UZ RU

Буйруқ №36 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича такомиллаштирилган тартибни тасдиқлаш тўғрисида

Герб Республики Узбекистан

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БЎЙРУҒИ

2014 йил ”5” феврал 36-сон
Тошкент ш.

Соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича такомиллаштирилган тартибни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сонли “Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил этилган аттестация комиссияси фаолиятини ҳамда соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш жараёнини такомиллаштириш ва ушбу жараёнда раҳбар ходимларга холисона баҳо бериш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 227-сонли “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қароридан келиб чиққан ҳолда соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича такомиллаштирилган тартиб 1-иловага;

аттестациядан ўтказиладиган раҳбар ходимлар учун раҳбар кадрларнинг фаолиятига тааллуқли вазифалардан иборат саволномалар 2-иловага;

аттестациядан ўтказиладиган раҳбар ходимлар тоифалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Кадрлар билан ишлаш бошқармаси (Т.Хакимов) ва “ЎзМедИнфо” маркази (М.Баймухамедов) мазкур буйруқ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг портали ва вэб-сайтида жойлаштирилишини таъминласинлар.

3. Кадрлар билан ишлаш бошқармаси (Т.Хакимов) ушбу буйруқ билан тасдиқланган тартиб асосида раҳбар ходимларнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини аниқлаш мақсадида аттестация 2014 йил апрель ойидан бошлаб ўтказилишини ташкиллаштирсин.

4. Мазкур буйруқ чиқарилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 30 августдаги 332-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир : А.Алимов

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг
5 февраль 2014 йил
36 -сонли буйруғига
1-илова

Соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини
аттестациядан ўтказиш бўйича такомиллаштирилган
ТАРТИБ

1. Аттестация Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 227-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси тўғрисидаги Низоми” асосида ўтказилади.

2. Аттестация комиссияси ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади. Аттестация комиссияси мажлислари комиссия раиси тасдиқлаган жадвал бўйича ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилади.

3. Аттестация ўтказилиши тўғрисидаги буйруқ унинг ўтказилиши кунидан камида 10 кун олдин аттестациядан ўтказилувчиларга етказилади.

4. Аттестация комиссиясига ҳар бир аттестациядан ўтказилувчи томонидан қуйидаги ҳужжатлар аттестация белгилланган муддатдан 5-кун олдин тақдим этилади:

- маълумотнома;

- маълумоти, илмий даражаси ва унвони тўғрисида ҳужжатлар нусхалари;

- малака оширгани тўғрисида гувоҳнома (сертификат)лар нусхалари;

- ўтган йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги раҳбар ходимлар фаолиятининг рейтинг кўрсаткичлари индикаторлари асосида тузилган ҳисобот;

- 3-та дан кам бўлмаган маълумотнома-тавсифномалар.

Аттестация комиссияси аттестациядан ўтказилувчининг меҳнат фаолияти тўғрисида қўшимча маълумотлар сўраб олиш ҳуқуқига эга.

5. Аттестация жараёни икки босқичда ўтказилади.

5.1. Биринчи босқич: аттестацияланувчи ўтган йил давомида қилган ишлари ҳамда жорий йил давомида қиладиган ишлари ва устувор вазифалар тўғрисида презентация кўринишида ҳисобот қилади.

Ҳисобот ушбу тартибнинг 1-иловасида келтирилган раҳбар ходимнинг фаолиятига бахо бериш мезонлари асосида ёзма ва презентация кўринишида шакллантирилади.

Хисобот ушбу тартибнинг 2-иловасида келтирилган схема бўйича ўтказилади.

Республика муассасаси раҳбари умумий ҳисоботида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 2 майдаги 153-сонли буйруғи билан белгилланган ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларининг фаолиятини рейтинг бўйича бахолаш мезон ва индикаторлари асосида алохида ҳисобот беради.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси раҳбари умумий ҳисоботида, ушбу тартибнинг 3-иловасида келтирилган фаолиятини баҳолаш индикаторлари асосида алохида ҳисобот беради.

Ҳисобот эксперт гуруҳи томонидан қабул қилинади.

Эксперт гуруҳининг таркиби (ушбу тартибнинг 2-иловаси) раҳбар ходимнинг тоифасига қараб шаклланади.

Ҳисобот бошқарув вертикали бўйича бош муассаса масъул ходимлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли бошқарма мутахассислари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сохалар бўйича бош мутахассис ва консультантлардан иборат эксперт гуруҳи томонидан қабул қилинади. Эксперт гуруҳига Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва тиббиёт олий ўқув юртларининг тегишли йўналишдаги кафедралар профессор-ўқитувчилари жалб қилиниши мумкин.

Ҳисобот натижалари бўйича эксперт гуруҳи раҳбар ходим ва у раҳбарлик қилаётган муассасага бахо бериб, хулоса тайёрлайди ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аттестация комиссиясига тақдим қилади.

5.2. Иккинчи босқич: Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аттестация комиссияси мажлисида ўтказилади.

Аттестация комиссияси аттестациядан ўтказилувчи томонидан тақдим этилган барча ҳужжатларни ҳамда эксперт гуруҳи томонидан тақдим этилган хулосани ўрганиш асосида, раҳбар ходим билан сухбат тариқасида аттестация ўтказади.

6. Аттестацияни холисона ўтказиш мақсадида аттестация комиссияси:

- аттестациядан ўтказилувчига унинг функционал вазифалари билан боғлиқ бўлган саволлар беради;

- аттестациядан ўтказилувчи томонидан тақдим этилган унинг хизмат фаолиятини акс эттирувчи қўшимча маълумотларни кўриб чиқади.

7. Аттестация жараёнида аттестациядан ўтказилувчига тасдиқланган саволнома таркибидаги саволлар мажмуаси берилади. Саволнома қабул қилинаётган янги ҳуқуқий-меъёрий хужатлар ва йўналишларга ҳамоҳанг тарзда янгиланиб ва янада такомиллаштирилиб борилади.

8. Аттестациядан ўтказишнинг талаблари қуйидагиларни холисона баҳолашдан иборат:

- раҳбарнинг соғлиқни сақлашни бошқарувчиси ва мутахассис сифатида касбий даражаси, бошқараётган ташкилотида соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш натижалари;

- лавозим вазифалари, режалар ва дастурлар мазмуни ҳамда ижросига мувофиқ раҳбар фаолиятининг аниқ натижалари;

- рахбар томонидан хизмат вазифаларини амалга оширишида фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасидаги меёрий хужжатларга риоя этилиши, тиббий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатига белгиланган талабларнинг таъминланиши;

- тиббиёт кадрларини танлаш, жой-жойига қўйиш ва улар билан ишлаш сифати;

- моддий ресурсларни бошқариш самарадорлиги;

- илғор аҳборот технологиялари, замонавий илмий, ўқув ва ўқув-услубий ишланмаларни муасассанинг фаолият жараёнига жорий этилиши;

- даволаш жараёнининг таълим ва илм-фан билан уйғунлигини ривожлантириш;

- амалдаги қонун ҳужжатлари, маънавият ва маърифат масалалари бўйича билимларга эгалиги;

- халқаро ҳамкорликни йўлга қўйилиши ва ривожлантирилиши.

9. Аттестация комиссияси мажлиси аттестациядан ўтказилувчи иштирокида ўтказилади. Аттестацияга узрли сабаб билан келмаган шахслар аттестация комиссиясининг кейинги навбатдаги мажлиси вақтида аттестацияга қўйиладилар. Аттестацияга узрсиз сабаб билан келмаган шахслар огоҳлантирилади. Аттестацияга узрсиз сабаб билан такроран келмаган тақдирда аттестация комиссияси аттестациядан ўтказилувчининг тақдим этган ҳужжатларини ўрганиб чиқиши асосида тегишли қарор қабул қилишига ҳақлидир.

10. Ходимнинг касбий сифатларини баҳолаш тўғрисидаги қарор, шунингдек, аттестация комиссиясининг тавсиялари аттестациядан ўтказилувчининг иштирокисиз, оддий овоз бериш йўли билан, аттестация комиссиясининг мажлисда қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

11. Аттестациядан ўтказилувчининг аттестацияси натижалари аттестация комиссияси томонидан қуйидаги кўринишда баҳоланади:

- эгаллаб турган лавозимига лойиқ;

- 6 ойдан кейин такрорий аттестация ўтказилгани ҳолда, аттестация комиссиясининг тавсиялари бажарилиши шарти билан эгаллаб турган лавозимига шартли равишда лойиқ;

- эгаллаб турган лавозимига нолойиқ.

12. Ҳар бир аттестациядан ўтказилувчига юритиладиган аттестация варақасида аттестациядан ўтказилувчи тўғрисидаги маълумотлар, унга берилган саволлар ва уларнинг жавоблари, аттестация комиссияси аъзолари ва аттестациядан ўтказилувчи томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар, овоз бериш натижалари бўйича аттестациядан ўтказилувчининг фаолиятига берилган баҳо, шунингдек, аттестация комиссиясининг тавсиялари ва уларни бажариш муддатлари акс эттирилади.

Аттестация варақаси аттестация комиссиясининг раиси, котиби ва мажлисда иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланади.

13. Аттестация натижалари ходимга аттестация комиссияси мажлиси тугаши биланоқ эълон қилинади ва протокол билан расмийлаштирилади.

Соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини
аттестациядан ўтказиш
бўйича такомиллаштирилган
тартибга 1-илова

Раҳбар ходимнинг фаолиятига бахо бериш мезонлари

Республика муассасалари раҳбарлари учун:

1 муассаса тўғрисида маълумотлар (муассаса паспорти, низоми, тузилмаси, бошқаруви, худуди ва ҳ.қ.)
2 тиббий хужжатлар
3 фаолият кўрсатгичлари, статистик маълумотлар
4 кадрлар салохияти
5 моддий-техник база, тиббий ва бошқа асбоб-ускуналар
6 дори воситалар ва тиббий буюмлар таъминоти
7 ижро интизоми
8 инвестиция дастурлари, лойихалари, қурилиш ва таъмирлаш ишлари
9 санитария-эпидемиология тартиби, юқумли касалликларни олдини олиш, шифохонаичи инфекцияни олдини олиш
10 пуллик тиббий ва сервис ҳизматлари
11 молиялаштириш (смета, бюджет ва ҳ.қ.)
12 молия-иқтисод масалалари ва кўрсатгичлари
13 консультатив-диагностика фаолияти
14 аҳборот-коммуникация технологиялар
15 тиббий ёрдамни регионализацияси
16 стационар ҳизмати фаолиятини кўрсатгичлари
17 диагностика ва даволаш стандартлари, клиник протоколларини амалиётга татбиқ этиш
18 бош муассасалар ва худудий муассаслари билан олиб борилаётган ишлар
19 янги технология ва усулларни амалиётга татбиқ этиш
20 юкумли бўлмаган касалликлар билан курашиш бўйича чора-тадбирлар
21 Республика ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларининг фаолиятини рейтинг бўйича бахолаш мезон ва индикаторлари (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 2 майдаги 153-сонли буйруғи)

Вилоят муассасалари раҳбарлари учун:

1 муассаса тўғрисида маълумотлар (муассаса паспорти, низоми, тузилмаси, бошқаруви, худуди ва ҳ.қ.)
2 тиббий хужжатлар
3 фаолият кўрсатгичлари, статистик маълумотлар
4 кадрлар салохияти
5 моддий-техник база, тиббий ва бошқа асбоб-ускуналар
6 дори воситалар ва тиббий буюмлар таъминоти
7 ижро интизоми
8 инвестиция дастурлари, лойихалари, қурилиш ва таъмирлаш ишлари
9 санитария-эпидемиология тартиби, юқумли касалликларни олдини олиш, шифохонаичи инфекцияни олдини олиш
10 пуллик тиббий ва сервис ҳизматлари
11 молиялаштириш (смета, бюджет ва ҳ.қ.)
12 молия-иқтисод масалалари ва кўрсатгичлари
13 консультатив-диагностика фаолияти
14 аҳборот-коммуникация технологиялар
15 тиббий ёрдамни регионализацияси
16 стационар ҳизмати фаолиятини кўрсатгичлари
17 диагностика ва даволаш стандартлари, клиник протоколларини амалиётга татбиқ этиш
18 бош муассасалар ва худудий муассаслари билан олиб борилаётган ишлар
19 янги технология ва усулларни амалиётга татбиқ этиш
20 юкумли бўлмаган касалликлар билан курашиш бўйича чора-тадбирлар

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалар раҳбарлари учун:

1 муассаса тўғрисида маълумотлар (муассаса паспорти, низоми, тузилмаси, бошқаруви, худуди ва ҳ.қ.)
2 тиббий хужжатлар
3 кўрсатгичлар, статистик маълумотлар
4 кадрлар салохияти
5 моддий-техник база, тиббий ва бошқа асбоб-ускуналар
6 дори воситалар ва тиббий буюмлар таъминоти
7 ижро интизоми
8 инвестиция дастурлари, лойихалари, қурилиш ва таъмирлаш ишлари
9 санитария-эпидемиология тартиби, юқумли касалликларни олдини олиш, шифохонаичи инфекцияни олдини олиш
10 пуллик тиббий ва сервис ҳизматлари
11 молиялаштириш (смета, бюджет ва ҳ.қ.)
12 молия-иқтисод масалалари ва кўрсатгичлари
13 консультатив-диагностика фаолияти
14 аҳборот-коммуникация технологиялар
15 тиббий ёрдамни регионализацияси
16 янги технология ва усулларни амалиётга татбиқ этиш
17 юкумли бўлмаган касалликлар билан курашиш бўйича чора-тадбирлар
18 диагностика ва даволаш стандартлари, клиник протоколларини амалиётга татбиқ этиш
19 стационар ҳизмати фаолиятини кўрсатгичлари
20 амбулатор ҳизмати фаолиятини кўрсатгичлари
21 бош муассасалар ва худудий муассаслари билан олиб борилаётган ишлар
22 ҚВП лар билан олиб борилаётган ишлар
23 оналик ва болаликни мухофаза қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни такомиллаштириш
24 шошилинч ва тез тиббий ёрдам ҳизмати
25 ижтимоий ахамиятга эга бўлган касалликлар билан курашиш бўйича олиб борилаётган ишлари
26 туман (шаҳар) тиббиёт бирлашма бошлиқлари фаолиятининг баҳолаш индикаторлари (Соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича такомиллаштирилган тартибининг 2-иловаси)
27 ҚВПни баҳолаш мезонлари (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 13 ноябрдаги 380-сонли буйруғининг 7-иловаси)
Соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини
аттестациядан ўтказиш
бўйича такомиллаштирилган
тартибга 2-илова

Раҳбар ходим ҳисоботининг схемаси:

Туман (шаҳар) даражасидаги раҳбар ходимларнинг ҳисобот топшириш схемаси:

аттестация топширадиган муассаса раҳбари эксперт гурух таркиби
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалар бошлиқлари, туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиника мудирлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош бошқарма ва бошқармалари, Саломатлик ва тиббий статистика институти, бош мутахассис ва консультантлар

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар даражасидаги раҳбар ходимларининг ҳисобот топшириш схемаси:

аттестация топширадиган муассаса раҳбари эксперт гурух таркиби
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош бошқарма ва бошқармалари, Саломатлик ва тиббий статистика институти, бош мутахассис ва консультантлар
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари амбулатория ҳизмати, стационар ҳизмати ва оналик ва болаликни мухофаза қилиш ҳизмати бўйича бош мутахассислар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош бошқарма ва бошқармалари, Саломатлик ва тиббий статистика институти, бош мутахассис ва консультантлар
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари бош врачлари Республика ихтисослаштирилган марказлари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлари, ИТИ, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁББ, бош мутахассис ва консультантлар
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари бош врачлари Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий педиатрия маркази, ТошПМИ, ТошПМИ клиникаси, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ОваБМББ, бош мутахассис ва консультантлар
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят тиббий диагностика марказлари бош врачлари Республика ихтисослаштирилган марказлари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлари, ИТИ, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁББ, бош мутахассис ва консультантлар
РШТЁИМ филиаллари директорлари РШТЁИМ, Республика ихтисослаштирилган марказлари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлари, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁББ, ОваБМББ, бош мутахассис ва консультантлар
Тиббиёт институтлар клиникалари бош врачлари Республика ихтисослаштирилган марказлари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлари, ИТИ, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁББ, бош мутахассис ва консультантлар
Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлар филиаллари директорлари Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлари, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁББ, бош мутахассис ва консультантлар
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари бош врачлари Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институти, Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси, бош мутахассис ва консультантлар
Саломатлик ва тиббий статистика институти филиаллари директорлари Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁББ, бош мутахассис ва консультантлар
Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимларни малакасини ошириш ва ихтисослаштириш Республика маркази филиаллари директорлари Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимларни малакасини ошириш ва ихтисослаштириш Республика маркази, Республика тиббий таълимни ривожлантириш маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ФваЎЮББ, бош мутахассис ва консультантлар
Тошкент шаҳар ва вилоят перинатал марказлари бош врачлари Республика перинатал маркази, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ОваБМББ, бош мутахассис ва консультантлар
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят ОИТСга қарши кураш марказлари бош врачлари Республика ОИТСга қарши кураш маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁББ, СЭНББ, ОваБМҚББ, бош мутахассис ва консультантлар
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят Она ва бола скрининги марказлари директорлари Республика Она ва бола скрининги маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ОваБМҚББ, бош мутахассис ва консультантлар
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят тери-таносил касалликлари диспансерлари бош врачлари Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий дерматология ва венерология маркази, Республика тери-таносил касалликлар клиник шифохонаси, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁББ, бош мутахассис ва консультантлар
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят кардиология диспансерлари бош врачлари Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁББ, бош мутахассис ва консультантлар
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят онкология диспансерлари бош врачлари Республика онкология илмий маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁББ, бош мутахассис ва консультантлар
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят эндокринология диспансерлари бош врачлари Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий эндокринология маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁББ, бош мутахассис ва консультантлар
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят наркология диспансерлари бош врачлари Республика наркология маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁББ, бош мутахассис ва консультантлар
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят рухий касалликлари шифохонаси, вилоят рухий-асаб касалликлари диспансери, вилоят психоневрология диспансери бош врачлари Республика рухий касалликлари шифохонаси, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁББ, бош мутахассис ва консультантлар
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят юқумли касалликлар шифохоналари бош врачлари ЭМЮК ИТИ, Вирусология ИТИ, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁББ, СЭНББ, бош мутахассис ва консультантлар
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят стоматология поликлиникалари бош врачлари Республика стоматология поликлиникаси, ТВМОИ, ТТА, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁББ, бош мутахассис ва консультантлар
Вилоят физиотерапия шифохонаси, вилоят тиббий реабилитация шифохонаси, вилоят тиббий реабилитация поликлиникаси, вилоят саломатликни тиклаш маркази бош врачлари Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий терапия ва тиббий реабилитация маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁББ, бош мутахассис ва консультантлар
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят жисмоний тарбиялаш врачлик диспансерлари бош врачлари Республика жисмоний тарбиялаш врачлик диспансери, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁББ, бош мутахассис ва консультантлар
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят суд-тиббий экспертиза бюроси бошлиқлари Республика суд-тиббий экспертиза бюроси, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁББ, бош мутахассис ва консультантлар
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят патанатомия бюролари бошлиқлари Республика патанатомия маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институти
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят қон қуйиш станциялари бош врачлари ГваҚҚ ИТИ, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁББ, бош мутахассис ва консультантлар
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят ўсмирлар диспансерлари бош врачлари Ўсмирлар ва чақирув ёшидагиларга тиббий ёрдамни ташкиллаштириш Республика маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁББ, бош мутахассис ва консультантлар
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят офтальмология шифохоналари бош врачлари Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази, Республика офтальмология клиник шифохонаси, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁББ, бош мутахассис ва консультантлар
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят силга қарши кураш диспансери, болалар сил касалликлар санаторийси, сил касалликлар санаторийси, фтизиатрия ва пульмонология шифохонаси, сил касалликлари шифохонаси бош врачлари Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий фтизиатрия ва пульмонология маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁББ, бош мутахассис ва консультантлар
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят болалар уйи, "Кичкинтой" болалар уйи бош врачлари Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий педиатрия маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ОваБМББ, бош мутахассис ва консультантлар
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят ихтисослаштирилган шифохоналар бош шифокорлари Республика ихтисослаштирилган маркази, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий маркази, ИТИ, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ДПЁББ, ОваБМББ, бош мутахассис ва консультантлар

Республика даражасидаги раҳбар ходимларнинг ҳисобот топшириш схемаси:

аттестация топширадиган муассаса раҳбари эксперт гурух таркиби
Республика ихтисослаштирилган, ихтисослаштирилган илмий-амалий, илмий марказлари, илмий-текшириш институтлар директорлари, шифохоналар, клиникалар ва бошқа даволаш-профилактика муассасалар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош бошқарма ва бошқармалари, Хусусийлаштириш ва пуллик ҳизматни ташкил қилиш маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институти, бош мутахассис ва консультантлар
Соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини
аттестациядан ўтказиш
бўйича такомиллаштирилган
тартибга 3-илова

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашма раҳбарлари фаолиятининг баҳолаш индикаторлари

Индикаторлар номи Индикаторлар кўрсаткичлари Индикаторларни баҳолаш (баллар)
5 4 3 2
1 5 ёшгача бўлган болалар орасидаги ўлим кўрсаткичи 5 ёшгача бўлган болаларнинг ҳар 100 минг нафарига нисбатан 0 0-7,5 7,5-13,8 13,8 ортиқ
2 Гўдаклар ўлими кўрсаткичи Ҳар 1 минг нафар тирик туғилганларга нисбатан 0 0-6,2 6,3-10,6 10,6 ортиқ
3 1 ёшгача бўлган болаларни қизамиққа қарши эмланган улуши Қамраб олиш фоизи 95% ортиқ 95-92% 92-85% 85% гача
4 Оналар ўлими кўрсаткичи Ҳар 100 минг нафар тирик туғилганларга нисбатан 0 0-11,3 11,4-19,0 20,0 ортиқ
5 Малакали мутахассис ёрдамидаги амалга оширилган туғруқлар улуши Қамраб олиш фоизи 100% 99-98% 98-95% 95% гача
6 Профилактик эмлаш жадвалига мувофиқ 2 ёшгача бўлган болаларни эмлаш кўрсаткичи Қамраб олиш фоизи 95% ортиқ 95-92% 91-85% 85% гача
7 Профилактик эмлаш жадвалига мувофиқ 16 ёшгача бўлган болаларни қайта эмлаш кўрсаткичи Қамраб олиш фоизи 95% ортиқ 95-92% 91-85% 85% гача
8 Юқумли касалликлар билан хасталаниш холати Ўтган даврга нисбатан ўсиш суръатига эга бўлган юқумли касалликларнинг нозологик шакллари сони Ўсиш йўқ 1-3 хил касалликлар бўйича ўсиш 4-8 хил касалликлар бўйича ўсиш 9 ва ундан ортиқ хил касалликлар бўйича ўсиш
9 Объектлар ўрганилганда уларни лаборатор-диагностик текширишлар билан қамраб олиш кўрсаткичи Қамраб олиш фоизи 98% ортиқ 90-98% 80-89% 80% гача
10 Соғлиқни сақлаш тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилиш инвестиция дастурининг бажарилиши Тармоқ жадвалига асосан ҳисобот даврида бажарилиш фоизи 95-100% 85-94% 70-84% 70% гача
11 Дори-дармон ва озиқ-овқатларга йўналтирилган сарф-харажатлар миқдори Умумий молиялаштириш хажмидан олинган фоиз ҳисобида 4,0% ортиқ 3,5-4,0% 3,0-3,4% 3,0% гача
12 Бир йилда 1 фуқарога ўтказилган шифокорлар қатнови сони Бирламчи соғлиқни сақлаш бўғинидаги шифокорлар қатнови миқдорига уй шароитида ўтказилган шифокорлик ташрифлар миқдори қўшилиб, аҳоли сонига бўлинади 9,0 ортиқ 7,0-9,0 5,0-7,0 5,0 гача
13 Касалланиш сабабли ўтказилган шифокорлар қатнови улуши Бирламчи соғлиқни сақлаш бўғинидаги касалланиш сабабли ўтказилган шифокорлар қатнови қатновларнинг жами миқдорига бўлиниб, 100 га кўпайтирилади 20% гача 20-30% 30-40% 40% ортиқ
14 Малакали тиббий кадрлар (УАШ) билан таъминланган бирламчи соғлиқни сақлаш бўғини муассасаларининг миқдори Банд бўлган шифокор лавозимларининг сонини штат жадвали бўйича лавозимлар сонига бўлиб, 100 га кўпайтирилади 90% ортиқ 80-90% 70-80% 70% гача
15 100 минг аҳолига нисбатан бирламчи хасталаниш кўрсаткичи Илк аниқланган хасталиклар миқдори аҳоли сонига бўлиниб, 10000 га кўпайтирилади 800,0 ортиқ 600,0-800,0 400,0-600,0 400,0 гача
16 1 минг аҳолига нисбатан диспансеризация кўрсаткичи Диспансер беморларнинг миқдори аҳоли сонига бўлиниб, 1000 га кўпайтирилади 150, 0 гача 150,0-250,0 251,0-350,0 351,0 ва ортиқ
17 1000 нафар аҳолига нисбатан ўлим кўрсаткичи Ўлимлар холати миқдори аҳоли сонига бўлиниб, 1000 га кўпайтирилади 4,0 гача 4,0-5,4 5,5-6,4 6,5 ва ортиқ
18 Бир йил давомида стационар ўринлар бандлиги Бир йил давомида стационар ўринлар бандлиги 325 ортиқ 310-324 296-309 295 гача
19 Шифокорларнинг малака ошириши Шифокорларнинг умумий сонига нисбатан ўтган йили малака оширган шифокорлар фоизи 20% ортиқ 18-20% 15-17% 15% гача
20 Ўрта тиббиёт ходимларининг малака ошириши Ўрта тиббиёт ходимларининг умумий сонига нисбатан ўтган йили малака оширган ўрта тиббиёт ходимлари фоизи 20% ортиқ 15-20% 10-15% 10% гача
21 Шифокорларнинг тоифалилиги Шифокорларнинг умумий сонига нисбатан малакавий тоифага эга шифокорлар фоизи 60% ортиқ 51-59% 45-50% 45% гача
22 Ўрта тиббиёт ходимларининг тоифалилиги Ўрта тиббиёт ходимларининг умумий сонига нисбатан малакавий тоифага эга ўрта тиббиёт ходимлари фоизи 40% ортиқ 31-40% 21-30% 20% гача
23 Тез тиббий ёрдам хизматини санитар автотранспорти билан таъминланиши Нормативларга кўра таъминланиш фоизи 99-100% 90-98% 80-89% 80% гача
24 Энергоресурсларни тежаш Тасдиқланган лимитга нисбатан тежаб қолинган ресурслар ва сармоялар фоизи 5% ортиқ 3-5% 1-3% 0
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
5 февраль 2014 йил
36 -сонли буйруғига
3-илова

Аттестациядан ўтказиладиган раҳбар ходимларнинг тоифалар бўйича
РЎЙХАТИ

Республика даражасидаги раҳбар ходимлари:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бош бошқармалари ва бошқармалари бошлиқлари

Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг директори, унинг ўринбосарлари

Республика даволаш-профилактика муассасаларининг директорлари, бош врачлари

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари

Илмий-текшириш институтлари директорлари, уларнинг ўринбосарлари

Саломатлик ва тиббий статистика институти директори ва унинг ўринбосарлари

Олий таълим муассасалар ва илмий-текшириш институтлари клиникаларининг бош врачлари

Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи ва унинг ўринбосарлари

Республика ОИТСга қарши курашиш марказининг директори ва унинг ўринбосарлари

Республика тиббиёт марказлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари

Республика илмий-амалий марказлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари

Малака ошириш таълим муассасалар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари

Вазирлик тасарруфидаги бошқа муассасалар раҳбарлари

Вазирлик тасарруфидаги санитария-гигиена хизматининг бошқа муассасалари раҳбарлари

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар даражасидаги раҳбар ходимлари:

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари амбулатория ҳизмати, стационар ҳизмати ва оналик ва болаликни мухофаза қилиш ҳизмати бўйича бош мутахассислар

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг бош врачлари

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг бош врачлари

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар тиббий диагностика марказларининг бош врачлари

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари бош врачлари

Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази филиалларининг директорлари

Саломатлик ва тиббий статистика институти филиалларининг директорлари

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ОИТСга қарши курашиш марказларининг бош врачлари

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ихтисослаштирилган ва ижтимоий ахамиятга эга бўлган сохага оид даволаш-профилактика муассасалар раҳбарлари

Туман (шаҳар) даражасидаги раҳбар ходимлари:

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг бошлиқлари

Туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиника мудирлари

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
5 февраль 2014 йил
36 -сонли буйруғига
2-илова

Аттестациядан ўтказиладиган раҳбар ходимлар учун раҳбар кадрларнинг фаолиятига таалуқли вазифалардан иборат саволнома

Раҳбар ходимлар учун саволнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг www.minzdrav.uz электрон сайтида ва порта лида «Аттестация» сахифаси остида жойлаштирилган.