UZ RU

Ошқозон ва ўн икки бармоқли яра касаллигини клиник протоколи

ТУЗУВЧИЛАР:

1.

Каримов Мирвосит Мирво сикович

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим рахбари, т.ф.д.

2.

Саатов Зиёвуддин Зиядуллаевич

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим катта илмий ходими, т.ф.н.

3.

Собирова Гўзал Наимовна

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим катта илмий ходими, т.ф.н.

4.

Дўстмухамедова Элнора Хайруллаевна

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим мудири, т.ф.н.

Касалликлар ҳалқаро таснифи (КХТ-10)

1. Ошқозон яраси (ошқозон яра касаллиги), шу жумладан пилорус ва бошқа бўлимларининг пептик яраси - К 25 шифри

2. Ўникки бармоқли ичак яраси, шу жумладан, ўникки бармоқли ичакнинг барча бўлимлари пептик яраси - К 26 шифри

3. Гастроюнал яра, шу жумладан ингичка ичак яқинлаштирувчи ва узоқлаштирувчи тугуни, ошқозон анастомози пептик яраси, ингичка ичак бирламчи ярасини киритилмаган - К 28 шифри

Яра касалликларининг кескинлашувида (оғирлашувида) яранинг қайталаниши, сурункали фаол гастрит, пилорик (ошқозоннинг чиқиш қисмига оид) хеликобактер (НР) билан боғлиқ фаол гастродуоденит.

Ҳавф омиллари

· Семириш - тана вазнинг тез ошиши

· Овқатларни катта ҳажмда ва ётишдан олдин қабул қилиш

· Қуйидаги дори воситаларини қабул қилиш: кальций каналларини блокаторлари, теофиллин, нитратлар, антигистамин моддалар

· Чекиш

· Алкоголни ҳафтасига 70 мл дан кўп қабул қилиш (тоза спиртга хисоб қилганда)

· Диафрагмадаги қизилўнгач тешиги чурраси

· Ирсий мойиллик

· Ҳомиладорлик

Зарурий лаборатор текширувлар:

Қон умумий таҳлили (меъёр бузилиши аниқлангани ҳолатида таҳлил 10 кунда 1 марта қайтарилади)

Бир марта (лик)

· Қон гуруҳи

· Резус-фактор

· Яширин қонга аҳлат таҳлили

· Сийдик умумий таҳлили

· Қон зардоби темир моддаси

· Ретикулоцитлар

· Қондаги қанд миқдори

· Биоптатнинг гистологик текширилиши

· Биоптатнинг цитологик текширилиши

Зарурий инструментал текширувлар:

Бир марта(лик)

· Жигар, ўт йўллари ва ошқозон ости бези ультратовуш текшируви.

Икки марта(лик)

· Эзофагогастродуоденоскопик йўналтирилган биопсия ва цитологик текширувлар билан.

Қўшимча изланишлар зарарли яра гумон қилинганида, асоратлар ва унга боғлиқ касалликлар мавжудлигида ўтказилади

Тавсиялар бўйича мутахассис маслаҳати

Даволаш чора-тадбирларининг тавсифи

Беморга ташҳис қилинган касалликни ҳисобга олган ҳолда овқатланиш тартибида ва ҳаёт тарзи бўйича тавсиялар

Helicobacter pylory (НР) билан боғлиқ гастродуоденал яраларни дори воситалири билан даволаш.

Беморлар ЯКларини текшириш ва даволаш амбулатор-поликлиника шароитида амалга оширилиши мумкин.

Даволаш мақсади: НР эрадикацияси, яраларнинг битиши, ЯК кескинлашуви ва оғир ҳолатларининг профилактикаси.

НРни эрадикациялаш учун дори бирикмалари ва схемалари (чизмалари) (улардан биридан фойдаланилади)

Етти кунлик схемалар:

Протон помпаси ингибиторлари (омепразол 20 мг, лансопрозол 30 мг, пантопразол 40 мг, рабепразол 20 мг кунига икки маҳалдан, кечки соат 8 гача, оралиқ интервали 12 соат бўлиши шарт)+ кларитромицин 500 мг кунига 2 мартадан + амоксициллин 1000 мг кунига 2 мартадан овқатланиш сўнгида.

Протон помпаси ингибиторлари (омепразол 20 мг, лансопрозол 30 мг, пантопразол 40 мг, рабепразол 20 мг кунига икки маҳалдан, кечки соат 8 гача, оралиқ интервали 12 соат бўлиши шарт) + амоксициллин 1 г кунига 2 мартадан овқатланиш сўнгида + метронидазол 500 мг кунига 2 мартадан овқатланиш сўнгида.

Протон помпаси ингибиторлари (омепразол 20 мг, лансопрозол 30 мг, пантопразол 40 мг, рабепразол 20 мг кунига икки маҳалдан, кечки соат 8 гача, оралиқ интервали 12 соат бўлиши шарт) + кларитромицин 250 мг ёки тетрациклин 500 мг, ёки амоксициллин 1000 мг кунига 2 мартадан + метронидазол 400 - 500 мг кунига 2 мартадан овқатланиш вақтида.

Протон помпаси ингибиторлари (омепразол 20 мг, лансопрозол 30 мг, пантопразол 40 мг, рабепразол 20 мг кунига икки маҳалдан, кечки соат 8 гача, оралиқ интервали 12 соат бўлиши шарт) + висмутнинг коллоид субцитрати 120 мг 3 мартадан овқатланишга 30 дақиқа қолганида ва 4 марта овқатланишдан 2 соатдан кейин уҳлашдан олдин + метронидазол 250 мг кунига 4 марта овқатдан кейин ёки тинидазол 500 мг кунига 2 мартадан овқатланишдан кейин сўнгида+ тетрациклин ёки амоксициллин 500 мг 4 марта овқатланишдан кейин.

Эрадикация суръати 95% га етади

Ўн кунлик схемалар:

Протон помпаси ингибиторлари (омепразол 20 мг, лансопрозол 30 мг, пантопразол 40 мг, рабепразол 20 мг кунига икки маҳалдан эрталаб ва кечқурун, кечки соат 8 гача, оралиқ интервали 12 соат бўлиши шарт) + висмут цитрат асубцирати 120 мг кунига 4 мартадан овқатдан кейин + метронидазол 250 мг 2 донадан кунига 2 марта + тетрациклин гидрохлорид 250 мг кунига 5 марта

Эрадикация суръати 85-90% га етади

Аралаш эрадикацион даволаш тугаганидан кейин даволаш яна 5 ҳафта давомида дуоденал ва 7 ҳафта давомида яранинг ошқозонда жойлашишида қуйидаги дори воситаларидан бирини қўллаш билан давом эттирилади: Протон помпаси ингибиторлари (Омепразол 20 мг, лансопрозол 30 мг, пантопразол 40 мг, рабепразол 20 мг кунига икки маҳалдан эрталаб ва кечқурун, кечки соат 8 гача, оралиқ интервали 12 соат бўлиши шарти билан)

Стационар даволаш муддати (изланишлар ҳажми ва даволаш интенсивлигига боғлиқ бўлади)

Ошқозон яраси ва гастроюнал ярада - 20-30 кун

Ўникки бармоқли ичак ярасида - 10 кун

Дори воситалари билан даволаш умумий курси асосан амбулатор-поликлиника шароитида амалга оширилиши керак

Яра касаллигининг зўрайишларини ва уларнинг асоратларини олдини олиш учун икки турдаги даволаш усули тавсия этилади:

1. Узлуксиз (бир неча ой ва ҳаттоки бир неча йиллар давомида) давом этувчи антисекретор ярим миқдордаги антисекретор дори воситаси, масалан кун ора омепразол 20 мг, лансопразол 30 мг, пантопразол 40 мг, рабепразол 20 мг кунига бир марта эрталаб.

Бу турдаги даволашга оид кўрсатмалар:

- Ўтказилган эрадикацион даволашнинг самарасизлиги;

- ЯК зўрайиши (ярадан қон кетиши ёки унинг тешилиши);

- Яллиғланишга қарши ностероид дори воситаларини қўллашни талаб этувчи касалликларнинг мавжудлиги;

- ЯК билан бирга кечувчи эрозив-яра рефлюкс-эзофагит;

- Тўғри бир курс даволашга қарамасдан ЯК ҳар йили қайталанадиган 60 ёшдан ошган беморлар

2. ЯК зўрайишига ҳос симптомлар пайдо бўлишини инобатга олувчи “талабга кўра” касаллик олдини олиш терапияси, бунда антисекретор дори воситаларидан бирини тўлиқ кунлик миқдорда 2-3 кун давомида, кейин эса ярим миқдорда 2 ҳафта давомида қабул қилиш.

Агар бу каби даволаш ишларидан сўнг зўрайиш симптомлари бутунлай йўқ бўлса, даволаш ишлари тўҳтатилади, бироқ, агар симптомлар йўқ бўлмаса ёки қайталанса, зўрайишда берилган меъёрларда ҳисобга олинган эзофагогастродуоденоскопия ва бошқа текширишлар ўтказиш керак бўлади.

Бу даволаш турини қўллашга НР муваффақиятли амалга оширилган эрадикациядан кейин ЯК симптомларининг пайдо бўлиши сабаб бўлади.

Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакда яранинг қайталаниши билан ЯК ривожланиб бориши аксарият эрадикацион даволашнинг самарасизлиги ва камдан кам ҳолларда эса инфекциянинг қайталаниши, яъни СО НР нинг қайта инфекцияланишлари билан боғлиқ бўлади.

Helicobacter pylory (НР) билан боғлиқ бўлмаган гастродуоденал яраларни дори воситалари билан даволаш:

Даволаш мақсади: касаллик симптомларини тўхтатиш ва яра битишини таъминлаш.

Дори воситалири комбинацияси ва схемалари: омепразол 20 мг, лансопразол 30 мг, пантопразол 40 мг, рабепразол 20 мг кунига фақат эрталаб ва симптоматик восита сифатида антацид дори воситаси.

Ошқозон яраси ва гастроюнал ярада даволаш самарадорлиги эндоскопик йўл билан 8 ҳафтадан кейин, дуоденал ярада эса 4 ҳафтадан кейин текшириш ўтказилади.

Даволаш натижаларига талаблар

Дори воситалар билан даволаш тўҳтатилганидан 4 ҳафтадан кейин, аниқроғи яранинг қайталанишидан кейин ўтказиладиган НРга иккита салбий тести билан (гистологик ва уреаз) касалликнинг клиник ва эндоскопик кўринишларини тўҳтатиш (умумий ремиссия (бемор аҳволининг яҳшиланиши)).

Яранинг битмаганлиги билан тавсифланувчи қисман ремиссия ҳолатида беморнинг даволашга нисбатан интизом тартибини таҳлил қилиш, ҳамда дори воситалари билан даволашни ўзгартиришлар киритилган ҳолда давом эттириш лозим бўлади. Агар яра битган бўлсада, бироқ, фаол гастродуоденит ва СО НРнинг инфекцияланганлиги сақланиб қолса, бу ҳам умумий ремиссия йўқлигидан далолат беради. Бу каби беморлар эрадикацион терапияни ўз ичига олган даволашга муҳтождирлар.

Профилактик даволашга диспансер кузатувидаги, умумий ремиссияга эга бўлмаган ЯК беморлари жалб қилинадилар.

ЯК диспансер беморида уч йил давомида касаллик зўрайишлари кузатилмаса ва у умумий ремиссия ҳолатида бўлса, бундай бемор диспансер рўйхатидан чиқарилади.

Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ПЕН 2 протоколи

Соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этиш (ҳамма беморларга тегишли)

Беморга ўргатиш:

· Фаол харакат қилишга мунтазам вақт ажратиш

· Рационал овқатланиш

· Тамаки махсулотларини ва алкоголни истеъмолини чеклаш

· Профилактик мақсадларда шифокор қабулига мунтазам бориш

Фаол ҳаракат қилишга мунтазам вақт ажратиш:

· Фаол ҳаракат хажмини қониқарли даражагача кўтариш (масалан тез юриш); кунига 30 минут, ҳафтасига 5 кун

· Тана вазнини ошиб кетишини назорат қилиш ва юқори калорияли овқат ҳажмини чеклаш, ва ҳаракат фаоллигини ошириш натижасида камайтириш.

Чекишни тўхтатиш ва алкогол махсулотларини истеъмолини чеклаш

· Чекмайдиганларни чекишни бошламасликка ундаш

· Тамаки махсулотларини истеъмол қиладиганларга чекишни тўхтатишни тавсия қилиш ва бунда уларга ёрдам бериш

· Бошқа тамаки махсулотларини истеъмол қилишдан воз кечишни тавсия қилиш

· Алкогол махсулотлари истеъмолини чеклаш

· Беморга алкогол истеъмол қилганда қуйидаги ҳолларда соғлиққа ҳавф кўпайиши ва ўлим ҳолатлари келиб чиқишини тушунтириш:

Автомобил ҳайдаганда ва бошқа механизмлар билан ишлаганда;

Ҳомиладорлик ва кўкрак билан эмизганда;

Алкогол билан ножўя таъсир кўрсатадиган дори моддаларини истеъмол қилганда;

Алкогол истеъмолида хуруж қиладиган хасталиклар борлигида

Алкогол истеъмолини назорат қилиш қийинлигини.

Соғлиққа фойдали пархезга риоя қилиш:

Ош тузи (натрий хлорид)

· Миқдорини 5 граммгача (1 чой қошиқ) камайтириш

· Овқат тайёрлаганда туз миқдорини камайтириш, тузли махсулотларни ва тез тайёрланадиган махсулотлар истеъмолини чеклаш

· Кунига 5 порция (400-500 грамм) мева ва сабзавотлар: 1 порция 1та олма, 4та ўрик, 1 пиёла йогурт ёки 3 ош қошиқ қайнатилган меваларга эквивалент

· Кунгабоқар, зайтун, соя ёғларини истеъмол қилиш

· Ёғли гўшт, сут ёғлари ва кулинар ёғ миқдорини камайтириш (кунига 2 ош қошиқдан кам)

· Ҳафтасига камида 3 маротаба балиқ истеъмол қилинг (кўпроқ ёғли балиқ - лаққа балиқ, сазан, тунец, скумбрия)

Даволаш тавсияларига риоя қилиш:

· Беморга дори моддалари қабул қилиш тавсия этилган бўлса:

Дори қабул қилиш сабабларини тушунтириш;

Уй шароитида беморга дори воситаларини қандай қабул қилишни ўргатиш (неча марта, овқатга нисбатан қабул қилиш, сутка вақтига боғлиқлиги);

Ҳар доим қабул қилиш шарт (масалан гипогликемик ва гипотензив препаратлар) ва қисқа даврда қабул қилиниши керак дориларнинг фарқини тушунтириш;

Дори воситаларининг ножуя таъсири пайдо бўлиш эхтимолини тушунтириш;

Беморга дориларнинг керакли дозасини тушунтириш;

Дориларни сақлаш шароитларини тушунтириш;

Бемор шифокор тавсияларини тўғри тушунганини текшириш.