Йугон ичак усма касалликларида реконструктив
ЙЎҒОН ИЧАК ЎСМА КАСАЛЛИКЛАРИДА РЕКОНСТРУКТИВ
ЙЎҒОН ИЧАК ЎСМАЛАРИДА РЕКОНСТРУКТИВ ОПЕРАЦИЯЛАР
ХКТ бўйича шифри: S18
- Таъриф: «Йўғон ичак ўсмаси (ЙИЎ) терминига кўр ичак, чамбар ичак, тўғри ичак ва анал каналини анатомик бирикмаси киради. Бу таъриф нафақ ат анатомик томонидан бирлаштиради, балки касалликни этиологияси, эпидемиологияси, канцерогенези, ўсмаларни ташхислаш тарафлама ҳам бирлаштиради.
- Беморларни танлови: Беморларни танлови комплекс текширувлардан (бармоқ билан, ректороманоскопия, колоноскопия, ирригоскопия, қорин бўшлиғи ва кичик тоз соҳасини ультратовуш текшируви ва тўғри ичак ўсмасига шубха бўлганида эндоректал ультратовуш текшируви) сўнг амалга оширилади.
- Тасниф:
- экзофит – ичакни бўшлиғига ўсадиган тури;
- эндофит – ичак деворини қаватига ўсадиган тури;
- товоқсимон - юқоридаги икки шаклни битишмасига ўхшаш яра-ўсма тури.
- аденокарцинома (юқори, ўрта, паст дифференциялановчи);
- муциноз аденокарцинома (шиллиқ ишлаб чиқарувчи, шиллиқ қаватли, коллоид рак);
- узук-хужайрасимон саратон (мукоцеллюляр);
- дифференцирланмаган (солидный) саратон;
- таснифланмайдиган саратон.
- ясси ҳужайрали саратон (шохланувчи ва шохланмас);
- безсимон-ясси хужайровий саратон;
- базал-хужайрали (базалсимон) саратон – ясси хужайрали турдаги саратоннинг тури.
- 1-босқич– кичик ҳажмли ўсма, шиллиқ қавати ва шиллиқ ости қаватда жойлашувчи. Лимфа тугунларида метастазлар йуқ.
- 2-босқич - А. Ўсма ичакни ярим айланасидан кичик қисмини эгаллайди, ичак деворидан ташқарига чиқмайди. Лимфа тугунларида метастазлар йуқ.
- Б. Юқоридаги ёки ундан кичик хажмга эга бўлган ўсма, яқин орадаги лимфа тугунларида саноқли метастазлар билан бирга.
- 3-босқич - А. Ўсма ичакни ярим айланасидан кўпроқ қисмини эгаллайди, ичак деворига бутунлай ўсиб киради ёки қўшни қорин пардага ўсиб ўтади, регионал метастазларсиз.
- Б. Исталган хажмга эга бўлган ўсма, регионал лимфа тугунларидаги кўп сонли метастазлар билан.
- 4-босқич– улкан ўсма, қўшни аъзоларга ўсиб кириш билан ҳамда, регионал лимфа тугунларидаги кўп сонли метастазлар ва узоқ ердаги метастазлар билан.
- Т – бирламчи ўсма деб баҳолаш учун кам маълумотли;
- Т0- бирламчи ўсма аниқланмаётган;
- Т1А- интраэпителиал ўсма ёки шиллиқ қаватига инвазия билан;
- T1Б- ўсма шиллиқ ости қаватигача кириб боради;
- Т2- ўсма шиллиқ ости қаватига кириб боради;
- Т3- ўсма ичак деворини барча қаватига ўсиб боради;
- Т4- ўсма сероз қаватигача ёки қўшни аъзоларга кириб боради;
- N- регионал лимфа тугунлари:
- N0- лимфа тугунларини шикасти йук;
- N1- метастазлар 1-3 қават лимфа тугунларида;
- N2- метастазлар 4 қават ва кейинги лимфа тугунларида;
- М-узоқ ердаги метастазлар:
- М0- узоқ ердаги метастазлар йуқ;
- M1- узоқ ердаги метастазлар бор.
- Клиник кўриниши: ЙИЎ ни махсус бир клиник кўриниши ёки бирон-бир белгиси бўлмайди. Кўпинча учрайдиган белгиси бу ахлатда қонни бўлишлиги, ич келишини бузилиши, қориннинг турли қисмларидаги оғриқлар ёки тўғри ичак соҳасидаги оғриқлар, тенезмлар, озғин беморларда ўсма пайпасланади.
- Ташхислаш: Хозирга келиб ЙИЎ ларини аниқлашга деярли ҳама шароитлар бор. Учта талабга риоя қилиш керак бўлади.
- Шикоят ва касаллик тарихи ни таҳлил қилиш;
- клиник текширув;
- тўғри ичакни бармоқ билан текшируви;
- ректороманоскопия;
- қонни клиник таҳлили;
- ахлатни (яширин қонга аниклаш) тахлили;
- колоноскопия;
- ирригоскопия;
- қорин бўшлиги ва кичиқ тоз соҳасини ультратовуш текшируви;
- тўғри ичак ўсмасига шубҳа қилинганда эндоректал ультратовуш текшируви;
- аниқланган ўсмани биопсия қилиш.
- Даволаниш: ЙИЎ ларини замонавий даволашда бир қанча ҳолатлар ва чора-тадбирларни мажмуасига аҳамият берилади, ўсмани аниқ жойлашуви, клиник кечиши, асоратларни ўзига-хослиги ва беморларни умумий аҳволи. Ёндош касалликларга ҳам аҳамият берилади. ЙИЎ ларини даволаш дастурида кўп ҳолларда хирургик усуллардан фойдаланишни назарда тутиш керак бўлади. Шунинг учун қуйидаги ҳолатларни кўриб чиқамиз:
- операциядан олдинги тайергарлик тавсифи, айрим ҳолларда операциядан олдинги даволаш (электролитлар дисбаланси, ёндош касалликларни даволаш, перифокал яллиғланишни йўқотиш);
- операцияни тавсифи,ҳажми, усули ва интраоперацион тадбирлар;
- операциядан кейинги адъювант даволашни турини танлай билиш (химиотерапия, нур билан даволаш, ва ҳоказо).
- эҳтиёткорлик техникасини қўллаш ўсмага «тегинмаслик»;
- асосий таъминловчи томирларни олдиндан боғлаш;
- ичакларни мобилизациясида, шу қаторда тўғри ичакни визуал кўриб турган ҳолда ўткир усуллар ёрдамида;
- ичакни ўсмадан юқори ва пастки қисмидан боғлаш (чамбар ичакни боғлашда);
- перчаткаларни ва ускуналарни алмаштириб туриш;
- қорин бўшлиғини ва кичик тоз бўшлиғини ўсмани олиб ташлангандан сўнг антисептик моддалар эритмалари билан ювиш.
- Кўндаланг-чамбар ичак саратонини хирургик даволаш:
Ўсмани ўсиш шаклига кўра:
Гистологик турига кўра қуйидаги шаклларга бўлинади:
Бундан ташқари тўғри ичак ва анал каналда учрайди:
ЙИЎ ни ривожланиш босқичи:
TNM бўйича халқаро тасниф
Т- бирламчи ўсма:
Касалликни босқичини аниқлашда операциядан олдинги текширув, операция давридаги текширув, шу билан бирга инструментал ва олиб ташланган ўсма билан шикастланган ичак қисмини морфологик ўрганиб чиқилишига асосланиб аниқланади.
ЙИЎ бўлган беморлар аҳлатида қоннинг бўлишлиги (яширин ҳолидан то ичакдан массив қон кетиш) скринингни асосий усулларидан ҳисобланади. Ёрқин рангли қонни ажралиши анал канал ёки тўғри ичак ўсмасига хос. Тўқ рангли қон чамбар ичакни чап қисми ўсмасига хос. Бундай ҳолатда аҳлат ва шиллиқ билан бирга келган қон аниқлик беради. Чамбар ичакни ўнг томони ўсмаларига кўпроқ қонни яширин кетиши ёки камқонлик ва беморлардаги рангпарлик, кам қувватлик хос бўлади.
Яна бир ЙИЎ хос бўлган белгилардан 80% беморларда учрайдиган дефекацияни бузилишини у ёки бу турини бўлиши. Бу ҳолат ёки қисқа муддатли аҳлат ва газлар келишини ушланиб қолиниши ёки узоқ муддатли қабзиятлар кўринишида келади. Айрим ҳолатларда қабзиятни ич кетиши билан алмашиниш ҳолатлари бўлади.
Кўп ҳолларда ЙИЎ лари ўткир ичак тутилишига сабаб бўлади ва шошилинч амалиётлар кўрсатишга тўғри келади.
Тўғри ичак ўсмасида беморлар кўпинча тўлиқ ич бўшанмаслиги ёки дефекацияга сохта чакирув белгилари шиллиқ келиши билан кечиши каби шикоятларни айтишади.
80% дан ортиқ ҳолларда беморларда қориннинг турли қисмларидаги оғриқлар безовта қилиб, бу оғриқлар ўсманинг жойлашган жойига боғлиқ бўлади. Қориндаги оғриқлар ичакни бўшлиғини обтурацияси ҳолатида яллиғланиш жараёнининг қўшилиши билан боғлиқ бўлади.
Қориндаги пайпасланадиган ўсма доимо ҳам ўсма борлигидан далолат бермаслиги мумкин, лекин кўп ҳолларда аниқ белги бўлиб ҳам хизмат қила олади.
Барча ёмон сифатли ўсмаларда бўлгани каби ЙИЎ ларида ҳам умумий белгилар – камқувватлик, камқонлик, ориқланиш, иштаҳани сусайиши бўлади, бироқ улар кўпинча беморларда кечроқ намоён бўлади.
1 – шифокор ёдида тутиши керакки қориндаги барча номақбулчиликлар ЙИЎ касаллигини бирон бир кўриниши бўлиши мумкин.
2 – ЙИЎ си га шубха қилинганда ташхислашнинг маълум бир кетме-кетлигидан фойдаланиш зарур.
3 – текширув усулларини барча имкониятларидан тўлалигича фойдаланиш керак.
Шифокорларга енгиллик учун ЙИЎ ларида хавф гурухлари ишлаб чиқилган:
1 – 50 ёшдан катталар;
2 – йуғон ичак полипи (ўсимтаси) борлиги, шу қаторда анамнезида ҳам;
3 – ворсинкали ўсимталар;
4 - диффуз полипоз ва полипоз синдромлар;
5 - носпецифик ярали колит;
6 – Крон касаллиги;
7 - дивертикул касаллиги;
8 – истаган еридан ўсма олдирган беморлар;
9 – оиласида ёмон сифатли ўсма касаллиги, хусусан ЙИЎ билан хасталанган беморларни борлиги.
ЙИЎ сини аниқлашдаги ташхислаш алгоритмини бажариш қуйидаги тадбирлардан ташкил топган:
Текширув усулларини қўлланганда улардан тўғри ва имкон қадар кўпроқ маълумот олишга интилиш керак бўлади. Ректороманоскопия усулида ичакларни махсус тозалангандан кейин текширилганда 25-30см давомида кўриш имкониятига эга. Колоноскопияда бауген ёпқичигача кўриш мумкин.
Ичакни тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, хозирги кунда полиэтиленгликол асосида тайёрланган «Фортранс» ва бошқа моддалардан кенг фойдаланилади.
Кўпчилик ЙИЎ лари (70%) дистал қисмларда жойлашган бўлиб, ректороманоскопиядан тўғри фойдаланишни талаб қилади. Тўғри ичак ўсмаларида эса бармоқ билан текшириш ёрдамига суяниш керак.
Замонавий текширувлардан компютер ва ядро-магнит томографияси текширувлари киради. Бу усуллар ёрдамида ўсмаларни тарқалиш даражаси, метастазларни аниқлашда кенг фойдаланиш мумкин.
Ташхислашни муҳим қисми бўлиб ўсмани биопсияси ҳисобланади. Ўсмаларни текширувидаги ёмон сифатлигини аниқланмаслиги шифокорларни тўлиқ қониктирмаслиги керак, сабаби олинган биоптат тўғри олинганлиги аҳамиятга эга бўлиб, эҳтиёт чораларини қўллаш, яъни қайта текширув ёки динамик кузатувни талаб қилади. Шубҳали ҳолатларда амалиётни бажариш тарафини қўллаш керак бўлади.
ЙИЎ си кўп ҳолатларда оғир асоратлар – ичак тутилиши, профуз қон кетиши, ичакни тешилиши, ўсмани абсцедирланишуви кабилар билан кечиши мумкин.
ЙИЎ ларини хирургик даволашдаги умумий принципларига радикаллик, абластиклик, асептиклик ва ичакдаги махсулотларни тўсиқсиз чиқарилишига (иложи борича табиий йўллардан шароит яратилиши) киради.
Хирургик давонинг муваффақияти, санаб ўтилган қоидаларга риоя қилишлик, авваламбор йўғон ичакни тўғри тайерлаш билан узил кесил боғлиқдир. Бугунги кунгача кенг тарқалагн тайергарлик усулларидан кам чиқиндилик пархезини тайинлаш, ични бўшатувчи ва юмшатувчи дориларни белгилаш, ҳамда операциядан 3-5 кун илгаридан тозаловчи хукналарни бошлаш кабилар ҳисобланади. Замонавий тайёргарлик усулларига таркибида полиэтиленгликоль бўлган «Лаваж», «Фортранс» каби моддалар билан меъда-ичакларни ювиш усули қўлланилади. Бундай тайёргарликда операциядан олдинги кунда (16-18 соат олдин) 2-3 литр тайёрланган суюқликни қабул қилиш буюрилади. Антибиотиклар перифокал яллиғланиш борлиги аниқ белгилари бўлганида қўлланилади.
Дорилар ёрдамида даволаш операциядан олдинги ва кейинги даврларда электролит дисбаланс ҳолатини мутаносиблашга қаратилади, қоннинг реологиясини яхшилашга йуналтирилади, тромбоэмболия асоратларини олдини олиш чораларига эътибор берилади.
Электролитларни тўлдирувчи моддалар:
Физиологик эритма 0,9%, Ацесоль, Дисоль, Трисоль, Рингер-Локка эритмаси.
Қонни реологиясини яхшиловчи моддалар: Реополиглюкин, Рефортан.
Антикоагулянтлар: Кичик молекуляр гепарин (Клексан, Фраксипарин).
Операцияларни абластиклиги ва асептиклигига бир қатор тадбирлар орқали эришиш мумкин:
Операцияларни хажмига қараб типик, комбинациялашган ва аралаш турларига бўлинади.
Типик операциялар тушунчасига айнан ўсманинг босқичига қараб ва жойлашган қисмига қараб аъзони резекцияси киради. Мисол учун сигмасимон ичакни ўрта учдан бир қисми ўсмасини I ва II босқичларида сигмасимон ичакни сегментар резекцияси бажарилади, III босқичида эса чап тарафлама гемиколэктомия операцияси тури бажарилади.
Комбинирлашган операция, бу ўсманинг тарқалиб кетганлигини инобатга олган ҳолда йўғон ичакни қисмини резекциясидан ташқари яна бирон-бир бошқа аъзони резекцияси тушунилади.
Кенгайтирилган резекциялар – типик резекцияга нисбатан ўсма жараёнини тарқалганлигини инобатга олиб кенгайтирилган ҳолда бажарилиши.
Бирлашган операцияларга йўғон ичакни резекциясидан ташқари бирон-бир бошқа аъзоларни ҳамрох касаллигини борлигини инобатга олган ҳолда резекцияси (ҳолецистэктомия, овариоэктомия ва ҳоказо).
Кўндаланг-чамбар ичакни саратони касаллигида жараённи жойлашган қисмига кўра сигмасимон ичакни дистал қисмини резекциясидан тортиб, тотал колэктомия, яъни бутун кўндаланг-чамбар ичакни олиб ташлаш амалиёти бажарилади. Кўпинча, сигмасимон ичакни сегментар ёки дистал резекцияси, чап ёки ўнг томонлама гемиколэктомия, кўндаланг ичакни резекцияси, кўндаланг ичакни субтотал резекцияси.
Лимфатик тугунларни жароҳатланиш ҳолатларида резекцияларни кенгайтирилган усулларидан қўлланилади. Айтайлик, сигмасимон ичакни исталган қисми рак касаллигида чап томонлама гемиколэктомия амалиёти бажарилиб, пастки тутқич артерияси ва венаси боғланади ва трансверзоректо анастомозни шакллантириш билан операция якунланади. Йўғон ичакни пастга тушувчи қисми ёки чап бурилмасини рак касаллигида кўндаланг ичакни дистал субтотал резекцияси, пастки тутқич артерияси ва ўрта чамбар томирлари боғланиб, асцендо-ректо анастомоз шакллантирилади. Шу жараённи ўнг томонлама кечишида проксимал субтотал резекция ёнбош-чамбар, ўрта ва ўнг чамбар артерияларини боғлаш ва илео-сигма анастомоз шакллантирилади. Ўсмани кўндаланг-чамбар ичакни ўрта қисмида жойлашганида ва лимфаген метастаз белгилари бўлганида операция ҳажми субтотал резекциядан то тотал колэктомия илеоректал анастомоз билан бажарилади. Ўсмани чамбар ичакни ўнг ёки чап бурилмаси қисмида жойлашган ҳолатларида ўнг ёки чап тарафлама гемиколэктомия бажарилади. Лимфатик тугунларда ўзгаришлар бўлган ҳолатларда проксимал ёки дистал резекция бажарилади.
Ўсмани кўшни аъзоларга ўсиб кирганида ушбу комбинирлашган операциялар бажарилади (сийдик қопи, ингичка ичак, меъда ва ҳоказо). Замонавий анестезиология ва реанимация хизмати турли аъзоларда бир вақтнинг ўзида амалиётларни бажариш имконини беради.
Операция давомида ултратовушдан фойдаланиш ўсмани бошқа аъзога ўсиб кирганлигини перифокал яллиғланишдан ажратиб беради, шу билан бирга аъзони беҳудага олиб ташлашни олдини олади.
Ичаклардаги резекциядан сўнг муолажа ичакни кетма-кетлигини бутунлаш, яъни, анастомозни шакллантириш билан якунланади, бунинг учун: ичак яхши тайёрланган бўлиши, анастомоз қуйиладиган аъзоларни қон билан таъмирланганлиги, ичакни анастомоз соҳасидаги тортилиб турилишларини бўлмаслиги каби шароитларга аҳамият бериш керак бўлади. Ушбу кўрсатилган шартлардан биронтаси бўлмаса, анастомоз шакллантирилмайди. Анастомоз шакллантирилаётган ичакни қисмлари нафақат бир-бирига яқин келишлиги керак, балки, 3-4см гача бир-бирини устига чиқиб туриши керак. Анастомозларни шакллантиришда атравматик игналарда икки қаватли тугунли чок қўйиш кенг тарқалгандир. Бошқа турдаги тикув усулларидан ҳам фойдаланилади: механик қистиргичли чок, сурилиб кетувчи маҳсулотдан ишланган механик чок ёки шакл хотирасига эга бўлган механик чок, бир қаторли қўлда бажариладиган чоклардан фойдаланилади.
Анастомозни шакллантиришда хирургнинг хоҳишига қараб эмас, балки, анастомоз қўйилаётган аъзоларни ҳолатига қараб бажарилади. Пастда қўлланиладиган анастомозларни тикувчи мосламалар ёрдамида бажарилади. Анатомик ингичка бўлган ёки спазмланган ичакларда бир қаватли чок қўйиш керак. Кенг ва юпқалашган ичакларни икки қаватли қўлда бажариладиган чоклар билан тикиш маъқул.
Барча ҳолатларда учта шартларга эътибор бериш керак. Биринчидан – анастомозларни ишончли бўлишлиги учун атравматик игналардан фойдаланиш керак. Иккинчидан – барча анастомозлар операция давомида ичак герметиклигига аҳамият бериш керак. Учинчидан – йўғон ичакдаги анастомозни ишончлик бўлишида шубҳа ҳосил бўлса, проксимал колостома ёки илеостомани шакллантириш зарур.
Ўсмани асоратланган ҳолатларида, шошилинч ҳолатлардаги тайёрланмаган ичакдаги амалиётларда кўп босқичли даволашдан фойдланиш керак бўлади. Биринчи босқичда юзага келган асоратни бартараф этишгина эмас, балки ўсмани ҳам олиб ташлаш керак бўлади. Иккинчи босқичда эса ичакдаги табиий харакатланишни тиклаш лозим. Бундай хирургик даволашларга Микулич усулидаги операция икки найли колостома ёки Гартман бўйича бир найли колостомани шакллантириш дан фойдаланиб, ичакни дистал қисмини тикиб-ёпиб кўйилади. Ичакдаги табиий харакатланишни тиклаш беморларни аҳволини яхшиланганидан сўнг 2-6 ойдан кейин бажарилади.
8.Тўғри ичакни хирургик даволаш: Тўғри ичакдан лимфанинг харакати асосан икки йўналишда бўлиши тасдиқланган. Агарда тўғри ичакни орқа чиқарув йўлидан 6см юқорида кўндаланг кенгликда ажратсак, шу кенгликдан пастида қолган қисми (анал канал, пастки ампуляр қисми) лимфа оқими асосан, ўрта ва пастки тўғри ичак томирлари бўйича амалга ошади, яъни пастга ва ён тарафларга. Метастазларни тарқалиши параректал тугунлари билан биргаликда чов, тоз ва ёнбош лимфа тугунларига бўлади. 6см дан юқорида бўлган қисмлардан (ўрта ва юқори ампуляр қисмлари) лимфани оқиб кетиши юқориги тўғри ичак томирларидан амалга ошади, шунинг учун бундай жойлашган ҳолатларда орқа чиқарув йўлини олиб ташлаш ва тоз клетчаткасини олиб ташлашга эҳтиеж қолмайди.
Ўсма тўғри ичакнинг пастки ампуляр қисмида жойлашган бўлса, мақсадга мувофиқ қорин пардаси орқасида колостома вужудга келадиган тўғри ичакнинг қорин парда - оралиқ экстрпатцияси бажарилади. Бундай ҳолда параректал клечатка бутунлай олиб ташланади, орқа чиқарув тешигини кўтариб турувчи мушак кесиб ўтилади ва кичик чаноқ клечаткаси олиб ташланади. Чап ёнбош соҳада қорин пардали тўкис колостома шакллантирилади. Лапаротомия қилинган соҳа ва оралиқни кесилган соҳаси мустаҳкам қилиб тикилади.
Агар ўсма ташқи чиқарув тешигидан 7-10 см узоқлигда жойлашган бўлса мақсадга мувофик қорин – анал резексияси икки бригада хирурглари орқали амалга оширилади қорин парда ва оралиқ (экстирпацияга ўхшаган).
Оралиқ бригада жаррохлари трансанал кесма орқали анал каналининг юқори чегараси билан ичак деворининг ҳамма қаватларини циркуляр кесиб, абдоминал жаррохлар билан бирлашади. Ҳамма ҳолатларда 3та шароит ҳисобга олинади:
1. Ишончли аностомоз хосил қилиш учун фақат атравматик игнадан фойдаланилади.
2. Хар қандай аностомоз хатто механик ҳам операция пайтида герметик мустахкамликка текширилади.
3. Агар анастомоз мустахкамлигига ишонч хосил қилинмаса, проксимал колостома унданам яхшиси илеостома хосил қилиш керак.
Ўсма асоратларида, тезкор операцияларда операцияга таёрланмаган ичакни кўп боскичли даволаш йўли билан амалиёт бажарилади. Биринчи ўринда асоратларни олдини олиш эмас, ўсмани ўзини олиб ташлаш керак. Иккинчи ўринда ичакни табиий пассажи тикланиши лозим.
Хирургик техниканинг ривожланиши ва янги тикув асбобларнинг авлоди яратилиши туфайли ўсманинг пастки олдинги резекциясини амалга оширишга имкон яратилди.
Бу операция нисбатан қийинлиги туфайли амалда қўллаш кенг жорий этилмаган.
Энг замонавий янги тикув ускуналарининг қўлланилишига қарамай пастки олдинги резекциянинг энг жиддий хавфли томони шундаки анастомозларга ишончсизлик юқори даражада ҳисобланади. Бу операциянинг яна бир нуқсони шундаки, амалиётнинг радикаллиги аниқ эмас.
Юқорида келтирилган операциялар тўғри ичак ўсмасида қўлланиладиган типик, айнан шу хасталикка хос бўлган операциялар ҳисобланади.
Бу касалликни хирургик даволаш орқали кейинчалик сфинктер-сақлаб қолувчи операцияларни ривожлантириш мумкин. Буларга халигача кам қўлланиб келаётган транс-анал операциялар киради.
Трансаналэндомикрохирургия Ўсмаларнинг трансаналэндомикрохирургик усулда олиб ташлаш қўлланиладиган ҳолатлар: агар ўсма T0-T2N0M0 босқичда бўлса, 3 см дан камроқ тишсимон линиядан юқоридан то анус четидан 15 смгача операцион ретроскопнинг оптик хураги орқали ва микрохирургик асбоб билан ўсмани соғлом тўқимагача кесиб ташланади ва ичак девори нуксони тикланади.
Диаметри 3см бўлган -T2N0M0 босқичдаги 0-3 см атрофида тишсимон линияда жойлашган тўғри ичак ўсмасини абдоминал очиш йулисиз трансанал резекция орқали амалга ошириш мумкин.
Диаметри 3см дан кам бўлган -T2N0M0 босқичдаги юқори тишсимон линияда жойлашган юқори дифференцирланган аденакарциномали дистал жойлашган тўғри ичак ўсмасида анал канал ва тўғри ичак секторал кесмасини бажариш алтернатив йул ҳисобланади.
Тўғри ичак пастки ампуляр қисми ўсмасини даволашда муҳим йуналишлардан бири интрасфинктерал кесма, бунда тўғри ичак олиб ташланган ҳолда, ички сфинктер ташқи сфинктер сақланиб қолади, тўғри ичак супралеватор кесмаси ҳам шунга ўхшаш. Бу амалиётлар мезоректум лимфоген метастазларсиз юқори дифференцирланган аденокарциномада амалга ошириш мумкин.
ЙИЎ даволашда янги хирургик техналогияларни ишлаб чиқиш ва даволаш усулларини кузатиб бориш керак. Буларга лапароскопик амалётлар, тўқима ажратиш янги усуллари (ультрасижен, лигашу, куза, сенатом ва х.к.), тикувчи компьютер аппаратлар.
Амалиётдан кейинги даврда қуйидагиларга аҳамият бериш керак – тромбоэмболик асоратлар профлактикаси, меда-ичак трактини тез нормал пассажи, анастамоз битишни назорат қилиш, (ренгенологик йул билан), ялиғланиш асоратларини профлактикаси.
ЙИЎни кейинги даволаш босқичи радиолог ва химиотерапевтлар билан маслаҳатлашган ҳолда олиб борилади.