UZ RU

Болаларда туғруқ жараёнидаги жарохатлар ташхиси ва уни даволаш бўйича клиник протокол

Ташхис белгилари ва мезонлари:

Туғруқ жараёнидаги бош миянинг механик жарохати - бу туғруқ пайтида боланинг боши ва онаниг туғруқ йўллари органик ва функционал жиҳатдан мос келмаслиги сабабли, ҳамда акушерлик муолажалари пайтида бошнинг юмшоқ тўқималарини, бош суягини ва бош мияни зарарланиши билан кечадиган боланинг бошини қисилиши билан тавсифланади, бу жарохатлар механик таъсир белгилари билан намоён бўлади (шилиниш, яралар, бош суягининг ҳаддан ташқари деформация бўлиши, субдурал гематомалар) ва миянинг иккиламчи геморрагик ва ишемик зарарланишига олиб келиши мумкин. Бу муаммонинг асосий сабабларидан бири чақалоқлар бош миясининг анатомо-физиологик ўзига хослигидир.

Туғруқ жараёнидаги жарохатлар қуйдагиларга ажратилади:

1. Бошнинг юмшоқ тўқималари жарохати.

2. Бош суягининг зарарланиши.

3. Мия ичи қон қуйилишлари.

Механик таъсирдан кейинги ишонарли белгилар бўлмаган холатда, жарохатни ҳомила гипоксияси ва чақалоқнинг гипоксияси билан фарқлаш қийин, чунки гипоксиянинг ўзи ҳам миянинг гемморагик ва ишемик зарарланишига олиб келади. Хозиргача туғруқ жараёни жарохати ва асфиксия ўртасида ишонарли белгилар бўлмаганида иерархик мутаносиблик аниқланмайди.

Чақалоқ ва ҳомила гипосиясининг қуйдаги ассосий кўринишлари ва сабаблари ажратилади:

  • Гипоксик гипоксия - хомила қонининг кислород билан етарлича тўйинмаслиги (йўлдошнинг ажралиши, бачадон ёрилиши, бачадон тонусини ошиши, қонни киндикдан ўтмаслиги, онанинг ўткир гипоксияси) ва сурункали гипоксия, яъни онанинг касаликлари туфайли келиб чиқади (юрак нуқсонлари, ўпка касаликлари, камқонлик, юқумли-токсик касалликлари) шунингдек йўлдошдаги ўзгаришлар ҳам сабаб бўлиши мумкин (кечки токсикоз, ҳомиланинг вақтдан ўтиб кетиши, йўлдошнинг дистрофик ўзгаришлари).
  • Гемик гипоксия ҳомила қонида кислород етишмаслиги билан боғлиқ (масалан, чақалоқлар гемолитик касаликлари).
  • Циркулятор гипоксия миянинг перфузияси пасайган вақтда пайдо бўлиб, бошнинг хаддан ташқари туғруқ пайтида қисилиши, хомила брадикардияси, киндикни қисилиши, тортилиши ва ўралиши билан ифодаланиши мумкин.
  • Тўқима гипоксияси – хужайларни кислород билан тўйинишини бузилиши - ферментатив тизимнинг ва хужайранинг бузилишлари билан кечади.

Тиббий ёрдам кўрсатиш шароитлари.

Бемор туғруқ жарохати билан касалланганда кўптармоқли стационарнинг нейрожаррохлик бўлимида стационар даво олади.

Ташхиси.

  1. Умумий клиник ва биокимёвий тахлилар, қон гуруҳи, коагулограмма, қон ивиш вақти.
  2. Педиатр кўриги.
  3. ЭХО-ЭГ.
  4. Нейросонография.
  5. Бош суягининг рентгенографияси.
  6. Мия қон томирларини транскраниал доплерогафияси.
  7. Ташхис мақсадидаги люмбал пункциялар.
  8. Бош мия ва суягини компьютер томографияси.

Консерватив даволашнинг тамойиллари.

а) миядан ташқи бузилишларни даволаш (адекват вентиляция ва тизимли гемодинамикани яхшилаш);

б) мия ичи зарарларишларини даволаш (мия шиши, геморагик ва метаболик бузилишлар).

Давони асослаш.

  • Болаларда туғруқ жарохатларида калла ичи асоратларини юқори даражада учраши.
  • Бирламчи бўғинда ташҳис ва беморларни олиб боришнинг ноадекватлиги.

Жарроҳлик усули.

  1. Субарахноидал қон қуйилиш пайтида мия ичи босимини тушириш ва ликворни тозалаш мақсадида қайта люмбал пункциялар қилинади.
  2. Эпидурал гематома аниқланганида лиқилдоқ ва чоклар орқали пункция қилинади.
  3. Фреза тешик қўйиш оркали мия ичи қон қуйилишлари олиб ташланади.
  4. Субдурал гематома ва гидрома аниқланса, узоқ ташқи дренажлаш амалиёти бажарилади.
  5. Массив субдурал, мия ичи қон қуйишларида чўлтоқ краниотомияси бажарилади.

Жарроҳлик амалиётига қарши кўрсатмалар.

  1. Чуқур ҳаётий бузилишлар билан кечувчи атоник кома.
  2. Тасдиқланган мия ўлими.
  3. Қон ивиш тизимининг кучли бузилишлари (тромбоцитлар 50х10 кубдан паст), ДВС-синдроми ва гемофилия.

Мақсад: Туғруқ жарохати бўлган беморга ташҳис қўйиш ва олиб бориш бўйича тавсиялар бериш.

Бажарувчи - жарроҳ, анестезолог-реаниматолог, хамшира.

Бемор модели.

Нозологик шакл:

МКБ– 10 бўйича коди Р10-Р15.

ҚВП шароитида кўрсатиладиган ёрдам даражаси.

Клиник белгиларни аниқлаш.

Бош юмшоқ тўқималарининг жарохати ва мия жарохатлари бор беморларга ёрдам кўрсатилади. Шунга қарамасдан бу беморларга мия ичи зараланишини инкор этиш учун нейросонография қилиниши шарт.

Чақалоқ учун кенг мия ва эластик орқа мия субарахноидал бўшлиқлари хос. Чақалоқларда аста-секин кўпаядиган мия ичи патологик хажмли жараёнларида (гематома, гигрома) узоқ вақт мия ичи босими кўтарилмаслиги ҳам мумкин.

Кефалогематомани ташқи кўриниши ва пальпатор белгилари - тепаликка ўхшайдиган бўртиш каби кўринади, равшан чегаралари билан намоён бўлади. Кўпинча бу бўртиш бошнинг тепа суяги устида бўлади. Шакли эллипсга ўхшаш, катта диаметрли, бош суягининг сагиттал чизиғига параллел жойлашган бўлиб, ўлчами ҳар ҳил бўлади.

Анамнез:

Шилинишлар, маҳаллий қон қўйилишлар, тери некрози, бошда яралар аниқланади. Бу жароҳатлар кўпинча бошнинг тепа-энса сохасида аниқланади.

Қўшимча текшириш усуллари.

Лаборатор ва инструментал текшириш усуллари (умумий қон ва сийдик тахлили, қонни биокимёвий таҳлили, коагуллограмма, қон ивиш вақти, қон гуруҳи).

Нейросонография. Нейросонографик синдром - ўзгарган эхоген зонали, суяккача етган, эллипс ёки ўроқсимон шаклдаги ҳосила.

Тиббий тадбирларнинг рўйхати. Касалликнинг ташҳиси ва оғирлигини аниқлаш, тиббий хужжатларни тўлдириш, биринчи ёрдам кўрсатиш (анальгетиклар, диуретиклар, тутқаноқга қарши дори воситалар бериш). Бемор оғир бўлса, туман тиббиёт бирлашмасига юборилади.

ТТБ шароитида ёрдам кўрсатиш даражаси.

Клиник белгиларни аниқлаш.

Бош юмшоқ тўқималарининг жарохати ва мия жарохатлари бор беморларга ёрдам кўрсатилади. Шунга қарамасдан бу беморларга мия ичи зараланишини инкор этиш учун нейросонография қилиниши шарт.

Чақалоқ учун кенг мия ва эластик орқа мия субарахноидал бўшлиқлари хос. Чақалоқларда аста-секин кўпаядиган мия ичи патологик хажмли жараёнларида (гематома, гигрома) узоқ вақт мия ичи босими кўтарилмаслиги ҳам мумкин.

Кефалогематомани ташқи кўриниши ва пальпатор белгилари - тепаликка ўхшайдиган бўртиш каби кўринади, равшан чегаралари билан намоён бўлади. Кўпинча бу бўртиш бошнинг тепа суяги устида бўлади. Шакли эллипсга ўхшаш, катта диаметрли, бош суягининг сагиттал чизиғига параллел жойлашган бўлиб, ўлчами ҳар ҳил бўлади.

Анамнез:

Шилинишлар, маҳаллий қон қўйилишлар, тери некрози, бошда яралар аниқланади. Бу жароҳатлар кўпинча бошнинг тепа-энса сохасида аниқланади.

Қўшимча текшириш усуллари.

Лаборатор ва инструментал текшириш усуллари (умумий қон ва сийдик тахлили, қонни биокимёвий таҳлили, коагуллограмма, қон ивиш вақти, қон гуруҳи).

Нейросонография. Нейросонографик синдром - ўзгарган эхоген зонали, суяккача етган, эллипс ёки ўроқсимон шаклдаги ҳосила.

Функционал текшириш усуллари: бош суякларининг рентгенографияси ва нейросонография; офтальмолог ва педиатр кўриги, миянинг КТ еки МРТси.

Тиббий ишлар ва хизматлар рўйхати.

Мия ичи гипертензияси белгилари чуқур бўлса, даволаш ихтисослаштирилган тиббий муассасада ўтказиш ёки санитар авиация орқали малакали мутахассис кўригидан сўнг давом эттириш керак.

Даволаш усуллари.

Даволаш тактикаси клиник белгиларнинг оғирлигига ва нейровизуализация текшириши натижаларига боғлиқ. Консерватив даволаш – мия ташқи бузилишларини бартараф этиш, ҳаётий кўрсаткичларни бир хилда ушлаш ва гемостатик воситалар қўллаш билан амалга оширилади.

Жарроҳлик даволаш усуллари: пункцион усул, субдурал бўшлиқни узоқ ташқи дренажлаш, тери остига Омайя резервуарини қўйиш, краниотомия қилиш.

Туман тиббиёт бирлашмлари шароитида ташхис босқичлари ва даволаш.

Тиббий хизматларни бажаришда қуйидаги натижалар кузатилиши мумкин:

  1. Бемор ҳолатининг меъёрлашуви.
  2. Асосий белгиларнинг динамикада яхшиланиши.
  3. Соғайиш.
  4. Жараённинг ривожланиши – ихтисослаштирилган марказдан мутахассис чақириш.
  5. Ўлим.

Ихтисослаштирилган тиббий муассасада ёрдам кўрсатиш.

Клиник белгилари.

ИТМда даволаш натижаси:

Тиббий хизматларни бажаришда қуйидаги натижалар кузатилиши мумкин:

  1. Бемор ҳолатининг меъёрлашуви.
  2. Асосий белгиларнинг динамикада яхшиланиши.
  3. Соғайиш.
  4. Жараённинг ривожланиши – ихтисослаштирилган марказдан мутахассис чақириш.
  5. Ўлим.

Даволаш самарадорлиги мезонлари ва кутилаётган натижалар.

Нейрожарроҳлик бўлимидан чиқариш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади: қон тўпланишининг йўқлиги, маҳаллий яллиғланишнинг йўқлиги, суюқ ва оссифицирланган кефалогематомаларда эса – косметик нуқсоннинг бартараф этилиши. Калла ичи касалликларини даволашда даволаш самарадорлиги мезонлари бўлиб, КТ (МРТ) маълумотлари бўйича гипертензион-дислокацион аломатларнинг камайиши, боланинг умумий аҳволини яхшиланиши, умуммия ва ўчоқли неврологик белгиларнинг камайиши хисобланади. Стационар шароитида ўртача даволаниш давомийлиги 10-16 кун. Бемор ҳолатини меъёрлашувида реабилитация ёки неврология бўлимида даволаниш тавсия этилади.