UZ RU

Буйруқ № 333 - сон." Ўзбекистон Республикаcи Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида иқтисодий қонунбузилишлар ва коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари тўғрисида"

Ўзбекистон Республикаcи Соғлиқни сақлаш вазирлиги

 

Буйруқ

 

Ўзбекистон Республикаcи

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

тизимида иқтисодий

қонунбузилишлар ва коррупцияга

қарши курашиш чора-тадбирлари

тўғрисида

 

Ўзбекистон Рерпубликаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 31 октябрдаги селектор йиғилишида иқтисодий қонунбузилишлар ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги амалга ошириладиган ишларни юқори босқичга кутариш ва ушбу шароитда тизимдаги ташкилот ва муассасаларда коррупциянинг олдини олиш ва уни тулиқ бартараф этиш учун шарт-шароит яратиш мақсадида

 

БУЮРАМАН:

 

1. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шахар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва Республика тасарруфидаги муассасалар ҳамда олий уқув юртлари раҳбарларига иқтисодий қонунбузилишлар, камомадлар ва коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш топширилсин.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида иқтисодий қонунбузилишлар, камомадлар ва коррупцияга қарши курашиш бўйича ишлаб чиқилган манзилли чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вазирлик тизимида иқтисодий қонунбузилишлар, камомадлар ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика ва худудий махсус комиссиялар таркиби 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида иқтисодий қонунбузилишлар, камомадлар ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссиясининг иш тартиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида иқтисодий қонунбузилишлар, камомадлар ва коррупцияга қарши курашиш учун фуқаролар ва барча муассаса хамда идоралар ходимларини "Эълонлар бурчаги", "Ишонч телефонлари"дан фойдаланиш тартиби 5-иловага мувофиқ тасдақлансин.

6. Мазкур буйруқ ижросини ташкил этиш тегишли йўналишлар бўйича вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров ҳамда вазир ўринбосарлари М.Х.Ходжибеков, А.И.Камилов ва С.С.Саидалиевлар зиммасига юклатилсин.

7. Мазкур буйруқ ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.

Вазир      А.В.Алимов

 

 

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2012 йил _____ноябрдаги________________________ - сонли

буйруғига 1-илова

 

Соғлиқни сақлаш тизимида иқтисодий қонунбузилишлар, камомадлар ва коррупцияга қарши қурашиш

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Тф.

Тадбирлар номи

Ижро муддатлари

Масъул ижрочялар

1.

Соғлиқни сақлаш тизими манфаатларига зид бўлган ҳаракатлари учун ва этик меъёрларига риоя қилмаган раҳбар ва масьул лавозимларда фаолият кўрсатадиган шахсларга нисбатан интизомий ва бошқа чораларни куриш бўйича ҳужжатни ишлаб чиқиш

2012 йил охирига кадар

Кадрлар бошқармаси (Т.П.Хакимов), Касаба уюшмаси, Назорат инспекцияси (Ў.СИсмоилов), Лицензия бериш ва нодавлат муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг сифатини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи (ФА.Рахимқулов), иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси (Б.А.Хошимов) ва бошқа манфаатдор бошқармалар

2.

Корругщияга қарши курашиш ва тизим ходимларини огохликка чақириш мақсадида тиббиёт ходимлари ва малака ошириш институтлари тингловчилари учун махсус қисқа ўқув (хуқуқий билимлар) дастурларини яратиш

2012 йил охирига қадар

Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси (Ш.Атаханов), Кадрлар бошқармаси(Т.П.Хакимов), Лицензия бериш ва нодавлат муассасалари томонидан курсатиладиган тиббий хизматларнинг сифатини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи (Ф.А.Рахимқулов)

3.

Соғлиқни сақлаш тизимида коррупцияга қарши курашиш максадида ишонч телефонларини ўрнатиш ва мурожаатлар хисобини олиб бориш

3 ой муддатда

Назорат инспекцияси (Ў.СИсмоилов), худудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва барча муассаса хамда ташкилотлар раҳбарлари

4.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг электрон веб сайти базасида шикоят ва мурожаатлар учун электрон китоб яратиш, кейинчалик 2012 йил охирига қадар ушбу тажрибани вазирлик веб сайти орқали тизим муассасаларига оммалаштириш

1 ой

муддатда

Матбуот хизмати (Ф.Санаев), "UZMEDinfo" маркази (М.Баймухамедов)

5.

Соғлиқни сақлаш тизимида коррупцион жиноятчиликни келиб чиқишини олдини олиш мақсадида коррупцияга қарши курашиш эълонлар бурчагидан фойдаланишни тартибга солиш

Йил давомида

Назорат инспекцияси (Ў.СИсмоилов), худудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва барча муссаса ҳамда ташкилотлар раҳбарлари

6.

Соғлиқни сақлаш тизимида "Коррупцияга ҳарши курашиш эълонлар бурчагига" эълонлар мазмун ва шаклини мазқур буйруқнинг 5-иловасига мувофиқ жойлаштириш

3 ой

муддатда

Назорат инспекцияси (Ў.С.Исмоилов), худудий соғликни сақлаш бошқармалари бошлиқлари

7.

Соғлиқни сақпаш вазирлиги тасарруфидаги ташкилотларга раҳбар кадрларни танлаш ва жой жойига қуйиш ҳамда раҳбарлик ва масъул лавозимларда фаолият курсатиш учун танлаб олинган кадрларни коррупцияга қарши курашиш мақсадида ротация қилиш тартибини ишлаб чиқиш

2012 йил охиригача

Вазирни ўрибосарлари, Кадрлар бошқармаси (Т.П.Хакимов), иқтисодиёт, молиялашшриш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси (Б.А.Хопшмов), Лицензия бериш ва нодавлат муассасалари томонидан курсатиладиган тиббий хизматларнинг сифатини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи (Ф.А.Рахимқулов) ва вазирликнинг барча бошқарма бошлиқлари

8.

Беморларни қабул қилиш ва уларга тиббий ёрдам курсатишнинг тартибини янада такомиллаштириш, бунда ошкоралик принципларига амал қилган ҳолда Соглиқни сақлаш вазирлигининг электрон веб сайти имкониятларидан кенг фойдаланиш

2012 йил охиригача

Даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Д.Б.Миразимов), "UZMEDinfo" маркази (М.Баймухамедов)

9.

Коррупцияга қарши курашиш ва тизим ходимларини огохликка чақириш мақсадида кўрилган чораларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг электрон веб сайта ҳамда тасарруфидаги газета ва журналларида кенг ёритишни ташкил этиш

1 ой

муддатда

"Ўзбекистонда соғликни сакдаш" газетаси, Матбуот хизмати (Ф.Санаев) , тегишли бошқарма бошликлари

10.

Коррупцияга қарши курашиш юзасидан курилган чоралар бўйича ҳудудий соғлиқни саклаш бошқарув органлари ходимлари учун ўқув семинарлар жадвалини ишлаб чикиш ва тасдиклаш

3 ой

муддатда

Согликни сакдаш тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссияси, иктисодиёт, молиялапггиритп ва истиқболни аниклащ Бош бошқармаси (Б.А.Хошимов)

11

Мутахассис врачларни иш хақларини ошириш, уларни моддий рағбатлантириш бўйича амалга опшриладиган тадбирлар режасин и ишлаб чикиш

2 ой

муддатда

Иктисодиет, молиялаштириш ва истикболни аниқлаш Бош бошқармаси (Б.А.Хошимов) раҳбарлигида тизимдаги барча ташкилот ва даволаш профилактика муассасалари раҳбарлари

12

Иқтисодий жиноятчилик, ноқонуний харажатлар ва камомадларга қарши курашиш мақсадида умумий даромадлар, харажатлар хажми ва хизмат курсатиш тарифларини шакллантириш тартибини такомиллаштириш.

Доимий

Иктисодиет, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси (БА.Хошимов) Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил килиш маркази (А.Г.Агзамов)

13

Масъул мансабдор шахслар томонидан ходимларнинг ноконуний фаолияти юзасидан назоратни кучайтириш хамда жиноий ишларнинг келиб чикишини олдини олиш мақсадида бошқа муассасаларда аниқланган хато камчиликларни мухокама килиш ва ходимларга етиб боришини таъминлаш.

Йил

давомида

Иктисодиет, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси (Б.А.Хошимов) раҳбарлигида тизимдаги барча ташкилотт ва даволаш профилактика муассасалари раҳбарлари

 

Соғлиқни сакдаш вазирининг

2012 йил ____ноябрдаги_____-сонли

буйруғига 2-илова

 

 

 

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида иқтисоднн қонунбузилишлар, камомадлар ва коррупцияга қарши курашиш бўнича Республика махсус

комиссияси

ТАРКИБИ

 

1

А.В.Алимов

Соғлиқни сақлаш вазири, Раис

2

А.А.Худаяров

Вазирнинг биринчи ўринбосари, раис ўринбосари

 


 


Аъзолари

3

М.Х.Ходжибеков

Вазир ўринбосари

4

А.И.Комилов

Вазир ўринбосари

5

С.С.Саидалиев

Вазир ўринбосари

6

Б.О.Хошимов

Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғи

7

Ў.С.Исмоилов

Назорат инспекцияси бошлиғи

8

Д.Б.Миразимов

Даволаш профилактика ёрдами ташкил этиш Бош бошқармаси бошлиғи

9

С.И.Исмоилов

Оналик ва болаликни мухофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи

10

Л.Н.Туйчиев

Санитария эпидемиология назорати Бош бошқармаси бошлиғи

11

Ш.Э.Атаханов

Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи

12

А.А.Агзамов

Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш маркази директори

13

Ф.А.Рахимқулов

Лицензия бериш ва нодавлат муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг сифатини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи

14

Б.Х.Хажиханов

Юридик хизмати бошлиғи

15

Р.К.Салиходжаева

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бош мутахассиси

16

Э.М.Мирсаидов

Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш маркази бош мутахассиси, котиб

 

 

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2012 йил______ноябрдаги______-сонли

буйруғига 3-илова

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазирлиги/Tошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва туман(шахар) тиббиёт бирлашмаларининг иқтисодий қонунбузилишлар, камомадлар ва: коррупцияга қарши курашиш бўйичамахсус комиссияси

 

ТАРКИБИ

 

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва туман (шахар) тиббиёт бирлашмаларининг бошлиқлари, раис.
  2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сакдаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва туман (шахар) тиббиёт бирлашмаларининг ўринбосарлари, раис ўринбосари.
  3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари назорат инспекцияси бошлиқлари, аъзо.
  4. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сакдаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва туман (шахар) тиббиёт бирлашмаларининг бўлим бошлиқлари, молия - иқтисод соҳаси ходимлари, аъзо.

 

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2012 йил____ноябрдаги______- сонли

буйруғига 4-илова

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида иқтисодий қонунбузилишлар, камомадлар ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссиясининг

иш тартиби

 

Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупцион жиноятчилик ва бошқа хуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссиясининг (кейинги ўринларда "Комиссия" деб юритилади) мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

 

I боб. Умумий қоидалар

 

  1. Мазкур тартиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда "Вазирлик" деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт икститутлари, тиббиет ходимлари хамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари ҳамда Республика тасарруфидаги ташкилотлар, туман (шаҳар) Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари (кейинги ўринларда "Вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасалар" деб юритилади)га нисбатан тадбиқ этилади.
  2. Комиссия Соғликни сақлаш вазирлиги тизимидаги ҳар бир ташкилот ва даволаш муассасасида (тиббий марказ, стационар, поликлиника ва бошқалар) жамоатчилик асосида коррупцияга қарши курашиш ҳамда унга хуқукий соҳаларда кўмаклашиш учун ташкил этилади. Комиссия юридик шахс ҳисобланмайди.
  3. Комиссия ўз фаолиятини Узбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонун ҳужжатлари. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва мазкур Тартиб асосида амалга оширади.

 

II боб. Комиссиянинг мақсад ва вазифалари

 

1. Комиссиянинг мақсадлари куйидагилардан иборат.

- Вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасаларда коррупцион жиноятларга барҳам бериш ва бундай жиноятлар келиб чиқишининг олдини олиш;

  • Вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасалар ходимлари муносиб ишлаши учун қулай  шарт - шароитлар яратиш, фукароларнинг унга ишончини оширишни таъминлаш, ходимларнинг касбий фаолиятини муносиб амалга оширишлари ҳамда уларнинг обрўсини мустаҳкамлаш;
  • Давлат харидлари бўйича қалбакилаштириш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, савдолар қатнашчилари ўртасида ўзаро тил бириктириш, коррупция алоқалари мавжудлиги ва сохта тендер (танлов) савдолари ўтказилиши белгилари бўлган ҳаракатларни аниқлаш хамда уларни бекор қилиш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўриш;

- Хокимият ёки мансабдор ваколати доирасидан четга чиқиш, мансабга совуққонлик билан қараш, ҳокимият ҳаракатсизлиги, мансаб сохтакорлиги, пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, хизматчини пора эвазига оғдириш, товламачилик йўли билан ҳақ беришни талаб қилиш, ҳокимият вакилига еки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш, ўзбошимчалик, ҳужжатлар, штамплар, мухрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар бўйича хизмат текширувларини ўтказиш.

 

2. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади.

 

Вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасаларда раҳбар кадрларни жой-жойига кўйиш ва бўш жойларни ўз вактида сифатли тўлдиришда кўмаклашиш;

вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасаларнинг раҳбар, тиббий ва педагог ходимларини жиноий хатти-ҳаракатларининг олдини олиш;

вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасаларда туман (шаҳар) даражасида коррупцияга карши курашиш мақсадида ички назорат тизимини яхлит назорат килиш,

вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасаларда жиноят аломатлари сезилса, хукуқни муҳофаза килувчи органларга. мурожаат килиш.

Комиссия ўзига юкланган- вазифаларни бевосита худудий бўлинмалар орқали, тасарруфидаги бошқа муассасаларда ташкил этиладиган комиссияларнинг ишини назорат қилиш орқали амалга оширади.

 

III боб. Комиссия фаолнятннн ташкил этиш, унинг таркиби, тузилиши ва тугатилиши

 

1. Комиссия Соғлиқни сақлаш вазири томонидан шакллантирилади ва унинг раиси-Соғликни саклаш вазири хисобланади.

  1. Комиссия Раис, раис ўринбосари, комиссия аъзоларидан иборат таркибда шакллантирилади.
  2. Комиссия раиси унинг аъзоларидан бирига Комиссия котиби вазифасини бажаришни топширади.
  3. Умумий йиғилиш Комиссиянинг олий бошқарув органи хисобланади. Умумий йиғилиш Комиссия фаолиятининг барча йўналишлари бўйича қарорлар қабул килади.
  1. Умумий йиғилиш ҳар чоракда бир марта чақирилади. Умумий йиғилиш унинг аъзоларининг учдан бир қисмининг ташаббусига кўра навбатдан ташкари чақирилиши мумкин.
  2. Комиссия котиби умумий йигилиш ўгказилишидан камида уч кун олдин бу ҳакда барча аъзоларини хабардор килади.
  3. Умумий йигилишда Комиссия аъзоларидан ташқари хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, даволаш - профилактика муассасаси раҳбарлари, унинг ўринбосарлари, жамоатчилик вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин. Улар йиғилишда муҳокама килинаетган барча масалалар юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришлари мумкин.
  4. Умумий йигилиш унинг аъзоларининг учдан икки кисми иштирок этганида карор қабул қилиш учун ваколатли хисобланади. Умумий йиғилишда қарорлар кўпчиликнинг очиқ овоз бериши оркали қабул қилинади. Комиссия аъзоларининг овозлари тенг келиб қолганда, Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади, Даволаш - профилактика муассасаси раҳбарлари ва бошқа кузатувчилар овоз беришда иштирок этиш ҳукуқига эга эмас
  5. Умумий Йигилиш қарори баённома билан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси, унинг ўринбосари, котиб ҳамда аъзолари томонидан имзоланади. Баённомада унинг санаси, йиғилишда иштирок этган Комиссия аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, овоз бериш натижалари ҳамда қабул қилинган якуний қарор кўрсатилади.
  6. Комиссия аъзолари рўйхатини тасдиқлаш тўгрисидаги қарор, шунингдек Комиссия томонидан кабул килинган бошқа қарорлар ва ҳисоботлар икки нусхада қабул қилинади. Унинг бир нусхаси Комиссия котибида, иккинчиси Комиссия раисида сақланади.
  1. Комиссия раиси умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш учун масъулдир.
  2. Комиссия котиби умумий йиғилишни ўтказиш учун зарур хужжатларни раиснинг топшириғига кўра тайёрлайди.

13. Умумий йиғилиш томонидан Комиссиянинг алоҳида фаолият йўналишлари бўйича тегишли комиссиялари тузилиши мумкин.

14. Комиссиянинг фаолияти Согликни саклаш вазири буйруғига асосан тугатилади.

 

IV боб. Комиссия органларн ва унинг фаолиятини ташкил этиш

 

1. Вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасаларда уларнинг биринчи раҳбарлари Комиссия раиси қисобланади ҳамда аъзолари таркибини Республика Комиссияси белгилайди.

2. Барча даражадаги Комиссиялар таркиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазирининг буйруги билан тасдиқланади ва ўз фаолиятини амалга оширади.

 

V боб. Комиссиянинг хукуқ ва мажбуриятлари

 

1. Комиссия куйидаги ҳуқуқларға эга: Комиссия раиси ўринбосари ва унинг аъзоларини, даражадаги Комиссия таркибини шакллантириш;

Комиссия фаолиятининг асосий йуналишларини белгилаш;

вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасаларнинг коррупцион жиноятларга барҳам бериш ва бундай жиноятлар келиб чикишнинг олдини. олиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида ҳар чоракдаги ҳисоббтини эшитиш ва тасдиклаш;

Комиссия томонидан кабул қилинган қарорлар ижросини, шунингдек, коррупцион жиноятларга барҳам бериш ва бундай жиноятлар келиб чикишининг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишларнинг бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

Вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасалардан коррупцион жиноятчилик ва бошка ҳукуқбузарлик ҳолатларига барҳам беришда зарур маълумотлар олиш ва унга тааллукли хужжатларни талаб килиш, берилган маълумотнома мос келмаган ҳолда ёки талаб даражасида тайёрланмаганлиги учун қайтадан ишлаб чикишни талаб килиш.

2.Куйидагилар Комиссиянинг мажбуриятлари ҳисобланади:

йилда бир марта ўз фаолияти тўғрисида вазирлик ҳайъатида маълумот бериш. жавобгарликни уз зиммасига олган ёки унга мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ ҳолда маълум бўлган ахборотларнинг хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш;

тиббиет муассасасида муаммоли масалалар ечимини топишда ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиш;

Комиссия зиммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар хам юклатилиши мумкин.

VI боб. Комиссия ҳисоботи

 

 1. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида ташкил этилган комиссиялар амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни ҳар чорак охирги ойининг 15 санасига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Соглиқни саклаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар согликни саклаш бошқармалари ҳузуридаги комиссияларга тақдим этади.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақпаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Согликни саклаш вазирлиги тизимидаги Давлат-тиббиёт институтлари ҳамда Республика тасарруфидаги ташкилотлар хузуридаги комиссиялар амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни ҳар чорак охирги ойининг 25 санасига қадар Республика комиссияси котибига такдим этади.

3. Республика комиссияси худудлар кесимида умумлаштирилган маълумотни муҳокама қилиб, зарур холатларда Согликни саклаш вазирлиги ҳайьат йиғилишига ёки хуқуқни муҳофаза қилиш органларига маълумот беради.

 

 

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2012 йил_____ноябрдаги_____сонли

буйруғига 5-илова

 

I. Фуқаролар ва вазирлик тизимидагн ташкйлот хаида муассасалар ходимларининг мурожаатларнни кўриб чиқиш тартиби

1.      Вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасаларда соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг иш фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли ўртасида олиб бориладиган даволаш ишларида ўзаро муносабатларни тартибга солиш ҳамда жанжалли холатлар олдини олиш мақсадида фуқароларнинг соғлиқнй сақлаш тизими ҳодимларининг ноқонуний хатти ҳаракатлари тўғрисйдаги ариза, шикоят ва таклифларини қабул килиш, қайд этиб бориш ва курйб чиқиш тартиби Ўзбекиотон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 15 июлдаги № 210 буйруғи билан тасдиқланган "Соғлиқни сақлаш тизими бошқарув органларида "ишонч телефонлари"ни ишлаш тартиби тўғрисидаги Қўлланма" асосида олиб борилади.

2.      Рўйхатга олйнган фуқароларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Соғликни саклаш вазирининг 2010 йил 20 августдаги № 250 буйруғи билан тасдикланган "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вазирлик тизимидаги муассасаларда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом" асосида олиб борилади.

 

II. "Эълонлар тахтасидан фойдаланиш тартиби"

 

Эълонлар тахтасида куйидаги маълумотлар жойлаштирилиши тавсия этилади:

эълон тахтасининг ўртасида "Коррупцияга қарши конвенция" нусхаси;

коррупцияга қарши курашиш юзасидан порахўрлик иллатлари ва унинг оқибатлари қандай фожиа билан тугаши ва бошқалар тўғрисидаги фото лавҳалар;

вазирлик тизимидаги ташкилот ва таълим муассасалари ходимларининг тўлов қайдномаларини ойлик иш ҳақи хисобланган кундан бошлаб уч ой давомида мазкур эълонлар тахтасига жойлаштириш;

Коррупцион жиноятчиликни олдини олишга қаратилган сарлавҳалар масалан: "Биз порахўрликка қаршимиз" ёки бошқа шунга ўхшаш;

Ҳар бир ташкилот ва муассасаларнинг коррупцион жиноятчиликни олдини олиш бўйича ташкил этилган ишчи гуруҳи таркиби ва чора-тадбирлар режаси;

Коррупцион жиноятчилик иллатлари юзасидан оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолалар ва ҳ. к.

 

III. Фуқаро ва соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг "Ишонч телефонлари" орқали мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича иш тартиби

 

1. Вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасаларда ишонч телефонлари иш вақтида ишлаши ва унга масъул ходим бириктирилиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 15 июлдаги № 210 буйруғи билан тасдиқланган "Соғлиқни сақлаш тизими бошқарув органларида "ишонч телефонлари"ни ишлаш тартиби тўғрисидаги Кўлланма"нинг 1-Умумий холатлар бўлимида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.

2. Ишонч телефонларига келиб тушган қўнғирокларни қабул қилиш ва қайд этиб бориш ушбу буйруқнинг 2-бўлими "Хабарларни (маълумотларни) қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш"да кўрсатилган тартиб асосида амалга оширилади.

3. "Ишонч телефонлари" ёки Вазирликнинг сайти орқали электрон манзилига ариза, шикоят ва таклифлар "Хабарларни (маълумотларни) қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш журналида" рўйхатга олинади ҳамда Комиссия раисига ўз вақтида такдим этилади.

4. Фуқароларнинг соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ноқонуний хатти харакатлари тўғрисидаги ариза, шикоят ва таклифларини ўрганиш ва амалий чоралар кўриш юқорида кўрсатилган буйруқнинг 3-бўлими "Келиб тушган ахборотларни текшириш ва кўриб чиқиш"да келтирилган тартиб асосида амалга оширилади.

5. Мурожаатлар орқали ташкилот ва муассасалар ходимларининг қонунга хилоф ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан берилган хабарлар ўз тасдиғини топса, тегишли хуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беради.

6. Ҳар чоракда бир маротаба комиссия таркиби йиғилишда "Ишонч телефони" ёки фуқаролар томонидан килинган ёзма мурожаатларни атрофлича муҳокама қилиб, зудлик билан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар белгилайди.

7. Қорақалпоғистон Республикаси соғликни сақлаш вазирлиги, Тошкент шахар соғлиқни саклаш Бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни саклаш бошқармалари ва Республика тасарруфидаги муассасалар ҳамда олий ўқув юртларида ўзининг ишонч телефонлари, худудий ва туман соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг ва вазирликнинг ишонч телефонлари бўлиши шарт.