UZ RU

БЦФ (болалар церебрал фалажи) бўлган болалар ташҳис ва даволаш стандарти

БЦФ ( болалар церебрал фалажи) бўлган болалар ташҳис ва даволаш с тандарт и

ХКТ -10

Нозологик шакл

Таш ҳ ис усуллари:

1.Лаборатор

2. Функционал

3. Маслаҳатлар

Текширувга мухтожлар %

Текширувлар сони

Даволаш муолажалари

Кузатувнинг ўрта муддати

Баҳолаш мезонлари

стационар

поли

клиника

асо

рат

лан

ган

асо

рат

ланма

ган

асоратланган / асоратланма-

ган

1

2

3

4

5

6

7

8

9

7

G 80

Болалар церебрал фалажи

Лаборатор текширувлар

Жарроҳликдан олдинги тайёргарлик .

Кўрсатилган барча ташҳис мезонларини бажариш «Орқа селектив ризотомия» амалиётини амалга ошириш учун керак

Эндолюмбал пневмоинсуфляцияни бажариш учун эса КТ ёки МРТ маълумотлари, қоннинг умумклиник таҳлили, педиатр, офтальмолог ва ЛОР кўриги билан кифояланиш мумкин.

Жарроҳлик амалиёти.

Соматик қарши кўрсатмалар бўлмаганида даволаш мақсадида эндолюмбал пневмоэнцефалоинсуфляция амалиёти бажарилади: люмбал пункция қилиниб, эндолюмбал 10-30 см3 стерил ҳаво юборилади, бунда юборилаётган ҳавонинг 50% хажмида орқа мия суюқлиги чиқарилади.

БЦФ нинг спастик шаклларида электронейромониторинг назорати остида «Орқа селектив ризотомия» амалиётини бажариш мумкин.

Жарроҳликдан кейинги даврда р еанимация ва интенсив терапия -

Эс-хуш тикланишини назорат қилиш, керакли инфузион терапияни ўтказиш, гемоглобиннинг паст кўрсаткичларида темир воситаларини қўллаш, гемотрансфузия ўтказиш.

Консерватив даволаш .

БЦФ бўлган болаларни даволашда нейпропротекторлар, ноотроплар, қон томир воситалари, антихолинэстераз воситалар қўлланилади. Шунингдек қўл-оёқ массажи, физиотерапевтик муолажалар (Бургиньон бўйича ионофорез, амплипульс) ўтказилади. Эндолюмбал пневмоинсуфляциядан кейинги ножўя таъсирни олдини олиш учун қусишга қарши воситалар, анальгетиклар, инфузион терапия буюрилади.

Жарроҳликдан кейинги кузатув. Консерватив даво билан биргаликда жарроҳликдан кейинги ярани битгунича кунлик боғламини алмаштириш (орқа селектив ризотомияда) ва беморни аста-секин вертикаллаштириш.

21

кун

10

кун

1 йил/3 ой

Даволашнинг самарадорлик мезонлари: беморнинг умумий ва неврологик ҳолатини яхшиланиши, қўл-оёқларда спастикани камайиши, беморнинг руҳий ҳолатини яхшиланиши, тутқаноқ хуружлари сони ва давомийлигини камайиши.

Орқа селектив ризотомиядан сўнг даволашнинг самарадорлик мезони бўлиб, неврологик ҳолат билан биргаликда ЭНМГ кўрсаткичлари аҳамиятлидир.

Қоннинг клиник таҳлили

100

2

Сийдикнинг клиник таҳлили

100

1

Ахлатнинг клиник таҳлили

100

1

Қоннинг биокимёвий таҳлили

100

1

Қон ивиш вақтини аниқлаш

100

1

Коагулограмма

100

1

Гематокрит кўрсаткичини аниқлаш

100

1

Функционал текшириш усуллари

Калла суяги ва қорин бўшлиғи рентгенографияси

10

1

Электрокардиография (ЭКГ)

10

1

Электронейромиография (ЭНМГ)

30

2

Ички аъзолар УТТ

20

1

КТ ва МРТ

100

1

Эхоэнцефалоскопия

100

1

Тор мутахассислар маслаҳати

Педиатр кўриги

100

1

Отоларинголог кўриги

100

1

Офтальмолог кўриги

100

1

Изоҳ: Даволаш-профилактика муассасасида стандартларда кўрсатилган ташхис ва даволаш асбоб-анжомлари мавжуд бўлмаганида, шунингдек мураккаб жаррохлик амалиётларга кўрсатмалар бўлганда – беморлар тиббий ёрдам кўрсатилишининг кейинги босқичига йўналтирилади.