UZ RU

Функционал нейрохирургия буйича клиник баённомалар

Учшохли нерв невралгияси билан огриган беморларга ташхис куйиш ва даволаш

1671 йил учшохли нерв невралгияси (УНН) номини олган, юз сохасида кайталанувчи уткир огрик хуружлари билан кечувчи огир касалликнинг куп асрлар давомида урганилиш тарихи узининг илдизлари билан XI-XII асрларга кетади.

Эпидемиология.

Учшохли нерв невралгиясининг таркалганлиги катта ва 100000 кишига 30-50 бемордан, ва Бутун жахон согликни саклаш ташкилоти маълумотига кура касалланиш 100000 кишига 2-4 одамдан тугри келади. Касаллик айникса 40 ешдан кейин ва аелларда куп учрайди.

Патогенез.

Асаб системаси турли кисмларининг тузилиш ва функционал узгаришлари тригеминал невралгия синдромининг юзага келишида етакчи уринни егаллайди. «Периферик» фаразлар тахмин қиладилар бошланғич асаб системасининг периферик бўлимларни бузилиши, "марказийлар" мия ичи ядролари ва утказиш системаларининг ахамиятини таъкид киладилар. Учшохли нерв невралгиясининг хирургик йули билан даволаш натижалари шуни курсатдики, невралгик огрик синдромига олиб келувчи асосий фактор бу – тригеминал система периферик кисмининг бирламчи шикастланишидир – варолиев куприкига учшохли нерв корешокининг кириш зонаси – марказий нерв системасининг патологик иши бузилиши билан кечади. Микрохирургик операциялар давомида аникланадиган нерв корешокининг кон-томир билан компрессия ва деформацияси кузатувларда тригеминал невралгиянинг юзага келишининг асосий сабабидир. Учшохли нерв мия узагига якин корешокининг микроваскуляр декомпрессиядан кейин огрик синдромининг йуколиши, веноз ва артериал тузулмалар томонидан нерв толаларининг махаллий демиелинизацияси гипотезасини яратишга асос булди. Ю. А. Григоряннинг нурли микроскопия ишида, учшохли нерв невралгияси синдроми билан 7 беморнинг операцион материалларида шуни курсатдики, нерв толаларини шикастловчи бирламчи омил бу, корешокнинг ташкаридан турли кон-томир ва усмалар томонидан босилишидир.

Таснифлаш. (G50.0).

Юз огрик синдромларининг куп таснифи мавжуд.

Бу касалликнинг этиологияси ва патогенези масаласида ягона фикр йук. Алохида нозологик тур деб тан олинган учшохли нерв невралгиясидан ташкари атипик юз огриклари синдроми мавжуд. УНН да 1980 йилда Ганноверда бош мия нервлари буйича халкаро симпозиумда кабул килинган тасниф купрок таркалган. Бу таснифга куйидагилар киради:

Уч шохли нервнинг симптоматик невралгияси:

- мия узаги касалликларида тригеминал шикастланишлар;

- Мия кутиси ичи миядан ташкари касалликларида тригеминал шикастланишлар;

- экстракраниал касалликларда тригеминал шикастланишлар

- тригеминал сенсор невропатиялар.

Уч шохли нервнинг идиопатик невралгияси.

Клиника.

УНН ташхиси яккол огрик синдромига асосланган, триггер зоналарининг борлиги, неврологик камчиликларнинг йуклиги ва хуружларнинг кам вегетатив хамрохлиги.

Jannetta уйлайди, УНН асосий клиник мезонлари бу кучли бир томонлама огрик, хуружсимон характерли, аелларда купрок учровчи ва купрок иккинчи ва учинчи тармокларида жойлашувчи, ва купрок унг томон шикастланган.

Касалликнинг сатхи ва сабабига карамасдан, хуружсимон огриклар айнан унга хосдир. Симптоматик УНН тригер нукталарининг борлиги хосдир, ва пайпаслаганда периферик тармокларнинг чикиш нукталарининг огриклилиги, ва яна гапириш ва овкат кабул килиш огрик хуружларини кузгатади.

Керер нукталари ташхис куйиш учун роль уйнайди — буйин умурткаларининг килтикли усимталарини чукур пайпаслаш юзга таркалувчи огрик билан кечади. Кузгишнинг чуккисида унга хос «зина» симптоми аникланади: агарда бемор зинадан тушаетганда, унча кучли булмаган типик тригеминал «отиш» юз беради, бу ликворнинг тригеминал цистернада патологик узгарган илдизга «уруши» туфайли содир булади. Касалликнинг бу фазасида куп вактларда «эхтиет булиб теккизиш» симптоми хосил булади: агар беморни кул теккизганда огрик пайдо буладиган юздаги аник нуктасини курсатишни сурашса, у бармокини терига охиригача теккизмайди навбатдаги тригеминал пароксизм юз беришидан куркиб. Бир нечта беморларда вакт утиши билан иккиламчи мушак-фасциал прозопалгик синдром ривожланади. УНН билан касалланган барча беморлар кузгиш даврида хам ремиссия даврида хам чайнаш учун огиз бушлигининг «соглом» томонидан фойдаланишади. Юзнинг гомолатерал томонидаги мушакларда мушакларнинг зичланиши уларнинг дегенератив узгаришлари билан бирга содир булади.

Учшохли нерв невралгиясида оғриқ куйидаги характерга эга:

Павленко С.С.

  1. Оғриқ хуружли, давомийлиги 2 минутдан ошмайди. Хурухлар орасида доимо «ёруғ» давр булади.
  2. Оғриқ сезиларли интенсивликда, худи электр токи билан тасирлангандек тўсатдан бошланади.
  3. Локализацияси учшохли нерв иннервация сохасида, купрок 2 ва 3 шохлар сохасида (5% холатда 1 шох)
  4. Триггер нукталар(зоналар) борлиги, кучсиз таъсирлаганда типик пароксизмлар булиши. Кўпроқ триггер зоналараро фациал сохада, алвеоляр усик сохасида, биринчи шох зарарланганда кўзни медиал бурчагида жойлашади.
  5. Триггер факторларни борлиги кўпроқ: ювиниш, гаплашиш, овқатланиш, тишларни тозалаш, хаводаги харакатлари ва секин силаш.
  6. Типик оғрик кўриниши. Беморлар хуружлар ўтиб кетишини кутиб маълум бир холатда қотиб туради. Баъзан оғрик соҳасини сийпалайди, баъзан чайновчи харакатлар килади. Оғрик хуружи даврида беморлар берилган саволларга қисқа жавоб беради, оғзини очишдан қўрқади. Хуружнинг авжига чуққан нуқтасида юз мускулларининг учиши кузатилиши мумкин (tic douloureux).
  7. Одатда учшохли нерв невралгиясида неврологик дефицит булмайди.
  8. Хуружларнинг вегетатив реакциялар билан бирга келиши кам учрайди ва беморларнинг 1/3 қисмида кузатилади.

Касаллик қўзиш ва ремиссия даврлари билан кечади. Хуружлар даврида оғриқлар гуруҳли хуружлар кўринишида келиши мумкин. Баъзан бундай хуружлар кун ёки ҳафталаб давом этиши мумкин. Оғир ҳолатларда беморнинг кундалик ҳаёт сифати кескин бузилади. Бунда status neuralgicus деб аталувчи ҳолат пайдо бўлганда алоҳида огриқ хуружлари орасида танаффус бўлмайди ва оғриқлар доимий тус олади. Лекин баъзан спонтан тарзда ремиссия кузатилиши мумкин, бу ҳолат фонида эса касаллик прогрессив тарзда ривожланиб боради. Ремиссия давомийлиги баъзан ойлаб, йиллаб бўлиши мумкин, касаллик қайталанганда эса, беморлар хуружлараро давр оралиғида ҳам сақланувчи оғриққа шикоят қилишади.

Уч шохли нерв невралгияли беморларни диагностикаси ва довалашда аниқ рекомендация бериш.

Бажарувчи– невропатолог, нейрохирург, анестезиолог-реаниматолог, санитарка, тиббиёт хамшираси.

Клиник стандартлар бу – бемордаги маълум бир нозологик бирлик (касаллик), синдром ёки маълум клиник вазиятда унга кўрсатилиши лозим бўлган минимал ҳажмли тиббий ёрдамнинг аниқ бир шаклга келтирилган тавсифидир.

Баённома бу – расмий ҳужжат бўлиб, унда бажарувчилар томонидан риоя килинадиган амалий жараёнлар, умумий қабул қилинган меёрлар, анъаналар ва ўзига хосликлар қайд қилинади.

Бемор модели.

Нозологик форма:Уч шохли нерв невралгияси.

МКБ – 10 буйича: G50.

Давр: хар қандай;

Боскич: хар қандай;

Асоратлар: асоратларга боғлиқ бўлмаган.

Касалликни ташхислаш учун зарур бўлган тиббий ёрдам ва хизматлар рўйхати.

КВП ларда курсатиладиган ёрдам даражаси.

Клиник белгиларни аниклаш:

Асосий:

Невралгия симптомлари:

-Учшохли нерв шохлари буйлаб оғриқ синдромини борлиги.

Анамнез маълумотларини урганиш:

-качон бошланган;

-касаллик бошланиши нима билан боглик;

-килинган оғриқ колдирувчи терапия;

-мурожаат этгунча килинган махаллий даво характери;

Кушимча:

- лаборатория ва инструментал текширув маълумотлари (умумий кон ва сийдик анализи, конни биохимик тахлили (умумий билирубин, богланган, богланмаган, АЛТ, АСТ), коагулограмма.

Функционал. Электрокардиография;

Тиббий хизматлар руйхати: касалликни диагностика килиш ва уни огирлик даражасини аниклаш, тиббий документларни тулдириш, биринчи тиббий ёрдам курсатиш (оғриқ колдирувчи, тинчлантирувчи ва тутканокка карши терапияни тавсия килиш) ТТБ га йулланма бериш.

ТТБ шароитида кўрсатиладиган тиббий ёрдам даражаси.

Клиник белгиларни аниклаш:

Асосий:

Касалликни симптомлари:

-Учшохли нерв шохлари буйлаб оғриқ синдромини борлиги.

Анамнез маълумотларини урганиш:

-качон бошланган;

-касаллик бошланиши нима билан боглик;

-килинган оғриқ колдирувчи терапия;

-мурожаат этгунча килинган махаллий даво характери;

Кўшимча:

- лаборатория ва инструментал текширув маълумотлари (умумий кон ва сийдик аналази, конни биохимик тахлили (умумий билирубин, богланган, богланмаган, АЛТ, АСТ ), коагулограмма.

Окулист, терапевт, невропатолог ва психиатр куриги.

Функционал. Электрокардиография, Эхо-ЭГ, ЭЭГ, Транскраниалдоплерография, бош мияни КТёки МРТ килиш.

Тиббий хизматлар руйхати: касалликни диагностика килиш ва уни огирлик даражасини аниклаш, тиббий документларни тулдириш, биринчи тиббий ёрдам курсатиш (оғриқ колдирувчи, тинчлантирувчи ва тутканокка карши терапияни тавсия килиш) ТТБ га йулланмабериш.

Окулист, терапевт, невропатолог ва психиатр куриги.

Касалликни ташхислаш учун зарур бўлган тиббий ёрдам ва хизматлар рўйхати(асосий ва қўшимча).

Оғриқколдирувчи терапия буюриш. Имконияти бўлса учшохли нервни блокада килиш. Учшохли нервни экзкрез килиш.

ТТБ шароитида даволаш ва диагностика боскичларидаги натижалар модели.

Тиббий ёрдам курсатилганда куйидаги натижалар кузатилиши мумкин.

  1. Оғриқ синдромини йўқолиши;
  2. Тузалиш;
  3. Консерватив даво фойда бермаганда- даволаниш учун махсус ихтисослашган марказларга йўлланма бериш;
  4. Беморни нобуд бўлиши;

Ихтисослашган тиббиёт муассаларида кўрсатиладиган тиббий ёрдам даражаси.

Клиник белгиларни аниклаш:

Асосий:

Касалликни симптомлари:

-Учшохли нерв шохлари буйлаб оғриқ синдромини борлиги.

Анамнез маълумотларини урганиш:

-качон бошланган;

-касаллик бошланиши нима билан боғлик;

-килинган оғриқ қолдирувчи терапия;

-мурожаат этгунча килинган махаллий даво характери;

Кўшимча:

- лаборатория ва инструментал текширув маълумотлари (умумий кон ва сийдик аналази, конни биохимик тахлили (умумий билирубин, богланган, богланмаган, АЛТ, АСТ ), коагулограмма.

Окулист, терапевт, невропатолог ва психиатр кўриги.

Функционал. Электрокардиография, Эхо-ЭГ, ЭЭГ, Транскраниалдоплерография, бош мияни КТёки МРТ килиш.

Тиббий хизматлар руйхати: касалликни диагностика килиш ва уни огирлик даражасини аниклаш, тиббий документларни тулдириш, биринчи тиббий ёрдам курсатиш (оғриқ колдирувчи, тинчлантирувчи ва тутканок кА карши терапияни тавсия килиш) ТТБ га йулланма бериш.

Окулист, терапевт, невропатолог ва психиатр кўриги.

Касалликни ташхислаш учун зарур бўлган тиббий ёрдам ва хизматлар рўйхати (асосий ва қўшимча).

Охирги йилларда хирургик даво консерватив даво умуман фойда бермаганда яъни рецидив беморларда клиник белгилар кучайданда қилинади.

Марказий бўлимларда оператив муолажалар тери оркали ва бевосита краниотомияга бўлинади.

Биринчисига терморизотомия (тери орқали юқори частотали селектив ризотомия, глицерол ва балонли микродекомпрессия ёрдамида ретрогассерал ризотомия. Юқоритехнологик метод гамма-нождан фойдаланиш) киради. Терморизотомия кўпроқ фойдалироқ, аммо корнеал анестезия, кератит, чайнов мушаклари парези, юз дизестезияси кўринишидаги ножўя тасирлари бор.

Тригеминал нуклеотрактотомия (уч шохли нерв сезувчи толалар ядроларини куйдириш) бу ҳам юқори оператив хавфли амалиёт. Крионейротомия уч шохли нерв сезувчи толаларини кимёвий деструкция қилиш. Агар операциягача бўлган даврда касаллик бошланганига 5 йилдан ошмаган бўлса бу метод анча яхши натижа беради.

Уч шохли нерв невралгияли беморларни кўпроқ адекват ва эффектив хирургик давоси хозирда уч шохли нерв илдизларини микроваскуляр декомпрессияси. Бу операцияни 1969 г W. J. Gardner таклиф қилган. R. W. Rand операцион микроскопни қўллаб қайта ишлаган ва P. J. Janetta ва ҳк жуда ривожлантирган.

Микроваскуляр декомпрессияда орқа мия чуқурчаси трепанация қилиниб, уч шохли нервни илдизи билан олдинги юқори ва пастки мияча артериялари ва юқори тошли венани ўзароалоқаси ревизия қилинади. Агар илдиз компрессия бўлган бўлса, улар томирдан ажратилади ва томир билан илдиз ўртасига кистирма қўйилади. Бу томирни илдизга таъсирини ва улар орасидаги алокани йўқотади.

Бу метод рецидивлар сонини бирмунча камайтиради ва ножўя таъсирлари кам, аммо кўпрок травматиклироқ. Микроваскуляр декомпрессияни энг оғир асорати бўлиб мия стволи ишемияси хисобланади, баъзи ҳолларди ўлимга олиб келади (ҳар хил авторлар маълумотлари буйича 0.5-3% ҳоллатларда). Бошқа асоратлари ғалтак нервини жарохатланиши, юз мушаклари парези, эшитиш пасайиши, атаксия, миячада гематома пайдо бўлиши, ҳаво эмболияси, инфекцион асоратлар. Асоратлар 12-17% ташкил этади, рецидивлар ҳавфи 3 дан 47% гача.

Бундан ташқари уч шохли нерв невралгияли беморларда оғир соматик касаллик ҳамрох бўлганда ва ёши кексаларда микроваскуляр декомпрессия қарши кўрсатма.

Уч шохли нерв невралгиясини медикаментоз даволаш. Консерватив даво тригеминал оғриқни камайтиришга қаратилган ва ҳозирда айнан шундай препаратлар йўқ ва антиконвулсантлар ишлатилади (карбамазепин, финлепсин 200 мг 1 таб 2 махал узоқ вақт).

Радиочастотли деструкция термокоагуляцияни физик қонунларига асосланган ва ултраюқори частотали ток биологик тўқималардан ўтганда иссиқлик энергияси ажралади. Генераторга уланган электрод деструкция қилинадиган анатомик жойга изоляцияланган конюла орқали қўйилади. Тўқималар қизиш интенсивлиги уни қаршилигига боғлиқ. Электр токи актив ва жарохатловчи электродлар орасидан ўтади. Теплопродукция актив электродни изоляцияланмаган учи атрофияда пайдо бўлади ва тўқималарни жарохатлайди. Радиочастотали термодеструкцияни асосий афзаллиги жарохат зонасини адекват назорат қилиш мумкин. Электрод уланган датчик температура ва жарохат зонасини қайд қилиб туради. Жарохатланиш вақтини аниқ билиш имконияти мавжуд, электростимуляцияни ва қаршилик даражасини назорат қилиш электродни аниқ ва тўғри ўрнатиш имкониятини беради. Махаллий анестезияни қўлланилиши тикланиш даврини қисқаришини таъминлайди ва зарурат тўғилса радиочастотали деструкция сеансларини такрорлаш мумкин.

ТТБ шароитида даволаш ва диогностика боскичларидаги натижалар.

Тиббий хизматларни қўллаганда қуйидаги натижалар бўлиши мумкин.

  1. Оғриқ синдромини узоқ муддатга йўқолиши;
  2. Тузалиш;
  3. Консерватив даво бефойда;
  4. Беморни нобуд бўлиши.

Эпилепсия

Эпилепсия – бош мияда ортиқча нейронал разрядларнинг таъсирида юзага келувчи қайталанувчи характердаги мотор, сенсор, вегетатив, ва психомотор, кўринишдаги сурункали тутқаноқ хуружлари билан кечувчи касаликка айтилади. Кундалик ҳаётда кўп қўлланиладиган атамаласи "тутқаноқ хуружлари".

Эпидемиология

Учраш эҳтимоллиги (йилига) ривожланган давлатларда 100 000 аҳолига 50 кишини, ривожланаётган давлатларда эса икки баробар кўпроқ. 2001 йил ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, 4 миллион ахолидан фақат 0,1%гина жаррохлик йўли билан ушбу касалликдан даволанган. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларига кўра мазкур йилнинг ўзида, 50 миллион киши бутун дунёда эпилепсия касаллигидан азият чеккан.

ХАЛҚАРО ТАСНИФ

(1989 ЭПИЛЕПСИЯГА ҚАРШИ ХАЛҚАРО ЛИГА ТАВСИЯСИГА КЎРА)

G40 Эпилепсия

Бундан мустасно:

Тодда паралич (G83.8)

Ландау-Клеффнер синдроми (F80.3)

Тутқаноқ хуружи БДУ (R56.8)

Эпилептик статус (G41.-)

G40.0 Ўчоқли (фокал) ёки (парциал) идиопатик

Ўчоқли тутқаноқ билан бошланувчи эпилепсия

G40.1 Ўчоқли (фокал) (парциал) симптоматик эпилепсия

ва парциал тутқаноқлар билан бошланувчи эпилепсия

G40.2 Ўчоқли (фокальная) (парциальная) эпилепсия ва

Комплекс парциал тутқаноқ хуружлари билан кечувчи эпилептик синдромлар

G40.3 Катта идиопатик эпилепсия ва эпилептик синдромлар

G40.4 Катта эпилепсиянинг ва эпилептик синдромнинг бошқа турлари

G40.5 Алоҳида эпилептик синдромлар

G40.6 Ноаниқ сабабли Grand mal типидаги ( [petit mal] билан бирга ёки ўзича келувчи) тутқаноқлар.

G40.7 Ноаниқ сабабли кичик тутқаноқлар [petit mal] (grand mal сиз келувчи)

G40.8 Эпилепсиянинг бошқа аниқлаган турлари

G40.9 Ноаниқ эпилепсия

G41 Эпилептик статус

G41.0 Grand mal типидаги эпилептик статус

Бундан мустасно: узлуксиз парциал тутқаноқ [Кожевников]

(G40.5)

G41.1 Petit mal типидаги эпилептик статус (кичик тутқаноқлар)

G41.2 мураккаб парциал эпилептик статус

G41.8 Бошқа аниқланган эпилептик статус

G41.9 Ноаниқ сабабли эпилептик статус

Клиник манзараси

Эпилепсиянинг асосий клиник мезонларига:

1 – генетик мойиллик (оилавий анамнезда бўлиши);

2– касаллик бошланиш ёши (ёшлик даврида);

3 – нейростатусда ўзгариш бўлмаслиги;

4 – интеллект ўзгариши

5 – ЭЭГда асосий ритм сақланиши;

6 – Нейровизуализацияда мияда структур ўзгаришлар бўлмаслиги;

7 – Терапевтик ремиссияга доим хам эриша олмаслик.

Эпилепсия билан оғриган беморларга аниқ тавсиялар бериш.

Бажарувчи – невропатолог, нейрохирург, анестезиолог-реаниматолог, фаррош, ҳамшира.

Клиник стандартлар самарали давони белгиловчи минимал чора тадбирларни кўзда тутади, у беморда конкрет нозология, синдром аниқланган ҳолда амалга оширилади.

Баённома – расмий хужжат бўлиб, бажарувчи томонидан амалга ошириладиган жараёнлар кетма кетлиги мажмуаси ва қоидалар йиғиндисига айтилади.

Бемор модели

Нозологик форма: эпилепсия.

МКБ – 10 бўйича коди: G40 – G41.

Давр: ихтиёрий;

Боскич: ихтиёрий;

Асорат: асоратига боғлиқ бўлмаган ҳолда;

Касаллик диагностикаси учун зарур тиббий хизматлар рўйхати.

ҚВП шароитида тиббий хизмат

Клиник белгиларни аниқлаш:

Асосий:

Эпилепсия симптомлари:

-Турли хил тутқаноқ хуружларининг мавжудлиги.

Анамнезни ўрганиш:

-Касаллик давомийлиги;

-Мазкур касаллик нима билан боғлиқлиги;

-Аввалги тутқаноққа қарши даво;

-Аввалги давонинг характери;

Қўшимча:

- лаборатор ва инструментал текширувлар (қон ва сийдикнинг умумий анализи; биохимик анализ (умумий билирубин, тўғри, нотўғри фракциялари, АЛТ, АСТ; коагулограмма);

Функционал: Электроэнцефалография;

Тиббий хизматлар: касаллик оғирлик даажасини аниқлаш, тиббий хужжатни тўлдириш, бирламчи врачлик ёрдамини кўрсатиш (оғриқ қолдирувчи, седатив ва тутқаноққа қарши даво). Марказий район шифозонасига юбориш,оғир ҳолатда - биргаликда олиб бориш.

ТТБда тиббий хизмат даражалари

Клиник белгиларини аниқлаш:

Асосий:

-Турли типдаги тутқаноқ хуружларининг бўлиши.

Анамнезни ўрганиш:

-касаллик давомийлиги;

-мазкур касаллик ривожланишини нима билан боғлайди;

-Аввалги тутқаноққа қарши даво;

-аввалги давонинг хусусиятлари;

Қўшимча:

- лаборатор ва инструментал текширувлар (қон ва сийдикнинг умумий анализи; биохимик анализ (умумий билирубин, тўғри, нотўғри фракциялари, АЛТ, АСТ; коагулограмма);

Окулист, терапевт, невропатолог, психиатр кўриги.

Функционал: Электрокардиография; Эхо-ЭГ, ЭЭГ, Транскраниал допплерография, бош мия КТ ёки МРТси.

Касаллик даваоси учун зарур тиббий хизматлар рўйхати (асосий ва қўшимча).

Тутқаноқ хуружлари характери ва сонини аниқлагандан сўнг, шунга мос давони белгилаш.

Даво методлари

  • Тутқаноқ турига мос препаратни танлаш;
  • Беморнинг индивидуал хусусиятларини эътиборга олиш;
  • Дорининг оптимал дозаси;
  • Эпилепсия устидан ножўя таъсирларисиз фармакологик назорат ўрнатиш;
  • Мутахассис назоратида бўлиш (невропатолог ёки нейрохирург);
  • Таъсир бўлмаган ҳолатда, хирургик давони махсуслашган стационарда муаммони ҳал этиш.

ТТБда диагностика ва даво натижалари

Қуйидаги натижаларга эришиш мумкин:

  1. Тутқаноқ хуружларининг тўхтатилиши;
  2. Касаллик асосий белгиларининг йўқотилиши;
  3. Неврологик симптоматиканинг ёмонлашишини олдини олиш;
  4. ЭЭГ мониторинг нормализацияси;
  5. Тузалиш;
  6. Касаллик зўрайганда – Махсуслашган марказга юбориш;
  7. Ўлим.

Махсуслашган тиббиёт муассасасида диагностика ва даво даражалари

Клиник белгиларини аниқлаш

Жарохат даражасини аниқлаш анамнестик маълумотларга асосланган ҳолда, неврологик симптомлар, юзага келиш сони ва интенсивлиги; шунингдек лаборатор ва инструментал текширув натижаларига асосланган ҳолда амалга оширилади.

Асосий :

- турли типдаги тутқаноқ хуружларининг бўлиши.

Анамнестик маълумотларни ўрганиш:

-касаллик бошланган вақти;

-мазкур касалликни нима билан боғлайди;

-аввалги тутқаноққа қарши даво;

- аввалги тутқаноққа қарши давонинг хусусиятлари;

Қўшимча:

лаборатор ва инструментал текширувлар (қон ва сийдикнинг умумий анализи; биохимик анализ (умумий билирубин, тўғри, нотўғри фракциялари, АЛТ, АСТ; коагулограмма);

Окулист, терапевт, невропатолог, психиатр кўриги.

Функционал: Электрокардиография; Эхо-ЭГ, ЭЭГ, Транскраниал допплерография, бош мия КТ ёки МРТси.

Касаллик давоси учун зарурий тиббий хизматлар рўйхати (асосий ва қўшимча).

Афсуски, тутканокка карши дори-дармонлар эпилепсия давоси учун универсал даво эмас ва баъзи беморларда дори ёрдамида ҳам натижага эришиб бўлмайди, мазкур беморлар тоифаси нейрохирурглар эътиборида бўлиб, эпилепсиянинг бундай тури фармакорезистент тури дейилади. Турли муаллифлар маълумотига кўра, фармакорезистент турдаги эпилепсия хамма эпилепсиянинг 20%ни ташкил этади. «Резистент» эпилепсия деб, дори моддаларнинг таъсири бефойда, неврологик ва психиатрик бузилишлар тинимсиз ортиб борувчи дорининг эса ножўя таъсирлари коррекция қила олинмайдиган ҳолга келиб қолишига айтилади (Зенков Л.Р.1999). Ушбу беморларда тутқаноқ хуружлари кўпайиб бориши билан ижтимоий адаптация қийинлаша боради, муаммо жиддий тус олади ва мазкур ҳолатларда оператив даво кўрсатма хисобланиши мумкин.

Операциялар 3 гурухга бўлинади:

  • 1 – патологик ўчоқда бажариладиган;
  • 2 – эпилептик система ўтказув йўлида бажариладиган;
  • 3 – қўшимча усуллар.

Эпилепсияларнинг 50% комплекс парциал эпилепсиялар ташкил этади. Бунда 60-80% ҳолатларда чакка бўлаги эпилепсияси бўлиб, чакка бўлагининг медиал қисмлари, кўпроқ гиппокамп сохаси склерози сабаб юзага келади. Оператив даво тактикасида мазкур сохани резекция қилиш керакми, йўқми деган фикр ҳали мунозаравий қолмоқда. Бу ўринда амигдалогиппокампэктомия қўлланила бошланди. Шунингдек фақат латерал пўстлоқни резекция қилиш билан олд чакка лобэктомияси хам таклиф этилди. Чакка бўлаги эпилепсиясида қўлланилувчи чакка лобэктомияси хануз кўп қўлланиладиган операциялардан бири бўлиб келмоқда.

Хирургик давонинг бошқа тури гемисферэктомия ҳам фокал тутқаноқ хуружларини давосида қўлланилади. Болалар церебрал фалажида гемиатрофия бўлган ҳолда амалга оширилган гемисферэктомиялар яхши натижа бергани хақида маълумотлар бор. Бунда эпилептик хуружларнинг йўқолиши билан бир қаторда харакат фаоллигида яхшигина ривожланиш кузатилган.

Эпилептик система ўтказув йўлидаги операциялардан энг кўп тарқалгани каллозотомия. Мазкур операция америкалик олимлар тажрибаларига асосланган, улар хулосасига кўра эпилептоген стимулнинг бир ярим шардан иккинчисига ўтиб тарқалиши қадоқ тана орқали бўлади ва бу алоқани узиладиган бўлса стимулни миянинг хамма қисмига тарқалишини олди олинади. Натижалар тутқаноқ хуружи турига боғлиқ, энг яхши натижалар дроп-атакаларда кузатилган (75-100%).

Давонинг эпилептик ўчоқ ўтказув йўлини стереотактик деструкция қилиш хам таклиф этилган. Муаллифлар фикрига кўра бунда амигдала ва таламуснинг ретикуляр ядроларини биргаликда стереотактик деструкция қилиш мақсадга мувофиқ, баъзилар эса – вентролатерал ва медиал ядроларини биргаликда деструкция қилиш кераклигини таъкидлашади.

Қўшимча даво методи сифатида жавобли нейростимуляция адашган нерв нейростимуляцияси таклиф этилади. Аммо мазкур услублар қимматлиги билан амалиётга киритишга қийинчилик туғдиради.

Махсуслашган тиббиёт муассасида диагностика ва давонинг модели натижаси:

Қуйидаги натижаларга эришиш мумкин:

  1. Тутқаноқ хуружлариларинг йўқолиши;
  2. Касаллик асосий белгиларининг яхши тарафга ўзгариши;
  3. Неврологик дефицитнинг йўқлиги;
  4. ЭЭГ мониторингда ЭЭГнинг нормаллашиши;
  5. Тузалиш;
  6. Касаллик зўрайишида – махсуслашган марказга юбориш;
  7. Ўлим.