UZ RU

Буйруқ №106 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Ўткир коронар синдром/ўткир миокард инфаркти билан оғриган беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилишни такомиллаштириш тўғрисида"

Ўткир коронар синдром/ўткир миокард инфаркти билан оғриган беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилишни такомиллаштириш тўғрисида

2014 йил ”17” март 106-сон
Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикасида ўткир коронар синдром/ўткир миокард инфаркти билан оғриган беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилишни такомиллаштириш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Ўткир коронар синдром/ўткир миокард инфаркти (бундан буён матнда ЎКС/ЎМИ) билан оғриган беморларга тез тиббий ёрдам (бундан буён матнда ТТЁ) кўрсатиш босқичларида турли хизматлар ўзаро ҳамкорлиги тартиби 1-иловага;

ЎКС/ЎМИ билан оғриган беморларга стрептокиназа билан тромболитик терапия ўтказиш протоколи 2-илова мувофиқ;

ЎКС/ЎМИни қайд қилиш (регистр) варақаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (бундан буён матнда РШТЁИМ деб юритилади) Бош директорига (А.М.Хаджибаев), Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази (бундан буён матнда РИКМ деб юритилади) директорига (Р.Д.Қурбанов), Тошкент шаҳридаги даволаш-профилактика муассасалари ва туман тиббиёт бирлашмалари (бундан буён матнда ТТБ деб юритилади) бош шифокорларига:

- даволаш-профилактика муассасаларининг харажатлар сметасида белгиланган маблағлар доирасида тромболитик препаратлар сотиб олинишини кўзда тутиш;

- касалхонагача бўлган босқичда (қишлоқ врачлик пунктлари, тез ёрдам, поликлиникада) ва касалхоналарда (стационарлар, РШТЁИМ ва унинг филиаллари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимларида, РИКМ ҳамда вилоят кардиология диспансерларида (бундан буён матнда ВКД деб юритилади) ЎКС/ЎМИ билан тез тиббий ёрдам (бундан буён матнда ТТЁ деб юритилади) бригадаси орқали келтирилган ва ўзи мурожаат қилган беморларда диагностика қилиш ва даволаш протоколлари бекаму-кўст бажарилишини таъминлаш;

Тошкент шаҳридаги, ВКД ва РШТЁИМ ва унинг филиаллари, ТТБ касалхоналари қабул бўлимлари протоколларга мос равишда ЎКС/ЎМИ диагностикаси (ЭКГ-аппарат, лаборатор ва биохимик текширувлар тест-тизимлари), даволаш (тромболитик терапия) ва реанимацион тадбирлар ўтказиш учун лозим бўлган барча воситалар билан таъминлансин;

Тошкент шаҳридаги, ТТБ, ВКД ва РШТЁИМ ва унинг филиаллари касалхоналарида ЎКС/ЎМИни қайд қилиш (регистр) варақасини тўлдириб боришни таъминлаш;

Туман, шаҳар ва вилоят миқёсидаги ТТЁ хизмати, амбулатор-поликлиника муассасаларининг РИКМ ва РШТЁИМ филиаллари билан ўзаро ҳамкорликдаги ишини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқларида белгиланган тартибда ташкиллаштириш;

- врачларга ЎКС/ЎМИни қайд қилиш (регистр) варақасини тўлдириш ҳамда мониторинги олиб борилиши тартиби тушунтирилишини таъминлаш;

2.1. ЎКС/ЎМИни қайд қилиш (регистр) варақасини қўллаш устидан илмий-услубий раҳбарлик Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ва вилоятлар ССББ кардиология ва терапия йўналишлари бўйича бош мутахассисларига юклатилсин.

3. РИКМ директори (Р.Д. Қурбанов) ва РШТЁИМ Бош директори (А.М. Хаджибаев):

- доимий равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги соғлиқни сақлаш муассасаларига ЎКС/ЎМИга чалинган беморларга ташхис қўйиш ва даволаш масалаларида ҳамда юрак-қон томир касалликлари профилактикаси борасида амалий ва маслаҳат ёрдамларини илмий-амалий семинарлар, мастер-класслар, ЎКС/ЎМИ мактаблари ташкил қилиш ва бошқа воситалар ёрдамида таъминласинлар;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ДПМлардан келиб тушган ҳисоботлар асосида чораклик, йиллик таҳлиллар тайёрлаб, йилига 2 марта вазирликка тақдим этсинлар;

- РИКМ ва РШТЁИМ ва унинг вилоят филиаллари фаолиятида ЎКС/ЎМИни ташхислаш ва даволаш протоколлари талабларига риоя қилиниши устидан назорат олиб борсинлар;

- Тез тиббий ёрдам диспетчерлик хизмати ишини қайта кўриб чиқсинлар;

ТТЁ хизмати, вилоятлар кардиология тизими, РИКМ ва РШТЁИМ ва унинг филиаллари учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш устидан назоратни кучайтирсинлар.

4. Саломатлик ва тиббий статистика институти директорига (З.Д.Муталова):

- аҳоли орасида юрак-қонтомир касалликлари профилактикаси тадбирлари ва соғлом турмуш тарзининг тарғиботини янада кучайтириш;

- аҳолининг ЎКС/ЎМИ белгиларидан хабардорлигини ошириш, ўз вақтида ТТЁ хизматига мурожаат қилишнинг муҳимлигини кенг оммага етказиш мақсадида радио ва телевидениеда эшиттириш ва кўрсатувлар тайёрлаш, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш топширилсин.

5. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяровга юклатилсин.

Вазир : А.В.Алимов

Соғликни сақлаш вазирлигининг
«17» __03__ 2014 йил
106-сонли буйруғига 1-илова

ЎКС/ЎМИ билан оғриган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш босқичларидаги вазифалар:

1. Касалхонагача бўлган босқич (ҚВП, ТТЁ хизмати, поликлиника):

- дастлабки ташхисни аниқлаш (бемор шикоятлари, анамнез йиғиш, ЭКГ);

- биринчи тиббий ёрдам (иммобилизация, нитратлар, анальгетиклар, аспирин);

- беморни РШТЁИМ ва унинг филиал, субфилиаллари, ВКД ва бошқа ДПМлар реанимация бўлимларига, уларни аввалдан огохлантириб (врачнинг ўзи ёки ТТЁ диспетчери ёрдамида) транспортировка қилиш.

2. Касалхона босқичи (РШТЁИМ ва унинг филиал , субфилиаллари, бошқа ДПМлар реанимация бўлимлари, шу жумладан ВКД) :

- ЭКГ ва ҳаёт учун зарур бўлган органлар функцияларини мониторлаш.

- даволаш ва ташхис стандартларига мос равишда базис даволашни белгилаш;

- асоратлар пайдо бўлганида зарур ёрдамни ташкил қилиш (дефибрилляция, ўткир юрак етишмовчилигини даволаш стандартлари)

- 2-Иловага мувофиқ тромболитик терапия ўтказишни таъминлаш.

- юқори технологияли муолажалар ўтказилишига кўрсатмалар бўлган холларда, ихтисослаштирилган марказларга, олдиндан уларни огохлантириб, беморни кўчириш.

3. Ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш босқичи. Махсус бўлинмаларга эга бўлган ДПМларда (РИКМ, РШТЁИМ ва б.қ. Республика ДПМлари) ўтказилади:

- тери орқали коронар муолажалари ва ЎКС давосида қўлланиладиган бошқа жаррохлик амалиётларини ўтказиш.

Соғликни сақлаш вазирлигининг
«17» __03__ 2014 йил
106-сонли буйруғига 2-илова

Стрептокиназа билан тромболитик терапия ўтказиш

Протоколи

Беморнинг ФИШ ________________________________________

Ёши_______________

Жинси______________

Тана вазни_______________

Яқин ўтмишда кечирилган стрептококк инфекцияси ёки анамнезида стрептокиназа олганми: ҳа/ йўқ

• Ушбу юрак хуружининг бошланиш вақти соат_______мин______санаси_______

1 соат ичида ҳа йўқ
Дастлабки 2 соат ҳа йўқ
Дастлабки 6 соат ҳа йўқ
6-12 соатлар ҳа йўқ

• ЭКГнинг 2 та тармоғида ST- элевация мавжудлиги : ҳа/ йўқ

• Гис тутами чап оёғидаги блокада мавжудлиги : ҳа/ йўқ

• тромболизис ўтказилишига қарши кўрсатмалар бор: ҳа/ йўқ

• инсульт ва қон кетишининг юқори хавфи мавжудлиги: ҳа/ йўқ; АБ _____/____ мм.сим.уст.; ЮУС__________1 дақ

Стрептокиназа юбориш лозим : ҳа/ йўқ

Стрептокиназа юбориш бошланди: соат_______мин______

Қабул қилиниши : яхши____ ёмон_____

5000 ТБ гепарин вена ичига юборилди : ҳа/ йўқ

Клопидогрелнинг юқори дозаси (300-600мг) берилди : ҳа/ йўқ

Стрептокиназа 1,5 млн ТБ дозада 200 мл эритмада юборилди : ҳа/ йўқ

Реперфузиянинг айрим белгилари пайдо бўлди : ҳа/ йўқ

Реперфузион аритмиялар, қайсилари____________________

ST- элевациянинг тезда жойига қайтиши : ҳа/ йўқ

Муолажа тугади : соат_______мин______санаси_______

Тромболитик терапия самарали якунланди : ҳа/ йўқ

Изоҳ:

Қарши кўрсатмалар
Абсолют Нисбий

• Геморрагик инсульт.

• Ишемик инсультдан кейинги дастлабки 6 ой.

• Марказий нерв тизими ўсмаси ёки жарохати

• Яқин ўтмишда ўтказилган жарохат ёки жаррохлик амалиёти

• Сўнгги бир ойда ўтказилган ошқозон-ичакдан қон кетиши

• Анамнезида мавжуд бўлган геморрагик касалликлар

• Аортанинг йиртилиб борувчи аневризмаси

• Сўнгги 6 ойда кузатилган ишемик хуружлар

• Бемор орал антикоагулянтлари истеъмол қилади.

• Хомиладорлик ва туғишдан кейинги 1-хафта

• Самарали компрессияга эришилмаган томирлар пункцияси (қон кетган холларда)

• Юрак-ўпка реанимациясида содир бўлган жарохатлар.

• Рефрактер артериал гипертензияси (САБ 180 мм.сим.уст.дан юқори)

• Талоқ касалликлари

• Инфекцион эндокардит

• Ошқозоннинг фаол пептик яраси.

Инсульт ва қон кетишига олиб келувчи омиллар:

• Кексалик

• Кам вазнлик

• Аёллар жинси

• Юқори АБ (САБ 180 мм.сим.уст.дан юқори)

• Аввал ўтказилган бош мия қон айланиши бузилишлари

• Оғир шаклдаги сурункали буйрак етишмовчилиги

Реперфузияни англатувчи айрим белгилар:

1. Тромболитик юборилгандан 30-60 дақиқа ўтиб оғриқнинг сезиларли камайиши ёки тўлиқ йўқолиши.

2. ST-сегменти элевациясининг нормаллашуви ёки сезиларли камайиши .

3. Реперфузион аритмиялар пайдо бўлиши.

Врач ___________________________________

Имзо_________________________

Соғликни сақлаш вазирлигининг
«17» __03__ 2014 йил
106-сонли буйруғига 3-илова

ЎКС/ЎМИни қайд қилиш (регистр) варақаси

Тўлдирилган санаси__________

Варақани тўлдирган врачнинг ФИШ, иш жойи _______________________

телефон коди билан __________________

Беморнинг ФИШ - _______________________________________

Туғилган санаси : кун____, ой_____________ йил_________

Яшаш манзили: вилоят_____________ туман_______________шаҳар_______________қишлоқ_____________кўча___________________ уй_________ хонадон________

Жинси: эркак, аёл (тагига чизилсин).

Контакт телефони (уй, иш ёки мобил) код билан__________________________________

Яқин қариндошларидан 2 тасининг телефони____________________________________

Дастлабки ташхис:

ЭКГ-белгилар: ST-элевация, ST-депрессия, ST изолинияда, Т- тишчаларидаги ўзгаришлар ___________________

Биохимик маркерлар: ҳа/ йўқ (тропонин: бор\йўқ, МВКФК бор\йўқ) тагига чизилсин

Клиник белгилар:__________________________________________________________

Хуружнинг бошланган вақти: сана_______ соати______

Давомийлиги ___________минут

Мурожаат қилган вақти: сана_______ соати______ қаерга: ТТЁ, поликлиника, ҚВП

Касалхона, таниш врач, бошқа (тагига чизилсин) Касалхонадан аввалги даволаш ______________________________________

Касалхонага ётқазилди: сана_______ соати______ Қайси клиникага: ТТБ, РШТЁИМ

субфилиал ва филиаллари, бошқа ДПМлар реанимация бўлимлари, шу жумладан ВКД

шаҳар касалхонаси, ихтисослаштирилган марказ (тагига чизилсин)

Стандарт бўйича даволаш: аспирин, клопидогрел, гепаринлар (НФГ, НМГ, фондапариникус), бета-блокаторлар, АПФи, Са-антагонистлари, статинлар (тагига чизилсин)

Реперфузион терапия: тромболитик _____________________ сана_______ соати______ қайси касалхонада _____________

Тери орқали муолажалар: _______сана_______ соати______ қайси касалхонада_____________

Якуний ташхис:

Сўнгги холатлар: соғайиб кетиш, ўлим (сана_______ соати______ сабаблари______)

Қаерда: ТТЁ келгунига қадар ўлди, ТТЁ келганидан касалхонага боргунича, бошқа амбулатор муассасада, касалхонада (қайси: _______________________), сурункали юрак етишмовчилиги ёки аритмиялар ривожланди, реинфаркт, қон кетиши, инсульт, қайтадан стенокардия пайдо бўлди, жаррохлик амалиёти _______________________ (тагига чизилсин)

Мавжуд хавф омиллари: Жинси, ёши, тамаки чекиш, артериал гипертензия, семизлик, ДЛП, ирсият, қандли диабет, алкоголга мойиллик. (тагига чизилсин)
Иккиламчи профилактика (препаратлар):
Масъул шахс: ФИШ_____________ Қайси ДПМ_____________ имзо _____________
Ушбу варақа касалхона бош врачи ўринбосарига ёки РИКМ ташкилий-услубий бўлимига топширилиши лозим. тел. +998712689405