441 - СОНЛИ БУЙРУҒИ
О'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI
BUYRUQ
2013 йил 16 октябрь |
| № 441 |
---|---|---|
Тошкент ш. |
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2013 йил 16 октябрдаги 145-сонли ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 16 октябрдаги 348-сонли қўшма буйруғига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 227-сонли “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007 йил 2 ноябрдаги 487-сонли буйруғи асосида ўтказиладиган соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш жараёнини такомиллаштириш ва ушбу жараёнда раҳбар ходимларга холисона баҳо бериш мақсадида
БУЮРАМАН:
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2013 йил 16 октябрдаги 145-сонли ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 16 октябрдаги 348-сонли қўшма буйруғини 6 бандини ижросини амалга ошириш, яъни Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги қишлоқ врачлик пунктлари мудирлари эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини аниқлаш мақсадида 2013 йилнинг 28 октябрь - 16 ноябрь кунлари аттестациядан ўтказилсин.
- Соғлиқни сақлаш тизимидаги қишлоқ врачлик пунктлари мудирлари эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини аниқлаш мақсадида аттестациядан ўтказиш бўйича аттестация комиссиясининг таркиби, 1-иловага мувофиқ;
- Аттестациядан ўтказиладиган қишлоқ врачлик пунктлари мудирлар учун уларнинг фаолиятига таалуқли вазифалардан иборат саволнома 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 227-сонли “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси тўғрисидаги Низоми”нинг 13-бандида белгиланган аттестациядан ўтиши лозим бўлган раҳбар ходимларни аттестациядан ўтиши тўғрисида огоҳлантириш камида 10 кун деб, белгилансин.
- Аттестация Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 30 августдаги 332-сонли буйруғи билан тасдиқланган раҳбар ходимларининг фаолият рейтинг кўрсатгичлари индикаторлари ва раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича такомиллаштирилган йўриқнома асосида ўтказилиши инобатга олинсин.
- Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига:
- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси (А.А.Садыков), Даволаш-профилактика ёрдами ташкил қилиш Бош бошқармаси (Д.Б.Миразимов), Оналик ва болаликни мухофаза қилиш Бош бошқармаси (С.И.Исмаилов), Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси (К.К.Мухамедов) бошлиқларига:
- Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Т.Хакимовга, “ЎзМедИнфо” маркази директори М.Баймухамедовга:
- мазкур буйруқ ва ушбу буйруқ билан тасдиқланган фаолият рейтинг кўрсатгичи индикаторлари ва саволнома Соғлиқни сақлаш вазирлигининг портали ва вэб-сайтида жойлаштирилиши таъминлансин. - Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.
5.1 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг комиссиясида аттестациядан ўтиши лозим бўлган қишлоқ врачлик пунктлари мудирлари аттестация талаблари билан таништирилсин.
5.2 2013 йилнинг 28 октябрь - 16 ноябрь кунлари аттестациядан ўтиши лозим бўлган қишлоқ врачлик пунктлари мудирлари жорий йилнинг 18 октябрига қадар огоҳлантирилсин, мазкур буйруқ билан таништирилсин ва аттестация комиссияси котибиятига ёзма маълумот таъриқасида тақдим этилсин.
5.3 2013 йилнинг 28 октябрь - 16 ноябрь кунлари ўтиши лозим бўлган қишлоқ врачлик пунктлари мудирларининг хужжатлари (маълумотнома, маълумоти ва илмий унвони тўғрисида хужжатлар нусхалари, малака оширганлиги тўғрисида гувоҳнома (сертификат)лар нусхалари, ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида йиллик ҳисобот, маълумотнома-тавсифномалар, ишга тайинланганлиги тўғрисида буйруқ нусхаси) тайёрлансин ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Кадрлар билан ишлаш бошқармасига 2013 йил 21 октябрига қадар электрон шаклида топширилсин. Қишлоқ врачлик пунктлари мудирларининг хужжатларини қоғоз ва электрон шакли Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалар кадрлар бўйича бош мутахассисларига топширилсин.
5.4 Аттестациядан ўтувчи қишлоқ врачлик пунктлари мудирларини фаолияти тўғрисида ёзма маълумот тайёрлансин.
6.1 Қишлоқ врачлик пунктларининг фаолияти тўғрисида маълумот тайёрлансин.
ВАЗИР | А.В.АЛИМОВ |
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
16 октябрь 2013 йилдаги
№ 441 - сонли буйруғига
1-илова
Соғлиқни сақлаш тизимидаги қишлоқ врачлик пунктлари
мудирларининг эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини аниқлаш
бўйича аттестация комиссиясининг
ТАРКИБИ
1 | Алимов Анвар Валиевич | Соғлиқни сақлаш вазири, комиссия раиси; | |
2 | Худаяров Асилбек Анварович | Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи
ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари; | |
3 | Сайдалиев Сайдимурат Сайдиганиевич | Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари; | |
4 | Алимухамедов Ботир Бокиевич | Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари; | |
5 | Кучкаров Джамшид Анварович | Молия вазирининг ўринбосари; | |
6 | Турдиев Дилмурод Рахматжонович | Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари; | |
7 | Курбанов Равшан Давлетович | Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази директори; | |
8 | Садиков Абдушукур Абдужамильевич | Назорат инспекцияси бошлиғи; | |
9 | Миразимов Дониёр Батирович | Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи; | |
10 | Исмаилов Сайдимурад Ибрагимович | Оналик ва болаликни мухофаза қилиш Бош бошқармасит бошлиғи; | |
11 | Шарипова Наталья Витальевна | Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси бўлим бошлиғи; | |
12 | Акбаров Миршовкат Миралимович | Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош хирурги; | |
13 | Аляви Анис Лютфуллаевич | Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош терапевти; | |
14 | Хакимов Тимур Пулатович | Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи, комиссия котиби; | |
15 | Алмарданов Шухрат Кудратович | Саломатлик ва тиббий статистика институти бўлим мудири | |
16 | Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари | ||
17 | Назорат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича бошлиқлари | ||
18 | Касымов Шароф Закирович | ТошВМОИ УАШ малакасини ошириш кафедраси мудири; | |
19 | Нармухамедова Назира Азизовна | ТТА УАШ тайёрлаш кафедраси УАШ қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси мудири; | |
20 | Мавлянова Дилбар Азизовна | ТошПМИ амбулатор тиббиёт кафедраси УАШ қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси доценти; | |
21 | Алимова Шахзодахон Рашитовна | 17-оилавий поликлиника бош врачи; | |
22 | Саидова Динара Исматиллаевна | 5-оилавий поликлиника бош врачи; | |
23 | Каюмова Дильноз Исматуллаевна | 37-оилавий поликлиника бош врачи; | |
24 | Расулходжаева Захро Тураевна | 39-оилавий поликлиника бош врачи; | |
25 | Умарова Гульдона Фозиловна | 3-оилавий поликлиника бош врачи; | |
26 | Абдуллаева Муаттар Ильясовна | 9-оилавий поликлиника бош врач ўринбосари. |
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
16 октябрь 2013 йилдаги
№ 441 - сонли буйруғига
2-илова
Аттестациядан ўтказиладиган қишлоқ врачлик пунктлари мудирлари учун
САВОЛНОМА
Қишлоқ врачлик пунктлари мудирлари учун саволнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг www.minzdrav.uz электрон сайтида ва www.med.uz порталида «Аттестация» сахифаси остида жойлаштирилган.