Сурункали панкреатит касаллигининг клиник протоколи
ТУЗУВЧИЛАР:
1. |
Каримов Мирвосит Мирво сикович |
РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим рахбари, т.ф.д. |
2. |
Саатов Зиёвуддин Зиядуллаевич |
РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим катта илмий ходими, т.ф.н. |
3. |
Собирова Гўзал Наимовна |
РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим катта илмий ходими, т.ф.н. |
4. |
Дўстмухамедова Элнора Хайруллаевна |
РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим мудири, т.ф.н. |
Касалликлар халкаро таснифи (КХТ-10)
1. Сурункали панкреатит алкогол этиологияли. Шифр К86.0
2.Бошка сурункали панкреатитлар (сурункали панкреатит этиологияси аниқланмаган, инфекцион, рецидивлашадиган) К86.1
ТАЪРИФИ
Сурункали панкреатит - ошкозон ости безининг прогрессивланувчи касаллиги бўлиб хуруж даврида ўткир яллиғланиш жараёни белгиларини пайдо бўлиши ва аъзо паренхимасининг бириктирувчи тўқима билан аста-секин алмашиниб бориши, ҳамда безнинг экзо-ва эндокринфункцияси етишмовчилиги ривожланиши билан характерланади.
Клиникада обструктив, кальцификацияланувчи, паренхиматоз сурункали панкреатитлар ажралади. Унинг патоморфологик асосида ацинар аппарат деструкциясига прогрессив яллиғланиш жараёнининг кўшилиши ётади, бу эса микро ва макролитиаз ривожланиши ҳисобига ошқозон ости бези атрофияси, фибрози (цирроз) ва без йуллари тизимида бузилишларга олиб келади.
ТЕКШИРУВЛАР
Зарурий лаборатор текширувлар
Бирламчи:
-Умумий қон анализи
-Умумий сийдик анализи
-Умумий билирубин ва фракциялар
-АсАТ, АлАТ
-ЩФ, ГГТП
-Қондаги амилаза
-Қондаги липаза
-Копрограмма
-Қондаги қанд миқдори
-Кондаги кальций микдори
-Умумий оқсил ва унинг фракциялари.
Мажбурий инструментал текширувлар
Бирламчи:
- Қорин бўшлиғининг рентген тасвири
- Қорин бўшлиғи органларини ультратовуш текшируви (комплекс)
- Эндоскопик ретроград холангиопанкреатография.
Қўшимча:
- Ошкозон ости безининг УТТ текшируви.
Кўшимча текширувлар кўрсатма бўйича.
Икки маротаба.
- Лапароскопия, ошқозон ости безининг мўлжалли биопсияси.
- Ошқозон ости безини компьютер томографияси.
- Коагулограмма.
- Глюкозадан кейинги қондаги қанд миқдори.
Мажбурий мутаҳассислар кўриги: хирург, эндокринолог.
Даволаш чора-тадбирлари:
Хуружнинг биринчи уч кунида очлик, кўрсатмалар бўйича парентерал овқатлантириш.
Дуоденостазда - ингичка зонд ёрдамида меъда ширасини узлуксиз аспирациялаш, ҳар 8 соатда протон помпа ингибиторларини вена ичига, ичишга гель кўринишидаги буферли антацидлар ҳар 2-3 соатда, альбумин 10%-100мл, 5-10%-500мл глюкоза эритмалари кунига.
Оғрик синдроми йўқолмаганда 2мл 50% анальгин эритмаси, 2мл 2% папаверин эритмаси ёки соматостатинли синтетик аналоги 50-100мкг 2маҳал тери остига ёки лидокаин вена ичига (100мл натрий хлориди изотоник эритмасида).
Кучли оғриқ синдроми йўқолгандан кейинги даволанишни 4-кунидан:
- Хайвон ёғисиз овқатланиш, кам-кам миқдорда.
-Полифермент препаратлари панкреатин (1-2 капсуладан ҳар овкатланиш пайтида).
-Анальгетикларни, инфузион терапияни ва препаратларни парентерал қуйишларни секинли билан тўхтатилади. Улардан баъзиларини ичишга тавсия қилинади:
- Протон помпаниинг ингибиторлари (омепразол, лансопразол, пантопразол, рабепразол, эзомепразол) 20-40мг кунига 2 маҳал.
- Домперидон ёки метоклопрамид 10мг кунига 4маҳал овкатдан 15 дақиқа олдин.
Стационар даволаш давомийлиги 28-30 кун.
Даволаш натижаларига бўлган талаблар:
Тўлиқ клиник ремиссия ёки нотўлиқ ремиссия (псевдокисталар бўлиши, панкреатик стеатореянинг тўлик яхшиланмаслиги, компенсирланмаган дуоденостаз билан).
Сурункали панкреатитлар билан ҳасталанган беморлар диспансер назоратида бир йилда 2 марта амбулатория-поликлиника шароитида кўрик ва текширувлардан ўтказиладилар.
Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ПЕН 2 протоколи
Соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этиш (хамма беморларга тегишли)
Беморга ўргатиш:
· Фаол ҳаракат қилишга мунтазам вақт ажратиш
· Рационал овқатланиш
· Тамаки маҳсулотларини ва алкоголни истеъмолини чеклаш
· Профилактик мақсадларда шифокор қабулига мунтазам бориш
Фаол ҳаракат қилишга мунтазам вақт ажратиш:
· Фаол ҳаракат ҳажмини қониқарли даражагача кўтариш (масалан тез юриш); кунига 30 минут, хафтасига 5 кун
· Тана вазнини ошиб кетишини назорат қилиш ва юқори калорияли овқат ҳажмини чеклаш, ва ҳаракат фаоллигини ошириш натижасида камайтириш.
Чекишни тўхтатиш ва алкогол махсулотларини истеъмолини чеклаш
· Чекмайдиганларни чекишни бошламасликка ундаш
· Тамаки махсулотларини истеъмол қиладиганларга чекишни тўхтатишни тавсия қилиш ва бунда уларга ёрдам бериш
· Бошқа тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечишни тавсия қилиш
· Алкогол маҳсулотлар истеъмолини чеклаш
· Беморга алкогол истеъмол қилганда қуйидаги ҳолларда соғлиққа ҳавф кўпайиши ва ўлим ҳолатлари келиб чиқишини тушунтириш:
Автомобил ҳайдаганда ва бошқа механизмлар билан ишлаганда;
Хомиладорлик ва кўкрак билан эмизиш даврида;
Алкогол билан ножўя таъсир кўрсатадиган дори моддаларини истеъмол қилганда;
Алкогол истеъмолида хуруж қиладиган ҳасталиклар борлигида
Алкогол истеъмолини назорат қилиш қийинлигини.
Соғлиққа фойдали парҳезга риоя қилиш:
Ош тузи (натрий хлорид)
· Миқдорини 5 граммгача (1 чой қошиқ) камайтириш
· Овқат тайёрлаганда туз миқдорини камайтириш, тузли маҳсулотларни ва тез тайёрланадиган маҳсулотлар истеъмолини чеклаш
· Кунига 5 порция (400-500 грамм) мева ва сабзавотлар: 1 порция 1та олма, 4та ўрик, 1 пиёла йогурт ёки 3 ош қошиқ қайнатилган меваларга эквивалент
· Кунгабоқар, зайтун, соя ёғларини истеъмол қилиш
· Ёғли гўшт, сут ёғлари ва кулинар ёғ миқдорини камайтириш (кунига 2 ош қошиқдан кам)
· Ҳафтасига камида 3 маротаба балиқ истеъмол қилиш (кўпроқ ёғли балиқ - лаққа балиқ, сазан, тунец, скумбрия)
Даволаш тавсияларига риоя қилиш:
· Беморга дори моддалари қабул қилиш тавсия этилган бўлса:
Дори қабул қилиш сабабларини тушунтириш;
Уй шароитида беморга дори воситаларини қандай қабул қилишни ўргатиш (неча марта, овқатга нисбатан қабул қилиш, сутка вақтига боғлиқлиги);
Ҳар доим қабул қилиш шарт (масалан, гипогликемик ва гипотензив препаратлар) ва қисқа даврда қабул қилиниши керак дориларнинг фарқини тушунтириш;
Дори воситаларининг ножуя таъсири пайдо бўлиш эҳтимолини тушунтириш;
Беморга дориларнинг керакли дозасини тушунтириш;
Дориларни сақлаш шароитларини тушунтириш;
Бемор шифокор тавсияларини тўғри тушунганини текшириш.