Қўшма Қарор №26,40 Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида тиббий хизматни такомиллаштириш тўғрисида
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI |
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI ХALQ TA’LIMI VAZIRLIGI |
“Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида тиббий хизматни такомиллаштириш тўғрисида”ги
ҚЎШМА ҚАРОРИ
Республикада мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида тарбияланувчи ва ўқувчиларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, касалликларни олдини олиш, кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ва профилактик ёрдамнинг сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда болалар учун ушбу муассасаларда санитария-гигиена меъёрларга мос келадиган шарт-шароитларни яратиш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:
- Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларининг тарбияланувчи ва ўқувчиларига бирламчи тиббий-санитария ва профилактик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш ва халқ таълими вазирлари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш ва халқ таълими Бош бошқармаси ҳамда вилоятлар соғлиқни сақлаш ва халқ таълими бошқармалари бошлиқларига:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими вазирликларининг мазкур қўшма қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин ҳамда тўлиқ амалга оширилиши таъминлансин;
мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида болаларга кўрсатилаётган тиббий-профилактик ёрдамни ташкиллаштириш мазкур қарор билан тасдиқланган Низомнинг талабларига қатъий амал қилган ҳолда олиб борилсин ва уларнинг бажарилиши қатъий назорат остига олинсин.
мазкур қарорнинг бажарилиши ҳақидаги маълумотнома Низомнинг 4-иловасига мувофиқ ҳар йилнинг 25 декабрига қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармасига ва Халқ таълими вазирлигининг Таълим муассасаларини фаолиятини ташкил этиш Бош бошқармасига тақдим этилсин.
- Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси ҳамда вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқларига:
фаолият кўрсатаётган барча мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида уларнинг қувватидан келиб чиққан ҳолда санитария қоида ва меъёрларнинг талабларига асосан тиббий хоналари ташкил этилсин ва уларни Низомнинг 1-иловасига мувофиқ жиҳоз ва тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлансин;
мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасалари томонидан Низомнинг 2-иловасига мувофиқ дори-дармон жамланмаларини доимий равишда таъминлансин;
тиббий хоналарни ташкил этиш, уларни керакли жиҳоз ва тиббий асбоб-ускуналар, зарарсизлантириш воситалар ҳамда дори-дармонлар билан таъминлаш вазифалари мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасалар раҳбарларига юклатилсин;
мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида режалаштирилган барча тиббий кўрик, профилактика ва даволаш-соғломлаштириш тадбирларни ташкил этилишида тиббиёт ходимлар билан ҳамкорлик кучайтирилсин ва уларни ўтказилишида ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилсин.
мактабгача таълим муассасаларига қабул қилинадиган тиббиёт ходимларни жойлардаги тиббиёт муассаса билан келишилган ҳолда штат бирликлари асосида ишга қабул қилсин ва тиббиёт ходимлар билан тўлиқ таъминланиши назоратга олинсин;
ҳар беш йилда мактабгача таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларни малака ошириш ихтиёжи бўйича истиқбол режаси ишлаб чиқиб, ушбу истиқбол режаси асосида ҳар йилнинг 1 апрелига қадар келгуси йилнинг режаси бўйича Ҳалқ таълими вазирлигига йиллик рўйхат асосидаги талабнома топширилсин ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўрнатилган тартибда 1 майига қадар тақдим этилсин;
Ҳалқ таълими вазирлиги тизимидаги мактабгача таълим муассасаларида ишловчи ўрта тиббиёт ходимларни малакасини ошириш учун сарфланадиган маблағлар ҳар йили тасдиқланадиган смета ҳаражатларида кўзда тутилсин;
- Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ҳамда вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва бошлиқларига:
қабул қилинган штат бирликлари асосида шаҳар ва туманларнинг мактабгача таълим муассасаларни шифокор, умумий ўрта таълим мактабларида эса ишлаши учун етарли даражада шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлар билан туман/шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасининг тасдиқланган штат меъёрлари асосида таъминлансин ва назоратга олинсин;
умумий ўрта таълим мактабларда ўқитиш жараёни, ўқувчиларни эшитиш, кўриш қобилияти ва бўйига қараб парталарга ўтқазиш устидан назорат олиб борилиши топширилсин;
1 синфга қадам қўйган 6 ёшлик болаларнинг соғлиқ холати устидан мунтазам тиббий назорат ўрнатиш, унинг ўзгариш динамикасини кузатиб бориш, ўқувчиларнинг кун тартиби ва ақлий ҳамда жисмоний машғулотларининг тиббий назорати олиб борилсин;
тиббиёт ходимлари томонидан болаларнинг соғлиғини инобатга олган холда, жисмоний тарбия билан шуғулланиши устидан назорат ўрнатилсин ва болаларни саломатлиги асосида тиббий-соғломлаштириш гуруҳларга ажратилиши таъминласин;
мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларининг тарбияланувчи ва ўқувчиларини тасдиқланган режага асосан тиббий кўриклардан ўтказилиши таъминлансин;
тиббий кўрик натижалари асосида болалар саломатлик гуруҳларига тақсимланган холда, ушбу гуруҳларга мос бўлган даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланиб амалга оширилсин;
диспансер назоратига олинган бемор болаларни соғломлаштирилишида худуддаги барча даволаш-профилактика муассасалари, шифохона ва санаториялар имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш ва ушбу тадбирларга ота-оналарнинг фаол жалб қилиниши ташкил этилсин;
тиббий кўрик натижаларига асосланган ҳолда, болаларни соғлом бўлишлари, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун саломатлик йўналишларида тавсиялар берилиши йўлга қуйилсин;
тарбияланувчи ва ўқувчилар орасида олиб борилаётган эмлаш ишлари устидан назорат олиб борилиши таъминлансин;
жисмоний тарбия бўйича амалий имтиҳон ўтказиш жараёнида иштирок этиш ва зарур ҳолларда тез тиббий ёрдам кўрсатсин;
мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларининг тарбияланувчи ва ўқувчиларини ривожланиш динамикаси, даволаш-соғломлаштириш тадбирлари олиб борилиши ва уларнинг самарасини, режа асосида, мониторинг қилиб борилсин.
- Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ДСЭНМ Бош врачларига:
мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларини лойиҳалаштириш, қурилиши ҳамда фойдаланишга топширилиши, уларнинг санитария холати, таълим ва ўқув жараёни, жисмоний тарбия, гуруҳ/синф хоналарини болаларнинг ёши ва бўйига мос мебеллар билан таъминланганлиги ҳамда уларнинг жиҳозланиши, гуруҳ/синф хоналарнинг ёруғлик холати устидан олиб борилаётган Давлат санитария назорати кучайтирилсин.
- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг СЭНББ бошлиғи К.К.Мухамедовга:
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ДСЭНМлар томонидан мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасалари амалдаги санитария қоида ва меъёрлари талабларига мувофиқ фаолият юритиши, муассасаларнинг гуруҳ/ синф хоналарида ёритиш даражасини етарли даражада йўлга қўйилиши, гуруҳ/ синф хоналардаги мебелларнинг болалар бўйи ва ёшига мос равишда ўрнатилиши, тарбияланувчи ҳамда ўқувчилар сонини белгилашда гуруҳ ва синфнинг майдонига алоҳида эътибор берилиши назорат қилиб борилсин.
- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ў.С.Исмаилов, Тошкент врачлар малакаси ошириш институти ректори Ж.М.Собиров ва Халқ таълими вазирлигининг Таълим муассасаларнинг фаолиятини ташкил этиш Бош бошқармаси бошлиғи Ф.Х.Ахмедовларга:
мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш жараёни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилсин.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тасарруфидаги тиббиёт ходимларини малакасини оширилиши мазкур вазирликнинг ушбу қарорнинг 3-бандида қайд этилган талабномаси асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган режа ва жадвалга мувофиқ ташкил этилсин.
мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимлар узлуксиз малака ошириши ва хар 5 йилда малака тоифаси олиш учун врачлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш Республика Маркази, ўрта тиббиёт ходимлар эса “Олий хамширалик иши, ўрта тиббиё ва доришуноз ходимларига малака тоифаси бериш Республика ва ҳудудий комиссиясидан ўрнатилган тартибда ўтказилсин.
- Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Д.И.Ахмедовага:
режа асосида Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларидаги тиббий хизматнинг самарадорлигини ошириш, тарбияланувчи ва ўқувчиларнинг саломатлигини янада яхшилаш масалаларига бағишланган Республика ва худудий семинарларини ташкил этилиши ва ўтказилиши вазифалари юклатилсин.
- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи С.И.Исмаилов, Халқ таълими вазирликнинг Таълим муассасаларнинг фаолиятини ташкил этиш Бош бошқармаси бошлиғи Ф.Х.Ахмедовларга:
мактабгача таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мактабларида болаларга кўрсатилаётган тиббий-профилактик хизмат ҳолати Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими вазирликлари қошида ўтказиладиган ҳайъат, селектор, бошқармаларининг кенгашларида таҳлил қилиниб борилиши режалаштирилсин;
қарорда белгиланган тадбирлар юзасидан жойларда доимий ташкилий-услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилсин.
10. Ушбу қарорда белгиланган тадбирларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш Соғлиқни сақлаш вазирнинг биринчи ўринбосари
А.Худаяров ва Халқ таълими вазири ўринбосари А.Холбековларга юклатилсин.
Соғлиқни сақлаш вазири | А.Алимов |
Тошкент ш.,
2013йил 02 октябр, 26 - сон | |
Халқ таълими вазири | У.Иноятов |
Тошкент ш.,
2013йил 02 октябр, 40 - сон |
Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларининг тарбияланувчи ва ўқувчиларига бирламчи тиббий-санитария ва профилактик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги
НИЗОМ
- Умумий қоидалар
- Ушбу Низом мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларининг тарбияланувчи ва ўқувчиларига бирламчи тиббий-санитария ва профилактик ёрдам кўрсатиш жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.
- Бирламчи тиббий-санитария ва профилактик ёрдам кўрсатиш мактабгача ва умумий ўрта таълим ёки ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади, улар раҳбарият билан бир қаторда, тарбияланувчи ва ўқувчиларнинг саломатлиги ва жисмоний ривожланиши, овқатланиш тартиби ва сифати, тиббий-профилактика тадбирларини ўтказиш ва санитария-гигиена нормаларига риоя қилиш учун жавоб берадилар.
- Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходими ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ҳукумат қарорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари, юқори турувчи соғлиқни сақлаш органининг фармойиш ва кўрсатмаларига, бошқа қонун ҳужжатларига, лавозим йўриқномасига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
- Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида тиббий-маслаҳат ёрдами ва ўтказилган тиббий-профилактика тадбирлари таҳлили тегишли соғлиқни сақлаш органлари томонидан амалга оширилади.
- Шифокор томонидан тиббий профилактик ёрдам кўрсатиш тартиби
- Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида доимий ишлаш учун врач-педиатр ёки умумий амалиёт шифокори муассаса жойлашган худудий туман/шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника штат меъёрлари ҳисобидан тайинланади.
- Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган шифокорнинг мажбуриятлари:
тарбияланувчи ва ўқувчиларнинг ўз вақтида тиббий кўрикларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда ҳар бир тарбияланувчи ва ўқувчи бўйича тиббий кўрик хулосаларини тайёрлаш (шифокорлар томонидан берилган маълумотларни инобатга олган ҳолда) жисмоний тарбия машғулотларига қатнашиш учун тиббий гуруҳни аниқлаш ҳамда соғломлаштириш чора-тадбирларини белгилаш;
тарбияланувчи ўқувчиларнинг тиббий кўрик натижалари мониторингини олиб бориш, унинг асосида ўқувчиларни соғлиғини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар режасини тузиш;
кўрик натижасида аниқланган бемор болаларни диспансер назоратига олиш ва доимий назорат қилиб бориш, режа асосида уларни даволаш-профилактика муассасаларида соғломлаштирилишини ташкил этиш;
умумий ўрта таълим муассасаларида ўтказилаётган жисмоний тарбия машғулотларини тиббий назоратини олиб бориш ҳамда ўқув машғулотлар тартиби, меҳнат машғулотлари, ўқувчиларни овқатланишини ташкил этиш, санитария-гигеник ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни олиб бориш;
ўқувчиларни саломатлигига асосан касб йўналиши бўйича ишларни ташкил этиш;
касаллиги туфайли битирув имтиҳонларидан озод этилиши лозим бўлган болаларни аниқлаш ва йиғилган хужжатларни махсус комиссияга тақдим этиш;
мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида бемор тарбияланувчи ва ўқувчиларни амбулатор қабулини ташкил этиш ҳамда тиббий ёрдамга мухтож бўлган болаларни аниқлаб уларга ёрдам бериш;
мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларининг ходимлари, ота-оналар ва ўқувчилар орасида санитария-оқартув ҳамда тарғибот ишларини олиб бориш;
мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларининг шифокори, тарбияланувчи ва ўқувчиларга кўрсатилаётган тиббий хизмат холати юзасидан назорат қилувчи бўлим бошлиғига ва муассаса раҳбариятига ўзининг иш фаолияти бўйича, яъни тиббий хонанинг ташкил этилиши ва унинг жихозланиши, болалар орасида олиб борилаётган тиббий кўрик холати, диспансер назоратида турган болалар орасида соғломлаштириш ишларини ташкил этилиши бўйича мониторинг қилиш ҳамда уларнинг натижалари асосида маълумот ва ҳисоботлар бериб туриш:
жароҳатланиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида профилактик ишларни олиб бориш ва ҳар бир жароҳатланиш ҳодисаларини таҳлил қилиш;
мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида ишлаётган ўрта тиббиёт ходимларининг иш фаолияти юзасидан доимий назорат олиб бориш;
ўзини, мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ўрта тиббиёт ходимларни мутахассислиги бўйича билим савиясини ошириб бориш.
- Шифокор ишлаётган мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасалари педагогик кенгашининг ҳал қилувчи овозга эга бўлган аъзоси деб хисобланади.
- Ўрта тиббиёт ходими томонидан тиббий профилактик ёрдам кўрсатиш тартиби
- Ўрта тиббиёт ходими мактабгача таълим муассасалари штат меъёрлари хисобидан, умумий ўрта таълим муассасаларида эса доимий ишлаш учун ўрта тиббий ходими ушбу муассаса жойлашган худудий поликлиника ёки қишлоқ врачлик пунктлари штат меъёрлари хисобидан тайинланади.
- Ўрта тиббиёт ходими мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасалардаги фаолиятини шифокор раҳбарлиги остида олиб боради ва унинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаради.
- Ўрта тиббиёт ходимининг мажбуриятлари:
- Қуйидаги тиббий назоратларни олиб боради:
мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларининг тарбияланувчи ва ўқувчилари орасида ўтказилаётган тиббий кўрик даврида шифокорларга ёрдам беради ва улар томонидан кўрик натижасида берилган тавсияларни бажаради;
тор мутахассисларнинг тавсияномаларини, тарбияланувчи ва ўқувчилар орасида олиб борилган тиббий кўрик натижаларини мактабгача таълим муассаса тарбиячиларига ва умумий ўрта таълим муассаса ўқитувчиларига тақдим этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тиббий хужжатлар асосида иш олиб боради;
мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида тарбияланувчи ва ўқувчилар овқатланиши, тарбия ва ўқиш давомида гигиеник шарт-шароитларни ҳамда ўқувчилар меҳнат ва жисмоний тарбиясини ташкил этиш,
санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тартибларга риоя этилиши, ошхоналар учун берилган санитария талабларини бажарилиши, ошхона ходимларини ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш;
ўқувчиларни меҳнатга ўқитишни ташкил этилиши, ўз-ўзига хизмат қилиш, узайтирилган гуруҳларда дарс соатидан ташқари ўтказиладиган машғулотларни ташкил этиш;
мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларининг педагог ходимларини ўз вақтида тўлиқ равишда тиббий кўригини олиб бориш;
шифокор назорати остида режа асосида эмлаш ишларини олиб бориш;
юқумли касалликлар билан мулоқотда бўлган болаларни назорат қилиб бориш;
шифокор билан биргаликда тарбияланувчи ва ўқувчиларни амбулатор кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш;
санитар постларда ўқувчилар билан машғулотлар ўтказиш, санитар постларни ташкил этилишида ва қатнашчилар томонидан ўтказиладиган мусобақаларда қатнашиш;
жароҳатланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган ишларни амалга ошириш, ҳар бир жароҳат олган болаларни (шифокор билан биргаликда) ҳисоботини олиб бориш ва таҳлил қилиш;
тиббий жиҳозлар, дори-дармон, эмлаш материалларининг ҳисоботи ва бошқа ҳисоботга оид ҳужжатларни Низомнинг 3-иловасида қайд этилган ва тасдиқланган шакллари асосида олиб борилиши ва уларни ўз вақтида ҳамда сифатли юритиш;
доимий равишда ўз билим савиясини ошириб бориш, ўрта тиббиёт ходимларининг кенгашларида ва жамият ишларида иштирок этиш.
-
Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида тиббий-профилактика жараёнини ташкил этиш
- Ҳар бир мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасалари малакали шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари билан таъминланган бўлиши лозим.
- Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ўрта тиббиёт ходимларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш учун мазкур муассаса худудида жойлашган туман/шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника раҳбарияти томонидан малакали ўрта тиббиёт ходими бириктирилади.
- Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббий ходимлар белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтишлари керак.
- Мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари ўртасида бир йилда бир маротаба мактабгача таълим муассасага келгунга қадар (2-3 ёшда) тор мутахассислар томонидан тиббий кўриги ўтказилганлигини инобатга олган ҳолда, невропатолог, окулист, оториноларинголог, хирург-ортопед, эндокринолог, стоматолог, логопед, психоневролог тор мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳамда қон, пешоб ва нажас умумий лаборатор таҳлиллари билан мактабга чиқишдан 1 йил аввал (6 ёш) ва мактабга чиқиш арафасида (6-7 ёш) ўтказилади. 4-5 ёшли тарбияланувчилар эса йилда 2 маротаба мактабгача таълим муассасанинг шифокори кўригидан ўтказилади, лозим бўлган тақдирда тор мутахассислар маслаҳатига яшаш жойидаги туман/шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникага йўлланиши мумкин.
- Ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари ўртасида бир йилда бир маротаба невропатолог, окулист, оториноларинголог, хирург-ортопед, эндокринолог, стоматолог, болалар гинекологи тор мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳамда қон, пешоб ва нажас умумий лаборатор таҳлиллари билан 4-6-8-9 синфларда ўтказилади (1-синф ўқувчилари мактабга қабул қилинаётган даврда тор мутахассислар томонидан тиббий кўриги ўтказилиши инобатга олган ҳолда), 2-3-5-7 синфларда эса ўқув йили даврида бир маротаба мактаб шифокори кўриги, 1-4 синфларда бир йилда бир маротаба 100% гижжага топширилиши ташкил этилади. Тоқ синфларда таълим олаётган ўқувчилар лозим бўлган тақдирда мактаб шифокори томонидан тор мутахассислар кўригини ташкил этиш учун худудий поликлиникага йўлланиши мумкин.
- Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларининг шифокори томонидан ўтказилган тиббий кўрик натижалари умумлаштирилади ва ҳар бир тарбияланувчи ва ўқувчининг саломатлиги ҳолати бўйича хулоса тайёрланади. Жумладан, унинг жисмоний ривожланиши бўйича баҳо ва аниқланган патологик ўзгаришлар ва саломатлик ҳолати бўйича маълумот асосида қайси саломатлик гуруҳга мансублигини белгилайди, жисмоний тарбия машғулотларига қатнашиши учун тиббий гуруҳи аниқланади, тор мутахассислар тавсиясига биноан соғломлаштириш чора-тадбирлари белгиланади.
- Олинган маълумотлар “Боланинг тиббий картаси” (Ф 026/у) га қайд этилади, саломатлик гуруҳлари бўйича тиббий карталар турли рангларда белгиланади.
- Ҳар бир гуруҳ ёки синф учун кўрик маълумотномалари бўйича “Саломатлик варақаси” тузилиб гуруҳ тарбиячиси ёки синф раҳбарига тақдим этилади.
- Ҳар бир мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида болаларни комплекс соғломлаштириш чора-тадбирларини ташкил этилиши, саломатлиги бўйича ўзгаришларга эга бўлганлар учун эса психологогик-педагогик коррекция қилиниши мумкин.
- Сурункали касалликларга эга бўлган болалар чуқурлаштирилган ўқув дастури асосида олиб борилаётган умумий ўрта таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинаётган вақтида мазкур муассаса маъмурияти ҳамда тиббиёт ходимлари томонидан ушбу мактабда таълим олиниши боланинг саломатлигига қўшимча таъсир этувчи омил бўлиб хизмат қилиш ҳақида тушунтириш ва тавсиялар берилади.
- Тиббиёт ходимлари томонидан умумий ўрта таълим муассасаларида жарохат олиш ҳавфи мавжуд бўлган меҳнат таълими ва жисмоний тарбия дарсларида фойдаланаётган жиҳоз ва анжомларнинг ҳолати, физика, химия ва биология лаборатория хоналаридаги электр манба ва жиҳозлардан, кимёвий моддалардан тўғри, теҳник ҳавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда фойдаланиш устидан ушбу муассасалар раҳбарлари билан биргаликда назорат олиб борилади.
- Касалликлари туфайли ўқувчиларни битирув имтиҳонларидан озод қилиш масаласи Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан қабул қилинган ва амалда қўлланилаётган буйруқлари асосида амалга оширилади.
Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларда ташкил этилган тиббий хоналарнинг жихозлар ва тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш рўйҳати
№ | Номи | Миқдори |
1. | Ёзув столи | 1-2 дона |
2. | Стуллар | 4 дона |
3. | Ширма | 1 дона |
4. | Кушетка | 1 дона |
5. | Канцелярия шкафи | 2 дона |
6. | Тиббий шкаф | 1 дона |
7. | Тиббий стол (шиша қопқоқли):
а) эмлов асбоб-ускуналарнинг тўплами билан; б) биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш асбоблари билан | 1 дона
1 дона |
8. | Совутгич (вакцина ва дори-дармонлар учун) | 1 дона |
9. | Совутгич учун термометр | 1 дона |
10. | Қўл ювиш ускунаси (раковина) | 1 дона |
11. | Кўтарма қопқоқли челак | 1 дона |
12. | Тиббий тарози | 1 дона |
13. | Бўй ўлчагич | 1 дона |
14. | Спирометр | 1 дона |
15. | Қўл динамометри | 1 дона |
16. | Кўз ва қулоқ, томоқ, бурун аъзоларни текшириш учун стол лампаси | 1 дона |
17. | Ротта аппаратига ўрнатилган кўз ўткирлигини текшириш жадвали | 1 дона |
18. | Тонометр | 1 дона |
19. | Фонендоскоп | 1 дона |
20. | Бикс | 2 дона |
21. | Резина жгути | 4-6 дона |
23. | Бир маротаба ишлатиладиган шприцлар:
2,0 5,0 10,0 | 10 дона
10 дона 5 дона |
24. | Пинцет | 2 дона |
25. | Корцанг | 1 дона |
26. | Тиббий термометр | 20-25 дона |
27. | Боғлов материаллари учун қайчи | 1 дона |
28. | Резинали иситкич (грелка) | 1 дона |
29. | Термосумка ва муз халта | 1 дона |
30. | Буйраксимон лоток | 5 дона |
37. | Бир маротабалик шпателлар | Ўқувчилар сонининг 10% миқдорида |
38. | Шина (Крамер, Дитерихс, пластмассали) | 10 дона |
39 | Графин | 1 дона |
40. | Стакан | 2 дона |
Умумий ўрта таълим муассасаларда мавжуд бўлган стоматолог хонасининг жиҳозланиши
№ | Номи | Миқдори |
1. | Стоматолог креслоси | 1 дона |
2. | Ишлатиладиган асбоб-ускуналар мажмуаси | Амалдаги санитария қоида ва меъёрларини инобатга олган холда жихозланиши керак |
3. | Дори-дармонлар учун шкаф | 1 дона |
4. | Стоматолог стули | 1 дона |
5. | Тиш даволайдиган (бор) машина | 1 дона |
6. | Стерил стол | 1 дона |
7. | Ишлатиладиган асбоб-ускуналар учун идиш | 1 дона |
8. | Ёзув столи | 1 дона |
9. | Стул | 2 дона |
10. | Қўл ювиш ускунаси (раковина) | 1 дона |
Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларда тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун ишлатиладиган дори-дармонлар рўйҳати
№ | Дорини номи | Дозаси | Упаковкадаги сони | Сони |
1. | Адреналин | 0,1%-1,0 | №10 | 5 амп – 1 уп |
2. | Димедрол | 1%-1,0 | №10 | 10 амп -1 уп |
3. | Супрастин | 2%-1,0 | №5 | 3 амп -1 уп |
4. | Преднизолон | 30 мг | №3 | 2 амп -1 уп |
5. | Магния сулфат | 25% -5,0 | №10 | 5 амп -1 уп |
6. | Анальгин | 25% -2,0 | №10 | 10 амп -1 уп |
7. | Новокаин | 0,5% -5,0 | №10 | 10 амп -1 уп |
8. | Эуфиллин | 2,4% -10,0 | №10 | 3 амп -1 уп |
9. | Кальция глюконат | 10% -10,0 | №10 | 3 амп -1 уп |
10. | Аммиак эритмаси | 10% -20,0 | Фл | 2 фл |
11. | Йод эритмаси | 5% -5,0 | Фл | 2-4 фл |
12. | Бриллиант кўки | 1% -30,0 | Фл | 2-4 фл |
13. | Валериана таблеткаси | №10 | №10 | 2 уп |
14. | Но-шпа | 2% -2,0 | №5 | 5 амп -1 уп |
15. | Парацетамол | 0,5 | №10 | 2 уп |
16. | Тиббий пахта | 200 гр. | 200 гр. | 2 дона |
17. | Бинт | 20 дона | ||
18. | Шприц | 2,0-5,0-10,0 | дона | 10 донадан |
19. | Спирт | 70%-100,0 | 25, 40, 50 мл. | 4 дона |
20 | Зарарсизлантириш воситалари | 1та болага 6 граммдан кунига |
Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларда фаолият кўрсатаётган тиббий ходимлар томонидан юритиладиган зарурий ҳужжатлар рўйҳати
- Тарбияланувчи/ўқувчиларининг тиббий карталари ва эмлаш карталари (026/у ва 063/у шакллар).
- Тарбияланувчи/ўқувчиларнинг тиббий карталари учун папкалар (гуруҳ-гуруҳи/синф-синфи билан).
- Буйруқлар папкаси.
- Тарбияланувчи/ўқувчиларнинг рўйхати, ёш бўйича жадвали (муассаса раҳбари томонидан тасдиқланган бўлиши лозим).
- Худудий туман/шаҳар кўптармоқли марказий поликлиника бош шифокори ва мактабгача/умумий ўрта таълим муассаса раҳбари томонидан тасдиқланган йиллик иш режаси.
- Амбулатор қабулларни қайд этувчи ва дори-дармонлар ҳисобини юритиш журнали
- Диспансеризация журнали.
- Юқумли касалликларни қайд қилиш журнали (60/у шакли).
- Мактабнинг санитария ҳолатини қайд қилиш журнали.
- Антропометрия журнали.
- Тор соҳа мутахассислари маслаҳати журнали.
- Тез бузулувчан маҳсулотларни қайд этиш “Бракераж” дафтари.
- Тайёр таомларга рухсат бериш (таомлар сифатини назорат қилиш) дафтари.
- “ДСЭНМ” актлари журнали.
- Педикулезни белгилаш дафтари.
- Манту синамаси, силга қарши эмлашни қайд этувчи журнал.
- Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш (суҳбатлар, маърузалар) журнали.
- Талабномани қайд этувчи журнали (дори-дармон ва бак препаратлар).
- Соматик касалликларни қайд қилиш журнали.
- Жароҳат ва заҳарланиш ҳолатларни қайд этиш журнали.
- Жисмоний тарбия дарсларидан ва касаллиги туфайли имтиҳонлардан озод қилинган ўқувчиларни қайд қилиш журнали.
- Ҳисоботлар папкаси.
Киритилди: | |
ОваБМҚББ бошлиғи | С.И.Исмаилов |
Келишилди: | |
Вазирнинг биринчи ўринбосари | А.А.Худаяров |
Назорат инспекцияси бошлиғи | А.А.Содиқов |
ДПЁТББ бошлиғи | Д.Б.Миразимов |
СЭНББ бошлиғи | К.К.Мухамедов |
Ф ва ЎЮББ бошлиғи | Ў.С.Исмаилов |
Кадрлар билаш ишлаш бошқармаси бошлиғи | Т.П.Хакимов |
ССВнинг юридик хизмати бошлиғи | Б.Г.Хажиханов |
Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасалар тўғрисидаги ҳисобот шакллари (жадваллари)
Мактабгача таълим муассасалар тўгрисидаги
МАЪЛУМОТНОМА
Жадвал 1
Худудлар | Мактабгача таълим муассасалар сони | Тарбияланувчилар сони | Замонавий лойиҳада кўрилган | % | Мослаштирил
ган бинода ташкил топган | % | Тоза ичимлик суви билан таъминланганлиги | % | Турли сув манбалари
дан фойдаланилади | % |
Жадвал 2
Худудлар | Тиббий хона
ларнинг мавжудлиги | % | Тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланиши | Дори-дармонлар билан таъминлан ганлиги | %
| Шифокорлар сони | %
| Ўрта тиббиёт ходимлар сони | %
| |||||
Тарози | % | Бўй ўлчагич | % | бошқалар | % | |||||||||
Умумий ўрта таълим муассасалар тўгрисидаги
МАЪЛУМОТНОМА
Жадвал 3
Худудлар | Умумий ўрта таълим мактаблар сони | Ўкувчилар сони | Замонавий лойиҳада кўрилган | % | Мослаштирил
ган бинода ташкил топган | % | Тоза ичимлик суви билан таъминланганлиги | % | Турли сув манбалари
дан фойдаланилади | % |
Жадвал 4
Худудлар | Тиббий хона
ларнинг мавжудлиги | % | Тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланиши | Стоматолог хоналар мавжудлиги | % | Тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланиши | Дори-дармонлар билан таъминлан ганлиги | % | ||||||||
Тарози | % | Бўй ўлчагич | % | бошқалар | % | Бор машина | % | Крес
ло | % | |||||||
Жадвал 5
Худудлар | Шифокор
лар сони | % | Доимий ишловчи | % | Бирикти
рилган | % | Ўрта тиббиёт ходимлар сони | % | Доимий ишловчи | % | Бирикти
рилган | % | Стоматолог лар сони | % | Доимий ишловчи | % | Бирикти
рилган | % |
Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларда болалар ўртасида олиб борилган тиббий кўрик натижалари тўғрисидаги
МАЪЛУМОТНОМА
Жадвал 6
Худудлар | Тиибий кўрикдан ўтиши керак бўлган болалар сони | Тиббий кўрикдан ўтди | Жами аниқланган касал болалар сони | Саломатлик гуруҳлари | Согломлаштирилди | ||||||||||||||
I | II | III | Жами | Амбулатор | Шифохонада | Санато
рияда | |||||||||||||
абс. | % | абс. | % | абс. | % | абс. | % | абс. | % | абс. | % | абс. | % | абс. | % | абс. | % | ||
Жами аникланган касалликлар сони | Касалликлар структураси | |||||||||||||||
Нафас олиш аъзолари | Овкат-хазм килиш аъзолари | Асаб -рухий тизими | Эндокрин касалликлари | Сийдик таносил тизими | Хирургик касалликлари | Онкология касалликлари | Нуткдаги нуксон | |||||||||
абс. | % | абс. | % | абс. | % | абс. | % | абс. | % | абс. | % | абс. | % | абс. | % | |
Жисмоний ривожланишдан орқада қолиш | Руҳий ривожланишдан орқада қолиш | Кўз касалликлари | Лор аъзолари | Қон ва қон яратиш | Юрак қон томир тизими | Ортопедик
касалликлар | Бош
қалар | ||||||||||||||||||||||
Жами | кўрув кобили
яти пасайи ши | Жами | Сурун
кали тонзил лит | Эшитиш қобили
яти пасайи ши | Жами | анемия | Жами | юрак нуқсо
ни | Жами | Қомад бузилиши | Сколиоз | ||||||||||||||||||
абс. | % | абс | % | абс | % | абс | % | абс | % | абс | % | абс. | % | абс | % | абс | % | абс | % | абс | % | абс | % | абс | % | абс | % | абс | % |
Изоҳ: Жадвал 6 Мактабгача таълим муассасаларнинг тарбияланувчилар бўйича алоҳида ва умумий ўрта таълим муассасаларнинг ўқувчилари бўйича алоҳида тулдирилади.
Ўрта таълим муассасаларнинг 15-16 ёшли кизлар уртасида УТТ текширувини ўтказиш натижалари тўғрисидаги
МАЪЛУМОТНОМА
Жадвал 7
Худудлар | Умумий ўрта таълим мактаблар сони | УТТ текширувидан ўтиши лозим бўлган қизлар сони | УТТ текширувидан ўтказилган кизлар сони | УТТ текширувларни натижалари | ||||||||||
Жами | 15 ёш | 16 ёш | Жами | 15 ёш | 16 ёш | Аниқланган ўзгаришлар | Улардан хомиладорлик | |||||||
абс | % | абс | % | абс | % | абс | % | абс | % | |||||