UZ RU

Каннабиноидларга тобеликни даволаш баённомалари

Каннабиноидларга тобеликни даволаш баённомалари 

 Касалликлар Халқаро таснифи бўйича коди (КХТ -10) – F12.2.







Тошкент – 2014


КАННАБИНОИДЛАРГА ТОБЕЛИКНИ ДАВОЛАШ БАЁННОМАСИ

1. Таърифи:

Каннабиноидларга тобелик (гашиш наркоманияси) – сурункали ривожланувчи касаллик бўлиб, каннабис бирикмалари истеъмоли миқдори кўпайиб борадиган патологик мойиллик, наркотикни қабул қилиниши тўхтатилганида - абстинент синдроми, суиистеъмолдаги соматоневрологик ва ижтимоий оқибатлари билан тавсифланади.

2. Беморларни танлаб олиш:

Баённома дастурига асосан беморларга ташҳис қўйилган вақтдан бошлаб кечиктириб бўлмайдиган ёрдам кўрсатилади. Психопатологик преморбид аниқланган ёшларга алоҳида эътибор бериш керак.

3. Каннабиноидлар турлари:

Марихуана – наша ўсимлигининг (Cannabis sativa) турли бўлимларини (гуллари, тўпгуллар, уруғлар, барглар) қуритилган ва майдаланган аралашмаси.

Гашиш – Cannabis sativa ўсимлигининг қотирилган елими.

Гашиш мойи – қуюқлаштирилган каннабиноидлар, ишлов берилмаган ашё ёки елимдан экстракция орқали олинади.

Синтетик гидроканнабинол – табиий гашишга нисбатан активлиги 20 марта кучли модда.

4. Каннабиноидларга тобелик ҳолатининг (гашиш наркоманияси) таснифи:

Клиник кўринишининг оғирлик даражаси бўйича:

I – биринчи (бошланғич) босқич;

II – иккинчи (ўрта) босқич;

III – учинчи (охирги) босқич.

Наркоманиянинг ижтимоий оқибатлари

- енгил;

- ўрта оғир;

- оғир.

Наркоманиянинг соматоневрологик оқибатлари.

Ремиссия, рецидив.

5. Ташҳислаш мезонлари:

Касалликнинг анамнез маълумотлари (субъектив ва объектив анамнез) ва клиник кўринишини таҳлил қилиш.

Каннабиноидларга тобеликнинг биринчи босқичини ташҳислаш мезонлари: каннабиноидларга патологик мойиллик (“руҳий тобелик”), наркотик мунтазам равишда истеъмол қилиниши, ҳимоя реакциялари йўқолиши, “чидамлилик” кўпайиб бориши, наркотикнинг физиологик таъсирлари сақланиши, касалликдан олдинги шахс хусусиятлар ўткирлашуви.

Каннабиноидларга тобеликнинг иккинчи босқичини ташҳислаш мезонлари: абстиненция синдроми (“жисмоний тобелик”) шаклланиши, каннабиноидларни ҳар кунги истеъмолига ўтиш, энг “юқори чидамлилик”, чидамлилик “яссилиги”, наркотикнинг физиологик таъсирлари йўқолиши ва каннабиноидларнинг фаоллаштирувчи таъсири устунлиги, “наркоманияга хос” шахс ўзгаришлар шаклланиши.

Каннабиноидларга тобеликнинг учинчи босқичини ташҳислаш мезонлари: “чидамлилик” пасайиши, наркотикнинг фаоллаштирувчи таъсири ҳаётий активлиги таъсирига алмашиши, наркотикларга доимий патологик мойиллик, турғун астения ва анергия ҳолатлари, шахс инқирози, ақл ва хотира сусайиши.

6. Дифференциал диагностика:

Бошқа психоактив моддалар суиистеъмолида учрайдиган руҳий ва хулқ-атвор ўзгаришлари билан таққослаш керак.

7. Госпитализация (стационарга ётқизиш):

Енгиб бўлмайдиган патологик мойиллик, оғир абстиненция синдроми, стационар шароитида даволанишга хоҳиш бўлган ҳолатларда беморлар наркологик стационарга ётқизилиши керак.