Буйруқ №245. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси психиатрия хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 207-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
БУЙРУҚ
«26» июль 2013 г. | № 245 |
г. Ташкент |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси психиатрия хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 207-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида
БУЮРАМАН:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси психиатрия хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 207-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин;
- Вазирликнинг ДПЁТББ бошлиғи Д.Б.Миразимов, И,М ва ИАББ бошлиғи Б.А.Хошимов, МТБРББ бошлиғи Ф.Р.Шарипов ва Хорижий инвестициялар бўлими бошлиғи З.И.Мухамедовларга:
- юқорида қайд этиб ўтилган қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси психиатрия хизмати ташкилий структурасини шакллантириш муддати 2017 йилгача этиб белгиланганлиги;
- қарорнинг 3 ва 4-иловаларида кўрсатилган муддатлар, яъни 2013-2017 йилларда психиатрия муассасаларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг асосий параметрлари ижросининг амалга оширилиши;
- қарорнинг 5-иловасида кўрсатилган 2013-2017 йилларда психиатрия муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг асосий параметрларининг амалга оширилиши алоҳида эътиборга олинсин.
- Қарорнинг 2-иловаси билан тасдиқланган 2013-2017 йилларда психиатрия хизматини янада ривожлантириш ва унинг моддий-техника базасини келгусида ривожлантириш ва мустаҳкамлаш дастури юзасидан бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;
- тасдиқланган чора-тадбирлар режасини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш ҳамда мониторинг ишларини олиб бориш бўйича вазирликнинг ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Вазирликнинг моддий-техника базани ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи Ф.Р.Шариповга;
- Қарорнинг 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тугатилиши керак бўлган объектларни келгусида улардан оқилона фойдаланиш юзасидан чора-тадбирлар белгалансин, шунингдек уларни техник текширувдан ўтказилиши ташкил қилинсин.
- Вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи (Д.Б.Миразимов), Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғи (Б.А.Хашимов), Моддий- техник базани ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи (Ф.Р.Шарипов) ва Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи (Ў.С.Исмаилов)ларга:
- бир ой муддатда қайд этиб ўтилган қарор талабидан келиб чиқиб вазирликнинг тегишли буйруқлари инвентаризациядан ўтказилсин, лозим бўлган тақдирда тегишли бошқармалар ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда тегишли хужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлансин ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш учун киритилсин.
- Мазкур буйруқ ижроси назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.
Вазир | А.В.Алимов |