Буйруқ №300 "Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи шахслар)нинг дори воситалари ва тиббий буюмларини кирим қилиш ва ҳисоботини юритиш"
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2014 йил 19 августдаги
300-сонли буйруғига илова
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи шахслар)нинг дори воситалари ва тиббий буюмларини кирим қилиш ва ҳисоботини юритиш
Тартиби
I. Умумий қоидалар
- Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида»ги 18-сонли Қарори ва Адлия вазирлигидан 2010 йил 29 июнда 2118-сон билан рўйхатдан ўтказилган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 18 июндаги “Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 191-сонли буйруғи асосида ишлаб чиқилган.
- Ушбу тартиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча стационар даволаш-профилактика муассасаларига тааллуқлидир ва даволаш-профилактика муассасаларида бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи шахслар)нинг (кейинги матнларда – бемор) дори воситалари ва тиббий буюмларини кирим қилиш ва ҳисоботини юритишни белгилайди.
- Даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган беморнинг дори воситалари ва тиббий буюмлари беморлар тақдим этган рецепт корешоги асосида муассасада тузилган комиссия томонидан белгиланган тартибда нархланиб кирим қилинади.
- Беморнинг дори воситалари ва тиббий буюмлари бўлим (хона) катта ҳамшираси томонидан, у бўлмаганда навбатчи ҳамшира томонидан мазкур тартибнинг 1-иловасидаги шаклга асосан «Бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи шахслар)нинг дори воситалари ва тиббий буюмларини кирим қилиш китоби»да қайд этилади.
- «Бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи шахслар)нинг дори воситалари ва тиббий буюмларини кирим қилиш китоби» рақамланган, тикилган ва муассаса раҳбари томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.
- «Бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи шахслар)нинг дори воситалари ва тиббий буюмларини кирим қилиш китоби» муассасада 3 йил давомида сақланади ва ушбу муддат тугагандан сўнг ўрнатилган тартибда йўқ қилинади.
- Ҳар ой якунида бўлим (хона) катта ҳамшираси муассаса бош хисобчисига беморнинг дори воситалари ва тиббий буюмлари кирими бўйича хисоботни кейинги ойнинг 5-санасигача мазкур тартибнинг 2-иловасидаги шаклга асосан тақдим этади.
- Муассасага беморнинг кирим қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлари белгиланган тартибда муассасанинг бухгалтерия ҳисоботида акс эттирилади ва бюджетдан ташқари маблағлар тушумида кўрсатилади.
- Даволаш-профилактика муассасалари ўзининг иш жараёни ҳамда ихтисослигидан келиб чиққан ҳолда, ушбу тартиб талабларини бажарилиши юзасидан муассаса ички ҳужжатини ишлаб чиқиши ва жорий этиши мумкин.
- Ушбу тартибни бажарилиши бўйича жавобгарлик даволаш-профилактика муассасаларининг бош шифокори ва бош ҳисобчиси зиммасига юклатилади.
II. Даволаш-профилактика муассасаларида беморнинг дори воситалари
ва тиббий буюмларини кирим қилиш ва ҳисоботини юритиш
III. Ушбу тартибни бажарилиши бўйича жавобгарлик
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги
даволаш-профилактика муассасаларида бемор
(беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан
хабар олувчи шахслар)нинг дори воситалари
ва тиббий буюмларини кирим қилиш ва
ҳисоботини юритиш Тартибига 1-илова
Бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи шахслар)нинг,
дори воситалари ва тиббий буюмларини кирим қилиш китоби
Муассаса номи _______________________________________________________________________
Бўлим/хона номи _____________________________________________________________________
Катта ҳамшира (ҳамшира) Ф.И.Ш. ______________________________________________________
Китоб тутилган сана “_____” ___________________ 20 ___ йил
№ | Беморнинг Ф.И.Ш. | Касаллик тарихи рақами, санаси | Дори воситалари ва тиббий буюмлар номи | Нархи (сўмда) | Суммаси (сўмда) |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги
даволаш-профилактика муассасаларида бемор
(беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан
хабар олувчи шахслар)нинг дори воситалари
ва тиббий буюмларини кирим қилиш ва
ҳисоботини юритиш Тартибига 2-илова
Муассаса номи _______________________________________________________________________
Хисобот даври (ой ва йил) | Бўлим/хона номи | Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг умумий суммаси (сўмда) | Изоҳ |
Катта ҳамшира (ҳамшира) | _____________ | _____________ |
---|---|---|
(имзо) | (Ф.И.Ш.) | |
Хисоботни қабул қилди: | ||
Бош хисобчи: | _____________ | _____________ |
(имзо) | (Ф.И.Ш.) |