна-Арома" Узбекистан.
Ишлаб чиқарувчи фирма "АВ1С ПсГ Израиль.
Ишлаб чиқарувчи фирма «Дорвет 1Ш" Израиль.
Ишлаб чиқарувчи ОАО НПО "Новодез", Москва
Ишлаб чиқарувчи ОАО НПО "Новодез", Москва, Россия. Ишлаб чиқарувчи тиббий- мухандис маркази "Аквита".
Ишлаб чиқарувчи фирма "АЬ1с ЬтсГ, Израиль.
Зарарсизлантирувчи моддалардан фойдаланиш услубий қўлланмалари ва йўриқномалари №012-1 /208 от 12.03.2002г. Услубий қўлланмаларни №012-6/640 от 02.08.1999г.
Услубий қўлланмалари №012-1/644 от 11.07.03г.
Услубий қўлланмалари №012-1/643 от 10.07.03г.
Услубий қўлланма\ари №012-1/643 от 10.07.03г.
Нейтрал аналитидан фойдаланиш услубий қўлланмасидан кўчирма СТЭЛ-60-03-АНК да ишлаб чиқилган. Бромосепт-50%дан фойдаланиш услубий қўлланмалари №012-4-766 от 02.10.201 г.
УзР. ССВнинг 2003ЙИЛ 13.11.даги 500-сонли буйругига 4-сонли илова
Акушерлик стационарлари тиббий ҳужжатлари шаклларнинг
№ | Тиббий ҳужжат шаклининг номи | Шакл раҳами |
1. | Беморларни қабул қилиш ва ётқизишни рад қилишни ҳисобга олиш журнали (акушерлик стационарига ётқизиш рад қилинганда тўлғазилади). | 001-У |
2. | Туғруқ комплекси(бўлими)га тушган ҳомиладор, туғадиган ва туққан аёлларни ҳисобга олиш журнали | 002-У |
3. | Тана ҳароратини ёзиш варақаси | 004-У |
4. | Стационарда туғруқларни ёзиб қўйиш журнали (1 ва 2 акушерлик бўлимлари учун алоҳида) | 010-У |
5. | Уйдаги туғруқларни ёзиш журнали | 036-У |
6. | Янги туғилган чақалоқлар бўлими (палатаси) журнали | 102-У |
7. | Туғруқ тарихи | 096-У |
8. | Янги туғилган чақалоқни ривожланиш тарихи | 097-У |
9. | Туғилганлик ҳақида тиббий гувоҳнома | 103-У |
10. | Перинатал ўлим ҳақида гувоҳнома | 106-2-У |
11. | Контрацептивларни ишлатилишини ҳисобга олиш журнали | |
12. | Йўлдош қонини йиғишни ҳисобга олиш журнали | 006-У |
13. | Беморлар ҳаракати ва стационар ўринларини ҳисобга олиш журнали | 007-У |
14. | Стационарда жарроҳлик аралашувларни қайд қилиш журнали (ҳар бир акушерлик бўлими учун алоҳида) | 008-У |
15. | Трансфузион воситалар қуйишни қайд қилиш журнали | 009-У |
16. | Реанимация ва жадал даволаш бўлимида (палатасида) ётган беморлар ҳолатини асосий кўрсаткичларини қайд қилиш варағи. | 011-У |
17. | Патологик-гистологик текширишга йўлланма | 104-У |
18. | Стационар бўйича беморлар ҳаракати ва ўринлар жамғармасини ҳисобга олишни умумлаш рўйҳати | 016-У |
19. | Трансфузион воситаларни қуйишни қайд қилиш варақаси | 005-У |
20. | Амбулатор, стационар беморнинг тиббий харитасидан кўчирма | 027-У |
21. | Беморда ўтказиб юборилган ёмон сифатли ўсма касалликларни аниқлаш ҳолатини баённомаси | 027-2-У |
22. | Муолажаларни ҳисобга олиш журнали | 032-У |
23. | Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва маълумотномаларни қайд қилиш китоби | 038-У |
24. | Санитар-оқартув ишларини ҳисобга олиш журнали | 039-У |
25. | Рентген-ташҳис бўлими (хонаси) ишини ҳисобга олиш кундалиги | 039-5-У |
26. | Рентгенологик текширувларни ёзиб бориш журнали | 050-У |
27. | Юқумли касаллик, овқатдан ўткир заҳарланиш, эмлашга реакциялар тўғрисида шошилинч хабарнома | 058-У |
28. | | Туғруқ уйи, туғруқ бўлими алмашув харитаси | 113-У |
29. | Стационардан чиқиб кетган беморнинг статистик харитаси | 066-У |
30. | Лаборатор текширувлар ишчи журнали | 251-У |
31. | Ялпи умумий тозалаш журнали | |
32. | Тикиш материалларини бактериологик текшируви журнали | |
33 . | Прививкаларни қайд қилиш журнали | |
34. | Боксга ёки чақалоқлар патологияси бўлимига кўчиришни қайд қилиш журнали | |
38. | Янги туғилган чақалоқлар бўлими (палатаси) журнали | 102-У |
39. | Туғилганлик тўғрисида тиббий гувоҳнома | 103-У |
40. | Уйда туғруққа ёрдам беришни ёзиш журнали | 036-У |
41. | Юқумли касалликларни ҳисобга олиш журнали | 060-У |
ФАП туғруқлар тарихи | 099-У | |
Ҳаётида биринчи марта фаол сил, таносил касалликлар, трихофитин, фавус микроспораси, қичима, трахома, руҳий касаллик аниқланган бемор тўғрисида хабарнома | 089-У | |
ФАП назоратида турган ҳомиладорларни ёзиб бориш дафтари | 075-У | |
ФАП стационарларига бемор ва туғадиган аёлларни қабул қилишни ҳисобга олиш журнали | 098-У |
ОваБМҚББ бошлиги
Н. Туреева