Буйруқ №98 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Аҳоли саломатлигини мухофаза қилиш ва тиббий-санитария ёрдами кўрсатишда мавжуд муаммоларнинг тизимли муҳокамасини ташкиллаштириш тўғрисида”
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БЎЙРУҒИ
2014 йил ”14” март | № 98 |
Тошкент ш. |
“Аҳоли саломатлигини мухофаза қилиш ва тиббий-санитария ёрдами кўрсатишда мавжуд муаммоларнинг тизимли муҳокамасини ташкиллаштириш тўғрисида”
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари таркибидаги даволаш- профилактика муассасалари фаолиятини вазирлик томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга асосан ташкиллаштириш, аҳоли саломатлигини мухофаза қилиш ва тиббий-санитария ёрдами кўрсатишда мавжуд муаммоларнинг тизимли муҳокамасини олиб бориш ва ушбу масалаларни ҳал қилишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни таъминлаш мақсадида
БУЮРАМАН:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва тизимдаги барча даволаш-профилактика муассасалари раҳбарларининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарор ва фармонлари билан белгиланган устивор вазифалар ва уларнинг моҳиятини ёритиш, республика, вилоят, туман ва шаҳарлар миқёсида Давлат дастурлари асосида амалга оширилаётган соғлиқни сақлаш тизимидаги устивор йўналишлар, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами ҳолати, тез ва шошилинч тиббий ёрдам хизмати, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мухофаза қилишда эришилган ютуқлар ҳамда мавжуд муаммолар ва уларнинг ҳамкорликдаги ечимлари” тўғрисидаги ҳисобот муҳокамасини ташкиллаштириш бўйича йўриқнома 1-иловага мувофиқ;
республикадаги қишлоқ врачлик пунктлари мудирлари, оилавий ва кўп тармоқли марказий поликлиника мудирлари томонидан 2014 йил давомида маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказадиган ҳисоботлар жадвали 2-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва тизимдаги барча даволаш-профилактика муассасалари раҳбарларининг ўтказган ҳисобот йиғилишлари бўйича вазирликка топширилиши шарт бўлган маълумотномаси шакли 3-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан 2014 йил ҳар ойда ўтказиладиган ҳудудий селектор йиғилиши учун намунавий режаси шаклини 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига:
ҳар бир туманда битта қишлоқ врачлик пунктида намунавий ҳисобот ўтқазилиб, ҳисоботнинг видеотасмасини 10 кун муддатда вазирликка тақдим қилиш;
2014 йилнинг март ойидан бошлаб бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари - туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли ва оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари раҳбарларининг маҳалла фуқаролар йиғини мажлисларида ҳар ойнинг биринчи ўн кунлигида 1-иловада тасдиқланган йўриқнома асосида ҳисобот йиғилишини ўтказиш;
мазкур йиғилишларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман/шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг масъул ходимларининг иштирок этишини таъминлаш;
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Вазирлар Кенгашида, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиғи шаҳар ҳокимлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари вилоят ҳокимлигида тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокида амалга оширилаётган ишлар юзасидан 1 йилда 2 марта, туман/шаҳар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари туман/ шаҳар хокимлигида “Маҳалла” фонди туман бўлими, хотин-қизлар қўмитаси, ички ишлар ва халқ таълими бўлимлари ва бошқа тегишли жамоат ташкилотлари иштирокида ҳар чоракда 1 марта; вилоят муассасалари раҳбарлари вилоят тиббий кенгашларида йилда 2 марта ҳисобот беришларини таъминлаш;
ҳисоботларнинг тармоқ режасини тузиш ва 1 хафта муддатда вазирликнинг марказий штабига тақдим қилиш;
туман даражасидаги ҳисоботларга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходимлари, вилоят даражасидаги ҳисоботларга вазирликнинг масъул ходимларини таклиф қилиш;
ўтказилган йиғилишлар юзасидан маълумотларни ҳар ойнинг 15- санасига қадар вазирликнинг марказий штабига 3- иловадаги шаклда тақдим қилиш вазифаси юклатилсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан ҳар ойда камида бир маротаба туман ва шаҳарларнинг бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари ходимларини жалб қилган ҳолда маҳаллий хокимликлар бошчилигида соғлиқни сақлаш тизимининг устивор йўналишлари бўйича қилинган ишлар ва мавжуд муаммолар бўйича йиғилишлари режаси буйруқнинг 4-иловасидаги намунага асосан тасдиқлансин ва аудиоселектор шаклида ўтказилсин.
4. Вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи Д.Б.Миразимовга:
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда тиббиёт бирлашмалари ҳисоботларида устувор вазифалар белгиланиши ва кўриладиган масалаларни ҳар чоракда мувофиқлаштириш;
мониторинг хафталиги давомида туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли ва оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари раҳбарларининг маҳалла фуқаролар йиғини мажлисларидаги ҳисоботлари олиб борилиши хаққонийлигини назоратга олиш вазифаси юклатилсин.
5. Вазирликнинг дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси Х.К.Жалиловга бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ҳар бир ҚВП, оилавий ва кўп тармоқли поликлиника эҳтиёжидан келиб чиқиб вазирликнинг 2013 йил 17 майдаги “Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган профилактик йўналишдаги тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида ”ги 161-сонли, 2013 йил 13 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида фаолияти тизимини тубдан яхшилаш чора тадбирлари тўғрисида”ги 380 – сонли, 2013 йил 31 декабрдаги “Қишлоқ врачлик пункти тиббий ходимларининг юклама меъёрлари тўғрисида ”ги 456-сонли, 2014 йил 13 январдаги “Аҳоли орасида чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни ташкиллаштириш тўғрисида”ги 11-сонли буйруқлари 3600 та нусхада кўпайтирилишида амалий ёрдам кўрсатиш топширилсин.
6. Мазкур буйруқ ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.
Вазир : А.В.Алимов
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил “14” мартдаги 98 - сонли буйруғига 1-илова |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг қарор ва фармонлари билан белгиланган устивор вазифалар ва уларнинг моҳиятини ёритиш, республика, вилоят, туман ва шаҳарлар миқиёсида Давлат дастурлари асосида амалга оширилаётган соғлиқни сақлаш тизимидаги устивор йўналишлар, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами ҳолати, тез ва шошилинч тиббий ёрдам хизмати, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мухофаза қилишда эришилган ютуқлар ҳамда мавжуд муаммолар ва уларнинг ҳамкорликдаги ечимлари” бўйича ҳисоботи муҳокамасини ташкиллаштириш бўйича
Й Ў Р И Қ Н О М А
1. Қишлоқ врачлик пунктлари мудирлари, оилавий ва кўп тармоқли поликлиника раҳбарларининг ҳисоботлари 2014 йилнинг 1-чорагидан бошлаб ҳар ойда 1 марта маҳалла фуқаролар йиғини мажлисларида эшитилади.
2. Мажлислар туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ва “Маҳалла” жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошқаруви томонидан келишилган ҳамда туман (шаҳар) ҳокими билан келишилган ушбу буйруқ билан тасдиқланган жадвал асосида худуддаги мактаб ёки колледж биноларида ўтказилади.
3. Маҳалла фуқаролар йиғини мажлисларида маҳалла фуқаролик йиғини раиси ва фаоллари, маҳалланинг хотин қизлар ва диний масалалар бўйича маслаҳатчилари, маҳалла имоми, маҳалла нозири ва посбони, худуддаги мактаб ва коллеж раҳбарияти, ёшлар вакиллари қатнашади.
4. Шунингдек, йиғилишларда туман ҳокимлигининг вакиллари- «Маҳалла» жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошқаруви ходимлари, хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, туман таълим бошқармаси ва туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари ва ўринбосарлари, “Камолот” ЁИҲ маҳаллий бўлими Кенгаши раиси ҳамда бошқа қишлоқ врачлик пунктлари мудирлари ҳам иштирок этиши мумкин.
5. Маҳалла фуқаролар йиғини мажлисларида аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий санитария ёрдами тизимида амалга оширилаётган ишлар бўйича қишлоқ врачлик пунктлари мудирлари, оилавий ва кўп тармоқли поликлиника раҳбарлари ахборот беради.
6. Даволаш-профилактика муассасалари фаолияти бўйича ҳисоботларни эшитиш ва муҳокама қилишда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш лозим:
-Аҳоли саломатлигини мухофаза қилиш бўйича тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва улардан кутилаётган натижалар ҳамда ушбу йўналишда худуд (туман/шаҳар, қишлоқ врачлик пункти, оилавий ва кўп тармоқли поликлиника) да амалга оширилаётган ишлар;
даволаш-профилактика муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва бириктирилган аҳоли саломатлигининг асосий кўрсаткичлари;
аҳоли репродуктив саломатлиги кўрсаткичлари ва ушбу йўналишда мавжуд муаммолар;
аҳолини профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўрикларга фаол жалб қилиш масалалари;
хонадонларни тиббий ижтимоий ҳолатини ўрганиш натижалари, аҳоли саломатлигида мавжуд муаммолар ва касалликни келтириб чиқариши мумкин бўлган омиллар аниқланган хонадонлар бўйича маълумотлар;
хонадонларда соғлом муҳитни яратиш бўйича тиббиёт ходимлари ва кенг жамоатчилик ҳамкорлиги, бу борада жамоат ташкилотлари томонидан олиб борилган ишлар ва вазифалар.
7. Мажлисда аҳоли саломатлигини мухофаза қилиш бўйича мавжуд муаммолар ва аниқланган камчиликлар мухокама қилиниб, уларни бартараф қилиш юзасидан қарор қабул қилинади, ижро муддати ва масъуллар аниқ кўрсатилган ҳолда тегишли чора-тадбирлар белгиланади.
Белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ижро этилиши туман (шаҳар) ҳокими ва тиббиёт бирлашмаси бошлиғи томонидан назорат қилинади.
8. Ҳар бир мажлис якуни бўйича баённома тузилади ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан тасдиқланади.
9. Баённомалар 3 та нусхада имзоланиб, маҳалла фуқаролик йиғинларида, қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда хронологик тартибда алоҳида номенклатураларда йиғилади ҳамда 3-чи нусхаси туман/шаҳар хокимлигига мунтазам тақдим қилиб борилади.
10. Ўтказилган мажлислар баёнлари қарорлари ижроси бўйича ойлик ҳисоботлар ҳар ойнинг 15 санасига қадар вазирликнинг марказий штабига 3-иловадаги шаклда тақдим қилинади.
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил “14” мартдаги 98 - сонли буйруғига 3-илова |
_____________вилояти қишлоқ врачлик пунктлари (КТМП, ОП ва бошқалар) томонидан маҳалла фуқаролар йиғини билан ўтказган ҳисобот йиғилиши тўғрисида
МАЪЛУМОТНОМА
№ | Туман ёки шахар номи | Муассаса номи (ҚВП, КТМП, ОП ва бошқа) | Ҳисобот йиғилиши ўтказилган сана | Ҳисобот ўтказилган жой манзили | Ҳисоботда қатнашганларнинг умумий сони | Ҳисоботда қатнашган ҳамкор ташкилотлар вакиллари, тиббий бирлашма вакиллари Ф.И.Ш | Йиғилиш баёни тартиб рақами | Кун тартиби, Мухокама қилинган муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисида қисқа маълумот |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил “14” мартдаги 98 - сонли буйруғига 4-илова |
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармалари, ҳудудий тиббиёт бирлашмалари томонидан ойида бир марта ўтқазиладиган ҳудудий селектор йиғилиши 2014 йил учун намуна режаси шакли
_____________вилоятида ҳар ойда ўтказиладиган селектор йиғилиши режаси
№ | Йиғилиш кун тартиби | Ўтказилиш муддати | Маълумот берувчилар |
1 | 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 мартдаги 50-сонли “Қишлоқ врачлик пунктларини янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳақида
2. Ҳудудларда олиб борилаётган аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш натижалари таҳлили. 3. Бирламчи тиббий-санитария хизмати ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими. 4. Вилоятнинг Зангиота ва Оққурғон туманларида аҳолига кўрсатилаётган бирламчи-тиббий санитария ёрдами ҳолати тўғрисида 5. Вилоятда “Соғлом она-соғлом бола” концепциясининг амалга оширилиши тўғрсида. | Апрель | ССБ бошлиғининг биринчи ўринбосари ФИШ
Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали директори ФИШ ССБ амбулатория хизмати бўйича бош мутахассисси ФИШ Назорат инспекцияси ССБ бошлиғи оналик ва болаликни мухофаза қилиш бўйича ўринбосари ФИШ. |
2 | 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 мартдаги 50-сонли “Қишлоқ врачлик пунктларини янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ҳолати
2. ПҚ1652 ва ВМҚ-91 асосида стационар ўринлари оптимизацияси тўғрисида. 3. Ҳудудларда олиб борилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўриклар натижалари бўйича. 4. Бирламчи тиббий санитария хизмати ҳолати. ССВнинг 161, 456, 11, 380 буйруқлари ижроси ҳолати бўйича. 5. Вилоятнинг Пскент ва Қуйичирчиқ туманларида аҳолига кўрсатилаётган бирламчи-тиббий санитария ёрдами ҳолати тўғрисида. 6. Соғлом она-соғлом бола концепциясининг амалга оширилиши тўғрисида. | май | ССБ бошлиғининг биринчи ўринбосари ФИШ
Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали директори ФИШ ССБ амбулатория хизмати бўйича бош мутахассисси ФИШ Назорат инспекцияси ССБ бошлиғи оналик ва болаликни мухофаза қилиш бўйича ўринбосари ФИШ. |
*Йиғилиш ҳар ойнинг биринчи жума куни соат 15:00 да вилоят/туман студияларида аудио селектор тарзида ўтади. Йиғилишда махаллий хокимият органи вакиллари, жамоатчилик ва ҳамкор ташкилотлар ҳам иштирок этиши мумкин. Йиғилиш баёни Хокимнинг ижтимоий иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади ва ўтказилган йиғилиш баённомасининг нусхаси вазирликнинг марказий штибига тақдим қилиб борилади.