Буйруқ № 334 “Туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир-қизларни соғломлаштириш ҳафталиги”ни Республика ҳудудларида 2014-2018 йилларда ташкил этиш тўғрисида
“Туғиш ёшидаги аёллар, болалар
ва ўсмир-қизларни соғломлаштириш ҳафталиги”ни
Республика ҳудудларида 2014-2018 йилларда
ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги “2014- 2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғриси”да ПҚ-2221-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларнинг соғломлаштириш ҳафталиги”ни ўтказиш тадбирини ташкил этиш мақсадида
БУЮРАМАН:
1. “Туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларнинг соғломлаштириш ҳафталиги”ни ўтказиш тартиби ва иш режаси 1-иловага, “Туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларнинг соғломлаштириш ҳафталиги” ҳисобот шакллари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлик тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари директорлари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғига тиббиёт олий ўқув юртлари, марказларнинг профессор-ўқитувчилари ва Тошкент шаҳар тиббиёт муассасалари мутахассисларини ҳудудларга бириктириш, амалий ёрдам кўрсатишга юбориш ва жойларда самарали фаолият кўрсатиш ҳамда улар томонидан Марказий штабга бериладиган ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш юклатилсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига:
соғломлаштириш ҳафталиклари сифатли ва тўлақонли ўтказилишини таъминлаш;
она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш ва соғлом оилани шакллантириш борасида ташвиқот ва тарғибот ишлари оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам равишда олиб борилишини таъминлаш;
вилоятлардаги перенатал марказлари, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг филиаллари ва туғруқ комплексларида фаолият кўрсатаётган акушер-гинекологларнинг бириктирилган оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларининг ҳудудларидаги аҳолига кўрсатаётган амалий-услубий ёрдам тизимини такомиллаштириш;
ушбу ҳафталикларга вилоятдаги етакчи тиббий муассасаларнинг мутахассисларини жалб этиш ва уларнинг рўйхатини ҳар ойнинг 3-санасига қадар вазирликнинг Марказий штабига киритиб бориш топширилсин.
4. ОваБМҚББ бошлиғи (С.И.Исмаилов) зиммасига соғломлаштириш ҳафталикларини ташкил этиш ва назорат қилиш вазифалари юклатилсин.
5. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ИваМБТБ бошқармаси бошлиғи (Б.А.Ҳошимов) ва БХваХ бўлими бошлиғи (И.Ғ.Казакбаевлар) вазирлик тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртлари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг профессор-ўқитувчилари ва Тошкент шаҳар тиббиёт муассасалари мутахассисларининг ҳудудларга хизмат сафарига чиқиши билан боғлиқ бўлган сарф-харажатларининг молиявий манбалари қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинишини таъминласин.
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати бошлиғи (Ф.Ч.Санаев) ва “ЎзМедИнфо” маркази бошлиғи (М.Боймуҳамедов) ушбу тадбирлар ўтказилиши ва уларнинг аҳамиятини аҳолига оммавий-ахборот воситалари орқали етказилиши ва вазирликнинг электрон порталида ёритиб борилишини таъминласин.
7. Ушбу буйруқ чиқарилиши мунособати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2013 йил 3-январдаги 1-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур буйруқ ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.
В а з и р
А. Алимов
Киритилди:
ОваБМҚББ бошлиғи
С.И.Исмаилов
Келишилди:
Вазирнинг биринчи ўринбосари
А.А. Худаяров
Вазир ўринбосари
С.С. Сайдалиев
Вазир ўринбосари
Л.Н.Тўйчиев
Назорат инспекцияси бошлиғи
А.А.Содиқов
ДПЁТББ бошлиғи
Д.Б. Миразимов
ИМваИАББ бошлиғи
Б.А. Ҳошимов
Бош юрисконсульт
Р.И. Муҳаммадиев
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2014 йил 12-сентябр
334-сонли буйруғига 1-илова
“Туғиш ёшдаги аёллар, болалар ва ўсмир-қизларнинг соғломлаштириш ҳафталиги”ни ўтказиш
Тартиби
Ўтказиш босқичлари:
1. Соғломлаштириш ҳафталиклари 3-босқичда ўтказилади:
Ойнинг 1-ҳафталиги “Туғиш ёшидаги аёллар, ўсмир-қизлар ва болаларни соғломлаштириш”га, ойнинг 2-ҳафталиги эса “Аҳоли тиббий маданиятини ошириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш”га бағишланади.
1-босқич - ҳар ойнинг биринчи ҳафтасида ташкил қилиниб, вазирликнинг Марказий штаби ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси худудий штаблари бошчилигида ўтказилади. Ишчи гуруҳ раҳбари ва унинг аъзолари Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига қарашли тиббиёт муассасаларининг етакчи шифокорлари (акушер-гинекологлар, педиатрлар) ва вилоят тиббиёт марказлари, туман тиббиёт бирлашмаларининг етакчи ва малакали (акушер-гинеколог, педиатр, умумий амалиёт шифокори (УАШ), терапевт, ультратовуш текшируви (УТТ) мутахассиси ва бошқалар) мутахассисларидан шакллантирилади.
2-босқич - ҳар ойнинг иккинчи ҳафтасида ташкил қилиниб, Саломатлик ва тиббий статистика институти ходими ишчи гуруҳ раҳбари этиб тайинланади. Унинг аъзолари эса Республика Фтизиатрия ва пульмонология илмий амалий маркази, Скрининг ва ОИТС марказлари ҳамда Давлат санитария-эпидемиология назоратининг вакцинация бўйича мутахассисларидан ташкил топади.
1 - босқич саломатлик ҳафталигининг тасдиқланган ҳисобот шакли ўрнатилган тартибда вазирлик қошидаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими фаолиятини мувофиқлаштириш” Марказий штаби 2-бўлимига гуруҳлар раҳбарлари томонидан ҳафталик ўтказилгандан сўнг 3 кун муддатда топширилади.
2 - босқич саломатлик ҳафталигининг тасдиқланган ҳисобот шакли ўрнатилган тартибда Республика Саломатлик ва тиббий статистика институтига (asal3808@mail.ru) юборилади.
2. Соғломлаштириш ҳафталиклари ҳар ойда туман кўп тармоқли поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида, октябр ойида эса республикамиз шаҳарларида ташкил этилади. Мустақиллик байрами ва Янги йил олдидан ҳудудларга чиқадиган ишчи гуруҳлар таркиби профессор, доцент ва малакали мутахассислар томонидан янада кучайтирилади ва соғломлаштириш ҳафталиги кенгроқ миқёсда ўтказилади.
Мақсад:
1. Малакали мутахассислар томонидан туғиш ёшидаги аёллар, ўсмир-қиз ва болаларни туман тиббиёт бирлашмаси (ТТБ), оилавий поликлиника (ОП) ва қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП) шароитида тиббий кўрикдан, жумладан УТТ текширувидан ўтказиш.
2. Репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш ва соғлом оилани шакллантириш, соғлом турмуш тарзи тушунчаси бўйича аҳолининг тиббий маданиятини ошириш.
3. Туғруқлар орасида оптимал интервалларни сақлаш, исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш мақсадида замонавий контрацептив воситалар қўллашни тарғиб қилиш ва амалга ошириш.
Вазифалар:
1. Замонавий тиббий текширув усулларини қўллаган ҳолда, тиббий маслаҳат ва даволаш-ташҳис тадбирларини амалга ошириш.
2. Кўрсатмаси бўлган беморларни Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлари, илмий текшириш институтлари ва вилоят ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари шароитида даволаниши масаласини ҳал қилишда кўмаклашиш.
3. Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом оилани шакллантириш борасида олиб борилаётган тарғибот ва ташвиқот ишларини янада фаоллаштириш ва кучайтириш.
4. Қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиника ходимларининг (шифокорлар, тиббий ҳамшира ва доялар) назарий билими ва амалий кўникмаларини оширишда амалий ёрдам бериш.
5. Қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда тиббий ҳужжатларни юритишда услубий ёрдам кўрсатиш.
6. Ўтказилаётган соғломлаштириш ҳафталикларини оммавий ахборот воситалари, жумладан марказий ва маҳаллий телерадиокомпаниялар томонидан ёритилишини ташкил қилиш.
“Туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир-қизларни соғломлаштириш ҳафталиги”ни ўтказиш
Иш режаси
1-босқич соғломлаштириш ҳафталикларига бириктирилган мутахассислар томонидан бажариладиган ишлар:
1.Акушер-гинеколог туғиш ёшидаги аёллар, ҳомиладор ва ўсмир-қизларни тиббий кўрикдан ўтказади. Туғруқлар орасидаги интервални сақлаш, ҳомиладорликнинг мақбул ёши, қариндошлар орасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, ҳамда контрацептив воситаларнинг турлари ва уларнинг қўлланилиши тўғрисида етарлича маълумот беради.
2.Педиатр болаларни тиббий кўрикдан ўтказади, зарурий даво чораларини қўллайди, ўсиш ва ривожланиш мониторинги, вакцинация ҳолати, кўкрак сути билан озиқлантиришнинг афзалликлари ва тўғри овқатлантириш борасида маслаҳатлар беради.
3.УАШ/терапевт туғиш ёшидаги аёллар, ҳомиладор ва ўсмир-қизларни тиббий кўрикдан ўтказади, улардаги мавжуд экстрагенитал касалликларни аниқлайди ва даволаш чораларини қўллайди ҳамда исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш ва контрацептив воситасини танлаш учун акушер-гинеколог маслаҳатига юборади.
4.УТТ мутахассиси аҳоли орасида касалликларни аниқлаш учун ультратовуш текширувини ўтказади.
1 кун (жумладан 2-,3-,4-,5- ва 6-кунлар)
А). Соат 8.00.
1-ишчи гуруҳ Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий амалий тиббиёт маркази (РИАваГИАТМ) ёки Республика перинатал марказидан (РПМ) юборилган акушер-гинеколог (асосий гуруҳ раҳбари) маҳаллий мутахассислардан иборат (педиатр, УАШ/терапевт УТТ мутахассиси) гуруҳ ташкил этади.
2-ишчи гуруҳ Тошкент шаҳар тиббий муассасидан юборилган акушер-гинеколог маҳаллий мутахассислардан иборат (педиатр, УАШ/терапевт, УТТ мутахассиси) гуруҳ ташкил этади.
3-ишчи гуруҳ республикадан юборилган педиатр маҳаллий мутахассислардан иборат (акушер-гинеколог, УАШ/терапевт, УТТ мутахассиси) гуруҳ ташкил этади.
В). Соат 8.30. Белгиланган шахар врачлик пункти/қишлоқ врачлик пункти (ШВП/ҚВП), ОП ва поликлиникаларда беморларни қабул қилиш ва консультация ташкил этиш. Барча ишчи гуруҳлар белгиланган бирламчи тиббиёт муассасаларида иш бошлайди (3 та ишчи гуруҳ 3 та ШВП/ҚВП, ОП ёки поликлиника). Иш соат 18.00да тугалланади.
1-кун. Соат 18.00. ШТБ ёки ТТБда маҳаллий ҳокимият (Хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосарлари) ва вилоят ССБ бошлиқларининг оналик ва болалик масалалари бўйича ўринбосарлари, вилоят аҳоли репродуктив саломатлик маркази директорлари, вилоят бош акушер-гинекологи, ШТБ/ТТБ раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, ҚВП мудирлари, доя ва ҳамширалар иштирокида “Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом оилани шакллантириш” мавзусида йиғилиш ўтказади.
Ушбу йиғилишни ташкил этиш ШТБ/ТТБ раҳбари зиммасига юклатилади.
Ишчи гуруҳларнинг иши тўғри ва самарали ташкил этилиши учун ҳар бир мутахассис учун алоҳида хона ва зарур тиббий анжомлар тайёрлаб қўйилиши даркор. Шунингдек ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан ҳар бир гуруҳ УТТ мутахассиси ва УТТ аппарати билан таъминланиши зарур.
Ишчи гуруҳнинг ишлаши учун хоналар ва зарур шарт-шароитларни яратиш ва аҳолининг ушбу тадбирларга тўлиқ жалб этилишини таъминлаш ШВП/ҚВП, ОП ва поликлиника мудирлари зиммасига юклатилади.
Саломатлик ҳафталиги ўтказиладиган ҳудудларда ишчи гуруҳ ўз ишини бошлагунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар репродуктив саломатлик маркази мутахассислари томонидан аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб борилади ва аёллар розилиги олинган ҳолда иҳтиёрий равишда уларни ушбу амалиётга (барча зарур лаборатор таҳлиллар ўтказилган ва оила аъзоларидан бирининг розилиги олинган ҳолда) тайёрланади.
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2014 йил 12- сентябр
334-сонли буйруғига 2-илова
“Туғиш ёшдаги аёллар, болалар ва ўсмир-қизларни соғломлаштириш ҳафталиги” ҳисобот шакллари
1-шакл
Республика мутахассислари томонидан умумлаштирилган ҳисобот шакли_____________________ кунлари ССВ томонидан ташкил этилган "Туғиш ёшидаги аёллар, ўсмир қиз ва болаларни соғломлаштириш" ҳафталиклари якунлари бўйича | ||||||||||||||
Тадбирларноми | Андижон | Бухоро | Жиззах | Қашқадарё | Қ.Р. | Навоий | Наманган | Самарқанд | Сирдарё | Сурхондарё | Тошкент | Фарғона | Хоразм | Республика |
Тузилганишчигуруҳлар сони | ||||||||||||||
Қамралгантуманлар сони | ||||||||||||||
Жамитекширувданўтганлар (ТЁА, ўсмирқизваболалар) | ||||||||||||||
Жамикўрилган ТЁА | ||||||||||||||
Фоизда | ||||||||||||||
Уларданҳомиладорлар | ||||||||||||||
12 ҳафтагачарўйхатгаолинганлар | ||||||||||||||
Скрининг текширувиданўтганлар | ||||||||||||||
ЭГК аниқланган ТЁА сони | ||||||||||||||
Фоизда | ||||||||||||||
Касалликлар бўйича | ||||||||||||||
Юракқонтомиркасалликлари | ||||||||||||||
Камқонлик | ||||||||||||||
Нафас олиш тизимикасалликлари | ||||||||||||||
Буйраква сийдик йўллари касалликлари | ||||||||||||||
Ошқозон-ичаккасалликлари | ||||||||||||||
Эндокринкасалликлар | ||||||||||||||
Бошқакасалликлар | ||||||||||||||
Тавсия қилинди | ||||||||||||||
Амбулатордаво | ||||||||||||||
Стационар даво | ||||||||||||||
Улардан Республика илмий-амалийтиббиётмуассасаларига | ||||||||||||||
Ҳомиладорликкамутлоққаршикўрсатма | ||||||||||||||
Ҳомиладорликканисбийқаршикўрсатма | ||||||||||||||
Соғломлашлаштиришҳафталигидаиштирокэтганмутахассислартомонидарқўлланилган контрацептив воситалар | ||||||||||||||
БИВ | ||||||||||||||
ОК | ||||||||||||||
ИК | ||||||||||||||
Резина маҳсулоти | ||||||||||||||
жами ИЖК | ||||||||||||||
Республика мутахассисларитомониданбажарилган ИЖК | ||||||||||||||
Вилоят мутахассисларитомониданбажарилган ИЖК | ||||||||||||||
Контрацепция воситаларининг қўлланилиши, уларни қўлланиши учун зарур бўлган тиббий муолажа ва воситалар, ҳамда зарур лаборатор таҳлилларининг барчаси бепул амалга оширилади. | ||||||||||||||
Ўсмирқизваболаларгакўрсатилгантиббийхизматбўйича | ||||||||||||||
Жамикўрилганўсмирқизваболалар сони | ||||||||||||||
Фоизда | ||||||||||||||
ЭГК аниқланганлари | ||||||||||||||
Фоизда | ||||||||||||||
Касалликларбўйича | ||||||||||||||
Юракқон-томиркасалликлари | ||||||||||||||
Анемия | ||||||||||||||
Нафас олиш тизимикасалликлари | ||||||||||||||
Буйраква сийдик йўллари касалликлари | ||||||||||||||
Ошқозон-ичаккасалликлари | ||||||||||||||
Эндокринкасалликлар | ||||||||||||||
Туғмаривожланишнуқсолари | ||||||||||||||
Бошқакасалликлар | ||||||||||||||
Тавсияқилинди | ||||||||||||||
Амбулатордаво | ||||||||||||||
Стационар даво | ||||||||||||||
Улардан Республика илмий-амалийтиббиётмуассасаларига | ||||||||||||||
Мутахассисларбўйича | ||||||||||||||
Республикадаништирокэтганмутахассислар сони | ||||||||||||||
Вилоятдаништирокэтганмутахассислар сони | ||||||||||||||
Улардан | ||||||||||||||
Акушер-гинекологлар | ||||||||||||||
УТТ мутахассислари | ||||||||||||||
Бошқалар | ||||||||||||||
ОАВ иштироки | ||||||||||||||
Телевидениядагичиқишлар сони | ||||||||||||||
Радиодагичиқишлар сони | ||||||||||||||
Чоп этилганмақолалар сони |
2-шакл
Ҳудудларда (ТТБ/ШТБ, ШВП/ҚВП, ОП ва поликлиникалар) иш олиб борувчиги ишчи
гуруҳлар ҳисоботи
_____________________ кунлари "Туғиш ёшидаги аёллар, ўсмир қиз ва болаларни соғломлаштириш" ҳафталиклари ўтказилган ______ туман, ________ ШВП/ҚВП, ОП ва поликлиника бўйича ҳисобот
Вилоят________________________ | ||||||||||
Шаҳар/туман___________________________ | ||||||||||
I. ШТБ/ТТБ да ўтказилган йиғилиш сони | ||||||||||
Йиғилишда қатнашганлар (жами) ______ | ||||||||||
улардан | ||||||||||
маҳаллий хокимият вакиллари __________________________________ | ||||||||||
маҳаллий ССБ ходимлари _________________________ | ||||||||||
ШТБ/ТТБ ходимлари__________________________ | ||||||||||
1. 3-та ишчи гуруҳни ташкил этиш |
1-гуруҳ
ФИШ | Мутахассислиги | |
ССВ томонидан юборилган мутахассис | Гуруҳ раҳбари:Акушер-гинеколог | |
ҚР ва вилоят тиббий муассасаларининг мутахассилари | Терапевт | |
Педиатр | ||
УТТ мутахассиси | ||
Бошқалар |
2-гуруҳ
>ФИШ | Мутахассислиги | |
ССВ томонидан юборилган мутахассис | Гуруҳ раҳбари:Акушер-гинеколог | |
Терапевт | ||
Педиатр | ||
УТТ мутахассиси | ||
Бошқалар | ||
3-гуруҳ
ФИШ | Мутахассислиги | |
ССВ томонидан юборилган мутахассис | Гуруҳ раҳбари:Педиатр | |
ҚР ва вилоят тиббий муассасаларининг мутахассилари | Мутахассислиги | |
Терапевт | ||
Акушер-гинеколог | ||
УТТ мутахассиси | ||
Бошқалар |
II . ҚВП/ШВП, ОП ва поликлиникаларда олиб борилган иш бўйича
Тадбирларноми | ҚВП/ШВП, ОП ва поликлиникалар номи | |||
Жами | ||||
Тузилганишчигуруҳлар сони | ||||
Қамралгантуманлар сони | ||||
Жамитекширувданўтганлар (ТЁА, ўсмирқизваболалар) | ||||
Жамикўрилган ТЁА | ||||
Фоизда | ||||
Уларданҳомиладорлар | ||||
12 ҳафтагачарўйхатгаолинганлар | ||||
Скрининг текширувиданўтганлар | ||||
ЭГК аниқланган ТЁА сони | ||||
Фоизда | ||||
Касалликлар бўйича | ||||
Юракқонтомиркасалликлари | ||||
Камқонлик | ||||
Нафас тизимикасалликлари | ||||
Буйраква сийдик йўллари касалликлари | ||||
Ошқозон-ичаккасалликлари | ||||
Эндокринкасалликлар | ||||
Бошқакасалликлар | ||||
Тавсия қилинди | ||||
Амбулатордаво | ||||
Стационар даво | ||||
Улардан Республика илмий-амалийтиббиётмуассасаларига | ||||
Аниқланган | ||||
Ҳомиладорликкамутлоққаршикўрсатма | ||||
Ҳомиладорликканисбийқаршикўрсатма | ||||
Соғломлашлаштириш ҳафталигида иштирок этганмутахассислартомонидар қўлланилган контрацептив воситалар | ||||
БИВ | ||||
ОК | ||||
ИК | ||||
Резина маҳсулоти | ||||
жами ИЖК | ||||
Республика мутахассисларитомониданбажарилган ИЖК | ||||
Вилоят мутахассисларитомониданбажарилган ИЖК | ||||
Контрацепция воситаларининг қўлланилиши, уларни қўлланиши учун зарур бўлган тиббий муолажа ва воситалар, ҳамда зарур лаборатор таҳлилларининг барчаси бепул амалга оширилади. | ||||
Ўсмир қиз ва болалар гакўрсатилган тиббий хизмат бўйича | ||||
Жамикўрилганўсмирқизваболалар сони | ||||
Фоизда | ||||
ЭГК аниқланганлари | ||||
Фоизда | ||||
Касалликлар бўйича | ||||
Юракқон-томиркасалликлари | ||||
Анемия | ||||
Нафас тизимикасалликлари | ||||
Буйрак ва сийдик йўлларикасалликлари | ||||
Ошқозон-ичаккасалликлари | ||||
Эндокринкасалликлар | ||||
Туғмаривожланишнуқсолари | ||||
Бошқакасалликлар | ||||
Тавсия қилинди | ||||
Амбулатордаво | ||||
Стационар даво | ||||
Улардан Республика илмий-амалийтиббиётмуассасаларига | ||||
Мутахассислар бўйича | ||||
Республикадаништирокэтганмутахассислар сони | ||||
Вилоятдаништирокэтганмутахассислар сони | ||||
Улардан | ||||
Акушер-гинекологлар | ||||
УТТ мутахассислари | ||||
Бошқалар | ||||
ОАВ иштироки | ||||
Телевидениядагичиқишлар сони | ||||
Радиодагичиқишлар сони | ||||
Чоп этилганмақолалар сони |
3-шакл
ИЖК амалиёти бўйича ҳисобот шакли
________________вилоятида 2014 йил 21- 26 апрел кунлари "Туғиш ёшидаги аёллар, ўсмирлар ва болаларни соғломлаштириш" гуруҳи томонидан ихтиёрий жарроҳлик амалиёти ўтказилган аёллар тўғрисидаги маълумот | ||||||||
№ | Туман | Ф.И.Ш. | Ёши | Манзили | Туғруқтартиби | Мутахассислартомониданўтказилган ИЖК | ||
Тури | Санаси | Жарроҳ | ||||||
4-шакл
БИВ амалиёти бўйича ҳисобот шакли
________________вилоятида 2014 йил 21- 26 апрел кунлари "Туғиш ёшидаги аёллар, ўсмирлар ва болаларни соғломлаштириш" гуруҳи томонидан қўлланилган БИВ тўғрисидаги маълумот | |||||||
№ | Туман | Ф.И.Ш. | Ёши | Манзили | Туғруқтартиби | Мутахассислартомониданқўлланилган БИВ | |
Санаси | Шифокор Ф.И.Ш. | ||||||
Маълумот учун:
1.“Соғломлаштириш” ҳафталиклари ўтказилгандан сўнг гуруҳ раҳбари ССВнинг Марказий штаби 2-бўлимига барча ҳисоботларни (1-,2-,3- ва 4-ҳисобот шакллари ва ҳудудларда ўтказилган йиғилиш баённомасининг нусхаси) 3-кун ичида топшириши лозим.