Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 35-сон, 445-модда)
Тиббий-меҳнат экспертиза хизматини бошқариш тузилмасини янада такомиллаштириш ва унинг фаолиятини самарали ташкил этиш, сифатли тиббий текширишдан ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари иши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош тиббий — меҳнат эксперт комиссияларининг намунавий тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига, зарурият бўлганда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий- меҳнат эксперт комиссияларининг намунавий тузилмаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.
- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида тиббий-меҳнат экспертиза хизматининг врачлари ва тиббиёт ҳамширалари Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, олий тиббиёт таълим муассасалари, шунингдек Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази ва унинг минтақалардаги филиаллари базасида бепул асосда малака ошириш курсларидан ўтишини таъминласин.
- Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 9-сон 47-модда), шунингдек қарорга 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
- Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 29 август,
241-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 августдаги 241-сон қарорига
ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ходимларнинг чекланган сони — 14 нафар,
шу жумладан бошқарув ходимлари — 3,5 нафар
Изоҳ:
- Врач-экспертлардан бири бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси раисининг ўринбосари этиб тайинланади.
- Кадрлар бўйича инспекторга кассирнинг функционал вазифалари юкланади.
- Алоҳида бино мавжуд бўлган тақдирда қўшимча равишда қоровул лавозими киритилади.
Источник: www.lex.uz